ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ
УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлѐзма ҳуқуқида
УДК I : 3II
ХАЙИТОВ ЗАФАР УЗОҚОВИЧ
МУСТАҚИЛЛИК ШАРОИТИДА МИЛЛАТЛАРНИНГ МИЛЛИЙ
ЎЗЛИГИНИ АНГЛАШИНИНГ РИВОЖЛАНИШ
ХУСУСИЯТЛАРИ
(ўзбек халқи мисолида)
Ихтисослик: 09.00.11 – Ижтимоий фалсафа
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ѐзилган
диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
ТОШКЕНТ - 2007
2
Диссертация Навоий Давлат педагогика институтининг “Ижтимоий фанлар”
кафедрасида бажарилган
Илмий раҳбар:
фалсафа фанлари доктори,
профессор Р. Раҳмонов
Расмий оппонентлар
фалсафа фанлари доктори,
профессор С. Мамашокиров
сиѐсий фанлар доктори
Н. Назаров
Етакчи илмий муассаса:
Тошкент Давлат
Иқтисодиѐт Университети
Ҳимоя 2007 йилнинг “___” __________ куни соат ___да Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги фалсафа фанлари
доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д
067.02.01 – Ихтисослашган Кенгашнинг йиғилишида ўтказилади.
Манзил:
700095, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, Форобий
кўчаси 16, Ўзбекистон Миллий университетининг фалсафа факультети (212-
хона).
Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети илмий кутубхонасида танишиш мумкин. 700095, Тошкент
шаҳри, Талабалар шаҳарчаси.
Автореферат 2007 йил “___” ______ да тарқатилди. Тамғали муҳр
билан тасдиқланган тақризларни Ихтисослашган Кенгаш илмий котиби
(700095, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, Форобий кўчаси 16,
Ўзбекистон Миллий университетининг фалсафа факультети 212-хона)га
юборишингизни сўраймиз.
Ихтисослашган Кенгаш илмий котиби,
фалсафа фанлари номзоди, доцент Д. Файзиходжаева
3
I. Диссертациянинг умумий тавсифи.
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги.
Ўзбекистон халқининг ўз
мустақилллигини қўлга киритиши унинг интеллектуал салоҳиятини янада
кенгроқ намоѐн бўлиши учун имконият яратди. Дарҳақиқат, қисқа тарихий
даврда мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий ва маънавий-маърифий
соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар кўлами ниҳоятда катта. Шу маънода
Ўзбекистон
Президенти
Ислом
Каримов
жамиятимизни
янада
ривожлантириш ва сифат жиҳатидан янгилаш борасидаги энг муҳим устувор
йўналишларни таклиф қилар экан, «Мамлакатимизда ҳукм сураѐтган
миллатлар ва динлараро тотувликни, фуқаролар ҳамжиҳатлигини янада
мустаҳкамлаш, ягона хонадонимиз бўлмиш Ўзбекистонда истиқомат
қилаѐтган барча инсонларнинг миллати ва дини, ирқи ва жинсига
қарамасдан, уларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш – бу борадаги
ишларимизнинг асосий маъно-мазмунига айланиши даркор»
1
лигини
белгилаб берди.
Бу эса мамлакатимизда нафақат иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий
соҳаларда ислоҳотларни амалга оширишда, балки, миллий-маънавий
тикланиш жараѐнининг жадал суръатларда ривожланиши учун амалий
аҳамиятга моликдир. Чунки, айнан шу туфайлигина халқимиз эркин нафас
ола бошлади, асрлар давомида яратилган миллий-маънавий мероси, ўтмишда
топталган урф-одат, анъана, қадриятларини тиклай бошлади.
Миллий-маънавий тикланиш жараѐнининг самарали ривожланишида
миллий ўзликни англаш етакчи ўринни эгаллайди. Чунки, унинг
натижасигина миллий-маънавий тикланиш ва ривожланишга қувват ва илҳом
бағишлайди. Айни пайтда, миллий ўзликни англаш миллий тараққиѐтнинг
асослари бўлган иқтисодий, маънавий, ижтимоий-сиѐсий соҳалар
ривожланишига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Бу эса
миллатларнинг миллий ўзлигини англашига янгиланган тафаккур нуқтаи
назаридан ѐндашувни талаб қилади.
Миллий ўзликни англашнинг хусусиятларини ўрганиш нафақат
миллий меросни ўзлаштириш, урф-одат, анъана ва қадриятларни тиклаш
ҳамда умуммиллий тараққиѐт эҳтиѐжлари билан уйғунлаштириш, балки,
мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, мавжуд иқтисодий, ижтимоий
муаммоларни ҳал этиш, ѐшларда ватанпарварлик, миллатпарварлик,
умуминсонийлик, бунѐдкорлик руҳиятини шакллантириш ва уни ҳозирги
замон цивилизацияси тизимидан муносиб ўрин эгаллаш йўлида фидойилик
кўрсатишга йўналтириш вазифалари билан ҳам боғлиқдир. Модомики
шундай экан, бугунги кунда миллий ўзликни англашнинг ижтимоий-тарихий
манбаларини ўрганиш асосида жамиятни модернизациялаш жараѐнидаги
ўрнини таҳлил қилиш муҳимдир.
1
Каримов И.А. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик
жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари // Биз танлаган йўл – демократик тараққиѐт
ва маърифий дунѐ билан ҳамкорлик йўли.
–
Т.: Ўзбекистон, 2003, Т.11.
–
Б.20.
4
Демак, мустақиллик йилларидаги миллий ўзликни англаш ўтмишдаги
миллий ўзликни англашдан қандай мезонларга кўра фарқланади, миллий
ўзликни англашни такомиллаштириш йўллари нималарга асосланади?, каби
масалалар тадқиқотимиз доирасида таҳлил қилинади.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Миллий
ўзликни
англашнинг ривожи ҳар доим ҳам жамоатчилик диққат марказида бўлиб
келган. Шўролар ҳукмронлиги даврида унга салбий омил сифатида қаралиб,
унинг у ѐки бу миллат ҳаѐтида қалқиб чиқиши «миллатчилик»нинг намоѐн
бўлиши, «ягона оила»ни барбод қилувчи омил сифатида баҳоланган.
Истиқлол қўлга киритилгандан кейингина унга миллий тараққиѐтнинг
муҳим омили сифатида қарашлар юзага кела бошлади. Мустақилликнинг
дастлабки йилларидаѐқ мамлакатимиз олимлари миллий ўзликни англаш
ривожланишининг турли йўналишларига бағишланган илмий мақолалар,
рисолалар ва монографияларни нашр қилдилар. Жумладан, Ф. Р.
Абдураҳмонов
1
мустақиллик шароитида миллий манфаатларнинг ўзига хос
қирраларини, Ж. Б. Баҳронов
2
шахс миллий ўзлигини англашининг
қонуниятларини, М. Б. Бекмуродов
3
ўзбек халқининг менталитетида
жамоавийлик ва индивидуалликнинг нисбати масалаларини, Н.А. Назаров
4
миллий-этник жараѐнларнинг мустақиллик шароитидаги хусусиятларини, Т.
Маҳмудов
5
мустақиллик йилларида маънавий тараққиѐт, миллий-маънавий
тикланишни, Р.Р. Раҳмонов ва З.Ғафуровлар
6
мустақиллик йилларида
миллий анъаналарнинг, ўзликни англашнинг тикланиши жараѐнларини,
И.Саифназаров
7
сиѐсий
маданият
ва
маънавий
баркамолликнинг
уйғунлигини, И. Эргашев
8
миллий тараққиѐтнинг маънавий ва сиѐсий
жиҳатларини, А. Эркаев
9
маънавият ва миллий ғоянинг миллат ва
мамлакатнинг тараққиѐтидаги ўрнини, Қ. Хоназаров собиқ шўролар даврида
«миллат» тушунчасига бўлган қарашлар ва унга бугунги кун воқелиги нуқтаи
назаридан муносабат масаласини
10
, И. Хўжамуродов ва Н. Саъдуллаев
11
маънавий баркамоллик сифати шахс комиллиги, камолотининг муҳим
белгиларидан бири эканлигини, С. Ш. Шермуҳамедов
12
мустақилликнинг
мамлакат ва миллат тараққиѐтига асос эканлигини, Э. Юсупов
13
инсон
камолотининг ижтимоий, маънавий асосларини очиб берганлар.
1
Қаранг: Абдураҳмонов Ф. Р. Мустақиллик ва миллий манфаатлар. –Т.: Фан, 1994.
2
Баҳронов Ж. Шахс миллий ўзлигини англаши қонуниятлари. Самарқанд: Зарафшон, 1995.
3
Бекмуродов М.Б. Ўзбек менталитети: жамоавийлик ва индивидуаллик нисбати. Ҳуррият. –2002.
17апр.
4
Назаров Н. Мустақиллик шароитида этноижтимоий жараѐнлар. –Т.: Ижтимоий фикр, 2005.
5
Маҳмудов Т. Мустақиллик ва маънавият. –Т.: Шарқ, 2001.
6
Р. Раҳмонов, З. Ғафуров. Мустақиллик ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши. -Т.:
Ўзбекистон, 1999.
7
Саифназаров И. Маънавий баркамоллик ва сиѐсий маънавият. –Т.: Шарқ, 2001.
8
Эргашев И. Тараққиѐт фалсафаси. –Т.: Академия, 2000.
9
Эркаев А. Маънавият - миллат нишони. –Т.: Маънавият, 1997; шу муаллифники: Миллий ғоя ва
маънавият. –Т.: Маънавият, 2002.
10
Хоназаров Қ. Миллат назариясига танқидий назар//Миллий тикланиш –1998. 16 июн.
11
Хўжамурадов И., Саъдуллаев Н. Маънавий баркамоллик-зийнатдир. Т.: Меҳнат, 2001.
