ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ
КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД НОМИДАГИ МИЛЛИЙ
РАССОМЛИК ВА ДИЗАЙН ИНСТИТУТИ
Санъатшунослик факультети
Музейшунослик кафедраси
АЛИЕВА УМИДА
ЎЗБЕКИСТОНДА ЁДГОРЛИКЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ
ТАРИХИ ВА УЛАРНИ МУЗЕЙЛАШТИРИШ
МУАММОЛАРИ
Санъатшунослик – 5210200 таълим йўналиши
Музейшунослик; консервация ва бадиий ёдгорликларни
сақлаш ихтисослиги бўйича
«бакалавр» академик даражасини олиш учун ҳимояга тақдим этилган
МАЛАКАВИЙ БИТИРУВ ИШИ
Тошкент – 2010
2
Мазкур малакавий битирув иши Музейшунослик кафедрасида
бажарилган. Музейшунослик кафедраси 200__ йил ___ _________даги №___-
сонли мажлисида ҳамда Санъатшунослик факультетининг 200___ йил ____
__________даги №___-сонли факультет Кенгашида муҳокама этилган ва
ҳимояга тавсия этилган.
Илмий раҳбар: Музейшунослик кафедраси мудири, тарих
фанлари номзоди, Курязова Д.Т.
Тақризчи: Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори, тарих фанлари
доктори Ж.Ҳ.Исмоилова
Ҳимоя 200___ йил ___ июн соат ________да Камолиддин Беҳзод
номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ёшлар маданият маркази
залида ўтказилади.
3
Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Содиқ Азимов
кўчаси, 35-уй.
МУНДАРИЖА
КИРИШ
..........................................................................................................
IБОБ.
Ўзбекистонда ёдгорликларни таъмирлаш тарихи
(XX аср охирларидан – 1980 йилларгача
)........................................
1.1.
Ўзбекистонда ёдгорликларни таъмирлаш ташкилотлари фаолияти
1.2.
Ёдгорликларни таъмирлаш борасидаги амалга оширилган ишлар....
II БОБ. Ёдгорликларни замонавий таъмирлаш жараёнлари ва
музейлаштириш муаммолари
.........................
2.1.
Мустақиллик
йилларида
амалга
оширилган
таъмир
жараёнлари.........................................................................................................
2.2.
Ўзбекистонда
ёдгорликларни
замонавий
музейлаштириш
муаммолари ва истиқболлари............................................................
ХУЛОСА
..................................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБАЛАР ВА АДАБИЁТЛАР
.................
4
Кириш
Юртимиз қадим-қадимдан бой тарихий, маданий ва бадиий асарларга
эга. Аждодларимиз билимли, доно, зиёли кишилар бўлишлари билан бир
қаторда, ўзлари яратган бу ноёб дурдоналарни келажак авлодларга авайлаб,
асраб қолдирганлар ва шу юрт фарзанди эканликларидан фахрланганлар.
Биз ҳам бу маданий, маънавий бойликларимизни асрашни ҳамда қайта
таъмирлашни, улардан ғурурланишни инсонийлик бурчимиз деб биламиз.
Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳудуди энг қадимий маданият
марказларидан бири бўлган. Бу ҳудудда минг йиллар давомида шаклланган
кўплаб маданият ва маънавият марказлари, минглаб илмий асарлар ҳамда
тарихий ёдгорликлар халқимизнинг бой маданий-маънавий ёдгорликлари
ҳисобланади. Мустақилликка эришилгандан кейинги даврда мамлакатимизда
маданий мерос ва қадриятларни тиклаш ва тарғиб қилишнинг ҳуқуқий асослари
яратилди. Миллий қонунчилигимизда маданий меросни муҳофаза қилишга оид
10 дан ортиқ қонунлар, Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг
қарорлари ва бошқа меъёрий хужжатлар қабул қилинди.
Бугунги кунда Республикамизда тасвирий ва халқ амалий санъат асарлари,
археологик ва меъморчилик объектлари, муқаддас зиёратгоҳлар миллий
маданий мерос намуналари сифатида асраб келинмоқда.
Мустақиллик йилларида қадимий ёдгорликларимизни таъмирлаш ва
музейлаштириш борасида бир қанча ишлар амалга оширилди. Бу борада 2001
йилда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган “Маданий мерос
объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳақида” Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова тариқасида услубий қўлланмалар қабул
қилинмоқда
1
.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
1
Ахмедов М.К. Ўзбекистонда меъморий ёдгорликларни таъмирлаш муаммолари.// Ўзбекистон меъморий
обидаларини таъмирлаш ва улардан фойдаланиш муаммоларига бағишланган халқаро илмий–амалий
конференция тезислар тўплами.- Самарқанд. 2004, 16-17- б.
5
“Республика музейлари фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорига мувофиқ юртимизнинг қадимий шаҳарларида музей-қўриқхона
фаолиятини такомиллаштириш ишлари амалга оширилди. Музей-
қўриқхонанинг экспозиция залларида янги экспозициялар ташкил этиш ва
ёдгорликларни босқичма-босқич таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда
2
.
Мавзунинг долзарблиги.
Маданий-маънавий мероснинг кўплиги, бой
ва ранг-баранглиги ҳамда қадимийлиги билан Ўзбекистон дунёда етакчи
ўринлардан бирида туради. Шуниси эътиборлики, бугунги кунга қадар Ўрта
Осиё давлатларида жойлашган 6 та маданий мерос объектлари “Бутунжаҳон
маданий мерослари рўйхати”дан жой олган бўлса, шундан 5 таси Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида жойлашган. Ҳозирги вақтда барча тарихий
объектларни ҳимоялаш, сақлаб қолишда давлат назорати ўрнатилган.
Мустақиллик йиллари халқимизнинг ўзлигини уйғотиб, руҳий-маънавий
юксалтириш ва миллий тараққиётимизни таъминлаш учун ўтмиш
меросимизни тиклаш ва ривожлантириш мамлакатимизда давлат сиёсати
даражасига кўтарилди. Эндиликда улуғ аждодларимиз яратиб қолдирган ғоят
бой ва ранг-баранг моддий ҳамда маънавий мерослар тикланиб, халқимиз
ҳаётига янги мазмун бахш этмоқда. Улар биз учун фақат ўтмишдан қолган
ёдгорликларгина эмас, балки аждодларимизнинг меҳнати, ақл-идроки ва
тафаккурининг улкан ютуғи, бебаҳо
бойлигимиз, маънавиятимиз
шаклланишининг битмас манбаидир.
Юртимизнинг серқирра ва қадимги меъморий ёдгорликларини сақлаб
қолиш борасидаги таъмир ишларини илмий ўрганиш ва замонавий музей-
қўриқхона сифатида янги туризм инфраструктурасини яратиш нафақат
Ўзбекистон ва бутун Ўрта Осиё миқёсида, шунингдек жаҳон илмий
тадқиқотчилари ўртасида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Таъмиршуносликда
эски услубларни чуқур тадқиқ этган ҳолда, янги услубларни
ёдгорликларнинг ижобий таъмирланиши борасида уйғунлаштирилиши ва
қўлланилиши ҳолатлари ҳамда замонавий музейлаштириш муаммолари
2
Альмеев Р.В. Бухара город музей. – Т.: Фан, 1999. С – 127
6
назарий баён этилмаган бўлиб, фақатгина амалий кўринишларида акс
эттирилиб, умумий архив ҳужжатларида қисқача баён этиб ўтилган. Биз
ушбу илмий иш борасида мавзу доирасидаги турли меъморлар томонидан
таъмир жараёнлари қайд этилган деярли барча маълумотларни жамлаб,
ёдгорликларда олиб борилган таъмирлаш, тиклаш ишларини яхлит
кўринишда беришга ҳаракат қиламиз. Таъмирлаш ишлари бевосита
ёдгорликларнинг бадиий қийматини сақлаб қолиб, уларни оммага тадбиқ
этиш вазифасини ҳам қамраб олади. Ушбу маънавий ва моддий
бойликларимизни сақлаш услубиятини ўрганиш, ундаги салбий оқибатларга
олиб келадиган ҳолатларни бартараф этиш ва уларни замонавий
музейлаштириш малакавий битирув ишимизнинг асоси ҳисобланади. Шу
туфайли ҳам бу мавзу алоҳида ахамият касб этади ва илмий ўрганиш учун
долзарб бўлиб қолади.
Мақсад ва вазифалар.
Ўрта Осиёда меъморий ёдгорликларни
таъмирлаш амалиёти тарихининг вужудга келиши, унинг илк асосчилари,
ушбу борада кенг изланишлар олиб борган ташкилотлар, замонавий таъмир
амалиётлари ҳамда замонавий музейлаштириш ҳақида маълумот бериш,
шунингдек илк таъмир ишларининг салбий ва ижобий ҳолатлари, халқ
усталарининг тажрибаларидан фойдаланиш амалиёти тарихини ўрганиш ва
бу услубларни замонавий таъмир услубларига тадбиқ этиш малакавий
битирув ишимизнинг асосий мақсади ҳисобланади. Санъат ёдгорликлари
асрлар давомида ҳар қандай фалокатларни енгиб ўтиб, ўз кўрку жамолини,
жозибаси ва умри боқий бўёқларини кўз-кўз қилиб турган обидалардаги
таъмир жараёнлари қай тарзда шаклланиши ҳам бу борада муҳим аҳамиятга
эга. Таъмирловчи усталар аждодларимиз табаррук хотираси олдида ҳамиша
таъзимда бўлиб, уларнинг ҳаёт синовларидан мардона ўтган иш услубларига
қатъий риоя қилиши, шарафли касбига садоқатини бундан кейин ҳам бир
неча асрлар давомида намойиш этиш тарихини баён этиш ҳам малакавий
битирув ишимиз асосида кўриб ўтилади.
7
Малакавий битирув ишимизнинг асосий вазифаси таъмир этилган
барча ёдгорликларни ўз жойида рўйхатга олиш, муҳофазалаш ва музей-
қўриқхона таркибига халқаро тажрибалар асосида киритиш учун бир қанча
талаб ва таклифларни ўрганган ҳолда, янги услубларни тадбиқ этиш
муаммоларини ўрганиш ҳамда замонавий музейлаштириш бўйича ижобий
ҳолатларни кашф этилиши каби муаммоларни ўрганишдан иборат.
Шунингдек, таъмир ишларидаги нуқсонларни бартараф этиш, фан-техника
ютуқларидан оқилона фойдаланиш, классик ва замонавий меъморчиликнинг
энг яхши қирраларини ўзаро уйғунлаштириш учун барча чора-тадбирларни
кўриш шу куннинг долзарб вазифаси сифатида тадбиқ этилади.
Манбалар таҳлили.
Илмий ишимизни ўрганиш даражаси нисбатан
муаммолидир. ХХ асрнинг 20-йилларида музейлар ва ёдгорликларни сақлаш
борасидаги асар ва тадқиқотлар сон жиҳатидан кўп эмас. Улар қаторига
1926–1928 йилларда В.В.Бартольд муҳаррирлигида нашр этилган «Известия
Среднеазиатского комитета по делам музеев и охраны памятников старины,
искусства и природы» номли мажмуасини кўрсатиш мумкин
3
. Ундаги
мақолалардан энг аҳамиятлиси А.М.Миронов қаламига мансуб бўлиб,
Средазкомстариснинг беш йиллик ташкилий, илмий ва амалий фаолиятига
бағишланган
4
.
Таниқли олим Я.Ғ.Ғуломов томонидан ёзилган асарда Ўзбекистоннинг
моддий маданият ёдгорликларини асраш ва муҳофаза қилиш масалалари ўз
ифодасини топган
5
.
Биз тадқиқ қилаётган мавзу кўплаб олимлар томонидан, хусусан
уларнинг илмий ишлари контекстида, шунингдек Бухоро, Ўрта Осиё ва Ўрта
Шарқ меъморчилигида деярли алоҳида эътибор билан кўриб чиқилган. Бу
илмий ишларнинг кўплари, масалан тадқиқотчи-олим, бир қанча таъмирлаш
ишлари муаллифи ва иштирокчиси К.С.Крюковнинг биз учун қимматли
3
Известия среднеазиатского Комитета по делам музеев и охраны памятников старины, искусства и
природы. Вып. 1–3. – Ташкент, 1928.
