Сурхон давлат қўриқхонасининг флораси (кўҳитанг тизмаси)

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: Сурхон давлат қўриқхонасининг флораси.
Ишнинг мақсади: Сурхон давлат қўрикхонасининг флористик таркибини тўлиқ ўрганиш, эндем ва намёб ўсимлик гурларини аниклашдан иборатдир.
Тадқиқот мстодлари: ишда маршрутли, таксономии, географо-морфологик, ареалогии, биоморфологик методларидан фойдаланилди. Бундан ташкари, Б.А. Юрцевнинг (1987) кўрикхоналар ва бошка йирик мухофаза қилинадиган худудлар флораларини ўрганиш бўйича таклиф этган дастуридан фойдаланилдн.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: илк бор Сурхон давлат қўриқхонаси флорасининг таксономии тарииби тўлик ўрганилиб, унинг 77 оила, 372 туриумга мансуб 743 турдан иборатлиги аниқланди. Қўриихона флораси тариибидаги Кўҳитанг тизмаси учун 22 турдаги эндем ва 37 та Қизил китобга ииритилган турлар аниқланиб, уларнинг тарқалиш харита-схемаси тузилди.
Амалий ахамияти: Сурхон давлат кўрикхонасининг батафсил тавсифи ундаги бой ва фойдали ўсимлиилар рссурсларини мунтазам равишда мухофаза килиш чора тадбирларини ишлаб чиқишга имион яратади. Шу билан бирга эндем ва камёб турларни аниқлашни осонлашгиради. Ииғилган гербарий материаллари Сурхон давлат қўрикхонаси илмий бўлими ҳамда УзР ФА "Ботанииа" ИИЧМ Мариазий гербарийси фондини (TASH) бойитишда иатта ёрдам беради.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикот натижаларидан Сурхон давлат қўриқхонаси илмий бўлими ходимлари томонидан мухофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда илмий ва амалий изланишлар олиб боришда фойдаланилмокда (далолатнома №7. 04.03. 2009 й.).
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: флористика, систематика, ўсимликлар гео1рафияси, табиат мухофазаси.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-22
39

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Ибрагимов, А. (2023). Сурхон давлат қўриқхонасининг флораси (кўҳитанг тизмаси). Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–22. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/33731
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: Сурхон давлат қўриқхонасининг флораси.
Ишнинг мақсади: Сурхон давлат қўрикхонасининг флористик таркибини тўлиқ ўрганиш, эндем ва намёб ўсимлик гурларини аниклашдан иборатдир.
Тадқиқот мстодлари: ишда маршрутли, таксономии, географо-морфологик, ареалогии, биоморфологик методларидан фойдаланилди. Бундан ташкари, Б.А. Юрцевнинг (1987) кўрикхоналар ва бошка йирик мухофаза қилинадиган худудлар флораларини ўрганиш бўйича таклиф этган дастуридан фойдаланилдн.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: илк бор Сурхон давлат қўриқхонаси флорасининг таксономии тарииби тўлик ўрганилиб, унинг 77 оила, 372 туриумга мансуб 743 турдан иборатлиги аниқланди. Қўриихона флораси тариибидаги Кўҳитанг тизмаси учун 22 турдаги эндем ва 37 та Қизил китобга ииритилган турлар аниқланиб, уларнинг тарқалиш харита-схемаси тузилди.
Амалий ахамияти: Сурхон давлат кўрикхонасининг батафсил тавсифи ундаги бой ва фойдали ўсимлиилар рссурсларини мунтазам равишда мухофаза килиш чора тадбирларини ишлаб чиқишга имион яратади. Шу билан бирга эндем ва камёб турларни аниқлашни осонлашгиради. Ииғилган гербарий материаллари Сурхон давлат қўрикхонаси илмий бўлими ҳамда УзР ФА "Ботанииа" ИИЧМ Мариазий гербарийси фондини (TASH) бойитишда иатта ёрдам беради.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикот натижаларидан Сурхон давлат қўриқхонаси илмий бўлими ходимлари томонидан мухофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда илмий ва амалий изланишлар олиб боришда фойдаланилмокда (далолатнома №7. 04.03. 2009 й.).
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: флористика, систематика, ўсимликлар гео1рафияси, табиат мухофазаси.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

«БОТАНИКА» ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ




Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 581.9.502.4(575.151)







ИБРАГИМОВ АКРАМ ЖАВЛИЕВИЧ


Cурхон давлат қўриқхонасининг флораси (кўҳитанг тизмаси)

03.00.05 – ботаника


Биология фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ










Тошкент – 2010


Иш ЎзР ФА «Ботаника» илмий-ишлаб чиқариш марказида бажарилган.


background image

2


Илмий раҳбар:

биология фанлари номзоди

Тожибаев Комилжон Шаробитдинович


Расмий оппонентлар:

биология фанлари доктори, профессор

Белолипов Игорь Владимирович

биология фанлари номзоди

Бешко Наталья Юрьевна


Етакчи ташкилот:

Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий университети

Ҳимоя ЎзР ФА “Ботаника” илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги

Д 015.05.01 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2010 йил «__» ________
куни соат ___ да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100053, Тошкент ш.,
Боғишамол кўчаси, 232. Тел.: (99871) 289-04-65, факс: (99871) 262-79-38.
E-mail:

botany@uzsci.net



Диссертация билан ЎзР ФА «Ботаника» илмий-ишлаб чиқариш

марказининг кутубхонасида танишиш мумкин.




Автореферат 2010 йил «___» _____________ да тарқатилди.







Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, биология
фанлари номзоди А.Х. Азенова


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Қўриқхоналар табиий экосистемаларни

муҳофаза этишнинг энг такомил шаклларидан бири бўлиб, турли
йўналишлардаги илмий тадқиқотлар ва хилма-хил экотизимларнинг
мониторинги олиб бориладиган полигон сифатида ажралиб туриши лозим.
Флора ва ўсимликлар қоплами ҳар бир биотанинг муҳим бўлаги сифатида эса
алоҳида эътиборга олиниши талаб этилади. Муҳофаза этиладиган
ҳудудлардаги таксономик бирликларнинг инвентаризацияси жумладан,
юксак ўсимликлар тур таркибининг аниқланиши олиб борилиши зарур
бўлган барча тадқиқотларнинг замини бўлади.

Ўзбекистон қўриқхоналари кўп йиллик тарихга эга бўлишига

қарамасдан, юксак ўсимликларнинг инвентаризацияси Чотқол қўриқхонаси
(Красовская, Левичев, 1986) ва Нурота давлат қўриқхонасида (Бешко, 2000)
амалга оширилган холос. Қолган 7 та қўриқхоналарнинг флораси ҳақидаги
маълумотлар жуда кам. Жумладан, Сурхон давлат қўриқхонаси илмий
бўлимининг ҳисоботларида ҳам бор йўғи 140 дан ортиқ ўсимликлар рўйхати
келтирилган (Сурхон қўриқхонасининг Табиат солномаси, 2002). Шунинг
учун, халқ хўжалигида ўсимлик ресурсларидан оқилона фойдаланишни
жорий этиш, келгусида давомли мониторинг тадқиқотларини йўлга қўйиш
учун Сурхон давлат қўриқхонасини Кўҳитанг тизмасидаги биологик хилма-
хилликни сақлаб турувчи банк сифатида флористик таркибини
инвентаризация қилиш, унинг таркибини сон ва сифат жиҳатдан
(таксономик, географик, биоморфологик, экологик) таҳлил этиш асосий
долзарб масала қаторида ҳисобга олинди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Кўҳитанг тизмасининг

ўсимликлари тўғрисидаги асосий маълумотлар С.А. Невский (1937),
Р.В. Камелин (1973) ва Ф.О. Ҳасанов (1987) ишларида келтирилган. Бу
ишлар асосан Кўҳитанг тизмасининг ғарбий қисми флорасини акс эттиради
ѐки тизманинг маълум бир минтақасида жойлашган ўсимлик типи учун
келтирилган маълумотлар ҳисобланади. Кўҳитанг тизмасининг ғарбий
ѐнбағрида, яъни Туркманистон ҳудудида Койтендаг (Кўҳитанг) қўриқхонаси
жойлашган бўлиб, унинг умумий майдони 27139 га ни ташкил этади.
Койтендаг қўриқхонасининг умумий флораси 982 турдан иборат бўлиб, бу
маълумотлар Интернетнинг

www.iucnca.net

сайтида келтирилган. Койтендаг

қўриқхонаси флорасининг рўйхати махсус флористик тадқиқотлар натижаси
бўлмай, балки В.В. Никитин ва А.М. Гельдихановларнинг “Определитель
растений Тукменистана” (1988) номли монографияси асосида Д. Қурбонов
(2005) томонидан ишлаб чиқилган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация иши 2009-2011 йилларга мўлжалланган

ФА-А9-Т004

рақамли “Ўзбекистон флорасининг номенклатуравий таҳлили


background image

4

ва унинг янги рўйхатини ишлаб чиқиш” номли илмий-тадқиқот ишлари
режалари билан боғлиқ ҳолда амалга оширилди.

