Alisher Navoiy’s epic works in the secondary schools on the basis of modern methods of teaching on speciality (According “Hamsa”)

Abstract

Subject of the inquiry: The study process of Alisher Navoiy’s epic works at literature classes in public schools.
Aim of the inqury: To work out scientific - methodic basis of appliacation of modem methods of education while learning Alisher Navoiy’s epic works in public schools.
Methods of inqury: Methods used in the work: questionnaire, observation, experiment, educational experiment, mathematical - statistical methodjaboratory.
The results achieved and their novelty: For the first time the ways of rise effectiveness in study process of epic works of Alisher Navoiy in secondary schools, appilacation of interactive methods’ system in studing Navoi’s epic works, is worked out in the context of individual classes.
Practical value: Practical significance is concluded in giving concrete recomendation on effective teaching of Navoiy’s epic works at schools, the methodic directions arc done according to the themes.
Degree of embed and economic effectivity.
The main ideas of investigation arc depicted in scientific methodic journals “Til va adabiyot talimi”, “Maktab va hayot” “Soglom avlod uchun”, “Kazaktanu”, “Nauchniy mir Kazaxstana” and in the materials of republican scientific theoretical conferences.
Fieled of application: The results of investigation could be used as a special course in higher educational institutions in a process of a practical teaching of philologist teachers in public schools, as lectures at teacher’s training institutes and as a methodic manual.

Source type: Abstracts
Years of coverage from 1992
inLibrary
Google Scholar
CC BY f
1-24
19

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Saribaeva М. (1970). Alisher Navoiy’s epic works in the secondary schools on the basis of modern methods of teaching on speciality (According “Hamsa”). Catalog of Abstracts, 1(1), 1–24. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/36534
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Subject of the inquiry: The study process of Alisher Navoiy’s epic works at literature classes in public schools.
Aim of the inqury: To work out scientific - methodic basis of appliacation of modem methods of education while learning Alisher Navoiy’s epic works in public schools.
Methods of inqury: Methods used in the work: questionnaire, observation, experiment, educational experiment, mathematical - statistical methodjaboratory.
The results achieved and their novelty: For the first time the ways of rise effectiveness in study process of epic works of Alisher Navoiy in secondary schools, appilacation of interactive methods’ system in studing Navoi’s epic works, is worked out in the context of individual classes.
Practical value: Practical significance is concluded in giving concrete recomendation on effective teaching of Navoiy’s epic works at schools, the methodic directions arc done according to the themes.
Degree of embed and economic effectivity.
The main ideas of investigation arc depicted in scientific methodic journals “Til va adabiyot talimi”, “Maktab va hayot” “Soglom avlod uchun”, “Kazaktanu”, “Nauchniy mir Kazaxstana” and in the materials of republican scientific theoretical conferences.
Fieled of application: The results of investigation could be used as a special course in higher educational institutions in a process of a practical teaching of philologist teachers in public schools, as lectures at teacher’s training institutes and as a methodic manual.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ








Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 371.3: 373:894.375

САРИБАЕВА Махсуда Уринбаевна

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА АЛИШЕР НАВОИЙ ЭПИК

АСАРЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРДА ЎРГАТИШ (ЎЗБЕК

АДАБИЁТИ)

(“Хамса” асари асосида)

13.00.05 - Ижтимоий- гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (ўзбек

адабиѐти)


Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И










Тошкент-2011


background image

2

Диссертация Гулистон давлат университетида бажарилган.



Илмий раҳбар:

педагогика фанлари доктори, профессор

ЙЎЛДОШЕВ Қозоқбой Бойбекович


Расмий оппонентлар:

педагогика фанлари доктори, профессор

НИЁЗМЕТОВА Роза Хасановна


педагогика фанлари номзоди

СУЮНОВ Хусниддин Милтиқбоевич


Етакчи ташкилот:

Жиззах давлат педагогика институти




Ҳимоя 2011 йил «___»__________куни соат ______да Ўзбекистон

давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги К.067.44.03 рақамли
Бирлашган ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади. Манзил: 100138,
Тошкент шаҳри, Кичик халқа йўли кўчаси, Г-9а квартали. 21а- уй. Тел: (837)
275-77-95, Е-mail:usuw-info@edu.uz




Диссертация билан

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Ахборот-ресурс марказида (100138, Тошкент шаҳри, Кичик халқа йўли
кўчаси. Г-9а квартали. 21а- уй) танишиш мумкин.


Автореферат 2011 йил «___»__________да тарқатилди

.



Бирлашган ихтисослашган
Кенгаш илмий котиби,
педагогика фанлари
номзоди, доцент: К.Набиева


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Жаҳон таълими тараққиѐти тажрибаси шундан

далолат берадики, жамиятнинг ривожи таълим-тарбиянинг такомиллашуви
билан чамбарчас боғлиқдир. Президент И. А. Каримов таъкидлаб ўтганидек,
―Аслида таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотнинг чегараси йўқ. Токи ҳаѐт
давом этар экан, таълим ҳам, тарбия ҳам замон ўртага қўяѐтган янги-янги
талабларга кўра мустақил равишда ўзгариб-янгиланиб бораверади‖

1

.

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий

жиҳатдан тараққий этиши эзгу маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган,
муайян соҳа бўйича назарий ва амалий билимларни пухта ўзлаштирган,
касбий фаолиятида ютуқларга эриша оладиган кадрларнинг тайѐрланишига
боғлиқ. Бунда таълим жараѐнида ўқувчиларда Алишер Навоий асарлари
қаҳрамонларига хос эзгу маънавий фазилатларни шакллантириш катта ўрин
тутади. Аммо бугуннинг ўқувчисига бугуннинг усули билан таълим
берилгандагина самарага эришиш мумкин. Демак, буюк Навоий эпик
асарларини ўқувчиларга таълимнинг замонавий усуллари орқали ўргатиш
йўлларини тадқиқ этиш долзарб илмий-педагогик муаммодир.

И. А. Каримов ―Юксак маънавият — енгилмас куч‖ асарида Алишер

Навоий адабий меросининг ѐш авлод тарбиясида тутган ўрни ҳақида: ―Биз
бу бебаҳо меросдан халқимизни, айниқса, ѐшларимизни қанчалик кўп
баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтиришда, жамиятимизда
эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда шунчалик қудратли
маърифий қуролга эга бўламиз‖

2

,- деган эди.

Чиндан ҳам ҳазрат Навоийнинг

маънавий, ақлий, жисмоний жиҳатдан етук қаҳрамонлар тасвирланган
асарлари ѐшларнинг баркамол бўлиб шаклланишида муҳим ўрин тутади.
Демак, Алишер Навоийнинг комил инсонга хос маънавий фазилатлар акс
эттирилган эпик асарларини ўргатишнинг самарали усулларини тадқиқ
этиш, бу борада ўқитиш амалиѐтига қўл келадиган тавсиялар тизимини
ишлаб чиқиш ўта долзарб илмий-методик муаммодир.

Муаммонинг

ўрганилганлик

даражаси.

Навоийшуносликнинг

ибтидоси шоир ҳаѐт эканлигида бошланган. Ўшандан буѐн улуғ санъаткор
ижоди ўрганилиб келинмоқда. Йилдан йилга навоийшуносликнинг ҳудуди
ва илмий қамрови ортиб, алоҳида фан мақомига етди. Аммо шўро даврида
шоир асарларини ўрганиш муайян чекланишлар билан амалга оширилгани
маълум. Алишер Навоий асарларини ўқитиш борасида тадқиқ қилиниши
лозим бўлган масалалар жуда ҳам кўплигидан уни очилмаган қўриқ дейиш
мумкин. Гарчи, мактабларда адабиѐт тизимли йўсинда ўқитила
бошлангандан буѐн Алишер Навоий асарлари ўрганиб келинса-да, уни
ўқувчиларга ўргатишнинг самарадорлигини ошириш йўллари етарлича
тадқиқ этилмаган. Г.Раҳимованинг

―Алишер Навоий ҳаѐти ва ижодини

1

. Каримов И. А. Ўзбекистон буюк келажак сари. -Т.: ―Ўзбекистон‖, 1998. 62- б.

2

. Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. -Т.: ―Маънавият‖, 2008. 48-б.


background image

4

саккиз йиллик ўзбек мактабларида ўрганиш‖

1

мавзусидаги номзодлик иши

бу борадаги илк қадамлардан эди. Г.Раҳимованинг диссертацияси Алишер
Навоий ижодини V-VIII синфларда ўрганиш муаммосига бағишланиб, шоир
ҳаѐти ва фаолияти, унинг дастурга киритилган асарларини ўргатиш йўллари
тадқиқ этилган. Диссертацияда улуғ шоир эпик асарлари таркибидаги масал,
ҳикоя ва асосий матндан узиб олинган айрим парчаларни ўргатиш
муаммоларига тўхталган. Чунки олима ўз тадқиқотини ўқув дастурлари
ҳолатига мослашга мажбур бўлган. Ишда шоирнинг эпик асарларига шўро
даври талаблари асосида ѐндашилгани сабабли чиқарилган илмий
хулосаларнинг катта қисми бугунги педагогик қарашларга ҳам, адабий
таълимнинг мақсадига ҳам мутлақо тўғри келмайди.

А.Ҳасанованинг ―Юқори синфларда Алишер Навоий ҳаѐти ва ижодини

ўрганиш‖

2

мавзусидаги номзодлик диссертациясинининг учинчи боби

―Хамса‖нинг асосий достонларидан бири ―Фарҳод ва Ширин‖ни ўрганиш
усулларига бағишланган бўлиб, унда достонни ўтишда матн устида ишлаш,
шарҳли ўқиш, достон мазмуни асосида иншо ѐздириш йўллари ҳақида
тўхталинган, тавсиялар берилган. Ишда достонни ўтишда суҳбат методидан
фойдаланиш йўллари ҳам кўрсатилган. Аммо тимсоллардан келтириб
чиқарилган хулосалар, образларнинг ўзаро муносабатлари борасидаги
фикрлар шўро мафкураси талабларига мослаштирилгани учун ҳам асар
моҳиятини очишга етарлича хизмат қилмаган.