4
Миронов А.М. Художественный музей в Ташкенте // Известия Средазкомстарис. Вып.1. 1926. С – 295-331.
5
Ғуломов Я. Ўзбекистонда моддий-маданий ёдгорликларни сақлаш, ўрганиш йўллари. – Тошкент, 1934. Б.
120
8
маълумотлари жамланган мақолалари Бухоро обидаларини илк таъмирлаш
жараёнлари ҳақида дастлабки аниқ ва муҳим манбаларни ёритиб беради
6
.
Шунингдек, меъмор тадқиқотчи В.А.Лавровнинг «Градостроительная
культура Средней Азии» тадқиқотимизнинг маълум қисмларидан бири
сифатида катта қизиқиш уйғотади. Бу ерда муаллиф Ўрта Осиё ҳудудидаги
илк шаҳарсозлик кўринишлари билан бир қаторда, Шайбонийлар даври
шаҳарсозлиги ривожи ва уни қурилишидаги тараққий этиш динамикасини
ёрқин очиб беради
7
.
Таъмир услубларининг кошинкорлик, кошинпазлик масалаларига
бағишланган, халқ усталарининг узоқ йиллар давомида тўплаган
тажрибалари, таълимлари тўлиқ ёритилган А.Ҳаққуловнинг “Тарихий
ёдгорликларни таъмирлаш”
8
ва “Таъмир санъати”
9
асарларида муаллифнинг
таъмир соҳасида олиб борган кўп йиллик изланишлари Бухоро шаҳри
ёдгорликлари мисолида ҳам кенг ёритилган.
А.Бобомуродовнинг “Зодчество мира” журналида чоп этилган
“Реставрация старого города Бухара” мақоласида баён этилган фикрлар
тадбиқ этаётган мавзуимизни қисман ёритишга ёрдам берди
10
. Мақолада
“ЮНЕСКО” томонидан эълон қилинган танловда иштирок этган турли
таъмир лойиҳалари, Бухоро шаҳрини замонавий музей-қўриқхонага
айлантириш борасида олиб борилаётган маданий тадбирлар, Эски Бухорони
таъмирлаш муаммолари кенг тадбиқ этилган.
Мустақиллик йилларида олиб борилаётган таъмир ишларининг салбий,
ижобий ҳолатлари, умуман Ўзбекистонда меъморий ёдгорликларни
таъмирлаш муаммоларига бағишланиб, 2004 йил сентябрь ойида Самарқанд
шаҳрида ўтказилган Халқаро илмий-амалий конференция материалларидан
фойдаланиш,
илмий
ишимизга
М.К.Аҳмедов,
К.С.Абдурашидов,
6
Крюков К.С. Организационные формы охраны и реставрации памятников архитектуры Узбекистана (1920-
1990).// АСУ, 1990, № 8. С. 34-36
7
Лавров В.А. Градостроительная культура Средней Азии (с древнейших времён до второй половины XIX
века).- М.: Государственное издательство архитектуры и градостротельства, 1950. С.179
8
Ҳаққулов А.А. Таъмир санъати.- Т.: Меҳнат, 1991.-200-б.
9
Ҳаққулов А.А Тарихий ёдгорликларни таъмирлаш.-Т.: Ўқитувчи, 1983.-123 б.
10
Бобомурадов А.А. Реставрация старого города. Бухара, Узбекистан.// Зодчество мира, 1996, № 1.- С. 8.
9
М.А.Юсупова каби таъмиршунос-меъмор олимларнинг мақолалари билан
янгиликлар киритилишига туртки бўлди
11
.
Бухоро шаҳрини замонавий музейлаштириш услубияти муаммоларига
бағишланган долзарб мавзуни ёритишимизда Бухоро музей-қўриқхонаси
раҳбари Р.В.Алмеевнинг бир қатор мақолалари, “Бухара – город музея”
рисоласи
12
, Ф.Арсланованинг “Из истории культурного наследия”, мақолалар
тўплами китобида нашр этилган “Бухарский музей-заповедник и новые
информационные
технологии”
мақоласи
билан
мавзуни
қисман
ёритишимизда танишиб чиқилди
13
. Шунингдек, санъатшунослик фанлари
доктори К.Б.Акилованинг “Марказий Осиёнинг замонавий ижтимоий
тараққиёти билан боғлиқ тарихий-маданий меросни таъмирлаш муаммолари”
мақоласида ҳам бугунги кунда меросни таъмирлаш муаммолари – бу маълум
санъат ва маданият асари ҳамда ёдгорлигини таъмирлаш эмас, балки бу энг
аввало муайян миллатнинг маънавий бойликларини сақлаб қолиш билан
боғлиқ асосли фикрлар аниқ ва лўнда ифодалаб берилган
14
.
Ниҳоят, бизнинг тадқиқотимиз учун жуда қизиқарли бўлган
манбалардан бири – меъморчилик фанлари доктори Ю.М.Аминжановнанинг
қўлёзма мақоласида биринчи бор тадқиқот қилиш ишларининг хронологик
принципига асосланган Бухоро меъморчилигини қадимдан то XX асрларгача
бўлган меъморий обидаларининг таъмирлаш эволюцияси ва асосий йўналиш
принципларини лўнда ифодалаб беради
15
.
Юқорида санаб ўтилган илмий маълумотлардан ташқари, Ўзбекистон
Республикаси Маданият ишлари Вазирлиги ёдгорликларини сақлаш бош
бошқармаси илмий техник заҳирасида сақланаётган тадқиқотлар ҳам мазкур
11
Ахмедов М.К. Ўзбекистонда меъморий ёдгорликларни таъмирлаш муаммолари.// Ўзбекистон меъморий
обидаларини таъмирлаш ва улардан фойдаланиш муаммоларига бағишланган халқаро илмий–амалий
конференция тезислар тўплами.- Самарқанд 2004. Б.16-17
12
Альмеев Р.В. Бухара город музей. – Т.: Фан, 1999. С.127
13
Арсланова Ф.Р
. Бухарский музей-заповедник и новые информационные технологии.//
Из истории культурного
наследия. Тезиси международного конференции. – Бухара. 2005. С. 23
14
Акилова К.Б.
Марказий Осиёнинг замонавий ижтимоий тараққиёти билан боғлиқ тарихий-маданий меросни
таъмирлаш муаммолари.// Халқаро алоқалар
, 2006, № 1. С.47-48
15
Юсупова М.А. Актуальные проблемы реставрации памятников архитектуры Узбекистана.//
Международная научно практическая конференция “Проблемы реставрации и использования памятников
архитектуры Узбекистана” Тезисы выступления.
10
аспектларни ўрганишда жуда катта аҳамият касб этади. Улар ичида
М.Е.Массон,
И.И.Ноткин,
Б.Н.Засыпкин,
Ю.З.Шваб
ва
бошқа
тадқиқотчиларнинг илмий ишлари бизга бой маълумот беради.
Малакавий битирув ишининг назарий аҳамияти
шундан
иборатки, мавзу бўйича тадқиқ қилинган маълумотлар, янгиликлар
ёдгорликларни таъмирлаш тарихи ва музейлаштириш ишлари бўйича
умумий маълумотлар тадқиқ этилганлиги инобатга олинган ҳолда, қўлланма
сифатида фойдаланиш имкониятини беради. Музей иши асослари тарихидаги
тараққиёт босқичлари, улардаги рўй берган турли хил диққатга сазовор
жараёнлар ҳамда шу соҳанинг етук намоёндалари ҳақида тушунчалар бериш,
тақриз жанрларини амалиётда қўллаш учун билим, кўникма ва малака ҳосил
қилиш, пойдевор яратишдан иборат.
Малакавий битирув ишининг амалий аҳамияти
. Мавзу юзасидан
тадқиқ қилинган объектлар бўйича махсус йўлкўрсаткич яратиш
имкониятини берган ҳолда, музейшунос мутахассислар кўчмас объектларда
музейлаштириш муаммолари каби долзарб мавзуни тадқиқ қилишлари
мумкин. Амалий кўникмаларга эга бўлиш учун талабалар ёдгорликларни
таъмирлаш тарихи, уларнинг жамият ҳаётидаги, ўсиб келаётган ёш авлод
тарбиясидаги беқиёс ўрнини мазкур малакавий битирув иши орқали
ўрганишлари мумкин. Ҳозирги кунда бозор иқтисодиёти шароитида
ёдгорликларда янги таъмир услубларини жорий этиш ва очиқ музейларда
ўзини мустақил бошқариш ҳамда замонавий туризм тизимини ишлаб
чиқиши, менежмент ва маркетингни жорий қилиш каби тасаввурга эга
бўлишни назарий жиҳатдан тарғиб этилиши ижобий амалий натижаларни
беради. Ёдгорликда ташкил этилган музейларни молиявий аҳволини
яхшилаш мақсадида турли лойиҳалар ишлаб чиқилиши ва улардан тўғри
фойдаланиш муҳим амалий аҳамиятга эга.
Малакавий битирув ишининг таркибий тузилиши –
кириш, иккита
боб, хулоса, адабиётлар рўйхатидан иборат. Кириш қисмида малакавий
11
битирув ишининг долзарблиги, мақсад ва вазифалари, манбалар таҳлили,
назарий, амалий аҳамияти ҳамда структураси ҳақида маълумот берилади.
Асосий қисм икки бобдан иборат. Биринчи бобда –
Ўзбекистон
меъморий ёдгорликларини таъмирлаш амалиёти тарихининг вужудга
келиши, бу соҳадаги муаммоларнинг ўрганилиши XX асрнинг 20
йилларидан бошлаб ўрганиб чиқилади. Бундан ташқари, 1921 йили музей
ишлари, қадимий меъморчилик обидаларини сақлаш бўйича Туркистон
комитети
(Турккомстарис),
1925
йилда
Ўрта
Осиё
комитети
(Средкомстарис), 1932 йилда Ўрта Осиё ташкилотининг Бухорода ўз
филиалини очиши ёритилади. Айниқса, архив манбаларида кўплаб
маълумотлар келтирилган Бухоро ташкилотида (Бухкомстарис) олиб
борилган ишлар ва таниқли таъмиршунос олимлар В.А.Шишкин,
И.И.Умняков, Муса Саиджонов олиб борган таъмир услубларини амалиётда
халқ усталари билан ҳамкорликда олиб борган ишлари тадқиқ қилинади. XX
асрнинг охирларидаёқ Ўзбекистонда бир талай ёдгорликлар қайта
тикланиши ва 1970 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати қабул қилган бир
нечта қарор ва меъёрий ҳужжатлар бунга имконият туғдириши ҳақида
маълумотлар берилади.
Айниқса, 70-йиллар охирида қайта қуриш
методик асослари ишлаб чиқилиши, шу жумладан Бухоро, Самарқанд, Хива
шаҳарларини қайта тиклашга комплекс равишда қўл урилиши хусусида ҳам
тўхталиб ўтилади. 1979 йил Ўзбекистон маданий ёдгорликларини
консервация қилиш ва таъмирлаш институти ташкил қилиниши билан
алоҳида биноларни қайта тиклаш лойиҳалари илмий даражада ишлаб
чиқилиши борасида ҳам маълумотлар берилади..
Иккинчи боб – Мустақиллик йилларида юртимизнинг қадимий
шаҳарларида олиб борилган йирик таъмир ишлари бор маълумотлар асосида
тўлиқ ёритилади. Ўзбекистон ёдгорликлари халқимизнинг ўтмиш тарихи,
илм-фан тараққиёти, маданият акс этган манбаалар ва архив материалларни
чуқур таҳлил қилиш ҳамда обидаларда олиб борилаётган кузатиш ишларидан
олинган хулосалар баён этилади.
