Тадкикот объектлари: турли физик-механик хусусиятга зга бўлган лесс грунтлардан гашкил топтан хар-ҳил кияликлар.
Тадкикот максади: киялик турғунлигини бахолашга оид “зилзилабардош кияликлар усули”ни ва турли сейсмик гаъсирларга чидамли киялик турғунлигини таъминлашга қаратилган тадбир ишлаб чикиш.
Тадкикот методлари: замонавий ўлчов асбоблари ва ускуналаридан фойдаланиб лесс грунтдан ташкил топтан кияликларнинг моделлари устида лаборатория тадкиқотлари ўтказиш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: турли микдорли динамик таъсир остида турли шаклдаги кияликлар каъридаги лсссимон грунтларнинг мустаҳкамлиги ва деформацияланишини 1рунтнинг таркиби, холати ва хусусиятига боғлаб ўрганилди; киялик 1рунтлари мустахкамлигини бахолашга каратилган мувозанат тсзланишини ҳисобий микдорини аниклаш усули яратилди; киялик нишабига боғлик равишда куйкаланиш катламини юзага кслиши ва унинг чукурлик бўйлаб таркалиш ҳолатлари аникланди; кияликлар турғунлигини бахолашга оид “зилзилабардош кияликлар усули” таклиф этилди; киялик сиртини юклаш оркали унинг зилзилага нисбаган турғунлигини таъминлаш услуби ишлаб чикилди.
Амалий ахамияти: грунт катламини куйка холагга келиб кўчки хосил бўлиши, зилзилабардош киялик усули ва киялик сиртини юклаш ёрдамида унинг зилзилабардошлигини таъминлаш усулларини таклиф этилганлигидадир.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги. Зилзилабардош кияликлар усули Андижон вилоятидаги Куйган ёр сув омборини таъмирлашда тўғон зилзилабардошлигини ҳисоблашда амалиётга қўлланилган. Диссертация ҳулосалари гидротехника иншоотлари курилиши мутахассислиги бўйича таълим олаётган магистрларнинг ўкув режасига киритилган. Таклиф этилган усулларнинг иктисодий самарадорлиги аввало кияликларнинг зилзилабардошлигини таъминлашда намоён бўлади.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: сейсмик районларда лесс грунтлардан ташкил топтан кияликларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш.
Тадқиқот объектлари: Марказий Осиёнинг сейсмик фаол сриклар зоналари.
Ишнинг мақсади: Марказий Осиё срости сувларида гслийнинг тақсимланиши хусусиятларини ва уни зилзилаларни прогноз қилишда қўллаш имкониятини аниклаш.
Тадқиқот методлари: Барча вазифалар гелийнинг срости сувларидаги мутлақ микдорини мажмуали тахлил этишнинг муаллиф томонидан ишлаб чиқилган усули асосида счилган. Гелий микдорини ўзгариши қонуниятларини ва табиатини аниқлаш, ҳамда зилзилаларни прогноз қилишда инструментал-аналитик усуллар кўлланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Биринчи маротаба Марказий Осиёнинг геологик-тектоник шароитлари учун срости сувларида гелийнинг эркин микдорини аниқлаш усули ишлаб чиқилган. Регионнинг турли гидрогеологик шароитлари учун алоҳида геодинамик полигонларда гелийнинг мутлақ микдори ўрганилган. Геологик-гидрологик майдонларда гелий аномалияларининг фазо-макондаги конуниятлари сейсмопрогноз мониторингни ташкил этиш ва уларни табиий генезисини баҳолаш учун гелийнинг вариациялари асосида ажратилган. Гслийнинг срости сувларида тарқалишининг хусусиятлари ўрганилган ва уларнинг юкори микдори узилишли бузилишлар зоналари ва блоклар чсгараларида кузатилиши аникланган. Ушбу худудлар учун биринчи марта гелийнинг срости сувларидаги микдори аномалиялари ва уларни зилзилаларни тайёрланиш парамстрлари билан богликлиги коррсляцион боғлиқликлар бўйича баҳоланган.
Амалий ахамияти: Гелийнинг срости сувларидаги микдорини ўрганиш бўйича муаллиф томонидан ишлаб чиқилган усул зилзилаларни прогноз қилишда сейсмопрогноз кузатувларни сифатини сезиларли оширади.
lyruiri vvri 11 v j i\j jui j ujiu|jiiii vrivjyui iiiiii vvjMJiuy;in vluii
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган усул Узбскистоннинг барча гео динамик полигонларидаги рсжимли кузатувлар амалиётига тадбиқ этилган ва Озарбайжон, Қирғизстон, Арманистон, Туркманистондаги турдош ташкилотларда қўлланилади. Улар шунингдек УзР ФА Сейсмология институтининг хафталик Прогноз комиссияси маълумотларида қўлланилиб, унинг натижалари ва хулосалари Узбекистан Рсспубликаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборилади.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Геофизика, сейсмология, зилзилаларни прогноз қилиш, келгусидаги зилзилалар зоналарини аниклаш.
Тадқиқот объектлари: Ўзбекистоннинг муҳандислик-геологик шароитларида жойлашган табиий кияликалар, нишабликлар ва кўчишга карши юпқа, гравитацион ва қозиқли тиргак деворлар курилмалари.
Ишнинг мақсади: эластик пластик моделлар ёрдамида нишаблик ва кияликлар кучланиш ва деформация ҳолатини ўрганиш, шунингдек тиргак деворлар ва кўчишга карши иншоотларнинг самарали усуллари тадкикоти.
Тадқиқот усули: грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар илмий ҳолатларига; моделлаштириш назариясига; лабораторияларда ва дала шароитларида комплекс тажрибалар ўтказишда давлат стандартларига; ҳисобларнинг эластик пластик моделлари ёрдамида МКЭ, симплекс усуллари микдорий моделлаштирилишига асасланган.
Олинган натижа ва уларнинг янгилиги: минтақавий грунтларнинг лабораторияларда ва дала шароитларида ўтказилган илмий тажриба тадқиқотлари асосида асосий сифат конуниятлари ва деформация ҳамда мустаҳкамлик микдорий натижалари олинган, нишабликлар ва кияликлар КДҲ аниқлашда грунт модели таклиф килинди. Эластик пластик моделлар ёрдамида ўтказилган таҳлилий ва микдорий ҳисобларга асосан кўчишга карши тиргак деворларнинг оптимал курилмалари аниқланди.
Амалий ахамияти: таклиф қилинган ҳисоб модели, лёсс грунтлардан тузилган нишаблик ва қияликларни КДҲ ўрганишда ва уларнинг устуворлик коэфициентини аниқлашда ишлатилади. Шунингдек, ишлаб чиқилган кўчкиларга карши тиргак деворлар курилмалари уларниннг самарадорлигини ва юк кўтариш кобилиятини оширишга ёрдам беради.
Татбиқ этиш даражаси: Самарканд шаҳридаги Охунбобоев кўчаси бўйича қияликларни мустаҳкамлашга оид козиқли ва Самарканд шаҳридаги Шоҳи Зинда кўчаси бўйлаб бурчакли тиргак деворлар курилмалари илмий изланишлар асосларига мос лойиҳалар ишлаб чиқилди ва амалда кўлланилди; лёсс грунтларга тегишли “Ўзгарувчан намлик ҳисобга олинган ҳолда қияликларнинг устуворлик даражаси ҳисоблаш” дастури ишлаб чикилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: лойиҳалаштириш ва курилиш.
Тадқиқот объектлари: Сурхандарс дспрсссиясининг Ер кобиғи.
Ишнинг мақсадн: Сурхондарё депрсссиясининг чукурлиқдаги геологик тузилишини ўрганиш; шу жумладан Ер пўстида чуқурликдаги чегараларни ажратиш, пойдсвор юзасини замонавий рсльсфдаги аксини ўрганиш.
