ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУFБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ И.МЎМИНОВ НОМИДАГИ
ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ
Қўзлёзма ҳуқуқида
УДК1(47)(092)Бердяев
УРАКОВА НАРГИЗА САЛОМОВНА
Н.А.БЕРДЯЕВ ФАЛСАФАСИДА ҚАДРИЯТЛАР
МУАММОСИ
09.00.11 – Ижтимоий фалсафа
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш
учун ёзилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2012
2
Диссертация Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И.Мўминов
номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институтида бажарилган.
Илмий раҳбар –
фалсафа фанлари доктори, профессор
НАЗАРОВ Қиём Нормирзаевич
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори, профессор
Ҳакимов Назар Ҳакимович
фалсафа фанлари номзоди, доцент
Шарипов Маматжон Шарипович
Етакчи ташкилот –
Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат
институти
Диссертация ҳимояси 2012 йил _______ ойининг «____» куни
соат___да Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И.Мўминов номидаги
Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди)
илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациялар ҳимояси бўйича
Д.067.02.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгаш йиғилишида
ўтказилади.
Манзил: Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети маданият саройи
мажлислар зали.
Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети кутубхонасида танишиш мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри,
Талабалар шаҳарчаси, Форобий кўчаси, 16-уй.
Автореферат 2012 йил __________ “___” да тарқатилди.
Авторефератга ёзилган тақризларингизни тамғали муҳр билан
тасдиқланган ҳолда Бирлашган ихтисослашган кенгаш илмий котибига
(Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети, Фалсафа факультети 319-хона)
юборишингизни сўраймиз.
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби, фалсафа
фанлари доктори, профессор
Д.Т.Норқулов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги
. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви
мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иктисодий ва маънавий-мафкуравий
ҳаётида янгиланишларга кенг йўл очди. Чунончи, бой маънавий меросимизни
тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Миллий маданиятимиз ва
жаҳон цивилизацияси тараққиётига ҳисса қўшган буюк алломаларимиз -
Имом Бухорий, Имом Термизий, Баховуддин Нақшбандий, Хўжа Аҳмад
Яссавий, Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Ал-Форобий, Ибн Сино, Амир Темур,
Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа
алломаларимизнинг ҳаёти, илмий-фалсафий ижодини ўрганишга янгича
ёндашилди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримов
таъкидлаганидек, “Ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган
кенг
кўламли
ислоҳотларимизнинг
самарадорлиги
аввало
халқ
маънавиятининг тикланиши, бой тарихий меросимизнинг чуқур ўрганилиши,
анъана ва урф-одатларимизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва
таълим ривожи, энг муҳими, жамият тафаккурининг ўзгариши ва юксалиши
билан узвий боғлиқдир”
1
. Бу эса, нафақат ўтмиш авлодларимиз яратган бой
маънавий ижод намуналарини, балки жаҳон халқлари фалсафий мероси
намоёндаларининг фалсафий қарашлари ва таълимотларини илмий асосда
ўрганишни талаб қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ҳақиқатни
топиш учун қарама-қарши фикрларни ўртага ташлайлик, муҳокама қилайлик.
Талабалар, зиёли ёшларимизнинг ўзи керакли хулосаларни чиқариб олсин.
Мана, мисол учун Фрейднинг назарий қарашлари, прагматизм ва
экзистенциализм ғоялари, Бердяев ва бошқаларнинг фалсафасини ўргансак,
фойдадан холи бўлмайди”
2
, деб таъкидлаган.
Шу
маънода,
Ўзбекистонда
хорижлик
олимлар,
хусусан
Н.А.Бердяевнинг фалсафий таълимотини тадқиқ этиш муҳим илмий аҳамият
касб этиб, унинг долзарблиги қуйидагилар билан изоҳланади:
Биринчидан, Н.А.Бердяев ўз даврида кўзга кўринган ва жаҳон
мутафаккирлари томонидан эътироф этилган таниқли файласуфдир. У
ўзининг салмоқли фалсафий асарлари, бой илмий мероси билан персонализм,
экзистенциализм каби оқимларнинг таниқли вакили, “янги христианлик”нинг
асосчиси бўлиб майдонга чиқди ва фалсафий фикрлар тараққиётида муайян
из қолдирди.
Иккинчидан, Н.А.Бердяев ўз ижоди туфайли ҳамда муайян тарихий
шароит тақозоси билан таъқибларга, қийинчиликларга дуч келган, хорижда
яшашга ва ижод қилишга мажбур бўлган. Шўролар даврида марксизмнинг
танқидчиси, коммунистик сиёсатнинг ашаддий душмани сифатида унинг
таълимоти ўрганилмади, асарлари нашр этилмади. Чоп этилган баъзи
асарларини ўрганиш таъқиқланди. Модомики шундай экан, олим
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. –Б.76.
2
Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси - халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. 8 жилд –Т.:
Ўзбекистон, 2000. –Б.27-28.
4
таълимотини фалсафий таҳлил қилиш, унинг ғояларини фуқаролик жамияти
нуқтаи назаридан мустақил ўрганиш лозим.
Учинчидан, умуминсоният цивилизациясининг маънавий асосларида
чуқур ўзгаришлар содир бўлаётган ҳозирги даврда жаҳон фалсафа илми
вакилларининг қарашлари, жумладан, Н.А.Бердяев фалсафий таълимоти ва
илмий мероси ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас... Шу боисдан, жамиятнинг
демократлашуви билан унинг фалсафий меросини тадқиқ этишга қаратилган
бир қатор ишларни амалга ошириш, файласуфнинг асарларини таълим
дастурларига киритиш, унинг ижодидан самарали фойдаланиш муҳим
аҳамиятга эга.
Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов
таъкидлаганидек: “Дунё тан олган кўп улуғ файласуфларнинг асарлари
ҳанузгача ўзбек тилида нашр этилмагани туфайли аксарият зиёлилар
хусусан, ёшларимиз уларнинг ғоявий қарашлари билан яхши таниш эмас”
3
.
Шу боис, Н.А.Бердяевнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилиш, ундаги
ахлоқий, ижтимоий-сиёсий, диний қарашларни илмий асосда таҳлил қилиш
лозим. Бу эса, ўзбекистонлик файласуфлар олдидаги ўз ечимини топиш зарур
бўлган муаммолардан биридир.
Бешинчидан, мустақил тараққиёт жаҳон фалсафаси тафаккури
тарихини ўрганиш, илмий тадқиқ ва тарғиб этиш учун шароит яратди. Бу эса,
муайян даражада Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси
давлатлари, ўзбек ва рус халқлари ўртасидаги ўзаро дўстлик, ҳамкорлик,
ҳамжиҳатлик, бирлик ва тотувликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримов
эътироф
этганидек, “... юз йиллар давомида қўшни, ҳамкор бўлиб келган Россия ва
Ўзбекистон халқи ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларини янада
кучайтириш ҳар икки томоннинг манфаатларига мос келади”
4
. Зеро, 2004 йил
22 июнда тузилган “Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси
ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисидаги Битим”нинг 12-моддасидаги
келишувга кўра, “Томонлар профессионал кадрларни тайёрлаш соҳасида
ҳамкорлик учун қулай шароитлар яратадилар. Улар олим ва мутахассислар,
олий ва ўрта махсус муассасаларининг профессор-ўқитувчи таркиби
вакиллари, аспирантлар, стажер ва талабаларнинг мунтазам алмашувини
амалга оширадилар. Томонлар гуманитар соҳада ҳамкорликнинг шартнома-
ҳуқуқий
базасини
янада
кенгайтириш
ва
такомиллаштиришга
кўмаклашадилар”
5
.
Олтинчидан, Республикамизда истиқлол туфайли ўтказилаётган
ислоҳотларни чуқур таҳлил қилиш ва тушуниш учун янгича фикрлаш ва
дунёқарашга эга бўлиш керак. Зеро, инсон ўз моҳиятини олам билан боғлиқ
ҳолда англайди. Фан ва техника ривожланиб борган сари унда фалсафий
3
Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси - халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. 8 жилд –Т.:
Ўзбекистон, 2000. –Б. 27.
4
Каримов И.А. Иқтисодий ислоҳот: масъулиятли босқич. –Т.: Ўзбекистон, 1999. –Б.22.
5
Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерация ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисида // Халқ
сўзи. – Тошкент, 2004 йил. – 22 июнь.
5
умумлашмаларга бўлган эҳтиёж ҳам кенгаяди, чуқурлашади. Бу эса,
инсониятнинг кўп асрлик тарихий тараққиёти жараёнида шаклланган ақл-
заковатининг етук маҳсули бўлган фалсафий мерос ва қадриятларни чуқур,
илмий ўрганиш, уларни ривожлантириш, мустақил Ўзбекистоннинг
демократик йўлдан сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маънавий илгарилаб
бориш муаммоларини яхлит таҳлил қилиш, кишиларнинг илғор
дунёқарашини шакллантиришга янгича, ижодий ёндашиш заруриятини
келтириб чиқаради.
Зеро, Конфуцийнинг фалсафий ҳикматлари, Афлотуннинг “Ғоялар
дунёси ва нарсалар дунёси” тўғрисидаги таълимоти, Гегель диалектикаси,
инсонпарвар замонавий фалсафий оқимларда илгари сурилаётган фикрлар
сингари Н.А.Бердяевнинг диний фалсафаси ва экзистенциализми ҳам
миллий мафкуранинг умуминсоний асосларидан биридир.
Шу боисдан, миллий ғоянинг асослари, тамойил ва йўналишларини
чуқур билиб олиш учун жаҳон фалсафасининг нмоёндаси Н.А.Бердяев
асарлари ва фалсафий меросини илмий ўрганиш бизнинг назаримизча,
файласуфлар олдида турган долзарб вазифадир.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Жамиятнинг
демократлашуви ва модернизациялашуви жараёнида жаҳон фалсафий
тафаккурининг вакиллари меросининг моҳияти ҳамда аҳамияти
тадқиқотчилар диққат-эътиборини ўзига жалб этмоқда.
Бу борада энг, аввало, Россия олимларининг изланишлари эътиборга
моликдир. Дарҳақиқат, олимнинг фалсафий мероси ва баъзи асарлари
Россияда чоп этилган ўқув адабиётлари, рус фалсафаси тарихи ва
фалсафанинг замонавий масалаларига бағишланган адабиётларда ҳам у ёки
бу даражада ўрганилган
6
.
6
Қаранг: Бердяев Николай Александрович
Философский энциклопедический словарь. -М.:
Энциклопедия, 1989. –С.54; Солопов Е.Ф. Бердяев Николай Александрович
Национальные отношения.