12
Музей-қўриқхонасининг шаклланишида янги босқич бошланиши,
музейшуносликда ёдгорликлар билан ишлаш бўйича асосий вазифа бўлган
маданий бойликларимизни асраш, обидаларнинг эстетик ва бадиий
қийматини оммага етказиш услублари тадқиқ этилади. Иқтисоднинг
ривожланиши, замонавий туризм индустриясидан тушган реал даромад
асосида музей–қўриқхонада янги услубларни жорий этилиши кўриб ўтилади.
Таъмирланган ҳар бир бино катта маблағ асосида қайта тикланади, ана шу
сарф этилган барча харажатларни музей-қўриқхонадан оқилона, биноларга
зарар етказмасдан туристик маршрутлар ташкил этиш билан давлат ғазнасига
қайтариш мумкин бўлган йўллар ҳамда замонавий музейлаштириш
муаммолари ўрганиб чиқилади.
Хулоса қисмида Малакавий битирув ишининг асосий мақсад ва
вазифалари қай даражада ўрганилганлиги хусусида якуний фикрлар
жамланади.
13
I боб. Ўзбекистонда ёдгорликларни таъмирлаш тарихи
(XX аср охирларидан – 1980 йилларгача)
Ўрта Осиё кўп асрлар давомида, инсоният тарихидаги кўҳна
цивилизация бешикларидан бири бўлган. Бу ўлкада яшаб ўтган халқлар
жаҳонга донг таратган моддий ва маънавий ёдгорликларнинг дурдона
намуналарини яратганлар. Шу билан бир қаторда, бу ўлка ўзининг табиий
бойликлари орқали чет элликларни кўп асрлар мобайнида ўзига жалб қилиб
келган. Бу ўлка бойликлари кўпроқ инглизлар ва русларни қизиқтирган. Улар
бир неча ўн йилликлар давомида турли хил экспедициялар ташкил этиб, Ўрта
Осиёни ҳар томонлама ўрганишга ҳаракат қилганлар.
Ўрта Осиёга Россиядан жуда кўплаб олимлар, мутахассислар келиб,
географик, геологик, минералогик тадқиқотлар ўтказадилар. Туркистоннинг
ҳайвонот ва наботот оламини, халқларнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-
одатлари
ва
тилини
ўрганадилар.
Масалан,
Л.П.Федченко
ва
О.А.Федченколар физика, география, геология, антропология ва этнография
ривожига ҳисса қўшишган. Геолог ва географ И.В.Мушкетов Туркистонинг
геологик тузилиши тўғрисидаги илмий концепцияни илгари сурди ва «Физик
география» асарини ёзди. А.П.Северцев, Г.Д.Романовский, В.Л.Комаров,
В.И.Липский, В.Ф.Ошанин, А.И.Краснов ва бошқа кўплаб олимлар
Туркистонда илм-фанни ривожлантиришда ҳамда ёдгорликларни ўрганиш
борасида кўп ишлар қилишди.
1870 йилда Ўрта Осиё олимлари жамияти пайдо бўлди. Бу жамият ўз
олдига Ўрта Осиё тарихи, географияси, этнографиясига ва тарихига оид
маълумотларни тўплаш, ишлаш ва тарқатишни мақсад қилиб қўйган эди.
Ўлкада ишлаб турган ҳаваскор археологлар 1895 йилда Туркистон
археология ҳаваскорлари тўгарагига бирлашди. Тўгарак аъзоларининг
тўплаган ҳақикий маълумотлари, илк марта топган материаллари ундан
кейинги тадқиқотчилар учун ёрдамчи материал бўлди ва ўтмиш
ёдгорликларининг замон ўтиши билан йўқолиб кетган кўп тафсилотларини,
14
шу ёдгорликлар билан боғлиқ бўлган фольклор ва ёзма манбааларни қайд
қилиш имконини берди. Тўгарак аъзоларининг ўртага қўйган масалалари ва
мулоҳазалари, гарчи мунозарали ва замон синовига бардош бера олмаган
бўлсада, ҳар холда бутун давр учун шубҳасиз катта аҳамиятга эга эди.
Уларнинг бу ишлари тадқиқотчилик фикрининг ривожланишига туртки
бўлди, унга илмий жамоат диққатини тортди.
Шу тариқа Ўрта Осиёнинг моддий ва маданий ёдгорликлари,
қимматбаҳо буюмлари, нодир қўлёзмалари чет мамлакатларга олиб кетилди.
Рус олимлари билан бир қаторда, илғор фикрли маҳаллий зиёлилар ҳам
қадимги ёдгорликларни авайлаб-асраш, уларни келажак авлод учун сақлаб
қолиш ҳамда муҳофаза қилишда ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Ўрта Осиёдаги қадимий ёдгорликларни ўрганишга аввалдан эътибор
берилган. Ўрта Осиёга келган ҳар бир киши унинг бой меросига лол қолар
эди. Туркистон ҳақидаги тасодифий ва қисман кузатувлар газеталарда,
айниқса, Тошкентда “Туркестанские ведомости” (1870–1917) журналида
мақолалар сифатида чоп этила бошланди. Археология ва осори-атиқаларни
сақлаш соҳасида “ҳаваскорлар” билан бир қаторда Ўрта ва Шарқий Осиёни
ўрганувчи илгариги император Археология Комиссияси ва кейинчалик Рус
қўмитаси илмий изланишлар олиб борди. Улар томонидан ажратилган пул
маблағлари ҳисобига археология қазилма ишлари, ёдгорликларда эса
текшириш ишлари олиб борилди. Туркистондаги қадимий ёдгорликларни
ўрганишга 1895 йилдан 1917 йилгача Тошкентда фаолият кўрсатган
Археология ҳаваскорлар тўгараги кўп ёрдам берди. 1917 йилдаги сиёсий
воқеалар Ўрта Осиёдаги қадимий ёдгорликларни сақлаш ва ўрганиш бўйича
олиб борилаётган маданий ишларни тўхтатиб қўйди. Фақат 1920 йилда
Тошкентда яна қайтадан Ўрта Осиё қадимий ёдгорликларини ўрганиш ва
сақлаш учун уюшма ташкил этиш зарурияти ҳақида фикр туғилади. Ниҳоят
Туркистондаги меъморий ёдгорликларини сақлаш, таъмирлаш масалалари
бўйича маҳаллий илмий кучлардан баъзилари бирлаштирилди ва бу ишларга
марказдан (ўша пайтдаги) вакиллар жалб қилинди.
15
Ўзбекистон меъморий ёдгорликларини таъмирлаш амалиёти тарихини
тадбиқ этиш шуни кўрсатадаки, бу соҳадаги муаммолар, XX асрнинг
йигирманчи йилларидан бошланган. Чунки, IX–XII асрлардан бошлаб
Марказий Осиёда ислом дини таъсирида янгича меъморий йўналиш юзага
келган ва у XX асргача узвий ривожланиб борган. Шу туфайли IX–XII
асрларда яратилган бирор бир иншоотнинг меъморий ва конструктив
тузилиши XX аср бошларигача яшаб ижод этган Ўрта Осиёлик
мутахассисларга тушунарли бўлган. Бинобарин XX аср бошларида айтарли
ҳар бир меъмор ўзидан олдин яратилган иншоотларни бемалол таьмирлай
олган. Буни XX асрда яратилган Бухородаги Олимхон мадрасаси,
Самарқанддаги Панжоб мадрасаси, Хива Ичан қалъасидаги минора, мадраса,
карвонсаройлар ҳамда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Қўқон,
Андижон ва бошқа шаҳарларда XIX–XX асрларда қурилган масжидларнинг
ўрта аср иморатлари билан бадиий ва конструктив муштараклигида ҳам
кўриш мумкин. Шу туфайли бўлса керак М.К.Ахмедовнинг ёзишича, Ўрта
Осиёда «таъмирламоқ» сўзи XX асрнинг ўрталаригача, айни пайтда ҳам
янгитдан қуришни ҳам эски иморатни янгилашни англатган
16
.
Европадан фарқли ўлароқ, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива,
Андижон ёки Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида XIX аср охири XX аср
бошларида қурилган масжид, мадраса, карвонсарой қурувчи ва меъморлари
IX–X ёки XIX–XX асрларда қурилган шундай иморатларни қийналмасдан
таъмирлай оларди. Чунки унинг шаклланиши асосида умумий меъморий ва
бадиий қонуниятлар ётарди.
Ўзбекистон меъморий обидаларини таъмирлаш ишлари XIX аср
бошидан ўрганила бошланди. Лекин тарихий шаҳарларнинг гуллаб яшнаган
даврида биноларни таъмирлаш, қуриш борасида бир қанча ишлар олиб
борилганлиги ҳам тарихий манбалардан маълум. Масалан, XIV аср охири
Темурийлар даврида XII–XIII асрларга тааллуқли мусулмонларнинг
16
Ахмедов М.К. Ўзбекистонда меъморий ёдгорликларни таъмирлаш муаммолари.// Ўзбекистон меъморий
обидаларини таъмирлаш ва улардан фойдаланиш муаммоларига бағишланган халқаро илмий–амалий
конференция тезислар тўплами.- Самарқанд. 2004. Б.16-17
16
муқаддас жойлари – Чашмаи Аюб, Турк Жонди, Сайфетдин Бахорзи
мақбаралари илгариги асосда таъмирланди. Шунингдек, XVI аср
Шайбонийлар даврида ҳам XII асрга тааллуқли бўлган – Магоки Атторий,
Намозгоҳ масжидлари мустаҳкамланиб, қайта тикланди ва Улуғбек
мадрасаси таъмирланди.
Тарихий шаҳарлар меъморий обидаларига тааллуқли бўлган
таъмирлаш ишлари бўйича баъзи бир фикрлар умумий тарзда Ўзбекистон
ёхуд яхлит Ўрта Осиё обидалари асосида мақолаларда қисқача баён этилар
эди. Бу борада, айниқса, олим бир қанча таъмирлаш ишларининг муаллифи
ва иштирокчиси К.С.Крюковнинг мақолалари жуда қадрлидир
17
. Бу
мақолаларда Бухоро меъморчилик обидаларини таъмирлашга тааллуқли
бўлган махсус изланиш ва тахминий режалар кўрсатиб ўтилган эди. Шундай
қилиб, 1920 йилда Маориф Халқ Комиссиариатида (Наркомпрос), 1921 йили
музей ишлари, қадимий меъморий обидаларни сақлаш бўйича Туркистон
комитети (Турккомстарис) тузилди. 1925 йилда бу ташкилот Ўрта Осиё
Қўмитаси (Средкомстарис), 1932 йилда эса Ўрта Осиё ташкилоти деб
номланиб, республиканинг тарихий шаҳарларида ўз ташкилотларини очди.
Унинг марказий идораси Тошкент шаҳрида жойлашган эди. Унга
Д.И.Нечкин раҳбарлик қилди. Ўрта Осиёдаги ёдгорликларни таъмирлаш
билан боғлиқ бўлган барча илмий саволлар Музейлар бўлими томонидан
ташкил этилган махсус комиссия доирасида олдиндан ишлаб чиқиларди.
Дастлаб бу комиссия гуруҳига Д.С.Марков, 1923 йилдан бошлаб эса унинг
соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли, И.В.Рульский, кейинчалик Д.П.Сухов,
Н.Б.Бакланов, И.Р.Левинсон, Б.Н.Засыпкин, Б.П.Денике ва бошқалар
раислик қилдилар.
Ўрта Осиёдаги Бухоро ташкилотида (Бухкомстарис) таниқли археолог
В.А.Шишкин бошчилигида И.И.Умняков, Муса Саиджонов каби бир қанча
тадқиқотчилар ишладилар. Таъмирлаш ишларини улар халқ усталари – Уста
17
Крюков К.С. Организационные формы охраны и реставрации памятников архитектуры Узбекистана
(1920-1990).// АСУ ,1990, № 8.- с.34-36.