Тадқиқот мақсади.

Сурхон қўриқхонаси флорасининг таркибини

аниқлаш ва таҳлил қилиш, унинг конспектини тузиш ҳамда эндем ва камѐб
ўсимлик турларини аниқлашдан иборатдир.

Тадқиқот вазифалари:

қўриқхона флорасининг таркибини аниқлаш;

флоранинг кенг кўламли таҳлилини амалга ошириш;

Кўҳитанг тизмасининг эндем ва камѐб турларини аниқлаш ва

уларнинг тарқалиш харита-схемасини тузиш;

Кўҳитанг тизмаси флорасининг табиий генофондини сақлашда

Сурхон қўриқхонасининг ўрнини аниқлаш.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Тадқиқот объекти

Сурхон давлат

қўриқхонасининг флораси. Тадқиқот предмети

Сурхон давлат қўриқхонаси

ўсимлик турларининг таксономияси, географияси ва экологияси. Дала
тадқиқотлари 2006-2009 йилларда олиб борилди.

Тадқиқот методлари.

Ишда маршрутли, таксономик, ареалогик,

биоморфологик методлардан фойдаланилди. Тадқиқот ҳудуди флорасини
ўрганишда Б.А. Юрцевнинг (1987) “Қўриқхоналар ва бошқа йирик муҳофаза
қилинадиган ҳудудлар флораларини ўрганиш” бўйича таклиф этган
дастуридан фойдаланилди.

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар

:

1.

Сурхон давлат қўриқхонасининг флораси 77 оила, 372 туркумга

мансуб 743 турдан иборат бўлиб, Жануби-Ғарбий Ҳисор округи флорасининг
ўзига хос майдонлардан бири ҳисобланади.

2.

Сурхон қўриқхонаси флорасининг таркиби Кўҳитанг тизмасининг

умумий флорасига нисбатан репрезентатив характерга эга бўлиб, таркибида
эндем ва камѐб турларнинг кўплиги билан ажралиб туради.

Илмий янгилиги

. Сурхон давлат қўриқхонасининг флористик таркиби

биринчи марта келтирилаѐтган бўлиб, 77 оила, 372 туркумга мансуб 743
турлардан ташкил топиши аниқланди. Қўриқхона флораси таксономияси,
ареалогияси, биоморфологияси, экологияси бўйича таҳлил қилинди ва тик
минтақалар бўйлаб тақсимланиши ўрганилди. Маъмурий мақоми бир хил
бўлган Нурота ва Чотқол қўриқхоналарининг флоралари билан қиѐсий
таҳлил этилди. Флора таркибида Кўҳитанг тизмасининг 22 турдаги
эндемлари ўсиши аниқланди. Улардан 5 таси қўриқхонанинг эндемлари
ҳисобланади. Аниқланган камѐб ва эндем ўсимлик турларининг тадқиқот
ҳудудидаги тарқалиш харита-схемаси тузилди. Изланиш натижаларига кўра
Сурхон қўриқхонасининг 2 турдаги эндемлари (

Salvia lilacinocaerulea

Nevski

ва

Silene nataliae

F. O. Khass. et I.I. Malzev) “Ўзбекистон Республикаси Қизил

китоби” нинг янги нашрига (2010) киритилди. 35 тур Кўҳитанг тизмаси
флораси учун,

Allium kugitangii

F.O. Khass. ined. фан учун янги тур сифатида

илк бор келтирилмоқда.


background image

5

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Сурхон

давлат қўриқхонаси флористик таркибининг батафсил ўрганилиши унинг бой
ва хилма-хил ўсимлик ресурсларини мунтазам равишда муҳофаза қилиш
чора тадбирларини ишлаб чиқишга имкон яратиш баробарида келгусидаги
барча

илмий

тадқиқотларнинг

замини

бўлиб

хизмат

қилади.

Тадқиқотларнинг асосий натижаси – 743 тур, 372 туркум ва 77 оилалардан
иборат бўлган Сурхон давлат қўриқхонаси флорасининг конспекти,
қўриқхона ҳудудидаги 22 турдаги Кўҳитанг тизмасининг эндемлари ва 37
турдаги камѐб ўсимликларнинг тарқалиш харита-схемаси қўриқхона илмий
бўлимига топширилди (№7- далолатнома 04.03.2009 й.). Йиғилган ва
аниқланган гербарий материаллари ЎзР ФА “Ботаника” ИИЧМ Марказий
гербарийси фондига (TASH) ҳамда қўриқхона илмий бўлимига тақдим
қилинди.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Тадқиқот натижаларидан Сурхон

давлат қўриқхонаси илмий бўлими ходимлари томонидан ўсимлик турларини
муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ҳамда илмий ва амалий
ишлар олиб боришда фойдаланилмоқда (№7- далолатнома 04.03.2009 й.).

Ишнинг синовдан ўтиши.

Тадқиқот натижалари “Биоразнообразие:

проблемы и перспективы сохранения” мавзусидаги ҳалқаро илмий
анжуманда (Пенза, 2008), “Ўзбекистонда чўлланишнинг экологик
муаммолари” мавзусидаги халқаро анжуманда (Тошкент, 2008),

“Биология ва

уни ўқитишнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги республика илмий-
амалий анжуманда (Тошкент, 2009) муҳокама қилинди.

Диссертациянинг материаллари ЎзР ФА “Ботаника” ИИЧМ Флора ва

ўсимликлар хомашѐси лабораторияси мажлисида (2009) ва “Ботаника”
ИИЧМ нинг Илмий семинарида (2009) маъруза қилинган ҳамда
муҳокамалардан ўтган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация мавзуси бўйича 6

та илмий иш нашр этилган.

Ишнинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация 103 бетда баѐн этилган

бўлиб, кириш, 4 та боб, хотима, хулосалар, амалий тавсиялар, 16 та жадвал ва
2 та расмдан иборат. Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати 139 та, шундан 8
таси чет эл муаллифлариники. Иловаларда Сурхон давлат қўриқхонаси
флорасининг рўйхати, эндем ва камѐб турларнинг тарқалиш харита
схемалари ҳамда уларнинг фотосуратлари келтирилган.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг кириш қисмида тадқиқотнинг долзарблиги, унинг

мақсади ва вазифалари, тадқиқот объекти ва методлари, илмий янгилиги,
амалий аҳамияти, ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар ифодаланган.

Биринчи бобда

– “Сурхон қўриқхонасининг табиий–географик

тавсифи ва тадқиқот методлари”

келтирилган. Биринчи бўлим

“Сурхон


background image

6

қўриқхонасининг табиий–географик тавсифи”

да тадқиқот ҳудудининг

географик ўрни, унинг геологияси ва геморфологияси, тупроғи, гидрологияси
ҳамда иқлими тўғрисидаги маълумотлар адабиѐтлар асосида келтирилган.

Иккинчи бўлим

“Тадқиқот методлари”

га бағишланган. Қўриқхона

ўсимлик оилаларининг тизими A. L. Takhtajan (1997) ва Ў.П. Пратов,
М.М. Набиев (2007), турларнинг географик тарқалиши Р.В. Камелин (1973),
ҳаѐтий шаклларнинг таҳлили C. Raunkier (Марков, 1962 йил бўйича),
И.Г. Серебряков (1962) бўйича амалга оширилди. Турларнинг тик
минтақалар бўйлаб тақсимланиши Қ.З. Зокиров (1955), экологик таҳлили
А.П. Шенников (1950), қиѐсий солиштириш ишлари P. Jaccardнинг (1902,
1912) ўхшашлик коэффициенти ѐрдамида ҳамда хўжаликдаги аҳамияти
“Растительные ресурсы” (1985-1990) қўлланмасидан фойдаланилгани ҳолда
М.М. Ильин (1948) таклиф этган тасниф асосида бажарилди.