Словарь. -М.: Владос, 1997.–С. 18-20; Ковалев К. Кающийся аристократ
Н.Бердяев. Судьба России. -М.:
Писатель, 1990.-С.335-342; Лурье С. Религиозная мистика и философия
Бердяев Н.А.Новое религиозное
сознание и обшественность. -М.: Канон, 1998.-С.293-313; Лазарев А. Николай Бердяев
Бердяев Н.А. Новое
религиозное сознание и обшественность. -М.: Канон, 1998. -С. 314-319; Розанов Н.П. О новом религиозном
сознании. (Мережковский и Бердяев)
Бердяев Н.А. Новое религиозное сознание и обшественность. -М.:
Канон, 1998.-С. 320-354;Тареев М.М. Религия и общественность
Бердяев Н.А. Новое религиозное сознание
и обшественность. -М.: Канон, 1998.-С. 355-421;Мокиевский П. К характеристике современных течений
И.А. Бердяев. Новое религиозное сознание и обшественность. -М.: Канон, 1998.-С.422-440; Богословский
А.Н. Н.А.Бердяев о фанатизме, ортодоксии и истине /
Человек.– Москва, 1999. – №9.–С.1-6; Мужество
человека, публициста, философа (к 50-летию земной кончины Николая Бердяева) 1948-1998
“Невский
наблюдатель” факультет журналистики Санкт-Петербургского Государственного университета, 1998.–
№1(3).-С.2-5; Мень А.. Николай Александровчи Бердяев
Библиотека “Вехи”, 2000.-С.1-12.; Смирнова Е.Н.,
Бердяев Н.А. О нации, национальном сознании и государстве (Социально-философские аспекты)
Вестник
Омского университета. 1999.Вып. 3. –С.69-73; Бердяев Николай Александрович
Философский
энциклопедический словарь. -М.: Инфра,1999.–С.40; Горбачев В.Г. Основы философии. Курс лекций. -М.:
Владос, 1998. –С.41-60; Исаев И.А, Золотухина Н.М.История политических и правовых учений России XIX-
XX вв. -М.: Юрист, 1995; Лосский Н.О. История русской философии. -М.: Высшая школа, 1991. –С. 305-
309, 505-509; Философы России XIX-XX столетий. Биографии, идеи, труды. -М.: Книга и бизнес, 1995; О
России и русской философской культуре. Философы русского после октябрьского зарубежья. –М.: АСТ,
1990; Троицкий Е. Русская нация: социалистическое преобразование и обновление. Социально-философские
очерки. -М.: Россия, 1989.–СС. 249, 255, 259, 262-263; Фролов И.Т.О человеке и гуманизме. Работа разных
6
Бу илмий адабиётларнинг аксариятида асоссиз унутилган кўплаб
файласуфларнинг, шу жумладан, И.А.Ильин, А.С.Хомяков, С.Н.Булгаков,
В.С.Соловьев, Н.А.Бердяев, П.С.Флоренский ва файласуф-славянофиллар,
файласуф-народникларнинг номларини тиклашга ҳаракат қилинган
7
.
Олимнинг фалсафий мероси ва таълимотининг айрим қирралари
Ўзбекистон мустақиллиги даврида нашр қилинган фалсафа ва бошқа
ижтимоий-гуманитар фанларга оид дарсликлар, ўқув қўлланмаларида акс
этган
8
. Бироқ, бизнингча, бу мақолаларда Н.А.Бердяев ижодининг моҳияти
тўлиқ ўрганилмаган.
Фалсафага
оид
луғатларда
файласуфнинг
ҳаёти,
фаолияти,
таълимотининг мазмунини ифодаловчи махсус мақолалар берилган
9
. Олим
ҳақида маълумотлар истиқлол йилларида республикамизнинг бир қатор
файласуф, сиёсатшунос, тарихчи олимлари ва хорижий тадқиқотчиларнинг
ўзбек тилига таржима қилинган монографиялари, китоблари, рисолаларида
ҳам берилган
10
.
Ушбу
манбаларда
муаллифлар
ўз
муаммолари
доирасида
мутафаккирнинг фалсафий меросидаги дин, ахлоқ, сиёсат масалаларига у ёки
бу даражада тўхталиб ўтганлар. Кўриниб турибдики Ўзбекистонда ҳам
кейинги вақтда рус файласуфининг фалсафий меросини ўрганиш соҳасида
муайян натижаларга эришилган.
Фуқаролик жамияти шаклланиши даврида Россия ва Ўзбекистонда чоп
этилган илмий-тадқиқотларда файласуфнинг илмий мероси ва дунёқарашига
муносабат тубдан ўзгарди. Уларда файласуфнинг ижодига синфийлик,
атеистик ва коммунистик мафкура нуқтаи назардан ёндашувдан воз кечилиб,
тарихийлик, умуминсонийлик, илмий холислик, мантиқийлик тамойиллари
асосида таҳлил қилишга интилиш устуворлик қилди,. Лекин ушбу ўқув-
услубий адабиётларда Н.А.Бердяев ҳақидаги қисқа маълумотлар табиийки,
файласуф меросини етарли ва ҳар томонлама тафсифлаб бера олмайди.
Таъкидлаш лозимки, ҳозиргача олим ижодини ўрганиш бўйича
Ўзбекистонда номзодлик ёки докторлик диссертацияси ҳимоя қилинмаган,
шунингдек, фундаментал назарий-маърифий ишлар ҳам нашр этилмаган.
лет. -М.: Литература, 1989. –С. 469; Ерасов Б. Дождемся ли мы русской цивилизации?
Век ХХ и мир.–
Москва, 1990.–№10. –С.9.
7
Қаранг: Губский Е.Ф. Кораблева Г.В., Лутченко В.А. от составителей
Философский
энциклопедический словарь. –М: Инфра, 1999. –С.4.
8
Қаранг: Туленов Ж., Ғофуров З., Фалсафа. / Дарслик. -Т.: Ўқитувчи, 1997. –Б.140.; Каримов И.
Фалсафадан ваъз матнлари / Ўқув-услубий қўлланма. –Т.: Университет, 1995. –Б.109-112; Абдулла Шеров.
Ахлоқшунослик. / Маърузалар матни. –Т.: Университет, 2000. –Б.84-86; Рамазанов И., Мўминов Э.,
Политология / Дарслик.–Т.: Адолат, 1997.–Б. 157-158; Жўраев Н., Азизов Ш. Ижтимоиёт асослари. (Шахс ва
жамият) / Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қўлланма. –Т.: Маърифат-мададкор, 1993. –
Б.292.
9
Қаранг: Бердяев Николай Александрович
Фалсафа. Қомусий луғат. –Т.: Шарқ, 2004. -Б. 50-51.
10
Қаранг: Туленов Ж. Ҳаёт фалсафаси. –Т.: Ўзбекистон, 1993. –Б.10; Назаров Қ. Аксиология: Қадриятлар
фалсафаси. –Т.: Маънавият, 1998. -Б.8; Чориев А. Инсон фалсафаси. / Инсон тўғрисидаги фалсафий фикрлар
тараққиёти. 1-китоб. –Т.: Шарқ, 1998. –Б.173; Чориев А. Инсон фалсафаси. / Мустақил шахс 2-китоб. –Т.:
Шарқ, 2002. –Б.246; Ғуломов Х., Татибоев А. Ўрта Осиё ва жаҳон тарихи. Ўрта Осиё тарихини ўрганишга
янгича ёндошиш ҳақида баъзи мулоҳазалар. –Т.: Фан, 1993. –Б.3; .; Туйчиев Б.Т. Политическая култура и
демократизация общества ./Монография.-Т.: 2000. Б5-182. Туйчиев Б.Т. Философия идеи. (Анализ урока
Платона) // Фалсафа ва ҳуқуқ. 2011й. 1-сон.
7
Баъзи адабиётларда
11
эса, ҳозирги замон фалсафасининг йирик вакили
ҳақида ижобий ҳам, салбий ҳам фикр баён этилмаган.
Шунга кўра, биз ушбу илмий тадқиқотда Н.А.Бердяевнинг ижодини,
дунёқарашини, ижтимоий қарашларини, хусусан, инсон ва жамият, давлатни
бошқариш ҳақидаги фикрлари, диний ва маънавий-ахлоқий қадриятлар
тўғрисидаги ғояларининг хусусиятларини тадқиқ қилишга ҳаракат қилдик.
Диссертациянинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги
. Мазкур диссертация Ўзбекистон Фанлар Академияси
И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти “Ижтимоий фалсафа ва
этика” бўлимининг комплекс тадқиқотлар режасига киритилган.
Тадқиқот мақсади:
Н.А.Бердяев ижодидаги маънавий қадриятларни
илмий-назарий жиҳатдан фалсафий таҳлил этиш ва ҳозирги кундаги
аҳамиятини кўрсатиш.
Тадқиқотнинг вазифалари:
-
мутафаккирнинг фалсафий моҳияти ва устувор йўналишини очиб
бериш;
– файласуфнинг инсон ва гуманистик қадриятларга оид қарашларини
таҳлил қилиш ва уларнинг ҳозирги даврдаги аҳамиятини кўрсатиш;
– олимнинг ижтимоий-фалсафий қарашларидаги давлатни бошқаришга
оид таълимотини глобаллашув шароитидаги давлатни бошқариш жарёни
билан уйғунлигини асослаш;
– файласуф диний қарашларидаги мутаассибликнинг танқидига доир
фикрларини ижтимоий аҳамиятини ёритиш;
– Н.А.Бердяевнинг маънавий-ахлоқий қарашларининг шахс маънавий
камолотига тегишли жиҳатларини тадқиқ қилишдан иборат.
Тадқиқотнинг объекти:
Н.А.Бердяевнинг ижтимоий-фалсафий
мероси.
Тадқиқотнинг предмети:
Н.А.Бердяев таълимотидаги қадриятлар
талқини.
Тадқиқот методлари:
объективлик, тарихийлик, ворисийлик,
тизимлилик, умумалоқадорлик тамойиллари, қиёсий таҳлил.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
– ХХ аср бошларидаги тарихий, ижтимоий, сиёсий шароитларнинг
Н.А.Бердяев ижодига таъсирини кўрсатиш;
– файласуф таълимотида экзистенциализмга мойилликнинг кучлилиги
асослаш;
– олим дунёқарашига диний таълимотларнинг таъсири таҳлил этиш;
– файласуф асарларида ахлоқий қадриятларнинг устувор эканлиги
кўрсатиш;
– мутафаккир таълимотини ўрганишнинг тарихий ва илмий
аҳамиятини ўрганишдир.
11
Фалсафа. Маърузалар матни. / Назаров Қ. таҳрири остида. –Т.: Университет, 2000. -268 б.; Раҳимов И.
Фалсафа. Маърузалар матни. –Т.: Университет, 1999. -220 б.; Фалсафа. Ўқув қўлланма. / Юсупов Э.
таҳрири остида –Т.: Шарқ, 1999. -415 б.; Ахмедова М., Хан С. Основы философии. –Т.: Ўзбекистон, 1998,
2004. - 320 с., -288 с.
8
Ишнинг илмий янгилиги:
–
Н.А.Бердяев қарашларининг ғоявий манбалари ва мазмуни
ёритилган;
–файласуфнинг инсон ва унинг қадри тўғрисидаги фалсафий
таълимоти таҳлил қилинган;
– унинг ижтимоий-сиёсий қарашлари, яъни давлат ва уни бошқариш
ҳақидаги фикрларининг моҳияти очиб берилган;
– мутафаккирнинг диний-фалсафий дунёқараши ва эркинлик ҳақидаги
фикрлари компаратив-қиёсий услуб асосида ёритилган;
–файласуфнинг мутаассиблик (фанатизм) ҳақидаги қарашларининг асл
моҳияти таҳлил қилинган ва ҳозирги кундаги аҳамияти асосланган;
– файласуф асарларидаги маънавий-ахлоқий ғояларнинг жамият
тараққиётидаги ўрни очиб берилган;
– олимнинг инсон, жамият, дин, эркинлик, ахлоқ ва бошқа маънавий
қадриятлар ҳақидаги қарашлари илмий таҳлил қилинган.