17
Иброхим Хафизов, Рахим Хаятов, Ширин Мурадовлар билан ҳамкорликда
олиб бордилар
18
. Юқори малакали кадрларнинг етишмаслиги, маълум бир
услубиятни
тўлақонли
амалга
оширилмаслиги,
юқори
даражали
реставрацияни вужудга келтирмас эди. Шунинг учун ҳам ўша даврда
ташкилотнинг асосий вазифаси кичик таъмирлаш ишларини амалга ошириш
ёки бузилаётган фрагментларини қисман сақлаб қолиш билан кейинги
пайтда етадиган зарарларни олдини олиш эди.
20–30 йилларда Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларида бузилаётган
фрагментларни қисман сақлаб қолиш усули билан кейинги пайтда етадиган
зарарларни олди олинар эди.
20–30 йилларда Бухорода Н.М.Бачинский раҳбарлигида емирилаётган
сирланган кошинларни ганч қоришмаси билан консервация қилиш орқали
ёдгорликлар бузилишининг олдини олишмоқчи бўлишди. Лекин бу тажриба
муваффақиятли чиқмади, балки бинонинг эски безаклари оқ доғларга
айланди, холос. Бу борада К.С.Крюков ўз фикрини билдириб, «бу ишларни
қуйидаги ўрганилган тажриба асосида, яъни кошинни мозаика тарзида олиб,
уни эски қоришмалардан тозалаб, тушиб кетган жойларига терракота ёки
кесма мозаика блокларини жойлаштириш мумкин эди»
19
.
1922 йилда Б.Н.Кастальский оқ ганч штукатуркаси рангини табиий
«қизил-кесак» бўёғи билан бўяшни синаб кўради. Бу эса янада мукаммалроқ
таъмирлаш ечимини юзага келтирди. Масалан, Бачинскийнинг муқобил
услуби бўйича Мир-Араб мадрасасини таъмирлашда ишлатилган сувалган
кошин ва қоришма Уста Ширин кўмагида тушириб ташланиб, сирланган
безак блокларни ўз жойига янги қоришма ёрдамида жойлаштирдилар
20
.
Ниҳоят, XX асрнинг 20-йилларидан бошлаб шароит кескин ўзгарди.
«Шаклан миллий, мазмунан социалистик» деган шиор остида чекка ўлкалар
18
Юсупова М.А. Актуальные проблемы реставрации памятников архитектуры Узбекистана.//
Международная научно практическая конференция “Проблемы реставрации и использования памятников
архитектуры Узбекистана” Тезисы выступления, Самарканд, 2004, с. 33-35.
19
Крюков К.С. Организационные формы охраны и реставрации памятников архитектуры Узбекистана
(1920-1990).// АСУ ,1990, № 8. С.34-36.
20
Юсупова М.А. Актуальные проблемы реставрации памятников архитектуры Узбекистана.//
Международная научно-практическая конференция “Проблемы реставрации и использования памятников
архитектуры Узбекистана” Тезисы выступления, Самарканд, 2004. С. 33-35.
18
халқлари маданияти янгиланди. Янгича санъат яратиш ниқоби остида бир
неча ўн йиллик давомида анъаналарни асраб келган уста–меъморлар
сулоласи йўқола бошлади. Натижада, бугунги авлод ота-боболари меросини
тиклаш учун санъат сирларини махсус ўрганиш эҳтиёжи юзага келди
21
.
Ўзбекистонинг тарихий шаҳарлари қаторида инқироз арафасида
турган XV–XVII асрларга оид маҳобатли сирланган кошинли бинолар
безакларини таъмирлаш муаммо даражасида эди. Девор сатхининг катта
майдонда йўқолган кошинлар ва гулдор сопол бўлакларини қайта тиклаш
учун уларни махсус устахоналарда тайёрлаш керак эди.
1925–1935 йилларда Самарқанд сопол тайёрлаш устахонасида қадимги
усулларни ўзлаштирган ҳолда, сирланган кошин бўлаклари аслидан
фарқланмаган равишда намуна сифатида тайёрлай бошладилар. Шу тарзда
30-йиллар охиридан бошлаб биноларни тўлиқ қайта тиклаш ишлари
хужжатлар асосида амалга оширила бошланди.
1940 йилдан бошлаб Cамарқандда Узкомстарис бошчилигида
таъмирлаш жараёнлари учун зарур бўлган усталар тайёрлаш курслари
очилди. У ерда уста Ширин Муродов таълим бериб, ёш иқтидорли усталарни
тайёрлаш билан реставрация мактабини очишга замин яратди
22
.
1943 йилда “Узкомстарис” ўрнига меъморий ёдгорликларни сақлаш
бўйича бошқарма қошида таъмиршунослик ишлари бўйича тўрт кишидан
иборот махсус бўлим очилди. Улуғ Ватан урушининг сўнгги йилларида
ВЦИКнинг қарорига асосан «архетектурадаги ортиқча безакдорликка қарши
кураш» шиорига биноан, таъмирлаш ишларига тахминан 10 йил давомида
кам воситалар ажратилиб, асосан муҳофаза, қайта тиклаш ишига ва тезроқ
халқ учун уй-жой қуришга қаратилди.
21
Ахмедов М.К. Ўзбекистонда меъморий ёдгорликларни таъмирлаш муаммолари.// Ўзбекистон меъморий
обидаларини таъмирлаш ва улардан фойдаланиш муаммоларига
бағишланган халқаро илмий–амалий
конференция тезислар тўплами.- Самарқанд 2004. Б.16-17
22
Крюков К.С. Организационные формы охраны и реставрации памятников архитектуры Узбекистана
(1920-1990).// АСУ ,1990, № 8. С.34-36.
19
50–60 йилларда қадимий шаҳарларни қурилиши бўйича саводсизларча
йирик режа яратилди. Бу режа мазмуни «тарихий кварталлар ўрнида янги
қурилишни режалаштириш»дан иборат эди. Бахтимизга улар амалга
ошмади. Лекин Бухорода ўша йиллари шаҳар деворининг бир қисми, баъзи
дарвозаларини, Ёр-Муҳаммад-Оталиқ хонақоҳи ва Эрназар-Элчи мадрасаси
ва бошқаларнинг кўпгина қисмини бузишга улгурилган эди.
1950 йилларда кўпгина маданий қурилмалар – масжидлар, хонақоҳ,
мадрасалар хўжалик мақсадида чойхона, омборхона, идора сифатида
қўлланилди. Кўп бузилган биноларнинг ғиштларини таъмир устахоналарига
берилди. Бухородаги Пойи-Калон ансамбли яқинида ҳам обод қилинмаган,
бўш ётган жойлар ҳосил бўлди. 1950 йилларда дурдона асарлар қаторида,
Бухородаги
Мири-Араб
мадрасасининг,
Самарқанддаги
Регистон
ансамблидаги биноларнинг асосий кўринишидаги эскирган безакларни
беркитиб, йўқолган гулдор сополли безаклар силлиқланган рангли ғиштлар
билан алмаштирилди. Бу услуб безакни сақланишига олиб келди, лекин шу
билан бирга рангли ямоқлар унинг кўринишини ва ранглар сирасини бузди.
1960 йилларга келиб шароит яхшилана бошлади. Илмий жамоатчилик
ва Ўзбекистон зиёлиларининг талаби билан 1957 йилда Ўзбекистоннинг
моддий–маданий ёдгорликларини қўриқлаш кенгаши ташкил этилди.
Тарихий шаҳарларда эса, шу жумладан, Бухорода махсус илмий қайта
тиклаш устахоналари ташкил этилиб, у ерда ғиштнинг қадимий намунасини
ва керамик қопламаларни тайёрлаш, ёғочни қайта ишлаш цехлари йўлга
қўйилди.
1957–1961 йилларда Бухорода Кўкалдош мадрасасида вақтинча
истиқомат қилувчи аҳолини кўчириш учун янги уй қурилди. 1960–1961
йилларда Абдуллахон мадрасаси яқинидаги майдонда керамика бўйича уста
Усмон Умаров бошчилигида худди Самарқанддаги каби керамик қайта
тиклаш устахонаси ташкил қилинди. У ерда махсус безак материаллари –
Мири-Араб, Абдуллахон, Улуғбек, Кўкалдош мадрасалари, Калон масжиди
ва бошқалар учун алоҳида тайёрланарди. 1960-70 йилларда ғиштни ва
20
керамикани қадимги технология бўйича тайёрлаш йўллари жуда тез
ўрганилиб, уларни ишлаб чиқариш сифати ва ҳажми ўсиб борди
23
.
Аммо, юқорида айтилган фикрларнинг барчаси фақат безакка тегишли
эди. Лекин бинони ёғингарчиликдан сақлаш ва зилзилага қарши
конструкцияларни ҳисобга олган ҳолда қурилмаларни қайта тиклаш
ишларини олиб бориш вақти келган эди. Лекин бу ишлар тажрибасизлик
туфайли амалга оширилмади. Бу ўша вақтнинг хатоси ва тажрибалари
натижаси эди. Қайта тиклаш фақатгина қадимги кўринишдаги ғиштларнинг
зарарланган қисмларида қўлланиш билан чегараланди, холос.
Ушбу бобга хулоса қилиб айтиш мумкинки, тарихий-маданий
обидаларни сақлаш ва таъмирлаш ишларига Ўзбекистонда катта қизиқиш ва
илмий ёндошув асосида қаралди. 1920 йилда Туркистон Республикаси Халқ
маориф комиссарлиги қошида музей ишлари, қадимий ва санъат
ёдгорликларини сақлаш бўйича Туркистон комитети тузилиши бунга катта
туртки бўлди. Шу йиллардан бошлаб юқорида таъмирлаш тарихи
ўрганилган бинолар қаторида ёдгорликларни таъмирлаш услублари жорий
этилди. Шу ўринда В.Т.Шухов, В.Л.Вяткин, Б.Г.Засыпкин, Н.М.Бачинский,
М.Е.Массон, М.Саиджонов, В.А.Шишкин каби таниқли рус олимлари,
Абдуқодир Боқиев, Ширин Муродов, Абдулла Болтаев, Қули Жалилов,
Шамсиддии Ғофуров каби таниқли халқ усталари ноёб обидаларни рўйхатга
олиш, таъмирлаш ва сақлашда жонбозлик кўрсатдилар. Бундан ташқари,
М.С.Андреев, В.В.Бартольд, Д.И.Нечкин, М.Ф.Мауэр, Я.Ғ.Ғуломов,
Г.А.Пугаченкова, В.Л.Воронина, Л.И.Ремпель, П.Ш.Зоҳидов, В.А.Нильсен
каби тадқиқотчилар ҳам тарихий ёдгорликларга иккинчи умр бағишлаш
ҳамда уларнинг меъморий қийматини тадқиқ қилишда астойдил изландилар.
Ўзбекистонда қадимги иморатларни ремонт қилиш, консервациялаш,
қайта тиклаш ва таъмирлаш дастлабки йилларда Самарқандлик машҳур
қурувчи ва ажойиб халқ устаси Абдуқодир Боқиев иштироки ва
23
Асанов А.А. Рецензия по проекту реставрации главного портала Кукельдаша. Архив Глав НПУ
памятников культуры по делам МК Руз. Б 2213 / А90. - Т., 1961.-
21
раҳбарлигида олиб борилди. Миллий меъморчилигимизнинг хақиқий
билимдонлари, давлат мукофоти лауреатлари – Ширин Муродов, Болта
Жўраев, Жалол Жўраев, Қули Жалилов; меъморчилик, кошинкорлик ва
таъмирлашда катта тажриба тўплаган усталар – Акрам Умаров, Ота Полвон,
Мирҳамид Юнусов, Тошпўлат Арслонқулов ва бошқалар миллий
маданиятимиз истиқболи учун астойдил жон куйдиришди.
Умуман, XX асрнинг охирларидаёқ Ўзбекистонда бир талай
ёдгорликлар қайта тикланди. 1970 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати
қабул қилган бир нечта қарор ва меъёрий ҳужжатлар бунга имконият
туғдирди. 1976 йилда эса тарихий шаҳарлар марказини тўлиқ режалаштириш
лойиҳаси учун танлов эълон қилинди.