Тадқиқот усуллари: геологик-геофизикавий маълумотларнинг комплекс тахлили; биринчи навбатда “зилзилаларнинг алмашув тўлқинлари усули” ёрдамида олинган сейсмологик материаллар хамда гравиразвсдка, чукур бурғулаш ишларининг натижалари ва турдош тадқиқот сохалари маълумотларини талқин килиш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: зилзилаларнинг алмашув тўлқинлари усули ёрдамида илгари маълум бўлмаган “мантия плюми” дебталқин қилинаётган ва Мохо юзасини кесиб ўтувчи жисм ажратилди; худуднинг жанубий ва ғарбий чсккаларида Ер пўстининг пастки қисмида “оралиқ Мохо зонаси” мавжудлиги аникланиб, бу ҳол геозичлик моделлаштириш натижасида ҳам ўз тасдиғини топди; Сурхондарс чуқур ср ёриғи ажратилди ва хариталанди. Урганилган худуд плиоцен даврининг охирида- тўртламчи даврнинг бошларида ривожланишнинг фаол орогеник фазасига кирганлиги аникланди.
Амалий ахамияти: зилзилаларнинг алмашув тўлқинлари усули маълумотлари асосида кўмилган пойдсвор рсльсфи юзасининг схематик харитаси тўзилган. Палеозой пойдсворининг ётиш хусусиятларини тахлили асосида дизюнктив бузилмалар аниқланган ва палеозой ётқизиқларининг дислокацияланиш даражаси баҳоланган ва кслгусида қидирув-развсдкалаш ишларини максадли равишда олиб бориш учун истикболли майдонлар ажратилган.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлнгн: Сурхондарё ботиклигининг шарқий кисмининг чуқурликдаги тузилишини аниқлаш мақсадида VI-VI- профил бўйича кўшимча дала тадқикотларини ўтказиш бўйича тавсиялар бсрилган; нсфт ва газ захираларига истикболли бўлган локал структураларни ажратишга оид тавсиялар ОАЖ “Узбскгсофизика” томонидан Кабул килинган.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: Узбекистан Рсспубликаси нсфтгаз саноати, нсфт ва газ конларини кидирувчи ва разведка қилувчи гсологик-қидирув ташкилотлари.
Тадқиқот объекти: Чирчиқ воҳасидаги голоцен ётқизиқлари қирқимлари.
Ишнинг мақсади: Чирчиқ воҳаси геологик кесимларини палсомагнит усулида ўрганиш оркали голоцен ётқизикларини магнитостратиграфик схемасини яратиш ва Ер магнит майдонини голоцен даври вакт-фазовий структурасини хусусиятларини аниклаш.
Тадқиқот усули: Комплекс амалий ва лаборатория палеомагнетизм тадқиқотлари асосида бажарилган голоцен ётқизиқларини магнитостратиграфияси.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: Биринчи марта Чирчик воҳаси Континентал голоцен ётқизиклари учун магнитостратиграфик тадқиқотлар усули ёрдамида даврнинг магнит майдонини структурасини модели тузилди, ўрганилган қиркимларнинг магнитостратиграфик бўлинмалари ажратилди ва такқослаш мумкин бўлган магнитостратиграфик схемаси тузилди. Қиска муддатли огишларнинг ёши, хусусиятлари террасаларнинг ёшини аниқлашда, кенг регионал палеогеографик реконструкция ишларини амалга оширишда ҳамда палсоиқлим ва архсологик маълумотлар билан боглашда фойдаланилади.
Амалий ахамияти: Голоцен даври геомагнит майдонини қисқа муддатли аномал ўзгаришларнинг стратиграфик ҳолатларини аниқлашдан, уларни давр ётқизиқлари учун палсомагнит репер сифатида ишлатишни ҳамда уларни геологик ва стратиграфик масалаларни хал этишдан, голоцен ётқизиқларни магнитостратиграфик бўлимларга ажратишдан ва Узбекистан ҳудудини голоцен ётқизикларини регионал стратиграфик схемасини ишлаб чикишдан ва ўзаро такқослашни амалга оширишдан иборатдир.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Олинган маълумотлар Узбекистан Рсспубликаси геология ва минерал рссурслар давлат қўмитаси ва геология факультета Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий Университета ўқув жараснига тадбиқ этилган. Олинган маьлумотлар голоцен ётқизиклари стратиграфик базаси ва коррсляциясини анча мустаҳкамлади ва натижада мухандислик геологиясидаги геологик-кидирув, гсологик-съёмка ва тадқиқот ишлари самарадорлигини оширишга ёрдам бсрди.
Қўлланиш соҳаси: тўртламчи давр геологияси, стратиграфия,палеогеография, палеомагнетизм, палеоклиматология, археология.
Тадқиқот объекта: Орол денгизи ўрнида ҳосил бўлган янги срлар ва Шаркий Оролбўйидаги денгиз ёткизиқлари таркалган ҳудудлар.
Ишнинг мақсади: Орол денгизи ўрнида ҳосил бўлган қуруқликни алоҳида табиий географик округ сифатида илмий таҳлил қилиш.
Тадқиқот методлари: ГАТ технологиясининг “Maplnfo” ва “CorelDRAW” дастурлари, палеогеографии, тарихий, картографии, аэрокосмик, районлаштириш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: дисссртацияда биринчи марта:
- Орол денгизининг қуриган туби алохида бирлик - Орол табиий географии округи сифатида ажратилди;
- ландшафт-типологик бирликлар ва табиий географии районлалаштириш харитаси яратилди. 1 синф, 1 тур, 1 кичик тур, 3 гурух ва 2 тоифага тегишли 33 ландшафт хили аниқланди;
- табиий географии районлаштириш регионал табиий географии тадқиқотларнинг илмий асоси сифатида кўрилди.
Амалий ахамияти: тадкиқотнинг асосий натижалари Орол денгизи куриган туби табиий рссурсларини мухофаза килиш ва окилона фойдаланиш бўйича ишланмаларда, шунингдек, Урта Осиё, Қоракалпоғистон табиий география курсларини ўкитишда фойдаланилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация иши маълумотлари ва натижалари Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университета, Бордак номидаги Қоракалпоқ давлат университета ўкув жараёнида, Қоракалпоғистон Республикаси Табиатни мухофаза килиш кўмитасида табиий рссурслардан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилмокда.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: табиий рссурсларни мухофаза килиш ва оқилона фойдаланишда, гсографик ахборот тизимларида ва олий ўкув юртларида.
Тадқиқот объектлари: Бухоро-Хива минтақасининг юра ётқизиклари.
Ишнинг мақсади: Геологик-геофизик маълумотларни комплекс талқин қилиш услубини ишлаб чиқиш ва уни седиментацион ҳавзанинг геологик ривожланиши тўғрисидаги янги дунёкарашлар талқини ва латерал нобиржинслиликни аниклашни ўз ичига олувчи Бухоро-Хива минтақаси юра формациялари, структуралари ва ётқизиқлари кесмасини ўрганишга тадбиқ қилиш.
Тадқиқот усули: Сейсмик тўлқинли майдонларни математик моделлаштиришни кўзда тутувчи геологик-геофизик маълумотларни комплекс талқин қилиш асосида чуқур бурғилаш, кон геофизикаси, сейсморазведка маълумотларини ўз ичига олувчи геологик-геофизик тадкиқот материалларининг тахлили.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Сейсмик тўлкинли майдонларни математик моделлаштиришни ўз ичига олувчи геологик-геофизик маълумотларни комплекс талқин килиш усулининг янги схемаси таклиф этилди. Юра комплекси кесмаси циклостратиграфик ва сейсмостратиграфик табақаланди. Ўтказилган каротаж диаграммаларининг спектрал тахлил асосида Бухоро-Хива минтақасининг юра давридаги геологик ривожланиш тарихи ўрганилди.
