Barcha maqolalar - Suv resurslari

Maqolalar soni: 20
  • Ushbu maqolada muallif yer unumdorligi, uning ijtimoiy voqelikka ta’siri kabi muhim masalaga e’tibor qaratadi. Markaziy Osiyoda yerlarning degradatsiyasi masalalari ko‘rib chiqiladi.

    Anastasia Kushnerenko, Xabibulloh Muxammadiev
    493-497
    84   32
  • Қувурли қурилмаларда буғларни конденсациялаш жараёнини самарали ташкил этиш учун вақт ва қувурдаги конденсацияланиш юзаси бўйича оқимнинг ҳарорати, босими ва иссиқлик-физик хоссалари каби технологик параметрларни ҳисобга олиш керак бўлади. Ушбу технологик параметрларни конденсацияланиш жараёнига таъсирини ўрганиш саноатда ишлатиладиган конденсация қурилммаларини иссиқлик самарадорлиги юқори оптимал дизайнини ишлаб чиқишга ёрдам беради [1-4]

    А Хурмаматов , О Исмаилов , Р Юсупов, Д Исаматова
    164-167
    50   16
  • Inson o'zining butun mavjudligi davomida dunyo haqida to'liq tasavvurga ega bo'lmasdan va faqat bir lahzalik vazifalarni yaratishga intilgan , xoh u oziq-ovqat ishlab chiqarish, xoh atom elektr stantsiyasini qurish bo'lsin. Har safar yaratilish va rivojlanish vektori inson o'z ehtiyojlariga muvofiq foydalanadigan atrof-muhitga qaratilgan. Hozirgi vaqtda insoniyatning muammolari, resurslarning ortib borayotgan qismini ishlab chiqarishni rivojlantirishga emas, balki atrof-muhitni saqlashga sarflash kerakligi bilan keskinlashmoqda. Aks holda, uning ifloslanishi yalpi milliy mahsulotning o'sishini sekinlashtira boshlaydi va uni oshirishga investitsiyalar samaradorligi pasayadi. Biroq, hozirgacha faqat dunyodagi eng boy davlatlar atrof-muhitni saqlash bo'yicha keng ko'lamli dasturlarni amalga oshirishga qodir. Eng kambag'al davlatlar bunga qurbi yetmaydi.

    A Toxirov , F Sodiqova , D Nasriddinov
    260-262
    61   19
  • Maqolada Orolboʻyidagi ekologik vaziyatning aholi salomatligiga taʼsiri koʻrib chiqiladi. Atrof-muhit omillari tahlilidan ma'lumotlarni taqdim etadi

    Roza Askarova
    80-87
    716   148
  • O‘tgan asrning 70-yillari boshlarida o‘rta maktabda o‘qib yurgan chog‘imizda geografiya darslarida o‘zining eng boy tabiat qo‘riqxonalari bilan mashhur bo‘lgan Orol dengizi haqida so‘zlagan domlani hayrat bilan tinglardik. Orol dengizining beqiyos izolyatsiyasi va xilma-xilligi hech kimni befarq qoldirmadi. XXI asrga qadam qo‘ygan O‘zbekiston Respublikasi ham boshqa davlatlar qatori ekologiya sohasidagi eng jiddiy muammolarga duch keldi. Ular orasida eng global muammolardan biri ekologik muammodir. Kimyoviy dunyoda hayot inson uchun qulayroq bo'ldi, lekin ayni paytda uning hayoti va sog'lig'iga xavf tug'diradigan qo'shimcha elementlarni oldi. Butun sayyoramizni azaldan Orol dengizi muammosi tashvishga solmoqda, uning hayotiy muhim suv resursini qayta tiklashga butun dunyo olimlari va amaliyotchilarining ongi qaratilgan. Orol dengizi dunyodagi toʻrtinchi yirik koʻl boʻlib, Orolboʻyi hududi obod va biologik jihatdan boy tabiiy muhit hisoblangan.

    Roza Askarova, Z Jumaniyazova
    619   168
  • Maqola agrar sohada suv resurslaridan foydalanish ahamiyati va uni soliqqa tortish masalalariga bag‘ishlangan bo‘lib, unda bugungi suv resiurslarining tanqisligi, suvdan foydalanishni tartibga solish, ayrim rivojlangan mamlakatlarda suvdan foydalanish va uni soliqqa tortish, shuningdek sohani rivjlantirish bo‘yicha tavsiyalar keltirilgan.