12
Шермуҳамедов С.Ш. Мустақиллик буюк неъмат. –Т.: Ўзбекистон, 1997.
13
Юсупов Э. Инсон камолотининг маънавий асослари. –Т.: Университет, 1998.
5
МДҲ мамлакатлари олимлари томонидан ҳам ушбу мавзуга бағишлаб
бир қатор монография ва илмий мақолалар эълон қилинган. Жумладан,
Р.Г.Абдулатипов
1
инсон, миллат ва жамият муносабатларини, В.В.Амелин
2
Марказий Осиѐ давлатларида XX асрнинг 80 – йиллари охири ва 90- йиллари
бошларида юз берган миллатлараро низоларни, А.В.Глухова
3
сиѐсий
зиддиятларнинг келиб чиқиши, унинг бошқа жараѐнларга таъсирининг
типлари ва динамикасини, Л. Гумилев
4
халқшунослик тизимида миллат,
унинг ривожланиши билан боғлиқ омилларни, Л.М. Дробижева
5
XX асрнинг
90-йилларда
Россия
федерацияси
субъектларининг
демократлашув
жараѐнида миллатчиликнинг юзага келиши ҳолатларини, П.Г. Игнатович,
Ю. В. Чернявская
6
маданиятнинг этник асосларини, Н. М. Лебедева XX аср
охирларида миллатлар ўртасида зиддиятларнинг келиб чиқиш сабабларини
7
,
Е.Овлиякулиев
8
миллий ўзликни англаш жараѐнининг ижтимоий фалсафий
таҳлилини, А.Ҳ.Пўлатов
9
демократия ва тараққиѐт жараѐнида миллий муно-
сабатларда юз берадиган зиддиятли ҳолатларни, З.В.Сикевич
10
XX асрнинг
интиҳосига келиб дунѐда миллий омилнинг ўрни ва ролини, Е.А.Яблокова
11
ижтимоий психология субъектлари, тизими ва улар ўртасидаги муносабатлар
каби масалаларни очиб берганлар. Уларнинг мақолалари ва монография-
ларида миллий ўзликни англаш мавзуси миллатлараро муносабатлар
ривожланишининг янги озод, суверен давлатлар пайдо бўлишидан кейин
юзага келган кўринишларини у ѐки бу минтақадаги хусусиятларининг
таҳлили мисолида ўрганилган. Албатта, уларнинг илмий хулосалари ва
илгари сурган ғоялари миллий ўзликни англаш жараѐнини чуқур ўрганишда
методологик аҳамиятга эгадир.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб бу йўналишда
салмоқли номзодлик ва докторлик диссертациялари ҳимоя қилинганини ҳам
таъкидлаб ўтиш жоиз. Жумладан, С.А.Атамуратовнинг докторлик
диссертациясида миллий ўзликни англаш тушунчасининг моҳияти, уни
миллатнинг муҳим мустақил белгиси сифатидаги аҳамияти, миллий онг ва
миллий маданият ривожидаги ўрни масалалари илмий таҳлил қилинган.
Миллатнинг миллий ўзлигини англашини «...муайян моддий ва маънавий
қадриятларнинг ташувчи сифатида тасдиқлаши, тилга, маданият, урф-одат,
1
Қаранг: Абдулатипов Р.Г. Человек. Нация. Общество. –М.: Политиздат, 1991.
2
Амелин В.В. Межнациональные конфликты в республиках Средней Азии на рубеже 80-90-х годов.
-М.: Росс, 1993.
3
Глухова А.В. Политические конфликты: основания, типология, динамика. -М.: УРСС, 2000.
4
Гумилев Л. Конец и вновь начало: популярные лекции по народоведению. -М.: Рольф, 2002.
5
Дробижева Л. М. Демократизация и образы национализма в Российской Федерации 90-х годов. -
М.: Мысль, 1996.
6
Игнатович П.Г., Чернявская Ю.В.Этнические основания культуры. -Минск.: Технопринт, 2001.
7
Лебедева Н. М. Межэтнические конфликты на рубеже веков. (методологический аспект)//Мировая
экономика и международные отношения. –2000. -№5.
8
Овлиякулиев Е. Национальное самосознание: социально-философский анализ. -Ашхабад:
Ылым,1992.
9
Пўлатов А.Ҳ. Демократия, тараққиѐт ва миллий муносабат. -Душанбе: Ирфон,1999.
10
Сикевич З.В. Этнический фактор в современном мире. -Санкт-Петербург. 1999.
11
Яблокова Е.А. Субъекты общественной психологии. Теоретическая и прикладная социальная
психология. -М.: Мысль; 1988.
6
анъаналар ва қадриятларга мансублигини тушуниб етиши»
1
,
–
деб талқин
қилиниши унга жуда мураккаб, миллат маънавий ҳаѐтининг барча
ҳодисаларига дахлдор жараѐн сифатида қаралганини англатади. И.Р.
Хўжамуродов миллий ўзликни англаш жараѐнини тушунишда маънавий
маданият, миллий руҳият ва диннинг ўзаро алоқадорлиги таҳлил этилган.
Муаллиф «Ўзларининг миллий белгиларини, «Мусулмон бўлмаган» миллат
вакиллари белгилари билан таққослаганда диндорлар фақат этник
хусусиятларини кўрсатиш билан чегараланиб қолмасдан, диний эътиқодини
алоҳида ажратиб кўрсатадилар, Исломга тегишлилик ўзига хос миллий
сифат деб қаралади»
2
,– деб таъкидлайди. Ҳақиқатдан ҳам, мусулмонларнинг
кундалик онгида мавжуд бўлган турли хил тасаввурлар, эътиқодлар,
қарашлар, тарихан ташкил топган анъана, маросим, байрамлар диний
белгилар билан узвий тарзда қўшилиб кетганлиги учун Ислом омилининг
миллий турмушга, халқ психологиясига ва ниҳоят, миллий ўзлигини
англашига таъсири сақланиб қолади. Ж.Баҳронов ўз тадқиқот ишида
мустақил Ўзбекистон давлат сиѐсати ва шахс миллий ўзлигини англаши
муаммоларининг бир қатор мураккаб қирраларини очиб бериб, миллий
ўзликни англаш жараѐни миллатнинг амалий эҳтиѐжлари ва манфаатларини,
«унинг келгусидаги ривожланиш йўлларини билиши»
3
, деб таъкидлайди.
Муаллиф мустақил шахс ва миллат масалаларини ўзаро уйғун ҳолда таҳлил
қилган,
шунингдек,
шахснинг
миллий
ўзлигини
англашини
ривожлантиришнинг долзарб вазифалари ҳақида бир қатор ғояларни илгари
сурган.
А.Абдураззоқовнинг
номзодлик
диссертацияси
миллий
қадриятларнинг
миллий
ўзликни
англашнинг
шаклланиши
ва
ривожланишидаги ўрни масалаларига бағишланган. Миллий ўзликни
англашнинг даражасини халқнинг маданий ва маънавий тараққиѐти билан
бевосита ва билвосита боғлиқ жараѐн сифатида қараб, «миллий ўзликни
англаш – бу халқ маънавиятининг даражасини, маданиятининг
ривожланганлиги кўрсаткичи»
4
эканлигини таъкидлайди. Бизнингча ҳам,
миллий ўзликни англаш миллат тарихининг маълум бир даврида эмас, балки
бутун ўтмиши жараѐнида шаклланиб келаѐтган маънавий-руҳий омилдир.
Шунинг учун бир миллатга мансуб кишиларнинг руҳияти, характеридаги
ўхшашлик кўп жиҳатдан уларнинг ўтмиши ва тарихининг умумийлиги билан
1
Атамуратов С.А. Национальная культура и национальное самосознание в процессе обновления
общества (социально-философский аспект): Автореф. дис. ... док. филос .наук. -Т., 1992.
2
Ислом. Миллийлик. Қадрият. (Ислом ва ўзбек халқи миллий ўзлигини англашининг шаклланиши)
Т.: Фан, 1993, -Б.123.
3
Бахранов Ж.Б.Проблемы национального самосознания личности в государственной политике
независимого Узбекистана: Автореф. дис. ... док. политич. наук. -Т., 1997.
4
Абдираззаков А.А. Национальные духовные ценносты и их место в национальном самосознании
нации: Атореф. дис. ... филос. наук -Т., 1995.
7
боғлиқдир.
О.Муҳамматбердиевнинг
номзодлик
диссертациясида
мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўрта Осиѐ халқлари миллий
ўзлигини англаши жараѐнлари таҳлил қилинган
1
. А. Очилдиев ўзининг
номзодлик диссертациясида миллий маданият ва миллий ўзликни англаш
омилларининг ўзаро алоқадорлиги муаммоларини таҳлил қилиб, миллий
маданиятни миллий ўзликни англаш ривожланишининг битмас-туганмас
манбаи сифатида қарайди
2
. Ушбу фикрга қўшилган ҳолда, миллий ўзликни
англашни намоѐн этувчи барча асосий омиллар миллий маданиятда
умумлашган ҳолда ўз ифодасини топишини айтиб ўтмоқчимиз.
Д.Раҳимбаеванинг номзодлик диссертациясида ѐшларни миллий ўзлигини
англашининг шаклланиши миллий қадриятлар, оилавий-маиший анъаналар
билан боғлиқ жараѐн сифатида қаралиб, «… ҳам моддий, ҳам маънавий
кўринишдаги қадриятлар айнан халқ муҳитида яратилади»
3
, деб эътироф этар
экан, ўзликни англашни миллий қадриятлардан ажратилган ҳолда тасаввур
қилиб бўлмаслигини тан олади.
Хуллас, юқорида келтирилганлардан кўриниб турибдики, миллий
ўзликни англаш мустақил илмий йўналиш сифатида Ўзбекистонда долзарб
мавзу сифатида кўплаб олимлар томонидан ўрганиб келинмоқда. Бу
йўналишда ўзбек олимлари томонидан олиб борилаѐтган илмий тадқиқот
ишлари айниқса диққатга сазовордир. Бироқ кўпмиллатли давлатда миллий
ўзликни англашнинг ривожланиш жараѐни миллатлараро барқарорликни
таъминлаш омили сифатида етарли таҳлил қилинмаган. Шу боис биз ушбу
тадқиқот ишида миллий ўзликни англаш инсон онгининг миллий
қадриятлар, манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган йўналиши эканини
ўрганишга ҳаракат қилдик.
Диссертациянинг илмий тадқиқот ишлари дастурлари билан
боғлиқлиги. Д
иссертация мавзуси Навоий давлат педагогика институти
«Ижтимоий фанлар» кафедрасининг “Демократик жамиятда миллий ва
маънавий қадриятларга содиқлик, миллатлараро муносабатлар, толерантлик
ва барқарорлик масалалари” номли илмий тадқиқот дастури доирасига
киради.
Тадқиқотнинг мақсади
мустақиллик шароитида миллий ўзликни
англаш ривожланиши хусусиятларини таҳлил қилиш, унга таъсир этувчи
омилларни аниқлаш ва улардан аҳоли, айниқса, ѐшларнинг миллий ўзлигини
англашни ривожлантиришда самарали фойдаланишга қаратилган илмий
хулоса ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
1
Мухамметбердиев О.Б. Национальное самосознание народов Среденей Азии на современном этапе
развития: Автореф. дис. ... канд. филос. наук. -Т., 1992.
2
Ачилдиев А.С. Проблемы взаимодействия национального самосознания и национальной культуры:
Автореф дис. ... канд. филос. наук. -Т., 1994.
3
Рахимбаева Д.А. Семейно-бытовые традиции в формировании национального самосознания
молодѐжи (на материалах республики Узбекистан): Автореф. дис. ... канд.филос. наук. -Т., 1993.
8
Тадқиқотнинг вазифалари:
– Миллий ўзликни англаш тушунчасининг моҳиятини аниқлаш ҳамда
унинг мустақиллик шароитида намоѐн бўлиш хусусиятларини ѐритиш;
– «Миллат» субъекти ва унинг тизимида миллий ўзликни англаш
омилининг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиш;
– Миллатнинг қарамлиги ва мустақиллиги шароитида миллий
ўзликни англаш жараѐнини ўзаро қиѐслаш асосида уни ривожлантиришга
таъсир этувчи омилларни аниқлаш;
– Миллий ўзликни англаш жараѐнида миллий ғоя ва миллий
мустақилликнинг ўрнини асослаш;
– Миллий маданий меросни миллий ўзликни англашнинг маънавий
асоси эканлигини кўрсатиш;
– Амир Темур мисолида миллий, тарихий шахслар номларининг
тикланиши ва унинг миллий ўзлигимизни англашимиз ривожланишига
таъсирини асослаш;
– Миллий ўзликни англашнинг мустақиллик, миллий бирликни
мустаҳкамлаш ҳамда ѐшларда ватанпарварлик, миллатпарварлик,
умуминсонийлик туйғуларини ривожлантиришдаги аҳамиятини аниқлаш,
уларда миллий ғурур ва ифтихор руҳиятини ривожлантиришдаги ўрнини
асослаш;
Тадқиқотнинг объекти
ўзбек миллатининг мустақиллик шароитида
ўзлигини англашининг хусусиятлари, тенденциялари ва бу жараѐнда мавжуд
муаммолар.
Тадқиқотнинг предмети
миллатнинг мустақил субъект сифатида
мавжудлиги ва абадийлигини таъминлашда миллий ўзликни англаш
омилининг ижтимоий-фалсафий таҳлилидир.
Тадқиқотнинг
методлари
илмий
билимнинг
объективлик,
тарихийлик, умумий алоқадорлик, ворислик, миллийлик ва умуминсоний-
ликнинг бирлиги тамойиллари асосида қиѐсий таҳлил, анализ ва синтез,
аналогия ва умумлаштириш каби усуллардир.
Ҳимояга олиб чиқаѐтган асосий ҳолатлар:
–
мустақиллик
шароитида
миллий
ўзликни
англашнинг
хусусиятларини таҳлил қилиш ва унга таъсир этувчи омилларни
аниқлашнинг муҳимлиги,
– миллий ўзликни англаш жараѐнининг ижтимоий-тарихий ҳодиса
эканлиги,
–
миллатнинг мустақил субъект сифатида мавжудлиги ва унинг
абадийлигини таъминлаш тизимида миллий ўзликни англаш омилининг
имкониятлари,
–
миллий ўзликни англашнинг миллат мустақиллиги ва қарамлиги
шароитидаги ҳолатини ўзаро қиѐслаш асосида унинг ривожланишига ижобий
таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш зарурлиги,
–
миллий ўзликни англаш
тузилмасига кирувчи элементлардан ҳар
бирининг таъсир кўрсатиш имкониятларини таҳлил қилиш ва улардан
самарали фойдаланиш лозимлиги,
9
–
мерос, миллий мерос, миллий маънавий мерос тушунчаларининг
моҳиятини ифода эттирувчи омилларнинг миллий ўзликни англашга таъсир
кўрсатиши ва муаллифнинг ушбу тушунчаларга берган таърифи,
– тарихий шахслар номларининг тикланиши, улар фаолиятини
ўрганиш аҳолининг, айниқса ѐшларнинг миллий ўзлигини англашининг
муҳим воситаси эканлиги кабилардир.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Миллий ўзликни англаш тушун-
часи мустақиллик йилларидаги ўзгаришларга мос равишда янада бойитилди
ҳамда унинг моҳият ва мазмунининг янги қирралари ўрганилиб, таъриф
берилди;
– ўзбек миллатининг қарамлик ва мустақиллик шароитида миллий
ўзлигини англаши жараѐни қиѐсий таҳлил қилиниб, уни ривожлантиришга
таъсир этувчи омиллар асосланди;
– мустақиллик ва миллий ғоянинг миллий ўзликни англаш
ривожланишининг шарти ҳамда назарий асоси эканлиги кўрсатиб берилди;
– миллий маданий мероснинг миллий ўзликни англаш шаклланиши
ва ривожланишининг маънавий негизи эканлиги илмий асосланди;
– миллий ўзликни англашнинг шаклланиши ва ривожланишига
ижобий таъсир этувчи омил сифатида тарихий шахсларнинг амалга оширган
ишлари, қолдирган меросларини тиклаш ва оммалаштиришнинг аҳамияти
Амир Темур мисолида кўрсатиб берилди;
– миллий ўзликни англаш миллатнинг бирлигини мустаҳкамлаш,
ѐшларда ватанпарварлик, миллатпарварлик, миллий ғурур, ифтихор,
бунѐдкорлик ва фидойилик каби туйғуларни ривожлантиришнинг маънавий
негизи эканлиги асосланди;
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти унда ўз аксини топган назарий
хулосаларнинг мустақиллик шароитида миллий тикланиш ва ривожланишга
миллий-маънавий манба бўлиб хизмат қилуви миллий ўзликни англаш
омилини ривожлантириш ва такомиллаштиришда ўз ифодасини топди.
Диссертациянинг амалий аҳамияти унда баѐн этилган мулоҳазалар, назарий
хулосалар, амалий таклифлар аҳоли, айниқса, ѐшларда ватанпарварлик,
миллатпарварлик, мамлакат ва миллат тараққиѐти учун фидойилик каби
фазилатларни шакллантиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва
амалга оширишда фойдаланилиши мумкин.
Диссертациядаги назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси
Олий ва Ўрта махсус таълими тизимида ўқитилаѐтган “Миллий ғоя»,
«Маънавият асослари», «Фалсафа» каби фанларни ўқитишда ҳамда “Миллий
ўзликни англаш-миллат мустақиллигининг маънавий негизи”, “Мустақиллик
шароитида миллий ўзликни англашнинг ривожланиши ва миллатлараро
тотувликни таъминлаш”, “Ўзликни англашда миллийлик ва умуминсонийлик
тамойиллари”, “Тараққиѐтнинг миллий-маънавий омиллари” каби махсус
ўқув курсларини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертацияда келтирилган
илмий хулосалар Навоий давлат педагогика институти «Ижтимоий фанлар»
10
кафедрасида «Маънавият асослари» фанидан, “Миллий истиқлол ғояси,
ҳуқук ва маънавият асослари” кафедрасида “Миллий ғоя”, “Миллий ғоя ва
мафкура” фанларидан машғулотлар ўтиш жараѐнида фойдаланилди.
Шунингдек,
муаллифнинг
республика
миқѐсида
ўтказилган
конференциялардаги маърузаларида (Миллий мафкура буюк келажак
пойдевори
Республика
илмий-амалий
конференцияси
материаллари,
Навоий-2004; Глобал терроризм ва унинг геосиѐсий ўлчами
Республика
илмий-амалий конференцияси материаллари, Навоий-2005; Ориф Деггароний
Марказий Осиѐ тасаввуф таълимотининг буюк валийси//Республика илмий-
назарий конференция материаллари, Навоий-2007) ўз ифодасини топди.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертация Навоий Давлат Педагогика
Институти «Ижтимоий фанлар» кафедрасида тайѐрланди ва ҳимояга тавсия
этилди. (2006 йил 15 март, №5-сонли мажлис баѐнномаси). У шунингдек,
Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат Университети «Фалсафа»
кафедраси илмий семинарида (2006 йил 31 май, №11– сонли баѐннома ),
Қарши Давлат Университети «Фалсафа» кафедраси илмий-назарий
семинарида ( 2006 йил 29 июн, №17– сонли баѐннома), Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий Университети «Ижтимоий фалсафа»
кафедраси назарий-методологик семинарида муҳокама қилиниб (2006 йил 18
сентябр, №2 – сонли баѐннома), ҳимояга тавсия этилган.