Амалий аҳамияти: Ишлаб чикилган геологик-геофизик маълумотларни талқин килиш усули, ўхшаш геологик-тектоник шароитларига эга бўлган бошка нефтегазга истиқболли минтакаларнинг геологик тузилишини тафсилий ўрганишда қўлланилиши мумкин. Ажратилган зоналарнинг сейсмоформацион тавсифи ва бошқа априор ахборотларни тахлил килиш асосида антиклинал структуралар, клиноформали таналар, бар кумтошлари ва риф комплекслари каби нефт ва газ тутқичларини топишга истиқболли бўлган зоналар белгиланди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган геологик-геофизик маълумотларни комплекс талкин килиш усули Ўзбекистон Миллий университета геология факультетида машғулотлар ўтказиш учун ўкув жараёнига тадбиқ қилинди. Углеводородларнинг туткичлари ва тўпламларини топиш максадида истикболли участкаларни ажратиш учун тафсилий сейсморазведка ишларини ўтказишга тавсиялар берилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Ўзбекистон Республикаси нефтегаз соҳаси, геологик-разведка корхоналари, таълим соҳаси.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда экин майдонларининг деградацияга учраши, чўлланиш ва боткокланиш, сув ва шамол эрозияси, шўрланиш ҳамда ифлосланиш жараёнлари туфайли минглаб гектар ерлар қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетмокда. «Дунё бўйича суғориладиган ерларнинг қарийб 40 фоизи турли даражада шўрланган, 7 млн. гектар ер майдони деградация жараёнларига учраган ва хар Йили 25 млн. гектар ер сахроларга айланмокда»1. Антропоген таъсирлар натижасида тупроқларда деградация жараёни авж олиб бораётган шароитда геокимёвий ландшафтларда кимёвий элементларнинг ҳар хил барьерларда аккумуляция ва дифференциация жараёнларини баҳолаш долзарб муаммолар қаторида туради2.
Ўзбекистонда суғориладиган майдонлардаги деҳқончилик амалиёти, шўрланмаган тупроқлар биланбирга шўрланган ва ҳар хил чуқурликларида сув ва хаво ўтказувчанлиги ёмон бўлган тупроқларнинг кимёвий, геокимёвий хусусиятларини педогеокимёвий нуқтаи назардан тадқиқ этиш, уларда Fe, Са, Mg, Na, Ва, К, Sr, Rb каби макроэлементларни, захарли металлар ва металмасларни, яъни сурьма, мишьяк, кадмий, симоб кам ўрганилган, ўрганилмаган (Кист) литий, стронций, цезий, олтин, скандий, иттербий, лантан, самарий, калай, уран, торий ва бошқа элементларни агроландшафтларда ўсимлик-тупроқ-оналик жинс занжирида ҳамда тупрок қатламлари ва арзик-шохли, шох-арзикли катламлар занжирида тадқиқ этилиши зарур ва шу куннинг долзарб муаммолари каторидан жой олади.
Дунёда ҳар бир индивидуал шароит учун элемент ва элементлар гурухининг типоморф гурухдари, парагенетик ҳолатлари, миграция ва аккумуляция хусусиятларини тадқик этиш, хусусан сугориладиган тупрокларда, унинг генетик горизонтлари, педогеокимёвий барьерлари хамда янги яралмаларида ўрганиш ҳозирги кунда катта назарий ва амалий ахамият касб этади.Шунингдек, элементларнинг миграция ва аккумуляциясини, ўрганилган тупроқлар учун фон микдорлари хамда тупрок-геокимёвий провинцияларни, техноген информацион банк яратиш ва бошқаларни аниқлаш мавзунинг долзарблигидан далолат беради.Педогеокимёвий шароитларда очиқ ва ёпиқ, яъни кўмилган тупрок ёки педолит тадқиқ этишда элементлар ва моддаларнинг миграцияси, аккумуляцияси, дифференциацияси долзарб хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида сугориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги карори ва Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сон «Сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади Марказий Фарғонада шаклланган сугориладиган шўрланган педолитли ўтлоки саз тупрокларнинг агрокимёвий, мелиоратив ва педогеокимёвий хусусиятлари ҳамда унумдорлигини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилигикуйидагилардан иборат:
сугориладиган ўтлоқи саз тупроқларнинг генетик қатламларида арзик-шохли, шох-арзикли қатламлар чуқурлигини саёзлашиб бориши, марказ томон кўтарилиб ер юзасига яқинлашиб бориши аниқланган;
педолитли қатламлар ва тупрокда қатор микро- ва макроэлементлар учун фон микдори ишлаб чиқилган;
кислородли икки томонлама барьерлар тавсифи такомиллаштирилган;
молибденли кучсиз, ўртача, кучли аномалиялар очилган ва унга мое равишда провинциялар аникланган.
ХУЛОСАЛАР
Кимёвий элементларни табиий оқимини тупрокларда ва педолитли қатламларда тупроқ-геокимёвий аспектда локал ва регионал даражада кетма-кет тадқиқ этиш куйидаги илмий хулосаларга олиб келди:
1. Кимёвий элементлар ва уларнинг окими тупрок-генетик катламларини педолитли катлам билан тупроқларни боглаб туради ва элементар ландшафт таркибида бўлади, бир пайтнинг ўзида геокимёвий ландшафт занжирини ҳосил қилади.Бу оқимлар бир бутун бўлиб, кимёвий элементлар хам ўзаро бу оқимда таъсирланади ва биогеокимёвий жараёнларни ташкил килади, бу холат ўрганилган элементлар циклини хосил килади.
Тупрокларда, педолитли катламларда ва оналик жинсида кимёвий элементларнинг аккумуляцияси, миграция ва дифференциацияси педоген, экзоген, эндоген, техноген омилларни биргаликдаги ёки алоҳида-алоҳида таъсири натижасида юз беради.Бу оқимлар бир пайтнинг ўзида субстрат, яъни тупрок, педолит катлам, оналик жинсларга ўз таъсирини ўтказади. Кам ўрганилган, ўрганилмаган элементлар бу жараёнда фақат таркатувчилар бўлиб хисобланади.
2. Тупрокдаги кимёвий элементлар окими уларнинг антропоген айланма харакатида жиддий роль ўйнайди. Ландшафт блокларидаги Мо, Ва, Sr ва бошқа элементлар микдори унга жиддий таъсир кўрсатади. Бу таъсир тупрок унумдорлигини пасайишида, кишлок хўжалик ўсимликларини яшаш шароитини ёмонлашувида ва бошкаларда намоён бўлади. Кимёвий элементлар хусусияти ва геокимёвий ландшафт шароитлари, уларни яъни элементларнинг миграция, аккумуляция, дифференциация даражаларини белгилайди.
3. Педолитли тупроқларнинг тез қайта шўрланишига асосий сабаблардан бири бу - шўр ювиш жараёнида сувда эрувчи тузлар устки қатламлардан ювилиб сув-туз ўтказувчанлиги ёмон бўлган арзик-шохли, шох-арзикли катлам устида аккумуляцияланади, бу қатламлар унча чуқур эмас. Саёз педолитли барьерларга эга бўлган тупроқларга экилган буғдой май ойида бундан жиддий зарар кўрмокда, яъни сугоргандан кейин тузлар тезда 18-33 ёки 32-55 см. га тушиб боради ва суғориш тўхтагандан кейин яна 2-3 кунда тузлар юкорига ҳаракат қилиб чиқиб олади.Бу жараёнда айрим ҳолларда сульфатли шўрланган ерларда вактинча сода ҳосил бўлади ва натижада нам ҳамда озика элементлари етарли бўлишига қарамай буғдой майсаси аввалига дог шаклларида сарғайиб, кейинчалик нобуд бўлади.
4. Арзик-шохли, шох-арзикли қатламлари тупроқларнинг маданийлашганлик даражаси ортиши билан деградациясикучаймокда, яъни қатламни бузилиш ҳолати рўй бермокда, бу ҳодиса ушбу ўринда ижобий холат хисобланади. Ушбу қатламларда ўрганилган элементларнинг (Na, Mg, К, Са, Fe, Rb, Sr, Ва, Sc, Cr, Co, Ni, As, Br, Cd, Sb, Cs, Hf, Ta, W, Au, Hg, La, Ce, Nd, Sm, Eu, Tb, Yb, Lu, Th, U) атом ядросини мураккаблашуви ва огирлашуви билан уларнинг кларк микдори камаяди.
5. Тупроқ эритмаси каби реал эритмаларда кимёвий потенциал, яъни энергия эритмани ташкил этувчи ион концентрацияси билан эмас, балки унинг фаоллиги билан ифодаланади. Натрий катиони концентрацияси ортиши билан ион фаоллиги камаяди. Бунда тупрок эритмаси концентрацияси билан Na* катиони ўртасидаги богланиш +0,2 бўлиб, алокадорлик ўртача фаоллик билан фаоллик коэффициента ўртасидаги алокадорлик, яъни г=0,66 ни ташкил килади.