С.Долимов

3

, Ҳ.Убайдуллаев, Қ.Аҳмедов, А.Зуннунов

4

, С.Аҳмедов

5

каби

тадқиқотчилар ҳам ўз вақтида Алишер Навоий ижодини ўргатишнинг турли
муаммолари юзасидан тадқиқот олиб борганлар. Аммо бу қарашларда
ҳукмрон мафкура талаблари устуворлик қилади.

Мактабда Алишер Навоий асарларини ўқитиш муаммоларига соғлом

қарашлар асосида ѐндашиш истиқлол даврида юзага кела бошлади.
Профессор Қ.Йўлдошев ―Янгича педагогик тафаккур ва умумтаълим
мактабларида адабиѐт ўқитишнинг илмий-методик асослари‖

6

деб

номланган докторлик диссертациясида эпик асарларни ўқитишнинг йўл-
йўриқ ва методларига тўхталган. Жумладан, эпик асарларни ўқитишда
ўқувчиларнинг ѐш ва руҳий хусусиятларини ҳисобга олиш, асарнинг ҳажми
ѐки мураккаблик даражасидан келиб чиқиб, турли ўқув тадбирларини
қўллаш юзасидан тавсиялар берган. Адабиѐтшунос Б.Тўхлиев: ―Хамса‖
достонларини ўрганишда ҳар бир достоннинг табиатига кўра ўқитиш

1

. Раҳимова Г

.Алишер Навоий ҳаѐти ва ижодини саккиз йиллик ўзбек мактабларида ўрганиш. Пед. фан.

ном... дисс. -Т.: 1966. -243 б.

2

. Ҳасанова А. Юқори синфларда

Алишер Навоий ҳаѐти ва ижодини ўрганиш. Пед. фан. ном... дисс. -

Т.:

1974. -176 б.

3

. Долимов С., Убайдуллаев Ҳ., Аҳмедов Қ.. Адабиѐт ўқитиш методикаси. –Т.: ―Ўқитувчи‖, 1967. 297–315-

б.

4

. Зуннунов А. Адабиѐт ўқитиш методикаси. –Т.: ―Ўқитувчи‖, 1992. 248–249-б.

5

. Аҳмедов С. Адабиѐт дарсларида эпик жанрларни ўрганиш. –Т.: ―Ўқитувчи‖, 1986. – 92 б.

6

. Йўлдошев Қ. Янгича педагогик тафаккур ва умумтаълим мактабларида адабиѐт ўқитишнинг илмий-

методик асослари. Пед. фан. док… дисс. –Т.: 1997. – 306 б.


background image

5

методини танлашни ҳамда ―Хамса‖ достонларини талқин қилишда сюжет ва
композицияга алоҳида урғу беришни тавсия қилади

1

. Олима Қ. Ҳусанбоева

томонидан тайѐрланган махсус методик

2

тавсияларда Навоийнинг ―Ҳайрат

ул-аброр‖, ―Маҳбуб ул-қулуб‖ достонлари, рубоий ва қитъаларини ўргатиш
йўл-йўриқлари ҳақида замонавий адабий таълим талабларига монанд
равишда методик тавсиялар берган. Бу борада методист олим В.
Қодировнинг қарашлари

3

алоҳида қиммат касб этади. У даҳо адиб

асарларини ўргатишнинг умумий муаммоларини конкрет асарлар мисолида
кўрсатиб берган. Лекин бу ишларнинг бирортасида ҳам Алишер Навоий
эпик асарларини замонавий усулларда ўргатиш тизимини ишлаб чиқиш
алоҳида илмий муаммо сифатида қўйилмаган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Тадқиқот Гулистон давлат университети илмий ишлар

режасига мувофиқ тарзда бажарилди.

Тадқиқот мақсади.

Мактабда Алишер Навоий эпик асарларини

замонавий усуллар асосида ўргатиш йўлларини илмий-методик жиҳатдан
асослаб бериш.

Тадқиқот вазифалари.

Диссертация олдига қўйилган мақсадга етиш

учун умумтаълим мактабларида Навоий эпик асарларини ўргатишнинг
мавжуд ҳолатини ўрганиш ва тавсифлаш; мактабда шоир эпик асарларини
ўргатиш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи омилларни аниқлаш;
мумтоз эпик асарларни ўргатишнинг самарали шакл, метод ва воситалари
тизимини белгилаш; шоир эпик асарларини ўргатишнинг замонавий
методикасини тажриба-синовдан ўтказиш ва унинг самарадорлигини
исботлаш; мактабда Навоий эпик асарларини ўргатиш самарадорлигини
таъминлашга оид методик тавсиялар тизимини ишлаб чиқиш каби вазифалар
бажарилиши белгиланди.

Умумтаълим мактаблари адабиѐт машғулотларида Алишер Навоий эпик

асарларини

ўргатиш

жараѐни

тадқиқот

объекти

саналади.

Мактабларда Алишер Навоий эпик асарларини ўргатишнинг самарали
замонавий усулларини тайин этиш ва уларни таълим жараѐнига татбиқ
қилиш йўлларини текшириш

тадқиқот предмети

қилиб олинди.

Ушбу тадқиқот иши

педагогик кузатув, суҳбат, анкета сўрови,

эксперимент, қиѐсий, педагогик тажриба, математик-статистик каби

илмий

методлар

асосида амалга оширилди.

Ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ғоялар:

Алишер Навоий эпик асарларини ўрганишнинг ҳозирги ҳолати, бу

жараѐндаги камчиликларнинг илмий, таълимий, ташкилий сабаблари.

1

. Тўхлиев Б. Адабиѐт ўқитиш методикаси. –Т.: ―Янги аср авлоди‖, 2006. 74–б.

2

Ҳусанбоева Қ. 6-синфда Навоий ижодини ўрганиш. Методик тавсия. –Т.: Республика таълим маркази,

2001. –12 б.; Ҳусанбоева Қ. 5-синфда Алишер Навоийнинг ―Маҳбуб ул-қулуб‖ асарини ўрганиш. Методик
тавсия. –Т.: РТМ, 2002. Ҳажми: 0,5 б.т.

3

. Қодиров В. Мумтоз адабиѐт: ўқитиш муаммолари ва ечимлар. –Т.: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

нашриѐти, 2009. 214–234- б.


background image

6

Адабиѐт дарсларига замонавий таълим усулларини татбиқ этишнинг

методик асоcлари.

Адабий таълим жараѐнида Алишер Навоий эпик асарларини ўқувчиларга

замонавий усулларда ўргатишнинг педагогик хусусиятлари.

―Хамса‖ асарини ўқувчиларга замонавий таълим усуллари орқали

ўргатиш тизими.

Назарий кузатишлар ва ўтказилган тажриба-синов ишлари таҳлили

асосида чиқарилган илмий хулосалар, методик тавсиялар.

Умумтаълим мактабларида Навоийнинг эпик асарларини ўрганиш бўйича

ўқувчилар билим даражасини аниқлаш мезонлари яратилганлиги; Навоий
эпик асарларини ўқитиш самарадорлигини оширишда замонавий таълим
усулларидан фойдаланиш тамойиллари белгиланганлиги; мактабда Навоий
эпик асарларини ўргатиш самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган
замонавий усуллар тизими ишлаб чиқилганлиги; умумтаълим мактабларида
Навоий эпик асарларини ўрганиш самарадорлигини оширишга хизмат
қиладиган амалий тавсиялар берилганлиги ва уларнинг самарадорлиги
синовдан ўтказилганлиги

тадқиқотнинг илмий янгилиги

ни ташкил этади.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти

. Тадқиқотда

ўрта мактаб ўқувчиларига Алишер Навоий эпик асарларини ўргатишнинг
илмий асослари ишлаб чиқилганлиги унинг назарий қимматини белгилайди.
Чунки бу ишда баѐн қилинган илмий қарашларга таяниб, мумтоз
адабиѐтнинг бошқа вакиллари асарларини ўқитиш муаммоларини ҳам
тадқиқ этиш мумкин.

Алишер Навоийнинг бевосита мактабда ўргатиладиган асарлари

юзасидан тавсиялар берилгани, уларни ўтиш йўллари кўрсатилгани,
мавзулар бўйича методик ишланмалар тайѐрлангани ишнинг амалий
аҳамиятини таъминлайди. Бу ҳол тадқиқот натижаларидан олий ўқув
юртларида махсус курс сифатида, малака ошириш институтларида маъруза
матни тарзида, ўрта таълимда методик ишланмалар сифатида фойдаланиш
имконини беради.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Тадқиқот юзасидан тажриба-синов

ишлари Сирдарѐ туманидаги 7-, 11- мактабларда, Гулистон туманидаги 1-
мактабда, Гулистон шаҳридаги 9-, 16-мактабларда амалга оширилди.
Шунингдек, ишдаги етакчи ғоялар Сирдарѐ вилоят педагог кадрларни қайта
тайѐрлаш ва малакасини ошириш институтида синовдан ўтказилди. Олинган
натижаларнинг қанчалик самарали экани диссертациянинг тегишли
ўринларида аниқ рақамлар асосида кўрсатиб берилган.

Ишнинг синовдан ўтиши

(апробацияси).