Айниқса, 70 йиллар охирида қайта қуриш методик асослари ишлаб
чиқилди, шу жумладан Бухоро, Самарқанд, Хива шаҳарларини қайта
тиклашга комплекс равишда қўл урилди. 1979 йил Ўзбекистон маданий
ёдгорликларини консервация қилиш ва таъмирлаш институти ташкил
қилиниши билан алоҳида биноларни қайта тиклаш лойиҳалари илмий
даражада ишлаб чиқила бошлади.
22
II БОБ Ёдгорликларни замонавий таъмирлаш жараёнлари ва
музейлаштириш муаммолари
Маълумки, Ўзбекистон дунёдаги архитектура ёдгорликларига бой
музей шаҳарларга эга давлатлардан бири ҳисобланади. Унинг мовий
гумбазлари, нафис пештоқлари, рангли кошинлари ва миноралари инсон
қўли билан яратилган бўлиб, ҳар биримизда фахрланиш ҳиссиётини
уйғотади. Шу билан бирга, уларни келажак авлодларга авайлаб-асраб
етказиш лозимлигини кўрсатади.
Ҳозирги кунда мустақил Республикамизда миллий қадриятларимизга
ва уларни тиклашга катта аҳамият берилмоқда. Меъморий ёдгорликларда
халқимизнинг ўтмиш тарихи, илм-фан тараққиёти, маданияти акс этган
манбаларни ва архив материалларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда обидаларда
олиб борилаётган бир қанча кузатиш ишларидан олинган хулосаларимизни
ушбу бобда ёритишга ҳаракат қиламиз.
ЮНЕСКОнинг қарори билан, 1993 йил Бухоро, Самарқанд, Хива каби
тарихий шаҳарлар дунёдаги 40 та очиқ музейлар сирасига киритилган бўлиб,
ундаги дурдона меъморий обидалар маънавий ва моддий бойлигимизни
намоён этиб келмоқда. Мустақиллик йилларида биргина Бухоро шаҳрининг
2500 йиллигига 1997 йилда 15 та объект, Имом ал-Бухорийнинг юбилейига
1998 йилда 18 та объект қайта тикланди. Афсуски, юбилейлар натижасида
қисқа вақт мобайнида тез олиб борилган қайта тиклаш ишларида шуни
кўриш мумкинки, керакли бўлган махсус юқори сифатли таъмир
материалларини олдиндан жамланиб тайёрланмаслиги ва шу ишларни
бажаришга кераклича вақт ажратилмаслиги сабабли айрим ҳолларда
ёдгорликнинг ҳақиқий тарихий кўриниши кўринмай қолаяпти. Қадимги
юқори сифатли ғиштлар ўрнини ҳозирги тўғри тўрбурчак шаклли чидамсиз
ғиштлар, бадиий даражаси ва сифати паст кошинлар, гулдор сополлар,
ҳаттоки турли хил кўринишдаги ғоят замонавий бетон плиткалар, бетон
блоклари билан майдонлар қопланмоқда.
23
Таъмирчилигимиз амалиётида мавжуд бўлган бундай қусурларни
кўплаб келтиришимиз мумкин. Уларни бартараф этиш учун 2001 йилда
Олий Мажлис қабул қилган “Маданий мерос объектларини сақлаш ва
улардан фойдаланиш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
тариқасида услубий қўлланмалар қабул қилинмоқда
24
. Бу услубий
қўлланмалар бир кунда, шошилинч равишда эмас, балки мунтазам тарзда,
ҳар бир соҳага тегишли муҳокама ва мунозаралар ўтказилгач, махсус
қарорлар тарзида қабул қилиниши мумкин. Ана шундагина, тегишли
билимлар мажмуини яратиш мумкин. Бу ишни Ўздавархқурилиш қўмитаси,
Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Меъморлар уюшмаси мутахассислари амалга оширишлари мумкин. Бундай
илмий ва юқори профессионал архитектура ёдгорликларини қайта
таъмирлашда қабул қилинган халқаро қонун ва белгилар Ўзбекистон ўз
ўрнини мустаҳкам эгаллашига ва бебаҳо меъморий меросни ишончли ва
тўғри сақлашига хизмат қилишини хоҳлардик.
Ўзбекистон ёдгорликлари халқимизнинг ўтмиш тарихи, илм-фан
тараққиёти, маданияти акс этган манбаалар ва архив материалларини чуқур
таҳлил қилиш ҳамда обидаларда олиб борилаётган кузатиш ишларидан
олинган хулосаларимиз қуйидагилар:
-
обидалар архитектура, археология, тарих ва санъатшунослик каби
соҳаларда деярли чуқур ўрганилган бўлиб, композиция ва муҳандислик
чуқур ўрганилмаган;
-
иншоатнинг мустаҳкамлиги, умрбоқийлиги асосий юк кўтарувчи
конструкцияларга боғлиқлиги эътиборсиз қолмоқда;
-
меъморлар бино мустаҳкамлигида физик–механик хусусиятлари,
материаллар ҳолатлари, конструкцияларда инструментал услуб билан
техноген таъсирларни ўрганиш, сейсмик ва динамик кучлар таъсирига
ҳисоблаш, мустаҳкамлаш, конструктив ечимларни топиш лозим;
24
Ахмедов М.К. Ўзбекистонда меъморий ёдгорликларни таъмирлаш муаммолари.// Ўзбекистон меъморий
обидаларини таъмирлаш ва улардан фойдаланиш муаммоларига бағишланган халқаро илмий –амалий
конференция тезислар тўплами.- Самарқанд 2004, 16-17 б.
24
-
тикланадиган
объектларнинг
тарихийлиги
ва
уларда
такомиллашадиган хизмат турларини олсак, объектлардан замонавий туризм
эҳтиёжлари учун ҳам фойдаланиш ва уларни туризм инфраструктурасига
киритиш имкониятларини яратиш керак;
-
ёдгорликларни ҳар томонлама мукаммал таъмирланиши Бухоро шаҳри
хазинасига халқаро кўламдаги сармоялар олиб келиш имконини туғдиради
25
.
Ҳозирги даврга келиб гумбаз, равоқ ва бағал тахлашнинг кўп сиру
асрорлари, муқарнасозлик, кошинпазлик, кошинкорлик ишлари унутилиб
юборилмоқда. Анъанавий қурилиш материаллари (ганч, қир, оби ғишт,
кошин ва бошқалар) ишлаб чиқарилмаганлиги туфайли, уларнинг ўрнига
цемент, бетон, темирбетон қўлланила бошланди. Кошин ва парчинга
бериладиган сирли пардоз анъанавий ашёлар ва усулда эмас, янги
минераллар ва химиявий моддалардан тайёрланмоқда. Таъмирчилигимиз
амалиётидаги энг кўзга кўриниб турган нуқсонлардан бири – бу бинолар
сиртини кошин билан қоплашдаги камчилик ҳисобланади. Замонавий
кошинларнинг сирлари 5–10 йил ичида тўкилиб кетаяпти. Бунинг бир нечта
сабаблари мавжуд (масалан, сир берувчи моддалар, кошин тупроғининг
танланиши, технологик жараён ва бошқалар). Бироқ, бизнингча, асосий
камчилик бу конструкциялардаги намлик ва унинг таркибидаги емирувчи
тузларнинг ташқарига чиқиб кетолмаслигидадир. Буни қадимда хатаба
усулида бартараф этишган. Маълумки “хатаба” деганда бино конструкцияси
ва унинг пардозловчи қопламаларида шамол ўтувчи йўлларни қолдириш
тушунилади. Қадимда унинг мукаммал усуллари мавжуд бўлган. Шунга
қарамасдан, бугунги кунда барча обидаларни пардозлашда “часпак” усули
қўлланилади. Таъмиршунос меъмор М.К.Аҳмедовнинг изланишлари
25
Абдурашидов К.С. Ўзбекистон архитектура ёдгорликларини асраш муаммолари.// Ўзбекистон меъморий
обидаларини таъмирлаш ва улардан фойдаланиш муаммоларига бағишланган халқаро илмий–амалий
конференция тезислар тўплами.- Самарқанд 2004. Б.19-20
25
“хатаба” техникасининг моҳиятини очиб бериб, уни амалиётда қўлланиши
ижобий натижалар беришини таъкидламоқда
26
.
Кўп ҳолларда меъморий ёдгорликларни кенг оммага тақдим этиш
чоғида асосий эътибор биноларнинг реставрациясига қаратилган бўлади.
Бундай масъулиятли вазифани ўз ишининг усталари, юқори тажрибага эга
профессионал
реставрация
мутахассислари
бажаришади.
Айниқса,
реставрация жараёнида ҳар бир мутахассис ўз мустақил фикрини билдириб,
бошқа мутахассислар билан ижодий ҳамкорлик қилиши лозим. Бундай
ҳолатда, ушбу объектнинг тарихий-бадиий аҳамияти йўқолмаслиги керак.
Ундаги меъморий кўриниш қайтадан янгилансада, аммо аслида қадимий
кўринишини
сақлаб
қолиши
зарур.
Қадимий
тарихий
бинолар
таъмирланишида ички ва ташқи қисмидаги ёзувлар, нақшлар сақланиб
қолинган ҳолатига асосан, қайтадан реставрация қилиш зарур пайтларда
замонавий таъмир услубларидан кенг фойдаланилиш талаб этилади.
Ҳозирги кундаги тарихий-маданий ёдгорликларни таъмирлаш асослари
II Халқаро конгресс резолюциясида қабул қилинган қонун-қоидаларига
тўғри келиши шарт. Ушбу резолюция 1964 йили Венеция Халқаро
конгресси томонидан тақдим этилган бўлиб, унга ҳозирги кунгача амал
қилиб келинади. Бу қонун-қоидалар асосида турли тарихий объектларнинг
ҳимояси ва таъмир жараёнлари, унинг тарихий ва эстетик қиймати
белгиланиб, мустаҳкамланмоқда. Аслида ёдгорликларни таъмирлаш қонун-
қоидалари асрлар давомида ўрганиб келинган назарий ва амалий жараёнлар
асосида шаклланган бўлиб, ҳозирда тарихий ва замонавий услублар
келишилган ҳолда қўлланилмоқда.
Ўзбекистонда
ё
дгорликларни замонавий таъмирлаш босқичлари
фаолияти турли хил илмий ишлаб чиқилган услублар ҳамоҳанглигида
ишлатилмоқда. Асосий реставрация услублари консервация, фрагментал
таъмир ва муайян реставрация услубларида амалга оширилмоқда.
26
Ахмедов М.К. Ўзбекистонда меъморий ёдгорликларни таъмирлаш муаммолари.// Ўзбекистон меъморий
обидаларини таъмирлаш ва улардан фойдаланиш муаммоларига бағишланган халқаро илмий –амалий
конференция тезислар тўплами.- Самарқанд 2004, 16-17 б.
26
Консервация услубида ёдгорликнинг муҳофазага олиниши, маданий
қатламлари мукаммал ўрганиб чиқилиб, шу асосда ёдгорликнинг аҳволи
аниқлаштирилади. Баён этилган хулосалар асосида барча керакли чоралар
кўрилади. Бу услубда объектнинг асоси, конструкцияси, мустаҳкамланган
фундаменти, мустаҳкам структураси ва ҳарорат намлиги муқобил равишда
таъминланади. Бунда объектнинг қадимий зарар кўраётган қисмларига ҳам
катта аҳамият қаратилади. Агар реставрация қилинаётган объектни ташқи
муҳит таъсирида тез емирилиши кузатилса, у ҳолда мутахассислар унинг
тарихий-бадиий жиҳатларини ҳисобга олиб, дарҳол тегишли чораларни
қўллайдилар. Консервация қилиш жараёнида объект қайси ҳолатда бугунги
кунгача етиб келган бўлса, шу ҳолатда сақлаб қолинишига аҳамият берилади,
унда объектнинг бадиий ва тарихий аҳамияти сақланади. Агар бинони
консервация қилинаётган бўлса, уни ташқи муҳит таъсиридаги турли хил
турдаги зарарланишини бартараф этиш керак бўлади. Бино қандай ҳолатда
бўлса, шу кўринишда сақлаб қолишга ҳаракат қилинади
27
.