6. Арзик-шохли, шох-арзикли катламлар сугориладиган ўтлоқи саз тупрокларнинг генетик қатламлари бўлиб, улар педолитлар дейилади.Улар ушбу тупрокларнинг шаклланиши давомида хосил бўлиб, узок вақт давомида кишлок хўжалигида фойдаланиш натижасида, яъни антропоген омиллар таъсирлари натижасида ўз хусусиятларини йўкотадилар.
7. Элемент таркиби ва концентрация кларки, арзик-шохли катламларда аккумуляцияланиши ва дифференциациясига кўра 93-111 см., 32-55 см., 18-33 см. ларда жойлашган катламларнинг келиб чиқиши хусусиятини ўзаро якинлигидан далолат беради.
8. Кимёвий элементларнинг ландшафт блокларида таркалиши, аккумуляцияси уларнинг муҳим тавсифий кўрсаткичларидан бўлиб, элемент ва субстратнинг қатор хосса ва хусусиятларига боғлиқ бўлади. Литосфера, тупрокда элементларнинг таркалиши уларнинг тартиб раками, зарядига, шунингдек, атом массасига боғлиқ. Атом массаси ва заряди ортиши билан уларнинг тарқоқлиги камаяди.
9. Элементларнинг юкори микдорий провинциялари буғланувчи ва оксидланувчи, глейли барьерларга боғлиқ бўлади. Юқори микдорий провинция аккумулятив ландшафт тупрокларида кўпроқ ўз аксини топади.
Провинция ва барьерларни хам чукур 50-100 см., саёз 30-50 см., юза 0-30 см. га ажратиш мақсадга мувофиқ. Чукур ҳолатдаги баъзи ҳолларда саёз ҳолатдаги провинцияларнинг қишлок хўжалик ва бошқа илдизи унча чукурга бормайдиган ўсимликларга таъсири сезилмайди.
10. Ижобий провинцияларда элемент ёки уларнинг ассоциацияси тупрокда нисбатан кўп бўлади ва шу элементга муҳтож ўсимликлар гуруҳи экилганда юқори унумдорликка эришилади.
11. Салбий провинцияга тегишли элемент ёки элементлар ассоциацияси тупрокда ўсимлик учун етарли даражадан кам бўлади бу, ҳолатни тузатиш учун қўшимча равишда тегишли микроэлемент тупроққа солинади.
12. Кучсиз, ўртача ва юкори даражадаги молибденли провинция шўрланган, сугориладиган ўтлоқи саз тупроқларга хос бўлиб, унда Мо микдори 2-4 КК, 6-10 КК, 10-12 КК ларда мавжуд. Молибден етишмовчилиги унинг микдори тупрокда 1,5 мг/кг. гача бўлган ҳолатларда яқкол сезилади.
13. Ушбу тупроқлар ва педолит катламлар учун макроэлементлардан Na, Mg, К, Са, Fe, Rb, Sr, Ва, микроэлементлардан Sc, Cr, Со, Ni, As, Br, Cd, Sb, Cs, Hf, Ta, W, Au, Hg, лантаноид ва радиоактив элементлардан La, Се, Nd, Sm, Eu, Tb, Yb, Lu, Th, U ва бошкалар учун олинган ўртача кийматлар фон микдорини ташкил этади.
14. Туман кишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ва фермер хўжаликларикенгашмалари кишлок хўжалиги экинларини жойлаштиришда ўсимлик турини илдизи чуқурлигини эътиборга олиб, юза, саёз ва чукур педолит катламли тупрокларнинг ҳайдов катлами учун биомикроэлементлар билан таъминланганлик даражасидан фойдаланишлари яхши натижаларга олиб келади. Вилоят гидрогеологик-мелиоратив экспедициялари шўр ювиш ишларини амалга оширишда эса сарфланадиган сув микдорини ҳисоблашни сув ўтказмас катлам чукурлигини эътиборга олган ҳолда амалга оширишлари тавсия этилади.
15. Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш, Ер кадастри, табиатни мухофаза килиш ва бошқа муассасалар мониторинг ишларини олиб боришларида Na, Mg, К, Са, Fe, Rb, Sr, Ва каби макроэлементлар, Sc, Cr, Со, Ni, As, Br, Cd, Sb, Cs, Hf, Ta, W, Au, Hg каби микроэлементлар хамда La, Ce, Nd, Sm, Eu, Tb, Yb, Lu, Th, U ва бошкалардан фон тариқасида фойдаланишлари мумкин.
Элементларнинг таҳлил натижалари, геокимёвий провинциялар, геокимёвий барьерлардан олий ўкув даргохдарида тупроқ кимёси, биогеокимё ва бошқа фанларни ўқитишда фойдаланишлари тавсия этилади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунё умумий ер майдонининг 11 фоизи ёки 14,5 млн. км квадрата ишлаб чиқаришга яроқли ерлар ҳисобланади1. Дунё бўйича қумли ер майдонлари эса АҚШда 492 минг га, Хитойда 270 минг га, Австралияда 400 минг га, Саудия Арабистонида 233 минг га, Аргентина ва Чилида 673 минг га ни ташкил этади. Асосий қумли массивлар Туркманистон, Қозоғистон, Узбекистан Республикаларида 300 минг га майдонда жойлашган. Марказий Осиёнинг қумли сахролари 38 миллион гектар ёки умумий майдонга нисбатан 38,2% ни эгаллайди2. Бугунги кунда мавжуд мелиоратив холати ёмонлашган, унумдорлиги паст бўлган кумли майдонларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш долзарб муаммо хисобланади.
Дунё қишлоқ хўжалиги амалиётида Исроил, Миер, Хитой каби давлатларда ишлаб чиқариш самарадорлиги жуда паст бўлган кумли ерларга кўшимча озиқа бериш йўли билан пахта хосилдорлигини гектарига 32-40 центнер олиш имконияти яратилмокда. Бундан ташқари, турли агротехнологик тадбирларни кумли ва кумлокди ерларга кўллаш орқали озиқа моддалар билан бойитиш, унумдорлигини тиклаш ва оширишга каратилган инновацион технологиялар қўлланилмокда. Унумдорлиги паст, шамол эрозиясига чалинган қумликлар, кум барханлар, қум қаторларини шамол таъсиридан муҳофаза қилиш, бундай ерларда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш ва суғориш шароитида юқори сифатли пахта ва бугдой экинлари хосилдорлигини оширишда табиий ва сунъий экранларда турли ўғитларни (N, Р, К, маҳаллий ўғит-гўнг, лигнин) мутаносиб нисбатларда қулай муддат, меъёр ва усулларда қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш агротупроқшунослик ва агрофизика, пахтачилик ва дончилик сохаларининг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Республикамизда мустақиллик йилларида суғориладиган кумли ва қумлоқли ерлардан самарали фойдаланиш ва ерларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилашга каратилган кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида кумли ва кумоқли ерлардан, хусусан Марказий Фарғона ерларининг ҳар гектаридан кўшимча 2-3 центнер пахта хом ашёси ва 4-6 центнер буғдой ҳосили олинишига эришилди. Шу билан биргаликда, мелиоратив холати оғир бўлган кумли ва кумокли ерларнинг генезиси, уларнинг морфогенетик хосса-хусусиятларини аниклаш, эрозия жараёнларини олдини олишга каратилган мақбул агротехнологияларни ишлаб чиқиш борасидаги тадкикотларга етарлича эътибор каратилмаган. Узбекистан Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармокларини ривожлантириш, кишлоқ хўжалиги ишлаб чикариш сохасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш» муҳим стратегик вазифалардан бири килиб белгилаб берилган. Бу борада унумсиз, кийин мелиорацияланадиган кумли ерларни мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни ишлаб чикиш ва жорий этиш бўйича илмий тадқиқот ишлари муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПФ-4533-сон «Ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги 4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари хамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Марказий Фарғона қумликларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва эрозиядан сақлаш технологияларини такомиллаштириш ҳамда кишлок хўжалик экинларини парваришлашнинг янги агротехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор табиий экранли кумли майдонларда жавдар ўсимлиги поясини 14-15 см қолдирилиши натижасида уларнинг агрофизикавий ва агрокимёвий хоссалари яхшиланганлиги ҳамда озиқа режими бойиганлиги исботланган;
минерал ва органик ўғитларни энг самарали меъёрини қўлланганда дефляция таъсирида бўлган дўнг-барханли, кумли ерларда ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларнинг ҳосилдорлиги яхшиланиши аниқланган;
табиий ва сунъий экранларни ҳосил килиш оркали кумли ерларни экологик-мелиоратив холатини яхшиловчи ва сув тежовчи технология ишлаб чиқилган;
фермер хўжаликлари пахта майдонларида табиий экран хосил килиниши натижасида кўсакларни 3-4 кунга эрта очилиши аникланган;
атроф муҳит экологик холатини яхшилашга каратилган тадбирлар оркали зовур ва арик чикиндиларидан фойдаланиш агротехнологияси ишлаб чиқилган.