Диссертация натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти:
Н.А.Бердяев дунёқарашидаги маънавий-ахлоқий, сиёсий ва диний-фалсафий
қадриятларни тадқиқ қилиниши, биринчидан, мутафаккир ижтимоий
қарашларининг турли жиҳатларини тарихий-фалсафий жиҳатдан яхлит ҳолда
ўрганишга йўл очади. Иккинчидан, рус файласуфининг фалсафий мероси
Ўзбекистонда тадқиқ қилиниши ижтимоий-гуманитар фанлар билан
шуғулланувчи олимлар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари
учун олим дунёқараши билан яқиндан танишиш имконини туғдиради.
Учинчидан, файласуфнинг инсон ва жамият, давлат ва уни бошқаруви, диний
фалсафа, маънавият ва ахлоқ, эркинлик ва мутаассиблик, уруш ва тинчлик
тўғрисидаги
фикр-мулоҳазалари
назарий
ва
амалий
аҳамиятини
йўқотмаганлиги асосланди.
Миллий истиқлол туфайли буюк файласуф олимлар ҳаёти, фаолияти ва
ижодига, ҳозирги даврда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришларга,
тарихий жараёнга янгича тафаккур нуқтаи-назардан ёндашиш жамият
истиқболини белгиловчи асосий мезон эканлиги диссертациянинг илмий
қимматини белгилайди.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундаки, ундаги далилий материал,
амалий
тавсиялардан
олий
ўқув
юртларида
“Фалсафа”,
“Маданиятшунослик”, “Диншунослик асослари”, “Сиёсатшунослик” каби
фанлардан ўқув-услубий қўлланмалар, махсус курслар учун маърузалар
тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертация хулосалари, таклиф
ва тавсияларидан Қарши давлат университети ва Тошкент давлат педагогика
университети
бакалавр
бошқичи
талабаларига
“Фалсафа”,
“Маданиятшунослик”, “Диншунослик”, “Сиёсатшунослик” каби ижтимоий
фанларини ўқитишда, жаҳон фалсафий меросини ўрганишга бағишланган
республика ва халқаро конференциялардаги маърузаларда фойдаланилди.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертация ЎзР ФА И.Мўминов номидаги
Фалсафа ва ҳуқуқ институти “Ижтимоий фалсафа ва этика” ва “Социология
9
ва сиёсатшунослик” бўлимларининг қўшма мажлисида (24.09.2010, 7-сонли
баённомаси), Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ва
ЎзР ФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги
Д.067.02.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий-
назарий семинарда (24.11.2011, 11-сонли баённомаси) муҳокама қилиниб,
ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги
. Тадқиқотнинг асосий мазмуни
муаллифнинг жами 8 та, шундан 3 та журнал мақоласи, 5та халқаро ва
республика миқёсида ўтказилган конференция материалларида ўз ифодасини
топган.
Тадқиқотнинг тузилиши ва ҳажми
. Диссертация кириш, уч боб, 6
қисм, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Матн ҳажми
121 бетни ташкил қилади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
“Кириш”
қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,
муаммонинг ишланганлик даражаси, диссертация ишининг илмий тадқиқот
ишлари режалари билан боғлиқлиги, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари,
объекти ва предмети, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар, ишнинг
илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти,
натижаларнинг жорий қилиниши, ишнинг синовдан ўтиши, натижаларнинг
эълон қилинганлиги ҳамда диссертациянинг тузилиши ва ҳажми баён
қилинган.
Диссертациянинг биринчи боби “
Н.А.Бердяев ҳаёти, фаолияти ва
фалсафий меросининг асосий йўналишлари
” деб номланиб, унда рус
файласуфи Н.А.Бердяевнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятининг устувор
йўналишлари ҳамда фалсафий меросидаги ижод эркинлигининг ўзига хос
хусусиятлари каби масалалар таҳлили ўз ифодасини топган.
Мазкур бобнинг «Н.А.Бердяевнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятининг
устивор йўналишлари» деб номланган
биринчи параграфида
XIX аср
охирлари ХХ аср бошларини Россия тарихида маънавий уйғониш даври, деб
аташ мумкинлиги, ҳудди ана шу даврда фалсафий фикрлар бирмунча
ривожланиши кузатилганлиги қайд этилади.
Диссертацияда жаҳон фалсафаси тарихида XIX аср охири ва ХХ аср
бошлари ғоят мураккаб, зиддиятли ва мазмунга бой, фалсафий-сиёсий
таълимотлар, маънавий-ахлоқий тамойиллар, қадриятлар, цивилизациялар
учун машаққатли давр бўлганлиги қайд этилган.
Бу даврда классик фалсафа анъаналарига зид фикрлаш маданияти-
ноклассик (антиклассик) фалсафий таълимотлар пайдо бўла бошлаганлиги,
бу персонализм, неопозитивизм, прагматизм, радикализм, символизм ва
айниқса экзистенциализм каби фалсафий оқимларда ўз ифодасини
топганлиги, ноклассик фалсафа классик фалсафа тамойилларини қайта кўриб
чиқишни, ҳатто унинг баъзи қоидаларидан умуман воз кечиш ғоясини
кўтариб чиққанлиги баён этилади. Академик Ж.Туленов фикрича, асарларида
10
классик фалсафа қоидаларига мутлақо зид бўлган ноклассик нуқтаи-
назаридан ёндошиш кайфиятини ифодалаган, экзистенциализм фалсафасида
даниялик олим С.Кьеркегор, германиялик файласуфлар А.Шопенгауэр,
Ф.Ницше, О.Шпенглер, испан ёзувчиси М.де.Унамуно Россиялик
мутафаккирлар, Л.Толстой, Ф.М.Достоевский, Вл.Соловьев, Н.О.Лосский,
Н.А.Бердяев, Л.Шестов, С.Н.Булгаков, Г.Г.Шпет, П.А.Флоренский кабилар
ҳам бор эди
12
.
Диссертацияда бу жараённинг моҳияти ва хусусиятларини англашда
таниқли файласуф олим Н.А.Бердяевнинг фаолияти ва фалсафий таълимоти
муҳим ўрин тутиши таҳлил этилган.
Шу нуқтаи назардан муаллиф ўз диссертациясида Николай
Александрович Бердяевнинг 1874 йилнинг 6 (18) мартида Киевда
туғилганлиги, дастлаб Киев Кадет корпусига ўқишга кирганлиги, 1894 йилда
авлиё Владимир номидаги Киев давлат университетининг табиатшунослик
факультетида ўқишни бошлаганлиги, бир йилдан сўнг ўқишни
ҳуқуқшунослик факультетига кўчирган бўлса-да, университетни тугата
олмаганлиги, марксизм ғоялари билан қизиққани учун 1899 йилда социал
демократларнинг бир гурухи билан ҳибсга олиниб, университет талабалар
сафидан четлаштирилиб Вологдага сургун қилинганлиги, бу ерда у рус
инқилобининг келажакдаги кўзга кўринган арбоблари Б.В.Савинков,
А.Н.Богданов,
А.В.Луначарский, А.М.Ремзов
ва
бошқалар
билан
танишганлиги эътироф этилган.
Диссертацияда келтирилишича, 1915-1916 йилларда Н.А.Бердяев ҳам
бадиий жиҳатдан, ҳам фалсафий жиҳатдан ўзига хос услубга эга бўлган
публицист сифатида майдонга чиққан. “Фалсафа ва психология масалалари”
(“Вопросы философии и психологии”), “Биржа қайдномалари” (“Биржевые
ведомости”), “Рус фикри” (“Русская мысль”), “Россия тонги” (“Утро
России”), “Христиан фикри” (“Христианская мысль”), “Рус эркинлиги”
(“Русская свобода”) каби нашрлар унинг мақолалари билан тўлдирилган.
Муаллифнинг таъкидлашича, олим 1917 йил октбярь воқеаларини
қизғин кутиб олган. 1918 йилда у Маънавий маданиятнинг эркин
Академиясини тузади. Ўша йилларда Москва университетида фалсафа курси
бўйича машғулотлар олиб борган ва 1920 йилда мазкур университет тарих-
филология факультетининг профессори қилиб сайланади. Муаллиф фикрича,
файласуф ўз асарларида аввалига “Легал марксизм” га ён босган бўлса-да,
кейинчалик Маркс таълимотининг ашаддий душманига айланган, ҳамда
большевиклар ҳокимияти томонидан олиб борилган “Харбий коммунизм”
номли қатағонлик сиёсатини аёвсиз танқид қилган. 1921 йили “Тавтиш
маркази” иши муносабати билан қамоққа олинади. 1922 йилда йирик
файласуф-олимлар ва зиёлилар, жумладан Н.О.Лосский, С.Н.Булгаков
қаторида материализмга зид бўлган диний дунёқарашда айбланиб, чет элга
чиқариб юборилган.
12
Туленов Ж., Ғофуров З. Фалсафа. –Т.: Ўқитувчи, 1997. –Б.140; Чориев А. Инсон фалсафаси / Инсон
тўғрисидаги фалсафий фикрлар тараққиёти. 1-китоб. –Т.: Шарқ, 1998.–Б.173.
11
Муаллиф фикрига мувофиқ, олимнинг асарлари кўп йиллар мобайнида
марксизмга, коммунистик мафкурага душман сифатида собиқ СССР да
ўрганилмади ва босиб чиқаришга йўл қўйилмади.
Диссертацияда машҳур файласуф ижодининг дастлабки даврида легал
марксизм тарафдори, кейинчалик унинг ижодида диний фалсафа катта ўрин
тутганлиги таъкидланган. Динда ва фалсафада борлиқ, инсон, унинг моҳияти,
ҳаётининг мақсади, мазмуни, инсоний муносабатларга асос бўлган маънавий
омиллар таҳлил этилади. Файласуф олим инсонни христиан модернизми,
яъни янгиланган христиан таълимоти бўйича талқин қилади. Янги
христианлик эса, ўрта аср христианлагидан фарқ қилиб, унда инсон
табиатининг фаоллиги, қобилияти ўз-ўзини ва атрофдагиларни англашда
намоён этиш мумкинлиги тан олинади. Шу асосда “Янги диний онгнинг”
назариётчиси сифатида майдонга чиқиб, “Янги диний онг ва жамоатчилик”
(“Новое религиозное сознание и общественность”) асарини яратади.
Тадқиқотда
мутафаккир
дунёқараши
диний
экзистенциализм
фалсафасига мансублиги билан ҳам тавсифланади. Н.А.Бердяев фикрича,
“Инсон ўз эркин фаолияти давомида худога қараб, унга етишиш учун
камолот томон ҳаракат қилади. Ҳақиқий эркинлик инсонга таҳликали
онларда, ташвишда, ёлғизликда намоён бўлади. Таҳлика, масъулият соф
эркинликнинг ўзидир, шунда инсон ўзини тўлалигича англайди”
13
.