Фрагментал реставрация услубида асосий эътибор ёдгорликнинг
тарихий келиб чиқишига қаратилади. Бунда тарихий ёдгорликнинг барча
сирт қисмидаги безакларига ниҳоятда эҳтиёткор равишда ўзгаришлар
киритилади. Ушбу услубнинг яна бир асосий вазифаларидан бири –
емирилаётган ва йўқ бўлиб кетаётган объектнинг формасини сақлаб қолиш
ҳисобланади. Бошқа услублардан ажралиб турадиган жиҳати шундаки,
фрагментал реставрация услубида таъмир натижаси анча сифатли бўлади
ҳамда меъморий объектнинг алоҳида ва ўзига хос жиҳатлари, конструктив
томонлари, ёдгорликнинг тарихий қурилиши аниқ намоён бўлади
28
.
Ушбу услубнинг асосий талабларидан бири – реставрация жараёнини
ўз вақтида тўхтатишдир. Бунинг асосий сабаби, реставрация жараёнида
меъморий бинонинг тарихий кўринишига путур етиши мумкинлигидир.
27
Современные термины и понятия охраны, реставрации и использования недвижимых ПИК (С.Молчанов)
М. 2001. С.67
28
Ўша манба.
27
Шунинг учун реставрация жараёнлари муайян вақт ичида бошланиб, ўз
вақтида тугалланиши лозим
29
.
Муайян
таъмир услуби тарихий-меъморий обиданинг алоҳида
жиҳатларини очиб бериш ва меъморлик тарихини ўрганиш билан бирга
кечади. Аммо, бу услуб ҳозирда ва ўтган вақтларда ҳам доимо муваффақият
олиб келмаган. Биринчи навбатда, бу реставрация жараёни муайян тезкор
таъмирталаб нодир тарихий ёдгорликларга нисбатан қўлланилади. Ушбу
ёдгорликларда табиий офатлар, ҳарбий юришлар натижасида жиддий шикаст
етган бинолар сифатида синтетик услуб қўлланилади. Маълумки,
музейлаштирилган ҳар қандай объект турли тарихий давр ва ўзига хос
қийматга эга бўлади. Шулардан келиб чиққан ҳолда, қайси бир объектни
қандай тезкор замонавий услубда сақлаб қолиш йўли аниқланади. Баъзи
объектлар археологик қийматга эга бўлса, баъзилари меъморий қийматга эга
бўлади. Яна бир турдаги объектлар мемориал жиҳатдан қийматга эга
ҳисобланади. Булар орасидан энг зарури ва ўта тарихий қийматга эга
бўлганлари аниқланиб, реставрация қилинади ва музейлаштирилади. Шу
талаблар асосида, кейинчалик махсус илмий изланишлар олиб борилади
30
.
Ёдгорликни тарихий, меъморий талабларидан бири – бу аниқлик
ҳисобланади. Яъни, ҳар бир маълумот аниқ бўлиши керак. Бунда бадиий
жиҳатдан етуклиги, жамият томонидан тан олиниши, унинг санъат асари
ҳисобланиши талаб этилади. Агар ёдгорлик жамиятнинг умумий маданий
ҳаётида муҳим ўрин эгалласа, ёдгорликда маълум бир тарихий босқич
сақланиб қолган бўлса, шаҳар қурилишида ҳам ўз ўрнига эга бўлса, у
ҳолда ушбу ёдгорликда тезда қайта тикланиш жараёни бошлаб юборилади.
Ҳар қандай объект устида олиб борилган изланишлар маълум бир шартли
амалиётлар кўринишида, ҳужжатлар билан ёзиб борилиши керак.
Ёдгорликлар бўйича олиб борилган барча изланишлар Ўзбекистон маданий
29
ЮНЕСКО: Защита нематериального культурного наследия – Обсерватория культуры 2004, №2. С.54
30
.«Материалы Второй спец.межрегиональной и н-п конференции «Информационные ресурсы и технологии
охраны памятников» (ИРИТОП0-2000) 2000, №3. С.34
28
мерос объектларини муҳофаза қилиш ташкилоти томонидан назоратга
олинади ва объектлар борасида ўтказилган тарихий библиографик – архив
изланишлари, табиий изланишлар, қазишма ишлари, фотолар ва ўлчаш
ишлари ҳамда объектнинг композицион ва расмий таҳлили унинг
паспортига илова қилинган ҳолда архив манбаси сифатида сақланади.
Ёдгорликларни муҳофаза қилиш ташкилотлари томонидан олиб борилаётган
изланишларнинг базасига, аввало, ҳужжатларнинг йиғилиши, тасдиқланиши
ва унинг лойиҳасига ажратилган моддий сумма миқдори ҳам киради. Шу
асосда лойиҳанинг амалга оширилиши учун хизмат қиладиган турли хил
техник ускуналарга эътибор бериш лозим.
Шунингдек, биз Самарқанд, Хива, Бухоро, Қарши, Тошкент шаҳрида
мустақиллик йилларида таъмирланган ҳар бир объектни диққат билан
ўрганиб чиқдик. Архив ҳужжатлари асосида алоҳида маълумотлар тўплаб,
таъмир ишларида олиб борилган салбий ва ижобий ҳолатларни фикримизда
баён этдик. Таъмир этилаётган барча тарихий объектлар музейлаштирилиши
бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Музейлаштириш – музей фаолиятининг йўналиши ва ёдгорликларини
муҳофаза қилиш ҳисобланиб, унинг асл моҳияти тарихий–маданий ва
табиий объектларини музей объекти сифатида кўрсатиб, уларни юқори
даражада сақланиши, уларнинг тарихий–маданий, илмий, бадиий қийматини
юзага чиқариш ва долзарб маданият намунаси қаторига қўшишдир.
«Музейлаштириш» тушунчасини биринчи бўлиб Ф.И.Шмидт ўз
асарларида қўллаган, бироқ 1920 йилларда бошқа терминлар, масалан
«музей кўринишига келтириш» тушунчаларидан кенг фойдаланилган.
Музейлаштириш тушунчаси тарихий-маданий меросларни таъмирлаш
ва музей – қўриқхоналарни ташкиллаштириш натижасида ривожланмоқда.
Бундан
ташқари,
ҳозирда
хорижий
мамлакатлар
амалиётида
ёдгорликларни музейлаштириш ва ушбу объектлардан самарали
фойдаланиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу иншоотлар ўз
функциясини бажариш билан бирга, музей қонун-қоидалари асосида иш
29
олиб боради. Ана шу сифатларни умумлаштирган тарихий бинолар
тўлақонли музейлаштирилган объектлар ҳисобланади. Бугунги кунда
кўпгина адабиётларда «музейлаштириш» атамасининг ҳам кенг, ҳам тор
маънода изоҳланишини учратишимиз мумкин. Кенг маънода – у бирон бир
объектни, кўчадиган ёки кўчмас бўлишидан қатъий назар, турган жойида
сунъий маданий–тарихий муҳитда, музейда жойлашиши тушунилади.
Музейшунослар назарияси ва амалиётида музейлаштириш тушунчаси
кўпроқ тор маънода ўз жойида турадиган кўчмас музей объектларига
қарата ишлатилади: бунда «музей муҳити» шу объектлар атрофида
яратилиб, ёдгорликнинг ўзи эса энг асосий экспонат бўлиб қолади
31
.
Музейлаштириш билан боғлиқ бўлган энг асосий терминологик
муаммолардан бири – бу “Объектлардан қайсиларини «кўчувчан» деб
номлаш мумкин?” деган саволдир. Ҳозирги пайтга келиб «кўчувчан» ва
«кўчмас объектлар орасидаги чегара йўқолиб бормоқда. Меъморий
ёдгорликлар бир жойдан иккинчи жойга кўчирилаяпти, улардан очиқ
осмон остидаги музейларда коллекциялар яратилаяпти ҳамда систематик
ёки тематик экспозициялар қўйиляпти. Ҳозирги пайтда «ёдгорлик»
тушунчасининг кенгайганлиги ва «ноанъанавий» янги объектлар музей
доирасига киритилиши музейлаштирилган объектларнинг кўпайиб
бораётганига сабаб бўлади. Кўчмас ёдгорликлардан ташқари, номоддий
мерос объектлари, ҳеч қандай статусга эга бўлмаган маданий ёдгорликлар
ва табиий объектлар ҳам музейлаштирилган объектлар қаторига киради.
Ҳозирги кунда музейлаштириш ёдгорликни яхши сақланиб қолдирилиши
ва ундан тўғри фойдаланишнинг энг ривожланган йўли бўлиб қолаяпти.
Кўп ҳолларда ёдгорлик турган жойидан силжимасдан, балки шу жойда
музейлаштирилган
экспонат
сифатида
турмоқда.
Ўз
жойидан
кўчирилганда, унинг қиймати пасаяди, атроф-муҳит билан боғлиқлиги
узилади ва у ҳақдаги маълумот камаяди. Шу билан бир қаторда,
31
Левтеева Л., Турсуналиев К. Музеология (Наука о музейном деле) Т.: Ўзбекмузей, 2008.- С.283
30
ёдгорликларнинг ўзи тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлиб, жойлашган
ҳудуд аҳолисининг ифтихори ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда,
ушбу тарихий иншоотларни музейлаштириш катта аҳамиятга эга
ҳисобланади. Музейлаштириш жараёни орқали бирор ҳудуд
аҳолисининг маданий, тарихий, бадиий қиймати очиб бера олинади.
Музейлаштириш жараёнини қанчалик замонавий қонун-қоидалар асосида
ҳамда олий даражада бажарилса, ушбу ҳудуд маданиятини кенгроқ
очиб беришга хизмат қилади
32
.
Юртимиздаги Самарқанд, Бухоро, Хива каби очиқ осмон остидаги
музейлар экспозицион муҳитда шаклланган бўлиб, бино деворларидан
ташқи муҳитда жойлашган бўлади. Яъни бундай музейлар осмон остида
қурилган тарихий бинолар асосида вужудга келтирилади. Бундай бинолар
давлат муҳофазасига олинган бўлиб, юридик кучга эга ҳисобланади. Очиқ
осмон остидаги музейнинг тарихий биноларини қурилиш асоси меъморий
этнографик аҳамиятга эгадир. Яъни қурилиш услубларига кўра, айнан
бирор халқ ёки мамлакатга тегишли бўлган ушбу биноларда ўзига хос
меъморий бадиий кўринишлар сезилиб турибди. Айниқса, таъмир
жараёнларидан сўнг ўзгача жозиба кашф этмоқда.
Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ўрта аср савдо гумбазлари,
ҳаммомлари ва диний иншоотларида бу каби таъмирлаш, тиклаш
ишларининг олиб борилиши ўтмишдан қолган ҳозирги тарихий шаҳарнинг
тарқоқ муҳитини қисман бўлсада тўлдирилиб бойитилиши ва миллий
шаҳарсозлик анъаналарини тикланишига имкон беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика
музейлари фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига
мувофиқ,
қадимий
шаҳарларда
музей-қўриқхона
фаолиятини
такомиллаштириш ишлари амалга оширилди. Музей-қўриқхонанинг
32
Рахматуллаев Ю. Ўзбекистон меъморчилик обидалари давлат муҳофазасида Т. 1969. 45-б
31
экспозиция залларида янги экспозициялар ташкил этиш ва ёдгорликларни
босқичма-босқич таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда
33
.
Тикланган шаҳар ёдгорликлари шаҳар тарихийлигини акс эттирибгина
қолмай, улардан замонавий мақсадларда фойдаланиш имкониятларини
туғдиради. Масалан, улардан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, этнографик
объектлари тарзида фойдаланиш мумкин. Бунда шаҳар савдо ва коммунал
ташкилотлари самарали, янги қўшимча ишчи ўринларига эга бўлади.