Хулосалар
1. Марказий Фарғона ҳудудида жами 80 минг гектар қум-барханли ерлардан 60 минг гектари ўзлаштирилган, шундан 50 минг гектари кишлок хўжалиги амалиётида фойдаланилиб келинмокда. Мазкур ер майдонларда асосан кишлок хўжалик экинларидан пахта, бошокли, донли ва полиз экинлари етиштирилади. Мелиоратив тупроқшунослик нуқтаи назардан ушбу ерлар унумдорлиги паст, кийин мелиорацияланувчи, қўшимча озика моддаларига муҳтож ерлар хисобланади.
2. Марказий Фарғонанинг дўнгли, барханли, кум каторлари кадимдан ўзлаштирилиб, текисланиб келинган майдонлар табиий экранли худудлар сугориладиган майдонлар ер устки катламда асосан кум, кумлок, айрим жойларда енгил кумоқлар учрайди. Тадқикотларда ўрганилган кумли майдонлар генезисига кўра устки қатламлари қумлардан, куйи катламлар эса нисбатан огир механик таркибли тупрокдан иборат. Мазкур текисланган тупроклар ер устки қатламининг қалинлиги 30 см дан 140 см гача, айрим жойларда 2-3 метргача етади.
3. Фаргона водийсида ўзлаштирилган қумлар курук ҳамда ҳимоясиз ва шамол тезлиги 4,3-4,5 м/сек. бўлганда эрозияга чалинади. Ушбу ҳудудларда шамол эрозияси жараёнларини олдини олиш учун лойқа чўктириб, қайта ишлов бериш оркали сунъий экранлар ҳосил килиш оркали эришилди.
4. Урганилган кумли тупроклар лойкали зовур чикиндилари (майда тупрок) билан қайта ишланиб сунъий экран ҳосил қилинганда, дастлабки йилларданоқ ҳайдов ва ҳайдов ости қатламлари (0-30 ва 30-40 см) ҳажм оғирлигига ижобий таъсир кўрсатади. Тажрибаларда назорат вариантга нисбатан гектарига 1000 тонна майда тупрок солиниб кайта ишлов берилганда 0-30 см катламида 1,43 г/см3 ни ташкил этиб, 30-40 см лик да бу кўрсаткич ўртача 1,42 г/см3 гача етади.
5. Сунъий экран яратилганда кумларни намлиги сезиларли равишда ошади, тупрок кесмаси бўйлаб куйи катламлар томон дала нам сигими ортиб боради. Назорат вариантида намлик 0-30 см калинликда 4,3% ни, 30-40 см лик қатламида 5,8% ни ташкил этади, гектарига 1000 тонна майда тупроқ солинганда мос равишда 8,4-22,5% гача ошди.
6. Сунъий экран ҳосил қилинганда ғўза хосилдорлиги сезиларли равишда ошади, айникса 75 см лик қалинликдаги қумли тупроқларга гектарига 1000 тонна майда тупрок солинган вариантдаги пахта ҳосилдорлиги назоратга нисбатан 17,1 ц/га ошган. Юқори пахта хосилдорлиги 50 см лик қалинликда кумли тупроқларда яратилган экранли майдонларда кайд килиниб, минерал ўғитлар меъёри N-350, Р2О5-250, К2О-125 кг/га ҳисобида бўлганда 38,8 ц/га гача етиши кузатилади. Назорат вариантида эса бу кўрсаткич 18,4 ц/га ни ташкил этади. Сунъий экранли экин майдони тупроқларига нитратли азот, харакатчан фосфор ва алмашинувчи калийларнинг мос равишда энг кўп микдорда - 200, 140 ва 100 кг/га кўлланилганда ҳамда 40 т/га гўнг ва 60 т/га ҳисобида лигнин солинганда ғўзанинг жуда яхши ўсиб ривожланиши кузатилди ва ўртача 29,8 ц/га ҳосил олишга эришилди.
7. Текисланган табиий экранли кумликларда пахта хосилдорлигига энг яхши таъсир этувчи минерал ўғитлар меъёри - N-200, Р2С>5-140, К.2О-100 кг/га + 60 т/га лигнин ва 40 т/га гўнг қўлланилган фонларда кузатилади. Ушбу вариантда назорат вариантга нисбатан ўртача ҳосилдорлик кўрсаткичи мос равишда 2,9-5,2 ц/га ни ташкил этади. Солинган минерал ўғитлар ва лигнин ҳамда гўнгнинг оптимал меъёрлари ҳосилдорликни ошириш билан бирга толанинг технологик хусусиятларига хам ижобий таъсир кўрсатди. Демак, ушбу меъёрларни камайтириш ёки ошириш ғўза хосилдорлиги ва тола сифатига салбий таъсир кўрсатади.
8. Тажрибалар шуни кўрсатадики, сунъий экранли 50-75 см калинликдаги тупроқларда намлик 18,3% гача етади, буғдой ва ғўза хосилдорлиги юқори бўлади. Бундай калинликдаги кумли ерларда бугдойдан юқори ҳосил олиш учун азот-160, фосфор-160, калий-80 кг/га бўлиши мақсадга мувофиқ.
9. Табиий экранли - текисланган кумликларда деҳқончилик қилиш учуй ушбу шароитда кумнинг устида 12-14 см ли жавдар колдиғи (илдиз-анғиз қисми) билан шамол эрозиясидан муҳофаза мумкин, бунда кўчат калинлиги 170-200 дона/м2 ташкил этади. Табиий экранли 50-75 см калинликдаги кумли майдонлардан юқори ва сифатли ғўза ҳосили олиш учун гектарига 250 кг азот, 200 кг фосфор ва 170 кг калийли ўғитлардан фойдаланиш тавсия этилади.
10. Текисланган кумликларда ғўза хосилдорлигини ошириш учун табиий экран фонида N-200 кг/га, Р2О5 -140 кг/га, К2О-Ю0 кг/га ва кузги шудгор билан 40 т/га гўнг ёки 60 т/га лигнин солиш тавсия этилади. Бунда шудгорлашда Р2О5 -100 кг/га, К2О-50 кг/га, экиш билан бирга эса N-30 кг/га, Р2С>5 -20 кг/га, 2-3 чинбаргли даврда 50 кг/га азот, шоналашда 60 кг/га, гуллашда 60 кг/га азот, 20 кг/га фосфор ва 50 кг/га калий солиш мақсадга мувофикдир.
Н.Ғўза 2-3 чинбарг чиқарганда эгат пуштасини культиватор билан иккига бўлиб, эгат тубида ўсаётган ғўза атрофига ташлаш ва янги эгат ташкил килиш яхши натижа беради.
12. Текисланган ўзлаштирилган кумларда кузги бугдой етиштиришда сунъий экран яратиш иқтисодий жихатдан фойда келтирмайди, шу сабабли бу агромелиоратив тадбирларни ўтказиш тавсия этилмайди.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунё умумий ер майдонининг 11 фоизи ёки 14,5 млн. км квадрата ишлаб чиқаришга яроқли ерлар ҳисобланади1. Дунё бўйича кумли ер майдонлари эса АҚШда 492 минг га, Хитойда 270 минг га, Австралияда 400 минг га, Саудия Арабистонида 233 минг га, Аргентина ва Чилида 673 минг га ни ташкил этади. Асосий кумли массивлар Туркманистон, Қозоғистон, Узбекистан Республикаларида 300 минг га майдонда жойлашган. Марказий Осиёнинг кумли сахролари 38 миллион гектар ёки умумий майдонга нисбатан 38,2% ни эгаллайди2. Бугунги кунда мавжуд мелиоратив ҳолати ёмонлашган, унумдорлиги паст бўлган кумли майдонларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш долзарб муаммо ҳисобланади.