Муаллиф қайд қиладики, файласуф олимнинг фалсафий мероси кўп
йўналишли бўлиб, уларга шахс ва инсон эркинлиги ва қадри, давлат ва
ижтимоий бошқарув, жамият ва маънавий тараққиёт, жамиятда диннинг
устиворлиги, тарихнинг маъноси каби муаммолар киради, улар жаҳон
фалсафий қарашлари шаклланиши ва тараққиётига ижобий таъсир кўрсатди.
Шу боис, Ғарбда рус фалсафасидаги диний “бурилиш” олқишланади,
олимнинг диний фалсафий қарашларининг жаҳонда тан олинишининг сабаби
шундандир. Зеро, унга 1947 йилда Кембриж университетининг теология
доктори унвони берилганлиги ҳам, шу билан изоҳланади.
Мазкур бобнинг “Н.А.Бердяев ижод эркинлигининг ўзига хос
хусусиятлари” деб номланган
иккинчи параграфида
мутафаккир
дунёқарашининг шаклланиши ва унинг турли йўналишларининг мураккаб
хамда зиддиятли жараёни тахлил этилган.
Файласуф таълимоти марказида эркинлик масаласи туради. Уни нима
учун ўз табиатига кўра эркин ва ижодкор мавжудот бўлган инсон худо
берган бу неъматлардан ўрнига қўйиб фойдалана олмаслиги, нега ўйлаган
нарсаси ўрнига тарихда бутунлай бошқача ҳолат рўй бериши, нима учун
илму салоҳиятни одам боласи ўзига ўхшаганларни эзиш учун, яъни ёвузлик
йўлида ишлатиши, нега истеъдодли одам кўпинча ёлғизликка маҳкумлиги,
нимага даҳо санъаткорларнинг ҳаётида фожеавий, ўртамиёналик доим ғолиб
келиши, нима сабабдан инсон эркинлик учун туғилгану, лекин у доим ва
ҳамма ерда кишанбанд– каби муаммолар қизиқтиради.
13
Қаранг: Бердяев Н.А.Новое религиозное сознание и общественность. / Предисловие. –М.: Канон, 1999. –
С. 5.
12
“Менинг фалсафамдаги ўзига хослик энг аввало шундаки, мен унга
борлиқни эмас, эркинликни асос қилиб олдим”
14
,
-
дейди
файласуф ва ҳар
бир муаммони эркинлик ҳақидаги ўз тасаввури бўйича таҳлил этади.
Инсоннинг ҳақиқий эркинлиги ўз руҳий кечинмаларини билим орқали амалга
оширади. Ташқи воқелик объекти эса инсонни ўз таъсирига олиб, қулига
айлантиради. Ҳақиқий инсоний ҳаёт - инсоннинг қарор қабул қилишдаги
қуюшқонга сиғмаслигидир. Шунинг учун машҳур файласуфлар эркинликни
оламда содир этилган бурилишдир, деб тушунади.
Олимнинг муҳим қарашларидан бири эркинликни қотиб қолган, статик
ҳолда эмас, балки доимий ривожланишда, ўзгаришда, диалектик ва динамик
ҳолда тушунтиришидадир. Эркинлик баъзи ҳолларда ўз аксига айланиши
мумкин, у қарама-қаршиликларга учраб ривожланади. Эркинлик ўзи нима,
унга қандай таъриф берса бўлади? -, деган саволга рус файласуфи шундай
жавоб беради: “Эркинлик - бу инсонни ташқи тарафидан эмас, балки ички
ҳолати, руҳига қараб таърифламоқ ёки таъриф бермоқни билдиради.
Инсоннинг руҳияти ва маънавияти ҳақиқий эркинликдир. Инсоннинг мавжуд
руҳиятини инкор қилиш эркинликни инкор қилишдир”
15
. Унинг фикрича,
эркинлик ҳуқуқ эмас, балки бурчдир.
Файласуф эркинликни ҳар томонлама, таҳлил қилиб, унинг муҳим
хусусиятларига тўхталади; эркинлик Руҳга қанчалик яқинлашса, шунчалик
кўпаяди ва аксинча, материяга яқинлашган сари эркинлик чегараланади, яъни
камаяди. Олимнинг фикрича, моддий ҳаётда минимал эркинлик, маънавий
ҳаётда эса максимал эркинлик мавжуд бўлади. “Материя зарурият бўлса, руҳ
эркинликдир. Лекин баъзи вақтларда иқтисодий ҳаётдаги эркинликка ҳаддан
ташқари эътибор қаратилади. Бундай шароитда халқнинг кўп қисми оғир
аҳволда қолади, улар эксплуатация, яъни эзиш манбаига айланадилар.
Шунинг учун эркинликка, яъни маънавий эркинликка эришишни чегаралаш
керак”
16
.
Мутафаккирнинг таъкидлашича, эркинлик инсоннинг ички қувватидир.
Шу қувват ёрдамида инсон мутлақо янги турмуш қуриши, янги жамият, янги
дунё барпо этиши мумкин. “Эркинлик инсонга берилган танлаш эмас, балки
ижодкорликдир, яъни аввал мавжуд бўлмаган нарсани яратишдир”
17
.
Олимнинг экзистенциал концепциясига кўра, инсон эркинлигини
ижодкорликдан, бунёдкорликдан ажратиш мумкин эмас.
Диссертацияда ҳақиқий ижодкорлик (яратувчилик) эркинлиги, амалда
инсоннинг янгиликлар киритишини билдирибгина қолмасдан, балки
инсоннинг яратувчи куч сифатида шаклланишини ҳам англатиши
таъкидланган. Бу эркинлик доимо маънавийдир ва фақат индивидуал тарзда
мавжуд бўлади. Олим инсоннинг яратувчилик эркинлигига алоҳида эътибор
бериб, эркинликни инсоннинг ажралмас хусусияти эканлиги ҳақида таълим
берувчи экзистенциализм фалсафасининг ўтмишдоши бўлди.
14
Қаранг: Бердяев Н.А. Смысл истории. –М.: Мысль, 1990. –С. 111.
15
Қаранг: Бердяев Н.А. Царство духа и царство Кесаря. / Судьба России. -М.: Писатель, 1990. –С. 283.
16
Қаранг: Ўша ерда.–Б. 289.
17
Қаранг: Бердяев Н.А. Царство духа и царство Кесаря. / Судьба России. -М.: Писатель, 1990. –С.292.
13
Мутафаккир таълимотида инсон маънавий, ижодкор мавжудот
сифатида тавсифланади. Ижодкорлик эркинлиги ҳақидаги таълимот
дунёнинг илоҳий яратилишида қатнашчи бўлиши лозимлиги ҳақидаги
ҳаракатини эътироф этиш ва уни алоҳида таъкидлашдир. “Инсоннинг
ижодкорлиги дунёни вайрон қилувчи, даврнинг зўрлаб ўлдирадиган
ҳокимиятидан сақлаши ва бу дунёни янада такомиллаштириши керак”
18
.
Хуллас, буюк файласуф XIX асрнинг охири ХХ асрнинг биринчи
ярмидан мураккаб тарихий шароитда ижод қилди, рус фалсафаси тарихида
диний файласуф, экзистенциалист, персоналист, “янги христианлик”
асосчиси сифатида танилди, эркинлик, инсон ижодкорлиги каби
таълимотларнинг асосчиси ва тарғиботчиси бўлиб майдонга чиқди.
Диссертациянинг иккинчи боби
“Н.А.Бердяевнинг ижодида
ижтимоий қадриятлар талқини”
деб номланиб, унда шахс, инсон ва
жамият қадри масалалари, давлат ва ижтимоий бошқарувнинг ўзаро
муштараклиги масалалари ўрганилган.
Ушбу бобнинг “Шахс ва инсон қадри масаласи” деб номланган
биринчи параграфида
инсоният тарихидаги бошқа мутафаккирлар сингари
Н.А.Бердяев ижоди ва фалсафий таълимотида қадриятларнинг моҳияти,
хилма-хиллиги, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги аҳамияти масаласи муҳим
ўрин эгаллаши тахлил этилади.
Диссертацияда, одам боласининг ҳақиқий маънодаги инсонга
айланиши, унинг ўз ва ўзгалар қадрини англаш жараёни узоқ йиллар
давомида мутафаккир ва олимлар томонидан илгари суриб келинаётган
муаммолардан бўлиб, унда мутафаккирнинг қарашлари ҳам муҳим ўрин
тутиши таҳлил этилган.
Тадқиқот ишида файласуфнинг қадриятлар фалсафаси ўзининг
антропологик хусусиятга эгалиги билан ажралиб туриши таҳлил қилинган.
Инсон масаласига унинг жаҳон фалсафий тафаккурида сезиларли из
қолдирган асарларида
19
катта эътибор берилган.
Н.А.Бердяев ўзининг “Тарих мазмуни”
20
номли асарида инсон ва
инсонпарварлик масаласига алоҳида эътибор берган. Файласуф фикрича,
Европа ренессанси инсоннинг ҳар томонлама камолга етиши, эркинлиги,
ижодининг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратди. Унда инсонга
бўлган эътибор кучайди, унинг фазилатлари, инсонийлиги куйланди ва
тасвирланди. Инсонпарварлик кенг маънони билдирувчи тушунча бўлиб,
одамларга ғамхўрлик ва яхшилик қилиш, уларга меҳр-мурувватли бўлиш,
моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатишни англатади. У одамзоднинг
қадри, эркинлиги, қобилияти, ижодкорлиги ва фазилатларини камолга
етказиш, инсоннинг бахт-саодати, адолатли ва фаровон ҳаёти, тенг
ҳуқуқлиги, тинчлигини таъминлашни назарда тутади. Шунингдек, гуманизм
инсон шахсини улуғлайди, уни юксакликка кўтаради, бошқа жонзотлардан
18
Қаранг: Бердяев Н.А.История русской философии. –М.: Канон, 2001. –С.305-306.
19
Қаранг: Бердяев Н.А. Философия творчества. –М.: Наука. 1989. -300 с.; Бердяев Н.А. Философия
неравенства. –М.: АСТ, 2002. -271 с.; Бердяев Н.А. О назначении человека.–М.: Канон, 2000. -401 с.
20
Қаранг: Бердяев Н.А. О назначении человека. Смысл истории. –М.: Мысль, 1990. –С35
14
устунлигини асослайди ва инсонда ҳақиқий одамийликни камолга етказишга
кўмаклашади
21
.
Н.А.Бердяев инсонни қадрият сифатида тушуниш масаласига катта
эътибор қаратган. Унинг фикрича, “Инсон энг олий даражадаги тарихий
мавжудотдир. Инсон тарихий даврда, тарихий давр инсонда мужассамдир”
22
.
Бу фикрларнинг қиммати шундаки, у инсон билан тарихийликни ўзаро
боғлиқлигини, уларни бир-биридан ажратиб бўлмаслигини таъкидлади.
Дарҳақиқат, инсонни тарихдан ажратиб бўлмайди. Шу билан бирга тарихни,
тарихий жараённи ҳам инсондан ташқарида тасаввур қилиш мумкин эмас.