Таъмирдан чиқариладиган объектларнинг тарихийлигига ва уларда
такомиллаштириладиган хизматлар турини эътиборга олсак, объектлардан
замонавий туризм эҳтиёжлари учун ҳам фойдаланиш ва уларни туризм
инфраструктурасига киритиш имкониятлари яратилади. Бу эса Бухоро шаҳри
хазинасига халқаро кўламдаги доимий сармоялар олиб келиш имконини
туғдиради.
Музейшуносликда инқироз ҳолатидан чиқиш ҳозирги музейшунослар
олдида турган долзарб муаммолардан биридир. У турли хил йўналишларда,
турли хил даражада олиб борилмоқда. Шулардан бири, регионал музей
қўриқхоналарнинг ташқи ижтимоий-иқтисодий алоқаларини ўзгартириб
юборувчи янги методларни, шаклларни ва йўлларни излаш тадқиқотчилар
томонидан кўпроқ ўрганилиб чиқилмоқда.
Ўзларига ишониб топширилган маданий бойликларни сақлаш ва
кўпайтириш учун музей-қўриқхоналар янги ижтимоий-иқтисодий тизимда
муносиб ўрин эгаллашлари лозим.
Музей
– маданият кўзгуси, тарихий, моддий ва маънавий
ёдгорликларни тўплаш, сақлаш, ўрганиш ва ташвиқ қилиш каби ишларни
амалга оширувчи илмий, маърифий-маънавий маскан. Ҳозирги кунда музей-
қўриқхона фаолиятида ёдгорликларни қўриқлаш ва фойдаланиш, шунингдек
туризм ишларида сезиларли фаоллик юз берди. Музей секин–аста ҳудудий
ижтимоий-иқтисодий ва маданий сиёсатда жиддий субъектга айлана
бошлади.
33
Альмеев Р.В. Бухара город музей. – Т.: Фан, 1999. С.127
32
80-йилларнинг охирларига келиб, музей-қўриқхоналар шаклланишида
музей фаолиятида янги мафкура шаклланди. Унда музей тарихий мероси
доирасида ҳам хўжалик масалаларини мустақил ечиш ҳуқуқига эгалиги
алоҳида таъкидланди. Булар қаторига қўриқхона объектларидан фойдаланиш
турлари белгиланиб, туристларга сервис хизмат кўрсатиш системаси йўлга
қўйилди ва кўплаб фаолият турлари ташкил этилди.
90-йилларда музей қўриқхонани шаклланишида янги босқич бошланди.
Айнан музей-қўриқхонанинг янги хўжалик шароитларига ўтиш пайтидан
бошланиб, барча ташкилий ишлари қайта кўриб чиқилди. Аввалги
босқичларда
тўпланган
ресурсларни
тиклаш
механизмини
тўлиқ
шакллантириш йўлга қўйилди. Иқтисоднинг ривожланиши, туризм
индустриясидан тушган реал даромад натижасида музейни илк ташкил
қилувчи анъанавий ҳунармандчилик ва халқ санъатининг қайта тикланиши
ҳақиқатга айлана бошлади ва долзарб масалалар қаторига киритилди
34
.
Музейшуносликда ёдгорликлар билан ишлаш бўйича асосий вазифа
маданий бойликларимизни асраш, обидаларнинг эстетик ва бадиий
қийматини оммага етказиш, улар билан қизиқувчи хорижий ташкилотларга
тушунтириш ишларини олиб бориш каби бир қанча ишларни амалга
оширишдир.
Ҳар бир музей Ўзбекистон Республикасининг шу асосдаги қонунларига
асосан, мустақил ташқи ва ички иқтисодий фаолиятини ташкиллаштириш
ҳуқуқига эга.
Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётдаги янгиланишлар
музей-қўриқхоналар фаолиятига ҳам бевосита таъсир ўтказмоқда. Музейлар
фаолияти йўналишларини ва уларнинг тараққиёти концепциясининг бир
қисми бўлмиш музей-қўриқхона ишини ривожлантириш концепциясини
ишлаб чиқиш долзарб масала бўлиб қолди.
Илмий ва илмий-тарғибот йўналишларида қуйидаги ишларни олиб
бориш зарур: музей ходимлари ўзларининг илмий потенциаллари ва бошқа
34
Альмеев Р.В. Бухара город музей. – Т.: Фан, 1999. С.128
33
илмий даргоҳ олимлари билан ҳамкорликда музей-қўриқхона таркибига
кирган ёдгорликларни чуқур ўрганиш орқали халқимизнинг маънавий,
аҳлоқий, мафкуравий ҳаётининг тарихий илдизлари ҳақида асарлар яратиш,
матбуот, телевидение ва радиода қизиқарли чиқишлар билан халқимизнинг,
айниқса, ёшларнинг баркамоллиги ва миллий меросимизни қадрлаш руҳида
тарбиялашга эришишдир
35
.
Ёдгорликларни ўз жойида рўйхатга олиш, муҳофазалаш ва музей
қўриқхонаси таркибига халқаро тажрибалар асосида киритиш учун бир қанча
талаб ва таклифларни ўрганиб, янги услубларни ишлаб чиқиш лозим.
Замонавий музейлаштириш бўйича музей қўриқхоналарда қуйидаги
йўналишларни ўрганилиши ижобий ҳолатларни кашф этади:
- ёдгорликлар бўйича замонавий музей инфраструктурасини яратиш;
- йирик хориж ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида музей-
қўриқхонаси бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;
-
йирик маҳаллий музей қўриқхоналар бўйича халқаро талаб даражасига
жавоб берадиган йўл кўрсаткичлар яратиш:
-
машҳур туристик фирмалар билан шартнома асосида маҳаллий музей
қўриқхоналарига қизиқарли маршрутлар ташкил этил лозим.
Бундай юқори савиядаги ишларни амалиётга тадбиқ этиш учун
бевосита музей ходимларининг касбий маҳоратини шакллантиришни
таъкидлаб ўтиш даркор. Ушбу ўзгариш музей-қўриқхона амалиётидаги
сифатли ўзгаришга замин яратади.
Ёдгорликларда туризмни шакллантириш ва музейлаштириш кенг
тарқалган соҳа бўлиб, турли мамлакат, халқ, миллатлар тарихи, уларнинг
маданий мероси, дини, урф-одати ҳамда маросимлари, хусусан санъати
тўғрисида атрофлича маълумот беради, шунингдек, унумли дам олишнинг
турли-туман кўринишларини очиб беради.
Сайёҳликни ривожлантириш музейлаштириш борасида – унинг
мамлакат иқтисодиётини кўтаришда муносиб улушга эгалиги ва ижтимоий
35
Хаққулов А.Таъмир санъати Т.1981. Б.23
34
аҳамият касб этиши сўнгги йилларда дунё бўйича олиб борилган илмий
тадқиқотлар натижасида ўз асосини топди. Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон
ҳудуди энг қадимий маданият марказларидан бири бўлган. Бу ҳудудда минг
йиллар давомида шаклланган кўплаб маданият ва маънавият марказлари,
минглаб илмий асарлар ҳамда тарихий ёдгорликлар халқимизнинг бой
маданий-маънавий
ёдгорликлари
ҳисобланади.
Маданий-маънавий
мероснинг кўплиги, бой ва ранг-баранглиги ҳамда қадимийлиги билан
Ўзбекистон дунёда етакчи ўринлардан бирида туради. Шуниси эътиборлики,
бугунги кунга қадар Ўрта Осиё давлатларида жойлашган 6 та маданий мерос
объектлари “Бутунжаҳон маданий мерослари рўйхати” дан жой олган бўлса,
шундан 5 таси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган.
Мустақилликка эришилгандан кейинги даврда мамлакатимизда
маданий мерос ва қадриятларни тиклаш ва тарғиб қилишнинг ҳуқуқий
асослари яратилди. Миллий қонунчилигимизда маданий меросни муҳофаза
қилишга оид 10 дан ортиқ қонунлар, Президент Фармонлари, Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.
Бугунги кунда Республикамизда тасвирий ва халқ амалий санъати
асарлари, археологик ва меъморчилик объектлари, муқаддас зиёратгоҳлар
миллий маданий мерос намуналари сифатида асраб келинмоқда.
Ёдгорликларда
ташкиллаштирилган
музейлаштирилган
туризм
сайёҳлик борасида фаолият юритаётган барча турдаги – халқаро сайёҳлик,
ички (миллий) сайёҳлик операторлари фаолиятини ривожлантиришга, улар
ўртасида узвий алоқаларни кучайтиришга хизмат қилади. Халқаро Туризм
музейи ҳамда унинг жойлардаги бўлимларини Халқаро Туризм Академияси
қошида ташкил этилиши мақсадга мувофиқ бўлиб, ушбу музей ўз атрофига
шу соҳага оид олимлар, мутахассислар ҳамда халқаро ва ички (миллий)
сайёҳлик соҳасида фаолият юритаётган амалиёт ходимларини бирлаштиради.
Академия аъзолари – булар иқтисодиёт, қонунчилик, сайёҳлик
инфраструктураси, сайёҳлик фаолиятини ташкил этиш, сайёҳлик таълими,
шунингдек, маданият ва санъат соҳасида эришилган ютуқларни сайёҳлик
35
фаолиятига тадбиқ этувчи кўзга кўринган ўз ишининг моҳир усталаридан
иборатдир.
Халқаро туризмда ёдгорликлар ўз фаолияти давомида халқаро ва
мамлакат миқёсида сайёҳликни ривожлантиришга оид методик фаолиятни
амалга ошириш билан бир қаторда, мамлакатнинг халқаро доирадаги
мавқеини мустаҳкамлаш учун ҳам асосий эътиборни қаратади.
Шуни мамнуният билан эътироф этиш лозимки, бизнинг
Республикамизда ҳам очиқ осмон остида бунёд этилган музейлар мавжуд
бўлиб, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз шаҳарлари шулар жумласига
киради. Ушбу шаҳарлардаги осори-атиқалар, музейларда жой олган
экспонатлар мамлакатимиз, халқимизнинг тарихий-маданий бойлиги,
қадриятлари эканлигидан далолат беради. Халқаро туризм музейи ўз
фаолияти давомида бошқа турдаги музейлар билан яқиндан алоқада,
ҳамкорликда иш юритиши мақсадга мувофиқдир, хусусан, ушбу
ҳамкорликни турли экспонатлар, маданий ёдгорликлар, ёзма манбалар,
нусхалар, голограммалар ва шу каби бошқа манбалар алмашинувида кўриш
мумкин.
Тарихий аҳамиятга эга бўлган 1 миллион 395,5 мингдан ортиқ экспонат
мамлакатимиздаги 87 та музейда сақланади. Шу жумладан, Тошкент
шаҳридаги музейларда 517,5 мингта ва Самарқанд шаҳридаги музейларда
208,5 мингта экспонат тўпланган. Ҳозирги вақтда барча тарихий объектларни
ҳимоялаш, сақлаб қолишда давлат назорати ўрнатилган. Мустақиллик
йиллари халқимизнинг ўзлигини уйғотиб, руҳий-маънавий юксалтириш ва
миллий тараққиётимизни таъминлаш учун ўтмиш меросимизни тиклаш ва
ривожлантириш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Эндиликда улуғ аждодларимиз яратиб қолдирган ғоят бой ва ранг-баранг
моддий ҳамда маънавий мерослар тикланиб, халқимиз ҳаётига янги мазмун
бахш этмоқда. Улар биз учун фақат ўтмишдан қолган ёдгорликларгина эмас,
балки аждодларимизнинг меҳнати, ақл-идроки ва тафаккурининг улкан
36
ютуғи, бебаҳо бойлигимиз, маънавиятимиз шаклланишининг битмас
манбаидир.
37
38
Хулоса
Илмий тадқиқот ишларини олиб бориш жараёнида Кириш қисмида
кўрсатилган мақсад ва вазифалар асосида тадқиқотлар олиб борилди ва
натижада қуйидаги хулоса ва якунлар ҳал этилди.
