Методика преподавания объектно-ориентированных технологий программирования (на примере высших учебных заведений)

Аннотация

Объекты исследования: процесс преподавания предмета “Основы программирования” в ВУЗах бакалаврам по направлению “Прикладная математика и информатика”.
Цель работы: разработка методики преподавания ООТП, разработка учебно-методических и дидактических материалов для преподавания ООТП на примере языка программирования DELPHI, определить перечень трудно осваиваемых тем и разработать качественную методику их преподавания.
Методы исследования: анализ литературы, педагогическое наблюдение, тестовые проверки, апробация научно-методических пособий, педагогический эксперимент и математическая обработка результатов.
Полученные результаты и их новизна: Обоснована актуальность создания методики преподавания ООТП, разработаны таксономии для преподавания ООТП, определён перечень трудно усваиваемых студентами тем и разработана эффективная методика преподавания этих тем, научно обоснованы рекомендации, разработанные для преподавания ООТП, создан небольшой словарь для программистов, разработаны учебно-методические и дидактические материалы, на примере языка DELPHI.
Практическая значимость: Результаты исследования могут быть использованы при организации теоретических и практических занятий, в разработках рекомендаций для подготовки программистов, учителей и научных сотрудников в области программирования, в совершенствовании типовых и рабочих программ, в проведении самостоятельных работ студентов, в проектировании выпускных, квалификационных и курсовых работ, при организации научно-исследовательской работы студентов, на курсах повышении квалификации.
Степень внедрения и экономическая эффективность: Научные и практические результаты исследования опубликованы в 7 статьях и в 2-х пособиях, получено авторское свидетельство ГПЗ РУЗ, и они внедрены в практику преподавания в целях повышения эффективности обучения.
Область применения: ВУЗы, выпускающие бакалавров по направлению «Прикладная математика и информатика».

Тип источника: Авторефераты
Годы охвата с 1992
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-28
35

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Отаханов, Н. (2023). Методика преподавания объектно-ориентированных технологий программирования (на примере высших учебных заведений). Каталог авторефератов, 1(1), 1–28. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/36918
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объекты исследования: процесс преподавания предмета “Основы программирования” в ВУЗах бакалаврам по направлению “Прикладная математика и информатика”.
Цель работы: разработка методики преподавания ООТП, разработка учебно-методических и дидактических материалов для преподавания ООТП на примере языка программирования DELPHI, определить перечень трудно осваиваемых тем и разработать качественную методику их преподавания.
Методы исследования: анализ литературы, педагогическое наблюдение, тестовые проверки, апробация научно-методических пособий, педагогический эксперимент и математическая обработка результатов.
Полученные результаты и их новизна: Обоснована актуальность создания методики преподавания ООТП, разработаны таксономии для преподавания ООТП, определён перечень трудно усваиваемых студентами тем и разработана эффективная методика преподавания этих тем, научно обоснованы рекомендации, разработанные для преподавания ООТП, создан небольшой словарь для программистов, разработаны учебно-методические и дидактические материалы, на примере языка DELPHI.
Практическая значимость: Результаты исследования могут быть использованы при организации теоретических и практических занятий, в разработках рекомендаций для подготовки программистов, учителей и научных сотрудников в области программирования, в совершенствовании типовых и рабочих программ, в проведении самостоятельных работ студентов, в проектировании выпускных, квалификационных и курсовых работ, при организации научно-исследовательской работы студентов, на курсах повышении квалификации.
Степень внедрения и экономическая эффективность: Научные и практические результаты исследования опубликованы в 7 статьях и в 2-х пособиях, получено авторское свидетельство ГПЗ РУЗ, и они внедрены в практику преподавания в целях повышения эффективности обучения.
Область применения: ВУЗы, выпускающие бакалавров по направлению «Прикладная математика и информатика».


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ




Қўлёзма ҳуқуқида


УДК 681.14:371-3



ОТАХАНОВ НУРИЛЛО АБДУМАЛИКОВИЧ

ОБЪЕКТГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАСТУРЛАШ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЎҚИТИШ УСЛУБИЁТИ

(Олий ўқув юртлари мисолида )


13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика)



Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ














Тошкент– 2009


background image

2

Иш Наманган Давлат университетида бажарилган

Илмий раҳбар:

Физика-математика фанлари доктори, профессор

Арипов Мирсаид Мирсидиқович.

Расмий оппонентлар: Педагогика фанлари доктори

Закирова Феруза Махмудовна.

Физика-математика фанлари доктори, профессор

Назиров Шодмонқул Абдирозиқович.


Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети

Ҳимоя Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

ҳузуридаги К.067.18.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг
20__ йил «___» ______________соат _____ да ўтадиган мажлисида бўлади.




Манзил: 100064, Тошкент ш., Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй.
Тел.: 254-92-02, факс 215-54-18, e-mail: tgpu_info@edu.uz.




Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университетининг ахборот ресурслари марказида танишиш мумкин.




Автореферат 20___ йил «___» ________ да тарқатилди.



Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби
педагогика фанлари номзоди

Р. Г. Муллахметов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги

. Хўжалик юритишнинг барча соҳаларига

борган сари чуқурроқ кириб бораѐтган компьютерлар бугунги кунда ахборот-
ларни йиғиш ва қайта ишлашда инсонларнинг беминнат ѐрдамчиси ва энг қулай
воситасига айланиб бормоқда. Ҳал қилиш мумкин бўлган кўплаб масалалар
учун компьютер технологияларининг ишлаб чиқилиши улардан фойдаланув-
чилар сонининг ортишига сабаб бўлмоқда.

Компьютер ва ахборот технологиялари ўз фойдаланувчиларидан мулоқот

учун маълум бир даражадаги махсус тайѐргарликни талаб қилади. Бу тайѐргар-
ликнинг қай даражада мукаммал бўлиши мулоқотнинг сифат даражасини
белгилайди. Мазкур муаммони ҳал қилиш эса, бошланғич, ўрта махсус ва олий
таълим тизимидаги информатика фани ва уни ўқитиш услубиѐти олдида турган
энг долзарб масалалардан бирига айланиб улгурди.

20-30 йил аввал асосий вазифаси фақат дастурлаш асосларидан иборат

бўлган информатика фани бугунги кунда дастурлаш тиллари, ахборот
технологиялари, тармоқ технологиялари, ўқитиш технологиялари ва бошқа
бир қатор мустақил фанларга ажралиб кетди. Бу фанларнинг ҳаммаси мантиқий
жиҳатдан бир-бири билан чамбарчас боғланган бўлишига қарамай, муайян
соҳани ўрганиш учун мўлжалланган.

Компьютер ѐрдамида ҳал қилинадиган ҳар қандай масала учун махсус

дастур ишлаб чиқиш талаб қилинади. Компьютер ѐрдамида ечимини кутаѐтган
масалалар учун “эски” дастурлаш воситалари ѐрдамида дастурлар ишлаб чиқиш
иқтисодий жиҳатдан ўзини қопламаслиги ҳамда дастур ишлаб чиқиш
жараѐнининг мураккаблиги янги дастурлаш тилларига бўлган эҳтиѐжни юзага
келтиради. Бу масала тажрибали дастурчилар ѐки дастурчи гуруҳлар томонидан
ҳал қилинади. Ана шундай дастурчиларни тарбиялаб, вояга етказиш, уларни
келажакдаги касбий фаолиятларида эҳтиѐжига қараб фойдаланиши учун зарур
маълумотларни (дастурлаш асослари, тиллари, ахборот технологиялари ва х.к.)
ўргатишдек жараѐнни самарали ташкил этиш ўқув юртларидаги дастурлаш
асослари фани ўқитувчиларининг энг асосий вазифаси ҳисобланди.

«Амалий математика ва информатика” ѐки унга турдош бакалавр

йўналишлари талабаларига касбий фаолиятларида фойдаланиш учун бир қатор
дастурлаш тилларини ўқитиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томони-
дан тасдиқланган намунавий ва ишчи ўқув дастурларида кўзда тутилган.
Уларга кўра, дастурлаш тилларини ўқитишда маълумотларни турли кўриниш-
ларда ифодалаш ва қайта ишлаш, асосий қурилма ва воситалар (компьютер
архитектураси, операцион тизимлар, компиляторлар), дастурлар дастасини
ишлаб чиқиш каби масалалар билан боғлиқ бўлган фундаментал тушунчаларни
ҳамда полиморфизм, инкапсульяция ва ворислик концепцияларини ўқитиш
биринчи ўринда туради.