Файласуфнинг бу қарашлари инсон ва унинг ҳаёти олий қадрият
ҳисобланиши, инсон йўқ жойда бирон нарсанинг қадр-қиммати ҳақида
сўзлаш бемаънилиги, шунинг учун ҳам инсоннинг қадр-қимматини эъзозлаш,
унинг турмушини яхшилаш, билими ва маданий савиясини ривожлантириш,
соғлиғини сақлаш, ҳаётини ҳимоя қилиш ҳар бир демократик давлат,
жумладан Ўзбекистон Республикаси давлатининг ички ва ташқи сиёсатига
мос келади.
Диссертацияда Бердяевнинг инсонни қадрият сифатида тушунишнинг
муҳим йўналиши унинг кўп ва серқирралиги кўрсатиб берилган. Зеро,
“Инсон табиий, социал ва маънавий мавжудотдир”
23
. Бу шу билан
изоҳланадики, инсон дунёда энг мураккаб, олий мавжудот сифатида
даставвал табиатнинг маҳсули, ҳаёт гули ҳисобланади. Инсон табиатсиз,
унинг нарса ва ходисаларисиз, энг аввало ўсимликлар ва ҳайвонлар дунёси,
сув, об-ҳавосиз мавжуд бўлиши мумкин эмас. Чунки инсон биологик мавжуд
бўлиб, унинг хусусиятларига овқатланиш, нафас олиш, дам олиш, ижтимоий
шароитга мослашиш каби хусусиятлар киради.
Хуллас, бугунги кунда рус файласуфининг инсонни улуғлаш ва шахсни
олий қадрият сифатида эътироф этиш хамда унинг камолотини таъминлаш
ҳақидаги ғоялари Ўзбекистондаги демократик жараёнда янги тафаккурни
шакллантириш, комил инсонни тарбиялашда муҳим аҳамият эга.
Ушбу бобнинг “Давлат ва ижтимоий бошқарув масалалари”
мавзуидаги
иккинчи параграфида
олимнинг фалсафий мероси ва
асарларида қадриятлар фалсафасининг муҳим муаммоси ижтимоий ҳаёт,
айниқса, давлат ва ижтимоий бошқарув масалалари алоҳида ўрганилганлиги
кўрсатиб берилган.
Муаллиф фикрига кўра, Н.А.Бердяев давлатнинг жамият ва инсон
ҳаётидаги роли, унинг салбий ва ижобий жиҳатларини кўрсатиб берган.
У давлат қандай пайдо бўлган?, унинг мақсад ва вазифалари нимадан
иборат?, давлатни бошқариш услуби ва унинг фуқароларга муносабати
қандай бўлиши керак? -каби саволларга батафсил жавоб беришга ҳаракат
қилди.
Файласуфнинг таъкидлашича, давлат пайдо бўлишининг асосий
мақсади қадимги даврдан қолган ваҳшийлик ва тартибсизликларга қарши
21
Алиқулов Ҳ. Гуманистик мерос ва шахс маънавий камолоти. -Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2006.–Б.3.
22
Қаранг: Бердяев Н.А. Смысл истории. –М.: Мысль, 1990. -С.14.
23
Қаранг: Бердяев Н.А. Судьба России. Царство духа и царство Кесаря. –М.: Писатель, 1990. –С.252.
15
курашдан иборат. Шу боис, давлат ўзгалар худудини эгаллаш, улар устидан
зўравонлик қилиш билан ўз мавқеини мустаҳкамлаб борди. Антик маданият
ҳам давлатга сиғинди, чунки ўша вақтда бутпарастларнинг давлатга қарши
курашишга кучи йўқ эди. Фақат ўрта асрларга келиб, католик теократияси
биринчи марта давлатга қарши чиқиб (илоҳий) ҳокимиятни давлатга
нисбатан юқори эканлигини тан олди
24
.
Файласуфнинг фикрича, Подшо ҳокимлиги, давлат ва руҳ, инсоннинг
маънавий ҳаёти ва илоҳий ҳокимиятнинг ўзаро нисбати тўғрисида икки хил
монистик ва дуалистик қараш мавжуд. Ҳокимлик, давлат бошқаруви - дин,
илоҳиётга қарши бўлса, монизм зулм-истибдодга асосланади. Агар подшо
ҳокимлиги, руҳ ҳокимлиги ва илоҳий ҳокимлик дуализми тўғри тушунилса,
унда шахс эркинлигига йўл очилиши мумкин. Бу ерда файласуф
дунёқарашининг ноизчиллигини кузатиш мумкин. Унинг асарларида фақат
руҳ ҳокимлиги ва теократик давлатда эркинлик мавжуд бўлиши мумкинлиги
қайд қилинган.
Диссертацияда таъкидлинишича, тарихда подшо ҳокимлиги билан
илоҳий ҳокимликни бир-бири билан аралаштириш, айнанлаштириш
амалиётда, турли сиёсий таълимотларда, тафаккурда ҳам рўй бериб турган.
Одамларда монистик ва тоталитар тузумга интилиш азалдан кучли бўлган.
Икки ҳокимликни айнанлаштириш, Н.А.Бердяевнинг фикрича, Гегел, И.Кант
таълимотида, шунингдек, коммунизм ва фашизмда кучли бўлган. Кесар
(подшо) энди на фақат ўзи учун дунёвий ҳокимиятни, балки илоҳий
ҳокимиятни, яъни бутун инсониятни ўзига бўйсундиришни талаб қила
бошлаган. Олим давлат ва жамиятни руҳ ҳокимлиги, теократик тамойиллар
асосида бошқаришни афзал кўрган. Лекин, айни вақтда подшо ҳокимлигини
ҳам тўла инкор қилмаган.
XIX асрда миллий ҳаракатлар, олимнинг “Тенгсизлик фалсафаси”
асарида таъкидлаганидек, кичик ва кучсиз миллатларнинг, мустақиллиги
тарқоқ миллатларнинг бирлашиши учун кураши бўлган. Тарихий
ҳақиқатнинг
шубҳасиз
қисми
бўлган
тарихий
йўналишнинг
индивидуаллашуви ҳам шундадир. Бироқ, шу билан бирга, кучли
империалистик бирликлар, катта тарихий ишлар учун кураш борди, бу
жараёнда тарихий ҳақиқатнинг бошқа йўналишларининг универсаллашуви
рўй берган. Олим “Ҳозирги замон миллатчилиги” асарида: “Тарихда
бўладиган индивидуаллашув и универсаллашувнинг икки жараёни ўзининг
ёлғон аксини миллатчилик ва байналмилалчиликда топади”
25
-деган эди.
Машҳур файласуф ўзининг “Руҳ ҳокимлиги ва Подшо ҳокимлиги”
асарида миллатчилик ва байналмилалчиликни миллий онгнинг касаллиги деб
тавсифлаб, “... Миллийлик ижобий қадриятдир”
26
, -дейди.
Шу жумладан “Тенгсизлик фалсафаси” асарида давлат миллат
мавжудлигининг белгиловчи аломати эмас деб ёзади. Лекин ҳар қандай
24
Қаранг: Бердяев Н.А. Новое религиозное сознание и общественность. –М.: Канон, 1999. –С. 95.
25
Қаранг: Смирнова Е.Н. Н.А.Бердяев О нации, национальном сознании... // Вестник Омского
университета. –Омск, 1999. –№3. –С.4.
26
Қаранг: Бердяев Н.А.Царство духа и царство Кесаря. Судьба России.–М.: Писатель, 1999. –С. 267.
16
миллат ўз давлатини ташкил қилишга, уни мустаҳкамлаш ва кучайтиришга
ҳаракат қилади. Бу миллатнинг соғлом туйғусидир. Давлат орқали миллатлар
ўзининг имкониятларини очади.
Олимнинг фикрича, миллатларнинг ўз давлатини, мустақиллигини ва
суверенитетини йўқотиши буюк бахтсизлик, миллатлар руҳини майиб
қиладиган оғир касалликдир. Бошқа томондан, давлат миллий асос, миллий
ядро, миллий ғояга (агарда аҳоли кўп миллатли бўлса-да) эга бўлиши лозим,
акс ҳолда давлат ижодий ҳаётга эга бўлмайди. Лекин кучли давлатда
халқнинг аянчли мавқеи ва миллий онгнинг тушкунлиги ҳукм сурганда ҳам
шундай ҳолат рўй бериши мумкин
27
.
Рус мутафаккири XX асрни инсониятга қарши бўлган давр сифатида
баҳолади.
Чунки
бу
вақтда
“инсонийликнинг
инқирози”,
ва
“маънавийликнинг йўқ қилиниши” рўй берди. Бу асрда улкан техник дунё
яратилди, қудратли коинот кучининг ғоят катта энергияси билан инсон
космик яратувчи бўлиб қолди. Бироқ техника инсонни емирмоқда, унинг
ғоявий ва ҳиссиёт дунёсини хароб қилмоқда, индивидуаллигини барбод
қилмоқда. Афсуски, бизнинг замонамизда кўпинча буюм ёки нарса инсонга
кўра юқори ва қимматроқ бўлиб кетди. Файласуф бу ҳақда фикр юритар
экан, бунда инсон инсон сифатида мавжуд бўла олмайдиган бир давр келиши
мумкинлиги ҳақида ўйланиб қолди
28
.
Н.Бердяев жамиятда инсоннинг ҳаёти давлат тузуми ва уни бошқариш
усулларига боғлиқлигини таъкидлаб, шўролар тузумини қаттиқ танқид
қилади. “Совет давлати, мен аллақачон айтганим сингари, - деб ёзади олим, -
дунёда ягона изчил, охиригача етказилган зўравонлик давлатидир. Бу Иван
Грозний ғояларининг трансформацияси, рус тарихида давлатни гипертрофия
қилинишининг янги шаклидир
29
. Унинг бу фикри шўро давлати фаолиятида
очиқ-ойдин ўз тасдиғини топди.
Машҳур файласуфнинг Шўролар даврида давлат ва уни бошқариш
зўравонлик, истибдод, жабр-зулм, адолатсизлик, нохақлик, айбсиз
зиёлиларни қатағон қилишга асосланганлиги тўғрисидаги фикрлари
бевосита Ўзбекистон ва унинг халқига ҳам тегишлидир.
Диссертациянинг
“Н.А.Бердяев жамият тараққиётида маънавий
қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида”
деб номланган учинчи боби
маънавият ва диннинг жамият эволюцион ривожига таъсири ҳамда
мутафаккирнинг ахлоқ ҳақидаги қарашларининг ҳозирги даврдаги аҳамияти
таҳлилига бағишланган.
Мазкур бобнинг
биринчи параграфи
“Маънавият ва диннинг жамият
эволюцион ривожига таъсири” деб номланиб, унда жамият ва инсон ҳаётида
маънавиятнинг ўрни масаласини англашда олимнинг ижоди алоҳида ўрин
эгаллаши қайд этилган. Зеро, рус файласуфи маънавийликни ижтимоий
муносабатлар жараёнида қандайдир янги сифат яратиш имконияти деб
27
Қаранг: Смирнова Е.Н. Н.А.Бердяев О нации, национальном сознании...
Вестник Омского
университета. –Омск, 1999. –№3. –С.4.
