Ёғоч материалларини Туркистон термитидан (anacanthotermes turkestanicus jaсobs, 1904) ҳимоя қилишнинг биологик асослари

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: туркистон термити, ўсимликлар, кимёвий кураш воситалари.
Ишнинг мақсади: ёғоч материалларини туркистон термити (Anacanthotermes turkestanicusjjt&n химоя қилишнинг илмий асосларини ишлаб чикиш.
Тадқиқот методлари: диссертация ишида умумий қабул килинган энтомологик ва статистик методларидан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ишда илк бор Ўзбекистон флорасига мансуб 31 турдаги ёғоч намуналари туркистон термитидан зарарланиш даражаларига кўра 4 та гуруҳга ажратилди. Чидамсиз турларга маҳаллий кимёвий препарат сингдириш орқали термит зараридан ҳимояланиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.
Амалий ахамияти: туркистон термити зарарига чидамли ёғоч турларидан термитлар тарқалган барча ҳудудлардаги аҳоли турар жойи ва бошқа иншоотларни барпо этишда фойдаланилади. Юқори самарали маҳаллий препарат Scptor-2 тарихий ёдгорликлар турар жойлар ва иншоотларни зараркунандадан ҳимоя килишда қўллаш муҳим аҳамият касб этади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: туркистон термити зарарига қарши маҳаллий Scptor-2 препарат Навоий вилояти Нурота тумани “Имом Хасан Имом Хусан” жомеъ масжидида жорий килиниб, юкори иқтисодий самарадорликка эришилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Узбекистан Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Навоий вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси. Натижаларнинг маълум қисми термитлар билан зарарланган ҳудудлардаги аҳоли турар жойлари, тарихий обидалар, жамоат бинолари ва бошқа иншоотларда зараркунандадан ҳимоя қилиш мақсадида қўлланилмокда.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-21
38

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Холматов, Б. (1970). Ёғоч материалларини Туркистон термитидан (anacanthotermes turkestanicus jaсobs, 1904) ҳимоя қилишнинг биологик асослари. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–21. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/36934
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: туркистон термити, ўсимликлар, кимёвий кураш воситалари.
Ишнинг мақсади: ёғоч материалларини туркистон термити (Anacanthotermes turkestanicusjjt&n химоя қилишнинг илмий асосларини ишлаб чикиш.
Тадқиқот методлари: диссертация ишида умумий қабул килинган энтомологик ва статистик методларидан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ишда илк бор Ўзбекистон флорасига мансуб 31 турдаги ёғоч намуналари туркистон термитидан зарарланиш даражаларига кўра 4 та гуруҳга ажратилди. Чидамсиз турларга маҳаллий кимёвий препарат сингдириш орқали термит зараридан ҳимояланиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.
Амалий ахамияти: туркистон термити зарарига чидамли ёғоч турларидан термитлар тарқалган барча ҳудудлардаги аҳоли турар жойи ва бошқа иншоотларни барпо этишда фойдаланилади. Юқори самарали маҳаллий препарат Scptor-2 тарихий ёдгорликлар турар жойлар ва иншоотларни зараркунандадан ҳимоя килишда қўллаш муҳим аҳамият касб этади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: туркистон термити зарарига қарши маҳаллий Scptor-2 препарат Навоий вилояти Нурота тумани “Имом Хасан Имом Хусан” жомеъ масжидида жорий килиниб, юкори иқтисодий самарадорликка эришилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Узбекистан Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Навоий вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси. Натижаларнинг маълум қисми термитлар билан зарарланган ҳудудлардаги аҳоли турар жойлари, тарихий обидалар, жамоат бинолари ва бошқа иншоотларда зараркунандадан ҳимоя қилиш мақсадида қўлланилмокда.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

ЗООЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

__________________________________________________________________

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 595.7:632/799.15



ХОЛМАТОВ БАХТИЁР РУСТАМОВИЧ

ЁҒОЧ МАТЕРИАЛЛАРИНИ ТУРКИСТОН ТЕРМИТИДАН

(

ANACANTHOTERMES TURKESTANICUS

JAСOBS, 1904)

ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ БИОЛОГИК АСОСЛАРИ

03.00.09 – Энтомология




Биология фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун ѐзилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И



Тошкент – 2011


background image

2

Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Зоология институтида бажарилган.



Илмий раҳбар:

биология фанлари доктори, профессор

Хамраев Аловиддин Шамсиддинович

Расмий оппонентлар:

биология фанлари доктори, профессор

Кимсанбоев Хўжамурод Хамрақулович


биология фанлари номзоди, доцент

Абдуллаев Икром Искандарович



Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети




Дисcертация ҳимояси 2011 йил “____” _________ соат ____ да

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институти
ҳузуридаги Д. 015.10.01 рақамли ихтисослашган кенгаш мажлисида
ўтказилади.

Манзил: 100095, Тошкент ш., А.Ниѐзов кўчаси, 1-уй. Тел.: (99871)

2460718. Факс: (99871) 1206791. E-mail: zool_uz@rambler.ru


Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Зоология институтининг кутубхонасида танишиш мумкин.





Автореферат 2011 йил “___” _____________ да тарқатилди.



Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби,

биология фанлари номзоди

Ф.Х. Арипова


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Термитларнинг фанда 2800 тури аниқланган

бўлиб, улардан 120 тури зараркунанда сифатида қайд қилинган (Беляева,
2004). Марказий Осиѐ мамлакатлари ҳудудларида термитларнинг 4 тури
учрайди. Шулардан, Ўзбекистонда туркистон термити (

Anacanthotermes

turkestanicus

Jaсobs, 1904) ва катта каспий орти термити (

A.ahngerianus

Jaсobs, 1904) кенг тарқалган.

Дунѐда инсон қўли билан яратилган кўплаб иншоот ва буюмларга

термитларчалик жиддий ва тартибли равишда зарар етказувчи бирор-бир
ҳашарот йўқ. Термитлар турар жойлар, тарихий ѐдгорликлар, саноат,
гидротехник, бино ҳамда иншоотларнинг деворлари оралиғи, дераза, эшик
ромлари, шифт бостирмалари, томнинг қалин тупроғи оралиғи ва поллар
остида йирик, ўзига хос уя қуриб, ѐғоч ва бошқа ўсимлик маҳсулотлари
билан фаол озиқланиб катта талофат келтиради (Хамраев, 2010).

Ҳозирда мамлакатимиз ҳудудида жойлашган бир қатор иншоотларидаги

ѐғоч-тахта ва бошқа қурилиш материалларига термитлар жиддий даражада
зарар етказмоқда. Термит популяциялари сонини бошқариш бўйича олиб
борилаѐтган ишларга қарамасдан, уларнинг ареали тобора кенгайиб
бормоқда. Айниқса, анъанавий ѐғоч-тахтадан қурилган турар жой ва бинолар
термитлардан катта зарар кўрмоқда. Бугунги кунга келиб республикамизда
28 мингдан ортиқ аҳоли хонадонларида термитларнинг зарари қайд қилинган
(Хамраев, 2010). Шу билан бир қаторда тарихий ѐдгорлик ва иншоотларнинг
зарарланиши ҳам катта ташвиш уйғотмоқда.