Дастурлаш тиллари ривожланишдан тўхтагани йўқ. Бугунги кунда маълу-

мотларни ифодалаш шакли, тузилмаси ва ишлаш тамойиллари аввалгиларидан
бутунлай фарқ қилиб, имкониятлари жуда ҳам бой бўлган янги дастурлаш


background image

4

тиллари шаклланди ва аввалгиларига нисбатан бир қатор афзалликларга эга
бўлган янги версиялар ҳисобига ривожланиб бормоқда. Бунинг эвазига,
дастурлаш тилларини ўқитишда бир қатор муаммолар юзага келмоқда.
Биринчидан, “Информатика”, “Дастурлаш асослари”, “Информатика ўқитиш
услубиѐти” фанлари ахборот технологиялари соҳасида рўй бераѐтган
компьютер имкониятларининг кенгайиши, янги операцион тизимлар ва
дастурлаш тиллари, ахборотларни қайта ишлаш жараѐнлари, тармоқлар билан
ишлаш каби ўзгаришларни тезкорлик билан қайд қилиб улгурмаяпти. То бир
тилни танлаш, уни ўқитиш учун таянч тушунчалари ва мазмунини белгилаш,
ўқув-услубий қўлланмаларни яратиш, ўқитиш услубиѐтини ишлаб чиқиш ва
амалиѐтга тадбиқ қилингунча ўтадиган даврда бу тилнинг янги версиялари ѐки
имкониятлари ундан бой бўлган янги дастурлаш тиллари ишлаб чиқилмоқда.
Иккинчидан, информатика фани ўқитувчилари ўртасида ўқитиш учун
дастурлаш тилларини танлаш ва уларни ўқитишда юқори самара берувчи йўл-
йўриқларни аниқлаш муаммоларига ҳаммани қаноатлантирувчи жавоб
топилганича йўқ. Бу йўлда янги дастурлаш тиллари яратилгандан сўнг, албатта,
“эскиларини” ўқитиш аҳамиятининг бўлмаслиги асосий тўсиқ ҳисобланади.
Учинчидан, информатика фанини ўқитиш парадигмалари ўзгариб бормоқда.
Бундан 20-30 йил аввал компьютер саводхонлиги тушунчаси асосини фақат
дастурлаш тиллари ташкил қилган бўлса, эндиликда информатиканинг
умуммаданий ва касбий-амалий томонлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса
ўз навбатида олий ўқув юртларида дастурлаш технологияларини ўқитиш
масаласини қайта кўриб чиқишни ва уни доимо бойитиб боришни талаб этади.
Тўртинчидан, анъанавий дастурлаш тилларини ўқитишда асосий эътибор
структурали алгоритм асосида дастур ишлаб чиқишга қаратилган бўлса,
ОЙДТни ўқитишда “эски” дастурлаш тилларида мавжуд бўлмаган объект,
класс каби тушунчалар ҳамда объектли дастурлашнинг асосий концепциялари
бўлган полиморфизм, ворислик ва инкапсульяцияларни ўқитиш биринчи
ўринда туради. Бешинчидан, бирор танлаб олинган замонавий дастурлаш тили
(масалан, DELPHI) ниҳоятда катта имкониятларга эга ва деярли барча
замонавий ахборот технологиялари билан ишлай олгани учун, унинг қайси
тушунча, мавзу ва имкониятларини ўқитиш масаласи ҳам очиқ турибди.
Олтинчидан, объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларининг барча
тузилмаларини инглиз тилида эканлиги ҳам жиддий муаммо ҳисобланади.
Афсуски, кўплаб талабаларимизнинг чет тиллари (айниқса, инглиз тили)
бўйича билимлари илмий, ўқув ва услубий адабиѐтларни ўқиб, таҳлил қила
оладиган даражада эмас. Еттинчидан, ОЎЮ битирувчиларининг тайѐргарлик
даражаси билан дастурлаш асосларини ўқитиш соҳасидаги замонавий талаблар
ўртасидаги номутаносиблик юзага келмоқда.

“Информатика” ва “Дастурлаш асослари” фанларини ўқитиш услуби-

ѐтини ишлаб чиқиш орқали бу саволларга жавоб топиш мумкин бўлади.

Таҳлиллар Олий таълим муассасаларида объектга йўналтирилган дастур-

лаш технологияларини бир неча йилдан бери ўқитиб келинишига қарамай, бу
соҳада етарли даражада илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмаганини кўрсатди.


background image

5

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ОТМ талабаларида янги

дастурлаш технологиялари бўйича билим ва малакаларини шакллантириш,
ривожлантириш, “Информатика” ва “Дастурлаш асослари” фанларини ўқитиш
соҳасида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш, бу
фанларни ўқитиш услубиѐтини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш Олий
таълим тизимидаги энг долзарб масалалалардан бири ҳисобланади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Олий таълим муассасаларида

талабаларга дастурлаш тиллари ва асослари узоқ йиллардан бери ўқитилишига
қарамай, у ѐки бу дастурлаш тилини, айниқса, объектга йўналтирилган
дастурлаш технологияларини ўқитиш услубиѐти деярли ўрганилмаган. Бизнинг
диссертациямиз мавзусига маълум бир даражада алоқадор бўлган ва
тугалланган илмий-тадқиқот ишлари мавжуд эмас.

Республикамизда информатика, ахборот технологиялари ва дастурлаш

асосларини ўрганиш учун мўлжалланган А.А.Абдуқодиров, М.М.Арипов,
У.Е.Адамбоев, Р.Боқиев, Ф.М.Закирова, М.Ҳ.Лутфуллаев, Ш.А.Назиров,
Ш.Ф.Мадрахимов, А.Тойлоқов, У.Ю.Юлдашев ва бошқаларнинг ўқув-услубий
ишларини таъкидлаб ўтиш мумкин. Аммо уларда ҳам ОЙДТни ўқитиш
услубиѐтига эътибор кам қаратилган. Жумладан, Ш.А.Назиров ва М.М.Мусаев-
ларнинг касб-ҳунар коллежлари учун мўлжалланган “DELPHI тилида
дастурлаш асослари” ўқув қўлланмаси 9 бобдан иборат бўлиб, DELPHI
дастурлаш тилининг буйруқлар тизими, визуал компоненталар, маълумотлар
базаси бўйича бошланғич маълумотларни қамраб олган. Аммо, мавзулар
бўйича ўқув материалларининг ҳажми етарли эмас. Бундан ташқари мавзулар
кетма-кетлиги хам бузилган. Масалан, ОЙДТ визуал муҳитини ўрганиш ушбу
қўлланманинг ўртасидан жой олган. Бу тушунчани дастлабки бобларда
бошланғич тушунчалар билан бирга изоҳлаш услубий ва мантиқий жиҳатдан
тўғри бўлар эди.

М.Ашуров, И.Мирмахмудов, Ш.Сапаевларнинг “Замонавий дастурлаш

тиллари фанидан лаборатория ишлари” рисоласи DEPLHI дастурлаш тили
асосларини ўзлаштиришга қаратилган 13 та мавзу бўйича бажариш кетма-
кетлиги аниқ ва лўнда кўрсатилган лаборатория ишларини ўз ичига олган.
Аммо, ОЙДТнинг энг асосий тушунчалари бўлган объект, класс, полифорфизм,
ворислик, инкапсульяция каби тушунчалар умуман эътиборга олинмаган.

Диссертациямиз мавзусига қисман алоқадор бўлган бир қатор ишлар

Россияда ҳам қайд қилинган. Б.В.Соболь, М.П.Лапчик, А.В.Могилѐв,
С.В.Симонович каби олимлар томонидан талабаларни информатика ва
дастурлаш фанини ўқитиш учун зарур бўлган бир қатор ўқув ва услубий
адабиѐтлар яратилган Уларнинг барчасида ОЙДТ бўйича келтирилган
маълумотлар битта яхлит тизимга солинмаган, қисқа ва умумтаълим маъносида
баѐн қилинган ва малакали мутахассисларни тайѐрлаш учун етарли эмас.

Информатика ва дастурлашни ўқитиш соҳасида Н.Виртнинг маърузаси

1

1

Вирт Н . Преподавание информатики: потерянная дорога. –http://www.inr.ac.ru/~info21/-

texts/2002-06-Aarhus/ru.htm


background image

6

алоҳида диққатга сазовор. Унда замонавий информатика фанини ўқитишда
юзага келаѐтган муаммолар, айниқса, қайси тилни ва қандай ўқитиш лозимлиги
биринчи ўринга олиб чиқилган. Муаллиф дастурлаш асосларини ўқитиш учун
дарслик лойиҳасини таклиф қилади. Унинг таъкидлашича, дастурлаш
асосларини тўла ѐритувчи бундай дарслик ҳозирча яратилгани йўқ ва бундай
дарслик яратишнинг иложи ҳам йўқ. Чунки, то дарслик яратилиб, таълим
тизимига жорий қилингунча, рақобатчилар билан курашда орқада қолмаслик
учун дастурий воситаларни ишлаб чиқувчи компаниялар янги дастурлаш
технологияларини яратиб улгуряптилар.

Ҳозирча Ўзбекистонда ОЙДТ га бағишланган ва тугалланган илмий-

тадқиқот ишлари йўқ. Таҳлиллар бундай ишларнинг чет элларда ҳам унчалик
кўп эмаслигини кўрсатди. Ўрта мактабда ОЙДТни ўқитиш масаласида
А.Ю.Петрова

1

дифференциал ѐндашувни, яъни ахборот ва объектга

йўналтирилган дастурлаш технологияларини умумлаштириб ўқитиш таклиф
қилади. Бизнинг фикримизча, бу ҳолда мактаб информатикаси учун ажратилган
ўқув соатларининг камлиги туфайли ўқувчиларга ОЙДТни чуқур ўргатишнинг
иложи йўқ, қолаверса, ўқувчи учун бир вақтда иккита янги ўқув материалини
умумлаштириб ўқитишнинг самараси ҳам юқори бўлмайди.

Р.Р.Ибраевнинг илмий иши

2

инженерлик мутахассислари учун информатика

фанини ОЙДТ асосида ўқитиш масаласига бағишланган. Унда ОЙДТ
информатика фанининг бир бўлаги сифатида қаралади ва уларни ўқитиш тўла
ўрганилмаган,

таълим

мақсадлари

аниқланмаган,

талабалар

қийин

ўзлаштирадиган мавзуларни ўқитиш услубиѐти ишлаб чиқилмаган.

Ушбу диссертацияда Олий ўқув юртларида “Информатика” ва “Дастурлаш

асослари” фанларини ўқитишда учрайдиган ва юқорида тилга олинган айрим
камчиликларни бартараф этиш йўл-йўриқлари ишлаб чиқилди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайѐрлаш

миллий дастури”ни амалга ошириш юзасидан Наманган давлат универ-ситети
“Амалий математика ва ахборот технологиялари” кафедрасининг 2005-2010
йилларга мўлжалланган истиқболли режаси асосида тайѐрланган.

Тадқиқот мақсади.

ОЙДТ ўқитиш услубиѐтини ишлаб чиқиш, ўқитиш

самарасини ошириш учун вазифаларни белгилаш, ОЙДТ ни DELPHI дастурлаш
тили мисолида ўқитиш учун зарур ўқув-услубий ва дидактик материалларни
тайѐрлаш, талабалар қийин ўзлаштирадиган мавзуларни аниқлаш ва уларни
ўқитиш услубиѐтини ишлаб чиқиш.