Дунё кишлок хўжалиги амалиётида Исроил, Миер, Хитой каби давлатларда ишлаб чиқариш самарадорлиги жуда паст бўлган кумли ерларга қўшимча озиқа бериш йўли билан пахта хосилдорлигини гектарига 32-40 центнер олиш имконияти яратилмокда. Бундан ташкари, турли агротехнологик тадбирларни кумли ва кумлоқли ерларга қўллаш орқали озиқа моддалар билан бойитиш, унумдорлигини тиклаш ва оширишга қаратилган инновацион технологиялар қўлланилмоқда. Унумдорлиги паст, шамол эрозиясига чалинган қумликлар, кум барханлар, кум каторларини шамол таъсиридан муҳофаза қилиш, бундай ерларда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш ва суғориш шароитида юқори сифатли пахта ва бугдой экинлари хосилдорлигини оширишда табиий ва сунъий экранларда турли ўғитларни (N, Р, К, маҳаллий ўғит-гўнг, лигнин) мутаносиб нисбатларда кулай муддат, меъёр ва усулларда кўллаш технологиясини ишлаб чиқиш агротупрокшунослик ва агрофизика, пахтачилик ва дончилик соҳаларининг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Республикамизда мустақиллик йилларида суғориладиган қумли ва қумлоқли ерлардан самарали фойдаланиш ва ерларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилашга каратилган кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида қумли ва қумоқли ерлардан, хусусан Марказий Фарғона ерларининг ҳар гектаридан қўшимча 2-3 центнер пахта хом ашёси ва 4-6 центнер буғдой ҳосили олинишига эришилди. Шу билан биргаликда, мелиоратив ҳолати оғир бўлган қумли ва қумоқли ерларнинг генезиси, уларнинг морфогенетик хосса-хусусиятларини аниқлаш, эрозия жараёнларини олдини олишга қаратилган мақбул агротехнологияларни ишлаб чиқиш борасидаги тадқиқотларга етарлича эътибор қаратилмаган. Узбекистан Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармокларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш» муҳим стратегах вазифалардан бири килиб белгилаб берилган. Бу борада унумсиз, қийин мелиорацияланадиган кумли ерларни мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни ишлаб чикиш ва жорий этиш бўйича илмий тадқикот ишлари муҳим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПФ-4533-сон «Ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги 4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Марказий Фарғона қумликларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва эрозиядан сақлаш технологияларини такомиллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалик экинларини парваришлашнинг янги агротехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор табиий экранли қумли майдонларда жавдар ўсимлиги поясини 14-15 см қолдирилиши натижасида уларнинг агрофизикавий ва агрокимёвий хоссалари яхшиланганлиги хамда озиқа режими бойиганлиги исботланган;
минерал ва органик ўғитларни энг самарали меъёрини қўлланганда дефляция таъсирида бўлган дўнг-барханли, кумли ерларда ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларнинг ҳосилдорлиги яхшиланиши аниқланган;
табиий ва сунъий экранларни ҳосил қилиш оркали кумли ерларни экологик-мелиоратив холатини яхшиловчи ва сув тежовчи технология ишлаб чиқилган;
фермер хўжаликлари пахта майдонларида табиий экран хосил қилиниши натижасида кўсакларни 3-4 кунга эрта очилиши аниқланган;
атроф муҳит экологик холатини яхшилашга каратилган тадбирлар оркали зовур ва ариқ чиқиндиларидан фойдаланиш агротехнологияси ишлаб чиқилган.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон иктисодиётининг глобаллашуви ва кескин ракобатчилик, ахоли сонининг муттасил ортиб бориши, хусусан, «2050 йилга бориб жахон ахолиси 10 миллиард кишига етиши натижасида аҳолини сифатли озик-овқат махсулотлари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида интенсив тарзда хомашё етиштириш, озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқарувчи тармоқларни худудий таркибини такомиллаштириш, янги ишлаб чиқариш шаклларидан фойдаланишни такозо килмокда».1 Бу ўз навбатида, озик-овқат саноати тармоқларининг жойлаштириш ўрни ва усулини тўғри танлашни хамда рақобатбардош истеъмол махсулотлари ишлаб чикариш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш ва бошқаришда кластер тизимидан самарали фойдаланишни талаб этади.
Жахонда ишлаб чикариш ресурсларини бошкаришда, ишлаб чиқариш тизимлари ва озиқ-овкат махсулотларини сотиш ўртасидаги ўзаро оптимал нисбатини таъминлашда тармок кластерларини яратиш мухим вазифалардан ҳисобланади. Дунёда ва республикамизда замонавий истеъмол махсулотлари ишлаб чиқарувчи озиқ-овқат саноати тармоқларини ривожлантириш, тармок учун хомашё етиштириш, махаллий хомашёни технологик жихатдан чукур кайта ишлаш, экспорт салохиятини оширишда тармок кластерлари ва логистик марказларни ташкил қилиш хамда шакллантириш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, аҳолини экологик тоза ва сифатли озик-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда озик-овқат саноати тармоқларини ривожлантириш, унинг хомашё базасини янада мустаҳкамлаш, қайта ишлаш соҳасини модернизация қилиш, озик-овқат маҳсулотларини диверсификациялаш, республиканинг экспорт имкониятларини ошириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада маҳаллий хомашё асосида ички истеъмол талаблари таъминланиб, ахоли эҳтиёжларидан ортган махсулотларнинг бир қисмини жаҳон бозорига экспорт қилиш орқали муҳим иқтисодий самарага эришилди. Таъкидлаш керакки, аҳолининг сифатли озиқ-овкат махсулотларига бўлган талабини кондиришда ички ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда тўлиқ циклли озиқ-овкат саноати тармоқлари технологик занжирини ҳудудий ташкил этишнинг илмий таъминотига етарлича эътибор каратилмаган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «...қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур кайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озик-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юкори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини куриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш, юқори технологияли кайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, махаллий хомашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида кўшимча кийматли тайёр махсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатдан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация килишга...»2 каратилган мухим вазифалар белгилаб берилган. Бу эса сифатли озик-овқат маҳсулотларини ишлаб чикариш, мазкур тармоқни ривожлантириш ва худудий таркибини такомиллаштиришда кластер тизимидан самарали фойдаланишни такозо этади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2016 йил 5 мартдаги ПҚ-2505-сон «2016-2020 йилларда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хомашё базасини янада ривожлантириш, уларни қайта ишлашни чукурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чикариш ва экспорт килишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2716-сон «2017-2018 йилларда мева-сабзавотларни кайта ишлаш, музлаткичли сақлаш, хамда кадоқлаш материаллари ишлаб чиқаришни чукурлаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 18 январдаги ПК-2731-сон «2017-2021 йилларда Оролбўйи минтакасини ривожлантириш давлат дастури» тўғрисидаги Қарорлари мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти озиқ-овқат саноатининг ижтимоий-иктисодий, табиий омилларини баҳолаш асосида, унинг ҳудудий таркибини такомиллаштириш ҳамда вилоятда республика озиқ-овқат саноати ҳудудий кластерини яратиш бўйича илмий асосланган амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
республикада озик-овкат саноати худудий кластерини барпо этишда «хомашё - кайта ишлаш - тайёр маҳсулот» ишлаб чиқариш жараёнининг самарали иқтисодий-географик тузилмаси ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат саноати таркибини ривожлантиришда илк бор логистика марказларини худудий ташкил этиш хусусиятлари, ички (ўзига хос мева-сабзавотлар олма (карвак олма), узум, қовун (гурвак), гуруч ва кизилмия томири етиштирилиши) ва ташқи (Ҳазорасп эркин иктисодий зонаси, транспорт инфратузилмаси, ташки бозорда истеъмолчилар мавжудлиги) имкониятлари иқтисодий-географик жихатдан асосланган;
Хоразм вилояти озик-овкат саноати ва унта хомашё етказиб берувчи тармоқларининг худудий коэффициентлари аниқланган хамда ГАТ маълумотлар базаси асосида хариталари ишлаб чиқилган;
кластерларни ташкил этишда ривожланган давлатларнинг кластер ёндашувидаги инновацион тажрибалари хамда худудий хусусиятларни умумлаштириш асосида озик-овкат саноати кластери тизими иктисодий-географик жихатдан такомиллаштирилган.