    Xosila Otanazarova, Ilhom Shukurov
    652-654
    54   20
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ер куррасидаги умумий сув манбаининг атиги 3 фоизини чучук сув захираси ташкил этади. Сўнгги йилларда чучук сув такчиллиги дунёдаги энг глобал муаммолардан бирига айланиб бормокда. Маълумки, дунё бўйича мавжуд чучук сув захирасининг 87 фоизи кишлоқ хўжалиги улушига тўғри келади.
    Шу жиҳатдан, республикамизда мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экинларни суғоришда сувни тежаш, уни сифатини ошириш, тупрокни эгат бўйлаб бир текис намланишини таъминлаш ва сувнинг оковага бехуда исроф бўлишини камайтириш бўйича кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда.
    Минтақамиз суғорма деҳкончилик тизимида экинларни суғоришда эгат орқали суғориш усули кенг қўлланилади. Ғўзани эгат оркали суғоришда сувнинг оқовага ва намликнинг физик бугланишга хамда филтрация жараёнига имкон қадар йўл кўймасликка эгат оркали сугориш технологияси элементларини янада такомиллаштириш орқали эришиш мумкин. Бунда, ғўза ва қатор орасига ишлов бериладиган бошка экинларни сугоришда катор орасини кора полиэтилен плёнка ва сомон билан мулчалаб сугориш технологиясини татбиқ этиш мухим аҳамиятга эга.
    Ғўзанинг илдиз тизими тарқалган тупроқ қатламида карбонат ангидрид ва углеводород газлари концентрацияси ошиши, тупрокда микро ва макроорганизмларнинг нафас олиши яхшиланиши, биокимёвий жараёнлар жадаллашишига тупроқ юзаси ёруғлик ва намликни ўтказмайдиган материаллар билан мулчаланганда кузатилади. Ушбу газлар тупроқ хавосида тупрокдаги қийин эрийдиган фосфатларни осон эрувчи шаклга келтиришда иштирок этадиган минерал ва органик кислоталар ҳосил бўлиш жараёнини тезлаштиради. Бунинг натижасида тупрокда турлича газ шаклидаги азотли минерал ўғитларнинг беҳуда исроф бўлишининг камайиши, ўсимликнинг азотли ўғитлар билан озикланиш самарадорлиги ошиши хисобига ғўза ва ғўза мажмуидаги экинлардан юқори хосил олиш имконияти яратилади.
    Ғўза катор орасини мулчалаб сугориш натижасида тупроқ намлигининг физик бугланиши камаяди, хайдов катлами ювилишининг олди олинади, сугориш сувлари тежалади ва пахта хосилдорлиги ошади.
    Ғўзани сув ва ресурстежамкор катор орасини кора полиэтилен плёнка билан мулчалаб сугориш технологиясини жорий этиш мақсадида, Узбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелда ПҚ-1958-сонли «2013-2017 йиллар даврида сугориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан окилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарора ҳамда Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сонли «Сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларни муайян даражада амалга оширишда мазкур диссертация тадкиқоти хизмат килади.
    Тадқиқотнинг мақсади ғўзанинг сув ва ресурстежамкор қатор орасини мулчалаб суғориш технологиясини қўллаш орқали макбул суғориш тартибини ишлаб чикиш ва сув истеъмолини мақбуллаштириш ҳамда ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор ғўзани сугориш олди тупроқ намлиги термостат-тарози усули билан бирга унинг сўриш босими динамикасини аниқ ва тезкор усулда ўлчаш қурилмаси тензиометр ёрдамида аникланган ҳамда катор орасини кора полиэтилен плёнка ва сомон билан мулчалаб суғоришга асосланган ғўзани сугориш технологияси ишлаб чикилган;
    биринчи маротаба типик бўз тупроклар шароитида ғўзанинг ўрта толали Наврўз навини ва шўрланишга мойил оч тусли бўз тупрокларда АН-Боёвут-2 навини катор орасига кора полиэтилен ва сомон тўшаб сугориш натижасида юқори самарадорликка, яъни мавсумий сув сарфи, ёқилғи мойлаш материалларини тежалишига ҳамда мўл ва сифатли пахта ҳосили олишга эришилган;
    илк бор катор орасини мулчалаб сугориш натижасида тупрок намлигининг физик бугланиши камайиши, унинг сув-физикавий хоссаларининг яхшиланиши, ғўза ер устки кисмининг жадал ўсиб-ривожланиши аникланган;
    катор орасини мулчалашнинг тупрок хароратига ижобий таъсири шунингдек, тупрок хавоси таркиби ва унинг кесими бўйича таркалиши, тупрок микроорганизмларининг фаол гурухдари микдори аникланган;