28
Қаранг: Горбачев В.Г.Основы философии / Курс лекции. –М.: Владос, 1998. –С.50.
29
Қаранг: Бердяев Н.А. Смысл истории. –М.: Мысль, 1990. –С. 152.
17
тушунади. Маънавият ҳаммавақт ижтимоий ҳодисадир, у атрофда рўй
бераётган воқеаларда одамларнинг бевосита ёки билвосита содир этиладиган
ёвузликка жавобгарлик ҳиссини тарбиялаш билан боғлиқ. Бу эса,
маънавийликни ёрқин англашдир.
Мутафаккир ўз асарларида маънавиятнинг фан, фалсафа, адабиёт ва
санъат каби элементларининг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрнини ёритишга
ҳам эътибор беради. У айниқса ижодкорлик ва фаннинг ўрнига алоҳида урғу
беради. “Ижодийлик йўли, - деб ёзади у, - қурбонлик ва азоб-уқубат йўлидир,
айни пайтда, у ҳар қандай эзилишлардан озод бўлиш ҳамдир...
Фан ижодийлик эмас, балки қулоқ солишдир, унинг моҳияти эркинлик
эмас, заруриятдир”
30
. Рус олимининг бу фикрлари инсон доимо дунёни
билишга интилиши, оламдаги стихияли кучларни енгиб, ўзининг
эҳтиёжларини қондириш, меҳнатини енгиллаштириш йўлидаги саъй-
ҳаракати эканлигини ифодалайди.
Машҳур олим ўз асарларида маънавиятнинг таркибий қисми бўлмиш
фалсафага ҳам тўхталади. Унинг фикрича, фалсафанинг эзгу мақсади ҳамма
вақт эркинликни идрок қилиш бўлган. Фалсафанинг моҳияти зарурият - эмас,
балки эркинликдир. Фалсафа инсоният руҳиятини қуллик ва заруриятдан
озод қилишга интилган.
Унинг фикрича, донишмандона билиш мантиқий билишдан устундир.
Фалсафа дунёга ҳирс қўйишдан чиқиш йўлидир, дунёвий заруриятни
бартараф этувчи фаҳм ва фаросатдир.
Рус олимининг таъкидлашича, фалсафа фан эмас, балки санъатдир.
Фалсафа – шеърият, мусиқа ва рассомчиликдан тубдан фарқ қилувчи ўзига
хос санъатдир. Фалсафа санъатдир, чунки у - ижодиётдир. Фалсафа
тимсолларни эмас, балки ҳаётий ғояларни яратади. Унинг фалсафа ҳақидаги
фикрлари жаҳон, айниқса Ўрта Осиё файласуфлари, хусусан Абу Наср
Форобийнинг
фикрлари
билан
ҳамоҳангдир,
чунки
ал-Форобий
таъкидлаганидек, “одамлар фалсафа йўли билан исбот этилган мавжуд нарса
ҳақида тўла ишонч ва қаноатга эга бўладилар”
31
.
Диссертацияда Бердяевнинг илмий меросида файласуфларнинг
жамиятдаги ўрни масалалари таҳлил этилган. Яъни олимнинг таъкидлашича,
файласуф ўзини ва ўзининг ишини ҳеч қачон пастга урмаслиги керак.
Файласуфнинг фаҳм-фаросати юқори даражада қолиши ва у ердаги азоб-
уқубатларга қарамасдан ўзини оқлаши лозим.
Тадқиқотда файласуфнинг дин ҳақидаги қарашлари ва таълимотлари
баён қилинар экан, энг аввало у диннинг моҳиятига катта эътибор қаратган.
“Диннинг моҳияти, унинг асосий мағзи нимада, нима учун ва нима сабабдан
дин керак?”, -деган саволга қуйидагича жавоб беради. “Дин мавҳум билим
бўлмасдан, гносис, яъни, конкрет билим, дунёвий ва шахсий ҳаёт маъносини
органик тўла англаш ва синовдан ўтказишдир. Диний ҳаётнинг маъноси
сирлиликда ҳамда фаолиятдалигидадир. Сирлилик қандайдир гносисни
30
Қаранг: История философии. –Минск: Книжный дом, 2002. –С. 506.
31
Абу Наср Фаробий. Фозил одамлар шаҳри. –Т.: Чўлпон, 1993. –Б.189
18
тақозо қилади: сирлилик бўлиши учун, Худони билиш керак, чунки унинг
номи билан сирлилик рўй беради. Моҳиятан дин индивидуалдир, чунки у
шахсда тақдир сирларини очади, шахс тақдирини дунё тақдири билан
боғлайди. Ҳар қандай диннинг чуқур илдизи шундаки, агарда у дунё
тақдиридан ажралган бўлса ва заиф инсоний кучларга тақдим этилган бўлса,
шахснинг тақдири ғоят чидаб бўлмаслик даражасидадир
32
.
Диссертацияда машҳур олимнинг меросида, социализм ва диннинг
ўзаро муносабати, мутаасиблик масалаларидаги таълимотлари таҳлил
қилинган. Олимнинг бу борадаги фикрлари шўролар даврида динга қарши
олиб борилган хуруж ва зуғумларда, “дин афюн” деган шиор остида
меҳнаткашларнинг динга бўлган салбий муносабатини шакллантириб,
худосизлар мамлакатини қуриш учун олиб борган атеистик сиёсатда очиқ-
ойдин ифодасини топганлиги таъкидланган. “Дунё, - деб қайд қилган эди
Н.А.Бердяев инсоният ҳаётининг хавфли ноинсонийлашувини бошдан
кечирмоқда. Инсон мавжудлигининг ўзи дунёда содир бўлаётган жараёнлар
барчасининг хавфи остида қолмоқда. Бу хавфга маънавий мустаҳкам
инсонгина қарама-қарши туриши мумкин”
33
.
Олим ўз асарларида дунёга хавф туғдираётган ҳодисалардан бири
мутаассиблик (фанатизм) хусусида хам фикрларини баён этган.
Мутаассиблик биринчи ўринда диний эркинликни эътироф этишни
билдиради. Муросасизлик диний эркинликка қарама-қарши бўлиб,
мутаассибликнинг юқори чўққисидир. У эркинликка ва ҳақиқатга қарши
чиқади. Ҳақиқат эса эркинликни талаб қилади. Олимнинг фикрича,
мутаассиб ўзи эътиқод қилган эркинлик ғояларини бир-бирига алоқасини ҳам
била олмайди. Муросасиз мутаассиблар, хоҳ улар католик, православ ёки
марксист бўладими, ўз фикридан қайтмайдиган одамлар бўлади.
Бундайларни баҳс ва мунозарага тоқати бўлмайди.
Машҳур файласуфлар мутаассибликни жуда кенг маънода тушунади.
Тўғри у, бошқа олимлар сингари мутаассибликнинг илдизлари динда
эканлигини эътироф этади. “Мутаассиблик, - дейди олим, – диний
манбаларга эга, лекин у осонликча миллий ва сиёсий соҳага ўтиб кетади”
34
.
Мутаассиблар, файласуф фикрича, ҳамма ерда, ҳамма вақт фақат хоинлик,
сотқинлик ва Худога содиқликнинг бузилишини кўради. У қўрқувдан
зўравонлик қилади, ҳамма ерда уни таъқиб қилишаётгандек туюлади.
Мутаассиб жуда хавфли мавжудот бўлиб, атрофида фақат иблиснинг ҳийла-
найрангини кўради.
Файласуфнинг мутаассиблик тўғрисидаги ғоялари ҳозирги даврда ҳам
ўз кучини йўқотмаган. Бу ҳол, айниқса, Ўзбекистонда рўй берган
террористик хуружлар ва ақидапарастларнинг чиқишларида ўз тасдиғини
топмоқда. Диний мутаассиблар ва ақидапарастлар, террористлар ўзларини
ислом динининг “софлиги” учун курашувчилар, миллатпарвар қилиб
кўрсатиб ўзларининг сиёсий мақсадларига эришмоқчи бўладилар.
32
Қаранг: Бердяев Н.А. Философия свободы. -Б. 165.
33
Қаранг: Бердяев Н.А. Смысл истории. –М.: Мысль, 1990. –340 с.
34
Қаранг: Бердяев Н.А. О фанатизме, ортодоксии и истине // Человек. –Москва, 1997. -№9. –С.1.
19
Ваҳҳобийлик, “Ҳизбут-таҳрир” ва бошқа оқимлар баъзи адашган ёшларни ўз
атрофига тортиб, диёримизда қўпорувчилик ишлари билан шуғулландилар,
аҳоли гавжум бўлган жойларни портлатдилар ва бегуноҳ одамларни бевақт
ўлимига сабабчи бўлдилар. Лекин уларнинг бу йўл билан амалдаги
конституциявий тузумни ағдариб, ислом давлати қуришдек хаёллари пучга
чиқди.
Диссертациянинг сўнгги бобининг “Н.А.Бердяев ахлоқ ҳақида” номли
иккинчи параграфида
файласуфнинг ахлоқий қарашлари ва таълимотлари
баён этилган. Мутафаккирнинг ахлоқий қарашлари унинг бир қатор
асарларида бирмунча чуқурроқ ва атрофлича ишлаб чиқилган
35
.
Олим ахлоқий муаммони фалсафий идеализм позициясидан туриб ҳал
қилади. Бунда Кант изидан бориб, ахлоқни гносеологик, мустақил тушунча
сифатида қараб, шундай хулосага келади. “Ахлоқий муаммо энг аввало
эмпирик мен билан идеал, маънавий, нормал мен ўртасидаги муносабатдир.
Ахлоқ аввало инсоннинг ўз-ўзига ички муносабатидир. ўзининг маънавий
“менини” ахтариш ва амалга ошириш, “норматив” онгнинг “эмпирик” онг
устидан тантанасидир. Одатда бу инсонда шахсийликнинг тараққиёти деб
аталади. Ахлоқийлик, инсоннинг инсонга муносабати сифатида, ҳар бир
инсонда унинг менини ва унинг ҳуқуқларини эътироф этишдир. Бу кундалик
онгда инсонпарварлик дейилади: инсонпарвар бўлмоқ - ҳар бир инсонни
рухан қардош, унинг табиий маънавиятини худди ўзининг ва бутун
инсониятнинг маънавий тараққиётининг мос ривожланишидир деб
қарашдир
36
.
Рус файласуфи жамият ва инсон ҳаётида ахлоқ тушунчаларининг,
жумладан фожиа (трагедия)га, ахлоқнинг эволюцияси ва тараққиёт
босқичларини изоҳлашга эътибор қаратган. У бу борада икки ғояни: ахлоқий
универсализм ва тарихий тараққиёт ғояларини илгари сурган. Чунончи:
“Ахлоқий фаровонлик “менни” қарор топтириш, ўз-ўзини амалга
оширишдир, бу эса шахснинг “нормал” ривожланишига олиб келади.
Шахснинг ҳарқандай қарор топиши ва ривожланиши фаровонлик эмас, балки
унинг такомилликка, ғоявий-маънавий ҳолатнинг мустаҳкамланишига олиб
келиши ҳисобланади.
Муаллиф фикрича, файласуф кўтарган муҳим масалалардан яна бири
христиан дини ва ахлоқнинг ўзаро муносабатидир. Энг аввало, у
ахлоқийлашган динга, И.Кант ва Л.Н.Толстой талқин қилган динга қарши
чиқади. Зеро, улар ҳаётни фақат ахлоқийликда кўрадилар. Ахлоқийлик улар
назарида инсонни инсон қилади, уни илоҳийлаштиради. Мутафаккир бундай
фикрларни рад қилиб, халқнинг кўпчилиги художўйликни ахлоқийлик билан
аралаштириб юбораётганлигини, диндорликни ахлоқийлик мезони билан
ўлчаётганлигини айтиб, уларни хато деб ҳисоблайди. Ахлоқ, унинг
35
Қаранг: Бердяев Н.А. Этическая проблема в свете философского идеализма // Проблема идеализма. –М.:
АСТ, 2002. -180 с.; Бердяев Н.А. Трагедия и обыденность. –М.: Писатель, 1990. -286 с.; Бердяев Н.А. О
новом релегиозном сознании. –М.: Канон, 1999. -540 с.
36
Қаранг: Бердяев Н.А. Этическая проблема в свете философского идеализма // Проблема идеализма. –М.:
АСТ, 2002. –С. 56-78
20
тушунчасида, ўзидан-ўзи ҳеч нима ишлаб чиқармайди, ҳеч нимани ўзгартира
олмайди. Шунинг учун ҳам ягона нажот йўли бўла олмайди ва Худо билан
бирлашишга ёрдам бера олмайди. Унинг айтишича, тарихда ахлоқнинг
дахрийлигига, Худони инкор қилишга оид ҳодисалар кўп бўлган. “Ахлоқли”
ва хулқ-одобли одамлар кўп ҳолларда даҳрий бўладилар. Улар хулқ-одобли
бўлиш учун Худодан ҳам воз кечиб юборадилар. Одоб-ахлоқдан ваъз
ўқувчилар кўпинча ўзлари золим ва иккиюзламачи бўладилар
37
.
Диссертацияда мутафаккирнинг ахлоқ ва фанни, эътиқод ва илмнинг
ўзаро алдоқадорлиги ҳақидаги фикрлари қараб чиқилган.
Маълумки, маънавиятнинг жамият ҳаётидаги муҳим муаммоларидан
бири ахлоқ ва фаннинг, эътиқод ва илмнинг ўзаро алоқадорлиги масаласи
ҳисобланади. Бу фан ва ахлоқ объектининг бир-бирига мос тушишидан келиб
чиқади. Чунки барча фанлар, хусусан, табиий, техника ва ижтимоий фанлар
дунёнинг нарса ва ҳодисаларини ўрганиб, улар тўғрисидаги аниқ билимлар,
ҳақиқатни очишга хизмат қилади. Ахлоқнинг пировард натижаси ҳам
инсониятни ҳақиқатга олиб бориш, уни комил мавжудот қилиб
тарбиялашдир. Ана шу нуқтаи назардан ахлоқ ва фан, эътиқод ва билимлар
ўзаро муносабатда бўлади ҳамда бир-бирига таъсир ўтказиб, жамият ва
инсон ҳаётида муайян аҳамият касб этади.
Бердяев билим билан эътиқод ўртасида қарама-қаршилик йўқ, улар
аксинча, бир-бирини тақозо этадилар, вазифа билимлар ва эътиқодлар
соҳасини, маълум нисбатда қўйиб, уларни чегаралашдан иборат эмас деган
фикрларни олға суради. Биз, - дейди у, - билим ва эътиқоднинг чексизлигини
эътироф қилган ҳолда, уларнинг ўзаро бир-бирини чеклашларини тўла
тасдиқлаймиз. Диний фалсафа билим ва эътиқод қарама-қаршилигининг
ожиз кўришидир, халос. Диний ҳақиқат - устундир, эътиқод-ақлли
мулаҳазакорликдан тонишдаги жасоратдир. Эътиқоднинг узил-кесил
ҳақиқати билимларнинг ҳақиқатлигини билиш бурчини тугатмайди. Илмий
билиш, худди эътиқод сингари, реал воқеликка кириб боришдир, бироқ
хусусий, чекланган ҳамма нарса кўринмайдиган ва уфқлари ёпиқ бўлган
жойидан ҳис этишдир
38
.
Машҳур файласуф билимлар ва эътиқодларнинг ўзаро муносабатини
уларнинг объектларини ўрганиш борасидаги таъсири билан изоҳлашга
эътибор қаратади.
“Илмий билимлар - ҳақиқатдир, лекин уларни инкор қилиш сохта
эканлигини тасдиқлаймиз”
39
, -дейди у. Фан табиат қонунлари ҳақида тўғри
билим беради, лекин мўъжизаларни билишнинг ёлғонлигини кўрсатади,
бошқа дунёларни бўҳтонларча инкор қилади. Билимларнинг камтарлиги -
фаннинг олий фахридир. Эътиқод берадиган олий билиш фаннинг қуйи
ҳақиқатларини инкор қилмайди. Қуйи ҳақиқатлар йўқ, барча ҳақиқатлар
тенгдир. Диний билиш хусусий илмий билишни тўла ва бутун ҳақиқатга,
ҳаётий ҳақиқатга айлантиради.
37
Қаранг: Бердяев Н.А.Новое религиозное сознание и общественность. -М.: Канон, 1999.-С. 27.
38
Қаранг: Бердяев Н.А. История философии. –Минск: Книжный дом, 1989. –С.508.
39
Қаранг: Бердяев Н.А. Философия свободы. Смысл творчества. –М.: Наука, 1989. –С.66
21
Н.А.Бердяевнинг фан ва ахлоқнинг, билим ва эътиқоднинг ўзаро
боғлиқлиги ҳақидаги қарашлари ўз замонида инсон келажакни кўриш
асосида айтилган эди. Таъкидлаш лозимки, ХХ асрда фан ва техника
ютуқларидан тор манфаатлар йўлида фойдаланишга ружу қўйиш бир қанча
ҳаётий масалаларни чигаллаштириб юборди.
Ядро энергиясининг ҳарбий мақсадда қўлланилиши, ядровий қурол-
яроғларнинг янги турларини ишлаб чиқилиши, инсоният ҳаётининг бутунлай
йўқ бўлиши хавфини келтириб чиқарди. 1945 йил 6 ва 9 августида
Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларидаги атом бомбасининг
портлашлари, 1986 йил 26 апрель куни Чернобил Атом электро станцияси IV
блокининг ишдан чиқиши натижасида радиациянинг ҳавога тарқалиши
мазкур минтақанинг инсон яшаши учун мутлақо яроқсиз бўлиб қолишига
сабабчи бўлди.
Фан-техника ютуқларининг инсоният ҳаёти ва яшашига юқоридаги
сингари жиддий хавф солиши давлатлар ва олимлар олдида ахлоқий
масъулиятни ҳис этишни тақозо этмоқда. Шу боисдан бир қатор
мутафаккирлар каби рус файласуфининг фан ва ахлоқнинг, билим ва
эътиқоднинг ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги фикрлари бизнинг давримизда
ҳам ўз қадри-қимматини йўқотмайди. Бинобарин, таъкидланганлар олимнинг
жамият ва инсон ҳаётида ахлоқнинг ўрни, аҳамияти ҳақидаги қарашларининг
баъзи қирраларини ифодалайди холос.
ХУЛОСА
Рус файласуфи Н.А.Бердяев фалсафасида қадрият муаммосини тадқиқ
этиш қуйидаги илмий хулосаларга олиб келди.
1. Фуқаролик жамиятининг шаклланиш даври ижтимоий-сиёсий
жараёнларнинг тезкорлиги, воқеа ва ҳодисаларнинг шиддати, оламу одам
тақдирига дахлдор бўлган дунёвий муаммолар мураккаб ва серқирра
ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олган умумий қарашларимиздан тортиб,
энг
кичик
шахсий
юмушларимизгача
бўлган
ҳодисаларни
мужассамлаштириб, мудроқ босган туйғуларимизни жунбушга келтирмоқда,
турмуш тарзимизни ўзгартириб, тафаккуримиз ва шууримизни тобора
кенгайтирмоқда. Бошқача қилиб айтганда, энди биз ҳаётга теранроқ
қарайдиган бўлдик, ўзлигимизни англай бошладик.
Табиийки бундай ижтимоий зарурият фалсафа фани олдига ҳам янги
долзарб вазифалар қўймоқда.
2. Мутафаккир фалсафий-ижтимоий қарашларининг шаклланиши XIХ
асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг биринчи ярмига тўғри келиб, бу даврда
классик фалсафа анъаналарига зид фикрлаш маданияти-ноклассик
(антиклассик) фалсафий таълимотлар пайдо бўла бошлади.
Унинг фалсафий таълимотининг шаклланишида К.Маркс, Ф.Ницще,
И.Кант, Ф.М.Достоевский, Вл.Соловьев, В.И.Несмелов кабиларнинг таъсири
катта бўлган. Олим даставвал, “Легал марксизм”га ён босган бўлсада,
кейинроқ К.Маркс таълимотининг ашаддий душманига айланган,
конституцион демократлар (кадетлар) сафига ўтган. Ижтимоий ҳаётда
демократия, адолат, илғор маданият ва маънавият, ҳамда ахлоқ ва христиан
22
дини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарафдори ва тарғиботчиси
бўлган.
3. Олимнинг фалсафий мероси мураккаб ва серқирра ҳамда кўп
йўналишлидир. Файласуф тўғрисидаги тадқиқотлар ва мавжуд маълумотлар
рус диний фалсафаси, персонализм, экзистенциализм, славянофиллик
оқимларнинг асосчиси эканлигини исботлайди.
4. Файласуф меросида қадриятшунослик, айниқса инсон ва шахс қадри
масалалари муҳим ўринни эгаллайди. Унингча, инсон муаммоси
фалсафанинг асосий муаммосидир. Инсон энг олий даражадаги тарихий
мавжудотдир. Инсон тарихий даврда, тарихий давр инсонда мужассамдир.
Инсоннинг ўзини икки дунё - ердаги ва илохий, пастки ва юқори дунё
кесишадиган нуқта сифатида тавсифлайди. Унинг фикрича, инсон юксак
маънавий - диний, ахлоқий, эстетик сифатларни ташувчисидир.
5. Рус файласуфи фалсафий меросида давлат ва ижтимоий бошқарув
масалаларига ҳам эътибор қаратилган.
Давлатнинг жамият ва инсон ҳаётидаги роли, унинг ижобий ва салбий
аҳамиятини кўрсатиб, инсон хоҳиш-иродаси билан яратиладиган, йўқ
қилинадиган давлатнинг объектив табиий ва тарихий реаллик эканлигини
таъкидлайди. Давлатнинг тузилиши қонли зўравонликлар, жамият
тузумининг тенгсизлигига, дифференциаллашувига, халқ тарқоқлиги,
фарқланиши ва бўлинишига қарамасдан, омма дунёқарашида давлат
бирлаштирувчи, тартиблаштирувчи ва уюштирувчи куч ҳисобланади.
6. Файласуфнинг давлатлар ва миллатларнинг ўзаро муносабатлари
ҳақидаги мулоҳазалари эътиборга лойиқдир. Унингча, давлат миллатлар
мавжудлигининг белгиловчи аломати эмас, ҳар қандай миллат ўз давлатини
ташкил қилиши, уни мустаҳкамлаш ва кучайтиришга ҳаракат қилиши
керакдир. Бу миллатнинг соғлом туйғусидир. Давлат орқали миллатлар ўз
имкониятларини очади ва амалга оширади. Миллатларнинг ўз давлати,
мустақиллиги ва суверенитетини йўқотиши буюк бахтсизликдир, миллатлар
руҳини майиб қиладиган оғир касалликдир.
7. Н.А.Бердяев жамият ва инсон ҳаётида диннинг ўрнига катта аҳамият
берган. Диннинг моҳияти дунёвий ва шахсий ҳаётни англаш билан боғлиқ.
Дин кишиларнинг ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. У ўта мураккаб
ижтимоий ҳодиса бўлиб, кишиларни тарбиялашда, дунёқарашини
шакллантиришда муҳим аҳамиятга эгадир. У “Янги христианлик” деб
аталадиган янги диннинг асосчиси сифатида танилди ва христиан динини
янгилашга уриниб, худо инсон ижодининг амалга ошишини охирот дунёсига
кўчиради ва бу дунё ижодини умидсиз деб эълон қилади, деган ғояни илгари
суради. Бу билан файласуф инсоннинг мақсадлари бу дунёда эмас, балки у
дунёда рўёбга чиқади, деган ғояни илгари суради.
9. Мутафаккир жамият ва инсон ҳаётида ахлоқнинг катта аҳамиятга
эга эканлигини тушунган файласуфдир. У тарихнинг ривожланиши,
янгиланиши, борлиқнинг ва инсоннинг янги сифат даражасига кўтарилиши
ахлоқ билан боғлиқ, деган ғояни илгари сурган.
23
Айниқса, унинг инсоннинг қулликдан озодликка чиқишда, инсон ва
унинг истакларининг ижтимоийлашиши, ундаги салбий ҳолатнинг бартараф
этилишида ахлоқ ва одобнинг юксак ўрни борлигини тушунган ҳамда
асарларида тарғиб қилган.
Хуллас, олим ўз фалсафий мероси ва асарларида миллий ва
умуминсоний қадриятларнинг сақланиши ва мустаҳкамланишига катта
аҳамият берган. Шу боисдан Н.А.Бердяевнинг фалсафий меросини ўрганиш
Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти қуришда ҳам аҳамиятлидир.
Диссертация натижалари бўйича амалий тавсиялар:
1. Н.А.Бердяев ҳаёти, фаолияти ва фалсафий меросининг асосий
йўналишлари ҳақида маълумотлар базасини яратиш. Унинг фалсафий мероси
муаммоларини аниқлаш ва таснифлаш .
2. Олим ҳаёти ва ижодига оид фундаментал ва илмий-амалий
тадқиқотлар ўтказиш, унинг дунёқарашидаги маънавий, ахлоқий, сиёсий ва
диний – фалсафий қадриятларни тадқиқ қилиш.
3. Мутафаккир фалсафий меросидан олий ўқув юртларидаги
“Фалсафа”,
“Сиёсатшунослик”,
“Диншунослик”,
“Ахлоқшунослик”,
“Маданиятшунослик” каби фанларини ўқитиш жараёнида фойдаланиш
йўлларини ишлаб чиқиш.
4. Н.А.Бердяевнинг фалсафий асарларини ўзбек тилига таржима
қилиш.
24
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўроқова Н. Эркинлик ҳақида қарашлар // Фалсафа ва ҳуқуқ.-
Тошкент, 2004.- 2-сон. –Б. 78-80.
2.
Ўроқова Н. Н.А.Бердяев фалсафий мероси ҳақида / Истиқлол
йилларида
илм-фан.
Конференция
материаллари.
Қарши
давлат
университети, 2004. –Б.72.
3.
Ўроқова Н. Шахснинг маънавий шаклланишида қадриятларнинг
аҳамияти / Касбий таълимни такомиллаштиришнинг назарияси ва амалиёти.
Конференция материаллари. Қарши давлат университети, 2007. -Б.91-92.
4.
Ўроқова Н. Н.А.Бердяевнинг ижтимоий қадриятлар масаласи
хусусида // Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2007. - 3- сон. – Б.32-33.
5.
Ўроқова Н. Н.А.Бердяев аҳлоқ ҳақида / «Ёшларда толерантликни
юксалтириш - фуқаролик жамиятини қуриш омили» Республика илмий-
назарий конференция материаллари. – Тошкент-Бухоро, 2007 йил. –Б. 92-94.
6.
Ўроқова Н. Жамият ҳаётида Н.А.Бердяев инсон, маънавият ва
диннинг ўрни ҳақида / Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт. Халқаро
конференция материаллари. 2-китоб. – Тошкент, 2008 йил. – Б.364-366.
7.
Ўроқова Н. Бердяевнинг инсон ва шахс қадри ҳақидаги
қарашлари // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2010.-3-сон. – Б. 93-95.
8.
Ўроқова Н. Давлат ва ижтимоий бошқарувнинг ўзаро
муштараклиги. / Ўзбекистон демократик ислоҳотлар ва фуқаролик
жамиятини ривожлантириш йўлида. Республика илмий-амалий конференция
материаллари. – Тошкент, 2012. – Б. 58-59.
25
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Уракова
Наргиза Саломовнанинг 09.00.11 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича
«Н.А.Бердяев
фалсафасида
қадриятлар
муаммоси»
мавзусидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар
: қадрият, фалсафий мерос, инсон, шахс, давлат,
ижтимоий бошқарув, маънавият, дин, ахлоқ.
Тадқиқот объекти:
Н.А.Бердяевнинг ижтимоий-фалсафий мероси.
Ишнинг мақсади:
Н.А. Бердяев ижодидаги маънавий қадриятларни
илмий-назарий жиҳатдан фалсафий таҳлил этиш.
Тадқиқот усуллари:
объективлик, тарихийлик, мантиқийлик,
ворисийлик, тизимлилик ва умумийлик, қиёсий таҳлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Тадқиқотда Н.А.Бердяев
фалсафий меросида қадриятларнинг ўрни очиб берилди. Унинг фалсафий
меросини ижтимоий ҳодиса сифатида ўрганилиб, унинг жамият ва инсон
ҳаётида тутган ўрни Ғарб ва Шарқ мамлакатлари мисолида қиёсий таҳлил
этилди. Мустақиллик йилларида олимнинг фалсафий меросига бўлган
муносабатлардаги ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси материаллари
асосида таҳлил қилинди. Мутафаккир фалсафий меросидаги қадриятлар ўрни
масаласининг ижтимоий, тарбиявий, маънавий жиҳатлари миллий истиқлол
ғояси нуқтаи назаридан ёритилди.
Амалий аҳамияти
шундаки, ундаги фикр-мулоҳаза, ғоя, қараш ва
хулосалардан баркамол авлодни тарбиялашда, ёшларда миллий ва
умуминсоний қадриятларни шакллантиришда фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, фалсафа, сиёсатшунослик, диншунослик, маданиятшунослик
фанларини ўқитишда фойдаланишлари мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги
: тадқиқот
натижалари муаллифнинг илмий конференциялардаги чиқишларида,
журналларда нашр қилинган илмий мақолаларида ўз ифодасини топган.
Шунингдек диссертантнинг Қарши давлат университетидаги педагогик
фаолиятида, хусусан, «Фалсафа», «Маънавият асослари», «Диншунослик»,
«Маданиятшунослик» каби фанларни ўқитишда қўлланилмоқда.
Қўлланиш соҳаси:
таълим-тарбия, жаҳон фалсафий меросни ўрганиш,
қадриятларни тадқиқ этиш ва ташвиқот қилиш.
26
Р Е З Ю М Е
диссертации Ураковой Наргизы Саломовны на тему:
«Проблемы
ценностей в философии Н.А.Бердяева»
на соискание ученой степени
кандидата философских наук по специальности 09.00.11 – Социальная
философия.
Ключевые слова:
ценность, философское наследие, человек,
личность, государство, социальное управление, духовность, религия, мораль.
Объект
исследования:
социально-философское
наследие
Н.А.Бердяева.
Цель работы:
философский, научно-теоретический анализ проблемы
духовных ценностей в творчестве Н.А.Бердяева.
Методы
исследования:
объективность,
историчность,
преемственность, системность и всеобщность, сравнительный анализ.
Полученные результаты и их новизна:
в исследовании показано
место ценностей в философском наследии великого русского ученого и
сделан сравнительный анализ его места в жизни человека на примере
Западных и Восточных стран. На основе материалов Республики Узбекистан
изучено изменение отношения к философскому наследию ученого в годы
независимости. Освещены социальные, воспитательные, духовные аспекты с
точки зрения национальной идеологии и место ценности в философском
наследии Н.А.Бердяева.
Практическая значимость:
заключается в том, что содержащиеся в
ней рекомендации, идеи, выводы могут быть использованы в процессе
воспитания молодёжи, формирования национальных и общечеловеческих
ценностей. Результаты диссертации могут быть использованы специалистами
в преподавании философии, политологии, религиоведения, культурологии.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты
исследования нашли своё отражение в выступлениях на конференциях и
опубликованных научных статьях в журналах. А также в педагогической
работе диссертанта в Каршинском государственном университете при
преподавании
курсов:
«Философия»,
«Основы
духовности»,
«Религиоведение», «Культурология».
Область применения:
образование и воспитание, изучение
философского наследия, исследование и пропагандирование духовных
ценностей.
27
R E S U M E
Thesis of Urakova Nargiza Salomovna on the scientific degree competition
of the doctor of science in philosophy on speciality 09.00.11- Social philosophy,
subject:
«The problems of values in N.A.Berdyaev’s philosophy»
Key words
: values, philosophical heritage, human, personality, state, social
management, spirituality, religion, moral.
Subject of research
: N.A.Berdyaev’s social- philosophical heritage.
Purpose of work
: philosophical, scientific–theoretical analysis of the
spiritual values problem in the creative work of N.A.Berdyaev.
Methods of research
: objectivity, historicity, logicality, admissibility,
systematic and generality, comparative analysis.
The results obtained and their novelty:
in the research the place of values
in the philosophical heritage of the Great Russian scientist is shown and the
comparative analysis its place in human being on example of Western and Eastern
countries is done. On the basis of the Republic Uzbekistan materials change of the
relation to the philosophical heritage of the scientist in the years of independence is
studied. Social, educational, spiritual aspects and the value place in
N.A.Berdyaev's philosophical heritage are enlightened from the point of view of
the national ideology.
Practical value:
consists in that recommendations containing in research,
ideas and conclusions can be used in the process of education of youth,
formation of national and universal values. Results of the dissertation can be used
experts in teaching of philosophy, political science, religious studies and cultural
science.
Degree of embed and economical effectivity:
the results of the research are
reflected in the articles published in scientific journals and scientific conferences.
Also they are used in the candidate pedagogical activity, especially in teaching the
course of “Philosophy”, “Bases of spirituality”, “Religion science” and
“Culturology” in the Karshi State University.
Field of application:
education and formation, studying philosophical
heritage, researching and popularization of the spiritual values.