Хулоса
Диссертацияда озиқ-овқат саноати ривожланиши ва жойланишининг иқтисодий-географик хусусиятлари бўйича амалга оширилган тадкиқотлар куйидаги хулосаларни килишга имконият яратади:
1. Хоразм вилоятида озик-овкат саноати хомашёсига кайта ишлов берилиш даражаси паст. Озик-овкат махсулотлари вилоятдан ташкарига асосан кайта ишланмаган, табиий ҳолатда чиқарилади, фақат ёғ-мой олиш мақсадида пахта хомашёсига юқори даражада қайта ишлов берилади. Шакар саноати хомашёси хориждан келтирилади. Мева ва сабзавот консерваси, куритилган ва турли даражада қайта ишланган мева, сабзавот ва зираворлар деярли ишлаб чиқарилмайди. Гўшт ва сутни саноат усулида қайта ишлаш даражаси хам жуда паст. Сифатли колбаса, сут махсулотлари четдан олиб келинади.
2. Хоразм вилояти озиқ-овкат саноатида ун-ёрма, ёғ-мой, алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар, шакар ишлаб чикариш саноати йирик ишлаб чикариш корхоналарида, қолганлари кичик бизнес секторида мужассамлашган. Озик-овкат саноатининг вилоят саноатидаги улуши 18-20 фоизга тенг, аммо тармок ва худудий таркиби номукаммал, соҳа қувватининг 20 фоиздан ортиғи Урганч шахрига тўғри келади. Вилоятда гўшт ва сутни кайта ишлаш, консерва, қандолат, нон ишлаб чикариш саноат тармоклари сует ривожланган.
3. Урганч шаҳри ёғ-мой, ун-нон, алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар, сут, гўшт маҳсулотларига, Ҳазорасп тумани шакар, Шовот, Хонқа, Урганч, Боғот туманлари ун-ёрма ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Қолган туманларда озиқ-овқат саноати сует ривожланган, асосан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига тегишли санокли цехлар мавжуд.
4. Хоразм вилоятида озиқ-овкат саноатини ривожлантириш боскичма-боскич, бевосита вилоят агроиклимий шароити ва ресурсларидан келиб чиқиб ёғ-мой, мева-сабзавот, полиз, ўрик, ковун, қовоқ, узум, сут ва гўшт маҳсулотларини турли даражада қайта ишловчи республика кластери сегментини яратишдан тортиб келажакда мустакил, айни вақтда, республика иқтисодиётини тўлдирувчи кластери тизимини яратиш лозим.
5. Хоразм вилоятида озик-овқат кластери ёки унинг минтакавий бўғинини шакллантириш жараёнида ишлаб чикариш худудий таркиби ва ихтисослашувини такомиллаштириш, ички озиқ-овқат махсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини баркарорлаштириш баробарида экспорт салоҳиятини шакллантирувчи соҳаларни ривожлантириш талаб этилади.
6. Иқлимий шароитлардан келиб чиқкан ҳолда, худуд қишлоқ хўжалигида даставвал деҳқончилик тармоқларида экинларни интенсив тарзда етиштириш, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш хисобига озик-овқат саноати тармоқларини хомашё билан таъминлаш ҳамда етиштирилган маҳсулотни ўз ҳолича ёки ярим тайёр ҳолатда экспорт қилиш муҳим аҳамият касб этади. Ҳудудда чиқиндисиз технологияларга асосланган ускуналар билан жиҳозланган замонавий корхоналарни куриш, деҳкончиликда кам сув сарфлаб нисбатан юқори ҳосил олишни таъминловчи хориж технологияларидан фойдаланиш ҳамда чет эл инвестицияларини жалб қилиш йўли билан соҳада иқтисодий самарадорликка эришиш мумкин.
7. Истеъмол меъёрлари бўйича вилоятда аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талаби асосий турлари бўйича меъёр даражасидан анча ортиқ, фақат тухум, балиқ маҳсулотларини етиштиришни ошириш талаб этилади. Ушбу тармоқларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари катта, айни вақтда гўшт, сут, сабзавот ва полиз маҳсулотларини бир неча марта кўп ишлаб чикариш ва уларни табиий равишда кайта ишлашнинг имкониятлари мавжуд.
8. Вилоятнинг қулай транспорт географик жойлашувига эта озиқ-овқат саноатининг собиқ корхоналари кувватларини кайта тиклаш, Урганч шахрида ва темир йўл артериясига туташ Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Урганч ва Шовот туманларидаги йирик аҳоли пунктларида мева, сабзавот, полиз махсулотлари, ярим ва тайёр озик-овкат махсулотларини сақлаш, экспорт килиш логистика марказларини барпо этиш тавсия этилади.
9. Узбекистан Республикасида енгил, озиқ-овқат саноати, оммавий машинасозлик кластерларини шакллантириш учун барча шароитлар мавжуд. Республикада мавжуд илмий тадкиқот ва олий таълим муассасаларида замонавий технологияларга оид билим ва кўникмалар билан куроллантирилган кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш ва уни ишлаб чикариш билан корпоратив хамкорлик кластерини шакллантириш долзарб масала саналади. Республика ва унинг худудларида ривожланган озик-овкат кластерини шакллантириш, энергия ишлаб чикариш циклини тўла охирига етказиш, озик-овкат хавфсизлигини таъминлаш баробарида мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга имкон беради.
Диссертация мавзусииинг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон аҳолисининг кўпайиб бориши билан унинг озиқ-овкат маҳсулотларига бўлган талабининг ўсиб бориши, ўз навбатида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш, ҳудудий таркибини такомиллаштиришнинг долзарблигини белгилаб беради. «2050 йилга бориб жаҳон аҳолисининг 9 миллиарддан ортиши, урбанизация даражасининг тез суръатларда ўсиши ва ақолининг 70 фоизи шақарларда тўпланиши (ҳозирда 49 фоиз) кутилаётган бир пайтда, дунё аҳолисини боқиш учун глобал даражада кишлок хўжалиги ва озик-овқат маҳсулотлари ишлаб чикаришни икки баробарга ошириш керак бўлади». 1 Бу ҳолат суғориладиган ерларнинг асосий қисми жойлашган курғокчил минтақалар ва улар каторида Ўзбекистон чўл худудларида кишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш лозимлигини кўрсатади.