Диссертация натижаларининг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот
натижалари муаллифнинг жами 13та, шундан 8та журнал ва 5та илмий
тўпламда эълон қилинган мақолаларида ўз ифодасини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
Кириш, 3 боб, 6 қисм, хулоса
ҳамда фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан иборат.
Диссертациянинг
умумий ҳажми 150 бет.
II. Диссертациянинг асосий мазмуни
Тадқиқот ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги,
ўрганилганлик даражаси, мақсади ва вазифалари, илмий янгилиги ҳамда
илмий ва амалий аҳамияти асослаб берилган.
Диссертациянинг
“Миллий ўзликни англаш тушунчаси, моҳияти ва
унинг «миллат» субъекти тизимидаги ўрни”
деб номланган биринчи
бобининг биринчи параграфида миллий ўзликни англаш тушунчаси ва унинг
мазмун-моҳияти тадқиқ қилинган. “Миллий ўзликни англаш” тушунчасини
ўрганиш ва унинг моҳиятини очиб беришга уриниш ҳар доим фалсафанинг
долзарб муаммоларидан бири бўлган. Ҳатто собиқ шўролар даврида ҳам
олимлар миллий ўзликни англашнинг моҳияти ва мақоми ҳақида турли
фикрларни билдирганлар
1
. Умумий маънода уларнинг кўпчилиги «Миллий
ўзликни англаш»ни миллат маънавий ҳаѐтида мавжуд бўладиган омил
сифатида эътироф этсалар-да, унинг мавжудлиги ѐки миллий тараққиѐт
1
Уларнинг асарлари диссертациянинг матнида келтирилган.
11
учун ижобий омил эканлиги ҳақида ягона концептуал ғояларни ишлаб
чиқмаган. Жумладан, уларнинг айримлари миллий ўзликни англаш
миллатнинг мустақил белгиси эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилган
бўлсалар, иккинчи бирлари унинг мавжудлигини инкор этганлар,
учинчи
бирлари эса ўзликни англаш жараѐнини миллат ривожланишининг муҳим
омилларидан бири сифатида эътироф этсалар-да, миллатнинг мустақил
белгиси эканлигини рад қиладилар
1
. Энг асосийси, “миллий ўзликни англаш”
миллат маънавий ҳаѐтида мавжуд бўладиган омил сифатида эътироф
этилганлигидир. Ана шу эътирофнинг ўзи бу омилни чуқур ўрганиш ва
моҳиятини илмий жиҳатдан асослаб беришни олимлар олдига қўйилишига
сабаб бўлган. Муаллиф фикрича, унга нисбатан билдирилган салбий фикрлар
бир томондан мавжуд мафкуравий манфаатлар билан боғлиқ бўлган бўлса,
иккинчи томондан, собиқ марказнинг зўравон миллий сиѐсатининг
манфаатлари билан боғлиқ.
Диссертацияда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бир қатор
олимларининг бу масалага янгича ѐндашувлари таҳлил қилинган.
2
Улар энг
аввало, “миллий ўзликни англаш” салбий омил эмас, балки, миллат
мустақиллиги ва тараққиѐтини таъминловчи ижобий омил, “Миллат”
субъектининг асосий белгиси эканлигини илмий асослашган. Муаллиф
фикрича, уларнинг тадқиқотларида миллий ўзликни англаш тушунчаси
миллий давлатчилик туйғулари билан боғлиқ ҳолда талқин қилиниши яна
бир муҳим янгиликдир.
Диссертацияда турли муаллифларнинг “Миллий ўзликни англаш”
тушунчасига берган таърифларининг мазмун ва моҳияти ѐритилиши билан
бир қаторда “Миллий ўзликни англаш” тушунчаси тизимида миллат
истиқболи ва хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган, бурч ва
масъулият омилларининг роли ва ўрни алоҳида кўрсатилган. Ана шу
концептуал ғояга мувофиқ тадқиқотчи: «Миллий ўзликни англаш муайян
этник бирликка, миллий давлатга мансубликни, унинг олдидаги бурч ва
масъулиятни англаш, шу миллатнинг моддий ва маънавий қадриятларини,
манфаатларини ҳимоя қилишга ва ривожлантиришга, миллий бирлик ва
ҳамжиҳатликни таъминлашга йўналтирилган умумлашган назарий қарашлар
ҳамда амалий ҳаракатларнинг ифодасидир», деб таъриф берган.
Демак, миллий ўзликни англашнинг ривожланиши мураккаб жараѐн.
Зеро, у миллат мустақиллигининг “рамзи”, унинг “мен”лигини тараннум
этувчи мезондир. Бу мезонларнинг даражалари ва қамровининг миқѐси ҳам
чексиз. Айнан шу чексизлик миллатни тараққиѐтга етаклайди. Шу маънода
ҳам юксак миллий ўзликни англаш заминидагина миллат ҳамжиҳат бўлиши,
яхлит ва уюшган ижтимоий куч, ижтимоий организм сифатида тарих
майдонида мустаҳкам ўринга эга бўлиб бориши мумкин.
1
Уларнинг асарлари диссертациянинг матнида келтирилган.
2
Улар диссертацияда таҳлил қилинган.
12
Ушбу бобнинг
«Миллат» субъекти ва унинг тизимида миллий
ўзликни англашнинг ўрни»
деб номланган иккинчи параграфида миллат
тушунчасининг моҳияти, унинг мазмуни ҳамда унга турлича қарашлар
таҳлил қилинган.
Маълумки, ислом динига оид китобларда бир динга эътиқод
қилувчилар ягона миллат вакиллари сифатида қаралган. Бундай таълимот
заминида ғоя ва унга эътиқод қилиниши асос сифатида қабул қилинган.
“Миллат”га диний нуқтаи назардан таъриф берилиши аксарият ҳолатларда
инсонларни бир ғоя атрофида уюшишига ижобий таъсир кўрсатган бўлса
ҳам, вақт ўтиши билан у турли динга эътиқод қилувчиларни бир-бирига
қарама-қарши қўйиш воситасига айланишига олиб келган.
Диссертацияда ислом фундаменталистларининг ҳам ана шу ғояга
асосланиб олиб бораѐтган фаолияти муқаддас динимиз қудратини
мустаҳкамлашга эмас, балки ҳокимиятни қўлга киритиш мақсадига
қаратилганлиги кўрсатилган. Муаллиф фикрича, диний эътиқод билан
“миллат” омилини бир-биридан фарқлаш, уларнинг ҳар бирининг инсоният
ҳаѐтида ўзига хос ўрни борлиги, ўзига хос буюк қадрият эканлигини эътироф
этиш орқалигина барқарор тараққиѐтга эришиш мумкин.
Диссертацияда Шўролар даврида эълон қилинган барча адабиѐтларда
миллатга таъриф беришда унинг мазмуни давлатнинг олиб борган миллий
сиѐсатига мувофиқ “Миллат охир оқибатда йўқ бўлиб кетиши”ни ўзида
ифода этиши асосланган. Муаллиф давлат ва ҳукумат томонидан олиб
борилган миллий сиѐсатга кўра иқтисодиѐтнинг бирлиги, ягона тилнинг
шаклланиши, маданиятнинг умумлашуви, яъни ўзаро “байналмилаллашуви”
асосида миллатлар “қўшилиб кетиши” ҳақидаги ғояларнинг миллатларни
ўзаро қўшиб юбориш мақсадига қаратилган ғайритабиий ҳол эканини таҳлил
қилган.
Бугунги кунда инсониятнинг интеллектуал салоҳияти ўсиб борган сари
инсонларнинг миллат вакили сифатида ўзлигини англашга интилишлари ҳам
кучаймоқда. Ана шу воқеликни ҳисобга олаѐтган кўпгина хорижлик олимлар
қаторида ўзбек олимлари ҳам миллатнинг мавжудлигини ва унинг барча
ижтимоий муносабатлар тизимида қудратли куч эканини асослашга ҳаракат
қилиб келмоқдалар.
Ҳақиқатан ҳам, миллат омилига таъриф бериш ва унинг ўрнини
кўрсатишда унинг жамият ҳаѐтида мавжуд бўладиган бошқа ижтимоий
муносабатларнинг барқарорлигини таъминлашдаги аҳамиятини оширишга
эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. Яъни, унинг мустақил субъект
сифатидаги мақоми жамият ҳаѐтида беқарорликни юзага келтириб
чиқармаслиги керак.
Модомики шундай экан, миллий ўзликни англаш уюштирувчи,
миллатнинг бирдамлигини, яхлитлигини таъминловчи куч эканини
унутмаслик керак. Миллий ўзликни англаш миллатни, миллий маданиятни,
миллат турмуш тарзини тозаловчи, муҳофаза қилувчи вазифани ҳам
бажаради. Бундай шароитда миллий ўзликни англаш миллатнинг бутун ички
имкониятларини мавжуд хатарни бартараф қилишга сафарбар этади.
13
Хуллас, миллий ўзликни англаш ривожининг маълум босқичида
маънавий манфаатдорлик кишиларнинг онгига, хатти-ҳаракатига моддий
манфаатдорликдан кўра кучли ва самарали таъсир қилиш салоҳиятига эга.
Иккинчидан, миллий ўзликни англаш халқнинг асрлар давомида шаклланган
ва сақланиб келаѐтган турмуш тарзига, ижтимоий ҳаѐтига, муаммоларига,
ўтмиш ва келажак ҳодисаларига кенг миқѐсда ижтимоий-маданий
мўлжаллар нуқтаи назаридан муносабатда бўлиш ҳамдир. Шу нуқтаи
назардан қараганда, миллат юксалишининг асосий омили сифатида миллий
ўзликни англашни ривожлантиришга устувор вазифа сифатида қараш
истиқболда ҳам долзарблигича қолаверади.