Тадқиқотнинг асосий ғоялари

Гулистон давлат университети

―Ўзбек адабиѐти‖, ―Педагогика ва

психология‖ кафедраларининг 2010 йил 10 мартдаги қўшма йиғилишида,
ЎзДЖТУ ҳузуридаги К.067.44.03 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгаш
қошидаги илмий семинарда 2011 йилнинг 26 майида муҳокама қилиниб,
маъқулланган.


background image

7

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Тадқиқотнинг асосий назарий

ғоялари ва муҳим амалий натижалари муаллиф томонидан чоп эттирилган
13 илмий мақола ва ―Алишер Навоийнинг Фарҳод ва Ширин‖ достонини
замонавий технологиялар асосида ўргатиш‖ номли методик қўлланмада
эълон қилинган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, уч боб,

хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан ташқари, 3 боб
ва етти фаслни ўз ичига олиб, 148 бетдан иборат.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг ―Кириш‖ қисмида мавзунинг долзарблиги, ишнинг

мақсади, вазифалари, объекти, предмети, илмий янгилиги ва назарий
аҳамияти каби жиҳатлар кўрсатилган. Тадқиқотнинг биринчи боби

“Умумтаълим мактабларида Алишер Навоий асарларини ўқитишнинг
назарий масалалари”

тарзида номланган. Бобнинг илк фасли

“Ўрта

мактабда Навоий эпик асарларини замонавий усулларда ўргатиш
педагогик муаммо сифатида”

деб аталиб, Алишер Навоий эпик асарларини

замонавий усулларда ўқитишнинг баркамол ѐшлар тарбиясидаги
аҳамиятини кўрсатиш ҳамда бу борада мавжуд илмий муаммолар юзасидан
фикр юритилган.

Адабиѐт дарсларида ўрганиш кўзда тутилган эпик асарлар ҳажман

йириклиги, уларни лирик асарлар сингари бир зарб билан ўқиб бўлмаслиги
сабабли бир ўқув соати ичида матн билан танишиш ва таҳлил қилиш
имконсиздир. Айни шу жиҳат эпик асарларни таҳлил қилишнинг ўзига
хослигини келтириб чиқарган илк омилдир. Эпик асарларда муаллифнинг
кечинмаси, туйғуси лирикадаги каби очиқ-ошкор тасвирга тортилмайди. Бу
тур асарларда кўпинча ҳиссиѐт воқеалар қаърига беркитилган бўлади.
Қаҳрамонлар табиатини ҳаѐтий воқеалар асносида кўрсатиш хусусияти эпик
асарларда инсоний кечинмаларни тасвирлар замирига жойлаш имконини
беради ва ўқувчидан бу сезимларни илғаб олиш талаб қилинади. Шу боис
адабиѐт ўқитувчиси ўз ўқувчиларида эпик асар замиридаги бадиий маънони
илғай олиши ва мантиқий хулосага кела билиш малакасини шакллантириши
муҳим вазифа ҳисобланади

1

.

Умуман, мумтоз эпик асарларни, хусусан Навоийнинг шу тур асарларини

таҳлил қилишнинг қийинчиликлари оз эмас. Айниқса, бу асарларда эскирган
туркий, форс ва араб сўзларининг кўплиги, давр бадиий анъаналари,
бевосита адиб услуби билан боғлиқ ҳолатлар муайян мушкулликлар
келтириб чиқаради. Бунинг устига, йирик эпик асарларни ўрганиш учун
талаб этиладиган вақт кўпинча жуда чекланган бўлади.

Адабий асарнинг, жумладан, эпик турга мансуб бўлган асарларнинг

матни устидаги иш адабий таълимнинг ўзак масалаларидан биридир.

1

.

Йўлдошев Қ. Адабиѐт ўқитишнинг илмий-назарий асослари. -Т.: ―Ўқитувчи‖, 1996. 126-127- б.


background image

8

Бугунги кунда бадиий адабиѐт намуналарини замонавий усуллар асосида
ўргатиш масаласи кундан-кунга долзарблашиб бормоқда. Чунки бугунги
адабиѐт дарслари ўқувчини тайѐр истеъмолчи эмас, балки ижодий
фикрловчи, мустақил қараш ҳамда хулосаларга эга шахс сифатида
тарбиялашга йўналтирилган.

Ўрта мактабда Алишер Навоийнинг эпик асарларини замонавий

усулларда ўргатиш қуйидаги натижаларга олиб келиши мумкин:

-

замонавий ўқитиш усул ва воситаларини қўллаш ўқувчиларда

Навоийнинг эпик асарларига қизиқиш уйғотади;

-

Алишер Навоий эпик асарларини ўқитишда замонавий усулларни

қўллаш ўқувчиларни таълим жараѐнининг ижрочисига айлантиради ва
адабий таълим самарадорлигини оширади;

-

Алишер Навоийнинг эпик асарларини ўрганиш замонавий усулларда

ташкил этилганда ўқувчиларда шахсий фикр, муносабат, хулоса пайдо
бўлишига эришилади.

Биринчи бобнинг иккинчи фасли

“Алишер Навоий эпик асарларини

замонавий усулларда ўргатишнинг педагогик имкониятлари”

шаклида

номланиб, замонавий усуллар орқали адабиѐт дарсларида самарадорликка
эришиш имкониятлари ѐритилган. Бугунги адабий таълимда уни ташкил
этувчи мақсад, вазифалар, кутилаѐтган натижалар, ўқитувчи ва ўқувчи
муносабатлари, ўқитиш тамойиллари, таълим мазмуни, методи, шакли,
воситалари, назорат ва баҳолаш механизми каби унсурлар гармонияси ҳал
қилувчи аҳамият касб этади. Адабий таълим таркибий тузилмасидан
бирортаси яхши ишламаса, бутун тизим ишламайди, бу эса таълим жараѐни
олдига қўйилган мақсадга эришмаслик хавфини юзага келтиради.

Адабиѐт дарслари таркибий қисмининг барча унсурлари ишини бир

маромда ташкил этишда интерфаол усулларнинг ўрни каттадир. Замонавий
усулларнинг зарур шартларидан бири таълим жараѐнида ўқитувчининг
вазифаси бир қадар ўзгариб, ўқувчиларнинг мустақил билим олишларини
таъминловчи, йўналтирувчи, маслаҳат берувчига айланишидан иборатдир.
Таълимнинг замонавий усуллари ўқувчиларни ўқитишга эмас, балки уларни
фаоллаштиришга йўналтирилгани учун жиддий тарбиявий моҳият ҳам касб
этади. Шу боис тўғри қўлланилган интерфаол усуллар ўқувчида а) жамоа
билан ишлаш кўникмаси; б) хушмуомалалик; в) хушфеъллик; г) кўника
билиш; д) ўзгалар фикрига ҳурмат билан муносабатда бўлиш; е) фаоллик; ѐ)
масъуллик; ж) ишга ижодий ѐндашиш; з) ўз фаолиятининг самарали
бўлишига қизиқиш; к) ўзини ҳолисона баҳолай олиш каби сифатларни
шакллантиришга хизмат қилади.

Интерфаол усуллар таълимий ҳамкорлик, муаммони ечиш ѐхуд

ўқувчиларнинг мустақил ишлашини йўлга қўйишдангина иборат деб
ҳисоблаш тўғри бўлмайди. Чунки бундай усул бир вақтнинг ўзида ўқувчини
ҳам муаммонинг ечимини топишга, ҳам мустақил хулоса чиқаришга, ҳам
ҳамкорликда ишлашга йўналтириши лозим.


background image

9

Интерфаол усуллар ўқувчиларни мустақил фикрлашга одатлантириши,

уларда ўзаро ҳамкорлик, ўзаро ѐрдам туйғуларини шакллантириши, фаол
мулоқотга асосланиб таълим олишга имкон бериши, энг муҳими, бадиий
матнни мустақил равишда, ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб қабул қилишга
одатлантириши билан эътиборга лойиқдир. Замонавий усуллар аниқ
дидактик натижага эришишда вақт ва инсон ресурсларидан мақсадли
фойдаланишга асосланиб, таълим кечими иштирокчиларининг ўзаро
ҳамкорлигини юзага келтиришга қаратилган усуллардир.

Замонавий усуллар адабий таълимда ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги

ўзаро тенгликка асосланган фаол мулоқот, таълим жараѐнида ўқувчиларнинг
етакчилик

қилишлари,

бир-бирлари

билан

фикр

алмашишлари,

ўрганилаѐтган мавзу ѐки ўқув материали бўйича мустақил фикрлаш, ўз
қарашларини илгари суриш, уларни далиллар ѐрдамида асослаш ва маълум
хулосаларга келиш орқали таълим мақсадларига эришиш имконини беради.

Бундан ташқари, интерфаол методлар қуйидаги қўшимча дидактик

имкониятларга ҳам эга:

-

ўқитувчи ва ўқувчи, ўқувчи ва ўқувчи, ҳар бир ўқувчи ва барча

ўқувчилар ўртасида ўзаро таълим ҳамкорлигини юзага келтиради;

-

ўқувчиларнинг ўқитувчи билан ўзаро самарали мулоқот қилишларига

эришилади;

-

ўқувчиларда ўрганиладиган асар юзасидан мустақил фикрлаш, муаммо

қўйиш, ечимини излаш, қарор қабул қилиш ва хулосага келиш малакасини
шакллантиради;

-

ўқувчиларда мумтоз эпик асарни индивидуал тарзда идрок этиш ва

изоҳлаш кўникмасини шакллантиради.

Кўринадики, кейинги вақтда кенг тарқалаѐтган замонавий таълим

усуллари ўқувчиларнинг мустақил ўқишлари ва эркин фикрлашларини
таъминлашда катта самара келтиради.

Илк бобнинг

“Алишер Навоий эпик асарларини ўқитишнинг ҳозирги

аҳволи”

шаклида аталган 3-фаслида Алишер Навоий эпик асарларини

ўқитишнинг ҳозирги ҳолати таҳлил этилди. Бу иш қуйидаги босқичларда
амалга оширилди: 1-босқичда Алишер Навоийнинг ―Хамса‖ асарини
ўқитишда ДТС ва ўқув дастурида ажратилган соатлар миқдори ҳамда
мавзулар тартиби таҳлил қилинди; 2-босқичда умумтаълим мактаблари
адабиѐт дарсликларида Алишер Навоий эпик асарларидан олинган
намуналарнинг ҳажм ва мазмуни аниқланди;

3-босқичда умумтаълим

мактаблари ўқувчиларининг Алишер Навоий эпик асарларини турли
синфларда ўзлаштирилиш ҳолати текширилди; 4-босқичда Алишер Навоий
эпик асараларини ўқувчиларга замонавий усуллар асосида ўргатиш бўйича
ўқитувчиларнинг методик маҳоратлари ва адабиѐт дарсларининг сифати
ўрганилди.

Тадқиқотда иштирок этган Гулистон шаҳридаги 9-, 16-, Сирдарѐ

туманидаги 7-, 11-, Гулистон туманидаги 1-мактабларнинг 5–9-


background image

10

синфларининг 300 нафар ўқувчиси билими қуйидаги саккиз мезон бўйича
ўрганилди:

Биринчи мезон сифатида ―

Асар таҳлилида назарий маълумотлардан

фойдалана олиш

‖ белгиланди. Бу мезон бўйича 300 нафар ўқувчининг 13%

юқори, 49% ўрта, 38% қуйи даражада билимга эгалиги аниқланди. Иккинчи
мезон бўлмиш ―

Достонларнинг бадиий ўзига хослигини ажрата билиш

банди бўйича 18% юқори, 47% ўрта, 35% кўрсаткичлар қайд этилди.
Ўқувчиларда мавжуд билимларни аниқлашнинг учинчи ўлчови ―

Достон

қаҳрамонларига хос муҳим характер хусусиятларини билиш

‖ бўйича 20%

юқори, 44% ўрта, 36% қуйи кўрсаткичда эканлиги маълум бўлди. Тажриба
ва назорат синфлардаги ўқувчилар билимини аниқлашнинг ―

Асар

қаҳрамонлари хатти-ҳаракат ва туйғуларига ўз муносабатини билдириш

деб аталмиш тўртинчи мезони бўйича 22% юқори, 46% ўрта, 32% қуйи
эканлиги билинди. Болалар билимини аниқлашнинг бешинчи мезони

Достон қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатларини баҳолай олиш

‖ бўйича

17% юқори, 47% ўрта, 36% қуйи

кўрсаткичи маълум бўлди. Ушбу

кўрсаткичлар

ўқувчиларнинг

баҳолаш

(аксиологик)

имкониятлари

чекланганидан далолат беради. Билимни аниқлашнинг олтинчи мезони

Асар қаҳрамонлари хатти-ҳаракатларини ўзиники билан солиштириб,

муайян хулоса чиқариш

‖ бўйича 15% юқори, 45% ўрта, 40% қуйи экани аѐн

бўлди. ―

Ўрганилаётган асарнинг бош муаммосини билиш ва унда

ифодаланган етакчи фикрни аниқлаш

‖ деб аталган еттинчи мезон бўйича

17% юқори, 48% ўрта, 35% қуйи кўрсатгичга эгалиги манзараси намоѐн
бўлди. Ва, ниҳоят, саккизинчи ―

Ёдланган парчани ифодали ўқиш ҳамда

таҳлил қила олиш

‖ тарзидаги мезон юзасидан 21% юқори, 53% ўрта, 26%

қуйи натижага эга бўлинди.

9-синф ўқувчилари билан тажриба олиб бориш жараѐнида ―Лайли ва

Мажнун‖, ―Садди Искандарий‖ достонлари юзасидан топшириқларни қайта-
қайта тушунтиришга, йўналтирувчи саволлар билан мурожаат қилишга
эҳтиѐж сезилди. Бу вазиятнинг сабаби қуйидагилар билан изоҳланади:

-

мазкур достонлар мазмун-моҳиятининг тасаввуфий йўналишдалиги;

-

тилининг мураккаблиги;

-

ушбу достонлар юзасидан қўшимча манбаларнинг камлиги, мавжуд

методик ашѐларнинг ўқувчилар ѐш хусусиятларига мос эмаслиги;

-

ўқитувчиларнинг бир қолипда дарс ўтиши;

-

дарс кўргазмалилиги ва техник таъминотининг қашшоқлиги;

-

аксарият ўқитувчиларнинг ―Хамса‖ асари моҳиятини тушунтиришда

сюжетбозликка йўл қўйиши;

-

дарс жараѐнида луғат билан ишлашга кам эътибор берилиб,

дарсликдаги насрий баѐн билангина чекланилиши.

Ўқувчилар

ўзлаштириш даражасининг ДТС талабларида кўзда

тутилганидан пастлигининг бош сабаби уни ўргатиш давр талаблари
даражасида эмаслиги экани аниқланди.


background image

11

Ўрганувчи тажриба-синов ишлари ўқитувчиларнинг инновацион

фаолиятини кузатишни ўрганишни ҳам кўзда тутди. Бунда иштирок этган 10
нафар ўқитувчининг замонавий усуллардан бохабарлиги ва уларнинг
ўқитиш амалиѐтида қўллай олиш имкониятлари таҳлил қилинди.

Биринчи боб юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида а) Алишер

Навоийнинг эпик асарларини замонавий усуллар орқали ўргатиш
ўқувчиларга асарнинг асл бадиий қимматини тўлароқ англаш, тимсоллар
моҳиятини теранроқ тушуниш имконини беришини; б) интерфаол усуллар
ўқувчиларни фаоллаштириши, улар улуғ шоир асарларини ўзлари мустақил
ўзлаштиришга киришиши, ўқувчилар ўзаро баҳс-мунозара асносида асар
моҳиятини теранроқ англашини; в) ўқувчиларда самарали мулоқот ва ўз
фикрини тўғри, равон, ифодали баѐн этиш ҳамда асосли ҳимоя қилиш
малакалари ривожланишини; г) адабий таълим жараѐнида замонавий
усуллардан фойдаланиш амалиѐтининг таҳлили кўпчилик ўқитувчилар усул,
шакл, восита каби тушунчалар ва улар орасидаги боғлиқлик ҳақида чалкаш
қарашларга эга бўлишгани боис, интерфаол усуллардан стихияли равишда
фойдаланишаѐтганини; д) тажрибали ўқитувчиларнинг кўпчилиги анъанавий
таълим усулларини ягона мақбул усуллар деб ҳисоблашлари аниқланди.

Диссертациянинг ―

Мактабда Алишер Навоий эпик асарларини

ўқитишнинг замонавий усуллар тизими

‖ деб аталган иккинчи бобининг

Алишер Навоий эпик асарларини интерфаол усуллар билан ўрганишда

ўқитувчи-ўқувчи муносабатининг характери

‖ тарзида номланган биринчи

фаслида асосан, Алишер Навоий эпик асарларини интерфаол усуллар билан
ўрганишда ўқитувчи-ўқувчи

муносабатининг характери, асарни ўқитиш

самарадорлигини оширишда замонавий таълим усулларидан фойдаланиш
ҳамда анъанавий ва замонавий усуларга хос хусусиятлар таққосланади,
уларнинг ютуқ ва камчимликлари ҳақида сўз юритилади.

Ўқитишнинг замонавий усуллари ҳам ҳар қандай прогрессив методлар

каби, энг аввало, ўқитувчидан алоҳида тайѐргарликни талаб қилади.
Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини интерфаол асосларда ташкил этишда
усулнинг моҳияти, уни амалга ошириш йўллари ва бунинг учун зарур
шартлар тўғрисида ўқувчиларни хабардор қилиш, интерактив методнинг
турини танлашда синфдаги ўқувчиларнинг имкониятларини ҳисобга олиш,
таълим жараѐнининг ҳар бир босқичида амалга ошириладиган вазифаларни
тўғри тушунтириш дарснинг самарали бўлишини таъминлайди.

Таълимни анъанавий усулларда ташкил этишда имконияти ўртача бўлган

ўқувчи меъѐр қилиб олинади, ҳар бир ўқувчининг бетакрор шахс эканлиги,
уларнинг фаоллик ва мустақил фикрлаш даражаси эътибордан четда қолади.
Таълим берувчи, яъни педагог субъект сифатида бу жараѐн марказида
туради ва уни бошқаради. Бундай ҳолатда ўқувчи янги асар, мавзу,
маълумотларни ўзлаштиришда мажбурийлик туяди, тобеликни ҳис қилади.
Чунки у биров томонидан бошқарилаѐтган бўлади.


background image

12

Адабиѐт машғулотлари интерфаол усуллар асосида ташкил этилганда эса,

асосий қадрият ўқувчи шахси, эгалланиши мўлжалланган марра унинг
мустақил фикрлаши, ўзлаштириладиган билим эса унинг таълимий
муаммони мустақил еча олиши ҳисобланади. Кўринадики, бундай ҳолатда
таълим жараѐнининг моҳияти тубдан ўзгаради.

Ўқитиш замонавий усулларда ташкил этилганда ―ўқитувчи – таълим

жараѐни – ўқувчи‖ муносабати юзага келиб, ўқитувчи билан ўқувчи бир
чизиқда, тенг субъектлар сифатида фаолият олиб боради. Таълимнинг бирор
замонавий усулини танлаш ва қўллашдан олдин ўқитувчи:

-

ушбу

усулнинг ўқувчиларнинг ѐши, ривожланиш даражаси,

қизиқишлари, ақлий имкониятига мос келишига;

-

синф хонасида бемалол ҳаракатланиш майдонининг мавжудлигига

(айрим интерфаол усуллар синф хонасида ўқувчиларнинг тез-тез жой
ўзгартириши, ҳаракатланишини тақозо этади);

-

дарс йўналиши (мақсади, тури, мавзуси, мазмуни)га тўғри келишига;

-

дарсдан кутилаѐтган мақсадга эришиш учун сарф қилинадиган вақтга;

-

дарс учун зарур бўлган дидактик ва техник воситаларнинг

мавжудлигига;

-

дарс жараѐнида содир бўлиши мумкин бўлган чекинишлар, тактиканинг

ўзгаришига сабаб бўлувчи вазиятларни олдиндан сезиш, альтернатив
ѐндашувларни қўллаш каби ҳолатларга тайѐр бўлиши лозим.