Бугунги кунда жаҳон қишлок хўжалигида ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, иктисодий-географик омилларнинг худудий ўзгарувчанлигини аниқлаш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий-ижтимоий жараёнларни самарали бошқариш механизмлари ишлаб чиқиш, озик-овқат хавфсизлиги ва баркарор иқтисодий ривожланишни таъминлашнинг илмий асосларини яратиш талаб этилмокда. Чўл худудларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича иқтисодий географик тадқиқотларни амалга оширишда суғориладиган ерлардан фойдаланишни худудий ташкил этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш, қишлок хўжалик экин майдонларини оптималлаштириш, аҳоли истеъмол даражасини аниқлаш, агрогеографик прогнозларни ишлаб чиқиш, аграр соҳа ривожланишининг устувор йўналишларини белгилаш кабилар долзарб масалалардан ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида республика қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий этишда туб ислоҳотларни амалга оширишни тақозо этди. Жумладан, қишлок хўжалигини модернизация қилиш, мулкдорлар синфини шакллантириш ҳамда уларнинг мустакиллигини таъминлаш бўйича боскичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экин майдонларида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни иқтисодий рағбатлантириш механизмларини жорий этиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди, қишлоқ хўжалиги экинлари хосилдорлиги ошди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт таркиби ва географиясининг кенгайишига эришилди. Таъкидлаш керакки, мамлакат чўл ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш, сув захираларини оқилона бошқариш, аграр соҳа инфратузилмасини такомиллаштириш, қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини ошириш бўйича илмий изланишларга етарлича эътибор қаратилмаган.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озик-овкат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш» 2 каби вазифалар белгилаб берилган. Мазкур вазифаларнинг самарали бажарилиши Жанубий Ўзбекистон чўл ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ривожланишининг иқтисодий-географик омилларини бозор муносабатларига ўтиш шароитида тизимли ва мажмуали тадқиқ қилиш ҳамда унинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш борасида илмий изланишлар мухим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони билан тасдикланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш» йўналиши, 2015 йил 29 декабрдаги 2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ноябрдаги 382-сон «Сурхондарё вилоятида деҳкон хўжаликларининг имкониятларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Узбекистан чўл ҳудудларида кишлоқ хўжалиги ривожланишининг иқтисодий географик омилларини очиб бериш ҳамда мавжуд муаммолар ечими бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Узбекистан қишлоқ хўжалиги ривожланишининг иқтисодий географик омилларидан тупроқ-иклим шароитлари, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати, сув истеъмоли меъёри, мулкчилик шаклларининг самарадорлиги, аҳолининг истеъмол даражаси агрогеографик районлаштириш асосида аникланган;
ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари таркибини оптималлаштиришнинг дастурий таъминоти ишлаб чикилган;
минтақада гидромелиоратив аграр-индустриал циклларни ривожлантиришнинг маъмурий, иктисодий ва экологии хусусиятлари аниқланган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чикарувчилари фаолиятини ташкил этишнинг ҳудудий тизимини аграр соҳа инфратузилма салоҳиятини кучайтириш, сув ресурсларини самарали бошқариш, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва чўл-яйлов чорвачилигини ривожлантириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини назорат килиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чикилган.
Хулоса
1. XX асрнинг иккинчи ярмида Узбекистан чўл ҳудудларида янги ерларнинг ўзлаштирилиши муносабати билан мураккаб ирригация-мелиорация инфратузилмаси шакллантирилди ҳамда қишлоқ хўжалигини экстенсив ривожланиши учуй пойдевор яратилди. Ер ресурсларидан кишлоқ хўжалигида самарали фойдаланиш бевосита трансчегаравий хусусиятга эга бўлган сув ресурсларига боғлиқлиги, деҳқончиликда сув сарфининг кўпайиб бориши сугориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ёмонлашувига, Орол денгизининг қуриши ва бошқа геоэкологик муаммоларга сабаб бўлди.
2. Жанубий Узбекистан чўл ҳудудларида ер-сув, ахоли ва мехнат ресурслари ҳамда электр энергия асосида занжирсимон ривожланиш хусусиятига эга бўлган мураккаб цикл - аграр-индустриал мажмуаси шаклланмокда. Кўп меҳнат ва сув талаб килувчи гидромелиоратив дехкончилик цикли етакчи хисобланиб, чорвачилик-индустриал цикли ривожланишида хам имкониятлар катта. Бу икки циклнинг ўзаро алоқадорликда ривожланиши, мавжуд тоғ-кимё хамда ёқилғи-энергетика мажмуаси билан биргаликда минтақа иқтисодиётининг асосини ташкил килади.
3. Қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда қўшимча сув манбаларидан фойдаланиш асосида сув тақчиллигини олдини олиш мумкин. Асосан, коллектор-дренаж сувларининг шўрлик даражаси 3-5 гр/л дан юқори бўлмаган такдирда дарё сувлари билан қўшган (аралаштирилган) холда ишлатиш тавсия этилади. Мазкур сувлардан Ангор, Миришкор, Музработ, Нишон, Косой, Шеробод ва Қизириқ туманларида кенг фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Бунда туманлардаги йирик зовурларда тўсиқ ва насос станцияларини ўрнатиш зарур бўлади.
4. Қишлоқ хўжалигида ер-сув ресурсларидан окилона фойдаланиш мақсадида математик моделлаштириш услубиёти ва мое алгоритм асосида муайян майдонда ахборот технологиялари асосида оптимал ишлаб чиқарувчилик сиёсатини олиб бориш механизми ишлаб чиқилган. Натижада, чўл ҳудудларида пахта ва ғалла экин майдонлари қисқариши натижасида бўшайдиган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинларини самарали жойлаштирилишини таъминлаш имконияти яратилган.
5. Қишлоқ хўжалиги ихтисослашувида таркибий ўзгаришларни тармоқ ривожланиши ва ҳудудий ташкил этилишига таъсир кўрсатувчи географии омилларни ҳисобга олиб ўзгартириш ва экин майдонлари таркибини мақбуллаштириш таклиф қилинган. Бунга кўра, 2016 йилда Ангор туманида 250 гектар, Жаркўрғонда 550, Қизирикда 500, Музработда 700, Термизда 300, Шерободда 300, Касби туманида 220 гектар, Косонда 280, Миришкорда 650, Муборакда 250, Нишонда 300, Қарши туманида эса 200 гектар пахта майдонини қисқартириш ва ушбу ҳудудларнинг табиий шароитидан келиб чиқиб, ушбу майдонларнинг 50 фоизига сабзавот ва дуккакли экинлар, 15 фоизига мева ва токзорлар, 14 фоизига озуқабоп экинлар, 10 фоизига мойли экинлар, 6 фоизига картошка экинини, 5 фоизга бошқа экинларни жойлаштириш таклиф қилинган.
6. Қишлоқ хўжалиги ривожланиши ва ҳудудий ташкил этилишидаги муаммоларни самарали ҳал килишни таъминлайдиган иқтисодий географик тизимни яратиш, келажакда регионал шароитда қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш йўлларини башорат қилиш, соҳа тараққиётининг якин, ўрта ва узок келажакдаги холатини аниқлаш мақсадида 2015-2020 йилларда асосий қишлоқ хўжалик экин майдонлари, ҳосилдорлиги, ва ялпи ҳосилининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Бу кўрсаткичларда 2020 йилгача пахта экин майдонини 18-20 фоиз қисқартириш, ялпи ҳосил 16-18 фоизга камайиш, ҳосилдорлик 1-1,5 ц/га кўпайиши кўрсатилган. Қисқартирилган пахта майдонлари ўрнига йиллар давомида сабзавот, озуқабоп экинлар, мойли экинлар, токзор ва картошка экинини жойлаштириш прогнози берилган.
7. Келажакда қишлок хўжалиги ихтисослашувида таркибий ўзгаришларни ҳисобга олиб ва минтака табиий шароитидан келиб чикиб, Касби, Косон, Миришкор, Муборак, Нишон ва Қарши туманларида 2-3 тадан сабзавот, мойли экинлар, полиз экинлари ва озуқа экинлари уруғини етказиб берувчи уруғчилик фермер хўжаликларини ташкил килиш мақсадга мувофиқ. Натижада фермер ва деҳқон хўжаликларини сифатли ва ҳосилдор уруғлар билан таъминлаш тизими яратилади.
8. Вилоят марказларида кишлок хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, саклаш, экспорт қилишга ихтисослашган логистика марказларини ташкил этиш максадга мувофик. Натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш сифати яхшиланади, транспорт хизмати кулайликлари яратилади ва экспорт қилиш имконияти кенгаяди.
9. Чўл-яйлов чорвачилиги (қоракўлчилик) хўжаликларини мунтазам электр энергияси билан таъминлаш мақсадида мукобил электр энергияси манбаи - қичик қуёш батареяларидан фойдаланишни йўлга қўйиш лозим. Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида эса комплекс биогаз лойиҳаларининг қурилишини амалга ошириш керак. Натижада энергия харажатлари камаяди ва экологик тоза энергия манбасидан фойдаланиш имконияти яратилади.
10. Чўл ҳудудларида қишлок хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш мақсадида ташкилий, ҳуқуқий-норматив ва иктисодий-инвестицион йўналишлардан иборат мажмуали ёндашувни қўллаш, «иқлим ўзгариши шароитида аграр секторни мослаштириш ва диверсификациялаш» бўйича давлатнинг мақсадли дастури ва Концепцияни ишлаб чикиш, хўжаликлар инвестиция муҳитини ва экологик ҳолатни яхшилашга каратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофик.