Studying Siddik Rajabov’s Scientific-Pedagogical Heritage in Higher Education System in Modern Conditions

Abstract

Subject of the inquiry: the process of studying Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical heritage in the condition of modern higher education system.
Aim of the inquiry: work out methodical recommendations on the basis of the process of studying Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical heritage in the condition of modern higher education system.
Methods of the inquiry: study the materials related to the topic in historical sources and in published periodicals; acquaintance with documents about Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical activities; theoretical analysis; conversation; interview; pedagogical observation; pedagogical experiment; test and statistics.
The results achieved and their novelty: Siddik Rajabov’s activities and ideas related to education and upbringing are classified as a scientific and pedagogical heritage; Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical heritage is analyzed from the point of the present state; the efficient forms, methods and means of studying Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical heritage were determined; scientific and pedagogical recommendations on efficient using of Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical heritage were worked out.
Practical value: ideas of the theory, results and worked out recommendations can be used as theoretical manual in higher educational system of the republic. The materials of the research can be used in teaching “Theory and History of Pedagogics”, “Pedagogics” and in organizing a number of special courses as well as in writing textbooks, manuals and qualification papers. And the results of the research can also serve as an important theoretical source for further studying Oriental thinkers’ and republican scientists’ scientific and pedagogical viewpoins.
Degree of embed: efficient study of Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical heritage was achieved.
Sphere of usage: the results of the research can be used in the system of higher education

Source type: Abstracts
Years of coverage from 1992
inLibrary
Google Scholar
CC BY f
1-19
19

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Abdullaeva Н. (1970). Studying Siddik Rajabov’s Scientific-Pedagogical Heritage in Higher Education System in Modern Conditions. Catalog of Abstracts, 1(1), 1–19. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/36983
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Subject of the inquiry: the process of studying Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical heritage in the condition of modern higher education system.
Aim of the inquiry: work out methodical recommendations on the basis of the process of studying Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical heritage in the condition of modern higher education system.
Methods of the inquiry: study the materials related to the topic in historical sources and in published periodicals; acquaintance with documents about Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical activities; theoretical analysis; conversation; interview; pedagogical observation; pedagogical experiment; test and statistics.
The results achieved and their novelty: Siddik Rajabov’s activities and ideas related to education and upbringing are classified as a scientific and pedagogical heritage; Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical heritage is analyzed from the point of the present state; the efficient forms, methods and means of studying Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical heritage were determined; scientific and pedagogical recommendations on efficient using of Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical heritage were worked out.
Practical value: ideas of the theory, results and worked out recommendations can be used as theoretical manual in higher educational system of the republic. The materials of the research can be used in teaching “Theory and History of Pedagogics”, “Pedagogics” and in organizing a number of special courses as well as in writing textbooks, manuals and qualification papers. And the results of the research can also serve as an important theoretical source for further studying Oriental thinkers’ and republican scientists’ scientific and pedagogical viewpoins.
Degree of embed: efficient study of Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical heritage was achieved.
Sphere of usage: the results of the research can be used in the system of higher education


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 370(09); 371.3; 378.937(575.1)




АБДУЛЛАЕВА Насиба Жўраевна

ЗАМОНАВИЙ ШАРОИТДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА СИДДИҚ

РАЖАБОВ ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ


13.00.01 – Педагогика назарияси ва тарихи



Педагогика фанлари номзоди илмий

даражасини олиш учун ѐзилган диссертация


АВТОРЕФЕРАТИ









Тошкент – 2010


background image

2

Иш Бобур номидаги Андижон давлат университетида бажарилган


Илмий раҳбар:

педагогика фанлари номзоди,

профессор

Ҳошимов Комилжон


Расмий оппонентлар:

педагогика фанлари доктори

Юзликаев Фарит Рафаилович


педагогика фанлари номзоди

Усмонбоева Маҳфуза Ҳакимжоновна


Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети



Ҳимоя 2010 йил “___” ___________ соат ____ да Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари

университети ҳузуридаги К.067.44.03 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгаш
йиғилишида ўтказилади. Манзил: 100138, Тошкент, Кичик ҳалқа йўли кўч., Г-9а мавзеси, 21-
а. Тел.: 275-77-95.




Диссертация билан Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университетининг Ахборот-

ресурс марказида танишиш мумкин (100138, Тошкент, Кичик ҳалқа йўли кўч., Г-9а мавзеси,
21-а. Тел.: 275-77-95 )







Автореферат 2010 йил “_____” __________________ да тарқатилди.




Бирлашган ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, педагогика фанлари
номзоди, доцент

К. Набиева

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ МАЗМУНИ

Мавзунинг долзарблиги

. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги равнақ топиб,

барча соҳаларда юксак ишлар амалга ошириб келинаѐтган шу кунларда таълим соҳасида ҳам
уни ислоҳ қилиш борасида самарали натижаларга эришилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги”ги Қонуни ва “Кадрлар

тайѐрлаш миллий дастури” талаблари ѐшларни комил инсон, баркамол шахс сифатида


background image

3

тайѐрлаш, миллий таьлим-тарбия мазмунини янада такомиллаштириш, малакали кадрларни
тайѐрлаш ҳамда педагогик илмий-тадқиқотларни ташкил этиш борасидаги тажрибаларни
ўрганиш орқали педагогик тизим самарадорлигини ошириш муҳим ижтимоий масалалардан
бири эканлигини кўрсатмоқда. Таълим-тарбия тизимини тубдан янгилаш ҳар томонлама
баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишнинг асосий шарти бўлиши лозимлигига эътибор
қаратар экан, Республика Президенти И.А.Каримов қуйидагиларни таъкидлайди:
“Маълумки, ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму маърифат, таълим ва
тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билган.

Албатта, таълим-тарбия – онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг

ривожини ҳам белгилайдиган, яъни халқ маънавиятини шакллантирадиган ва бойитадиган
энг муҳим омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ва шу асосда онгни
ўзгартирмасдан туриб, маънавиятни ривожлантириб бўлмайди”

1

.

Ўзбек педагогикаси ѐш авлодни тарбиялаш, уларга билим бериш асосида муайян касб

ѐки ҳунар сирларидан хабардор қилиш, малакали мутахассисларни шакллантириш соҳасига
оид тарихий тажрибани ўзида мужассам этади. Тарихий тараққиѐт жараѐнида шаклланган
шахсни ривожлантириш тўғрисидаги назарий ғоя, ѐндашув ва қарашлар асрлар давомида
мазмунан бойиб борган. Бунда бевосита педагогик фаолиятни ташкил этган ѐки ѐш авлодга
таълим-тарбия бериш ҳақидаги асарларни яратган шахслар катта ўрин тутган. Уларнинг
роли туфайли айни вақтда аждодлар маърифий ва тарбиявий ғояларидан хабардор бўлиш
билан бирга миллий педагогик фикрлар ривожини ўрганиш имконияти мавжуд. Бу эса ўз
навбатида миллий педагогик фикрлар ривожини таъминлашда муносиб ўрин эгаллаган
шахсларнинг ҳаѐти ва фаолиятларини ўрганишда муҳим вазифалардан бири саналади.

Миллий педагогиканинг шаклланиши ва ривожланишида халқона ѐндашувлар (халқ

оғзаки ижоди намуналари, аждодлар ўгити ҳамда панд-насиҳатлари, катталар ибрати,
шунингдек, кенг жамоатчилик таъсирига таяниш) муҳим аҳамият касб этган бўлса, шу билан
бирга шахсга таълим-тарбия бериш мазмуни (устувор тамойиллари, йўллари, шакллари,
методлари, воситалари) тўғрисидаги қарашлар бир гуруҳ алломалар томонидан янада
бойитиб келинган. Миллий маданий мероснинг ѐш авлодни тарбиялашдаги аҳамияти
хусусида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов қуйидаги фикрни илгари
суради: “Наслу насабини билмаган киши инсон саналмайди. Неча йиллар бизни
тарихимиздан, динимиздан, маънавий меросимиздан ғофил этишга уриндилар. Аммо биз
ҳурриятни орзу этишдан, ҳуррият учун курашишдан чарчамадик. Маслагимизни, наслу
насабимизни доимо ѐдда сақладик. Улуғ бобокалонларимиз руҳига, башарият тарихи ва
маданияти хазинасига катта ҳисса қўшган улуғ аждодларимизга, улар қолдирган улкан
меросга муносиб бўлиш истаги жамиятимиз аъзолари орасида кенг ѐйилиши, ҳар бир
фуқаронинг онгидан мустаҳкам жой олиши – бу ҳам янги замоннинг муҳим хусусияти”

2

.

Миллий мустақилликка эришгунга қадар таълим-тарбия ишларини йўлга қўйишда

Европа педагогикаси ғоялари асос қилиб олинган ва илмий-педагогик жиҳатдан ўрганиб
келинган.

Истиқлол республика педагогик жамоатчилиги олдига миллий педагогикани

мукаммал ўрганиш орқали шахс камолотини таъминлашда самарали бўлган кўплаб таълимий
ва тарбиявий ғояларнинг асоси бевосита Шарқда шаклланганлигини илмий асослашдек
муҳим вазифани қўйди.

Ўтган асрда шаклланган кўп сонли педагоглар жамоасининг етакчиси, Ўзбекистонда

хизмат кўрсатган фан арбоби, академик Сиддиқ Ражабов саналади. Маҳоратли педагог
илмий фаолиятида педагогика фанининг методологик муаммолари, одоб-ахлоқ ва тарбия
масалалари, олий таълим дидактикаси, педагогика тарихини ўрганиш ва унинг ривожланиш
истиқболларини таҳлил этиш, шунингдек, ҳар томонлама етук инсонларни тарбиялаш

1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. - 60-61-бетлар.

2

Каримов И.А. Ижобий ишларимизни охирига етказайлик. – Тошкент: Ўзбекистон, 1994. – 9-бет.


background image

4

масалалари марказий ўринни эгаллаган.

Тадқиқотни олиб бориш жараѐнида Сиддиқ Ражабовнинг педагогик фаолияти ва

илмий меросини ўрганиш борасида қуйидаги камчиликлар мавжуд эканлиги аниқланди:

-

тажриба-синов ишларига жалб этилган респондентлар мисолида аниқланишича,

педагогика олий таълим муассасаларида фаолият юритаѐтган аксарият ѐш ўқитувчилар,
шунингдек, талабалар Сиддиқ Ражабов шахси ва педагогика фанини ривожлантиришдаги
ҳиссаси ҳақида етарли маълумотга эга эмаслар;

-

ХХ асрда педагогика фанининг ривожланиш тарихини ўзида ифода этган илмий

манбаларда Сиддиқ Ражабовнинг педагогик ҳамда илмий фаолиятини ѐритувчи маълумотлар
кам;

-

мавжуд педагогик манбаларда педагог кадрларни тайѐрлаш ва касбий

малакаларини ошириш, ахлоқий тарбияни самарали ташкил этиш, умумий ўрта таълим
мактаблари фаолиятини режалаштириш, олий таълим мазмуни, таълим-тарбиянинг шахс
камолотидаги ўрни, ўсмир-ѐшларни касбга йўналтириш, педагогик фаолиятда назария ва
амалиѐт бирлигига эришиш, шахс дунѐқарашини шакллантириш, ўқувчилар ўртасида
ижтимоий-ғоявий тарбияни йўлга қўйишга оид мавзулар мазмунида Сиддиқ Ражабовнинг бу
борадаги хизматлари акс этмаган;

-

XX асрнинг иккинчи ярмида республикада умумий педагогика, педагогика

назарияси ва тарихи ихтисослиги бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишларининг
самарадорлигини таъминлаш, уларнинг собиқ Шўролар даврида Олий аттестация
комиссияси томонидан маъқулланишига эришиш, шунингдек, хорижий давлатлар етакчи
тадқиқотчилар ишларининг Ўзбекистонда ҳимоя қилиниши борасидаги ҳамкорлик
фаолиятининг йўлга қўйилишидаги Сиддиқ Ражабов хизматларини муносиб баҳоланишига
эътибор қаратилмаган.

Мазкур ҳолатлар маҳоратли педагог ҳаѐти ва фаолиятини кенгроқ ѐритиш мақсадга

мувофиқ эканлигини тасдиқлайди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Тоталитар тузум даврида таълим

тизимининг мазмуни, устувор йўналишлари, ѐш авлодни тарбиялаш борасидаги етакчи
ғоялар ҳукмрон мафкура талаби нуқтаи назардан белгиланган бўлишига қарамай,
Ўзбекистон шароитида табиий фанлар билан бир қаторда ўзбек адабиѐти, фалсафа,
санъатшунослик ҳамда педагогика каби ижтимоий-гуманитар фанлар асосларини ѐритишда
миллий маданий мерос намуналари, миллий қадриятлар ва миллий турмуш тарзини
ифодаловчи қарашларга таянишга бўлган уриниш мавжуд эди. Жумладан, Ҳ.Сулаймонов,
Н.М.Маллаев, Ф.Сулаймонова (ўзбек адабиѐти), Э.Ю.Юсупов, М.Хайруллаев Ж.Т.Туленов
(фалсафа), М.Алавия (санъатшунослик), З.Ф.Миртурсунов (педагогика) кабилар томонидан
яратилган манбаларда миллий маданий меросни ўрганиш, уларда илгари сурилган ғоялардан
ўқувчи ва талабаларни таништиришга эътибор қаратилган.

Сиддиқ Ражабовнинг педагогика фанини ривожлантириш, юксак педагогик

маҳоратга эга кадрларни тайѐрлаш, умумий ўрта таълим мактаблари фаолияти ҳамда таълим
соҳасини ислоҳ қилиш, шунингдек, ҳар томонлама етук ѐшларни тарбиялаб вояга етказиш
борасидаги фаолияти ўз даврида олимнинг бир гуруҳ шогирдлари томонидан чоп эттирилган
илмий-оммабоп мақола ва рисолалар билан бирга ўқув дарсликларида ҳам қисман ѐритилган.

Академик Сиддиқ Ражабовнинг педагогик, илмий ва раҳбарлик фаолияти ўша даврда

қўшни республикаларда яшаб, педагогик фикрлар тараққиѐти ривожига муносиб ҳисса
қўшган бир қатор олимлар томонидан юқори баҳоланган. Хусусан, Т.Бердиев
(Туркманистон), С.А.Ражабов (Тожикистон), А.Э.Измайлов (Қирғизистон)

3

ва бошқалар

Сиддиқ Ражабовни маҳоратли педагог, етук олим, қобилиятли раҳбар ва атрофдагиларга
ибрат бўла оладиган шахс сифатида эътироф этадилар.

Сиддиқ Ражабовнинг педагогик фаолияти, унинг самарадорлигини таъминлаган

ғоялари ва “Педагогика” фани ривожига қўшган ҳиссаси бир қатор олимлар К.Ҳошимов,

3

Нурматов С. Олим, устоз, мураббий. – Тошкент: Ўқитувчи, 1980. – 21-22-бетлар.


background image

5

С.Очил ҳамда С.Нишоновалар томонидан ҳаммуаллифликда нашр этилган дарсликларда ўз
ифодасини топган бўлса, унинг муаллифлигида нашр қилинган дарсликлар, илмий
тадқиқотлари натижалари, илмий-оммабоп мақолалари, муҳаррирлик фаолияти, шунингдек,
бевосита раҳбарлигида ҳимоя қилинган докторлик ва номзодлик тадқиқот ишлари
Н.Н.Азизхўжаева, А.Г.Акопян, У.И.Маҳкамов, Е.Г.Шаинларга тегишли бўлган рисолаларда
ўрганилган.

Маҳоратли педагогнинг турли йилларда ўзига хос долзарблик касб этган педагогик

муаммолар, уларнинг йўналишлари, замонавий дарсликларни яратишга қўйилган талаблар,
педагогика назариясининг муҳим қисми бўлган дидактика, фанларни ўқитиш методикаси,
олий таълимни ташкил этишда устувор ўрин эгалланган тамойиллар борасидаги қимматли
фикрлари ҳамда Шўро тузуми даврида “Педагогика” фанидан илк бор ўзбек тилида дарслик
яратишга қўшган ҳиссаси С.Нурматов томонидан таҳлил қилинган. Академик Сиддиқ
Ражабовнинг Ўзбекистонда таълим тизимини ривожлантириш, умумий таълим мактаблари
фаолиятига оид муаммолар ва малакали педагог кадрларни тайѐрлашдаги роли М.Ҳайдаров
ишларида ўз инъикосига эга бўлган.

Олим илмий-педагогик қарашларининг ўзига хос жиҳатлари, етакчи педагоглар илғор

иш тажрибаларини тарғиб этишга доир ѐндашувлари А.Зуннунов томонидан тадқиқ этилган.

Тадқиқот мавзусининг назарий таҳлили бугунги кунда Сиддиқ Ражабов педагогик

фаолияти ҳамда илмий-педагогик мероси тизимли, мажмуавий тарзда тадқиқ
қилинмаганлигини кўрсатди. Шу билан бирга мустақиллик даврида миллий педагогиканинг
ривожланиши, ѐшлар маънавиятини юксалтиришда аждодлар меросидан фойдаланишга
катта эътибор қаратилганлиги, устоз педагогларнинг ибратли ҳаѐт йўли ва фан ривожига
қўшган улкан ҳиссаларидан бўлажак педагог кадрларни тайѐрлашда самарали фойдаланишга
бўлган ижтимоий эҳтиѐжнинг мавжудлигини инобатга олган ҳолда

“Замонавий шароитда

олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов илмий-педагогик меросини ўрганиш”

мавзуси

ўз ечимини кутаѐтган илмий-педагогик муаммо сифатида танланди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.

Диссертация З.М.Бобур номли Андижон давлат университети “Педагогика” кафедрасининг
“Педагогика фани тараққиѐтига ҳисса қўшган олимлар фаолиятини ўрганиш” мавзусидаги
илмий тадқиқотлар дастури доирасида амалга оширилган.

Тадқиқот мақсади

: замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов

илмий-педагогик меросини ўрганиш юзасидан методик тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот вазифалари:

1.

Сиддиқ Ражабов педагогик меросининг аҳамиятини ўрганиш ва илмий жиҳатдан

асослаш.

2.

Сиддиқ Ражабов педагогик ва илмий фаолиятининг тарихий манбалар ҳамда

педагогик адабиѐтларда ѐритилганлик ҳолатини баҳолаш.