Агар ўқитувчи педагогик маҳоратга, юқори даражадаги касбий

сифатларга ҳамда етарли мулоқот қобилиятига эга бўлмаса, таълим
жараѐнида қўлланадиган воситалар қанчалик замонавий ва хилма-хил
бўлмасин, кутилган самарани беролмайди.

Иккинчи бобнинг 2- фасли

“Хамса” асарини ўқитиш самарадорлигини

оширишда замонавий таълим усулларидан фойдаланиш йўллари

шаклида номланган. Адабий таълим жараѐнида замонавий усуллардан
фойдаланишда ўқувчиларнинг имкониятлари интерфаол усулларнинг
табиати ҳамда мақсад ва вазифаларига мос келиши, ўқитувчининг ўқувчилар
гуруҳларига

таъсир

кўрсата

олиш

лаѐқатига

эгалиги

таълим

самарадорлигини оширишда алоҳида аҳамият касб этади. Бу жараѐнда
асосий нарса ўқувчиларнинг бир-бирлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши,
биргаликда таълим олишларини уюштиришда экани назарда тутилади.

Таълим-тарбия жараѐнида биргаликда ўқиш методларидан фойдаланиш

ҳар бир ўқувчини доимий қизғин ақлий меҳнатга, ижодий ва мустақил фикр
юритишга ўргатиш, уларда шахс сифатида мустақилликни тарбиялаш,
инсоний қадр-қиммат туйғусини вужудга келтириш, ўз куч ва қобилиятига
ишончи туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади. Биргаликдаги таълим
ҳар бир ўқувчининг ўз муваффақияти гуруҳ муваффақиятига олиб келиши
ѐки аксинча бўлишини англаган ҳолда мунтазам ва сидқидилдан ақлий


background image

13

меҳнат қилишга, ўқув топшириқларини сифатли бажаришга, ўқув
материалини пухта ўзлаштиришига интилишни шакллантиради.

Буюк Навоийнинг ―Хамса‖ асарини ўқувчилар томонидан пухта ва

самарали ўзлаштирилишига эришишда ―Бумеранг‖, ―Тармоқлар‖, ―Кичик
гуруҳларда ишлаш‖, ―Чархпалак‖, ―БББ‖, ―Зиг-заг‖, ―Елпиғич‖, ―ФСМУ‖
каби интерфаол усуллар энг қулай ва қизиқарли методлар экани боис,
уларни амалиѐтга қўллаш ижобий самара келтиради.

Масалан, Интерфаол таълимнинг самарали усули бу ―Чархпалак‖

усулидир.

―Чархпалак‖ методи мавзу юзасидан маълумотларни умумлаштирган

ҳолда пухта ўзлаштиришда самарали усул саналади. Ушбу усулни қўллаш
қуйидагича амалга оширилиши мумкин:

1.

Синф кичик гуруҳларга бўлинади.

2.

Ҳар бир гуруҳга саволлар бўлиб берилади.

3.

Ҳар бир гуруҳга қоғоз берилади ва гуруҳ аъзолари 4-5 дақиқа

мобайнида ўзаро фикрлашиб, жавобни қоғозга ѐзадилар.

4.

Белгиланган

вақт

ўтгач,

ўқитувчининг

ишораси

билан

микрогуруҳлар рақамига қараб жавоблар ѐзилган қоғозни кейинги гуруҳга
узатадилар.

5.

Гуруҳ ҳар бир саволга ўзидан олдинги гуруҳ ѐзган қўшимча

жавобига қўшимча қиладилар.

6.

Ҳар бир гуруҳ аъзолари ўзининг ѐзган жавобини изоҳлаб беради.

7.

Ҳар бир гуруҳнинг саволларга ѐзган жавоби бошқа гуруҳларнинг

қўшимча изоҳлари берилган ҳолатда ўзига қайтиб келади. Демак, саволлар
ѐзилган қоғоз гуруҳлар орасида айланиб, тўлдирилган жавоблар шаклида
келади.

8.

Ўқитувчи ѐзилган жавобларга қараб микрогуруҳ аъзоларини

баҳолайди. Тажриба-синов ишлари жараѐнида бу усулдан Навоийнинг
―Садди Искандарий‖ достонини ўргатиш бўйича фойдаланилди.

Ушбу методнинг афзаллиги шундан иборатки, бунда гуруҳ аъзолари

олдиндан тайѐрлаб қўйилган мазмунни, яъни саволларга бўлиб ташланган
мавзуни тўлиқ ўзлаштириш имкониятига эга бўлади. Ҳар бир гуруҳнинг
фикрлари муҳокама қилиниши натижасида гуруҳ аъзолари ўз ютуқ ва
камчиликларини аниқлаб олади. Энг муҳими, ўқувчилар мустақил
фикрлашга, фаолликка йўналтирилади ва уларда билим шаклланибгина
қолмай, бир-бирларини баҳолай олиш кўникмаси ҳам пайдо бўлади. Шу ерда
муаммоли ва ҳамкорликдаги таълим усуллари ўзаро уйғунлашади. Яъни,
ўқувчи ҳам ѐлғиз изланади, ҳам ўз фикрини ўртоқларига етказиб, асослаш
орқали биргаликда билим ўзлаштиради.

Диссертацияда ―Хамса‖ асарига кирган достонларни ўрганиш мисолида

бу усулларнинг ҳар биридан қай йўсинда фойдаланиш мумкинлиги аниқ
кўрсатиб берилган.


background image

14

Ишнинг учинчи боби ―

Алишер Навоий эпик асарларини замонавий

усулларда ўргатиш юзасидан ўтказилган тажриба-синов ишлари”

деб

номланиб, унинг дастлабки фасли

“Мактабда Алишер Навоий эпик

асарларини замонавий усуллар асосида ўргатиш омиллари”

тарзида

аталган.

Тажриба-синов ишларининг дастлабки босқичида мактаб адабиѐт

машғулотларида ўқитувчиларни замонавий усуллардан фойдаланишга
ўргатиш вазифасини амалга ошириш кўзда тутилган эди. Синов ишларига
жалб этилган ўқитувчиларга ўз инновацион фаолиятини қуйидаги
босқичларда ташкил қилиш тавсия этилди:

1.

Ўқитишнинг интерфаол усуллари моҳиятини ўрганиш.

2.

Ушбу усулларнинг нима учун қандай ўқув натижаларига олиб

келишини англаш.

3.

Ўз олдига интерфаол усулларни ўзлаштириб олиш мақсадини қўйиш.

4.

Мақсадга эришиш учун стратегия танлаш.

5.

Керакли воситалар, маълумотлар базасини аниқлаш.

6.

Интерфаол усулни ўз педагогик фаолиятида қўллаб кўриш.

7.

Натижаларни таҳлил қилишни ўрганиш, яъни ушбу усулларни татбиқ

қилгангача бўлган ва ундан кейин эришилган кўрсаткичларни қиѐслаш.

8.

Натижалар таҳлилига кўра янги мақсадлар белгилаш.

Мактабда адабиѐт бўйича машғулотлар юқоридаги талаблар асосида

ташкил этилганда унинг таркибий қисмлари қуйидагича визуал кўриниш
касб этиши кўзда тутилади:

1 - шакл

Интерфаол усулларда ташкил этилган таълим тузилмаси

















Ўқитувчига

қўйиладиган

талаблар

Ташкилий,

педагогик,

психологик

талаблар

Дўстона психологик

муҳит яратиш, ўз-

ўзини холис баҳолаш

Жараѐн учун
жавобгарлик

ва ҳуқуқ

тенглиги,

имкониятлар

турфалиги

Педагогик натижалар

МАҚСАД

Жараѐн

иштирокчилари

Мазмун, шакл ва

воситалар

Ҳамкорлик

муносабатлари,

самарали

мулоқот


background image

15

Алишер Навоий эпик асарларини ўргатишни самарали ташкил этишда

ўқувчиларнинг қизиқиш ва мақсадлари умумий бўлишига эришиш энг
муҳим шартлардан биридир. Чунки ҳар қандай ишни бошлашдан олдин
инсон кўз ўнгида мўлжал намоѐн бўлади, у шу мўлжалга етиш учун ўз
олдига вазифалар қўяди. Шундан сўнг вазифаларни қандай тартибда, қайси
воситалар орқали амалга ошириш мумкинлиги устида фикр юритади. Ушбу
жараѐннинг бориш тартиби асар мазмунини ўзлаштириш учун ҳам хосдир.
Яъни, ҳар қандай ўқитиш жараѐни аниқ мақсадга йўналтирилади. Мақсад
аниқ ва реал бўлса, натижалар ҳам самарали бўлиши табиий. Бундан
ташқари, педагогик жараѐннинг амалга оширилиши унда қўлланиладиган
усул ва воситаларнинг мақсадга мувофиқ танланишига ҳам боғлиқдир.
Ўрганувчи тадқиқотда ўқитувчиларнинг дарсларга қўяѐтган мақсадлари
билан уни олиб бориш босқич ва усуллари бир-бирига тўғри келмаслиги
кузатилган эди. Дарсга қўйилаѐтган мақсад ва унга эришиш учун танланган
усул, воситаларнинг бир-бирига мос бўлишига эришиш мақсадида
ўқитувчилар учун ―Таълимий мақсадларни белгилаш‖, ―Тарқатма
материаллар тайѐрлаш‖ талаблари ишлаб чиқилди.