Иккинчи боб

– “Ботаник тадқиқотларнинг қисқача тарихи”

да

Кўҳитанг тизмаси ҳудудида турли йилларда олиб борилган ботаник
тадқиқотлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар келтирилган.

Учинчи боб

– “Юксак ўсимликлар флорасининг таркиби ва

таҳлили”

да Сурхон қўриқхонаси флорасининг таксономик таҳлиллари

келтирилди.

Е.П. Коровин (1962) қўриқхона жойлашган Кўҳитанг тизмасини

Туркистон, Зарафшон, Олой тизмасининг бир қисми, Қурама тизмаси билан
биргаликда Жанубий Туркистон провинциясининг Кўхистон округи
таркибига, Р.В. Камелин (1973) эса Афғон-Туркистон провинцияси
доирасида Ғарбий Ҳисор округини ажратади ва унинг таркибига Ғарбий
Ҳисорнинг тоғ минтақаси, Чўлбаир, Кетмон-Чопди, Хўжа-Гургурота, Бойсун
ва Кўҳитанг тизмаларини киритади. Кейинчалик Р.В. Камелин ва Ф.О.
Хасановлар (1987) кўп йиллар давомида олиб боришган тадқиқотлари
натижасида Жануби-Ғарбий Ҳисор округининг ажратилиши лозимлигини
кўрсатишади. Округ таркибига Кўҳитанг, Бойсун, Чўлбаир, Хўжа-Гургурота,
Хонтахта, Кетмон-Чопди тизмалари киритилади. Шу асосга кўра,
тадқиқотлар олиб борилган ҳудуд Афғон-Туркистон провинцияси, Жануби-
Ғарбий Ҳисор округи, Кўҳитанг райони таркибига киради.

Биринчи бўлим флоранинг

“Таксономик таҳлили”

га бағишланади.

Олиб борилган изланишлар натижасида Сурхон давлат қўриқхонаси
ҳудудидаги юксак ўсимликларининг 77 оила, 372 туркум ва 743 турга
мансублиги аниқланди.

Флоранинг систематик таркиби турларнинг йирик категориядаги

таксономик бирликлар бўйлаб тақсимланиши орқали олиб борилади
(Толмачев, 1974) ва В.И. Чопик (1976) фикрига кўра, муҳим ботаник

географик қонуниятларни акс эттиради. Унинг асосий кўрсаткичлари турли
ўсимлик таксонларининг ўзаро нисбати ва уларни бошқа ўхшаш флоралар
билан қиѐсий таққосланишида намоѐн бўлади. Сурхон давлат қўриқхонаси
флорасининг систематик таркиби Афғон-Туркистон провинциясининг асосий


background image

7

жиҳатларини ўзида акс эттиради: ѐпиқ уруғли ўсимликлар (

Magnoliophyta

)

68

оилага мансуб, 363 туркум ва 732 турни (98,52%) ташкил этади. Бунда, бир
уруғпаллали ўсимликлар (

Liliopsida

) 138 тур (18,57%), икки уруғпаллалилар

(

Magnoliopsida

) 594 турдан (79,95%) иборат. Қирққулоқтоифа ѐки

папоротниктоифалар (

Polypodiophyta

) 6 оила, 6 туркум ва 6 турдан (0,81%)

иборат бўлса, қарағайтоифа ўсимликлар (очиқ уруғлилар –

Pinophyta

) 2 оила,

2 туркум ва 4 турни (0,54%) ташкил этади. Қирқбўғинтоифа ўсимликлар
(

Equisetophyta

) 1 оила, 1 туркум ҳамда 1 турдан (0,13%) иборат (1-жадвал).

1-жадвал

Сурхон давлат қўриқхонаси юксак ўсимликлар флорасининг асосий

систематик гуруҳларини нисбати

Бўлимлар

Сони

тур

туркум

оила

абс.

%

абс.

%

абс.

%

Equisetophyta

1

0,13

1

0,27

1

1,30

Polypodiophyta

6

0,81

6

1,61

6

7,79

Pinophyta

4

0,54

2

0,54

2

2,60

Magnoliophyta:
Magnoliopsida
Liliopsida

732
594
138

98,52
79,95
18,57

363
302

61

97,58
81,18
16,40

68
55
13

88,31
71,43
16,88

Жами

743

100

372

100

77

100


А.А. Гроссгейм (1936) катта таксономик бирликлар ўртасидаги бундай

нисбатни бутун Ер шари флораси учун хос хусусият деб баҳолайди. Ер шари
флорасида ѐпиқ уруғлилар таркибидаги бир уруғпаллалилар 19,1% ни, икки
уруғпаллалилар 78,9% ни ташкил этади (1:4,1). Қўриқхона флорасида бу
нисбат – 1:4,3 га тенг, яъни умумий қонуниятга яқин келади. Қўриқхонанинг
умумий флористик нисбати 1:2:9,6 ни ташкил этади. Бу эса битта оилага
ўртача ҳисобда 2 та туркум, 9,6 та тур тўғри келишини кўрсатади. Флоранинг
ўртача кўрсаткичи Чотқол қўриқхонасининг Бошқизилсой бўлимида
1:2,3:12,2 (Красовская, Левичев, 1986), Варзоб флорасида 1:2,6:9,2 (Ҳисор
тизмаси, Камелин, 1971) ҳамда Оқсув ҳавзаси флорасида 1:2,5:13,1
(Туркистон тизмаси, Сулаймонов, 2007) ташкил этади.

Сурхон қўриқхонасининг флораси Жануби-Ғарбий Ҳисор округи

флорасининг 40,16% ни, Кўҳитанг тизмасининг 74,30% ни ташкил этади. Бу
эса қўриқхона флорасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор округига хос
майдонлардан бири ҳамда Кўҳитанг тизмаси умумий флорасига нисбатан
репрезентатив характерга эга эканлигини намоѐн этади.

Сурхон қўриқхонаси флорасининг етакчи оилалари таркибига 14 тадан

ортиқ турларга эга бўлган оилалар киритилган (2-жадвал). Етакчи оилалар
қўриқхона умумий флорасининг 77,66% ташкил этади ва 577 турни қамраб
олади.

Asteraceae

,

Fabaceae

,

Poaceae

оилалари флоранинг 30,41% дан

ортиғини ўзида жамлайди. Бу ҳолат Афғон-Туркистон провинцияси


background image

8

флораларининг асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади. Қўриқхона
флорасида 37 оила 2 тадан 14 тагача турларга эга ва улар умумий
оилаларнинг 48% ташкил этади. Биттадан турга эга бўлган оилалар 25 тадан
иборат бўлиб, умумий оилаларнинг 32,47% ташкил этади.

Айни пайтда Сурхон давлат қўриқхонасида 18 та оилада турлар

аниқланган ўртача кўрсаткичдан юқори натижани беради ва 609 та турларни
(81,96%) қамраб олади. 24 та оилада туркумлар сони ўртача кўрсаткичдан
юқори бўлиб, 604 та турлардан ташкил топади ва улар 81,30% дан иборат.
Кўп сондаги турларни айрим туркум ва оилаларнинг таркибига бирлашиши
флоранинг табиий-тарихий ривожланишидаги қадимийлик ва айни пайтда
автохтонлик аломатларини билдиради.

2-жадвал

Сурхон давлат қўриқхонаси флорасининг етакчи оилалари

Оилалар

Сони

турлар

туркумлар

% ҳисобида

1.

Asteraceae

95

48

12,79

2.

Fabaceae

72

22

9,69

3.

Poaceae

59

36

7,94

4.

Brassicaceae

46

36

6,19

5.

Lamiaceae

41

20

5,52

6.

Apiaceae

38

21

5,11

7.

Caryophyllaceae

37

20

4,98

8.

Boraginaceae

33

17

4,44

9.

Ranunculaceae

32

12

4,31

10.

Scrophulariaceae

27

12

3,63

11.

Rosaceae

26

12

3,50

12.

Alliaceae

21

1

2,83

13.

Liliaceae

20

5

2,70

14.

Polygonaceae

16

7

2,15

15.