3.

Замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов илмий- педагогик

меросини ўрганиш мазмунини ѐритиш.

4.

Замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов илмий- педагогик

меросини ўрганишга доир махсус курс мазмунини асослаш ва самарадорлик даражасини
аниқлаш.

5.

Замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов илмий- педагогик

меросини ўрганишга оид методик тавсияларни ишлаб чиқиш.

Тадқиқот объекти:

замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов

илмий-педагогик меросини ўрганиш жараѐни.

Тадқиқотнинг предмети:

замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ

Ражабов илмий-педагогик меросини ўрганиш мазмуни, йўллари, шакл, метод ва воситалари.

Тадқиқот методлари:

тарихий манбалар ва даврий нашрларда чоп этилган мавзуга

доир материалларни ўрганиш; назарий таҳлил; анкета; суҳбат; интервью; педагогик
кузатиш; педагогик тажриба; тест; математик статистика.

Тадқиқотнинг илмий фарази.

Агарда: Сиддиқ Ражабов педагогик фаолияти илмий


background image

6

таҳлил этилиб, унинг педагогика фани ривожидаги ўрни холис баҳоланса; Сиддиқ Ражабов
илмий-педагогик меросидан самарали фойдаланиш мазмуни ѐритилиб, ундан педагогика
таълими жараѐнида фойдаланиш йўллари, шакл, метод ва воситалари асосланса; замонавий
шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов илмий-педагогик меросини ўрганиш
юзасидан методик тавсиялар ишлаб чиқилса, самарали натижаларни қўлга киритиш
имконияти юзага келади.

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган ҳолатлар:

1.

Сиддиқ Ражабовнинг шахс камолоти, политехника таълимини ривожлантириш ва

умумий ўрта таълим сифатини оширишга оид қарашлари.

2.

Сиддиқ Ражабовнинг олий таълим муассасаларида педагогика фанининг ўқитиш

мазмуни, шакл ва методларини такомиллаштиришга қўшган ҳиссаси.

3.

Сиддиқ Ражабовнинг мактабшунослик ва таълимий ислоҳотларни амалга

оширишга доир ѐндашувлари.

4.

Замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов илмий- педагогик

меросини ўрганишнинг ташкилий-технологик асослари.

5.

Замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов илмий- педагогик

меросини самарали ўрганишга оид методик тавсиялар.

Ишнинг илмий янгилиги:

1.

Сиддиқ Ражабовнинг фаолияти ва таълим-тарбияга оид фикрлари илмий-педагогик

мерос сифатида тавсифланди.

2.

Замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов илмий- педагогик

меросини ўрганишнинг мавжуд ҳолати таҳлил қилинди.

3.

Замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов илмий- педагогик

меросини ўрганишнинг самарали шакл, метод ва воситалари аниқланди.

4.

Замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов илмий- педагогик

меросини ўрганишга оид методик тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти

. Тадқиқот ғояси,

натижалари ҳамда илгари сурилган методик тавсиялардан республика олий педагогик
таълим тизимида назарий қўлланма сифатида фойдаланиш мумкин. Тадқиқот материаллари
“Педагогика назарияси ва тарихи”, “Педагогика ” фанларини ўқитишда, педагогик туркум
фанлар бўйича махсус курсларни ташкил этиш, қўлланма ва дарсликларни яратиш,
шунингдек, талабалар томонидан курс иши ва битирув малакавий ишларини тайѐрлашга
ѐрдам беради. Шунингдек, мазкур тадқиқот иши Шарқ мутафаккирлари ва республика
педагог олимларининг илмий-педагогик қарашларини тадқиқ қилиш йўналишида олиб
бориладиган кейинги изланишлар учун муҳим назарий манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Тадқиқот босқичлари:

илмий изланиш 2004-2010 йиллар мобайнида уч босқичда

олиб борилди.

Натижаларнинг жорий қилиниши:

тажриба-синов ишлари Андижон, Фарғона ва

Наманган давлат университетлари, шунингдек, Низомий номидаги Тошкент давлат
педагогика университетида олиб борилди.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси):

тадқиқотнинг муҳим назарий ғоя ва

амалий натижалари республика ҳамда чет элда чоп этиладиган илмий-методик журналларда
мақолалар эълон қилиш, З.М.Бобур номидаги Андижон давлат университетида ташкил
этилган аспирант, докторант ва профессор-ўқитувчиларнинг илмий-амалий анжуманида
иштирок этиб, маърузалар ўқиш ҳамда диссертация материаллари асосида “Академик
Сиддиқ Ражабовнинг ижтимоий-педагогик таълимотини талабаларга ўргатиш” ҳамда
“Сиддиқ Ражабов ҳаѐти ва педагогик фаолияти шогирдлари талқинида” номли услубий
қўлланмаларни чоп эттириш орқали педагогик жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Тадқиқот ишининг муҳим илмий натижалари

“Фалсафа ва хуқуқ”, “Халқ таълими”, “Педагогик таълим” каби илмий-методик журналлар,
“Наука, образование, техника” халқаро журнали, илмий тўпламларда муаллиф томонидан
чоп эттирилган 8 та илмий ишлар (иккита ўқув қўлланма, бешта илмий мақола, битта


background image

7

тезис)да ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми:

диссертация кириш, уч боб, хулоса ва

тавсиялар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат бўлиб, жами 162
бетни ташкил қилади. Асосий мазмун 140 бетда ѐритилган.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Ишнинг

кириш қисмида

тадқиқот учун танланган муаммонинг долзарблиги

асосланган; тарихий ва педагогик манбалар ҳамда бу йўналишда олиб борилган тадқиқотлар
асосида муаммонинг ўрганилганлик даражаси баҳоланган; тадқиқотнинг мақсади,
вазифалари, объекти, предмети ва илмий фарази белгиланган. Шунингдек, тадқиқотнинг
самарадорлигини ѐритувчи тавсифий маълумотлар ѐрдамида ишнинг илмий янгилиги,
назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган, ҳимояга олиб чиқилаѐтган ҳолатлар кўрсатилган.

Диссертациянинг биринчи боби

“Замонавий шароитда олий таълим тизимида

Сиддиқ Ражабов илмий-педагогик меросини ўрганишнинг назарий асослари”

деб

номланиб, унда Сиддиқ Ражабовнинг ҳаѐти, ижтимоий-педагогик фаолияти, ўқитувчилик
маҳорати, раҳбарлик фаолияти, шунингдек, шахс камолоти, политехника таълимини
ривожлантириш ва умумий ўрта таълим мазмунига оид қарашлари тўғрисида сўз юритилади.

Сиддиқ Ражабов Ўзбекистон Республикасида халқ таълими тизими ҳамда педагогика

фанини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган таниқли шахслардан биридир. У ўз
ҳаѐтини республикада педагогик билимлар равнақи ҳамда таълим-тарбия жараѐнининг
такомиллашиши ва юксак касбий маҳоратга эга педагог кадрларни тайѐрлаш ишига
бағишлаган.

Маҳоратли педагог фаолияти юзасидан тўпланган кўплаб маълумотлар унинг

мустақил фикр эгаси бўлганлигини тасдиқлаш билан бир қаторда айрим масалаларга
жамиятда ҳукмрон бўлган тузум мафкураси нуқтаи назаридан ѐндашганлигини кўрсатади.
Зеро, олимнинг ижодий, илмий-педагогик фаолияти деярли тўлалигича собиқ Шўролар
тузуми даврига тўғри келади.

Педагогика тарихи йўналишида бажариладиган тадқиқотларда илмий изланиш

объекти сифатида қабул қилинаѐтган шахс ҳаѐти ва фаолиятини ўрганиш зарур шартлардан
бири ҳисобланади. Шу боис тадқиқот жараѐнида Сиддиқ Ражабовнинг ҳаѐт йўли ва
фаолиятини ўрганишга эътибор қаратилди. Муайян изчиллик ва тизимлиликни таъминлаш
мақсадида бу борада амалга оширилган фаолиятни қуйидаги йўналишларда бўлиши
таъминланди: 1) Сиддиқ Ражабовнинг ҳаѐти билан танишиш, ҳаѐт йўлини муайян
босқичларга ажратиш орқали турли босқичларда содир этилган асосий ҳодиса ва воқеликни
ажратиб кўрсатиш; 2) назарий таҳлил асосида Сиддиқ Ражабов фаолиятининг муҳим
йўналишлари, уларнинг ўзига хос жиҳатлари, қўлга киритилган ютуқлари тўғрисидаги
маълумотларни тўплаш.

Сиддиқ Ражабовнинг ҳаѐти билан танишиш ва ҳаѐт йўлини муайян босқичларга

ажратишда педагогик ва психологик манбаларда ѐритилган ѐш даврларини белгилаш
борасидаги фикрлар таҳлил қилинди. Назарий таҳлил натижалари А.В.Мудрик томонидан
белгиланган ѐш даври инсон ҳаѐтининг барча босқичларини тўла қамраб олганлигини
кўрсатди.

Сиддиқ Ражабов фаолиятининг моҳияти, самараси ва аҳамиятлилигига кўра қуйидаги

турларга ажратиш мақбул деб топилди (1-жадвал).