Синов бошида адабиѐт ўқитувчилари фаолиятида учраѐтган камчиликлар

аниқланиб, уларни бартараф этиш учун а) тажриба ўтказилган
мактаблардаги тил ва адабиѐт фани методик бирлашмаларининг иш режаси
қайта кўриб чиқилиб, тегишли тузатишлар киритилди; б) синов ишларида
қатнашган ўқитувчилар учун алоҳида малака ошириш дастури ва режалари
тузилди; в) ўқитувчилар учун бир кунлик ―Адабий таълимда замонавий
усуллардан фойдаланиш‖ ўқув семинарлари ташкил қилинди. Ўқув
семинарларнинг самарадорлигига эришиш учун қуйидаги ишлар амалга
оширилди: 1) мактабларда илғор адабиѐт ўқитувчилари рўйхати тузилди; 2)
интерфаол усулларда уюштириладиган очиқ дарслар графиги ишлаб
чиқилди; 3) график асосида очиқ дарс ва синфдан ташқари машғулотлар
ўтказилди; 4) уюштирилган очиқ дарс ва машғулотлар атрофлича таҳлил
қилинди; 5) замонавий таълим усулларидан самарали фойдаланиш бўйича
амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Шу тариқа Алишер Навоий эпик асарларини ўргатишда замонавий

таълим

усуллари,

яъни

интерфаол

методлардан

фойдаланишда

ўқитувчиларнинг руҳий ва касбий тайѐрлиги, ўқувчилар машғулотлар
мобайнида фойдаланишлари лозим бўлган педагогик ашѐларнинг
мавжудлиги, ўқувчиларда ўзлари билдирган фикрлар ва таклиф этган
ечимлар учун ҳеч ким томонидан танқид қилинмаслиги каби омиллар
зарурлиги аниқланди.

Якунловчи бобнинг

“Тажриба-синов ишларининг таҳлили”

деб

номланган фаслида Алишер Навоийнинг ―Хамса‖ асарини ўқувчиларга
замонавий усуллар орқали ўргатиш юзасидан олиб борилган тажриба-синов
ишларининг мазмуни ѐритилди ва олинган натижалар таҳлил қилинди.
Ўтказилган тажриба-синов ишлари натижасида олинган кўрсаткичларининг


background image

16

қиѐсий

таҳлили

тадқиқот

ишида

илгари

сурилган

ғояларнинг

самарадорлигини кўрсатади:

1-жадвал

“Хамса” асари бўйича тажриба ва назорат синфларида ўқувчилар

эгаллаган билим, кўникма ва малакалар кўрсаткичи жадвали


Мезон-

лар

Назорат синфи натижалари

(150 нафар ўқувчи)

Тажриба-синов синфи

натижалари

(150 нафар ўқувчи)

юқори

ўрта

қуйи

юқори

ўрта

қуйи

со

нд

а

%

со

нд

а

%

со

нд

а

%

со

нд

а

%

со

нд

а

%

со

нд

а

%

1

1-мезон

22

15

76

51

52

34

37

25

85

56

28

19

2

2-мезон

18

12

67

45

65

43

34

23

75

50

41

27

3

3-мезон

35

23

71

47

44

29

46

31

74

49

30

20

4

4-мезон

31

21

65

43

54

36

47

31

72

48

31

21

5

5-мезон

29

19

73

49

48

32

44

29

70

46

36

25

6

6-мезон

27

18

64

43

59

39

43

29

65

43

42

28

7

7-мезон

25

16

78

52

47

32

40

27

78

52

32

21

8

8-мезон

32

21

84

56

34

23

49

32

82

55 19

13

Жами

219 145 578

386

403

268

340 227

601

399 259

174

Ўртача

27

18

72

48

51

34

43

29

75

50

32

21

Алишер Навоийнинг ―Хамса‖ асари юзасидан тажриба-синов якунида

бўлган натижалар кўрсаткичи ―

Асар таҳлилида назарий маълумотлардан

фойдалана олиш

‖ни билишга йўналтирилган билим, кўникма ва малакалар

150 нафар ўқувчилардан юқори даража кўрсаткичи тажриба бошидагига
нисбатан 10%га ошди, қуйи даража кўрсаткичи 16%га камайди ва ўрта
даражадаги кўрсаткич эса 6%га ошгани маълум бўлди. ―

Достонларнинг

бадиий ўзига хослигини ажрата билиш

‖ мезони бўйича

юқори даража 8%га

ошган бўлса, қуйи даража 9%га камайди, ўрта даража 3%га ошгани
кузатилди. ―

Асар қаҳрамонлари хатти-ҳаракат ва туйғуларига ўз

муносабатини билдириш

‖ бўйича эса юқори даража 11%га ошган бўлса,

қуйи даража 15%га камайди, ўрта даража 4%га ошди. ―

Асар қаҳрамонлари

хатти-ҳаракат ва туйғуларига ўз муносабатини билдириш

‖ бўйича

ўқувчилар билим, кўника, малакаларининг тажрибадан кейинги натижасида
7%га юқори, 6%га ўртача даражалар ошган бўлса, қуйи даража 13%га


background image

17

камайгани кўринди. ―

Достон қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатларини

баҳолай олиш

‖ мезони бўйича юқори даража 10%га ошди, қуйи даража 8%

ва ўрта даража 2%га камайди. Олтинчи мезон, яъни ―

Асар қаҳрамонлари

хатти-ҳаракатларини ўзиники билан солиштириб, муайян хулоса чиқариш

бўйича тажрибадан кейинги натижа 29% юқори, 43% ўрта, 28% қуйи
кўрсаткичдан иборат бўлди. ―

Ўрганилаётган асарнинг бош муаммосини

билиш ва унда ифодаланган етакчи фикрни аниқлаш

‖ бўйича тажрибадан

кейинги юқори натижа тажриба бошидагига нисбатан 11%га кўтарилди,
қуйи даража 14%га камайди ва ўрта даража 3%га ошди. ―

Ёдланган парчани

ифодали ўқиш ҳамда таҳлил қила олиш

‖ мезони бўйича ўқувчилар

билимининг юқори даражаси 12%га ортгани, ўрта даражаси 13%га
камайгани ва қуйи даража бир фоизга ошганини кўрсатмоқда.

Ўтказилган синов-тажриба ишлари асосида олинган натижалар

тадқиқотда илгари сурилган илмий ғоянинг асосли ва самарали эканини
кўрсатди.

Алишер Навоийнинг ―Хамса‖ асарини ўрганиш юзасидан ўқувчиларда

синов ишлари бошидаги ва якунидаги тажриба ҳамда назорат синфлари
натижаларининг

шаклланганлик кўрсаткичлари юзасидан юқоридаги жадвал

натижалари математик-статистик таҳлилга тортилди. Тажриба-синов
ишлари тажриба ва назорат синфларида 150 нафардан жами 300 ўқувчи
иштирокида ўтказилди.

Тажриба якунидаги натижалар умумлашган ҳолда қуйидаги жадвалда

ифода этилади:

2-жадвал

Тажриба якунида Алишер Навоийнинг “Хамса” асарини ўрганиш

ю

засидан ўтказилган тажриба-синов ишлари умумий кўрсаткичлари

Синфлар

Ўқувчилар

сони

Билим даражаси

Юқори Ўрта

Қуйи

Тажриба бошида Назорат синфи

150

27

71

52

Тажриба синфи

150

28

70

52

Тажриба

якунида

Назорат синфи

150

27

72

51

Тажриба синфи

150

43

75

32


Тажриба-синов ишларининг боши ва охиридаги натижалар акс этган

юқоридаги жадвалдаги кўрсаткичларга мос диаграмма қуйидагича
кўринишни олди:






background image

18

52

52

71

70

27

28

0

10

20

30

40

50

60

70

80

ўқувчилар

сони

1

2

3

қуйи ўрта юқори

назорат синфи

тажриба синфи

1-расм. Тажриба боши ва якунидаги умумий кўрсаткичлар

диаграммаси


Юқоридаги натижаларга асосланган ҳолда математик статистик тахлил

қилиниб, тажриба якунидаги ҳолат учун топилган натижалардан ўртача
квадратик четланиш, танланма дисперсия, вариация кўрсатгичлари ва
ишончли четланишлари топилди.

3-жадвал

X

Y

2

x

S

2

y

S

x

V

y

V

т

к

2,08

1,84

0,49

36

0,4

944

33,7

38

0,07

0,07


Натижалардан тажриба ва назорат синфларидаги кўрсатгичлар учун

Нейман ғояси асосида ишончли интерваллари топилди:

n

S

t

Х

а

n

S

t

Х

x

кр

х

x

кр

2

2

n

S

t

Y

а

n

S

t

Y

y

кр

y

y

кр

2

2

07

,

0

08

,

2

07

,

0

08

,

2

x

а

07

,

0

84

,

1

07

,

0

84

,

1

y

а

01

,

2

15

,

2

х

а

91

,

1

77

,

1

у

а

Олинган натижалардан тажриба-синов ишларининг сифат кўрсаткичлари

аниқланади. Олинган натижалардан

Х

=2,08;

Y

=1,84; маълум ва бундан

;

07

,

0

ò

07

,

0

í

га тенг. Бундан сифат кўрсатгичлари:

05

,

1

91

,

1

01

,

2

07

,

0

84

,

1

07

,

0

08

,

2

)

(

)

(

н

т

усб

Y

Х

К

> 1;

24

,

0

77

,

1

01

,

2

)

07

,

0

84

,

1

(

)

07

,

0

08

,

2

(

)

(

)

(

н

т

бдб

Y

Х

К

> 0;

Олинган натижалардан ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезони

бирдан катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан
катталигини кўриш мумкин. Бундан маълумки, тажриба гуруҳидаги
ўзлаштириш назорат гуруҳидаги ўзлаштиришдан умумий қилиб олганда
12,7% юқори экан.

Демак, Алишер Навоийнинг эпик асарлари юзасидан ўқувчиларда

тажриба синфларида ўтказилган тажриба-синов ишларининг самарадор
эканлиги маълум бўлди.