Rubiaceae

14

5

1,88

Қолган оилаларда

166

98

22,34

Жами

743

372

100


Ўзбекистондаги флораси ўрганилган қўриқхоналар ҳамда Кўҳитанг

тизмаси ва Койтендаг қўриқхонаси флораларидаги етакчи оилаларнинг
солиштириш

кўрсаткичи

3-жадвалда

келтирилган.

Солиштирилган

флораларнинг барчасида етакчи оилалар рўйхатининг кетма-кетлиги айрим
ҳолатларда ўзгарсада, лекин Афғон-Туркистон провинцияси флораларига хос
бўлган умумий қонуният доирасидан ташқарига чиқмайди.

Сурхон қўриқхонасининг етакчи туркумлари ичида

Astragalus

(30 тур)

ва

Allium

(21) энг йирик туркумлар ҳисобланади (4-жадвал). 5 та туркум

Cousinia

,

Gagea

,

Veronica, Ranunculus

ва

Euphorbia

– 9 тадан 11 тагача


background image

9

турларга эга. 10 та туркумда 7 тадан 8 тагача турлар бор. 2 тадан 6 тагача
турга эга туркумлар сони 128 та ҳамда биттадан турга эга туркумлар 227 тани
ташкил этади.

3-жадвал

Сурхон қўриқхонаси флораси етакчи оилаларининг бошқа қўриқхоналар

билан ўзаро боғлиқлиги

Сурхон

қўриқхонаси

Койтендаг

қўриқхонаси

Кўҳитанг

тизмаси

Нурота

қўриқхонаси

Чотқол

қўриқхонаси

Asteraceae

12,79%

Asteraceae

14,5%

Asteraceae

13%

Asteraceae

12,2%

Asteraceae

13,6%

Fabaceae

9,69%

Fabaceae

12,3%

Fabaceae

10,8%

Fabaceae

9,8%

Poaceae

11,4%

Рoaceae

7,94%

Poaceae

10,2%

Poaceae

9,4%

Poaceae

9,6%

Fabaceae

8,4%

Brassicaceae

6,19%

Brassicaceae

5,4%

Brassicaceae

6,6%

Brassicaceae

8,2%

Apiaceae

6%

Lamiaceae

5,52%

Apiaceae

5%

Apiaceae

4,4%

Lamiaceae

6,6%

Rosaceae

5,7%

Apiaceae

5,11%

Lamiaceae

4,1%

Chenopodiaceae

4,3%

Rosaceae

4,9%

Brassicaceae

5,3%

Caryophyllaceae

4,98%

Caryophyllaceae

3,9%

Lamiaceae

4,1%

Apiaceae

4%

Lamiaceae

4,7%

Boraginaceae

4,44%

Boraginaceae

3,6%

Caryophyllaceae

4%

Caryophyllaceae

3,8%

Liliaceae

4,1%

Ranunculaceae

4,31%

Alliaceae

3,2%

Liliaceae

3,5%

Ranunculaceae

3,5%

Caryophyllaceae

4%

Scrophulariaceae

3,63%

Ranunculaceae

2,9%

Boraginaceae

2,7%

Scrophulariaceae

3,5%

Scrophulariaceae

3,3%

Rosaceae

3,50%

Rosaceae

2,5%

Ranunculaceae

2,5%

Boraginaceae

3,2%

Ranunculaceae

3,1%

Alliaceae

2,83%

Liliaceae

2,5%

Rosaceae

2,4%

Liliaceae

2,8%

Polygonaceae

2,8%

Liliaceae

2,70%

Chenopodiaceae

2,4%

Alliaceae

2,3%

Alliaceae

2,3%

Boraginaceae

2,8%

Polygonaceae

2,15%

Polygonaceae

2%

Polygonaceae

2,3%

Polygonaceae

2,3%

Alliaceae

2,2%

Rubiaceae

1,88%

Scrophulariaceae

1,8%

Scrophulariaceae

1,9%

Rubiaceae

1,4%

Cyperaceae

2%

10 тадан ортиқ турларга эга бўлган туркумларда (

Astragalus

,

Allium

,

Cousinia

,

Gagea

,

Veronica

) 82 тур (умумий флоранинг 11%) жамланган.

Ўртачадан паст кўрсаткич 367 та туркумда аниқланди ва умумий
туркумларнинг 98,65% ташкил этади. Биттадан турга эга бўлган туркумлар
умумий турлар таркибининг 30,55% ташкил этади.

Шундай қилиб, Сурхон қўриқхонаси флорасидаги етакчи туркумлар

спектри Тоғлиўртаосиѐ флораларининг ўзига хос хусусиятларини
такрорлайди. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари

Eremurus

(8 тур),

Tulipa

,


background image

10

Bunium

(7 турдан) туркумларининг нисбатан турларга бойлиги билан

изоҳланади.

4-жадвал

Сурхон қўриқхонаси флораси туркумларидаги турларнинг сони

Туркумлардаги турлар сони

Туркумлар

Турлар

сони

%

ҳисобида

30 дан 21 тагача

(йирик туркумлар)

Astragalus

51

6,86

Allium

11 дан 9 тагача

(етакчи туркумлар)

Cousinia

49

6,60

Gagea
Veronica
Ranunculus
Euphorbia

8 дан 7 тагача

(ўртача)

Silene

76

10,23

Eremurus
Rosa
Lappula
Artemisia
Galium
Bunium
Ferula
Tulipa
Vicia

6 дан 2 тагача (камбағал)

128

340

45,76

битта турга эга

227

227

30,55

Жами

372

743

100


Иккинчи бўлимда

“Ареал типлари бўйича тақсимланиши”

натижалари баѐн қилинган. Ареал типларини аниқлаш Р.В. Камелин (1973)
таклиф этган тасниф асосида амалга оширилди ва 41 та ареал типларига
ажратилди.

Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, ўрганилган флоранинг ¾

қисмини (565 тур ѐки 76%) Қадимий Ўртаерденгизи ҳудуди чегарасидан
чиқмайдиган турлар ташкил этса, 279 тур (37,55%) фақат Тоғлиўртаосиѐ
(Афғон-Туркистон) провинцияси чегарасида тарқалган. Жануби-Ғарбий
Ҳисор округи чегарасида тарқалган турлар қўриқхона флорасида 52 турни
(7%) ташкил этади. Бу Р.В. Камелин ва Ф.О. Хасановнинг (1987) Кўҳитанг
тизмасини Жануби-Ғарбий Ҳисор округи таркибига киритиш фикрининг
тўғри эканлигини яна бир бор исботлайди. Шунингдек, ушбу округ
чегарасида тарқалган турлардан 22 тасини (2,96%) Кўҳитанг типи вакиллари,
яъни тизманинг эндем турлари ташкил этади. Бундан ташқари 5 тур –

Seseli

nevskii

(Korovin) Pimenov et Sdobnina,

Silene nataliae

F. O. Khass. et I.I.


background image

11

Malzev,

Oxytropis megalorrhyncha

Nevski,

Xylanthemum rupestre

(Popov ex

Nevski) Tzvelev ва

Allium kugitangi

F.O. Khas. ined. қўриқхонанинг эндемлари

ҳисобланади. Бу эса қўриқхона флорасининг Кўҳитанг тизмасида ўзига хос
муҳим ўринга эга эканлигини кўрсатади. Шунингдек, тадқиқот ҳудуди
Туркманистон ва Сурхон-Шеробод чўл-текисликларига яқин бўлганлиги
учун бу ерда чўл минтақасига хос бўлган турон типи вакиллари кам ҳолда
(16 тур ѐки 2,15%) учрайди.

Шундай қилиб ареал типларининг таҳлили натижаси шуни

кўрсатадики, Сурхон қўриқхонасининг флораси Тоғлиўртаосиѐ флораларига
хос хусусиятларга эга ҳамда таркибида Кўҳитанг тизмаси эндем турларининг
кўплиги билан ажралиб туради.

Учинчи бўлим

“Ҳаѐтий шакллар таҳлили”

га бағишланган.

Қўриқхона ўсимликларини ҳаѐтий шакллари бўйича таҳлил қилишда
И.Г. Серебряков (1962) ва С. Raunkier (Марков, 1962 бўйича) таснифларидан
фойдаланилди.