Сиддиқ Ражабов педагогик фаолияти, илмий мероси ва кадрлар тайѐрлаш

жараѐнидаги олиб борган ишларини ўрганишнинг бугунги кундаги аҳволини аниқлаш
мақсадида тажриба обьектлари сифатида Андижон, Фарғона ва Наманган давлат
университетлари, шунингдек, Тошкент давлат педагогика университети танланди. Ушбу
муассасаларда Сиддиқ Ражабов илмий-педагогик меросининг ўрганилишини кузатиш
ишлари уч босқичда олиб борилди. Яъни: 1-босқич. Педагогик туркум фанлари
бўйича яратилган ўқув дастурларида Сиддиқ Ражабов ҳаѐти ва илмий-педагогик


background image

8

фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, олим томонидан илгари сурилган педагогик
ғояларнинг акс этишини таъминлаш. 2-босқич. Талабалар ўртасида анкета ва тест
сўровларини ташкил қилиш, битирув малакавий ишлари бажарилиш ҳолатини ўрганиш
орқали талабаларнинг Сиддиқ Ражабов илмий-педагогик меросини ўзлаштириш даражасини
аниқлаш. 3-босқич. Олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов илмий-педагогик меросини
ўрганиш ҳолатини аниқлаш мақсадида ўқув машғулотларнинг сифатини баҳолаш.

Маълумки, меҳнат шахс камолотида муҳим ўрин тутади. Ана шу жиҳатни инобатга

олган ҳолда, Сиддиқ Ражабов ўз асарларида меҳнат ва политехника таълиминининг шахс
камолотидаги аҳамиятини ѐритишга алоҳида эътибор қаратган.

1-жадвал

С. Ражабов томонидан олиб борилган фаолият турлари ва йўналишлари

Фаолият

турлари

Фаолият йўналишлари

1.

Ижтимоий
фаолият

Аҳоли ўртасида саводсизликни тугатиш; аҳоли турмуш маданиятини
оширишга ҳисса қўшиш; таълим тизимини ривожлантириш; маданий-
маърифий тарғибот ишларини олиб бориш; аҳоли ўртасида матбуотнинг
таъсирчан ролини кучайтириш; ѐшларнинг етакчиси сифатида фаолият
юритиш; уруш йилларида Қуролли Кучлар аскарларининг жанговарлик
руҳини кўтариш ҳамда аҳолининг ғалабага бўлган ишончини ҳосил
қилишга ўз ҳиссасини қўшиш

2.

Педагогик
фаолият

Ўқув фанларини ўқитиш; тарбия жараѐнини ташкил этиш; бадиий ҳаваскорлик,
жисмоний тарбия ва спорт ишларини ривожлантириш; таълим ва тарбия
жараѐнларининг бирлигига эришиш.

3.

Тадқиқот-
чилик
фаолияти

Педагогик фикрлар тараққиѐти тарихини ўрганиш; илғор иш
тажрибалари билан танишиш; ўз устида ишлаш; касбий малака ва
маҳоратни ошириш; миллий педагогика ривожи тарихини яратиш; Шарқ
мутафаккирларининг

педагогик

қарашлари

билан

жаҳон

жамоатчилигини таништириш; илмий ишлар чоп эттириш; номзодлик ва
докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш; илмий тадқиқот ишлари
натижаларини мактаб амалиѐтига бевосита татбиқ этиш, республика
миқѐсида олиб борилаѐтган педагогик тадқиқотларни мувофиқлаштириш

4.

Раҳбарлик
фаолияти

Мактаб, газета таҳририятини бошқариш, ЎзПФИТИга директорлик ҳамда
кафедра жамоаларига раҳбарлик қилиш; мактаб, газета таҳририяти ҳамда кафедра
фаолиятини йўлга қўйиш; ѐш, малакали педагог кадрларни тайѐрлаш; таълим
муассасаларини малакали илмий кадрлар билан таъминлаш; илмий сектор ва
лабораторияларга муайян тажриба ҳамда илмий малакага эга мутахассисларни
жалб этиш; методик бирлашма йиғилишлари, назарий семинарлар, шунингдек,
педагогик муаммоларга бағишланган давра суҳбатларини ташкил қилиш; долзарб
педагогик муаммоларга бағишланган илмий анжуманлар, “Педагогик
ўқиш”ларни уюштириш; таълим сифатини яхшилаш ва самарадорлигини
ошириш; ѐш мутахассисларга тадқиқот ишларини олиб бориш юзасидан илмий
маслаҳатлар бериш ва йўл-йўриқ кўрсатиш; Бирлашган ихтисослашган илмий
кенгаш фаолиятини бошқариш.


Меҳнат тарбиясининг шахс камолотидаги роли хусусида тўхталар экан, Сиддиқ

Ражабов бу жараѐнда ўқувчида қуйидаги кўникмалар ривожланишини кўрсатиб ўтади:
таълим жараѐнида ўқувчилар диққатини бир нарсага жамлаб, ўз иродасини мавзуга ва уни
эгаллашга йўналтириш; мавзу юзасидан материалларни ўрганиш, тўплаш ва керагини
танлаш учун манбааларга мурожаат қилиш; турли хил обьект ва ҳодисалар билан боғлиқ
кузатишлар олиб бориш; материалларни ѐзиб бориш, ѐдлаш, ҳукм ва хулоса чиқариш.

Таълим муассасалари олдида ѐш авлоднинг ҳар томонлама етук, илмли, политехника

билимига эга бўлган кишилар қилиб тарбиялаш масаласи туради. Сиддиқ Ражабовнинг


background image

9

изланишларида давр эҳтиѐжининг таълим тизимидаги ѐрқин ифодаси – политехника таълимини
ривожлантириш учун таъсир этувчи омилларнинг аниқланишига ҳам эътибор қаратилган. Олимнинг
фикрича, мазкур омиллар қуйидагилардир: 1. Таълим муассасаларида политехника таълими учун
моддий техника базасини яратиш. 2. Политехника таълимини йўлга қўйишда оталиқ ташкилотлар,
кенг жамоатчилик, завод ва фабрикаларнинг ҳамкорлик режаларини мақсадли, регионал шароитларни
ҳисобга олган ҳолда тузиш. 3. Айрим муассаса ва корхоналарга саноат соҳасида фойдаланилмай ѐтган,
аммо политехника таълими учун яроқли ҳисобланган станоклар, кичик ички ѐниш двигателлари,
электромоторлар, қишлоқ хўжалик машиналари, автомобиль ва машина деталлари, лаборатория
жиҳозлари кабиларни мактаблар ихтиѐрига ўтказиш ҳуқуқини бериш. 4. Мактабларга янги техника
маълумотига эга бўлган кадрларни жалб қилиш. 5. Мактаблар ўқув режаси бўйича ўқув
устахоналарида амалий машғулотлар, электротехника, машинашунослик ва қишлоқ хўжалиги бўйича
практикумларнинг олиб борилиши.

Санаб ўтилган омиллар политехника таълими ва умуман, мактаб таълими мазмунининг

сифат даражасини оширишда ўз ижобий таъсирини берган. Сиддиқ Ражабов юқорида санаб ўтилган
ишлардан ташқари хотин-қизлар таълимига эътибор беради. Унинг фикрича, хотин-қизлар
таълимини ташкил этишнинг қуйидаги йўллари самарали саналади: жойларда аѐллар бўлимининг
ишлаши; аѐллар клубининг ташкил этилиши; саводсизликни тугатиш мактабларини ташкил этиш ва
уларнинг иш фаолиятини назорат қилиш.

Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш йўлларини излар экан, олим

қуйидагиларни муҳим вазифалар сифатида кўрсатиб ўтади: таълимни дифференциялаш;
ўқувчиларнинг куч ва диққатларини муайян бир соҳа юзасидан билимларни ўрганишга
йўналтириш; ўсиб келаѐтган авлодни ақлий тарбиялаш билан бирга уларда меҳнат ва касбий
кўникма, малакаларни шакллантиришга эътибор қаратиш; ўқувчиларни фикрлашга ўргатиш;
уларни фаоллаштириш; таълимнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш.

Сиддиқ Ражабов педагогика фани методологияси ва педагогик тамойилларга таянган

ҳолда қуйидаги йўналишларда тадқиқот ишларини амалга оширилишига эришган (1-расм).