“Миллий ўзликни англаш ривожланишининг мустақиллик
шароитидаги хусусиятлари”
деб номланган иккинчи бобнинг
биринчи
параграфида
“миллат”нинг хусусиятлари ва манфаатларининг мустақиллик
йилларида намоѐн бўлиши таҳлил қилинган.
Муаллиф фикрича, “Қарамлик” тушунчаси кенг қамровли бўлиб, унинг
негизида миллатнинг сиѐсий ҳуқуқлардан маҳрум бўлиб қолиши туради.
Қарамлик шароитида миллий ўзлигимизни англашимизда содир бўлган энг
салбий хусусиятлар қуйидагиларда кўпроқ намоѐн бўлди:
Биринчидан, шўролар ҳукмронлиги даврида туғилган авлод онги ва
дунѐқарашида миллий тарихий хотира деярли йўқотилаѐзди. Унинг ўрнини
ўзгалар тарихи ва мероси эгаллади. Бу эса сохта, ягона умумсовет ўзликни
англаш ривожланишининг йўналишига айланди;
Иккинчидан, миллатимиз вакиллари бўлмиш буюк алломаларни билиш
ва улар томонидан қолдирилган улкан мерос билан маънавиятимизни
бойитиш, улардан илҳом олиш, ғурурланиш ва ѐш авлод ўртасида кенг
тарғиб қилиш ўрнига ўзгаларнинг алломаларини яхши билиш, улар меросини
ўз дунѐқарашимизнинг
ажралмас
қисмига
айлантириш
маънавий
ривожланишимиздаги табиий жараѐнга айланди;
Учинчидан, ватанпарварлик, миллатпарварлик ва миллий манфаат-
ларни тушунишимиз сохталашиб, миллат учун батамом ѐт бўлган “Ягона
Ватан”, “Миллат” ва “Манфаат” деган ғоялар онгимиз ва қалбимизни эгаллаб
олишга улгурди. “Миллат” деганда “Ягона совет халқи”ни тушуниш миллий
ўзликни англаш ривожланишининг асосий “кўрсаткичи” сифатида
улуғланди. Аммо, улар миллатимиз онги ва дунѐқарашидан мустаҳкам ўрин
эгаллай олмади. Бу бир томондан, халқимизнинг жуда катта бой маънавий
меросга эга эканлиги, илдизларининг мустаҳкамлиги, бетакрор гўзалликка
эгалиги, инсон руҳиятини бойитишдаги катта имкониятлари бўлса, иккинчи
томондан, миллатимизни маънавий “бойитишга” қаратилган зўравонлик
усулидир. Зеро, миллий маънавият нақадар бой бўлса-да, у доимо жаҳон
халқларининг илғор маънавий ютуқлари ҳисобига ҳам ривожланиб боради,
акс ҳолда у яккаланиб қолади. Шу маънода миллий маданиятларнинг ўзаро
бойиши табиийдир. Агар, у зўравонликка асосланса, миллий-маънавий
қаршилик руҳиятини келтириб чиқаради.
Муаллиф
фикрича, мустақилликка эришилган даврда миллий
ўзлигимизни англашнинг тикланиши ва ривожланишининг барча маънавий
14
ҳамда моддий асосларидан самарали фойдаланилди ва бу жараѐн давом
этмоқда. Аммо, бу борада қилинадиган ишларимизнинг кўлами ҳам беқиѐс
эканлигини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Улар биринчидан, агар
мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида миллий ўзликни англаш жараѐни
кучли эҳтирослар таъсирига берилган ҳолда тез ўсиб келган бўлса, бугун
мустақиллик реалликка айланган, мамлакатимиз ўзининг мустаҳкам
иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий ва маънавий-маърифий асосини қурган бир
пайтда, миллий ўзликни англаш жараѐнида бир қатор вазминлик, ҳатто
нисбатан сусайишни кўриш мумкин. Бу ўзбек тилига берилган давлат тили
мақомини тиклаш жараѐнига нафақат унга масъул ташкилотлар, шунингдек
аксарият зиѐлилар ва фуқароларнинг эътибори деярли сезилмаѐтганлигида ўз
ифодасини топмоқда.
Иккинчидан,
мамлакатимизнинг бозор муносабатларига ўтиши
жараѐнида юзага келган иқтисодий муммолар ҳам миллий ўзликни англаш
ривожланишига ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда. Албатта, бозор
муносабатларига ўтиш – бу мамлакатимиз тараққиѐтининг ва унда яшаѐтган
ҳар бир инсон моддий эҳтиѐжларини қондиришнинг имконияти ва
маърифатли йўли ҳисобланади. Агар мамлакат тоталитар бошқарув
ҳолатидан демократик бошқарув ҳолатига ўтаѐтган бўлса, бу жараѐн ўта
мураккаб кечади. Бундай шароитда миллийликни тиклашдан кўра моддий
эҳтиѐжларни қондириш устувор даражага кўтарилади.
Учинчидан, мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши туфайли ҳар
бир фуқаромизнинг эркинлиги ва озодлигининг кафолатланганлиги
оқибатида миллатимиз вакиллари орасидан баъзи янги ўзбекларнинг
шаклланганлиги, уларнинг аксарият қисмида пайдо бўлган манманлик,
босар-тусарини билмаслик, ўзидан бошқани назар писанд қилмаслик, моддий
бойликни ҳамма нарсадан устун қўйиш каби миллатимиз ахлоқи ва
маънавиятига зид бўлган янги “замонавий”, “маънавий” кўринишларнинг
пайдо бўлганлиги ҳам миллий бирлигимизнинг мустаҳкамланишига салбий
таъсир ўтказаѐтган бўлса, иккинчи томондан у ўз аксини миллий
ўзлигимизни англашда ҳам намоѐн этмоқда.
Тўртинчидан, бозор муносабатлари шароитида миллатимизнинг айрим
вакилларида маҳаллий манфаатларни умуммиллий манфаатлардан устун
қўйиш ҳолати мавжудлиги ҳам миллий ўзлигимизни англаш ривожланишига
салбий таъсир кўрсатмоқда. Тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятини олиб
боришдан мақсад фойда олиш бўлганлиги сабабли топилган маблағни
бекорга сарфламаслик ѐки талон-тарож қилмаслик учун иш берувчилар
ўзларига ишончли одамларни яқинлаштирадилар. Бунга объектив ҳолат деб
қараш мумкин. Бу ўз навбатида аҳолининг иш билан таъминланмаган
қисмида норозиликни юзага келтиради. Худди ана шу жараѐн уруғ-
аймоқчилик ва маҳаллийчилик каби иллатларнинг пайдо бўлишига олиб
келади. Бу салбий иллатлар эса умуммиллий манфаатларга таъсир ўтказади
ва ўзликни англаш жараѐнини сусайтиради.
Диссертацияда миллий ўзликни англашнинг тузилмасига янгилик
сифатида миллий тилнинг амал қилиши, миллий давлатчилик руҳиятининг
15
устуворлиги ва тарихий хотира кабилар киритилиб, уларнинг миллий
ўзликни англаш ривожланишидаги ўрни илмий таҳлил қилинади.
Демак, мустақиллик
шароитида
миллий
ўзликни
англашни
ривожлантириш ва бу жараѐнда унинг таркибига кирувчи элементларнинг
ўзаро алоқадорлигини мустаҳкамлаш долзарб вазифа бўлиб қолади. Бу ўз
навбатида, бозор муносабатларига ўтиш жараѐнида юзага келган
муаммоларни ҳал этишга ѐрдам беради.
Шу бобнинг
“Миллий ғоя ва ўзликни англаш – миллий мустақил-
лик ва ривожланишнинг ғоявий негизлари”
деб номланган иккинчи
параграфида “Ғоя”, “Миллий ғоя” каби тушунчаларнинг маъно-мазмуни
таҳлил қилинган. Маълумки, мустақиллик йилларида миллий ғоя ва
мафкурани шакллантириш, уни аҳолимиз онгига сингдириш концепцияси
ишлаб чиқилди ва уни мукаммал ўрганиш асосида республикамизнинг бир
қатор олимлари монографиялар, илмий мақолалар эълон қилдилар. Хусусан,
республикамиз олимлари томонидан “Миллий истиқлол ғояси: асосий
тушунча ва тамойиллар” концепциясида миллий ғояга қуйидагича таъриф
берилган: “Миллий ғоя – инсон ва жамият ҳаѐтига маъно-мазмун бахш
этадиган, уни эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар мажмуидир”
1
.
С.Отамуродов миллий ғояга қуйидагича таъриф берган: “Миллий ғоя –
миллий онгни уйғотувчи, миллатнинг ўзлигини англатувчи, ўзига хосликка,
менталитетга, “қиѐфа” бахш этувчи, миллий руҳият, ғурур, ифтихор, эътиқод
ва масъуллик туйғуларини шакллантирувчи фикрдир”
2
. А. Очилдиев эса
“...Миллатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини англашни ўзида
мужассамлаштирган, унинг этноижтимоий бирлик сифатида туб
манфаатлари ва мақсадларини ифодалайдиган, тараққиѐтига хизмат
қиладиган ғояга миллий ғоя дейилади”
3
,– деб кўрсатган.