Сурхон қўриқхонаси ҳудудида И.Г. Серебряков (1962) таснифи бўйича

ўсимликлар ҳаѐтий шаклларининг 19 та асосий биологик типлари учраши
аниқланди (5-жадвал). Флоранинг ¼ қисмини ўқилдизли поликарп ўтлар (178
тур ѐки умумий флоранинг 23,95%) ташкил этади. Бу гуруҳ вакиллари
кўпроқ

Fabaceae

(43 тур),

Asteraceae

(34),

Lamiaceae

(18),

Boraginaceae

(12)

оилаларида кузатилади. Шунингдек, узоқ вегетацияли бир йиллик ўтлар 131
турдан (17,63%) иборат бўлиб, уларни кўпроқ

Brassicaceae

(16),

Poaceae

(16),

Fabaceae

(15),

Asteraceae

(15) оилаларининг турлари ташкил этади.

Эфемерлар сони сезиларли даражада бўлиб 115 турдан (15,48%) иборат
(

Caryophyllaceae

-15,

Brassicaceae

-15,

Poaceae

-13,

Boraginaceae

-10

ва

бошқалар).

Илдизтугунакли, тугунакпояли, тугунаксимон йўғонлашган поликарп

ўтлар 64 турдан (8,61%) иборат. Кейинги ўринда пиѐзли поликарп ўтлар 45
турни (6,06%), икки йиллик ўтлар 36 турни (4,85%) ташкил этади.

Сурхон қўриқхонаси флорасида дарахтлар 14 тур (1,88%), буталар 29

тур (3,90%) ҳамда яримбута ва яримбутачалар 29 турдан (3,90%) иборат.

Қўриқхона флораси С. Raunkier (1934) таснифи бўйича таҳлил

қилинганда энг кўп тарқалган гуруҳни гемикриптофитлар ташкил этиши
аниқланди. Улар флорада 284 турдан (умумий флоранинг 38,23%) иборат. Бу
гуруҳ вакиллари кўпроқ

Asteraceae

(57 тур),

Fabaceae

(46),

Poaceae

(30),

Lamiaceae

(19),

Apiaceae

(13),

Brassicaceae

(12),

Сaryophyllaceae

(12)

оилаларида кузатилади. Терофитлар 249 турни (33,51%) ташкил этса,
криптофитлар 135 турдан (18,17%) иборат бўлди. Хамефитлар ѐки яримбута-
яримбутачалар ҳамда ѐстиқсимон поликарп ўсимликлар 32 турни (4,31%)
ташкил этди. Нано ва микрофанерофитлар ѐки буталар 29 турдан (3,90%)
иборат бўлиб, уларни кўпроқ

Rosaceae

(16 тур),

Polygonaceae

(3 тур),

Ephedraceae

(3),

Tamaricaceae

(2),

Rhamnaceae

(2) оилаларининг турлари

ташкил этади.


background image

12

Макрофанерофитлар гуруҳи, яъни йирик дарахтлар Сурхон

қўриқхонаси ўсимликлари жамоасида кам кўрсаткичга эга. Улар 14 тур
(1,88%) бўлиб, қўриқхона ҳудудида асосан сой бўйларида, текислик ҳамда
ѐнбағирларда тарқалган.

5-жадвал

Сурхон қўриқхонаси флорасининг ҳаѐтий шакллари таркиби

(И.Г. Серебряков, 1962 йил таснифи бўйича)

Ҳаѐтий шакллари

Турлар % ҳисобида

1.

Дарахтлар

14

1,88

2.

Буталар

29

3,90

3.

Яримбута ва яримбутачалар

29

3,90

4.

Ёстиқсимон поликарплар

3

0,40

5.

Лианалар

2

0,27

6.

Папоротниклар

6

0,81

7.

Ўқилдизли поликарп ўтлар

178

23,95

8.

Панжаилдизли, қисқаилдизли ва
илдизбачкили поликарплар

15

2,02

9.

Илдизпояли поликарп ўтлар

26

3,50

10. Попук илдизли поликарплар

6

0,81

11. Чим, илдизпояли бошоқлилар

30

4,04

12. Бошоқли ўтлар

8

1,08

13. Пиѐзли поликарп ўтлар

45

6,06

14.

Илдизтугунакли, тугунакпояли, тугунаксимон
йўғонлашган поликарп ўтлар

64

8,61

15. Икки йиллик ўтлар

36

4,85

16. Узун вегетацияли бир йиллик ўтлар

131

17,63

17. Эфемерлар

115

15,48

18. Бир йиллик паразитлар

2

0,27

19. Кўп йиллик паразитлар

4

0,54

Жами

743

100

Шундай қилиб, Сурхон давлат қўриқхонаси флораси таркибида ўқ

илдизли поликарплар ва бирйиллик ўт ўсимликлар ҳаѐтий шаклларининг
хилма-хиллигига кўра бошқа гуруҳлардан анча устунлик қилади. Бу ҳол
қурғоқчил ҳудудлар флораларининг ўзига хос хусусиятларидан ҳисобланади
(Камелин 1973). Хулоса қилиб айтганда, Сурхон қўриқхонаси ўсимликлари
биоморф типларининг хилма-хиллиги Кўҳитанг тизмасида экологик
омилларнинг турли хил эканлигининг натижасидир.

Тўртинчи бўлимда

“Турларнинг тик минтақалар бўйлаб

тақсимланиши”

га оид натижалар баѐн қилинган. Қўриқхонанинг қуйи

чегараси денгиз сатҳидан 850 м баландликдан, яъни адир минтақасидан
бошланган ва бу минтақа д.с. 850-1200 м қамраб олади. Тоғ минтақасининг


background image

13

умумий чегараси д.с. 1200-2800 м бўлса, яйлов 2800-3137 м баландликни ўз
ичига олади.

Сурхон қўриқхонасида турларнинг тик минтақалар бўйлаб тарқалиши

бир хил эмас. 6-жадвалдан кўриниб турибдики, қўриқхона ўсимликларининг
кўпчилиги, яъни 577 тури (умумий флоранинг 77,66%) тоғ минтақасига тўғри
келади. Тоғ минтақасига мансуб (д.с. 1200-2800 м) ўсимликларнинг 192 тури
(25,84%) фақат тоғ ҳудудида тарқалган. Мисол учун,

Acantholimon

majewianum

Regel,

Astragalus subschachimardanus

Popov,

Cicer grande

(Popov)

Korotkova,

Ferula tuberifera

Korovin,

Sergia regelii

(Trautv.) Fed.,

Salvia

liliacinocaerulea

Nevski,

Seseli nevskii

(Korovin) Pimenov et Sdobnina,

Silene

nataliae

F. O. Khass. et I.I. Malzev ва шу каби турлар фақат тоғ минтақасида

тарқалган. Қолган 385 тур (51,82%) тоғ минтақасини адир ва яйлов
минтақалари билан турлича даражада боғлаб туради. Экологик диапозони
кенг турлар адир-тоғ-яйлов минтақаларини эгаллайди (

Juncus articulatus

L.,

Veronica oxycarpa

Boiss.,

Scrophularia scoparia

Pennell. ва бошқ.) ва уларнинг

умумий сони 45 турни (6,06%) ташкил этади. Адир-тоғ билан боғланган
турлар 294 тадан иборат (

Stellaria neglecta

Weihe.,

Rochelia cardiosepala

Bunge,

Callipeltis cucullaris

(Jusl.) DC.) ва улар флоранинг 39,57% ташкил

этиши аниқланди.

6-жадвал

Сурхон қўриқхонасида турларининг тик минтақалар бўйлаб тарқалиши

Минтақалар

Турлар

сони

Флорада

% ҳисобида

Адир (денгиз сатҳидан 850-1200 м )

493

66,36

1.

фақат адирда

154

20,73

Тоғ (д. с. 1200-2800 м)

577

77,66

2.

фақат тоғда

192

25,84

Яйлов (д. с. 2800-3137 м)

103

13,86

3.

фақат яйловда

12

1,61

Умумий турлар:

385

51,82

шу жумладан

4.

Адир-тоғ учун (д. с. 850-2800 м)

294

39,57

5.

Тоғ-яйлов учун (д. с. 1200-3137 м)

46

6,19

6.

Адир-тоғ-яйлов учун (д. с. 850-3137 м)

45

6,06


Тоғ ва ундан баландда жойлашган яйлов минтақаси учун хос бўлган

ўсимликлар (

Thalictrum alpinum

L.,

Kughitangia popovii

(Preobr.) Ovcz.,

Cicer

songaricum

Stephan. ex DC.) 46 турни (6,19%) ташкил этади.

Турларнинг тарқалиши бўйича иккинчи ўринни адир минтақаси

эгаллайди. Қўриқхона ҳудудида адир минтақаси билан боғлиқ ҳолда
учрайдиган ўсимликлар 493 турни (66,36%) ташкил этади. Фақат адирнинг
ўзида 154 тур (20,73%) учрайди. Бу минтақа учун хос бўлган турлар қаторига


background image

14

Arnebia coerulea

Schipcz.,

Cerastium dichotomum

L.,

Velezia rigida

L. ва шу

кабилар киради

.

Қўриқхона ҳудудидаги яйлов минтақасида тарқалган турлар сони 103

та бўлиб, умумий флоранинг 13,86% ташкил қилади. Фақат яйлов
минтақасига хос бўлган ўсимликлар сони жуда кам бўлиб (12 тур ѐки 1,61%),
бу ҳолат ўрганилган ҳудуднинг рельеф хусусиятлари, геоморфологик
тузилиши билан бевосита боғлиқдир. Яйлов учун хос турларга

Allium

tenuicaule

Regel,

Aulacospermum dichotomum

(Korovin) Kljuykov,

Bunium

kuhitangi

Nevski,

Cicer macracanthum

Popov,

Gagea nabievii

Levichev,

Lagochilus nevski

Knorring,

Poa bactriana

Roshev. ва бошқалар киради.

Хулоса қилиб айтганда, Сурхон қўриқхонасида ўсимликлар 3 та тик

минтақалар бўйлаб тақсимланади. Улардан 192 тур (25,84%) фақат тоғда, 154
тур (20,73%) фақат адирда ҳамда 12 тур (1,61%) фақат яйлов минтақасида
тарқалган. Қолган 385 тур (51,82%) қўриқхона флорасининг умумий турлари
бўлиб, барча минтақаларда учрайди. Бундай ҳолат Тоғлиўртаосиѐ флораси
учун хос бўлган хусусиятдир.

Бешинчи бўлим

“Флоранинг экологик таҳлили”

га бағишланган

.

Экологик гуруҳлар ўртасида флоранинг ярмидан кўпини ксерофитлар (417
тур ѐки умумий флоранинг 56,12%) ташкил этади (7-жадвал). Бундай
ўсимликлар қаторига

Salvia sarawschanica

Regel,

Cousinia glabriseta

Kult.,

Oxytropis megalorrhyncha

Nevski,

Onobrychis chorassanica

Bunge,

Halocharis

hispida

(Schrenk.) Bunge,

Lappula subcaespitosa

Popov ex Pavlov

ва бошқалар

киради. Ксерофитлар гуруҳига асосан тоғлиўртаосиѐ, эрон, турон,
марказийосиѐ ва қадимийўртаерденгизи турлари киради.

7-жадвал

Сурхон қўриқхонаси флорасининг экологик гуруҳлари

Экологик гуруҳлари

Турлар сони

% ҳисобида

Ксерофитлар

417

56,12

Мезофитлар

299

40,24

Гигромезофитлар

27

3,64

Жами

743

100


Иккинчи ўринни мезофитлар, яъни етарли намга эга муҳитда ўсадиган

турлар эгаллайди. Улар қўриқхона флорасида 299 турдан (40,24%) иборат
бўлиб, эфемер ва эфемероидлардан ташкил топган. Мезофитлар қўриқхонада
кўпроқ баҳор фаслида намоѐн бўлади. Улар қаторига

Dactylorhiza umbrosa

(Kar. et Kir.) Nevski,

Poa pratensis

L.,

Potentilla reptans

L.,

Tulipa lanata

Regel,

T. turkestanica

Regel ва бошқаларни киритиш мумкин. Мезофит

ўсимликларнинг ксерофитларга нисбатан камлиги Кўҳитанг тизмасининг уч
томондан қуруқ чўл иқлимли текисликлар ўртасида жойлашганлиги билан
изоҳланади.

Гигромезофитлар гуруҳи қўриқхона флорасида 27 турни (3,64%)

ташкил этади. Улар сув бўйларида, асосан, сой ва булоқлар ѐнида учрайди


background image

15

(

Carex

туркуми турлари,

Nasturtium officinale

R. Br. (=

N. fontanum)

,

Phragmites australis

(Cav.) Trin. et Steud.,

Cyperus fuscus

L.,

Juncus articulatus

L.

ва бошқалар).

Олтинчи бўлимда

“Сурхон қўриқхонаси флорасининг солиштирма

таҳлили”

натижалари баѐн қилинган. Қўриқхона флорасини қиѐсий ўрганиш

учун маъмурий мақоми жиҳатидан бир хил бўлган

иккита қўриқхона

флоралари, яъни Ғарбий Тиѐншон тизмасида жойлашган Чотқол
қўриқхонасининг Бошқизилсой бўлими (Красовская, Левичев, 1986) ва
Нурота тоғ тизмасида жойлашган Нурота қўриқхонаси (Бешко, 2000) ҳамда
табиий элементар флора ҳисобланган Варзоб флораси (Камелин, 1971)
танлаб олинди (8-жадвал).

8-жадвал

Сурхон қўриқхонаси флорасининг бошқа ҳудудлар флораларига

нисбати

Кўрсаткичлар

Сурхон

қўриқхонаси

Нурота

қўриқхонаси

Чотқол

қўриқхонаси

(Бошқизилсой)

Варзоб

Майдони, минг га.

24,5

17,7

11,1

140,0

Турлар сони:

743

786

1004

1455

Сурхон
қўриқхонаси
флораси

билан

умумий турлари

-

381

340

407

Жаккарднинг
ўхшашлик
коэффициенти

-

0,33

0,24

0,22


Жадвал маълумотларига асосан Сурхон қўриқхонасининг флораси

Нурота қўриқхонасининг флораси (К

J

=0,33) билан яқин ботаник-географик

алоқага эга. Бу уларнинг бир-бирига нисбатан яқинлиги, Помир-Олой тоғ
тизмалари таркибида жойлашганлиги ҳамда умумий генезисга эга
эканлигидан дарак беради.

Тадқиқот ҳудуди флорасининг Бошқизилсой бўлими флорасига

(умумий турлар 340, К

J

=0,24) ва Варзоб флорасига (умумий турлар 407,

К

J

=0,22) ўхшашлик кўрсаткичи нисбатан пастроқ. Бу ўзгаришлар

солиштирилаѐтган флораларнинг майдони, оралиқ масофаларининг
катталиги, турли тоғ тизими ҳудудларида жойлашганлиги (Чотқол
қўриқхонасидан) ва флоралар ишғол қилган майдонлар турли хил
экспозицияларда, турлича баландлик минтақаларида тарқалганлиги (Варзоб
флорасидан) билан изоҳланади.

Шундай қилиб, ўрганилган ҳудуд флорасини Нурота ва Чотқол

қўриқхонасининг Бошқизилсой бўлими ҳамда Варзоб флоралари билан


background image

16

солиштириш шуни кўрсатдики, Сурхон қўриқхонасининг флораси Помир
Олой элементар флораси билан чамбарчас алоқага эга.

Еттинчи бўлим

“Эндем ва камѐб турлар”

га бағишланган.

Олиб

борилган тадқиқотлар Сурхон қўриқхонасининг флораси таркибида 5
турдаги қўриқхона эндемлари ва 17 турдаги Кўҳитанг тизмасининг
эндемлари учрашини кўрсатди. Бу эса қўриқхона флорасининг 2,96%,
Кўҳитанг тизмаси умумий флорасининг 2,20% ташкил этади. Эндем
турларнинг оилалар бўйича тақсимланиши қуйидагича:

Asteraceae

8 тур

(жами эндемларнинг 36,36%),

Fabaceae

4 тур (18,18%),

Apiaceae

ва

Lamiaceae

оилаларида 2 турдан (9,10%),

Alliaceae

,

Caryophyllaceae,

Rosaceae

,

Iridaceae

,

Plumbaginaceae

каби оилаларда 1 турдан (4,55%) иборат. Бундан

ташқари, қўриқхона ҳудудида 5 та субэндем мақомига эга бўлган (

Astragalus

bobrovii

B. Fedtsch.,

A. willisii

Popov,

Euphorbia densiuscula

Popov,

Phlomis

spinidens

Nevski,

Salvia lilacinocoerulea

Nevski) турлар ҳам аниқланди.

Шундай қилиб, Сурхон қўриқхонасида эндем таксонлар (субэндемлар

билан бирга) 27 турдан (3,63%) иборат. Сурхон давлат қўриқхонасининг
флораси таркибида “Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби” га (2010
й.) киритилган 37 турдаги (4,98%) ўсимликлар аниқланди. Тадқиқот
ҳудудида эндем ва камѐб турлар сонининг кўплиги Сурхон қўриқхонаси
флорасининг Кўҳитанг тизмаси ўсимликлар генофондини ҳамда биохилма-
хиллигини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Тўртинчи бобда

“Сурхон қўриқхонаси ўсимлик гуруҳларининг

хўжаликдаги аҳамияти”

баѐн этилган.

Сурхон қўриқхонаси флораси

таркибида дориворлик хусусиятига эга ўсимликлар 260 турни ѐки умумий
флоранинг 34,99% ташкил этади. Бу ўсимликлардан тиббиѐтда ва халқ
табобатида кенг кўламда фойдаланилади. Шунингдек, флорада хашакбоп
(227 тур ѐки 30,55%), манзарали (109 тур ѐки 14,67%), эфир мойли (109 тур
ѐки 14,67%), бўѐқли (56 тур ѐки 7,53%), озуқабоп (41 тур ѐки 5,52%),
ошловчи (15 тур ѐки 2,02%) ҳамда қурилишда ишлатиладиган ўсимлик
турлари (7 тур ѐки 0,94%) ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

Шундай қилиб, Сурхон қўриқхонасининг бой флораси таркибида

фойдали ўсимликларнинг кўплаб турлари учрайди. Қўриқхона ўсимликлар
қоплами хилма-хил истеъмолбоп ўсимликлар генофондининг омбори, балки
кўплаб доривор, манзарали, эфирмойли, қурилиш ва чорвачилик учун ем-
хашак баъзаси манбаи ҳисобланади.

ХОТИМА

Сурхон давлат қўриқхонасида ўтказилган инвентаризация натижасига

кўра юксак ўсимликлар таркиби 77 оила, 372 туркумга мансуб 743 турни
ташкил қилиши аниқланди.

Шунингдек, 35 турдаги ўсимликлар Кўҳитанг

тизмасининг флораси учун илк бор келтирилмоқда.


background image

17

Тадқиқ этилган қўриқхона флорасининг 76% Қадимий Ўртаерденгизи

учун хос бўлган элементлар ташкил этади. Унинг асосида Тоғлиўртаосиѐ
ареаллар синфи етакчилик қилиб (279 тур ѐки жами турларнинг 37,55%),
помиролой, жанубиғарбийҳисор, кўҳитанг ареал типларининг устуворлиги
ўрганилган флоранинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобланади. Ўтказилган
мажмуавий таҳлил Сурхон қўриқхонасини Афғон-Туркистон провинцияси
локал флораларининг асосий хусусиятларини ўзида акс эттиришини
кўрсатди.

Флора таркибида “Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби” га

киритилган 37 турдаги ўсимликлар, Кўҳитанг тизмасининг 22 турдаги ҳамда
5 турдан иборат қўриқхона эндемларининг учраши Сурхон қўриқхонасининг
Кўҳитанг тизмаси ўсимликлар генофондини сақлашда муҳим аҳамиятга эга
эканлигини кўрсатади.

Хулосалар

1.

Сурхон давлат қўриқхонасининг флораси 77 оила 372 туркумга

мансуб 743 турдан иборат эканлиги аниқланди. Қўриқхона флораси чўл
флоралари билан бевосита алоқада бўлган арид тоғлар флораларига яқин
келади.

2.

Сурхон давлат қўриқхонасининг флораси Жануби-Ғарбий Ҳисор

округи флорасининг 40,16%, Кўҳитанг тизмасининг 74,30% ўсимликларини
ўзида жамлайди ва тизма флорасига нисбатан репрезентатив характерга эга.

3.

Asteraceae, Fabaceae, Poaceae

оилалари умумий флоранинг 30,41%

дан ортиғини ўзида жамлайди. Бу ҳолат Афғон-Туркистон провинцияси
флораларининг асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади.

4.

Ўрганилган флоранинг ¾ қисмини (565 тур ѐки 76%) Қадимий

Ўртаерденгизи вилояти чегарасидан чиқмайдиган ареал типлари ташкил этса,
279 тур (37,55%) фақат тоғлиўртаосиѐ чегарасида тарқалган. Жануби-Ғарбий
Ҳисор округи чегарасида тарқалган турлар қўриқхона флорасида 52 турни
(7%) ташкил этади. Улардан 22 тасини (2,96%) Кўҳитанг типи вакиллари
ташкил этади.

5.

Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида ўсимликлар ҳаѐтий

шаклларининг 19 та асосий биологик типлари учрайди ва уларнинг спектри
Тоғлиўртаосиѐ флораларининг асосий жиҳатларини ўзида акс эттиради.

6.

Қўриқхона флорасида турларнинг тик минтақалар бўйлаб

тарқалишида ўсимликлар турларининг кўпчилиги, яъни 577 тур (77,66%) тоғ
минтақасига, шундан 192 тур (25,84%) фақат тоғ ҳудудига тўғри келади.
Адир минтақасида 493 тур (66,36%), шундан фақат адирда 154 тур (20,73%)
ҳамда яйлов минтақасида 103 тур (13,86%), фақат яйловда 12 тур (1,61%)
учрайди.


background image

18

7.

Сурхон қўриқхонаси флорасининг экологик таҳлилида ксерофитлар

417 тур (56,12%), мезофитлар 299 тур (40,24%) ҳамда гигромезофитлар 27
турлардан (3,64%) ташкил топганлигини кўрсатди.

8.

Сурхон қўриқхонасида эндем таксонлар (субэндемлар билан бирга)

27 турни ташкил этади. Улардан 5 тури қўриқхона эндемлари ҳисобланади.
Қўриқхона флораси таркибида “Ўзбекистон Қизил китоби” га киритилган 37
турдаги ўсимликлар учраши аниқланди. Бу эса Сурхон қўриқхонасининг
Кўҳитанг тизмаси ўсимликлар генофондини сақлашда муҳим аҳамиятга эга
эканлигини кўрсатади.

Амалий тавсиялар

1.

Сурхон давлат қўриқхонаси флораси таркибида “Ўзбекистон Қизил

китоби” га киритилмаган ва айни вақтда муҳофазага муҳтож бўлган 2
турдаги

Oxytropis megalorrhyncha

ва

Phlomis spinidens

каби ўсимликлар

аниқланди. Бу хилдаги камѐб ва ноѐб турларни “Ўзбекистон Қизил Китоби”
га киритиш тавсия этилади.

2.

Кўҳитанг тизмасининг шарқий ва ғарбий ѐнбағирликларида Сурхон

ва Койтендаг қўриқхоналарининг мавжудлиги тизма биологик хилма-
хиллигини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга. Бу қўриқхоналар
фаолиятининг ўзаро мувофиқлаштирилиши ва ҳамкорликда иш олиб бориши
Кўҳитанг тизмасидаги ўсимликлар ва ҳайвонот олами генофондини сақлаб
қолишда катта ѐрдам беради.

3.

Тузилган харита-схемалар асосида қўриқхона камѐб ва эндем

ўсимликлари тарқалган майдонларни доимий кузатув майдончалари
таркибига киритиш ва популяцияларининг ҳолатини мунтазам равишда
тадқиқ этиш тавсия этилади.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Ибрагимов А.Ж. Сурхон давлат қўриқхонаси флорасининг

бирпаллали ўсимликлари // ЎзМУ хабарлари. – Тошкент, 2008. – № 4.
– Б. 45-46.

2.

Ибрагимов А.Ж. Сурхон давлат қўриқхонаси флорасининг дарахт ва

буталари // Ўзбекистонда чўллашишнинг экологик муаммолари: Халқаро
илмий-амалий конференция материаллари. 25-26 сентябр 2008. – Тошкент,
2008. – Б. 53-55.

3.

Ибрагимов

А.Ж.

Эндемизм

флоры

хребта

Кугитанг

//

Биоразнообразие: проблемы и перспективы сохранения: Материалы
международной научной конференции. 13-16 мая 2008. – Пенза, 2008. I Ч.
– С. 217-219.

4.

Ибрагимов А.Ж., Тожибаев К.Ш. Тюльпаны (

Tulipa

L.) Сурханского

заповедника (хребет Кугитанг) // Узбекский биологический журнал –
Ташкент, 2008.– № 2. – С. 31-36.


background image

19

5.