Умуман, термитлар фаолиятидан келадиган иқтисодий зарар ниҳоятда

юқори ҳисобланганлиги туфайли, улардан материалларни, жумладан ѐғочга
алоқадор материалларни ҳимоя қилиш нафақат Ўзбекистонда, балки
Марказий Осиѐда ҳам хал қилиниши лозим бўлган долзарб муаммолардан
ҳисобланади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда қурилиш
материаллари сифатида фойдаланиладиган ѐғоч турларини туркистон
термитига чидамлилигини ўрганиш, уларнинг барқарорлигини ошириш
бўйича термитларга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият
касб этади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Ўзбекистонда термитларга

қарши курашиш чоралари ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб ишлаб чиқила
бошланди. 1950-1970 йиллари асосан зараркунандага ДДТ ва гексахлоран
сингари инсон саломатлиги ва иссиққонли ҳайвонларга юқори заҳарли
хусусиятга эга бўлган кимѐвий препаратларни қўллашга мўлжалланган эди
(Марачек, 1951, 1955, 1962, 1976; Давлетшина, 1962; Алимджанов, 1971). Бу
препаратлар ишлаб чиқаришдан олиб ташлангандан кейин, термитларга
қарши органофосфат ва карбоматлар 1970-1990 йиллар давомида кураш
воситаси сифатида тавсия этилди (Марачек, 1976; Давлетшина, Сапарбеков,
1986).


background image

4

Атроф муҳит ва инсон саломатлигига салбий таъсири туфайли кейинги

тавсия этилган кимѐвий препаратларни ҳам қўллаш тақиқланганлиги
туфайли ўтган асрнинг оҳирларига келиб термитларга қарши пиретроид
препаратлар тавсия этила бошланди (Эргашев ва б., 1996). Аммо бу
препаратлар Марказий Осиѐ шароитида термитларга қарши юқори самара
бера олмади. 2000 йил бошларида термитларга қарши комплекс чора
тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан зараркунандага қарши экологик
зарарсизроқ препаратлардан фойдаланиш масалалари ҳам кўтарила
бошланди (Абдуллаев, 2001; Нуржанов ва б., 2001; Хамраев ва б., 2001).
Барча уринишларга қарамасдан муаммони тўлароқ ҳал қилиш масаласи
ечилмай қола берди. Кейинчалик термитларга қарши уйғунлаштирилган
кураш тизимига оид бир қатор тавсияларни ишлаб чиққан (Жугинисов 2007;
Хамраев ва б., 2007), (Khamraev, 2010).

Аммо ѐғоч материалларини туркистон термитидан ҳимоя қилишда,

термитларга қарши чидамли материалларни яратиш, турли хил мақсадда
қўлланилаѐтган ѐғочни комплекс ҳимоялашда самарали сингдириладиган
воситаларни аниқлаш каби масалалар Ўзбекистонда деярли ўрганилмаган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Мазкур иш ЎзР ФА Зоология институтида 2007-2011 йилларга

мўлжалланган “Термитлар популяцилари сонини бошқаришнинг илмий
асосларини ишлаб чиқиш” (ФА-ФЗ-Т162) мавзусидаги илмий-тадқиқот
ишлари режаси ва 2008-2011 йиллар давомида бажарилган “Марказий Осиѐ
маданий меросларига асосий таҳлика солувчи туркистон термитига қарши
кураш стратегиясини ишлаб чиқиш” (UZB2-31002-TA-08) мавзусидаги
халқаро лойиҳа доирасида бажарилган.

Тадқиқот мақсади:

Ёғоч материалларини туркистон термити (

A.

turkestanicus

) зараридан ҳимоя қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш.

Тадқиқот вазифалари.

Бу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар

хал этилиши кўзда тутилган:

термитларнинг кемирувчи типдаги оғиз аппарати мандибуласи ва
уларнинг функционал хусусиятларини ўрганиш;

қурилиш материали сифатида ишлатиладиган термитлар зарарига
чидамли ѐғоч турлари ва синтетик материалларни аниқлаш;

профилактик ва термитоцид воситалар сингдирувчи сифатида
термитларга қарши анъанавий ѐғоч қурилиш материалларида синаш;

ѐғочга сингдириш орқали унинг термитларга қарши чидамлилигини
оширадиган мақбул модда ва арзон маҳаллий препаратларни синаш;

ѐғоч материалларига ишлов беришда термитлар учун токсик, репеллент
ва антифидант воситаларни аниқлаш;

ѐғоч материалларига ишлов бериш орқали, уларни термитлар
зараридан ҳимоялашнинг самарали чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Тадқиқот объекти сифатида

Ўзбекистон фаунасига оид туркистон термити танланган. Шунга мувофиқ


background image

5

туркистон термитининг биологик, экологик хусусиятларини иншоотлар ѐғоч
материаллари билан ўзаро боғлиқлиги ишнинг предметини белгилайди.

Тадқиқот методлари

. Диссертация ишида умумий қабул қилинган

энтомологик ва статистик методлардан фойдаланилган.

Тадқиқотнинг илмий фарази.

Туркистон термити зарарига чидамли

бўлган ѐғоч қурилиш материалларини аниқлаш, чидамсиз ѐғоч турларига
маҳаллий кимѐвий препаратларни сингдириш ва қўшимча воситалар
ѐрдамида ишлов бериш борасида кенг қамровли тадқиқот ишлари олиб
борилса, ѐғоч материалларини термитлардан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари
ишлаб чиқилиб амалиѐтга жорий этиш имкониятлари яратилади.

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:

термитларнинг мандибуласи

ва унинг функционал хусусиятларини

ўрганиш;

республикамиз шароитида ўсадиган ўсимлик ѐғоч турларининг
туркистон термитидан зарарланиш кўрсатгичларини аниқлаш;

термитлар зарарига чидамли ѐғоч турларидан аҳоли турар жойлари ва
бинокорлик ишларида фойдаланиш;

чидамсиз ѐғоч турларига маҳаллий кимѐвий препаратларни
сингдириш ва қўшимча воситалар ѐрдамида ишлов бериш орқали
термитлардан ҳимоя қилиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш.

Ишнинг илмий янгилиги.

Термитлар мандибуласининг морфологияси ва

функционал хусусиятлари аниқланган. Шунинг асосида Ўзбекистон флорасига
мансуб 31 турдаги ѐғоч намуналарининг туркистон термитидан зарарланиш
даражалари аниқланиб, улар зарарланиш даражасига қараб 4 та гуруҳга
ажратилган: 1) Бардошли турлар

(

Оқ акас

(Robinia pseudacacia L.),

Сариқ

акас

(Caragana arborescens Lam.),

Зарафшон арчаси, қизил арча

(Juniperus

seravschanica L.),

Виргин арча

(Juniperus virginiana L.),

Қарағай

(Pinus

silvestris L.),

Шарқ саури

(Biota orientalis (L) Ende.),

Япон сафораси

(Sophora

japonica L.))

;

2) Ўртача чидамли турлар (7 та); 3) Кам чидамли турлар (7 та);

4) Чидамсиз турлар (10 та). Чидамсиз турлар маҳаллий Septor-2 кимѐвий
препарат сингдириш орқали термит зараридан ҳимоялашнинг илмий
асослари ишлаб чиқилган. Синтетик қурилиш материалларини термитлар зич
тарқалган ҳудудларда қўллашнинг ижобий ҳолати аниқланган.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқот

натижалари термитлар зич тарқалган ҳудудларда аҳоли турар жойлари ва
бинокорлик ишларини амалга оширишда термит зарарига чидамли ѐғоч
турларидан фойдаланиш. Уларга қарши маҳаллий Septor-2 препарати
ѐрдамида ишлов бериш орқали зараркунанда фаолиятини бартараф этишда
муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади.

Натижаларнинг жорий қилинганлиги.