Сиддиқ Ражабов педагогик фаолиятида умумий ўрта таълим мазмунини

такомиллаштириш йўлларини аниқлаш устувор вазифа этиб белгиланган (2-расм):












Айрим ўқув предметлари

ўртасидаги алоқаларни

таъминлаш орқали

илмий билимларнинг

сифатини кучайтириш;

таълим мазмунида

ўқитишни ташкил қилиш

шакллари ва ўқув

материали ўртасидаги

мувозанатни

Ўқитишнинг

барча

босқичларида ўқув

режалар ҳамда
дастурларнинг

мазмуни

фан-техника ва

ижтимоий тараққиѐт

талабларига мос

келишига эришиш

Меҳнат таълими ва
касбга йўналтириш

ишларини янада

ривожлантириш;

мактабда ахлоқий,

эстетик ва

жисмоний тарбияни

изчил ташкил этиш

ҳамда

самарадорлигини

Таълим мазмунини такомиллаштириш йўллари

Мактабшунослик ва

педагогика тарихи

Ўқитувчи ва ўқувчи

шахсини шакллантириш

Дидактика ва тарбия

назарияси

Тадқиқот йўналишлари

1-расм. Сиддиқ Ражабов раҳбарлигида умумий ўрта таълимни самарали

ташкил этишга оид тадқиқот ишларининг

йўналишлари


background image

10









Дастлабки – асословчи тажриба натижаларига кўра Сиддиқ Ражабов ҳаѐти ва

фаолияти бўйича респондент-талабаларнинг етарли маълумотларга эга эмасликлари
кузатилди. Бунинг сабабларини ўрганиш учун респондент-талабалар ўртасида суҳбат,
савол-жавоблар ташкил этилди. Натижада талабаларнинг Сиддиқ Ражабов ҳаѐти ва
фаолиятига оид маълумотлар бўйича паст ўзлаштиришларига сабаб бўлувчи камчиликлар
мавжудлиги аниқланди. Улар қуйидагилардан иборатдир: фақат “Педагогика назарияси
ва тарихи” фанидан “1917-1990 йилларда Ўзбекистонда мактаб ва педагогика фани”
мавзуси ўрганилаѐтгандагина Сиддиқ Ражабов ҳаѐти ва фаолиятига тўхталиб ўтилиши;
олий педагогик таълим тизими тўғрисида сўз юритилганда эса Сиддиқ Ражабовнинг
соҳани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси қисқача шарҳ тарзидагина баѐн этилиши; олим
илмий-педагогик мероси моҳиятининг олий таълим тизимида кенг тарғиб этилишига
эҳтиѐж сифатида қаралмагани; замонавий педагогик тадқиқотлар ҳамда янги авлод
дарсликлари, ўқув ва методик қўлланмаларда Сиддиқ Ражабов яшаган давр “тоталитар
тузум ҳукмронлиги даври” сифатида эътироф этилганлиги боис олим томонидан илгари
сурилган ғояларнинг инкор этилиши; тажриба майдонлари мисолида олий таълим
муассасаларида ташкил этилган “Буюк олимлар”, “Устозлар” ѐки “Ўзбекистонда мактаб
таълими ва педагогик фикрлар тараққиѐти тарихи” рукнидаги бурчак (стенд)ларда
Сиддиқ Ражабов портрети ҳамда унинг ҳаѐти, илмий-ижодий фаолиятига оид
маълумотларнинг акс этмаганлиги.

Диссертациянинг

“Сиддиқ Ражабовнинг олий таълим муассасаларида ўқув-

тарбия жараѐнини такомиллаштириш ва илмий-педагогик кадрлар тайѐрлашдаги
ўрни”

деб номланувчи иккинчи бобида эса олимнинг олий таълим муассасаларида

педагогика фанини ўқитиш мазмуни, шакл ва методларини такомиллаштиришга қўшган
ҳиссаси, мактабшунослик ва таълимий ислоҳотларни амалга оширишга оид ѐндашувлари
ҳамда педагогика фани равнақига оид илмий тадқиқотларининг таҳлили ѐритилади.

Сиддиқ Ражабов олиб борган тадқиқотлар натижасида олий таълим муассасаларининг

ўқитувчилари таълим жараѐнини ташкил этишда қуйидаги тўрт шартга амал қилишлари
аниқланган: 1. Мутахассислик фанларини пухта билиш ва уларни севиш. 2. Талабаларда
ўзлари ўқитаѐтган фанларга нисбатан қизиқиш ва муҳаббат уйғотиш. 3. Лаборатория ва
амалий тажрибаларни ўтказиш. 4. Чуқур илмий билимга эга бўлиш.

Сиддиқ Ражабов олий таълим мазмунида акс этиши лозим бўлган тамойиллар

хусусида тўхталиб, қуйидагиларни таъкидлайди: “Айрим олимлар олий мактабнинг таълим
назариясига бошқача тамойилларни, масалан, вақтдан самарали фойдаланиш тамойили,
алгоритм тамойили ва ҳоказоларни киритиш ҳақида фикр билдирмоқдалар. Бу умумий
дидактик тамойилларга асосланиш оқибатидир. Ҳақиқатда эса олий мактабнинг таълим
назариясида дидактиканинг саккиз принципидан олтитаси ўқув жараѐнини белгилайди.
Булар қуйидагилар: 1. Илмийлик. 2. Тизимлилик. 3. Назариянинг амалиѐт билан боғлиқлиги. 4.
Онглилик. 5. Шахс ва жамоа бирлиги. 6. Таълимда тушунарлилик.

Сиддиқ Ражабовнинг Ўзбекистонда мактаб қурилиши тарихига оид илмий

қарашларини қуйидагича гуруҳлаштириш мумкин: 1. Маданий-техник қолоқликни тугатиш.
2. Умумий мажбурий бошланғич таълимни жорий этиш. 3. Ўқитувчиларнинг молиявий
ҳолатларини яхшилаш. 4. Янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, педагогик илмий
тадқиқотларни ривожлантириш. 5. Таълим ва тарбия методлари ҳамда воситаларини
такомиллаштириш. 6. Ўқитувчининг мактабдаги кундалик иш жараѐнига доимий


background image

11

амалий ѐрдам кўрсатиш учун малакали ўқитувчилардан тузилган гуруҳларни ташкил этиш.

Ўз илмий изланишлари натижаларига таянган ҳолда Сиддиқ Ражабов умумий ўрта

таълим муассасаларида методик ишларни олиб боришда қуйидаги шакллардан фойдаланиш
мақсадга мувофиқ эканлигига алоҳида урғу беради: тажрибали ўқитувчиларнинг
зиммаларига педагогик жараѐнда акс этувчи илмий-текшириш характеридаги муҳим
масалаларни ҳал қилиш вазифалари юклатилиши лозим; ѐш ўқитувчиларга эса уларнинг
тажрибаси ва маълумоти даражасига кўра у қадар мураккаб бўлмаган ишларни бажариш
юклатилади; тажрибали, маҳоратли ўқитувчиларнинг махсус адабиѐтлар билан танишиш,
уларда илгари сурилган илғор ғояларни таҳлил қилиш, олинган маълумотлар юзасидан
кенгаш йиғилишларида ахборот бериш ѐки методик бирлашма йиғилишларида маъруза
қилишлари таъминланади; туман умумий ўрта таълим мактабларида орттирилган илғор
педагогик тажрибалар ўрганилади ва тарғиб этилади; ўқитиш методикасига оид муҳим
янгиликлар ва вазифаларни ҳал этиш учун очиқ дарслар, айлана столлар, педагогик ўқувлар
ташкил этилади ва ҳар бирининг жараѐн ниҳоясида тегишли тартибда муҳокама этилиши
кўзда тутилади; ўқитувчиларнинг ўзаро дарс кузатишлари улар учун ўз иш ва касбий
фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш учун зарурий шартлардан бири эканлигини назарда
тутиш мақсадга мувофиқдир.

Сиддиқ Ражабов ўзининг “Педагогика фани тараққиѐтининг баъзи масалалари” номли

асарида умумий ўрта таълим мактабларида таълим-тарбия ишларини ташкил этишда ота-оналар
комитети ҳам бевосита иштирок этиши айтилади. Уларнинг мазкур жараѐндаги иштироки
қуйидаги вазифаларни самарали амалга оширишга имкон беради: 1. Умумий мажбурий
таълимни амалга оширишга кўмаклашиш. 2. Қишлоқ мактаблари ҳузурида интернатлар ташкил
этиш ва у ерда тарбиявий ишларни йўлга қўйишга таъсир кўрсатиш. 3. Ота-оналар томонидан
ўқувчиларнинг уйда таълимий вазифаларни бажаришлари, уларда маънавий-ахлоқий
сифатларнинг тарбияланиши юзасидан назорат этишга эришиш. 4. Ўқувчилар меҳнатининг
тўғри ташкил этилишини таъминлаш. 5. Ота-оналар ўртасида педагогик масалаларга доир
суҳбат ва маърузалар ташкил этиш. 6. Мактабнинг хўжалик ва ўқув-моддий базасини
мустаҳкамлашга кўмаклашиш. 7. Ўқувчилар ўртасида соғломлаштириш тадбирларини олиб
бориш.

Ўз тадқиқотларида Сиддиқ Ражабов олий ва умумий ўрта таълим муассасаларининг

фаолияти йўналишлари, уларда ташкил этиладиган таълим мазмуни ва устувор белгиларни
таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратади. Изланишлар натижасида олий ва умумий ўрта
таълим муассасалари фаолиятига хос бўлган белгилар қуйидагилар эканлигини аниқлайди
(2-жадвал).

Олим томонидан яратилган илмий асарларни шартли равишда икки гуруҳга ажратиш

мумкин. Яъни:

1) шахс камолоти, унда ижобий ахлоқий сифатларни шакллантириш, мактаб амалиѐти, ўқув ва

тарбиявий ишлар жараѐнини такомиллаштириш, малакали педагог ва илмий-педагогик кадрларни
тайѐрлашга оид ғояларни акс эттирувчи асарлар;

2) Сиддиқ Ражабов яшаб, ижод қилган давр ва унинг ўзига хос мафкуравий сиѐсати

таъсирида яратилган асарлар.