51

32

72

75

27

43

0

10

20

30

40

50

60

70

80

ўқувчилар

сони

1

2

3

қуйи ўрта юқори

назорат синфи

тажриба синфи


background image

19

ХУЛОСА

Алишер Навоийнинг эпик асарлари (―Хамса‖ асари мисолида)ни

замонавий интерфаол ўқитиш усуллари асосида ўргатиш ўқувчиларда
қизиқиш, фаоллик, мустақил фикрлаш, бадиий асарга аксеологик ѐндашув
каби ижобий сифатларни шакллантиришга хизмат қилади. Мумтоз адабий
намуналар замонавий усулларда ўтилганда, уларнинг қизиқарлилик ва
ўзлаштирилиш даражаси ортади. Бунинг учун адабиѐт ўқитувчилари ўз
руҳиятларини замонавий таълим усулларидан малолланмай фойдалана
оладиган даражага келтиришлари, ўзларида инновацион ѐндашув йўсинини
шакллантиришлари лозим бўлади. Ўрганилган кўплаб назарий-методик
адабиѐтларнинг қиѐсий таҳлили ва ўтказилган тажриба-синов ишлари
давомида эришилган натижалар таҳлилига таяниб қуйидаги илмий
хулосаларга келинди:

1. ―Замонавий таълим усуллари‖ деганда ўқувчиларнинг ўз олдиларига

қўйилган педагогик муаммони мустақил ечишга қаратилган интерфаол
методлар кўзда тутилади.

2. Интерфаол методлар ўқувчилар олдига муаммо тарзида қўйилган

асарни ўзлаштириш учун ўқибгина қолмай, бир-бирларини ҳам ўқишга
йўналтириши билан алоҳида аҳамият касб этади.

3. Алишер Навоийнинг эпик асарларини замонавий таълим усулларида

ўзлаштиришда ўқитувчининг ўрни пасаймайди, аксинча, ортади.

4. Интерфаол усуллар ўқувчиларни муаммони мустақил ечиш зарурияти

қаршисига келтириб, уни қўшимча манбалар билан ишлашга йўналтиради.

5. Адабий таълим бўйича замонавий ўқитиш усуллари таълимнинг кичик

гуруҳларда ташкил этилишини кўзда тутади ва гуруҳдаги ҳар бир
ўқувчининг бир-бирлари ҳамда ўқитувчи билан фаол, қизғин, таъсирчан
мулоқотларига асосланади. Бундай мулоқот бадиий асарни ўзлаштириш,
ўргатиш орқали ўрганиш билан бирга ўқувчиларнинг ички кечинмаларини
намоѐн қилишнинг муҳим шартидир. Зеро, адабий таълим сўз орқали
ўрганиш, сўз орқали ўқитиш ва сўз орқали англаш, ҳис қилиш бўлгани учун
фаол ўқув муҳитида сўз орқали ўзаро кучли таъсир кўрсатиши табиийдир.

6. Замонавий усуллар ўқувчиларни фақат ўқишга эмас, балки ўқиб

ўрганиш, ўргатиб ўрганиш ва ўрганиб ўргатишга ҳамда шу маълумотларни
амалда ҳаѐтга татбиқ этишга йўналтирилган ѐндашувлар тизимидир.

7. Алишер Навоийнинг эпик асарлари замонавий интерфаол усуллар

ѐрдамида ўргатилса, ўқувчилар асарнинг асл бадиий қимматини англайди;
образларга ҳаѐтийлик нуқтаи назаридан ѐндашади; уларда самарали мулоқот
ва ўз фикрини тўғри, равон, ифодали баѐн этиш ҳамда асосли ҳимоя қилиш
кўникмалари ривожланади.

8. ―Хамса‖ни ўргатиш жараѐни замонавий усуллар асосида ташкил

этилганда, унинг таркибий тузилмасидан бирортаси нотўғри танланган
бўлса, бутун тизим ишламай қолиши, бу эса таълим жараѐни олдига қўйган
мақсадга эриша олмаслик хавфини юзага келтириши, яъни асар мазмуни


background image

20

ўқувчилар томонидан юзаки ўзлаштирилиши мумкинлиги ҳисобга олиниши
керак.

9. Ўқитишнинг замонавий усуллари ҳар турли бўлиб, уларнинг ҳаммаси

ҳам ҳар қандай дидактик усуллар каби ўқитувчидан алоҳида тайѐргарлик
кўришни талаб қилади. Чунончи вақт, майдон ва инсон ресурсларидан
ўринли ва мақсадли фойдаланиш дарсдан кутилган натижани кафолатловчи
муҳим омилдир.

10. Интерфаол усулларни қўллаш натижасида синов ишлари ўтказилган

ўрта мактаб ўқувчиларининг Алишер Навоий эпик асарларини ўзлаштириш
даражаси 12,7% га ошганлиги кузатилди.

Тадқиқот натижаларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар:

1. Алишер Навоий эпик асарларини интерфаол усулларда ўқитишни
ташкил этишдан олдин адабиѐт ўқитувчиларининг инновацион фаолиятини
мақсадли ва самарали ташкил этишга мўлжалланган махсус ўқув
семинарлари ўтказиш лозим.

2. Ўқитувчилар малакасини ошириш вилоят институтлари учун ишлаб

чиқилган ―Адабиѐт ўқитувчиларида замонавий (интерфаол) ўқиш ва ўқитиш
усулларидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш‖ бўйича бизнинг
тавсияларимиздан фойдаланиш.

3. Адабиѐт ўқитувчилари малакасини оширишини белгиловчи

кўрсаткичлар қаторига ―Замонавий ўқитиш усулларини қўллай олиш
кўникмасига эгалик‖ талабини киритиб, унинг бажарилишига эришиш.

4. Ҳар бир умумий ўрта таълим мактабида фанларни замонавий усуллар

асосида ўқитиш бўйича маълумотлар банкини ташкил қилиш.

5. Ҳазрат Навоийнинг эпик асарларини интерфаол усуллар ѐрдамида

ўтиш бўйича биз диссертацион ишда тавсия қилган дарс ишланмаларидан
фойдаланиш.

Эълон қилинган ишлар рўйхати:

1.

Сарибаева М.У., Закбаров У. Умумтаълим мактабларининг 9-синфида

―Ҳайрат ул-аброр‖ достонини ўрганиш. // Тил ва адабиѐт таълими. 2005. 5-
сон, 9−14- б.

2.

Сарибаева М.У.

Умумтаълим мактабларида замонавий таълим

усулларини татбиқ этишнинг илмий-методик йўллари. // Мактаб ва ҳаѐт. -
Т.: 2007. 5−6-сон. 50-52-б.

3.

Сарибаева М.У. Алишер Навоийнинг ―Фарҳод ва Ширин‖ достонини

замонавий технологиялар асосида ўргатиш. –Гулистон: ГулДУ, 2008. -78 б

.


background image

21

4.

Сарибаева М.У. Навоий асарларини ўргатиш орқали болаларда шахс

сифатларини тарбиялаш тажрибаларидан: Республика илмий анжуманининг
материаллари (2008 йил, 20−21 ноябрь). - Гулистон: 2008. 131−132-б.

5.

Сарибаева М. Алишер Навоийнинг ―Фарҳод ва Ширин‖ достонини

замонавий усулларда ўргатиш //Тил ва адабиѐт таълими. 2009. 1-сон, 16-20 б.

6.

Сарибаева М.У. Алишер Навоийнинг ―Фарҳод ва Ширин‖

достонининг яратилиш тарихи мавзусини ўтиш юзасидан тавсиялар. //
Формирование интеллектуального, творчечкого и духовного потенциала
личности обучающихся в современных условиях. (Сборник научно –
методических статей в 24 частях). Часть 19. –Т.: ЎзПФИТИ, 2009. 113-115-б.
7. Сарибаева М.У. ―Фарҳод ва Ширин‖ достони матни устида ишлаш. //
Адабий таълим ва ѐшлар тарбияси. (Республика миқѐсида ўтказилган илмий-
назарий анжуман материаллари асосидаги мақолалар тўплами. 2-китоб.
Низомий номидаги ТДПУ, 2010. 83-87-б.
8. Сарибаева М.У, Соибназаров Ё. Навоий асарларида илм-фанни
улуғлаш-комиллик белгиси. Республики илмий-амалий конференция
материаллари. –Т.: ЎЗМУ, 2010. 351-352-б.

9.

Сарибаева М.У, Тўхтамишева Ш.

Алишер Навоий эпик асарларини

интерфаол усуллар билан ўрганишда ўқитувчи-ўқувчи муносабатининг
характери (2010 йил, 6-7 май). - Гулистон: 2010. 256−257-б.

10.

Сарибаева М. 9-синфда Алишер Навоийнинг ―Лайли ва Мажнун‖

достонини ўрганиш // Тил ва адабиѐт таълими. 2010. 4-сон, 16−20- б.
11. Ўқитувчи ва ўқувчилар: Ўзаро ҳамкорлик (Интерфаол усуллар таълим
самарадорлигига хизмат қилади). ―Соғлом авлод учун‖. 2010. 6-сон, 28-31-б.
12. Сарибаева М. Алишер Навоий эпик асарларини интерфаол усуллар
билан ўрганишда ўқитувчи-ўқувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорлик.
―Қазақтану‖. Халқаро илмий журнал, 2010. 2-сон, 133-137- б.
13. Сарибаева М. Алишер Навоий асарларини ўқитиш самарадорлигини
оширишда замонавий таълим усулларидан фойдаланиш йўллари.
Республика илмий-амалий анжумани материаллари. -Т.: ТДПУ, 2011. 106-
107-б.
14. Сарибаева М. Интерактивные методы обучения на уроках литературы в
школе (на примере изучения творчества А.Навои в общеобразовательной
школе). ―Научный мир Казахстана‖. Халқаро илмий журнал, 2011. 3-сон,
133-135-б.







background image

22

Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор САРИБАЕВА

Махсуда Уринбаевнанинг 13.00.05 – Ижтимоий – гуманитар фанларни

ўқитиш методикаси (ўзбек адабиѐти) ихтисослиги бўйича ―Умумтаълим

мактабларида Алишер Навоий эпик асарларини замонавий усулларда

ўргатиш‖ (―Хамса‖ асари асосида)‖ мавзусидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч сўзлар

: эпик асар, анъанавий усул, замонавий усул, ҳамкорлик,

натижа, омил, мақсад, шуур, бадиий ғоя, тизим, технология, интерфаол усул,
баҳолаш, муаммоли таълим, билим, кўникма, малака, давлат таълим
стандарти, метод, ўқув режаси, дастур, дарслик, методик тавсия, мустақил
фикрлаш, шахсий муносабат, шахсий хулоса.