Тадқиқот натижалари асосида

ѐғоч материалларини термитлар зараридан ҳимоя қилиш бўйича ишлаб
чиқилган тавсиялар Навоий вилояти Нурота тумани “Имом Хасан Имом
Хусан” жомеъ масжидида жорийлаштирилди.


background image

6

Ишнинг апробацияси.

Диссертация материаллари “Табиий фанларнинг

долзарб муаммолари” (Самарқанд, 2008); “Проблемы рационального
использования и охрана биологических ресурсов Южного Приаралья”
(Нукус, 2010); “Энтомологиянинг долзарб муаммолари” (Фарғона, 2010);
“Илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларга асосланган кичик
бизнесни ривожлантириш муаммолари ѐш олимлар нигоҳида” (Тошкент,
2011); “Биология наука XXI века” (Пущино, 2011) илмий-амалий
конференцияларда маъруза қилинган. Республика IV инновацион ғоялар,
технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида (2011 йил 13-15 апрел) намойиш
этилган. Диссертация ишининг материаллари Ўзбекистон Республикаси ФА
Зоология институти энтомология бўлимининг (2011 йил 1 апрел)даги
кенгайтирилган йиғилишида ва ЎзР ФА Зоология институти ҳузуридаги
ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинарда (2011 йил 19 октябр)
муҳокама қилинган ва энтомология ихтисослиги бўйича ҳимояга тавсия
этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация иши юзасидан 2 та

илмий мақола журналларда ва 5 тезис республика ҳамда чет эл илмий
тўпламларида чоп этилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация иши кириш, 5

боб, хотима, хулосалар ва фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати (132 номда,
шулардан 40 таси узоқ хорижий тилларда)дан иборат бўлиб, унинг ҳажми
110 саҳифани ташкил қилади. Ишда 14 жадвал ва 16 расм мавжуд.

Муаллиф, ЎзР ФА Зоология институти Энтомология бўлими

ходимларига илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида берган
қимматли маслаҳатлари учун чуқур миннатдорчилик изҳор этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг биринчи боби

термитлардан ѐғоч материалларини

ҳимоя қилишнинг ўрганилганлик ҳолатига бағишланган бўлиб, унда
Ўзбекистон ва чет эл мамлакатларида термитларнинг зарарли фаолияти ва
улардан ѐғоч материалларини ҳимоя қилишнинг ҳолати таҳлил қилинган.

Ишнинг иккинчи боби

тадқиқот ўтказилган жойнинг табиий

шароитлари, тадқиқот материаллари ва методларига бағишланган бўлиб,
мазкур бобда Бухоро вилоятининг рельефи, тупроғи, иқлимий хусусиятлари
келтирилган. Ҳудуднинг агроиқлимий шароитлари зараркунанданинг
тарқалиши ва ҳаѐт кечириш жараѐнларини баҳолашда фойдаланилди.
Ўзбекистон флорасига оид 31 та ўсимлик ѐғоч турларини туркистон термити
зарарига бардошлилигини аниқлашда тажриба ишлари лаборатория
шароитида (Грды, 1964), табиий шароитларда (Какалиев, 1975)
методикаларига асосланиб синовдан ўтказилди. Лаборатория шароитида
туркистон термити (

A. turkestanicus

Jaсobs, 1904) ва катта каспий орти


background image

7

термити (

A. ahngerianus

Jaсobs, 1904) турлари ишчи ҳамда навкар табақалари

мандибуласининг тузилиши, морфо-функциионал хусусиятлари (Денисов,
1972) методикаси асосида ўрганилди.

Термитлар зараридан ѐғоч материалларини ҳимоя қилиш мақсадида

Nomolt

15% сус. к.,

Dimilin

48% сус. к.,

Mospilan

20% н. к.,

Septor-2

, кимѐвий

препаратлари, Рух(II)сульфат (ZnSO

4

), Темир (III) хлорид (FeCl

3

), Калий

дихромат (K

2

Cr

2

O

7

), Мис купoроси (CuSO

4

•5H

2

O), Натрий вольфромат

(NaWO

4

*2H

2

O), Натрий вольфрамат беш молекулали кристаллгидрати

(Na

2

WO

4

*2H

2

O), Калий хромит (K

3

CrO

3

), Аммоний-церий (IV) сульфат икки

молекулали кристаллгидрати (NH

4

Ce(SO

4

)

4

*2H

2

O), Натрий сульфит (Na

2

SO

3

),

Натрий хлорид (NaCl) тузлари ҳамда бир қатор ўсимлик (қовоқ, тарвуз,
бодринг пўстлоғи, укроп, мойчечак, мингдевона, қора арча уруғи, ялпиз
барги, саримсоқпиѐз, дафна барги, гармдори), (эритувчи сифатида – гексан ва
сув) экстрактларининг зараркунандага таъсир этиш хусусиятлари умумий
қабул қилинган методлар (Какалиев, 1984; Комаров, 1973; Hosakawa, 1991)
асосида олиб борилди.

Қурилиш материалларининг термитлардан зарарланишини аниқлаш

мақсадида олиб борилган тадқиқот ишлари (Трушенкова, 1962; Жужиков,
1968) методлари асосида олиб борилди.

Диссертациядаги маълумотлар Origin 6.1 програмасида ва статистик

ишлови (Лакин, 1990) методи асосида амалга оширилди.

Ишнинг учинчи бобида

A.turkеstanicus

ва

A.ahngerianus

термит турлари

ишчи ва навкар табақаларининг мандибулаларини таққослаш натижасида,
улар мандибуласининг ташқи кўриниши морфологик жиҳатдан бир-бирига
жуда ўхшашлиги аниқланди. Жамоа ҳосил қилувчи ҳашаротлар
мандибуласининг ташқи тузилиши, яъни 2 та тишчалар мавжудлиги билан
характерланади (1- ва 2-расм).

А

Б

1-расм.

A.turkеstanicus

тури ишчи (А) ва навкар (Б) табақалари

мандибулаларининг кўриниши (оригинал)

Мандибула ҳашаротларнинг яшаш шароитлари ва улар оғиз

аппаратининг функционал хусусиятлари билан боғлиқдир. Термит
навкарларида эса уяда ҳимоя вазифасини бажарганликлари сабабли,


background image

8

уларнинг мандибулалари бир қатор ўзгаришларга учраб, шаклланганлигини
кўришимиз мумкин.

А

Б

2-расм.

A.ahngerianus

тури ишчи (А) ва навкар (Б) табақалари

мандибулаларининг кўриниши (оригинал)

Туркистон термит ишчи табақаларининг турли ѐшдаги индивидлари

мандибуласи ўрганилганда катта ѐшдаги ишчилар мандибуласи юқори
апикал ва маргинал тишлар жойлашган қисмининг анча қаттиқлиги ҳамда
склеритизацияси билан кичик ѐшдаги термитлар мандибуласидан
фарқланиши аниқланди (3- ва 4-расмлар).

А

Б

3-расм.

A.turkеstanicus

тури икки (А) ва учинчи (Б) ѐшдаги ишчи табақаси

индивидларининг мўйлови ва мандибулаларининг кўриниши

(оригинал)

Олинган натижаларга кўра

A.turkеstanicus

ишчи табақасининг кичик

ѐшдаги (иккинчи) индивидларининг мандибуласи олд қисмининг
склеритизацияси, яъни кутикуласининг мустаҳкамлиги (бу белги мандибула
олд қисмининг тўқ ва оч рангдалиги билан фарқланади) унинг ўрта ѐшдаги
(олтинчи) термитлар мандибуласидан анча заиф эканлиги билан фарқланиши
қайд қилинди.


background image

9

А

Б

4-расм.