Ишнинг алоҳида параграфида олим томонидан яратилган илмий асарларнинг

мазмуни, уларда акс этган устувор ғоялар тўғрисида сўз юритилади.

Диссертациянинг учинчи бобида олий таълим муассасаларида Сиддиқ Ражабов

меросини ўрганишнинг ўзига хос хусусиятлари, Сиддиқ Ражабов мактаби намояндаларининг
замонавий педагогика фани ривожига қўшган ҳиссалари ҳамда Сиддиқ Ражабов меросини
ўрганишга оид тажриба-синов ишлари мазмуни ва натижалари тўғрисида сўз юритилган
бўлиб, у

“Мустақиллик йилларида олий таълим муассасаларида Сиддиқ Ражабов

меросини ўрганишнинг педагогик шарт-шароитлари”

деб номланади.

Тадқиқот объектлари сифатида танланган Андижон, Фарғона, Наманган давлат

университетлари ва Тошкент давлат педагогика университети талабалари иштирокида
тажриба-синов ишлари олиб борилди.


background image

12

Педагогик тажрибани ташкил этишда олий таълим муассасаларида Сиддиқ Ражабов

илмий-педагогик меросини ўрганишга доир махсус методика ишлаб чиқилди ва унинг
ғоялари синов майдонларида амалиѐтга жорий этилди. Кўп босқичли тажриба ишлари
талабаларни Сиддиқ Ражабовнинг илмий-педагогик мероси билан яқиндан таништиришга
йўналтирилди.

2-жадвал

Олий ва умумий ўрта таълимга хос устувор белгилар

Асосий

мезонлар

Олий таълимга хос

белгилар

Умумий ўрта таълимга хос белгилар

Таълим
предмети ва
обьекти

Ўқув жараѐни, таълим мазмуни,
методлари ва мутахассислар билимини
ҳисобга олиш, уларни аттестациядан
ўтказиш, талабаларнинг мустақил
ишларини ташкил этиш масалалари
тадқиқ қилинади; умумий дидактика,
билиш назарияси, психология,
физиология ҳамда педагогик
тажрибага асосланади

Умумий дидактик тамойилларга
таянади; ўқитишнинг турли шакл,
метод ва воситаларидан
фойдаланилади; ўқувчига давлат
томонидан белгиланган талаб
доирасида билим берилади

Таълим
мазмуни

Замонавий илм-фан, техника ва

технология ютуқлари, шунингдек,
ижтимоий тараққиѐт натижаларига
асосланади

Фан асослари ҳамда ўқув
материалларига асосланади

Таълим
натижаси

Таълим назарияси ва амалиѐти бўйича
замонавий муаммолар ижтимоий
талаблар инобатга олинган ҳолда етук
мутахассислар тайѐрланади ва
фаннинг ривожланиши таъминланади

Ҳар томонлама ривожланган,
мустақил, муайян касб ѐки ҳунарнинг
бошланғич асосларидан хабардор,
касб асосларини пухта ўзлаштириш
ва ўзлаштирилган назарий
билимларни ҳаѐтда қўллай олиш
мақсадида кейинги босқич
таълимини олишга тайѐр, маънавий-
ахлоқий сифатларга эга шахс

Таълим
иштирокчи-
лари (талаба
ва ўқувчилар)
фаолияти

Талабалар мутахассислик фанлари
асосларини пухта ўзлаштирадилар;
дунѐқарашларини кенгайтириш ва
ўзлаштирилган назарий билим, амалий
кўникма ва малакаларини
мустаҳкамлаш мақсадида ижодий,
илмий изланишларни олиб борадилар

Ўқувчи ўқитувчи назорати ва кўмаги
асосида ўқув фанлари асосларини
ўзлаштириш учун мақсадли-
мажбурий фаолиятни ташкил этади

Амалий тажриба чоғида олий таълим муассасалари амалиѐтига татбиқ этилган махсус

методика қуйидаги вазифаларни ижобий ҳал этишга имкон берди:

1.

Ўқув жараѐнининг мазмунига Сиддиқ Ражабов илмий мероси ва ундан ўрин олган

илғор педагогик қарашлар киритилди.

2.

Талабаларга “Педагогика назарияси ва тарихи” фанини ўқитишда маънавий

меросдан фойдаланиш имкониятлари аниқ мисоллар асосида очиб берилди.

3.

Сиддиқ Ражабов илмий-педагогик мероси асосида талабаларнинг касбий

тайѐргарлиги ва билимлари мустаҳкамланди.

4.

Сиддиқ Ражабов илмий-педагогик мероси моҳиятини ўрганиш ва уни талабаларга

ўргатишнинг мезонлари ишлаб чиқилди. Улар: талабаларнинг Сиддиқ Ражабов илмий-
педагогик меросига нисбатан муносабатлари; талабаларнинг Сиддиқ Ражабов фаолиятига
ҳозирги давр нуқтаи назаридан ѐндашишлари; талабаларнинг Сиддиқ Ражабов фаолияти
юзасидан эгаллаган билимлари асосида олим илмий-педагогик меросига қизиқишлари;


background image

13

талабаларнинг Сиддиқ Ражабов илмий-педагогик мероси асосида олган назарий
билимларини амалий фаолиятда қўллай олиш лаѐқатларига эгаликлари; Сиддиқ Ражабов
илмий-педагогик қарашларининг маънавияти юксак, пухта билимга эга бўлган педагог
кадрларни тайѐрлашга таъсири.

Асословчи ва таъкидловчи тажриба босқичларида ҳар уч турдаги (оғзаки сўров,

ижодий иш ҳамда тест сўрови) назорат якунларига кўра тажриба ва назорат гуруҳларига
бириктирилган респондент-талабаларнинг Сиддиқ Ражабов ҳаѐти, педагогик, раҳбарлик
ҳамда илмий фаолияти юзасидан ўзлаштирган назарий билимлари даражаси аниқланди.
Ўрганиш натижалари қуйидаги диаграммаларда акс этган (1- ва 2-диаграмма):

Тажриба ва назорат гуруҳлари талабаларининг Сиддиқ Ражабов ҳаѐти, педагогик ва

илмий фаолиятидан хабардорлик кўрсаткичлари (асословчи тажриба

)

122

70

33

95

57

28

0

20

40

60

80

100

120

140

1

2

3

паст ўрта юқори

та

л

а

б

а

л

а

р

с

о

н

и

назорат гуруҳи

тажриба гуруҳи

Тажриба ва назорат гуруҳлари талабаларининг Сиддиқ Ражабовҳаѐти, педагогик ва

илмий фаолиятидан хабардорлик кўрсаткичлари (таъкидловчи тажриба

)

144

58

23

35

78

67

0

20

40

60

80

100

120

140

160

1

2

3

паст ўрта юқори

та

ла

б

ала

р

с

о

н

и

назорат гуруҳи

тажриба гуруҳи

Диаграммаларнинг кўрсаткичлари Стьюдент-Фишер методи (критерияси)га мувофиқ

статистик таҳлил қилинди. Мазкур метод шартларига кўра диаграмма кўрсаткичлари асосида
ҳар икки гуруҳ учун математик кутилиш, танланма дисперсия ва ўртача квадрат четланишлари
топилади (3-жадвал):

3-жадвал

Статистик таҳлил қийматлари

Гуруҳлар

Х

Y

m

D

n

D

m

n


background image

14

Тажриба

4,7

-

0,26

-

0,03

-

Назорат

-

4,4

-

0,37

-

0,05

Бунда:

Х

– тажриба гуруҳи учун математик – кутилиш;

Y

– назорат гуруҳи учун математик кутилиш;

m

D

– тажриба гуруҳи учун танланма дисперсия;

n

D

– назорат гуруҳи учун танланма дисперсия;

m

– тажриба гуруҳи учун ўртача квадрат четланиш;

n

– назорат гуруҳи учун ўртача квадрат четланиш.

Ҳосил бўлган қийматлар асосида ҳар икки гуруҳ учун ишончли интерваллари

топилади:

1-формула 2-формула

m

D

t

Х

а

m

D

t

Х

m

х

т

n

D

t

У

а

n

D

t

У

n

у

n

06

,

0

2

,

4

06

,

0

2

,

4

x

а

05

,

0

6

,

3

05

,

0

6

,

3

y

а

26

,

4

14

,

4

х

а

65

,

3

55

,

3

у

а

Ишончли интервалларнинг қийматлари тажрибадан кейинги синов ишлари якунига

кўра ўтказилган тажриба натижаларининг ҳаққонийлигини тасдиқлайди.

Юқоридаги натижаларга асосланиб тажриба-синов ишларининг сифат кўрсатгичлари

ҳисобланади:

Х

=4,2;

Y

=3,5;

;

06

,

0

т

05

,

0

н

га тенг.

Ушбу қийматларга кўра сифат кўрсаткичлари:

3-формула

13

,

1

65

,

3

14

,

4

05

,

0

6

,

3

06

,

0

2

,

4

)

(

)

(

н

т

усб

Y

Х

К

> 1;

4-формула

59

,

0

55

,

3

14

,

4

)

05

,

0

6

,

3

(

)

06

,

0

2

,

4

(

)

(

)

(

н

т

бдб

Y

Х

К

> 0;

Бунда

К

– коэффицент қиймати.

Ҳосил бўлган кўрсаткичлар тажриба-синов ишлари самарадорлигини баҳоловчи

мезоннинг бирдан ҳамда тажриба гуруҳларида респондент-талабалар томонидан
ўзлаштирилган Сиддиқ Ражабов ҳаѐти, педагогик, раҳбарлик ва илмий фаолиятига оид
назарий билимларни билиш даражасини баҳолаш мезонининг нолдан катталигини
тасдиқлайди. Бу ҳолат тажриба гуруҳи натижаларининг назорат гуруҳи натижаларидан
юқори эканлигини ифодалайди. Демак, респондент-талабалар иштирокида уларнинг Сиддиқ
Ражабов ҳаѐти, педагогик, раҳбарлик ва илмий фаолиятига оид назарий билимларини янада
бойитиш, олимнинг илмий-педагогик меросини чуқурроқ ўрганиш мақсадида ташкил
этилган тажриба-синов ишларининг самарали ташкил этилганлигини тасдиқлайди.

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР

1.

Тадқиқот жараѐнида педагогика олий таълим муассасалари талабаларини Сиддиқ

Ражабовнинг ижтимоий ва илмий-педагогик фаолияти билан таништириш уларда касбга
бўлган ижобий муносабатни шакллантириш, касбий фаолиятни ташкил этишда фаоллик
кўрсатиш ва фидойи бўлиш эҳтиѐжининг шаклланишига хизмат қилиши тасдиқланди.


background image

15

2.

Сиддиқ Ражабов миллий педагогик ғояларини ривожлантириш, Шарқ

алломаларининг педагогик қарашларини тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси
таълим тизими шаклланишида алоҳида ўрин тутган шахс бўлиб, унинг педагогик мероси
малакали кадрларни тайѐрлаш ва илмий изланишлар учун методологик асос бўла олади.

3.

Педагогика олий таълим муассасаларида Сиддиқ Ражабов илмий-педагогик

меросини ўрганишга технологик ѐндашиш талабалар билимларини мустаҳкамлайди ҳамда
таълим жараѐнининг самарали кечишини таъминлайди.

4.

Сиддиқ Ражабов илмий меросини ўрганиш чоғида талабаларнинг олим яшаган

давр ва бугунги кун учун характерли бўлган долзарб педагогик муаммоларни қиѐсий
ўрганишга рағбатлантириш уларда ижодий қобилият ва мустақил тарафаккурни янада
ривожлантириш имкониятини яратади.

5.

Талабалар Сиддиқ Ражабов ижтимоий фаолиятига танқидий ѐндашувларининг

таҳлили илғор педагогик ғоялардан барча даврларда ҳам самарали фойдаланиш
мумкинлигини яна бир бор тасдиқлади.

6.

Мавжуд педагогик манбаларда Сиддиқ Ражабов ижтимоий ва илмий-педагогик

фаолиятига кам ўрин ажратилганлиги, ѐрдамчи манбалар (ўқув ва методик қўлланмалар)да
ҳам етарлича маълумотлар мавжуд эмаслиги, педагогика олий таълим муассасалари
талабаларининг бу борадаги билимлари паст бўлишига сабаб бўлган асосий омил
ҳисобланади.

7.

Мавжуд манбаларни ўрганиш Сиддиқ Ражабов илмий-педагогик фаолияти

даврида ўзига хос мактаб ярата олганлигини тасдиқлади. Мазкур мактаб намояндалари
саналган бир гуруҳ педагог-олимлар Ўзбекистон Республикасининнг мустақиллигига қадар
ва мустақиллик йилларида ҳам долзарб педагогик муаммолар устида илмий изланишлар
олиб бордилар. Улар томонидан амалга оширилган илмий тадқиқотларни ўрганилган
муаммоларга кўра қуйидагича туркумлаш мумкин: олий таълим тизимини такомиллаштириш
ва малакали педагог кадрларни тайѐрлаш; жаҳонга қомусий олимлар сифатида танилган
Шарқ алломалари – Муҳаммад Исо ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний,
Абу Али ибн Сино ҳамда Мирзо Улуғбекларнинг педагогик меросини ўрганиш; миллий
педагогик ғояларнинг ривожланишини ўрганиш; умумий ўрта таълим мактабларида таълим
сифатини ошириш (куни узайтирилган гуруҳлар фаолиятини самарали, илмий асосда ташкил
этиш, ўқувчиларни ўлкашунослик материаллари асосида экологик руҳда тарбиялаш);
узлуксиз таълим тизимига илғор педагогик технологияларни татбиқ этиш; педагогик туркум
фанлар, хусусан, “Педагогика”, “Педагогика тарихи” ҳамда “Педагогик технология” бўйича
ўқув қўлланмалар ва дарслик яратиш.

8.

Тажриба-синов ишлари даврида аудитория машғулотлари ҳамда аудиториядан ташқари

шароитда уюштирилган маънавий-маърифий тадбирларнинг технологик ѐндашув асосида ташкил
этилганлиги талабаларда Сиддиқ Ражабовнинг илмий-педагогик меросини ўрганишга бўлган
қизиқишни юзага келтирди. Муаммоли, модулли ҳамда интерфаол таълим турларидан фойдаланиш
талабалар томонидан Сиддиқ Ражабов илмий-педагогик меросининг суст тингловчи эмас, балки фаол
иштирокчи сифатида ўзлаштириш имконини берди. Бу ҳолат олий таълим муассасаларида таълим ва
тарбия жараѐнига технологик ѐндашув асосида ташкил этилса, кутилган натижаларни қўлга киритишга
ѐрдам бериши тасдиқланди.

9.

Педагогика олий таълим муассасаларида Сиддиқ Ражабов илмий мероси, хусусан,

шахс камолотини таъминлаш, ижтимоий субъект дунѐқарашини шакллантириш, таълим
методларини такомиллаштириш, таълим ва ижтимоий ишлаб чиқариш ўртасида
интеграцияни юзага келтириш, ўқувчиларнинг психологик хусусиятлари ва шахсий
имкониятларини инобатга олган ҳолда ўқув жараѐнини табақалаштириш, олий таълим
дидактикаси тамойилларини бойитиш, шунингдек, аҳоли ўртасида педагогик билимларни
тарғиб қилиш борасидаги ғояларидан мақсадли фойдаланиш малакали педагог кадрларни
тайѐрлашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.


background image

16

ТАВСИЯЛАР

1.

Педагогика олий таълим муассасалари (3-босқич)да Сиддиқ Ражабов ҳаѐти ва

илмий-педагогик фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида махсус курс ѐки факультативлар
ташкил этиш.

2.

Аудиторидан ташқари шароитларда педагогика олий таълим муассасалари

талабаларини Сиддиқ Ражабов фаолияти билан яқиндан таништиришга имкон берувчи
методик манбалар (методик ишланмалар, тавсияномалар) яратиш.

3.

Педагогика олий таълим муассасаларида ўқитиладиган “Педагогика” ва

“Педагогика назарияси ва тарихи” дарсликларидан Сиддиқ Ражабов ҳаѐти, илмий-педагогик
фаолияти ва илғор педагогик ғояларининг ўрин олишини таъминлаш.

4.

Педагогика олий таълим муассасалари талабаларини Сиддиқ Ражабов ижтимоий

ва илмий-педагогик фаолиятини ўрганишга фаол жалб этиш ва улар томонидан бу
йўналишда илмий тадқиқотлар олиб борилишига эришиш.

5.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Сиддиқ

Ражабовнинг илмий-педагогик ва ижтимоий фаолиятига бағишланган Республика илмий-
амалий анжуманини ташкил этиш.

6.

Сиддиқ Ражабов таваллудининг 100 йиллиги олдидан хотира буклетини

тайѐрланиши ва чоп этилишини ташкиллаштириш.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Абдуллаева Н.Ж. Сиддиқ Ражабовнинг ижтимоий ҳаѐти ва педагогик фаолияти //

Наука, образование, техника. Международный научный журнал. – Ўш, 2006. - №3.– Б. 5-6.

2.

Абдуллаева Н.Ж. Академик Сиддиқ Ражабовнинг таълимни ривожлантиришдаги

фаолияти // Халқ таълими. – Тошкент, 2006. - №6. – Б. 65-67.

3.

Абдуллаева Н.Ж. Сиддиқ Ражабовнинг педагогик таълимоти тарихидан // Педагогик

таълим. – Тошкент, 2007. - №2. –Б. 89-92.

4.

Абдуллаева Н.Ж. Академик Сиддиқ Ражабовнинг ижтимоий-педагогик таълимотини

талабаларга ўргатиш // Услубий қўлланма. – Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон

Миллий кутубхонаси нашриѐти, 2007. 56 б.

5.

Абдуллаева Н.Ж. Илмий педагогик кадрлар тайѐрлашда академик Сиддиқ

Ражабовнинг фаолияти // Андижон давлат университетининг 75 йиллигига бағишланган

Республика илмий-услубий конференция материаллари. – Андижон: Андижон давлат

университети, 2007. – 143-145 б.

6.

Абдуллаева Н.Ж. Сиддиқ Ражабов ҳаѐти ва педагогик фаолияти шогирдлари

талқинида // Услубий қўлланма. – Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий

кутубхонаси нашриѐти, 2008. 35 б.

7.

Абдуллаева Н.Ж. Академик Сиддиқ Ражабов таълимотида мактабшунослик

масалалари // Халқ таълими. – Тошкент, 2008. - №6. – Б.103-105.

8.

Абдуллаева Н.Ж. Олий мактаб дидактикаси ривожланишининг муаммолари(Академик

Сиддиқ Ражабовнинг баъзи педагогик ғоялари асосида) // Фалсафа ва хуқуқ. – Тошкент, 2010. –

Махсус сон (29). – Б. 57-58.

Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Абдуллаева Насиба

Жўраевнанинг 13.00.01 – Педагогика назарияси ва тарихи ихтисослиги бўйича

“Замонавий

шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов илмий-педагогик меросини
ўрганиш”

мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар

: олий педагогик таълим тизими, ижтимоий фаолият, педагогик

фаолият, ташкилотчилик фаолияти, педагогик ғоялар, олий таълим дидактикаси, илмий-


background image

17

педагогик мерос, замонавий шароит, илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик, таълим
муассасаси ҳамда кафедра фаолиятига раҳбарлик.

Тадқиқот объекти:

замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов

илмий-педагогик меросини ўрганиш жараѐни.

Тадқиқот мақсади:

замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов

илмий-педагогик меросини ўрганиш юзасидан методик тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методлари:

тарихий манбалар ва даврий нашрларда чоп этилган мавзуга

доир материалларни ўрганиш; Сиддиқ Ражабовнинг илмий-педагогик фаолиятини ѐритувчи
ҳужжатлар билан танишиш; назарий таҳлил; анкета; суҳбат; интервью; педагогик кузатиш;
педагогик тажриба; тест; математик статистика.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Сиддиқ Ражабовнинг фаолияти ва

таълим-тарбияга оид фикрлари илмий-педагогик мерос сифатида тавсифланди; замонавий
шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов илмий педагогик меросини ўрганишнинг
мавжуд ҳолати таҳлил қилинди; замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов
илмий-педагогик меросидан фойдаланишнинг самарали шакл, метод ва воситалари
аниқланди; замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов илмий-педагогик
меросидан самарали фойдаланишга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот ғояси, натижалари ҳамда илгари сурилган методик

тавсиялардан республика олий педагогик таълим тизимида назарий қўлланма сифатида
фойдаланиш мумкин. Тадқиқот материалларидан “Педагогика назарияси ва тарихи”,
“Педагогика ” фанларини ўқитишда, педагогик туркум фанлар бўйича махсус курсларни
ташкил этиш, қўлланма ва дарсликларни яратиш, шунингдек, талабалар томонидан курс ва
битирув малакавий ишларини тайѐрлашда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, мазкур
тадқиқот иши Шарқ мутафаккирлари ва республика педагог олимларининг илмий-педагогик
қарашларини тадқиқ қилиш йўналишида олиб бориладиган кейинги изланишлар учун муҳим
назарий манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

олий таълим тизимида

бўлажак педагоглар томонидан Сиддиқ Ражабов илмий меросининг самарали
ўзлаштирилишига эришилди.

Қўлланиш соҳаси:

тадқиқот натижаларидан олий педагог таълим тизимида

фойдаланиш мумкин.

РЕЗЮМЕ

диссертации Абдуллаевой Насибы Жураевны на тему:

«Изучение научно-педагогического

наследия Сыддыка Раджабова в системе высшего образования в современных

условиях»

на соискание ученой степени кандидата педагогических наук по специальности

13.00.01 – Теория и история педагогики

Ключевые слова:

система высшего педагогического, образования, социальная

деятельность, педагогическая деятельность, организаторская деятельность, педагогические

идеи, дидактика высшего образования, руководство научно исследовательскими работами,

руководство деятельностью учебного заведения и кафедры.

Объект исследования:

процесс изучения научно-педагогического наследия Сыддыка

Раджабова в системе высшего образования в современных условиях.

Цель работы:

разработать методические рекомендации по использованию научно-

педагогического наследия Сыддыка Раджабова в системе высшего образования в
современных условиях.

Методы исследования:

изучение материалов по проблеме исследования,

исторических источников; ознакомление с документами, освещающими научно-

педагогическую деятельность Сыддыка Раджабова; теоретический анализ; анкетирование;

беседа; интервью; педагогическое наблюдение; педагогический опыт; тестирование;

математическая статистика.

Полученные результаты и их новизна:

охарактеризованы деятельность,


background image

18

образовательные и воспитательные взгляды Сыддыка Раджабова в качестве научно-
педагогического наследия; проанализировано существующее состояние изучения научно-
педагогического наследия Сыддыка Раджабова в системе высшего образования в
современных условиях; определены эффективные формы, методы и средства использования
научно-педагогического наследия Сыддыка Раджабова в системе высшего образования в
современных условиях; разработаны научно-методические рекомендации по эффективному
использованию научно-педагогического наследия Сыддыка Раджабова в системе высшего
образования в современных условиях.

Практическая значимость:

идеи исследования, результаты, а также ранее

выдвинутые методические рекомендации могут быть использованы в качестве

теоретического пособия в системе высшего образования. Материалы исследования могут

быть использованы в преподавании предмета «Теория и история педагогики», в организации

спецкурсов по педагогическим наукам, создании пособий и учебников, в подготовке

курсовых и выпускных квалификационных работ студентов.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

достигнуто эффективное

освоение будущими педагогами системы высшего образования научного наследия Сыддыка

Раджабова.

Область применения:

результаты исследования могут быть использованы в системе

высшего педагогического образования.

RESUME

Thesis of Abdullaeva Nasiba Juraevna on the scientific degree completion of the candidate of
pedagogical science Specialty: 13.00.01 – Theory and History of Pedagogy on the subject:

“Studying Siddik Rajabov’s Scientific-Pedagogical Heritage in Higher Education System in
Modern Conditions”

Key words:

system of higher education, social activity, pedagogical activity, organizational

activity, didactics of higher education, scientific and pedagogical heritage, modern condition,
supervising of the research, supervision of the educational establishment and the

chair.

Subject of the inquiry

: the process of studying Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical

heritage in the condition of modern higher education system.

Aim of the inquiry

: work out methodical recommendations on the basis of the process of

studying Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical heritage in the condition of modern higher
education system.

Methods of the inquiry

: study the materials related to the topic in historical sources and in

published periodicals; acquaintance with documents about Siddik Rajabov’s scientific and
pedagogical activities; theoretical analysis; conversation; interview; pedagogical observation;
pedagogical experiment; test and statistics.

The results achieved and their novelty

: Siddik Rajabov’s activities and ideas related to

education and upbringing are classified as a scientific and pedagogical heritage; Siddik Rajabov’s
scientific and pedagogical heritage is analyzed from the point of the present state; the efficient
forms, methods and means of studying Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical heritage were
determined; scientific and pedagogical recommendations on efficient using of Siddik Rajabov’s
scientific and pedagogical heritage were worked out.

Practical value

: ideas of the theory, results and worked out recommendations can be used as

theoretical manual in higher educational system of the republic. The materials of the research can be
used in teaching “Theory and History of Pedagogics”, “Pedagogics” and in organizing a number of
special courses as well as in writing textbooks, manuals and qualification papers. And the results of
the research can also serve as an important theoretical source for further studying Oriental thinkers’
and republican scientists’ scientific and pedagogical viewpoins.

Degree of embed

: efficient study of Siddik Rajabov’s scientific and pedagogical heritage was

achieved.


background image

19

Sphere of usage

: the results of the research can be used in the system of higher education.


References

Абдуллаева Н.Ж. Сиддиқ Ражабовнинг ижтимоий хаёти ва педагогик фаолияти И Наука, образование, техника. Международный научный журнал. - Уш, 2006. - №3- Б. 5-6.

Абдуллаева Н.Ж. Академик Сиддик Ражабовнинг таълимни ривожлантиришдаги фаолияти // Халк таълими. - Тошкент, 2006. - №6. - Б. 65-67.

Абдуллаева Н.Ж. Сиддик Ражабовнинг педагогик таълимоти тарихидан И Педагогик таълим. - Тошкент, 2007. - №2. -Б. 89-92.

Абдуллаева Н.Ж. Академик Сиддиқ Ражабовнинг ижтимоий-педагогик таълимотини талабаларга ўргатиш // Услубий қўлланма. - Тошкент: Алишер Навоий номидаги Узбекистан Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007. 56 б.

Абдуллаева Н.Ж. Илмий педагогик кадрлар тайёрлашда академик Сиддик Ражабовнинг фаолияти // Андижон давлат университетининг 75 йиллигига багишланган Республика илмий-услубий конференция материаллари. - Андижон: Андижон давлат университети, 2007. - 143-145 б.

Абдуллаева Н.Ж. Сиддик Ражабов хаёти ва педагогик фаолияти шогирдлари талкинида // Услубий қўлланма. - Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2008. 35 б.

Абдуллаева Н.Ж. Академик Сиддик Ражабов таълимотида мактабшунослик масалалари //Халк таълими. - Тошкент, 2008. - №6. - Б. 103-105.

Абдуллаева Н.Ж. Олий мактаб дидактикаси ривожланишининг муаммолари(Академик Сиддик Ражабовнинг баъзи педагогик гоялари асосида) // Фалсафа ва хукук. - Тошкент, 2010. -Махсус сон (29). - Б. 57-58.