Тадқиқот объекти.

Умумтаълим мактаблари адабиѐт машғулотларида

Алишер Навоий эпик асарларини ўргатиш жараѐни.

Ишнинг мақсади.

Мактабда Алишер Навоий эпик асарларини замонавий

усуллар асосида ўргатиш йўлларини илмий-методик жиҳатдан асослаб
бериш.

Тадқиқот методлари.

Ишда педагогик кузатув, суҳбат, анкета сўрови,

лаборатория, эксперимент, педагогик тажриба, математик-статистик
методлардан фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

ишда илк бор умумтаълим

мактабларида Алишер Навоий эпик асарларини замонавий йўсинда,
таълимнинг интерфаол усулларида ўргатиш самарадорлигини оширишнинг
илмий-методик асослари кўрсатилди. Навоийнинг эпик асарларини муайян
дарслар миқиѐсида интерфаол усулларда ўқитиш тизими ишлаб чиқилди.

А

малий аҳамияти.

Мактабда Навоий эпик асарларини замонавий

усулларда ўргатиш юзасидан аниқ тавсиялар берилгани, уларни ўтиш
йўллари кўрсатилгани, мавзулар бўйича методик ишланмалар тайѐрлангани
ишнинг амалий аҳамиятини таъминлайди.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги.

Тадқиқотнинг

асосий ғоялари ―Тил ва адабиѐт таълими‖, ―Мактаб ва ҳаѐт‖, ―Соғлом авлод
учун‖, ―Қазақтану‖ (халқаро журнал), ―Научный мир Казахстана‖ (халқаро
журнал) каби илмий-методик журналларда ва республика илмий-назарий
анжуманлар тўпламларида ўз аксини топган. Тадқиқот ғоялари амалга ошса,
катта маърифий-иқтисодий самара келтиради.

Қўлланиш соҳаси.

Тадқиқот натижаларидан олий ўқув юртларида

махсус курс сифатида, умумтаълим мактабларининг тил ва адабиѐт
ўқитувчиларининг иш жараѐнида, малака ошириш институтларида маъруза
матни тарзида, ўрта таълимда методик ишланмалар сифатида фойдаланиш
мумкин.



background image

23

РЕЗЮМЕ

диссертации Сарибаевой Махсуды Уринбаевны на тему:

“Изучение

эпических произведений Алишера Навои в средних школах на основе

современных методов обучения (на примере “Хамса”)”

на соискание

ученой степени кандидата педагогических наук по специальности 13.00.05 -

Методика обучения общественно- гуманитарным наукам (узбекская

литература)

Ключевые слова

: эпическое произведение, традиционный метод,

современный

метод,

сотрудничество,

результат,

средство,

цель,

художественная идея, система, технология, интерактивный метод, оценка,
проблемное

обучение,

знание,

навык,

опыт,

государственный

образовательный стандарт, метод, учебный план, программа, учебник,
методическая

рекомендация,

самостоятельное

мышление,

личное

отношение, научное заключение.

Объекты исследования

. Процесс изучения эпических произведений

Алишера Навои на занятиях по литературе в общеобразовательных школах.

Цель работы

: разработать научно-методические основы применения

современных методов обучения при изучении эпических произведений
Алишера Навои в общеобразовательной школе.

Методы исследования

: В работе применены методы: педагогическое

наблюдение, анкетный опрос, лаборатория, эксперимент, педагогический
эксперимент, математико-статистический метод.

Полученные результаты

и их новизна.

Впервые были разработаны

научно-методические основы применения современных методов обучения
при

изучении

эпических

произведений

Алишера

Навои

в

общеобразовательных

школах.

Разработана

система

применения

интерактивных методов в изучении эпических произведений Навои в разрезе
отдельных уроков

Практическая значимость

заключается в том, что даны конкретные

рекомендации по эффективному обучению эпических произведений
Алишера Навои в школах, подготовлены методические разработки по темам.

Степень внедрения и экономическая эффективность

: Основные идеи

исследования отражены в 6 статьях в научно-методических журналах: ―Тил
ва адабиѐт таълими‖, ―Мактаб ва ҳаѐт‖, ―Соғлом авлод учун‖, ―Қазақтану‖,
―Научный мир Казахстана‖ (халқаро журнал) и в 6 тезисах в материалах
республиканских научно-теоретических конференций.

Область применения:

Результаты исследования могут использованы в

качестве спецкурсов в вузах, в практике учителей словесников
общеобразовательных школ, в текстах лекций в институтах повышения
квалификации и как методические разработки.


background image

24

RESUME

Thesis of Saribayeva Maxsuda Urinbayevna on the scientific degree competition

of the doctor (philosophy) in pedagogic on speciality 13.00.05 – Methods of
teaching the Humanitiks (Uzbek literature), subject: ―

Alisher Navoiy’s epic

works in the secondary schools on the basis of modern methods of teaching

on speciality (According “Hamsa”)”

Key words:

epic work, traditional method, modern method, cooperation,

result, means, aim, artistic idea, system, technology, interactive method, rating
problem study, knowledge, skill, expirience, state education, standard, method,
curriculum, program, text book, methodic recommendation, independent
thinking, personal atidute, personal conclusion, scientific conclusion.

Subject of the inquiry:

The study process of Alisher Navoiy’s epic works at

literature classes in public schools.

Aim of the inqury:

To work out scientific – methodic basis of appliacation of

modern methods of education while learning Alisher Navoiy’s epic works in
public schools.

Methods of inqury:

Methods used in the work: questionnaire, observation,

experiment, educational experiment, mathematical – statistical method,laboratory.

The results achieved and their novelty:

For the first time the ways of rise

effectiveness in study process of epic works of Alisher Navoiy in secondary
schools, appilacation of interactive methods’ system in studing Navoi’s epic
works, is worked out in the context of individual classes.

Prаctical value:

Practical significance is concluded in giving concrete

recomendation on effective teaching of Navoiy’s epic works at schools, the
methodic directions are done according to the themes.

Degree of embed and economic effectivity.

The main ideas of investigation are depicted in scientific methodic journals

―Til va adabiyot talimi‖, ―Maktab va hayot‖ ―Soglom avlod uchun‖, ―Кazaktanu‖,
―Nauchniy mir Kazaxstanа‖ and in the materials of republican scientific
theoretical conferences.

Fieled of application:

The results of investigation could be used as a special

course in higher educational institutions in a process of a practical teaching of
philologist teachers in public schools, as lectures at teacher’s training institutes
and as a methodic manual.





References

Сарибаева М.У., Закбаров У. Умумтаълим мактабларининг 9-синфида “Ҳайрат ул-аброр” достонини ўрганиш. // Тил ва адабиёт таълими. 2005. 5-сон, 9-14- б.

Сарибаева М.У. Умумтаълим мактабларида замонавий таълим усулларини татбик этишнинг илмий-методик йўллари. // Мактаб ва хаёт. -Т.: 2007. 5-6-сон. 50-52-6.

Сарибаева М.У. Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонини замонавий технологиялар асосида ўргатиш. -Гулистон: ГулДУ, 2008. -78 б.

Сарибаева М.У. Навоий асарларини ўргатиш оркали болаларда шахе сифатларини тарбиялаш тажрибаларидан: Республика илмий анжуманининг материаллари (2008 йил, 20-21 ноябрь). - Гулистон: 2008. 131-132-6.

Сарибаева М. Алишер Навоийнинг “Фарход ва Ширин” достонини замонавий усулларда ўргатиш //Тил ва адабиёт таълими. 2009. 1-сон, 16-20 б.

Сарибаева М.У. Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонининг яратилиш тарихи мавзусини ўтиш юзасидан тавсиялар. // Формирование интеллектуального, творчечкого и духовного потенциала личности обучающихся в современных условиях. (Сборник научно -методических статей в 24 частях). Часть 19. -Т.: ЎзПФИТИ, 2009. 113-115-6.

Сарибаева М.У. “Фарход ва Ширин” достони матни устида ишлаш. // Адабий таълим ва ёшлар тарбияси. (Республика миқёсида ўтказилган илмий-назарий анжуман материаллари асосидаги маколалар тўплами. 2-китоб. Низомий номидаги ТДПУ, 2010. 83-87-6.

Сарибаева М.У, Соибназаров Ё. Навоий асарларида илм-фанни улуглаш-комиллик белгиси. Республики илмий-амалий конференция материаллари. -Т.: ЎЗМУ, 2010. 351-352-6.

Сарибаева М.У, Тўхтамишева Ш. Алишер Навоий эпик асарларини интерфаол усуллар билан ўрганишда ўқитувчи-ўкувчи муносабатининг характери (2010 йил, 6-7 май). - Гулистон: 2010. 256-257-6.

Сарибаева М. 9-синфда Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонини ўрганиш И Тил ва адабиёт таълими. 2010. 4-сон, 16-20- б.

Ўкитувчи ва ўқувчилар: Ўзаро ҳамкорлик (Интерфаол усуллар таълим самарадорлигига хизмат килади). “Соглом авлод учун”. 2010. 6-сон, 28-31-6.

Сарибаева М. Алишер Навоий эпик асарларини интерфаол усуллар билан ўрганишда ўқитувчи-ўқувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорлик. “Қазақтану” Халқаро илмий журнал, 2010. 2-сон, 133-137- б.

Сарибаева М. Алишер Навоий асарларини ўқитиш самарадорлигини оширишда замонавий таълим усулларидан фойдаланиш йўллари. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. -Т.: ТДПУ, 2011. 106-107-6.

Сарибаева М. Интерактивные методы обучения на уроках литературы в школе (на примере изучения творчества А.Навои в общеобразовательной школе). “Научный мир Казахстана”. Халқаро илмий журнал, 2011. 3-сон, 133-135-6.