A.turkеstanicus

тури беш (А) ва олтиинчи (Б) ѐшдаги ишчи табақаси

индивидларининг мўйлови ва мандибулаларининг кўриниши

(оригинал)

Тадқиқотларимиз натижасига кўра ишчи термитлар мандибуласининг

ўлчов куч коэффиценти (ЎКК) улар ѐшига боғлиқ ҳолда ортиб бориб,
мандибула мустаҳкамлиги ошиб боришига бевосита боғлиқлиги аниқланди.
Маълумки, ишчи термитлар мандибуласи нафақат механик таъсир қилиш
учун, балки бир қатор биологик, жумладан бошқа табақа индивидларини ва
тухумларни парваришлаш, санитарлик каби функцияларни ҳам бажаришга
мослашган. Ишчи термитларнинг бажараѐтган вазифаларига кўра улар
мандибуласида тегишли морфологик ўзгаришлар содир бўлиш-бўлмаслигини
аниқланганда, ишчилар мандибуласи уларнинг бажараѐтган функциясидан
қатъий назар морфологик ўзгаришларга учрамаганлигини кўрсатди.

Олинган

натижалар

A.turkеstanicus

турининг

ишчи

табақаси

индивидларининг функционал фаолияти уларнинг мандибуласи тузилишига
боғлиқ эмаслиги ѐки уларнинг фаолияти мандибуланинг морфологик
кўрсаткичларида акс этмаслигини кўрсатди.

Термит ишчи табақаларининг функционал хусусиятларига кўра, ишчи

индивидларнинг ѐшига боғлиқ ҳолда уларнинг бажарадиган функциялари
турлича эканлигини кўрсатди.

Термит ишчи табақасининг тупроқ ва озуқа билан боғлиқ фаолиятида

уларнинг ѐшига боғлиқ равишда функцияларининг яққол ажралиш ҳолатини
кузатдик. Яъни катта ѐшдаги ишчи термитлар фақат озуқа йиғиш билан банд
бўлишни, уядан ташқаридаги лой сувоқларини ҳосил қилиш эса кичик ва
ўрта ѐшдаги термитлар томонидан амалга оширилиши қайд қилинди.
Термитларга ҳос бўлган бундай хусусиятни уларга қарши кураш чоралари
ишлаб чиқишда амалда фойдаланиш мумкин.

Замбуруғ билан зарарланган ва зарарланмаган ѐғоч намуналарининг

термитлардан зарарланиши ҳамда унда термитларнинг яшовчанлик
кўрсатгичини аниқлаш мақсадида лаборатория шароитида оқ тол ѐғоч турига
мансуб замбуруғ билан зарарланган, шунингдек зарарланмаган намуналар
олиниб термитларга таъсирчанлиги аниқланди. Тажрибада ѐғочнинг
замбуруғлар

билан

зарарланиши

унинг

механик

хусусиятларини


background image

10

пасайтирганлиги ва термитлар томонидан кўп миқдорда истеъмол қилиб
уларнинг яшовчанлик фаолиятини ортишига олиб келиши қайд этилди (5-
расм).

28,55

50,72

79

93

0

10

20

30

40

50

60

70

80

90

100

Истемол қилиши %

ҳисобида

Термитларнинг

яшовчанли фаолияти %

Замбуруғ билан зарарланмаган ёғоч

Замбуруғ билан зарарланган ёғоч

5-расм. Термитларнинг яшовчанлик кўрсатгичлари (оригинал)


Ишнинг тўртинчи бобида

Ўзбекистон флорасига оид қурилиш

материаллари сифатида фойдаланиладиган 31 та (

Populus afghanica

(Aitch. et

Hemsb.)

, Catalpa bignonioides

Walt.

, Quercus ilex

L.

, Gymnocladus dioicus

(L.)

,

Ailanthus altissima

(Mill)

, Juniperus virginiana

L.

, Juglans regia

L.

, Juglans

nigra

L.

, Juniperus seravschanica

L.

, Pinus silvestris

L.

, Quercus rubra

L.

,

Populus pruinosa

Schrenk.

, Populus nigra

L.

, Picea abies

(L.)

, Robinia

pseudacacia

L.

, Salix alba

L.

, Betula pendula

Roth.

, Populus alba

L.

, Crataegus

pontica

C. Koch.

, Quercus robur

L.

, Ulmus densa

Litv.

, Caragana arborescens

Lam.

, Aesculus hippocastanum

L.

, Gleditschia triacanthos

L.

, Tilia tomentosa

Moench.

, Acer platanoides

L.

, Biota orientalis

(L)

, Platanus orientalis

L.

,

Fraxinus pubescens

L.

, Acer negundo

L.

, Sophora japonica

L.) турдаги

ўсимликларни лаборатория ва табиий шароитларда туркистон термитига
озиқа

сифатида

берилиб,

тажрибада

намуналарнинг

зарарлиниш

даражаларига кўра 4 та гуруҳга ажратилди:

Чидамсиз турлар (10 та) -

Gleditschia triacanthos, Populus nigra, Populus

alba, Platanus orientalis, Populus afghanica, Catalpa bignonioides, Salix alba,
Ulmus densa, Populus pruinosa, Aesculus hippocastanum

.


background image

11

Кам чидамли турлар (7 та) -

Acer platanoides, Gymnocladus dioicus, Acer

negundo, Juglans nigra, Betula pendula, Picea abies, Crataegus pontica

.

Ўртача чидамли турлар (7 та) -

Ailanthus altissima, Fraxinus pubescens,

Tilia tomentosa, Quercus rubra, Quercus ilex, Juglans regia, Quercus robur

.

Бардошли турларга (7 та) -

Robinia pseudacacia, Caragana arborescens,

Juniperus seravschanica, Juniperus virginiana, Pinus silvestris, Biota orientalis,
Sophora japonica

.

Хоразм вилояти Хива шаҳри Феруз маҳалласида 7-хонадон

термитларнинг зарарли фаолиятидан батамом вайрон бўлган. Хонадон ѐғоч
турларининг термитлардан зарарланишининг даражаларини текшириш
мақсадида барча зарарланган ѐғоч намуналари кўздан кечирилганда, асосан
мирза терак

(Populus nigra)

ва оқ тол

(Salix alba)

ѐғочларидан фойдаланилган

иморатда термитлар бу ѐғоч турларини деярли 100% зарарлаганлиги
аниқланди. Иморатнинг қарағай

(Pinus silvestris)

ѐғочидан фойдаланилган

қисмлари эса зарарланишга анча чидамли эканлиги маълум бўлди. Бинонинг
девор орлиғида ѐғоч турларидан фойланишда мирза терак

(Populus nigra)

ва

қарағай

(Pinus silvestris)

ѐғочининг кесишмасида ҳам ѐғоч турларининг

термитлардан турлича зарарланиши ва уларга чидамлилиги кузатилди.

Синтетик ва қайта ишланган ѐғоч-тахталарнинг туркистон термит

зарарига чидамлилик даражаларини аниқлаш мақсадида намуналар 2009 йил
25 августда термит уяларига ўрнатилди ва 2010 йил 25 декабрда намуналар
йиғиштириб олиниб, уларнинг термитлардан қай даражада зарарланганлиги
ҳисоблаб чиқилди (1-жадвал).

1-жадвал

Синтетик ва қайта ишланган ѐғоч-тахта намуналарининг туркистон

термитига чидамлилик даражалари (ҳар бир вариантда 5 экз., гр., M±m)

Намуналар

Дастлабки

масса

Тажрибадан

сўнгги

масса

Истеъмол

қилиган

масса

Истеъмол

қилиган
масса %

ҳисобида

1

Фанера

35,13±0,73

18,5±0,75

16,63±0,32

47,38±1,24

2

ДСП

21,13±0,23

15,93±0,14

5,21±0,28

24,62±1,10

3

Алюмин профил

229,3±1,20

229,3±1,20

0

0

4

Алюмин композитли
панел

73,0±0,57

73,0±0,57

0

0

5

Пластмасса

16,33±0,88

15,63±0,76

0,70±0,11

4,23±0,48

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, алюминий профил ва алюминий

қопламалари

термитлардан

зарарланмаганлигини

ҳисобга

олиб,

республикамиз ҳудудида термитлар интенсив тарқалган ҳудудларда аҳоли
яшаш жойлари ҳамда бинокорлик ишларини амалга оширишда улардан кенг
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.


background image

12

Ишнинг бешинчи бобида

Лаборатория шароитида 10х10х4 мм

ўлчамдаги мирза терак турига мансуб ѐғоч намуналарига акарицид,
инцектицид таъсирига эга бўлган “

Septor-2

” кимѐвий препарати

эритмасининг 0,00001%, 0,000001% ва 0,0000001% ли концентрациялари
сингдириш йўли билан ишлов берилди.

Тажриба натижаларига кўра, 2 кундан сўнг препарат сувдаги

эритмасининг 0,00001%, 0,000001% ва 0,0000001% ли концентрацияларида
ишчи термитларнинг нобуд бўлиши бошланганлиги кузатилди. Тажрибани 4-
куни 0,00001% эритма концентрациясида 47%, 0,000001% ва 0,0000001% ли
концентрацияларида 50% термитларнинг нобуд бўлиши, 12-кунга келиб
препаратнинг барча концентрацияларида 100% самара кўрсатгичи
аниқланди.

Бухоро вилояти Қоравулбозор (15.06.2009 й) чўл текисликларида

20х30х150 мм ўлчамдаги мирза терак, оқ тол, ѐнғоқ ва чинор турларига
мансуб ѐғоч намуналарига антисептик восита сифатида “

Septor-2

”,

Nomolt

15% сус. к.,

Dimilin

48% сус. к., ва

Mospilan

20% н. к., препаратларининг

0,01%, 0,03% ва 0,05% концентрациялари сингдирилди. Худди шундай
сингдирилган намуналар КМЦ воситаси билан қайта ишлов берилган
вариантидан ҳам фойдаланилди. Тажриба учун жами 560 ѐғоч намуналари
тайѐрланди, шулардан 480 тасига кимѐвий препаратлар билан ишлов
берилди, 80 та намуна эса назорат сифатида белгиланди ва термит уяларига
ўрнатилди. Тажриба натижалари 18 ой давомида кузатилди.

Сингдирилган воситалардан

Dimilin

48% сус. к.,

Nomolt

15% сус. к. ва

Mospilan

20% н.к. намуналар термитлардан сезиларли даражада

зарарланганлиги, “

Septor-2

” препарати билан ишлов берилган терак, тол,

ѐнғоқ ва чинор намуналарида ҳеч қандай зарарланиш белгилари кузатилмади.
Назоратда бўлган вариантларда эса теракда – 79,45%, толда – 72,11%,
ѐнғоқда – 28,22% ҳамда чинорда – 31,55% зарарланиш даражалари
аниқланди.

Кимѐвий препарат сингдирилган ѐғоч-тахталарни ҳимоя қилиш

муддатини янада узайтириш мақсадида рангсиз “

Lak

” бўѐқдан фойдаланилди.

Dimilin

48% сус. к.,

Nomolt

15% сус. к. ва

Mospilan

20% н. к., 0,03%

концентрацияда сингдирилган 20х30х150 мм ўлчамдаги ѐғоч турлари (мирза
терак, оқ тол, ѐнғоқ, чинор) намуналарига рангсиз лак бўѐқ чўтка ѐрдамида 2
маротаба суртилди, эмал ҳар қатлами 20±2

С ҳароратда 24 соат давомида

қуритилди. Тажриба жараѐнида 80 та намунанинг 60 тасига ишлов берилди,
20 таси назорат сифатида синалди.Тажриба натижаларига кўра, 18 ойдан сўнг
текширилган намуналар термитлардан Dimilin 48% сус. к., препарати билан
ишлов берилган терак – 3,04%, тол – 2,43%, ѐнғоқ – 2,07% ва чинор – 2,89%
зарарланганлиги қайд қилинди.

Nomolt

15% сус. к.,препарати билан ишлов берилган терак – 12,49%, тол

– 13,19%, ѐнғоқ – 4,99% ни ва чинор – 5,65% зарарланганлиги қайд қилинди.


background image

13

Mospilan

20% н. к., препарати билан ишлов берилган намуналар 24 ой

давомида зарарламаганлиги маълум бўлиб, лак бўѐқ ѐрдамида препаратнинг
термитоцидлик хусусиятининг ортганлиги кузатилди.

Назорат остидаги намуналарда эса, терак – 83,61%, тол – 85,08%, ѐнғоқ –

47,44% ҳамда чинор намунаси – 51,24% зарарланганли аниқланди.

Лаборатория шароитида туз эритмалари (ZnSO

4

;

FeCl

3

; K

2

Cr

2

O

7

;

CuSO

4

*5H

2

O; NaWO

4*

2H

2

O; Na

2

WO

4*

2H

2

O K

3

CrO

3

; NH

4

Ce(SO

4

)

4

*2H

2

O;

Na

2

SO

3

; NaCl) 0,7% концентрацияларининг термитларга қарши таъсир этиш

даражаси аниқланди. Туз эритмалари шимдирилган қоғозни истеъмол қилиб
нобуд бўлиш асосида унинг антифидантлилик даражаси аниқланди (6-расм).

33,33

43,33

35

26,66

15

56,66 58,33

61,66

81,66

93,33

98,33

0

10

20

30

40

50

60

70

80

90

100

Н

аз

ор

ат

Н

ат

ри

й х

ло

ри

д

Н

ат

ри

й в

ол

ьф

ра

м

ат

б

еш

м

ол

ек

.

К

али

й д

ихр

ом

ат

А

м

м

он

ий

ери

й (

IV

)

сул

ьф

ат

Н

ат

ри

й в

ол

ьф

ро

м

ат

Т

ем

ир

(I

II

) х

ло

ри

д

К

али

й х

ро

м

ит

Н

ат

ри

й с

ул

ьф

ит

Рух

(I

I)

сул

ьф

ат

М

ис

к

уп

ос

и

Са

м

ара

дорл

ик

, %

6-расм. Термит озиқаларини ишлов бериш орқали тузларнинг

антифидантлик хусусияти кўрсаткичлари (оригинал)

Олинган натижалар мис сульфат, рух сульфат ва натрий сульфит

тузларининг термитларга қарши антифидантлик хусусияти юқорилигини
кўрсатди. Бу эса ѐғоч материалларини термитлар билан зарарланиши ва
кемиришидан ҳимоялаш учун тузлар билан ишлов бериш мумкинлигини
кўрсатади. Демак, ушбу синалган тузлар (CuSO

4

*5H

2

O, ZnSO

4

;) термитлар

хуш кўрадиган озиқаларга сингдириш орқали озиқани истеъмол қилмаслиги
яъни, антифидантлик хусусиятини намоѐн қилиши аниқланди. Масалан,
ѐғочга мис сульфат аралашмасини шимдириш орқали қўйилган тажриба
натижалари шуни кўрсатдики, улар термитларга заҳарловчи (токсик) эмас
балки антифидантлик таъсир этиши кузатилди.


background image

14

Термит озиқаларига ишлов бериш орқали уларнинг репеллентлик

хусусиятини аниқлаш мақсадида бир қатор ўсимликлардан (қовоқ, тарвуз,
бодринг пўстлоғи, укроп, мойчечак, мингдевона, қора арча уруғи, ялпиз
барги, саримсоқпиѐз, дафна барги, гармдори) экстрактлар (эритувчи
сифатида – гексан ва сув) тайѐрланиб тажрибалар ўтказилди (7-расм).

20

28,33

35

56,66

85

88,33

96,66

73,33

53,33

50

48,33

13,33

0

10

20

30

40

50

60

70

80

90

100

Н

аз

ор

ат

Т

ар

ву

з

Қ

ов

оқ

Ш

ив

ит

М

ой

че

ча

к

га

рмд

ор

и

ми

нг

де

во

на

бо

др

ин

г

Д

аф

на

б

ар

г

С

ар

имс

оқ

пи

ёз

Я

лп

из

б

ар

г

Қ

ор

а

ар

ча

уруғи

С

ам

ар

ад

ор

лик

, %

7-расм. Термит озиқаларига ишлов берилган экстрактларнинг

репеллентлик таъсир этиш кўрсаткичлари (оригинал)

Тажриба натижаларига кўра дафна барги, саримсоқпиѐз ва ялпиз

баргидан тайѐрланган экстраклар термитларга нисбатан чўчитиш (репеллент)
хусусиятига эга эканлиги маълум бўлди, қора арча уруғининг экстракти эса
токсик хусусиятини намоѐн этди.

Лаборатория тажриба натижаларига асосланган ҳолда ўзида юқори

антифидантликка эга бўлган (CuSO

4

*5H

2

O, ZnSO

4

ва Na

2

SO

3

) тузларни ва

кучли репеллент хусусиятини (ялпиз барги, саримсоқпиѐз ва қора арча уруғи)
намоѐн қилган ўсимлик экстрактларини самарадорлигини табиий шароитда
синаш мақсадида тажриба ишлари амалга оширилди. Термитлардан ҳимоя
қилиш мақсадида 20х30х150 мм ўлчамдаги мирза терак, оқ тол, ѐнғоқ ва
чинор турларига мансуб ѐғоч намуналарга, антифидант ва репеллент
моддаларнинг 0,7% концентрациялари шимдирилди.

Ушбу воситалар билан ишлов берилган ѐғоч намуналарнинг термитларга

нисбатан антифидантлик ва репеллент хусусиятларини 24 ой давомида
кузатилди.

Тажриба таҳлилига кўра, тузлардан: CuSO

4

*5H

2

O тузи билан ишлов

берилган намуналарда – терак 21,8%, тол 28,18%, ѐнғоқ 8,8% ва чинор
намунаси 10,11% зарарланганлиги маълум бўлди.


background image

15

ZnSO

4

тузи билан ишлов берилган намуналарда эса терак 27,78%, тол

22,29%, ѐнғоқ 12,57% ва чинор намунаси 18,14% зарарланганлиги аниқланди.
Na

2

SO

3

тузи билан ишлов берилган намуманаларда – терак 58,72%, тол

47,92%, ѐнғоқ 30,09% ва чинор намунаси 35,80% зарарланганлиги маълум
бўлди.

Ўсимлик экстрактлари сингдирилган намуналарнинг зарарланишига

кўра, ялпиз барги экстракти сингдирилган терак намунаси 32,06%, тол –
28,75%, ѐнғоқ – 18,92% ҳамда чинор – 23,39% даражада зарарланганлиги
қайд қилинди.

Шунингдек саримсоқпиѐз экстракти сингдирилган терак намунаси

34,47%, тол – 28,13%, ѐнғоқ – 19,06% ҳамда чинор – 24,57% даражада
зарарланганлиги қайд қилинди. Қора арча уруғи экстракти сингдирилган
терак намунаси 24,47,06%, тол – 29,9%, ѐнғоқ – 6,26% ҳамда чинор – 11,93%
даражада зарарланганлиги кузатилди.

Назоратдаги намуналарда эса термитлардан зарарланиш даражалари

қуйидагича қайд этилди: Терак – 75,80%, тол – 59,19%, ѐнғоқ – 21,89% ҳамда
чинор – 26,81% ини ташкил этди.

ХОТИМА

Термитлар ривожланиш жараѐнида бир қанча стадия ва табақаларни

ўтайди. Натижада ҳар бир зот ўзига хос ихтисослашган морфологик қиѐфа ва
функционал хусусиятларни мужассамлаштиради. Фанда термитларнинг 2800
га яқин турлари маълум бўлиб, уларнинг 4 оилага (Kalotermitidae,
Hodotermitidae, Rhinotermitida, Termitidae) мансуб 7 тури Евроосиѐ
минтақасида тарқалган. Ўрта Осиѐ ва Қозоғистонда термитларнинг икки
оилага (Hodotermitidae, Termitidae) мансуб 4 тури, Ўзбекистонда эса
Hodotermitidae оиласининг

Ancanthotermes

авлодига оид

A.turkestanicus

ва

A.

ahngerianus

турлари кенг тарқалган.

Диссертация ишида дастлаб туркистон термитидан ѐғоч турларини

зарарланиш даражалари батафсил ѐритилган. Бунинг учун зараркунанда кўп
тарқалган ҳудудлардан 31 тур ўсимлик намуналари йиғилиб, лаборатория ва
дала шароитида термитларга озиқа сифатида синаб кўрилганда, улардан оқ
акас, сариқ акас

,

зарафшон арчаси, виргин арча

,

қарағай

,

шарқ саури

ва япон

сафораларини термитларга қарши бардошли турлар сифатида қайд қилинди.

Диссертация ишида термитларнинг морфо-функционал хусусияти ва

замбуруғли ѐғоч-тахталарга таъсирчанлик масалалари ѐритилган. Шунинг
билан бир қаторда термитларга нисбатан 10 та турдаги туз ва 11 та турли
ўсимлик экстрактларининг антифидант ва репеллентлик хусусиятлари
ўрганилган. Илмий изланиш жараѐнларида термитлардан ѐғоч-тахтага бир
қатор перитроид кимѐвий препаратлар сингдирилган намуналарни
лаборатория ва табиий шароитларда синаш ишлари амалга оширилган ва
уларнинг натижалари диссертация ишида кенг ѐритилган. Олинган ижобий


background image

16

натижалар Навоий вилояти Нурота тумани Имом Хасан, имом Хусан
масжидида

термитларга

қарши

қўлланилганда

ѐғоч-тахталарнинг

зарарланмаганлигига эришилган.

Диссертация иши натижалари асосида қуйидаги

хулосалар

олинган:

1.

Туркистон термитининг ишчи табақаси индивидларининг

функционал фаолияти уларнинг мандибуласи тузилишига боғлиқ эмаслиги
ѐки уларнинг фаолияти мандибуланинг морфологик кўрсаткичларида акс
этмаслигини кўрсатиши, ҳамда кичик ва ўрта ѐшдаги ишчи термитлар уя
қуриш фаолияти билан катта ѐшдаги ишчилар эса, қатъиян озуқа йиғиш
функцияларига эга эканлиги аниқланди.

2.