Муаллиф фикрича, бу таърифларда миллий ғоя маъно-мазмунининг
турли тамойиллари ўз ифодасини топган. Уларнинг бирортасига эътироз
билдирмаган ҳолда шуни таъкидлаш мумкинки, “Миллий ғоя”нинг
миллатни глобал тараққиѐти ва хавфсизлигини ўзида ифода эттирувчи
таърифини ишлаб чиқишни XXI аср миллат тараққиѐтидаги янги жараѐн
сифатида қаралишига эҳтиѐж ошиб бормоқда. Шунга кўра, миллий ғояга
қуйидагича таъриф бериш мумкин: Миллий ғоя кенг маънодаги миллий
ўзликни намоѐн этувчи, миллатнинг мақсад, манфаатларини ифодаловчи,
уни ҳозирги замон цивилизациясида муносиб ўрин олишга ундовчи,
барқарор хавфсизликни таъминлаш заруриятини англатувчи ва тараққиѐтга
етакловчи фикрлар тизимидир. Бу таъриф “Миллий ғоя” тушунчасининг
моҳиятини мукаммал равишда ўзида ифода эттирмаган бўлиши мумкин.
Аммо, унда илгари сурилаѐтган ғоялар бугун жаҳон миқѐсида миллий
тараққиѐт олдида турган янги вазифаларни белгилашни кўзда тутади.
1
Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т.: Ўзбекистон, 2000.-Б. 9.
2
Тарих, мустақиллик, миллий ғоя (республика илмий-назарий анжумани материаллари) Т.:
Академия, 2001. –Б 6.
3
Ачилдиев А. Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар. Т.: Ўзбекистон, 2004. – Б. 15.
16
Диссертацияда миллий ғоянинг миллий ўзликни англаш билан
алоқадорлиги ва ўзига хослиги, миллатнинг мустақил омил бўлишини
таъминлаши, унинг ривожланиши ва такомиллашишининг асосий ғоявий,
манънавий-руҳий салоҳиятини ташкил қилиши таҳлил қилинган.
Муаллиф фикрича, мустақиллик қўлга киритилгандан кейин юзага
келадиган турли ички ва ташқи кучларнинг таъсиридан ҳимояланиш,
иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда миллий ўзликни англаш омилидан
фойдаланиш амалий аҳамиятга эга. Бунда мамлакатни аниқ мақсадга
йўналтиришга, аҳолини уюштиришга, бунѐдкорлик фаолиятини оширишга
кучли таъсир ўтказа оладиган миллий ғояни ишлаб чиқиш зарурияти юзага
келади. Бу ғоя нафақат назарий аҳамиятга эга бўлмасдан, балки, ўзининг
ҳаѐтийлиги билан миллат вакилларида мустақиллик ва ўзлигини англаш
эҳтиѐжи муҳим эканлигини англата олиш даражаси билан амалий аҳамиятга
ҳам эгадир.
Демак, миллий ғояни ўз тарихий илдизларимизга таянган ҳолда
бойитиб бориш, унда олдимизда турган улкан вазифаларни акс эттириш,
миллат вакилларида ўзлигини англашни ривожлантиришга устувор вазифа
сифатида қараш мамлакатимизнинг юксак тараққиѐтга эришишида муҳим
бўлиб қолади.
Диссертациянинг
“Мустақиллик шароитида миллий ўзликни
англаш ривожланишининг омиллари”
деб номланган учинчи бобининг
биринчи параграфида маданий мерос, миллий маданий мерос тушунчалари
таҳлил қилиниб, ушбу тушунчаларга таъриф берилган.
Муаллиф мерос тушунчасига берилган турли таърифларни таҳлил
қилиб, аксарият олимлар ижодида “мерос” тушунчаси эмас, балки моддий
мерос ҳақида фикр боришини аниқлаган ва уларни умумлаштирган ҳолда
«Мерос – инсоният ўтмишида унинг ақл-заковати, меҳнат фаолияти, юксак
қобилияти, маҳорати билан яратилган барча моддий ва маънавий бойликлар
мажмуасидир», – деб таъриф берган.
Диссертант фикрича, моддий меросга ўзида моддийликни ифодалаган
барча нарсалар киради. Айни пайтда, улар нафақат қўл меҳнати билан
яратилган бойлик, балки, инсон ақл-заковатининг ҳам маҳсули ҳисобланади.
Шу боис улар бир вақтнинг ўзида моддий ва маънавий бойликни
ифодалайди. Масалага шу жиҳатдан қарагандагина моддий “мерос”нинг
моҳияти тўлароқ очилади. Чунки улар ҳали инсон қўл меҳнати билан
яратилмасдан, унинг онгида ғоя шаклида юзага келади ва инсон ўз ақл-
заковати билан унга шакл, мазмун ва гўзаллик бахш этади. Яъни, унга
маънавий қиѐфани инсон ўз ақл-заковати, қобилияти, истеъдоди, маҳорати ва
маънавияти орқали беради.
Маънавий мероснинг моддий меросдан фарқи шундаки, уни инсон қўл
меҳнати билан эмас, балки бевосита ақл-заковати билан яратади ва бир
тарихий босқичда яратилган меросдан кейинги авлод баҳраманд бўлади. Шу
тариқа мерос орқали авлодлар ўртасида ворислик вужудга келади. Шу
маънода ҳам мерос ўтмиш билан бугунни боғлаб турадиган қудратли кўприк
17
ҳисобланади. Бу концептуал ғоя моддий ва маънавий мерос учун ҳам бир
хил мазмунга эга.
Ҳақиқатдан ҳам, миллатсиз инсоният бўлмаганидек, инсониятсиз
миллат ҳам бўлмайди. Демак, мерос ҳам, миллий ўзига хосликка эга.
Диссертант фикрича, миллий маънавий мерос: 1)урф-одат, анъана,
маросим, қадриятлар; 2)дунѐқараш; 3)турли расм-русмлар; 4)дунѐ аҳамиятига
эга бўлган кашфиѐтлар; 5)миллат вакилларидан етишиб чиққан буюк
алломалар ва улар яратган асарлар; 6)давлатчилик; 7)миллат тарихида туб
бурилиш ясаган буюк шахслар кабиларда ўз ифодасини топади. Уларнинг
ҳар бирини миллат асрлар давомида шакллантиради ва кейинги авлодга
мерос сифатида қолдиради.
Муаллиф фикрича, миллий маънавий мерос қайси шаклда намоѐн
бўлмасин, у миллий ўзликни англашнинг асосий манбаси ҳисобланади. Зеро,
у: а)аждодлар томонидан яратилгани ѐки яратилаѐтгани сабабли ҳам миллат
вакилларининг онги ва қалбига яқин. Шу боис уни қабул қилиш эҳтиѐжга
айланиб боради. Унинг жозибаси, миллий хусусияти миллат онги, ақл-
заковати ва қалбининг маҳсули сифатида яна унинг ўзига, авлодига табиий
равишда ҳазм бўлиб кетади. Шу маънода ҳам, у миллий ўзликни англаш
ривожланишининг барча босқичларида маънавий асос бўлиб хизмат қилади;
б) у орқали миллат вакилларида бизники, уларники деган қарашлар
шаклланиб,
ўзиники
билан
ғурурланиш,
ўзгаларникига
нисбатан
ўзиникининг юксак эканлигини ҳис этиш орқали ички кўтаринкилик туйғуси
пайдо бўлади; в) у орқали миллат бошқа миллатлар ва жаҳон халқлари
ўртасида ўзининг ўрнини, имкониятини аниқ билиши мумкин.
Диссертацияда миллий мероснинг ўзликни англашга таъсири таҳлил
қилинган.
Хуллас, миллий маънавий мерос миллатнинг ўтмишини бугуни ва
истиқболи билан боғлашдаги имкониятига кўра ўзликни англаш жараѐнига
таъсир кўрсатади. Шунинг учун уни чуқур ўрганиш, имкониятларини юзага
чиқариш ва ѐшлар онги, қалби, дунѐқарашига сингдириш орқали миллий
ўзликни англашни ривожлантириш мумкин. Зеро, унинг аждодларни
авлодлар билан боғлаб туриш имконияти миллий ўзликни англашнинг
давомийлигини таъминлайди.
Шу бобнинг
“Тарихий шахслар номларининг тикланиши ва унинг
миллий ўзликни англаш ривожида тутган ўрни”
номли иккинчи
параграфида тарихий шахсларнинг миллатнинг “мен”лигини намоѐн
этишдаги роли Амир Темур шахси мисолида илмий асосланган.
Муаллиф фикрича, тарихда шахснинг тутган ўрнини тарихий
жараѐнларнинг содир бўлишидаги ўзига хослик белгилайди. Кишилар
ҳаѐтининг барқарор кечиши бузилган вақтларда, яъни, жамият учун кескин
бурилиш жараѐнида алоҳида шахсларнинг ўзларини намоѐн қилишлари учун
имкониятлар пайдо бўлади. Халқимизнинг буюк фарзандлари бўлмиш
Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Амир
Темур каби шахслар тарихда ана шундай даврларда пайдо бўлган. Буюк
шахслар ўзлари йўлбошчилик қилаѐтган ижтимоий кучларнинг куч-
18
қудратини ўзида мужассамлаштиради, зеро улар маълум ижтимоий гуруҳлар
талаблари, эҳтиѐжларининг ифодаси сифатида майдонга чиқади. Бошқа
томондан эса, ўзининг индивидуал фазилатларига ижтимоий гуруҳларнинг
қудратини қўшиб, буюк шахслар бу кучни янада кўпайтиради ва унга
қўшимча қувват бахш этади. Тарихий ўзгаришларнинг чуқурлашуви,
кенгайиши жараѐнида тарихий шахсларнинг аҳамияти ҳар томонлама,
тўлалигича намоѐн бўлади. Шу боис, тарихда шахснинг ролини тарихий
жараѐн, ижтимоий-сиѐсий муҳит табиий ҳолда вужудга келтиради ва
шакллантиради. Шубҳасиз, бунда ижтимоий шароит, тарихий зарурат
асосий, ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бошқача қилиб айтганда, маълум бир
шароитда энг долзарб бўлиб турган вазифаларни бажаришни ўз олдига
мақсад қилиб қўйган, шу мақсад йўлидаги ҳаракатга йўлбошчи бўла
оладиган киши пайдо бўлишини ҳаѐтнинг ўзи тақозо қилади. Бироқ,
жамиятда шундай эҳтиѐжнинг юзага чиқиши тарихий шахслар пайдо бўлиб
қолганлигини билдирмайди. Чунки, бундай эҳтиѐж ҳар қандай кишини эмас,
балки маълум индивидуал сифатлар йиғиндисига эга бўлган шахсни тақозо
қилади.
Шундай экан, бир томондан ижтимоий шарт-шароит ва ижтимоий
заруратнинг, иккинчи томондан эса, аниқ шахс ахлоқий жиҳатларининг
қўшилиб кетиши тарихий шахснинг ролини, маълум тарихий даврда тутган
ўрнини белгилайди.
Диссертацияда ана шундай тарихий шахслардан бири Амир Темур
фаолияти алоҳида ўрганилган. Дарҳақиқат, Амир Темур меросини ўрганиш
миллий ўзлигимизни англашимизга қуйидаги жиҳатлари билан таъсир
кўрсатади:
Биринчидан,
унинг
миллий
давлатчиликни
шакллантириш,
ривожлантириш ва моҳирона бошқариш санъатига асос солганлиги, Ватан ва
халқ манфаатлари йўлидаги жасоратини ўрганиш давлатчилик тарихини
англашга, унинг сиймосида миллатнинг бошқарув маҳоратига эга буюк
арбоблари борлиги билан фахрланиш, ғурурланиш орқали ўзликни англаш
имкониятини беради.
Иккинчидан, Амир Темур шахси миллат шаъни, ор-номуси, ғурури ва
ифтихорининг ифодаси сифатида рус чоризми ва шўролар даврида
миллатнинг кимлигини, нималарга қодир эканлигини намоѐн этиб келган
ҳамда ўз ҳукмини ўтказишга ҳаракат қилган зўравонларга қарши миллатнинг
номини сақлаб туришда енгилмас қалқон бўлган.
Учинчидан, Амир Темур раҳнамолигида вужудга келтирилган буюк
маданият, фан, санъат, бугун ҳам ўзининг салобати билан дунѐ аҳлини лол
қолдираѐтган Бибихоним Жомеъ масжиди, Гўри Амир, Занги ота
мақбаралари, Оқсарой ва Шоҳи Зиндадаги меъморий мўжизалар ўзбек
миллати моддий ҳамда маънавий маданиятнинг буюк мероси сифатида
ўзликни англашга ҳамда миллатнинг нималарга қодир эканлигини дунѐга
танитишга хизмат қилмоқда.
Тўртинчидан, Амир Темур буюк тарихий шахс сифатида дунѐда
эътироф этилган инсондир. “Ўтган олти юз йил мобайнида Амир Темурга
19
бағишланиб яратилган жиддий асарлар сони Европа тилларида 500дан зиѐд,
шарқ тилларида эса 900га яқинни ташкил қилади”
1
. Амир Темур номи билан
ўзбек халқи жаҳонга танилди, унинг буюк меросига эга эканлиги эътироф
этилди, унинг маданий мероси эса дунѐ халқларининг меросига айланди. Ёш
авлоднинг шу ҳақиқатни тушуниб етиши уларнинг Амир Темурнинг
меросини чуқур ўзлаштиришга интилишини кучайтиради, ўз меросини
ўрганиб, уни асраб-авайлаб кейинги авлодларга етказиш масъулиятини
оширади.
Хуллас, миллий ўзликни англашнинг ривожланиши мураккаб
жараѐндир. Унинг мураккаблашуви, айниқса, бугун жаҳон халқлари
маънавиятига турли йўллар ва воситалар билан таъсир ўтказишга қаратилган
ҳаракатларнинг кучайиши билан ҳам боғлиқ. Бундай шароитда аждодлар
яратган буюк мерос ҳамда миллатни дунѐ миқѐсига олиб чиққан тарихий
шахслар фаолиятини чуқур ўрганиш миллий ўзликни англашнинг
ривожланиши учун муҳим манба бўлиб қолади.
III. Хулоса
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, миллий ўзликни англашнинг
мустақиллик шароитидаги ривожланиш хусусиятларини ўрганиш асосида
қуйидаги хулосаларга келдик:
– Миллий ўзликни англаш масаласини ўрганиш миллат мавжудлиги
шароитида долзарблигича қолади, чунки у миллатнинг манфаат ва
мақсадларини ўзида ифода этади. Миллатлар, миллий манфаатлар мавжуд
экан, миллий муносабатлар ҳам, миллий ўзликни англаш ҳам тараққиѐтнинг
руҳий-маънавий омили сифатида сақланиб қолади;
– «Миллий ўзликни англаш» миллат мавжудлигининг асосий омили
экан, доимо ривожланиб, такомиллашиб, юзага чиқмаган имкониятларини
намоѐн қилади. Шу маънода, бугун жаҳонда яшаѐтган барча миллатларнинг
ўзлигини англаши моддий, маънавий, сиѐсий манфаатлар билан
чекланмасдан, ўзининг миллий хавфсизлигини таъминлаш зарурлигини
англашини ҳам ўз ичига олади. Чунки, бугун жаҳон миқѐсида юзага келган
терроризм, экстремизм, фундаментализм ва турли ѐвуз ғоялар миллатлар
ҳаѐтига хавф солмоқда. Улардан ҳимояланиш эса миллатлар учун энг
долзарб муаммога айланиб бормоқда;
– Миллий ўзликни англашни объектив жараѐн сифатида қараб, уни
тўғри йўналтириш, миллат тараққиѐти ҳамда миллатлараро ҳамкорликни
ривожлантириш омилига айлантириш зарур;
– Миллий ўзликни англашнинг кўп миллатли мамлакатларда
ривожланиши мураккаб кечишини ҳисобга олиб, барча халқлар учун тенг
имкониятлар бўлишини ташкил қилишга эришиш амалий аҳамиятга эга;
– Миллий ўзликни англашнинг барқарор ривожланишини таъминлашда
миллий ғоя асосий маънавий-руҳий омил бўлиб хизмат қилади;
1
Каримов И.А. Амир Темур ҳақида сўз. Т.: Ўзбекистон, 1996. –Б. 50.
20
– Бугунги кунда миллий ўзликни англаш ривожланишига жаҳонда
содир бўлаѐтган глобаллашув жараѐни ҳам таъсир кўрсатмоқда. Жаҳоннинг
энг узоқ нуқталарида иқтисодий, сиѐсий, маънавий, техника ва бошқа
соҳаларда содир бўлган ўзгаришларнинг шиддат билан барча миллатлар
ҳаѐтида ўз ифодасини топиши миллий хусусиятларни сақлаб қолишга
қараганда устувор аҳамиятга эга бўлмоқда. Бу ўз мустақиллигини қўлга
киритган миллатлар учун ўта хатарлидир;
– Бозор муносабатлари шаклланиши шароитида ҳудудлараро
манфаатларнинг юзага келиши ва уни ўз вақтида уйғунлаштиришнинг
имконияти бўлмаѐтганлиги, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик иллатлари
сақланиб қолиб, миллий ўзликни англаш ривожланишига салбий таъсир
кўрсатиши мумкинлигини ҳам тан олиш зарур. Улар ҳам миллий
бирлигимизнинг мустаҳкамланишига ўзининг салбий таъсирини ўтказиши
мумкин;
– Миллий маънавий мерос аждодларни авлодлар билан боғлаб
турадиган қудратли кўприк ва миллий ўзликни англашнинг маънавий замини
бўлиб хизмат қилади;
– Миллатнинг тарихий шахслари номларининг тикланиши, улар
меросининг авлодлар томонидан ўзлаштирилиши миллий ўзликни англаш
ривожланишига ижобий таъсир кўрсатувчи муҳим омиллардан биридир.
Амалий тавсиялар:
1.“Миллий ўзликни англаш” тушунчасини миллий тараққиѐтнинг
замонавий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда изчиллик билан ўрганиб
бориш зарур;
2.Мамлакатимизнинг кўп миллатлилигини ҳисобга олган ҳолда миллий
ўзликни англаш ривожланиш динамикасини таҳлил қилиш мақсадида
Республика “Ижтимоий фикр” марказида социологик сўровлар ўтказиб, улар
асосида манфаатдор ташкилотлар амалий фаолиятида қўллаш учун аниқ
илмий таклифлар ишлаб чиқилишига эътиборни кучайтириш керак;
3.Сунъий тезлатишларнинг олдини олиш мақсадида оммавий ахборот
воситаларида чинакам миллий қадриятларни кенг тарғиб қилишни йўлга
қўйиш лозим;
4.Миллий ўзликни англаш ривожланишини миллатлараро тотувликни
таъминлашнинг муҳим омилига айлантириш мақсадида миллий маданий
марказлар фаолиятини янада такомиллаштириш зарур;
5.Миллий ўзликни англаш ривожланишига салбий таъсир этадиган
ҳодисаларга қарши жамоатчилик, айниқса, маҳалланинг фаоллигини ошириш
зарур;
6.Миллий маънавий меросни ўрганишда Амир Темур омилининг
миллий ўзлигимизни англашимиз ривожига таъсирини ошириш учун: а) ҳар
йил “Миллий мерос, миллат ва бугун” мавзуида илмий-назарий
конференциялар ўтказиш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш; б)“Амир
21
Темурнинг ижтимоий-фалсафий мероси” мавзусида илмий тадқиқот ишлари
олиб бориш зарур.
IV. Диссертациянинг мавзуси юзасидан муаллифнинг қуйидаги
илмий ишлари нашр этилган:
1.
Хайитов З.У. Ўзликни англаш бахти
Мулоқот. - Тошкент, -2001.-№4.
–Б.41-42.
2.
Хайитов З.У. Миллий ўзликни англаш ва миллий давлатчилик
Мафкура
буюк келажак пойдевори. Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари. –Навоий: НДПИ. 2004. –Б.134-136.