Тадқиқот вазифалари:

-

Олий ўқув юртларида ОЙДТни ўқитиш соҳасидаги муаммоларни

1

Петрова Ю. А. Дифференцированный подход при обучении объектно-ориентированному

программированию в старшей школе: Дис. ... канд. пед. наук : 13.00.02. –

http://planetadisser.com/see/dis_165315.html

2

Ибраев Р. Р. Развитие методической системы обучения информатике студентов

инженерных

специальностей

на

основе

объектно-ориентированного

подхода

программированию: Автореф. дис. ... канд. пед. наук: 13.00.02. –М.: МГПУ, 2008. –20 с.


background image

7

методологик таҳлил қилиш;

-

ОЙДТ ни DELPHI дастурлаш тили мисолида асосий тушунча ва
мавзуларини аниқлаш ва уларни ўқитиш услубиѐтини ишлаб чиқиш;

-

Талабалар томонидан қийин ўзлаштириладиган тушунча ва мавзуларни
аниқлаш ҳамда уларни ўқитишнинг самарали услубиѐтини ишлаб чиқиш;

-

ОЙДТни ўқитиш учун электрон дарслик тайѐрлаш;

-

Назорат ва тажриба гуруҳларида ОЙДТ ни (тажриба гуруҳларида янги
услубиѐт асосида) ўқитиш, вазиятни кузатиб бориш, талабаларнинг
билим даражаларида рўй бераѐтган ўзгаришларни аниқлаш, олинган
маълумотларни статистик таҳлил қилиш;

-

Олий ўқув юртларининг амалий математика, информатика, ахборот
технологиялари каби мутахассисликлари учун ОЙДТни ўргатиш бўйича
тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Олий ўқув юртларининг «Амалий

математика ва информатика” йўналиши бакалаврларига “Дастурлаш асослари”
фанини

ўқитиш

жараѐнида

объектга

йўналтирилган

дастурлаш

технологияларини DELPHI дастурлаш тили мисолида ўқитиш услубиѐти.

Тадқиқот методлари.

Муаммога оид илмий, услубий, педагогик -

психологик адабиѐтлар таҳлили; педагогик кузатиш; тест синовлари; ОЙДТ
ни ўқитишда фойдаланиш учун ишлаб чиқилган ўқув қўлланмалари ҳамда
электрон дарсликни тажрибадан ўтказиш; педагогик тажриба-синов ишларида
олинган натижаларининг математик-статистик таҳлил қилиш.

Тадқиқотнинг илмий фарази. “

Амалий математика ва информатика”

бакалавр йўналиши учун “Дастурлаш асослари” фанини ўқитиш жараѐнини
самарали ташкил қилиш мумкин бўлади, агар:

-

ОЙДТ бўйича таълим мақсадлари ва вазифалари аниқланган бўлса;

-

ОЙДТ нинг асосий тушунча ва мавзуларини ўқитиш учун ўзбек

тилидаги ўқув-услубий ва дидактик материаллар етарли бўлса;

-

ОЙДТни DELPHI дастурлаш тили мисолида асосий тушунча ва мавзу-

ларини ажратиб олинган ҳамда уларнинг мантиқий кетма-кетлиги

қурилган бўлса;

-

талабалар қийин ўзлаштирадиган мавзулар рўйхати аниқланган ва

уларни ўқитишнинг самарали услублари ишлаб чиқилган бўлса;

-

диссертация мавзуси доирасида ўтказилган тажриба натижаларини

«Амалий математика ва информатика” бакалавр йўналишлари учун

ОЙДТни ўқитишдаги муҳим омил деб қаралса;

-

талабалар учун билим олиш, билимларини синаб кўриш учун муҳит

яратиш ва ўзини-ўзи баҳолаш имкониятини юзага келтирилса.

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:

-

DELPHI дастурлаш тилини ўқитиш бўйича фаннинг ишлаб чиқилган

мазмуни ва ўқитиш технологиялари;

-

DELPHI тилини ўқитишда талабалар томонидан қийинчилик билан

ўзлаштириладиган мавзулар ва уларни ўқитиш услубиѐти;

-

DELPHI дастурлаш тилини ўқитиш учун ишлаб чиқилган услубиѐт


background image

8

бўйича тажриба натижалари ва уларнинг статистик таҳлили;

-

ОТМ да ОЙДТни ўқитаѐтган ўқитувчилар учун тавсияномалар.

Илмий янгилиги

:

-

ОЙДТни ўқитиш учун таксономиялар ишлаб чиқилди;

-

ОЙДТни DELPHI дастурлаш тили мисолида талабалар қийин ўзлашти-
радиган тушунча ва мавзулари аниқланди, уларни ўқитишнинг
самарали услубиѐти ишлаб чиқилди;

-

DELPHI дастурлаш тили учун ягона тизимга асосланган ўқув қўллан-

маси, электрон дарслик ҳамда дастурчилар учун мўлжалланган кичик
инглизча-ўзбекча луғат яратилди;
-

DELPHI дастурлаш тилини ўқитиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар

диссертация фаразлари ѐрдамида асослаб берилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Диссертацияда

олий ўқув юртларида объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларини
ўқитиш самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

-

DELPHI дастурлаш тилини ўқитиш учун электрон дарслик, ўқув ва

услубий қўлланмалар;

-

ОЙДТни DELPHI дастурлаш тили мисолида ўқитиш услубиѐти.

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти қуйидаги холларда намоѐн бўлади:
-

диссертация мавзуси доирасидаги барча масалаларда;

-

ОЙДТ бўйича назарий ва амалий машғулотлар ташкил қилишда;

-

бўлажак дастурчи, ўқитувчи ва илмий ходимларни тайѐрлаш ва улар-

нинг билим-даражаларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқишда;
-

намунали ва ишчи режаларни мукаммаллаштиришда;

-

мустақил машғулотларда, битирув малакавий ва курс ишларини

режалаштиришда;

-

талабалар илмий-услубий ишларини ташкил килишда;

-

ўқитувчилар малакасини ошириш курсларида.

Диссертация натижаларидан мавзу доирасидаги кейинги илмий-услубий

текшириш ишларида ҳам фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Тадқиқот натижалари ва

материалларидан ЎзМУ, НамДУ, ФарДУ ва яна бир қатор ОТМда ўқув
жараѐнини ташкил қилишда кенг фойдаланилмоқда.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Илмий-тадқиқот доирасида олиб борилган

илмий-услубий изланишларнинг натижалари юзасидан “Таълим жараѐнини
сифатли ташкил этишда илғор педагогик технологияларнинг роли”, ”Узлуксиз
таълим сифат ва самарадорлигини оширишнинг назарий-амалий муаммолари”,
”Амалий математика ва информацион технологияларнинг долзарб муаммолари
- Ал Хоразмий-2009” каби илмий-амалий конференция-ларда маърузалар
қилинди. Шунингдек, олиб борилган илмий-услубий изланиш натижалари
НамДУ “Амалий математика ва ахборот технологиялари” кафедраси ва
Тошкент ахборот технологиялари университетидаги илмий-методик семинар-
ларда муҳокама қилинган ва ижобий баҳо олган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Илмий-тадқиқот доирасида олиб


background image

9

борилган илмий-услубий изланишларнинг натижалари матбуотда эълон
қилинди ҳамда учта илмий-амалий конференцияларда маъруза қилинган, битта
ўқув, битта услубий ва битта электрон дарслик ишлаб чиқилди ҳамда
Республика журналларида 7 та мақола нашр эттирилди.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш бўлими,

учта боб, умумий хулоса, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ва иловалардан
иборат. Унда 9 та расм, 12 та жадвал ва битта диаграмма мавжуд бўлиб,
умумий ҳажми 168 бетни ташкил қилади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг

ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади, тадқиқот объекти ва пред-
мети, тадқиқот вазифалари, методологик асослари, илмий янгилиги, назарий ва
амалий аҳамияти, ҳимояга олиб чиқиладиган ҳолатлар ўз аксини топган.
Диссертациянинг

“Дастурлаш тилларини ўқитишнинг назарий

асослари”

номли биринчи боби

ўз ичига иккита бандни олган.

“Дастурлаш тилларини ўқитиш тарихи ва терминологияси”

номли

бандда информатика билан боғлиқ бўлган маълумот, информатика, алгоритм,
алгоритмик тил, дастурлаш тили каби асосий тушунчалар изоҳланди.
Дастурлаш тилларининг авлодлари баѐн қилинди. BASIC ва PASCAL каби
дастурлаш тилларининг ўқитиш схемалари келтирилди.

Дастурчилар орасида энг кўп тарқалиб, машҳур бўлган юқори босқичли

дастурлаш тилларининг турлари баѐн қилинди. Асосий эътибор структурали
дастурлаш тиллари механизмига қаратилди.

Объектга йўналтирилган дастурлаш технологиялари ва уларни

ўқитиш

” номли банд дастурлаш тили ва технологиялари тушунчаларининг

талқини билан бошланди ва ишончли манбалардан олинган маълумотлар
асосида дастурлаш тилларининг технология эканлиги асосланди. Дастурлаш
технологиялари, уларнинг асосий тушунчалари, DELPHI дастурлаш тилининг
афзаллик томонлари, шунингдек ОЙДТни ўқитиш услубиѐтига доир умумий
маълумотлар баѐн қилинди.

Олий ўқув юртларининг 5480100-Амалий математика ва информатика

бакалавр йўналиши талабаларига “Дастурлаш асослари” фани билан узвий
боғланган “Компьютер амалиѐти”, “Юқори босқичли алгоритмик тиллар”,
“Объектга йўналтирилган ва визуал дастурлаш”, “WEB-технологиялар”,
“Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари”, “Компьютер графикаси”,
“Визуал BASIC” каби бир қатор фанларни ўқитиш кўзда тутилган. Улардан
“Дастурлаш асослари” фанини чуқур ўргатиш ва қолган фанларни унга боғлаб
ўқитиш тавсия этилади.

Талабаларга 1-курсда “Дастурлаш асослари” фани доирасида алгоритм

қуриш, алгоритмик тиллар, Паскал тилини ўқитиш режалаштирилган. 2-курсда
асосий эътибор ОЙДТ га қаратилади. Ушбу фаннинг таркибий қисми Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ва тавсия этилган


background image

10

Намунавий дастур асосида танлаб олинган.

ОЙД ўзининг учта асосий концепцияси билан характерланади: инкап-

сульяция, ворислик, полиморфизм. Диссертацияда бу концепциялар етарли
ҳажмдаги маълумотлар асосида изоҳланган ва уларни ўқитишда юзага келиши
мумкин бўлган муаммолар баѐн қилинган.

Таълимнинг мақсади педагогик фаолият давомида тизим яратувчилик

функциясини бажаришдан иборат. Одатда айнан ана шу мақсадга боғлиқ
равишда фанлар бўйича мазмун, мавзулар, ўқитиш усуллари ва воситалари
танланади. Ўқитишнинг у ѐки бу усулини танлаш орқали “қандай ўқитиш
керак?” деган саволга, фан ѐки маълум бир мавзуни ўқитишда унинг ўқув
режаси ва мазмунини аниқлаб, “нимани ўқитиш лозим?” саволига, талаба олган
билим, кўникма ва малакалари натижасида қандай масалаларни (ҳаѐтий, фанга
оид, касбий ва б.) ечишни билиши лозимлигини белгилашда эса “нима учун
ўқитиш керак?” каби саволларга жавоб берилади.

Айрим ҳолларда талабаларни ўқитиш учун мақсадлар умумий тарзда

қўйилади ва унда маълум бир фан (масалан, “Дастурлаш асослари” фани)
юзасидан талабаларнинг фундаментал тайѐргарлик даражасини таъминлаш,
олган билимларидан фойдаланиб ечилаѐтган масалага ижодий ѐндашишга
ўргатиш назарда тутилади. Янада тўлароқ ва умумийроқ сифатни таъминлаш
учун талабаларга масала шартида берилган ва натижа сифатида кутилаѐтган
маълумотларни ечилаѐтган масала тилида ифодалашни ўргатиш лозим. Бу
ҳолат нафақат амалий математика, балки бошқа соҳа мутахассислари учун ҳам
касбий фаолиятда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши табиий.

ОЙДТни ўқитиш қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади: а) талабаларни

масалани ечиш жараѐнига янгича модел остида ѐндашувга ўргатиш; б) эҳтиѐжга
қараб объектлар шажарасини қуриш ва фойдаланиш бўйича кўникма ва
малакаларни ҳосил қилиш.

Масалалар ечишнинг янги модели ўз ичига масаланинг қўйилиши,

математик модел қуриш, берилган ва натижавий маълумотлар ажратиб олиш,
масалани ечиш ғояси, модулларга ажратиш, объектли алгоритм қуриш,
интерфейс яратиш, янги класс ва объектлар яратиш (агар эҳтиѐж бўлса), код
ишлаб чиқиш ва отладка қилиш, кодни компьютер ѐрдамида тест синовидан
ўтказиш, натижалар олиш ва уларни таҳлил қилиш каби босқичларни олади.

Талабаларни эҳтиѐжга қараб объектлар шажарасини қуриш ва фойдала-

нишга ўргатишда қуйидаги ҳолатлар эътиборга олинади: объектларнинг
хусусиятлари ва хулқини белгиловчи функцияларни тўлиқ ифодалаш;
объектлар тизимини хусусият ва фунцияларини ички ворислик механизми
билан биргаликда шажарасимон структурасини белгилаш; ҳар бир объектнинг
ўзигагина хос бўлган функциялардан фойдаланиб, маълумотларни объектлар
шажарасининг юқори бўғинидан қуйидагисига узатишни таъминловчи
полиморфизмни кўрсатиш.

ОЙДТ ни ўқитиш услубиѐти анъанавий ўқитиш услубиѐтларидан тубдан

фарқ қилиб, барча кўринишдаги машғулотларни ташкил қилишга профессор-
ўқитувчиларнинг янгича ѐндашуви талаб қилади.


background image

11

Назарий машғулотларни ташкил қилишда асосий ўринга ўқитишнинг

компьютер воситаларига асосланган маълумот берувчи, муаммоли, олдиндан
режалаштирилган хатоли, маслаҳат ѐки визуаллаштирилган маъруза усуллари
чиқади. Ўқитувчи муайян мавзуга боғлиқ равишда маъруза усулларидан бири-
ни танлаши, уларнинг эҳтиѐжга қараб бирлаштириб қўллаши мумкин. Шуни
алоҳида таъкидлаш жоизки, ОЙДТ бўйича барча маъруза машғулотларини
ўқитишнинг зарур техник ва дастурий воситалари ѐрдамида ташкил қилинади.

Амалий машғулотлар маъруза машғулотларида баѐн қилинган ўқув

материалларини таҳлил қилиш, деталлаштириш, чуқурлаштириш, мустаҳкам-
лаш, амалда қўллаш ва назорат қилиш мақсадларида ташкил қилинади ва
бевосита ўқитувчи раҳбарлиги остида амалга оширилади. Дастурлаш учун
таклиф этилган ҳар бир масалага алоҳида ѐндашиш талаб қилинади. Оқибатда
“Дастурлаш асослари” фани бўйича ҳар бир амалий машғулотда икки-учта
масала билан чекланишга тўғри келади. Бу эса етарли эмас.

Амалий машғулотлар самарасини орттириш учун ўқитишнинг индиви-

дуаллаштириш, интерфаол, мустақил иш каби усулларини бирлаштириш тавсия
этилади. Бунда ўқитувчи машғулот мавзуси-ни очиб берувчи бир-икки типик
масала учун дастур ишлаб чиқиш йўл-йўриқларини кўрсатганидан сўнг,
талабаларга индивидуал масалалар таклиф этади. Ўқитувчи вазиятга қараб
талабалар ишини назорат қилади, кўрсатмалар беради, йўл қўйилган ҳатолик-
ларни изоҳлайди. Албатта амалий машғулотларни ташкил қилиш ўқитувчидан
катта куч ва маҳорат талаб қилади. Аммо, талабаларининг мавзу бўйича ўртача
билим даражаларининг ортиши бу меҳнатларни оқлаш учун асос бўла олади.

Талабаларга ОЙДТ ни ўқитишда уларнинг мустақил ишларига ҳам катта

эътибор қаратиш лозим. Чунки, фан бўйича талабаларнинг ўзлаштири-ши
лозим бўлган материаллар ҳажми етарлича катта бўлиб, ўқув режасидаги
аудитория соатлари бунинг учун етарли эмас. Орадаги юзага келадиган
бўшлиқни талабаларнинг мустақил машғулотлари эвазига тўлдириш мумкин.

ОЎЮ да бугунги кунда “Дастурлаш асослари” фанини ўқитишда ўз

ечимини кутаѐтган бир қатор муаммолар мавжуд. Бу муаммолар фаннинг жуда
тез ривожланиши оқибатида замонавий дастурлаш тиллари бўйича тажрибали
профессор-ўқитувчиларнинг етишмаслиги ҳамда INTERNET тизимларидан
таълим масканларида ҳозирча тўла фойдаланишнинг иложи бўлмаѐтганлиги
билан боғлиқ. INTERNET тизимларидан тўла фойдаланиш иложининг йўқлиги
масофавий таълим учун мўлжалланган дастурий воситаларининг етишмаслиги,
мавжудларини ҳам талабаларнинг индивидуал, физиологик ва психологик
хусусиятларига мос келмаслиги, талабаларнинг чет тилларининг билмаслиги
натижасида келиб чиқмоқда.

ОЎЮ да ОЙДТ ўқитиш масаласини самарали ташкил қилиш учун

қуйидаги масалаларни ижобий ҳал қилиш талаб қилинади:

таълим жараѐнида қатнашиш учун ОЙДТ бўйича юқори малакали
мутахассисларни ишга жалб қилиш;

танланган дастурлаш тили бўйича ўқув адабиѐтларини таҳлил қилиш;

ОЙДТнинг назарий ва амалий асослари бўйича давлат тилида етарли


background image

12

ҳажмдаги ўқув ва услубий адабиѐтларни яратиш;

мавжуд ўқув ва услубий адабиѐтларни талабаларга тезроқ етиб
боришини таъминлаш учун уларнинг электрон версияларини ишлаб
чиқиш ва EDU.UZ, ZIYONET каби INTERNET сайтларига тушириш;

танланган дастурлаш тилини ўқитишнинг юқори самарали услубиѐти-
ни ишлаб чиқиш. Бу масала талабалар қийин ўзлаштирадиган
мавзуларни аниқлаш, сабабларини ўрганиш ва бу мавзуларни самарали
ўқитиш услубиѐтни ҳам назарда тутади;

таълим жараѐнида илғор педагогик технологиялар ҳамда ўқитишнинг
замонавий техник ва дастурий воситаларидан кенг фойдаланиш;

ОЙДТ нинг иш принциплари бир хил бўлгани учун, улардан бирини,
масалан, DELPHI дастурлаш тилини чуқур ўргатиш, қолганларини эса
унга қиѐслаб ўқитишни ташкил қилиш.

Юқорида келтирилган масала ва муаммоларни ўз вақтида сифатли ва

юқори самара билан ҳал қилиш жамиятга жаҳон андозаларига жавоб бера
оладиган замонавий дастурлаш тиллари, маълумотлар базасини бошқариш
тизимлари, интернет учун дастурлаш каби қуроллар билан таъминланган
малакали мутахассисларни тайѐрлашда ѐрдам беради.

Диссертациянинг

“Олий ўқув юртларида объектга йўналтирилган

дастурлаш технологияларини ўқитиш услубиѐти”

деб номланган иккинчи

бобида ОЙДТ ни ўқитиш бўйича бир қатор масалалар ѐритиб берилди.
Жумладан, 1-бандда объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларини
ўқитишнинг мақсад ва вазифалари белгилаб олинди ва Блум таклиф этган
таксономиялар ОЙДТ учун қайта ишлаб чиқилди. Белгиланган бу мақсадларга
эришиш учун бир қатор масалаларни ҳал қилишга тўғри келди:

талабаларни ОЙДТ ни ўрганиш учун тайѐрлаш;

талабаларнинг касбий қизиқишларини ривожлантириш;

ўқитиш учун объектга йўналтирилган дастурлаш тилларидан бирини
танлаб олиш ва унинг мазмунини белгилаш;

танлаб олинган дастурлаш тили учун мавжуд адабиѐтларни таҳлил
қилиш, зарур дидактик воситалар мажмуасини яратиш;

мавзуларга ҳос услубиѐтни ишлаб чиқиш ва амалиѐтда жорий қилиш.

2-бандда талабаларни ОЙДТни ўрганишга тайѐрлаш босқичлари

муҳокама килинган. Бу жараѐнда бир-бири билан мантиқан боғланган қуйидаги
маълумотларни ўргатиш тавсия қилинади:

талабаларни ЭҲМ қурилмалари ва уларнинг ишлаш принципи;

масалаларни компьютерда ечишнинг янги модели;

алгоритм ва уни ѐзиш усуллари;

паскал дастурлаш тили;

Ушбу маълумотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОТМ “Амалий

математика ва информатика” бакалавр йўналиши учун тавсия этган
«Дастурлаш асослари» ва «Компьютер амалиѐти» фанларининг намунавий ўқув
режасига мос келади.

3-бандда дастурчилик маҳоратини шакллантириш ва ривожлантириш


background image

13

учун талабаларни дастурчиликка қизиқтиришнинг аҳамияти очиб берилди.
Дастурчиликка бўлган ижобий муносабатни шакллантириш ва ривожлантириш
талабалар билим савиясини ошириш учун энг муҳим омил ҳисобланади. Бу
омил информатика, дастурлаш асослари, юқори босқичли алгоритмик тиллар
каби фанлар ҳамда дастурчилик маҳоратини ошириш усулларидан бири бўлган
оптимал дастурлар ишлаб чиқиш бўйича маълумотларни ўз ичига олади.

Талабаларнинг дастурчилик маҳоратларини янада ошириш учун ОЎЮ

“Амалий математика ва информатика” йўналишининг I ва II ўқув семестр-
ларига мўлжалланган алгебра, компьютер амалиѐти, татбиқий математика ва
информатикага кириш, дастурлаш асослари каби бир қатор фанларнинг
намунавий дастурларини қайта кўриб чиқиш лозим. Бу дастурларнинг
айримларидан “маънавий” эскирган ўқув материаллари ўрин олган, айримлари
эса бошқа фан доирасидаги ўқув материалларини такрорлаб келади.

4-бандда ОЙДТ ни ўқитишнинг DELPHI дастурлаш тили мисолидаги

мазмуни ва яратилган дидактик материаллар баѐн қилинди. “Дастурлаш
асослари” фанини ўқитишдаги энг муҳим масала – бу қайси тилни ва қандай
ўқитиш масаласидир. Бу саволга жавоб ахтариш ўрнига шошма-шошарлик
билан энг замонавий ва энг янги ОЙД тилини ўқитиш ҳам услубий жиҳатдан
тўғри ҳисобланмайди, чунки танланган ОЙД тили кейинчалик дастурчилар
ўртасида умуман ўз ўрнига эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Дастурлаш тиллари-
нинг тарихи бунга кўп марталаб гувоҳлик қилган ва бу ўринда Н.Виртнинг “энг
замонавий дегани бу ҳали энг яхши ва қулайи дегани эмас”

1

деган сўзларини

доимо эътиборда тутиш лозим. Бундан ташқари, ўқитиш учун дастурлаш
тилини танлашда фан бўйича олимпиадалардаги ахборотлар хавфсизлиги каби
янги йўналишларни ҳам эътиборга олинса, зиѐн қилмайди.

Маълумки, муайян фан бўйича таълимнинг мақсади талабаларда шу фан

юзасидан маълум бир фикрлаш усулларини шакллантириш ҳамда фан
доирасида умумий кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга қаратилади. Шу
билан бирга, таклиф этиладиган таълим курси талабаларнинг келажакдаги
касбий ва ҳаѐтий фаолиятлари учун пойдевор бўлиб ҳизмат қилиши лозим.
Шунга кўра “Дастурлаш асослари” фанини ўқитишда биринчидан, ушбу фан
қайси йўналишлар учун ва қандай ҳажмда ўқитилиши лозимлигини аниқлаб
олиш лозим. Бу ҳолат битирувчиларнинг келажакдаги касбий фаолиятларида
муҳим ўрин тутиши табиий. Иккинчидан, таълим жараѐни самарадорлигини
орттириш учун “Дастурлаш асослари” фанини ўқитиш стратегиясини аниқ
белгилаб олиш лозим. Учинчидан, ана шу мутахассислик учун дастурлаш асос-
ларининг тутган ўрнини эътиборга олиш талаб қилинади. Айрим (масалан,
гуманитар) йўналишлар учун ўрганиш талаб қилинмайдиган дастурлаш
асослари “Амалий математика ва информатика” ѐки унга турдош йўналишлар
учун ҳал қилувчи ролъ ўйнашини эътиборга олиш лозим бўлади.

Ўқитишни бошлашдан аввал, DELPHI дастурлаш тилининг энг муҳим

1

Вирт Н . Преподавание информатики: потерянная дорога.

http://www.inr.ac.ru/~info21/

texts/2002-06-Aarhus/ru.htm


background image

14

мавзулар рўйхати аниқлаш лозим. Мавзуларни танлашда уларнинг аҳамияти,
қўлланиш доираси ва бошқа мавзулар билан алоқасини ҳисобга олиш керак.
ОЙДТни DELPHI дастурлаш тили мисолида ўқитиш учун 1-жадвалдаги
мавзулар таклиф этилади.

1-жадвал

Ўқитиш учун тавсия этилаѐтган мавзулар рўйхати

Мавзулар

1

ОЙД технологиялари. Асосий тушунчалар.

2

DELPHI дастурлаш муҳит. DELPHI ни ўрнатиш. Муҳитнинг асосий
элементлари. DELPHI да иш бошлаш.

3

Иловалар яратиш асослари. Чизиқли ва содда дастурлар.

4

Мантиқий маълумотларни қайта ишлаш.

5

Такрорланувчи жараѐнларни дастурлаш.

6

Массивлар билан ишлаш. Массивларни тартиблаш.

7

Консол иловалар яратиш ва фойдаланиш

8

Динамик структурали маълумотлар. Динамик структурали элементларни
яратиш ва ўчириш.

9

Процедуралар. Процедура-функциялар. Рекурсия.

10

Модуллар билан ишлаш. Янги модулларни яратиш ва улардан
фойдаланиш.

11

Янги типдаги маълумотларни эълон қилиш. Аралаш типли маълумотлар.
Динамик типлар.

12

Файллар билан ишлаш

13

Объектга йўналтирилган дастурлашга кириш. Инкапсульяция. Ворислик.
Полиморфизим.

14

DELPHI нинг график имкониялари

15

DELPHI нинг мультимедиали имкониялари.

16

Маълумотлар базаси билан ишлаш.

17

Дастурдаги хатоликлар ва уларни бартараф қилиш. Созловчи.

18

Ҳисоботлар яратиш. Принтер билан ишлаш

19

OLE ва DDE асослари.

20

VCL визуал компоненталар кутубхонаси ва унинг базавий синфлари.

21

INTERNET учун дастурлаш

22

Дастурлашнинг стандарт технологиялари. (Drag-and-Drop, Drag-and-Dock,
фокус, сичқонча, ѐрлиқлар билан ишлаш)

23

Динамик кутубхоналар. DLL лойиҳаси. Регистр, паскал директивалари

24

Фойдаланувчилар учун маълумотномалар тизимини яратиш.

25

Ўрнатувчи дискларни яратиш босқичлари


Ушбу

рўйхат

талабаларнинг

кейинги

касбий

фаолиятларида

фойдаланишлари мумкин бўлган асосий тушунча ва мавзуларни қамраб олган.

Маълумки, ўқитиш учун дидактик материаллар етарли бўлмаслиги

дидактиканинг барча принциплари бузилиб кетишига ва таълим жараѐни
самарасининг пасайишига олиб келади. Буни олдини олиш ва ўқитиш


background image

15

самарасини ошириш учун танлаб олинган мавзулар бўйича мавжуд ўқув ва
услубий адабиѐтларни таҳлил қилиш ва бу ўринда асосий устунликни ўзбек
тилида яратилган адабиѐтларга қаратиш тавсия этилади. Бунинг сабаби
шундаки, вилоятлардаги ОТМда таҳсил олаѐтган кўплаб талабаларнинг чет
тиллари бўйича билимлари мавжуд адабиѐтлар билан ишлаш учун етарли эмас.
Таълим жараѐнида ўқитишнинг янги техник воситаларини татбиқ этишдан
ташқари машғулотларни ташкил қилишда янги педагогик технологияларини
жорий қилиш лозим. Уларни самарали қўллаш учун талабаларга тушунарли
бўлган адабиѐтлар тизимини ишлаб чиқиш лозим. Бугунги кунда ОЙДТга
бағишланган бундай тизим мавжуд эмас. Бу бўшлиқни тўлдириш мақсадида,
биз проф. М.М.Арипов билан биргаликда таклиф этилаѐтган курс бўйича
маърузалар матнини яратдик. Ушбу маърузалар матни танлаб олинган мавзулар
рўйхатини тўла қамраб олади. Унда мавзулар бўйича етарли ҳажмдаги назарий
ва амалий маълумотлар келтирилган.

Яратилган маърузалар матни асосида “Delphi тилини ўрганиш учун

электрон дарслик” ишлаб чиқилди. Бу электрон дарслик 3 та катта қисмдан
иборат мажмуа бўлиб, ўз ичига маърузалар матнларини, масалалар тўпламини
ҳамда тест саволномаларини ўз ичига олган.

Маъруза матнлари мавзулар юзасидан етарли ҳажмдаги назарий ва

амалий маълумотлардан ташкил топган. Назарий маълумотларни амалда
қўллаш бўйича намуналар келтирилган. Бу намуналар учун тайѐр дастурий
таъминот яратилган ва битта тугмани чертиш орқали бу таъминотнинг ишга
тушиши таъминланган. Айнан шу жиҳати билан, биз яратган электрон дарслик
бошқаларидан фарқ қилади.

Амалий топшириқлар бўлими дастурлаш тилларининг буйруқлар

тизимини амалда қўллаш бўйича талабаларда кўникма ва малакаларни ҳосил
қилишга мўлжалланган 2000 га яқин масалаларни ўз ичига олган.

Тест саволномалари турли мавзуларга оид 400 дан ортиқ саволлардан

иборат ва у жорий, оралиқ, якуний назоратларни амалга оширишда ўқитувчига
амалий ѐрдам беради. Бундан ташқари талабаларга ҳам ўз билимларини ўзлари
баҳолашга имкон беради.

Электрон дарслик университет локал тармоғининг серверига жойлаш

ўқитувчиларга ҳам, талабаларга ҳам, аудитория ва мустақил машғулотларда
бемалол фойдаланиш имкониятини берди. Амалий ва лаборатория
машғулотлари даврида электрон дарслик назарий, амалий ва мустақил
машғулотларни дидактиканинг асосий принциплари остида ташкил қилишда
ѐрдам беради ва унинг талабалар қўлида бўлиши машғулотлар самарасини
ортишига сабаб бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ОЙДТни ўқитишни видеопроектор-

сиз тасаввур қилиш мумкин эмас. ОЙДТ муҳитининг диалог ойнаси, меню
тугмалари, ост менюлари ва бошқа бир қатор маълумотларни анъанавий
маъруза ѐки бошқа усул билан оғзаки тасвирлашнинг педагогик нуқтаи –
назардан қизиғи ҳам, самараси ҳам бўлмайди, иложи ҳам йўқ. Яратилган
электрон дарсликнинг видеопроектор ѐрдамида ташкил қилинган назарий


background image

16

машғулотлардаги ижобий томони ҳам шу ўринда яққол кўринади.

“Дастурлаш асослари” фанининг мантиқий давоми бўлган “Компьютер

амалиѐти” фани бўйича лаборатория машғулотларини юқори даражада ташкил
этиш учун мавзулар бўйича лаборатория ишлари тизимини ишлаб чиқдик. У 17
мавзудан иборат ва ҳар бир мавзу жорий лаборатория ишини бажариш учун
зарур бўлган назарий маълумотлардан ташқари 15 вариантдан иборат индиви-
дуал топшириқларни қамраб олган. Ушбу тўпламдан ҳар бир мавзу учун типик
масала мисолида лаборатория ишларини бажариш учун намуна хам ўрин олган.

Талабаларга лаборатория иши мобайнида бажарган ишларини ѐзма

равишда расмийлаштириш талабини қўйиш тавсия этилади. Бу амал талаба-
ларнинг ўз хатти-ҳаракатларини изоҳлаш учун компьютернинг бошқа ахборот
технологиялари, айниқса, MICROSOFT OFFICE дастурлар дастаси, тармоқ
технологиялари ҳамда принтер билан ишлаш бўйича ҳам малакаларини
оширишларига имкон яратади.

II-бобнинг 5-бандида ўзлаштириш қийин бўлган мавзулар бўйича

машғулотларни ўтказиш услубиѐти баѐн қилинди. Кўп йиллик тажрибалар
талабалар қуйидаги мавзуларни ўзлаштиришда қийинчиликларга дуч
келишлари маълум бўлди:

турли типдаги маълумотлар билан ишлаш;

массивлар билан ишлаш;

динамик типдаги маълумотлар билан ишлаш;

файллар билан ишлаш;

маълумотлар базасини ташкил қилиш ҳамда улардан фойдаланиш;

ОЙД га га кириш. Инкапсульяция. Ворислик. Полиморфизм.

Қийинчиликларнинг вужудга келиш сабаблари ва уларни бартараф этиш
бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Намуна тариқасида бу мавзуларнинг
айримлари учун назарий, амалий ва лаборатория ишларининг услубий
ишланмалари келтирилган.

Диссертациянинг

“Тажриба-ишларини олиб бориш услубиѐти”

номли

III-боби иккита банддан иборат. Биринчи бандда тажриба-синов ишларининг
усуллари, вазифалари ва мазмуни ҳақида гап боради. Тажриба-синов ишларида
қўлланган педагогик технологияларни баѐн қилишдан аввал шу тушунчага
турли олимлар томонидан берилган таърифлар келтирилган ва унинг янгича
талқини таклиф этилади. Сўнгра тажриба-синов ишларида қўлланган педагогик
технологиялар, тест-синовларини олиб бориш услубиѐти баѐн қилинади.
Жумладан, талабаларнинг назарий билимларини тестлар орқали синаш, амалий
соҳадаги билимларини аниқлаш учун эса улар ишлаб чиққан иловаларни
тестдан ўтказиш тавсия этилади. Назария бўйича тест узунликларини
белгилашда А.И.Буравлѐв, М.Б.Челишкова, В. С. Аванесов каби таниқли
олимларнинг тавсияларидан фойдаланилди.

2-бандда тажриба-синов ишларининг натижалари ва статистик таҳлили

баѐн қилинди. Олий ўқув юртларида ОЙДТ туркумига кирувчи DELPHI
дастурлаш тилини ўқитиш бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва ўқув-услубий
қўлланмаларининг таълим самарасига таъсирини таҳлил қилиш мақсадида


background image

17

тажриба-синов ишлари олиб борилди. Унда Наманган давлат университети ва
Фарғона давлат университетининг “Амалий математика ва информатика”
бакалавр йўналиши бўйича таҳсил олаѐтган талабаларини тажриба ва назорат
гуруҳи талабалари сифатида ажратиб олинди ва уларнинг билим даражаларини
назорат қилиб борилди. Мазкур гуруҳларда билим олаѐтган талабаларнинг
тақсимланиши ва тажриба давомида ўйнайдиган роли, тажриба-синов
ишларининг натижалари 2-жадвалда келтирилган.

Тажриба ишларини бошлашдан аввал 2006-2007 ва 2007-2008 ўқув

йилларининг бошида, яъни сентябрь ойида талабаларнинг ОЙДТдан бири
бўлган DELPHI дастурлаш тилининг ўрганиш учун тайѐргарлик даражалари

2-жадвал.

Тажриба якунидаги синов натижалари

ОЎЮ

номи

ўқув

йили

гурух

номи

Талаба

сони

тажриба-

даги ўрни

натижа

(тажрибадан)

ўзгариш

фарқи

аввал кейин

сон

%

НамДУ

2006-

2007

204

20

тажриба

65,2

74,4

+9,2

+14,1

205

20

назорат

66,0

67,4

+ 1,4

+2,1

2007-

2008

206

21

тажриба

67,2

76,0

+ 8,8

+13,0

207

21

назорат

65.2

66.4

+ 1,2

+1,8

ФарДУ

2006-

2007

05.205

25

тажриба

64,5

69,6

+ 5,1

+7,9

05.206

24

назорат

64,2

66,4

+2,2

+3,4

2007-

2008

06.205

24

назорат

64,8

66,4

+ 1,6

+2,5

06.206

23

тажриба

64,3

70,0

+5,7

+8,9

аниқлаб олинди. Бунинг учун тажриба ва назорат остидаги гуруҳларнинг
талабаларига тест усулидаги саволномалар тақдим этилди. Бу саволномада
компьютер қурилмалари, авлодлари, тарихи бўйича тестлар билан бирга
алгоритмлар ва Паскал тили бўйича саволлар таклиф этилди.

Дастлабки текширувлар тажриба ва назоратдаги гуруҳ талабаларининг

DELPHI дастурлаш тилини ўрганишдан олдинги билим даражалари деярли
бир хил бўлиб, бир-биридан катта фарқ қилмаслигини кўрсатди.

Тажриба гуруҳлари учун ўқув машғулотларини ташкил қилиш мақсадида

алоҳида иш режалари ишлаб чиқилди. Иш режаларни ишлаб чиқишда аввалги
йиллардаги кузатувлар натижаларини эътиборга олган ҳолда талабалар
томонидан ўзлаштирилиши қийин бўлган бир қатор мавзулар танлаб олинди ва
уларнинг бир-бирига мослиги, алоқаси ва тўлдириши каби томонларини
ҳисобга олиб, режа ишлаб чиқилди.

Талабаларга миллий тилдаги таклиф этиш учун етарли ҳажмдаги дидактик

маълумотлар тўпланди, ишлаб чиқилди ва тажриба гуруҳларида улар асосида
машғулотлар ташкил қилинди. Барча машғулотлар Олий таълим вазирлиги
таклифига кўра Наманган давлат университетида 2004 йилда тасдиқлаган ишчи
ўқув режаси асосида ташкил қилинди.

Назарий машғулотларнинг самарасини ошириш учун талабалар маъруза


background image

18

матнлари билан таъминланди. Тармоқ орқали НамДУ ва ФарДУ иҳтиѐридаги
компьютер синфларида ишлаш имкониятини яратиш учун, бу маъруза матн-
ларининг электрон варианти университетнинг сервер компьютерига жойланди.

Тажриба гуруҳи талабаларига ана шу маъруза матнлари ѐрдамида

навбатдаги машғулотларга тайѐргарлик кўриш вазифаси топширилди. Шунинг
учун ҳар бир маъруза машғулотининг маълум бир қисмини интерактив усулда
ташкил қилиш имконияти юзага келтирилди. Шунингдек, маъруза
машғулотларида ўқитишнинг янги технологик воситаларидан бири бўлган
видеопректордан кенг фойдаланилди.

Амалий машғулотларда ҳар бир талаба индивидуал топшириқлар билан

таъминланди. Талабаларга бир жуфтлик машғулот (бир пара) га мўлжалланган
топшириқлар берилди. Улар ана шу вазифаларни ҳал қилиш жараѐнида жорий
мавзу бўйича электрон маъруза матнларидан фойдаланган ҳолда керакли тавсия
ва маслаҳатларни олиши имкониятининг мавжудлиги ижобий рол ўйнади.
Талабанинг бир жуфтлик машғулот мобайнида бажарган ишига қараб,
диссертантнинг иш режасига мувофиқ равишда рағбатлантириб борилди. Ўқув
режасида белгиланган мустақил иш соатларидан иложи борича унумли
фойдаланишга харакат қилинди.

Талабаларнинг билимларини баҳолаш ОЎЮ да қабул қилинган рейтинг

тизими асосида олиб борилди. Биз бу масалани назарий ва амалий машғулот-
ларнинг ўзига ҳос томонларини ҳисобга олиб қуйидагича ҳал қилдик: Ўқув
йилининг охирида тажриба ва назорат гуруҳларидаги талабаларнинг умумий
курс бўйича олган билимларини тест синовлари ѐрдамида аниқлаб олдик. Ушбу
тест синовларида талабаларга DELPHI дастурлаш тили бўйича ҳар икки
семестрда ўтказилган амалий ва назарий машғулотларда берилган материаллар
юзасидан саволномалар ташкил қилинди. Талабаларга ҳар бирида 25 тадан тест
саволи бўлган 25 та индивидуал вариант тарқатилди.

Олинган маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, тажриба ва

назорат гуруҳларидаги талабаларнинг билим даражалари тажрибадан олдин
бир-биридан кескин фарқ қилмасада, тажриба якунида бу фарқ сезиларли
миқдорларда бўлмоқда. Бу борада олинган ўртача маълумотлар 1-жадвалда
келтирилган. Бу жадвалдан кўриниб турибдики, ушбу диссертация доирасидаги
фаразларни тўла амалга оширилса, олий ўқув юртларининг “Амалий
математика ва ахборот технологиялари” ѐки шунга ўхшаш йўналишлар бўйича
таълим олаѐтган талабаларнинг ўртача ўзлаштириш даражаларини 10-11 фоиз
миқдорида ўсишига эришилар экан.

Ушбу олинган натижаларнинг статистик таҳлили ҳам диссертация

фаразларини ҳамда ўқув жараѐнида юқори самарадорликка эришиш
мумкинлигини тўла тасдиқлади.






background image

19

ХУЛОСА

Бугунги кунда Олий ўқув юртларининг биргина «Амалий математика ва

информатика” бакалавр йўналиши эмас, балки олий ва ўрта махсус таълимнинг
дастурлаш билан боғлиқ барча йўналишларида ОЙДТни ўқитиш энг долзарб
муаммолардан бири ҳисобланади. Уни ҳал қилиш учун ушбу тадқиқот ишида
ОЙДТни ўқитиш услубиѐти ишлаб чиқилди. Жумладан қуйидаги ишлар амалга
оширилди:

5480100-Амалий математика ва информатика бакалаврлари учун

“Дастурлаш асослари” фани юзасидан объектга йўналтирилган дастурлаш
технологияларини ўқитишнинг асосий шакли ва мазмуни кўрсатиб
берилди;

“Дастурлаш асослари” фанини ўқитиш учун Намунавий ва Ишчи ўқув

режаларини такомиллаштириш бўйича асосланган тавсиялар ишлаб
чиқилди;

объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларини DELPHI тили

мисолида ўқитиш услубиѐти биринчи бор ўзбек тилида ишлаб чиқилди;

объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларини ўқитиш бўйича

назарий ва амалий машғулотларни ташкил қилиш ҳамда талабаларнинг
билим даражаларини аниқлаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди;

DELPHI тилини ўқитишдаги қийин ўзлаштириладиган мавзулар таҳлил

қилинди ва бу муаммоларнинг ҳал қилиш йўл-йўриқлари кўрсатиб
берилди;

битта ўқув, битта услубий, битта электрон дарслик, 7 та илмий-услубий

мақола яратилган ва чоп этилган, таълим муаммоларига бағишланган 3 та
илмий-амалий конференцияларда иштирок этилди;

дастурчиларга мўлжалланган кичик инглизча-ўзбекча луғат яратилди;

объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларини ўқитиш бўйича

таълим мақсадларини ўз ичига олган таксономиялар ишлаб чиқилди;

Олий ўқув юртларида объектга йўналтирилган дастурлаш технология-

ларини ўқитиш услубиѐти бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар тажриба-
синов ишларида текширилди ва диссертация фаразларининг тўғри
эканлигини махсус математик аппарат ѐрдамида асослаб берилди.

Ушбу диссертация устида ишлаш жараѐнида ишлаб чиқилган тавсиялар

ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни амалиѐтга жорий қилиш яхши самара
бериб, талабаларнинг ўзлаштириш даражаларини 10-11 фоизга ортишига имкон
яратди. Олинган натижаларнинг математик таҳлили ҳам ушбу ҳолатнинг
қонуний характерга эга эканлигини тасдиқлади.

Ушбу диссертация доирасида ишлаб чиқилган услубиѐт ва ўқув-услубий

қўлланмалардан, келтирилган тавсиялардан фойдаланиш таълим жараѐни
самарасини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қила олади.

Ишлаб чиқилган объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларини

ўқитиш услубиѐтидан Олий таълим муассасаларининг дастурлаш асосларини
ўрганувчи барча йўналишларда, малака ошириш ва қайта тайѐрлаш


background image

20

институтларининг мос курсларида, касб-ҳунар коллежларининг дастурлаш
билан боғлиқ мутахассисликларида қўллаш мумкин ва яхши самара беради.
Шунингдек, Намунавий дастур ва Ишчи ўқув режаларини ишлаб чиқишда ҳам
ушбу диссертация материалларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Диссертация юзасидан ишлаб чиқилган ўқув-услубий адабиѐтларидан

таълим жараѐнини оптималлаштиришда, визуаллаштирилган назарий, амалий
ва талабаларнинг мустақил машғулотларини ташкил қилишда фойдаланиш
мумкин.


ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Арипов М. М., Отаханов Н. А. DELPHI дастурлаш тили. /Ўқув қўлланма. -Н.:
Наманган, 2007. -544 б.

2.

Арипов М. М., Отаханов Н. А. DELPHI дастурлаш тилида файллар билан
ишлаш услубиѐти. // СамДУ илмий тадқиқотлар ахборотномаси. –Самарқанд,
2008. -№ 5. –Б. 15-19.

3.

Отаханов Н. А. DELPHI дастурлаш тилида ишлашни биласизми. // Таълим ва
тафаккур. –Наманган, 2008. -№ 4. –Б. 16-17.

4.

Отаханов Н. А. DELPHI тилини ўқитишдаги айрим муаммолар ва уларни
бартараф қилиш услубиѐти. / Услубий қўлланма. –Ф.: Фарғона, 2008. -36 б.

5.

Отаханов Н. А. Объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларин
ўқитишда турли типдаги маълумотлар билан ишлаш услубиѐти. //“Таълим
жараѐнини сифатли ташкил этишда илғор педагогик технологияларнинг
роли”. Республика илмий-амалий конференция материаллари. -Тошкент,
2008. –Б. 134-137.

6.

Отаханов Н. А. Объектга йўналтирилган дастурлаш технологиялари ва
улардан фойдаланиш. // Педагогик таълим. - Тошкент, 2008. -№ 4. –Б. 56-61.

7.

Отаханов Н. А. Объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларини
ўқитиш ҳусусида. // Таълим муаммолари. -Тошкент, 2008. -№ 3. –Б. 168-172.

8.

Отаханов Н. А. Талабаларни DELPHI дастурлаш тилини ўрганишга тайѐрлаш
босқичлари ҳусусида. // НамДУ илмий ахбороти. –Наманган, 2008. –Б. 14-18.

9.

Отаханов Н. А. Delphi тилини ўрганиш учун электрон дарслик. // Ўзбекистон
Давлат патент идорасининг электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган
дастурнинг расмий рўйҳатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
№DGU 01636. Тошкент, 18.11.2008.

10.

Отаханов Н. А. DELPHI дастурлаш тилини ўрганиш учун яратилган

электрон дарслик ҳақида. // ”Узлуксиз таълим сифат ва самарадорлигини
оширишнинг назарий-амалий муаммолари”. Республика илмий-амалий
конференция материаллари. –Самарқанд, 2009. –Б.129-132.

11.

Отаханов Н. А. Олий ўқув юртларида DELPHI дастурлаш тилини ўқитиш

услубиѐти. // ”Амалий математика ва информацион технологияларнинг
долзарб муаммолари-Ал Хоразмий-2009”. Халқаро конференция маърузалари
тўплами.–Тошкент, 2009. –№2. –Б. 232-235.


background image

21

Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Отаханов Нурилло

Абдумаликовичнинг 13.00.02-таълим ва тарбия назарияси ва методикаси

(информатика) ихтисослиги бўйича «Объектга йўналтирилган дастурлаш

технологияларини ўқитиш услубиѐти (Олий ўқув юртлари мисолида)»

мавзусидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч сўзлар:

маълумот, дастур, илова, дастурлаш тили, объектга

йўналтирилган дастурлаш технологиялари, объект, класс, хусусият, метод,
полиморфизм, инкапсульяция, ворислик, электрон дарслик.

Тадқиқот объектлари.

Олий ўқув юртларининг «Амалий математика ва

информатика” йўналиши бакалаврларига “Дастурлаш асослари” фанини
ўқитиш жараѐни.

Ишнинг мақсади.

ОЙДТ ўқитиш услубиѐтини ишлаб чиқиш, ОЙДТ ни

DELPHI дастурлаш тили мисолида ўқитиш учун зарур ўқув-услубий ва
дидактик материалларни тайѐрлаш, талабалар қийин ўзлаштирадиган
мавзуларни аниқлаш ва уларни ўқитиш услубиѐтини ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методлари.

Муаммога оид илмий, услубий, педагогик -

психологик адабиѐтлар таҳлили; педагогик кузатиш; тест синовлари; ОЙДТ
ни ўқитишда фойдаланиш учун ишлаб чиқилган ўқув қўлланмалари ҳамда
электрон дарсликни тажрибадан ўтказиш; педагогик тажриба-синов ишларида
олинган натижаларининг математик-статистик таҳлил қилиш.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

олий ўқув юртларида ОЙДТ

ни ўқитишнинг долзарблиги асосланди; ОЙДТ ни ўқитиш учун таксономиялар
ишлаб чиқилди; ОЙДТ ни DELPHI дастурлаш тили мисолида талабалар қийин
ўзлаштирадиган тушунча ва мавзулари аниқланди ҳамда уларни ўқитишнинг
самарали услубиѐти ишлаб чиқилди; ўқув, услубий ва дидактик материаллар
тайѐрланди, электрон ўқув қўлланмаси яратилди, DELPHI дастурлаш тилини
ўқитиш бўйича ишлаб чиқилган тавсияномалар илмий асослаб берилди, кичик
луғат ишлаб чиқилди.

Амалий аҳамияти:

ОЙДТ бўйича назарий ва амалий машғулотлар ташкил

қилишда; дастурчи, ўқитувчи ва илмий ходимларни тайѐрлаш бўйича
тавсияномалар ишлаб чиқишда; намунали ва ишчи режаларни мукаммал-
лаштиришда; мустақил машғулотларда, битирув малакавий ва курс ишларини
режалаштиришда, талабалар илмий-услубий ишларини ташкил килишда,
ўқитувчилар малакасини ошириш курсларида фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

Тадқиқотнинг

илмий ва амалий натижалари 2 та қўлланма ва 7 та мақолада эълон қилинди,
Ўзбекистон Республикаси Патент идорасининг муаллифлик гувоҳномаси
олинди. Улар таълим самарасини ошириш мақсадида ўқитиш амалиѐтига
татбиқ этилди.

Қўлланиш соҳаси:

Олий ўқув юртларининг “Амалий математика ва

информатика” ва унга турдош бакалавр йўналишлари.


background image

22

РЕЗЮМЕ

диссертации Отаханова Нурилло Абдумаликовича на тему: “Методика

преподавания объектно-ориентированных технологий программирования

(на примере высших учебных заведений)” на соискание ученой степени

кандидата педагогических наук по специальности 13.00.02-теория и методика

обучения и воспитания (информатика)

Ключевые слова:

информация, программа, приложение, языки

программирования,

объектно-ориентированные

технологии

програм-

мирования, технология программирования, объект, класс, свойство, метод,
полиморфизм, инкапсуляция, наследование, электронный учебник, модель.

Объекты исследования:

процесс преподавания предмета “Основы

программирования” в ВУЗах бакалаврам по направлению “Прикладная
математика и информатика” .

Цель работы:

разработка методики преподавания ООТП, разработка

учебно-методических и дидактических материалов для преподавания ООТП на
примере языка программирования DELPHI, определить перечень трудно
осваиваемых тем и разработать качественную методику их преподавания.

Методы исследования:

анализ литературы, педагогическое наблюдение,

тестовые проверки, апробация научно-методических пособий, педагогический
эксперимент и математическая обработка результатов.

Полученные результаты и их новизна:

Обоснована актуальность

создания методики преподавания ООТП, разработаны таксономии для
преподавания ООТП, определѐн перечень трудно усваиваемых студентами тем
и разработана эффективная методика преподавания этих тем, научно
обоснованы рекомендации, разработанные для преподавания ООТП, создан
небольшой словарь для программистов, разработаны учебно-методические и
дидактические материалы. на примере языка DELPHI.

Практическая значимость:

Результаты исследования могут быть

использованы при организации теоретических и практических занятий, в
разработках рекомендаций для подготовки программистов, учителей и научных
сотрудников в области программирования, в совершенствовании типовых и
рабочих программ, в проведении самостоятельных работ студентов, в
проектировании выпускных, квалификационных и курсовых работ, при
организации научно-исследовательской работы студентов, на курсах
повышении квалификации.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

Научные и

практические результаты исследования опубликованы в 7 статьях и в 2-х
пособиях, получено авторское свидетельство ГПЗ РУЗ, и они внедрены в
практику преподавания в целях повышения эффективности обучения.

Область применения:

ВУЗы, выпускающие бакалавров по направлению

«Прикладная математика и информатика».


background image

23

RESUME

Thesis of Otahanov Nurillo Abdumalikovich on the scientific degree competition of

the doctor of philosophy in pedagogic science on speciality 13.00.02-the theory and

methodical of education (information science), subject “Training method of the

object-oriented programming technology”

Key words:

an information, a program, an application, a programming

language, the technology of an object-oriented programming, object, class, a specific
character, a method, a polylithism, an encapsulation, an inheritance, an electronic
manual.

Subject of research:

learning process of “Fundamental programming” for the

bachelor students of “practical mathematics and information science” in high schools.

Purpose of work:

working out of a teaching methodology of object-oriented

programming technology (OOPT), a guidance and didactic materials preparation for
OOPT by the example of DELPHI programming language, revelation of the themes
difficult to learn for students and working out of their teaching methodology.

Methods of research:

analysis of a scientific, methodical and educational-

psychological literature concerning the problem; pedagogical supervision; test works;
testing the methodical manuals and textbooks worked out for OOPT teaching;
mathematical-statistical analysis of the results gained in pedagogical testing.

The results obtained and their novelty:

the topicality of a OOPT teaching in

high schools was proved; taxonomies for a OOPT teaching were worked out; the
conceptions and themes difficult to learn for students for OOPT by the example of
DELPHI programming language were determined and their proficient teaching
method was developed; the recommendations worked out for teaching of DELPHI
programming language were scientific proved.

Practical value:

it can be used in the organizing of theoretical and practical

trainings in OOPT; in working out the recommendations for training of future
programmers, teachers and research assistants; in the improvement of model patterns
and work plans; in the independent works, in the planning of the final professional
works and term papers, in the organizing of guidance works of the students, in the
courses of raising the level of teacher’s skill.

Degree of embed and economic effectivity:

the results of the research were

published in 7 articles, in 2 methodical manuals and owned author certificate by the
State certificating office of Republic of Uzbekistan. They were used for the purpose
of increasing the teaching effect.

Field of application:

the high schools training bachelors in “practical

mathematics and information science”.


background image

24







































Босишга рухсат этилди 12.11.2009. Бичими 60х84 1/16. Гарнитураси «Times New Roman»
1.5 босма тобоқ. Адади 100. Буюртма 11/13. Баҳоси шартнома асосида.

М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг Тошкент

шаҳридаги филиали матбаа марказида чоп этилди.



background image

25













































background image

26













































background image

27













































background image

28









































Библиографические ссылки

Арипов М. М., Стаханов Н. A. DELPHI дастурлаш тили. /Ўқув қўлланма. -Н.: Наманган, 2007. -544 б.

Арипов М. М., Стаханов Н. A. DELPHI дастурлаш тилида файллар билан ишлаш услубиёти. // СамДУ илмий тадкикотлар ахборотномаси. -Самарканд, 2008. -№ 5. -Б. 15-19.

Стаханов Н. A. DELPHI дастурлаш тилида ишлашни биласизми. // Таълим ва тафаккур. -Наманган, 2008. -№ 4. -Б. 16-17.

Стаханов Н. A. DELPHI тилини ўкитишдаги айрим муаммолар ва уларни бартараф қилиш услубиёти. / Услубий қўлланма. -Ф.: Фаргона, 2008. -36 б.

Стаханов Н. А. Объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларин ўқитишда турли типдаги маълумотлар билан ишлаш услубиёти. //“Таълим жараёнини сифатли ташкил этишда илгор педагогик технологияларнинг роли”. Республика илмий-амалий конференция материаллари. -Тошкент, 2008.-Б. 134-137.

Стаханов Н. А. Объектга йўналтирилган дастурлаш технологиялари ва улардан фойдаланиш. // Педагогик таълим. - Тошкент, 2008. -№ 4. -Б. 56-61.

Стаханов Н. А. Объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларини ўқитиш хусусида. //Таълим муаммолари. -Тошкент, 2008. -№ 3. -Б. 168-172.

Стаханов Н. А. Талабаларни DELPHI дастурлаш тилини ўрганишга тайёрлаш босқичлари хусусида. // НамДУ илмий ахбороти. -Наманган, 2008. -Б. 14-18.

Стаханов Н. A. Delphi тилини ўрганиш учун электрон дарслик. // Ўзбекистон Давлат патент идорасининг электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйҳатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома. №DGU 01636. Тошкент, 18.11.2008.

-Отаханов H. A. DELPHI дастурлаш тилини ўрганиш учун яратилган электрон дарслик ҳақида. // ’’Узлуксиз таълим сифат ва самарадорлигини оширишнинг назарий-амалий муаммолари”. Республика илмий-амалий конференция материаллари. -Самарканд, 2009. -Б.129-132.

Стаханов Н. А. Олий ўкув юртларида DELPHI дастурлаш тилини ўқитиш услубиёти. // ’’Амалий математика ва информацион технологияларнинг долзарб муаммолари-Ал Хоразмий-2009”. Халкаро конференция маърузалари тўплами.-Тошкент, 2009. -№2. -Б. 232-235.