Ибрагимов А.Ж. Сурхон қўриқхонаси флорасининг экологик

таҳлили // Биология ва уни ўқитишнинг долзарб муаммолари: Республика
илмий-амалий конференция материаллари. 10 март 2009. – Тошкент, 2009.
– Б. 137-138.

6.

Ibragimov A.J. Surxon qo'riqxonasi florasining taksonomik tahlili //

O`zbekiston biologiya jurnali. – Toshkent, 2009. – № 2. – B. 23-26.






































background image

20

Биология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Ибрагимов Акрам
Жавлиевичнинг 03.00.05 – ботаника ихтисослиги бўйича «Сурхон давлат
қўриқхонасининг

флораси

(Кўҳитанг

тизмаси)»

мавзусидаги

диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

флора, таксономик тузилиши, қўриқхона,

биоморфология, эндемизм, ареал, тур, туркум, оила.

Тадқиқот объектлари:

Сурхон давлат қўриқхонасининг флораси.

Ишнинг мақсади:

Сурхон давлат қўриқхонасининг флористик

таркибини тўлиқ ўрганиш, эндем ва камѐб ўсимлик турларини аниқлашдан
иборатдир.

Тадқиқот методлари:

ишда маршрутли, таксономик, географо-

морфологик, ареалогик, биоморфологик методларидан фойдаланилди.
Бундан ташқари, Б.А. Юрцевнинг (1987) қўриқхоналар ва бошқа йирик
муҳофаза қилинадиган ҳудудлар флораларини ўрганиш бўйича таклиф этган
дастуридан фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

илк бор Сурхон давлат

қўриқхонаси флорасининг таксономик таркиби тўлиқ ўрганилиб, унинг 77
оила, 372 туркумга мансуб 743 турдан иборатлиги аниқланди. Қўриқхона
флораси таркибидаги Кўҳитанг тизмаси учун 22 турдаги эндем ва 37 та
Қизил китобга киритилган турлар аниқланиб, уларнинг тарқалиш харита-
схемаси тузилди.

Амалий аҳамияти:

Сурхон давлат қўриқхонасининг батафсил тавсифи

ундаги бой ва фойдали ўсимликлар ресурсларини мунтазам равишда
муҳофаза қилиш чора тадбирларини ишлаб чиқишга имкон яратади. Шу
билан бирга эндем ва камѐб турларни аниқлашни осонлаштиради. Йиғилган
гербарий материаллари Сурхон давлат қўриқхонаси илмий бўлими ҳамда ЎзР
ФА "Ботаника" ИИЧМ Марказий гербарийси фондини (TASH) бойитишда
катта ѐрдам беради.

Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

натижаларидан Сурхон давлат қўриқхонаси илмий бўлими ходимлари
томонидан муҳофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда илмий ва
амалий изланишлар олиб боришда фойдаланилмоқда (далолатнома №7.
04.03. 2009 й.).

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

флористика, систематика,

ўсимликлар географияси, табиат муҳофазаси.






background image

21

Р Е З Ю М Е

диссертации Ибрагимова Акрама Жавлиевича на тему: «Флора Сурханского
государственного заповедника (хребет Кугитанг)» на соискание ученой
степени кандидата биологических наук по специальности 03.00.05-ботаника

Ключевые слова:

флора, таксономическая структура, заповедник,

биоморфология, эндемизм, ареал, вид, род, семейство.

Объекты исследования:

флора Сурханского государственного

заповедника.

Цель работы:

инвентаризация состава флоры Сурханского

государственного заповедника, таксономический, биоморфологический,
географический анализ, определение эндемичных, редких и полезных видов.

Методы исследования:

в диссертационной работе использованы

маршрутный,

таксономический,

систематический,

ареалогический,

биоморфологический и географо-морфологический методы. Также в работе
использована «Программа изучения флоры заповедников и других крупных
охраняемых территорий» (Юрцев, 1987).

Полученные результаты и их новизна:

впервые проводится

инвентаризация флоры высших сосудистых растений Сурханского
государственного заповедника, насчитывающий 743 видов сосудистых
растений относящихся к 372 родам и 77 семействам. В составе изученной
флоры найдены 22 эндемичных видов хребта Кугитанг и 37 краснокнижных
видов. Составлена картосхема распространения редких и эндемичных видов.

Практическая значимость:

определение флористического состава

особо охраняемой территории послужит фундаментальной основой для
проведения научных исследований различного характера и поможет
правильно организовать природоохранные мероприятия на территории
заповедника. Собранный гербарный материал пополнил фонд научного
отдела Сурханского государственного заповедника и Центральный гербарий
НПЦ «Ботаника» АН РУз (TASH).

Степень внедрения и экономическая эффективность:

основные

результаты исследований – конспект флоры заповедника, список редких,
эндемичных, краснокнижных видов и картосхема их распространения
переданы научному отделу Сурханского государственного заповедника (акт
№ 7 от 04.03.2009 г.).

Область применения:

флористика, систематика, география растений,

охрана природы.






background image

22

R E S U M E

Thesis of Ibragimov Akram Javlievich on the scientific degree competition of the
doctor of philosophy in biology on speciality 03.00.05-botany subject:
“The flora of the Surkhan State Nature Reserve (The Kugitang range)”

Key words:

flora, taxonomical structure, nature reserve, biomorphology,

endemism, areal, specie, genus, family.

Subjects of research:

the flora of the Surkhan State Nature Reserve.

Purpose of work:

inventory of Surkhan State Nature Reserve’s flora,

taxonomic, biomorphological, geographical analysis, detection of endemic, rare
and useful species.

Methods of research:

in the thesis routing, taxonomical, systematical,

aerographic, biomorphological and geographical-morphological methods are used.
Moreover, the program on flora reserve’s study and other big preserved territories
are applied (Yurzev, 1987).

The results obtained and their novelty:

inventory work of high plants flora

of the Surkhan State Nature Reserve is carried for the first time. The 743 species of
high vascular plants are revealed that belongs to 372 genus and 77 families.
Studied flora included 22 endemic species of Kugitang crest and 37 rare species of
the Red List. Map-scheme of rare and endemic species distribution have been
made.

Practical value:

specification of floristic components of the protected area

can serve as fundamental basis for carrying research of different origin and will
help correctly organize nature protection events of the reservoir territory. Collected
herbarium fulfilled scientific division of Surkhan State Nature Reserve and Central
herbarium of SCPP “Botanika” Academy of Sciences (TASH).

Degree of embed and economic effectivity:

main results of present

research are protocol of reserve’s flora, list of rare, endemic, red list species and
map-scheme of their propagation had been passed to scientific division of Surkhan
State Nature Reserve (Certificate №7 from March, 04, 2009).

Field of application:

floristic,

systematic,

geography of plants, nature

protection.

Bibliografik manbalar

Ибрагимов А.Ж. Сурхон давлат қўриқхонаси флорасининг бирпаллали ўсимликлари // ЎзМУ хабарлари. - Тошкент, 2008. - № 4. - Б. 45-46.

Ибрагимов А.Ж. Сурхон давлат қўрикхонаси флорасининг дарахт ва бугалари // Узбекистонда чўллашишнинг экологик муаммолари: Халкаро илмий-амалий конференция материаллари. 25-26 сентябр 2008. - Тошкент, 2008.-Б. 53-55.

Ибрагимов А.Ж. Эндемизм флоры хребта Кугиганг // Биоразнообразие: проблемы и перспективы сохранения: Материалы международной научной конференции. 13-16 мая 2008. - Пенза, 2008. 1 Ч. -С. 217-219.

Ибрагимов А.Ж., Тожибаев К.Ш. Тюльпаны (Tulipa L.) Сурханского заповедника (хребет Кугиганг) // Узбекский биологический журнал -Ташкент, 2008,- № 2. - С. 31 -36.

Ибрагимов А.Ж. Сурхон кўриқхонаси флорасининг экологик тахдили // Биология ва уни ўқитишнинг долзарб муаммолари: Республика илмий-амалий конференция матсриаллари. 10 март 2009. - Тошкент, 2009. -Б. 137-138.

Ibragimov A.J. Surxon qo'riqxonasi florasining taksonomik tahlili // O'zbckiston biologiya jumali. - Toshkent, 2009. - № 2. - B. 23-26.