3.
Хайитов З.У. Миллий ўзликни англаш ва миллий давлатчилик
Жамият
ва бошқарув. –Тошкент, -2004.-№4. –Б.43-44.
4.
Хайитов З.У. Тарихий ҳақиқат ва миллий ўзликни англаш
Ҳаѐт ва
қонун. –Тошкент, -2005. -№1. –Б.72-73.
5.
Хайитов З.У. Амир Темурнинг давлатчилик қадриятлари ва миллий
ўзликни англаш
Истиқлолдан нур олиб. Т.: Фан. 2005. –Б.47-50.
6.
Хайитов З.У. Миллий ғоя ва миллий ўзликни англаш барқарорлик омили
сифатида
Глобал терроризм ва унинг геосиѐсий ўлчами. Республика
илмий-амалий
конференцияси
материаллари.-Навоий:НДПИ.2005.
-Б.60-62.
7.
Хайитов З.У. Тил бебаҳо маданий бойлик
Мулоқот. –Тошкент, -2005.
-№3. –Б.23.
8.
Хайитов З.У. Амир Темур даври давлатчилик қадриятлари ва миллий
ўзликни англаш
Қонун ҳимоясида. –Тошкент,-2005. -№4. –Б.40.
9.
Хайитов З.У. Миллий мерос ўзликни англашнинг маънавий асоси
Ҳаѐт
ва қонун. –Тошкент,-2005. -№4. –Б.53-54.
10.
Хайитов З.У. Миллий ғоя ва миллий манфаатлар // Ўзбекистон
Конституцияси – инсон манфаатларининг ҳуқуқий асоси. Илмий-назарий
конференция материаллари. -Т.: Фан, 2007. –Б.35-37.
11.
Хайитов З.У. Маънавий меросда комил инсонларнинг ўрни
Ориф
Деггароний Марказий Осиѐ тасаввуф таълимотининг буюк валийси.
Республика илмий-назарий конференция материаллари. –Навоий: НДПИ.
2007. –Б.110-111.
12.
Хайитов З.У. Миллий ғоя ва ўзликни англаш//Жамият ва бошқарув.
-Тошкент,-2007. -№2. –Б.101-102.
13.
Хайитов З.У. Маънавий мерос ва миллий ўзликни англаш//Тафаккур.
-Тошкент,-2007. -№3. –Б.112-113.
22
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Хайитов Зафар
Узоқовичнинг
09.00.11–Ижтимоий
фалсафа
ихтисослиги
бўйича
“Мустақиллик
шароитида
миллатларнинг
миллий
ўзлигини
англашининг ривожланиш хусусиятлари (ўзбек халқи мисолида)”
мавзуидаги диссертациясининг
резюмеси
Таянч сўзлар:
миллий ўзликни англаш хусусиятлари, “Миллат”
субъекти, миллий ўзликни англаш тузилмаси, маънавий мерос, миллий
маънавий мерос, миллий маънавий меросни ифода эттирувчи омиллар,
миллат тарихида бурилиш ясаган шахслар ва миллий ўзликни англаш,
миллий ғоя.
Тадқиқот объекти:
Ўзбек миллатининг мустақиллик шароитида
ўзлигини англашининг ривожланиш хусусиятлари, тенденциялари ва бу
жараѐнда мавжуд муаммолар.
Ишнинг мақсади:
Мустақиллик шароитида миллий ўзликни англаш
ривожланиши тенденциялари, хусусиятларини таҳлил қилиш, унга таъсир
этувчи омилларни аниқлаш, ѐшларнинг миллий ўзлигини англашларини
ривожлантиришга қаратилган илмий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқишдан
иборат.
Тадқиқотнинг методи:
Ижтимоий-фалсафий таҳлил, тарихийлик,
қиѐсий таҳлил, таҳлил ва синтез, умумлаштириш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
“Миллий ўзликни
англаш” тушунчаси мустақиллик шароитида намоѐн бўлиш хусусиятларига
мос ривожлантирилди; “Миллат”нинг реал субъект сифатида ижтимоий
муносабатлардаги ўрни таҳлил қилинди; миллий ўзликни англашнинг
қарамлик ва мустақиллик йилларидаги ҳолати қиѐсий таҳлил қилинди;
миллий маънавий мероснинг миллий тараққиѐтнинг муҳим асосларидан бири
сифатидаги ўрни кўрсатилди; тарихий шахсларнинг миллий ўзликни
англашдаги аҳамияти очиб берилди; миллий ўзликни англаш ривожланишига
ҳамда сусайишига таъсир этувчи омиллар аниқланиб, уларни бартараф этиш
омиллари кўрсатилди ва илмий асосланди.
Амалий аҳамияти:
Тадқиқотда ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар
миллий ўзликни англашнинг ривожланиш динамикасини изчиллик билан
таҳлил қилиб бориш ва бу йўналишда юзага келадиган муаммоларни
бартараф этишнинг назарий асоси бўлади.
Татбиқ этиш даражаси:
Тадқиқотнинг натижаларидан таълим
тизимида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда, миллий тарбия билан
шуғулланувчи давлат ва жамоат ташкилотларида фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш соҳаси:
Тадқиқотнинг илмий-назарий хулосалари таълим
тизимида, миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш йўналишида
фаолият кўрсатадиган давлат ва жамоат ташкилотларида қўлланилиши
мумкин.
23
Резюме
диссертации Хайитова З. У. на тему “Особенности развития национального
самосознания наций в условиях независимости(на примере узбекского
народа)” на соискание ученой степени кандидата философских наук по
специальности 09.00.11 – социальная философия.
Ключевые слова
: особенности национального самосознания, “Нация”
как субъект, структура национального самосознания, духовное наследие,
национальное духовное наследие, факторы, выражающие национальное
духовное наследие; личности, совершившие переворот в истории нации и
национальное самосознание, национальная идея.
Объект
исследования
:
особенности,
тенденции
развития
национального самосознания узбекской нации и проблемы, существующие в
этом процессе в условиях независимости.
Цель
работы
:
анализ
особенностей,
тенденций
развития
национального самосознания в условиях независимости, определение
факторов, влияющих на него и разработка научно обоснованных выводов,
предложений для развития национального самосознания молодежи.
Методы исследования
: социально-философский анализ, историзм,
сопоставительное сравнение, анализ и синтез, обобщение.
Полученные результаты и их новизна
: теоретически развито понятие
“национальное самосознание” с учетом проявленных особенностей в период
независимости; проведен анализ значение “нации” как реального субъекта в
системе социальных взаимоотношений; проведено сравнение национального
самосознания в условиях зависимости и в условиях независимости; раскрыто
место национального духовного наследия как одно из важных основ
национального развития; раскрыто значение исторических личностей в
развитии национального самосознания; определены факторы, влияющие на
развитие национального самосознания, на снижение уровня оптимизма в
развитии национального самосознания, показаны и научно обоснованы
факторы, положительно влияющие в его преодолении.
Практическая значимость исследования
: разработанные выводы и
предложения способствуют последовательному анализу динамики развития
национального самосознания и созданию теоретических основ в преодолении
проблем в данном направлении.
Степень
внедрения
:
материалы
исследования
могут
быть
использованы в преподавании общественно-гуманитарных наук в системе
образования
и
в
воспитательной
деятельности
компетентных
государственных и общественных организаций.
Область применения
:
научные и теоретические выводы исследования
могут быть использованы в системе образования, в деятельности
государственных и общественных организаций в совершенствовании
межнациональных отношений.
24
Resume
of the thesis on the theme “The peculiarities of development of national self-
awareness of nations in the conditions of independence (on the example of the
Uzbek nation)” presented for a candidates degree of philosophical science in
speciality 09.00.11 -social philosophy.
Key words
: national self-awareness, peculiarities, “nation” as an object,
structure of national self-awareness, spiritual legacy, national spiritual legacy, the
factors, expressing national spiritual legacy of the personality, accomplishing
upheaval in the history of nations and national self-awareness, national ideas.
The subject of the research
: peculiarities, the tendency of the development
of national self-awareness of Uzbek nation and the problems existing in this
process in the conditions of independence.
The aim of the research
analysis of peculiarities, tendencies of
development of national self-awareness in the conditions of independence, the
defining of the factors influencing on it and working out scientific substantiated
conclusions, proposals for the development of the national self-awareness of the
youth.
Methods of the research
: social-philosophical analysis, historicity,
comparative analysis, consistency, analysis and synthesis, conclusion.
The results achieved and their novelty
: the term “national self-awareness”
developed theoretically with consideration of peculiarities of appearing national
development in the period of independence; made up analysis of the meaning
“nations” as the real subject in the system of social mutual relations; given the
definition of the concept national spiritual legacy; compared position of national
self-awareness in the conditions of independence; revealed its place of the national
spiritual legacy as one of the important basis of national development; revealed the
meanings of historical personalities in the development of national self-awareness,
defined factors, influencing of the development of national self-awareness, on
decreasing degree of optimism in the development of national self-awareness, are
shown and substantiated factors scientifically, influencing on his overcoming
positively.
The practical value
: the research worked out conclusions and proposals
promote further analysis of the dinamics of the development of the national self-
awareness and the creation of the theoretical basis in overcoming problems in this
direction.
The degree of embed
: materials of the research can be used in teaching
social-humanities in the system of education and in upbringing activities
competent state and social organizations.
Sphere of usage
: the scientific and theoretical conclusions of the research
can be used in the system of education, in the activity of state and humanitarian
organizations in perfecting educational work and international relations.
25
Босишга рухсат этилди 28. 09. 2007. Ҳажми 1, 5 босма табоқ.
Бичими 60 х 84 1/16. Адади 100 нусха. Буюртма 210.
Навоий давлат Педагогика институти
босмахонасида чоп этилди.
26
27
28