Ёғоч материалларини замбуруғлар билан зарарланиши унинг

механик хусусиятларини пасайтириши ва улар билан термитларнинг
интенсив равишда озиқланиб ҳаѐтчанлиги ортиши қайд қилинди.

3.

Ўзбекистон флорасига мансуб 31 турдаги ўсимлик ѐғоч

намуналари туркистон термитидан зарарланиш даражасига кўра 4 та гуруҳга
– чидамсиз турлар (10 та), кам чидамли турлар (7 та), ўртача чидамли турлар
(7 та) ва бардошли турларга (7 та) ажратилди ҳамда алюмин профил ва
алюмин композитли панелларнинг зараркунандага бардошлилиги ўрганилди.

4.

“Septor-2”

препаратининг

0,01-0,05

фоизли

эритмаси

сингдирилган ѐғоч-тахта намуналари термитларга нисбатан 100%
чидамлилик ҳосил қилиши аниқланди.

5.

Mospilan 20% н.к. препаратининг 0,05 фоизли эритмаси

сингдирилиб, рангсиз лак бўѐқ ѐрдамида ишлов бериш орқали ѐғоч-тахта
намуналарининг термитларга нисбатан бардошлилик хусусиятларини
оширишга муваффақ бўлинди.

6.

Дафна барги, саримсоқпиѐз ва ялпиз баргидан тайѐрланган

экстрактлар термитларга нисбатан чўчитувчи (репеллент), қора арча
уруғининг экстракти эса токсиклик хусусиятларига эга эканлиги аниқланди.

7.

Мис сульфат, рух сульфат ва натрий сульфит тузларининг

антифидантлик хусусиятлари юқорилиги аниқланди ва термитлар хуш кўриб
истеъмол қиладиган озиқалар, бундай воситалар билан ишлов берилганда
улар билан озиқланмаслиги қайд этилди.

Диссертация иши натижалари асосида ѐғоч-тахта конструкцияларини

термитлардан сақлаш, ҳамда қўшимча восита ѐрдамида қурилиш
материалларини ҳимоялаш мақсадида қуйидаги

амалий тавсиялар

ишлаб

чиқилган:

термитлар зарарига чидамли ѐғоч турилари

(Robinia pseudacacia, Caragana

arborescens, Juniperus seravschanica, Juniperus virginiana, Pinus silvestris,
Biota orientalis, Sophora japonica)

ва синтетик материаллардан (алюминий

профил ва алюминий қопламалар) аҳоли турар жойлари, тарихий
обидалар, жамоат бинолари ва бошқа иншоотларни барпо этишда кенг
фойдаланиш;


background image

17

термитлар хуш кўриб истеъмол қиладиган озиқаларни антифидантлик
хусусиятларига эга (мис сульфат, рух сульфат ва натрий сульфит тузлари)
бўлган воситалар билан ишлов бериш орқали уларни озуқа манбаларидан
маҳрум қилиш;

“Septor-2” препарати 0,01-0,05 фоизли эритмаси, шунингдек Mospilan 20%
н.к. препаратининг 0,05 фоизли эритмалари сингдирилиб ишлов бериш
орқали аҳоли турар жойлари, жамоат бинолари ѐғоч-тахталарини
термитлар зараридан ҳимоялашда қўллаш лозим;

тадқиқот натижалари асосида ѐғоч материалларини термитлар зараридан
ҳимоя қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Навоий вилояти Нурота
тумани Имом Хасан Имом Хусан жомеъ масжидида жорийлаштирилган ва
ижобий самара қайд этилган.


background image

18

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Холматов Б.Р., Жугинисов Т.И. Туркистон термитидан (

A.turkestanicus

Jacobs

)ѐғоч материалларининг зарарланишини олдини олиш // Табиий

фанларнинг долзарб муаммолари. Республика ѐш олимлар илмий-
амалий анжумани материаллари тўплами. – Самарқанд, 2008. – Б. 170-
171.

2.

Хамраев А.Ш., Холматов Б.Р., Кучкарова Л.С., Ахмеров Р.Н., Ганиева
З.А. Изучение устойчивости древесины, обработанной препаратом
“Septor-2” против термитов // ЎзР ФА маърузалари. – Тошкент, 2009.
3-4 сон.- Б.116- 117.

3.

Холматов Б.Р. Туркистон термитидан (

Anacanthotermes turkestaniсus

Jaсobs

) ѐғоч-тахталарни ҳимоя қилишда антисептик моддалар ва

тузларнинг таъсири // Энтомологиянинг долзарб муаммолари: Илмий-
амалий анжуман материаллари. – Фарғона, 2010. – Б. 61-62.

4.

Холматов Б.Р., Жугинисов Т.И., Рустамов Қ.Ж. Қурилиш ишларида
аҳоли

турар-жойлари

ва

иншоотларнинг

термитлар

билан

зарарланишининг олдини олиш // Проблемы рационального
использования и охрана биологических ресурсов южного приаралья:
Сб. тезисов III Международная научно-практическая конференция. -
Нукус, 2010, - С. 107-108.

5.

Хамраев А.Ш., Холматов Б.Р., Кучкарова Л.С., Жугинисов Т.И.
Ўзбекистон флорасига ѐғоч турларининг туркистон термити
(

Anacanthotermes turkestaniсus Jaсobs,

1905) га барқарорлиги //

Ўзбекистон биология журнали. – Тошкент, 2010. -№3. - Б. 54-58.

6.

Холматов Б.Р., Жугинисов Т.И., Хамраев К.А., Мирзаева Г.С.

Anacanthotermes

авлодига мансуб термит турларининг зарарли

фаолиятига қарши барқарор ѐғоч турлари ва уларга нисбатан самарали
антисептик воситалар // ЎзР ФА Ёш олимлар кенгаши. Илм-фан
ютуқлари ва инновацион технологияларга асосланган кичик бизнесни
ривожлантириш муаммолари ѐш олимлар нигоҳида: Республика
илмий-амалий конференцияси материаллари. –Тошкент, 2011. – Б. 245-
246.

7.

Жугинисов Т.И., Хамраев К.А., Холматов Б.Р. Новые технологии
борьбы с термитами в Узбекистане // Биология-наука XXI века: 15-я
международная Пущинская школа-конференция молодых ученых. –
Пущино, 2011. – С. 277.






background image

19

Биология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Холматов

Бахтиѐр Рустамовичнинг 03.00.09 – Энтомология ихтисослиги бўйича
«Ёғоч

материалларини

туркистон

термитидан

(

Anacanthotermes

turkestanicus

Jaсobs, 1904) ҳимоя қилишнинг биологик асослари»

мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

ҳашарот, туркистон термити, оғиз

аппарати, мандибула, озуқа ўсимликлар, синтетик қурилиш материаллари,
кимѐвий препаратлар, минерал тузлар, ўсимлик экстрактлари, биологик
самарадорлик, ҳимоя қилиш.

Тадқиқот объектлари:

туркистон термити, ўсимликлар, кимѐвий

кураш воситалари.

Ишнинг мақсади:

ѐғоч материалларини туркистон термити

(

Anacanthotermes turkestanicus

)дан ҳимоя қилишнинг илмий асосларини

ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методлари:

диссертация ишида умумий қабул қилинган

энтомологик ва статистик методларидан фойдаланилган.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

ишда илк бор

Ўзбекистон флорасига мансуб 31 турдаги ѐғоч намуналари туркистон
термитидан зарарланиш даражаларига кўра 4 та гуруҳга ажратилди.
Чидамсиз турларга маҳаллий кимѐвий препарат сингдириш орқали термит
зараридан ҳимояланиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

Амалий аҳамияти:

туркистон термити зарарига чидамли ѐғоч

турларидан термитлар тарқалган барча ҳудудлардаги аҳоли турар жойи ва
бошқа иншоотларни барпо этишда фойдаланилади. Юқори самарали
маҳаллий препарат Septor-2 тарихий ѐдгорликлар турар жойлар ва
иншоотларни зараркунандадан ҳимоя қилишда қўллаш муҳим аҳамият касб
этади.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

туркистон

термити зарарига қарши маҳаллий Septor-2 препарат Навоий вилояти Нурота
тумани “Имом Хасан Имом Хусан” жомеъ масжидида жорий қилиниб, юқори
иқтисодий самарадорликка эришилди.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

Ўзбекистон Республикаси

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Навоий вилояти Маданият ва спорт
ишлари бошқармаси. Натижаларнинг маълум қисми термитлар билан
зарарланган ҳудудлардаги аҳоли турар жойлари, тарихий обидалар, жамоат
бинолари ва бошқа иншоотларда зараркунандадан ҳимоя қилиш мақсадида
қўлланилмоқда.




background image

20

РЕЗЮМЕ

диссертации

Холматова

Бахтиѐра

Рустамовича

на

тему:

«Биологические основы защиты древесных материалов от повреждения
туркестанским термитом(

Anacanthotermes turkestanicus

Jaсobs, 1904)» на

соискание ученой степени кандидата биологических наук по
специальности 03.00.09 – Энтомология

Ключевые слова:

насекомые, туркестанский термит, ротовой аппарат,

мандибула, кормовые растения, синтетические строительные материалы,
химические препараты, минеральные соли, растительные экстракты,
биологическая эффективность, защита.

Объекты

исследования:

туркестанские

термиты,

растения,

химические средства борьбы.

Цель работы:

разработка научных основ защиты древесных

материалов от повреждения туркестанским термитом (

Anacanthotermes

turkestanicus

).

Методы исследования:

в диссертационной работе использованы

общепринятые энтомологические и статистические методы исследования.

Полученные результаты и их новизна:

в работе впервые

исследованы образцы древесины 31 вида растений, относящиеся к флоре
Узбекистана. Эти виды по степени повреждения туркестанскими термитами
были разделены на 4 группы. Разработаны мероприятия по защите
неустойчивых видов древесины к повреждениям термитами путем их
пропитки химическими препаратами.

Практическая значимость:

определены устойчивые виды древесины

к туркестанскому термиту, которые могут использоваться при постройке
жилых домов и других сооружений в населенных пунктах, где широко
распространены термиты. Использование местного высокоэффективного
препарата Septor-2 имеет важное значение при защите исторических
памятников от повреждения вредителем.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

местный

препарат Septor-2 применен для защиты от повреждения туркестанским
термитом в мечети Имам Хасан Имам Хусан в Нуратинском районе
Навоийской области, где достигнута высокая экономическая эффективность.

Область применения:

Министерство по делам культуры и спорта

Республики Узбекистан, Управление по делам культуры и спорта
Навоийской области. Полученные результаты также применятюся при
постройке жилых домов, общественных зданий и других сооружений,
исторических памятников, в целях защиты от вредителя в районах
интенсивного распространения термитов.


background image

21

RESUME

Thesis of Kholmatov Bakhtyor Rustamovich on the scientific degree
competition of the candidate of sciences in biology on speciality 03.00.09 –
Entomology. Subject: "Biological basics of protection of wooden materials
from damage caused by Turkestan termite (

Anacanthotermes turkestanicus

Jaсobs, 1904)".

Key words:

insect, Turkestan termite, oral apparatus, mandible, forage

plant, synthetic construction materials, chemical preparations, mineral salts, plant
extract, biological effectiveness, protection.

Subjects of research:

the

Turkestan termite, plants, chemical control.

Purpose of work:

development

of scientific bases of protection of wooden

materials from damages caused by the Turkestan termite (

Anacanthotermes

turkestanicus

).

Methods of research:

common entomological and statistical methods were

applied in the dissertation.

The results obtained and their novelty:

specimens of 31 plant species

from the flora of Uzbekistan were for the first time studied in the work. By the
inflicted damage, these plants are divided into four groups. Methods of protection
of wood types, which are not persistent to termite-inflicted damages, were
developed using the impregnation of them with chemical preparations.

Practical value:

types of wood, which can be used in the construction of

residential houses and other buildings in places of termite habitats and persistent to
their attack, are identified. The use of a highly effective local preparation Septor-2
is of importance for the protection of historic monuments from termite attacks.

Degree of embed and economic effectivity:

a local preparation Septor-2

was applied for the protection of the mosque Khasan-Khusan in Nurata district of
Navoi province, where it showed a high economic effect.

Field of application:

the Ministry of culture and sport of the Republic of

Uzbekistan, Department for culture and sports of Navoi province. The obtained
results are also used in the construction of residential houses, public buildings and
historic monuments for their protection of termites in areas of the intensive
distribution of termites.

Bibliografik manbalar

Холматов Б.Р., Жугинисов Т.И. Туркистон термитидан (A. turkestanicus Jacobs)£FO4 материалларининг зарарланишини олдини олиш И Табиий фанларнинг долзарб муаммолари. Республика ёш олимлар илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. - Самарканд, 2008. - Б. 170-171.

Хамраев А.Ш., Холматов Б.Р., Кучкарова Л.С., Ахмеров Р.Н., Ганиева

З.А. Изучение устойчивости древесины, обработанной препаратом “Septor-2” против термитов И ЎзР ФА маърузалари. - Тошкент, 2009. 3-4 сон,-Б. 116-117.

Холматов Б.Р. Туркистон термитидан (Anacanthotermes turkestanicus Jacobs) ёғоч-тахталарни ҳимоя қилишда антисептик моддалар ва тузларнинг таъсири И Энтомологиянинг долзарб муаммолари: Илмий-амалий анжуман материаллари. - Фарғона, 2010. - Б. 61-62.

Холматов Б.Р., Жугинисов Т.И., Рустамов Қ.Ж. Қурилиш ишларида ахоли турар-жойлари ва иншоотларнинг термитлар билан зарарланишининг олдини олиш // Проблемы рационального использования и охрана биологических ресурсов южного приаралья: Сб. тезисов III Международная научно-практическая конференция. -Нукус, 2010,-С. 107-108.

Хамраев А.Ш., Холматов Б.Р., Кучкарова Л.С., Жугинисов Т.И. Ўзбекистон флорасига ёгоч турларининг туркистон термита (Anacanthotermes turkestanicus Jacobs, 1905) га барқарорлиги // Ўзбекистон биология журнали. - Тошкент, 2010. -№3. - Б. 54-58.

Холматов Б.Р., Жугинисов Т.И., Хамраев К.А., Мирзаева Г.С. Anacanthotermes авлодига мансуб термит турларининг зарарли фаолиятига қарши барқарор ёғоч турлари ва уларга нисбатан самарали антисептик воситалар // УзР ФА Ёш олимлар кенгаши. Илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларга асосланган кичик бизнесни ривожлантириш муаммолари ёш олимлар нигохида: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. -Тошкент, 2011. - Б. 245-246.

Жугинисов Т.И., Хамраев К.А., Холматов Б.Р. Новые технологии борьбы с термитами в Узбекистане // Биология-наука XXI века: 15-я международная Пущинская школа-конференция молодых ученых. -Пущино, 2011. - С. 277.