Ўзбекистон ёдгорликлари қадимийлиги ва ўз санъатининг гўзаллиги
билан дунёга машҳурдир. Бизнинг бу тарихий ёдгорликларимиз ҳозирги
кунгача ўз мафтункор жилвасини йўқотмаган. Юксак дид билан ишланган
безаклар бизни ҳозиргача ҳайратга солиб келмоқда. Ҳақиқатдан ҳам,
меъморчилик ёдгорликлари Ўрта Осиё халқларининг ўлмас солномасидир:
“... у дидларни чархлайди, гўзаллик туйғуларини тарбиялайди, ўз даврининг
ғоялари, мақсадлари ва орзу-ўйларини ифодалайди”.
Асрлар ўтиши билан ҳар хил даҳшатли урушлар ва табиий офатлар
кўпгина ёдгорликлар бағридаги такрорланмас жозибани емиришга,
кошинларнинг кўчишига ҳамда иморатларнинг қулашига олиб келади.
Ўзбекистоннинг серқирра ва қадимги ёдгорликларини ўрганиш ва уни
сақлаб қолиш борасидаги таъмир ишларини кузатиб, назарий ва амалий
аҳамиятини тўлақонли ёритиб бериш, шунингдек замонавий музей-
қўриқхона сифатида янги туризм инфраструктурасини яратиш услубияти
илмий ишимизнинг асосий қисмида кўриб ўтилди.
Малакавий битирув ишининг биринчи бобида Ўзбекистон меъморий
ёдгорликларини таъмирлаш амалиёти тарихининг вужудга келиши, бу
соҳадаги муаммолар XX асрнинг 20-йилларидан бошлаб ўрганиб чиқилди.
Шундай қилиб, 1921 йили музей ишлари, қадимий меъморчилик
обидаларини сақлаш бўйича Туркистон комитети (Турккомстарис), 1925
йилда Ўрта Осиё комитети (Средкомстарис), 1932 йилда Ўрта Осиё
ташкилоти Бухорода ўз филиалини очган. Бухоро ташкилотида
(Бухкомстарис) олиб борилган ишлар ва таниқли таъмиршунос олимлар
В.А.Шишкин, И.И.Умняков, Муса Саиджонов олиб борган таъмир
39
услубларини амалиётда халқ усталари билан ҳамкорликда олиб борган
ишлари тадқиқ қилинди.
Мустақиллик йилларида юртимизнинг қадимий шаҳарларида олиб
борилган йирик таъмир ишлари бор маълумотлар асосида тўлиқ ёритилган.
Музей-қўриқхонанинг шаклланишида янги босқич бошланиши,
музейшуносликда ёдгорликлар билан ишлаш бўйича асосий вазифа –
маданий бойликларимизни асраш, обидаларнинг эстетик ва бадиий
қийматини оммага етказиш услублари ўрганиб чиқилди.
Иқтисоднинг ривожланиши, замонавий туризм индустриясидан тушган
реал даромад асосида музей–қўриқхонада янги услубларни жорий этилиши
кўриб ўтилди. Таъмирланган ҳар бир бино катта маблағ асосида қайта
тикланади, ана шу сарф этилган барча харажатларни музей-қўриқхонадан
оқилона, биноларига зарар етказмасдан туристик маршрутлар ташкил этиш
билан давлат ғазнасига қайтариш мумкин бўлган йўллар ўрганиб чиқилди.
Ўзбекистон меъморчилик ёдгорликлари ўзига хослиги, гўзаллиги,
салобати, композицион тузилишининг ўта уйғунлиги ва мутаносиблиги,
улуғворлиги, нафосатга бойлиги билан жаҳонга машҳурдир. Лекин қудратли
вақт улардан кўпчилигининг бағрида чуқур асорат қолдирган. Шу туфайли
иншоотлар таъмирга муҳтождир. Таъмир иши эса кишидан юксак тажриба,
чуқур билим, юқори маҳорат ва малака талаб қилади. Зотан, бу гўзаллик
обидаларига иккинчи умр бахш этиш иштиёқи билан ёнган халқ усталари
зиммасида муқаддас, шарафли, айни пайтда машаққатли бурч турибди.
Албатта, кўҳна обидаларни таъмирлаш умумхалқ аҳамиятидаги иш
бўлиб, бу соҳада юксак даражадаги сифат ва самарадорлик сув билан
ҳаводек зарур. Зотан, қадимги меъморлар масаланинг мана шу жиҳатига
жиддий эътибор беришган. Меъморчилик ва бинокорлик ишларида,
лойиҳалашда иложи борича нуқсонларга йўл қўймасликка, энг муҳими
меъморчиликда зарур бўлган материалларнинг пишиқ, чидамли бўлишига
ҳаракат қилишган.
40
Шу туфайли бу санъат ёдгорликлари асрлар давомида ҳар қандай
фалокатларни енгиб ўтиб, ўз кўрку жамолини, жозибаси ва умри боқий
бўёқларини кўз-кўз қилиб турибди. Таъмирловчи усталар аждодларимиз
табаррук хотираси олдида ҳамиша таъзимда бўлиб, уларнинг ҳаёт
синовларидан мардона ўтган иш услубларига қатъий риоя қилиши, шарафли
касбига садоқатини бундан кейин ҳам бир неча асрлар давомида намойиш
этиши керак.
Хулоса қилиб айтганда, таъмир ишларидаги нуқсонларни бартараф
этиш, фан-техника ютуқларидан оқилона фойдаланиш, классик ва замонавий
меъморчиликнинг энг яхши қирраларини ўзаро уйғунлаштириш учун барча
чора-тадбирларни кўриш шу куннинг долзарб масалаларидан биридир.
41
Адабиётлар рўйхати
1. Расмий адабиётлар
1.1
Каримов И.А. Ўзбекистон: Миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат,
мафкура, I том, - Т.: Ўзбекистон, 1996.
1.2
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолотлари. –Т.: Ўзбекистон,
1997.
2. Илмий адабиётлар
2.1.
Альмеев Р.В. Бухара город музей. – Т.: Фан, 1999
2.2. Беленицкий А.М., Бентович И.Б, Большаков О.Г. Средневековый город
Средней Азии. – Л.: Наука, 1973
2.3. Булатов М.С. Геометрическая гармонизация в архитектуре Средней
Азии IX-XV вв. (историко-теоритическое иследование) – М.: Наука,
1978.
2.4. Воронина. В.Л. Народные традиции архитектуры Узбекистана.- М.:
Государственное издательство архитектуры и градостроительства, 1951
2.5.
Гендель Э.М. Инженерные работы при реставрации памятников
архитектуры. – М.: Наука, 1980
2.6.
Денике Б.П. Архитектурный орнамент Средней Азии. – М.-Л.:
Издательство Всесоюзной Академии Архитектуры, 1939
2.7.
Засыпкин Б.Н. Архитектура Средней Азии. -М.: Издательство Акдемии
Архитектуры СССР, 1948
2.8.
Засыпкин Б.Н. Архитектурные памятники Средней Азии (Проблемы
исследования и реставрации). – М.-Л.: Издательство Всесоюзной
Академии Архитектуры, 1928
42
2.9.
Зоҳидов П.Ш Меъмор олами. – Т.: Қомуслар бош таҳририяти, 1996
2.10.
Ислам: энциклопедический словарь / Под ред. Г.В. Миловского.- М.:
Наука, 1991
2.11.
Искусство зодчых Узбекистана. Т.: Фан, 1969
2.12.
Кочнев Б.Д. Средневековые загородные культовые сооружения
Средней Азии.- Т.: Фан, 1976
2.13.
Крюков К.С. Прогрессивные тенденции зодчества Средней Азии XVI
в. – Т.: Узбекистан, 1965.
2.14.
Лавров В.А. Градостроительная культура Средней Азии (с древнейших
времён до второй половины XIX века).- М.: Государственное
издательство архитектуры и градостротельства, 1950
2.15.
Навоселова К. Памятники архитектуры Узбекистана (научение, охрана,
реставрация). – Т.: Фан, 1967
2.16.
Прибыткова А. М. Памятники архитектуры Средней Азии. – М.:
Планета. 1971
2.17.
Пугаченкова Г. А. Торговые купола.- Т.: Узбекистан, 1969
2.18.
Пугаченкова Г.А. Самарканд. Бухара.- М.: Исскуство, 1968
2.19.
Пугаченкова Г.А Зодчество Централной Азии XV в. – М.: Искусство,
1976
2.20.
Пугаченкова Г.А ., Ремпель Л.И. История искусств Узбекистана.-М.:
Искусство, 1965
2.21.
Пугаченкова Г.А., Ремпель Л. И. Выдающиеся памятники архитектуры
Узбекистана.-Т.: Государственное издательство художественной
литературы, 1960
2.22.
Рахматуллаев Ю.Р. Ўзбекистон меъморчилик обидалари давлар
муҳофазасида. -Т.: Ўзбекистон, 1969
2.23.
Ремпель Л.И. Архитектурный орнамент Узбекистана. История
развития и теория построения.- Т.: Государственное издательство
художественной литературы, 1961
43
2.24.
Умняков
И.И.
Архитектурные
памятники
Средней
Азии
(Исследование. Ремонт, Реставрация 1920-1928г). – Т.: 1929
2.25.
Ҳаққулов А.А. Таъмир санъати.- Т.: Меҳнат, 1991
2.26.
Ҳаққулов А.А Тарихий ёдгорликларни таъмирлаш.-Т.: Ўқитувчи, 1983
2.27.
Шишкин В.А. Архитектурные памятники Бухары. – Т.: 1936
3.Мақолалар
3.1 Ахмедов М.К. Архитектурные ансамбли и вопросы организации
городского пространство и средневековом зодчестве Средней Азии.//
Культура Среднего Востока – развитие, связь и взаимодействия (с
древнейших времён до наших дней). Градостроительство и архитектура.-
Т.: Фан, 1989.
3.2 Ахмедов М.К. Ўзбекистонда меъморий ёдгорликларни таъмирлаш
муаммолари.// Ўзбекистон меъморий обидаларини таъмирлаш ва улардан
фойдаланиш муаммоларига бағишланган халқаро илмий –амалий
конференция тезислар тўплами.- Самарқанд 2004
3.3 Абдурашидов К.С. Ўзбекистон архитектура ёдгорликларини асраш
муаммолари.// Ўзбекистон меъморий обидаларини таъмирлаш ва улардан
фойдаланиш муаммоларига бағишланган халқаро илмий –амалий
конференция тезислар тўплами.- Самарқанд 2004
3.4 Бабажанов Б. Эпиграфические памятники Бухары (Проблемы и
переспективы их изучения).// Общественные науки в Узбекистана,1997,
№ 9, 10, 11
3.5 Бобомурадов А.А. Реставрация старого города. Бухара, Узбекистан.//
Зодчество мира, 1996, № 1.
3.12 Крюков К.С. Организационные формы охраны и реставрации
памятников архитектуры Узбекистана (1920-1990).// АСУ ,1990, № 8.
3.22 Юсупова М.А. Актуальные проблемы реставрации памятников
архитектуры Узбекистана.// Международная научно практическая
конференция “проблемы реставрации и использования памятников
архитектуры Узбекистана” Тезисы выступления, Самарканд, 2004.
44
4.Альбомлар
4.1 Прыбиткова А.М. Памятники архитектуры Средней Азии.- М.: Планета,
1971.
4.2 Пугаченкова Г.А. Средняя Азия.- М.: Искусство, 1983.
4.3. Рахматуллаев Ю. Ўзбекистон меъморчилик обидалари давлат
муҳофазасида Т. 1969
4.4. Николаева Н. Систематизация объектов наследия. - Материальная база
сферы культуры. 2000, №1
4.5.
ЮНЕСКО: Защита нематериального культурного наследия –
Обсерватория культуры 2004, №2
4.6. «Материалы Второй спец. межрегиональной и н-п конференции
«Информационные ресурсы и технологии охраны памятников» (ИРИТОП0-
2000) 2000, №3
4.7. Охрана недвижимого культурного наследия. Терминологический словарь
(Т.Сухман,Л.Карпова) М. 2000
4.8. Современные термины и понятия охраны, реставрации и использования
недвижимых ПИК(С.Молчанов) М. 2001
4.9. Типологические системы методики охраны (Л.Кондрашов, А.Векслер)