    биринчи маротаба тупрок қатламида ғўзанинг илдиз тизими вазни, микро ва макроорганизмлар микдори хамда тупрокнинг зичлиги ва намлиги каби омилларига мос ҳолда карбонат ангидрид (ССБ) газининг эмиссияси боғлиқлиги аникланган;
    қатор орасини мулчалаб суғориш технологиясини қўллашнинг пахта етиштиришда иқтисодий самарадорлигига таъсири аникланган.
    ХУЛОСАЛАР
    1. Суғориш сувлари тақчиллиги, иклимнинг глобал исиши шароитида ғўза етиштиришда сувни тежаш, тупрокнинг эгат бўйича бир текис намланишини таъминлаш, суғоришнинг ФИКни ошириш, тупроқнинг унумдор катлами ва унинг таркибидаги озиқа-моддаларнинг ювилишини олдини олиш, ёқилғи мойлаш материалларини иқтисод қилиш мақсадида сув ва ресурстежовчи катор орасини кора полиэтилен плёнка ва сомон билан мулчалаб сугориш технологиясини қўллаш мақсадга мувофикдир.
    2. Типик бўз тупроқларда тажриба даласи тупроги таркибидаги озик моддалар микдори ўсув даври бошида 0-30 хайдов катламида гумус ўртача 0,770%, умумий азот ва фосфор 0,076%, 0,113% ни ташкил этган бўлса, 0-50 см хайдов ости катламида бу мос холда 0,672; 0,066; 0,100% га тенг бўлганини таъкидлаш лозим.
    Бу кўрсаткич Сирдарё вилоятининг ўтлоқи бўз тупрокларида (0-30 см) хайдов ва (0-50 см) ҳайдов ости катламида гумус микдори ўртача 1,134 ва 0,955%, умумий азот ва фосфор микдори эса ўртача 0,131-0,094 ва 0,132-0,104% га тенг бўлиб, гумус билан ўртача, нитратли азот, фосфор ва калий билан кам даражада таъминлангани билан изохлаш мумкин.
    3. Типик бўз тупрокларнинг ҳажм оғирлиги ўсув даври бошидан ўсув охирига келиб, 0-30 см ва 0-50 см қатламда 0,03-0,02 г/см3 гача ошгани кузатилди. Ўтлоқи бўз тупроқларда бу кўрсаткич ўсув даври охирида оддий эгат орқали суғорилган вариантда 0-30 см қатламда 0,05 г/см3ни ташкил этган бўлса, қатор орасини кора полиэтилен плёнка ва сомон билан мулчаланган вариантларда мос равишда 0,02-0,03 г/см3 га тенг бўлиб, тупрокнинг энг кам зичлашиши катор ораси мулчаланган шароитда катор орасига ишлов бериш сони қискаргани ва суғоришларни мақбул муддат ва меъёрларда ўтказилиши билан богликдир.
    4. «Оққовоқ» об-ҳавони кузатиш станциясида кузатилган сўнгги 89 йил даврда ўртача йиллик хаво ҳарорати 1 °C га; йиллик ёгингарчилик микдори 450 мм дан 600 мм га (150 мм) га; хавонинг нисбий намлиги 53 дан 68%га (15%) ошгани, буғланиш тақчиллиги апрель-сентябрь ойларида 250 мм (27,0%), май-август ойларида 187 мм (26,0%), хавонинг нисбий намлигига боғлиқ ҳолда буғланиш эса 18,5 см (1850 м3/га) ёки 17,8% га камайиши маълум бўлганини келтириш мумкин.
    5. Тошкент вилоятининг нишабликка эга бўлган типик бўз тупроклари шароитида ғўзанинг ўрта толали Наврўз навини парваришлаш агротехникаси тизимида қатор орасини кора полиэтилен плёнка билан мулчалаб сугориш технологияси кўлланилганда сугориш сувининг ҳисобий кўрсаткичи халқаро ФАО-56 модули бўйича ҳисобланганда, мавсумий сув меъёри гектарига 847 м3 ёки 22% ни ташкил этган бўлса, ҳақиқий кўрсаткичи гектарига 1361 м3 ёки 34% (ўртача 1104 м3/га ёки 28%), катор ораси кузги бугдой сомони билан мулчаланганда эса бу ҳисобий кўрсаткич гектарига 893 м3 ёки 23%, ҳақиқий кўрсаткич 1350 м3 ёки 35% (ўртача 457 м3/га ёки 29%) га тенг бўлгани билан изоҳлаш мақсадга мувофикдир.
    Сирдарё вилоятининг эскитдан суғорилиб келинадиган ўтлоқи бўз тупрокларида 90 см катор орасида ғўзанинг Ан-Боёвут-2 навида катор орасига кора полиэтилен плёнка тўшаб катор оралатиб сугорилганда сув тежамкорлиги бўйича энг самарали бўлиб, бунда ФАО-56 модули бўйича ҳисобий кўрсаткичи гектарига 652 м3 ёки 43,2%, хақиқий кўрсаткич 600 м3 ёки 37,4% (ўртача 626 м3/га ёки 23,8%) га тенг бўлгани билан изоҳлаш мумкин.
    Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, Мирзачўлнинг нишаблиги 0,002-0,003 бўлган пасттекислик минтакасида катор ораси кора полиэтилен плёнка билан сугориш технологияси, Тошкент вилоятининг нишаблиги 0,01 бўлган тоголди пахтачилик минакасида плёнка билан мулчаланганга нисбатан 12%, сомон билан мулчаланганга нисбатан 5,2% га самарали бўлиб ҳисобланади.
    6. Тадқиқотларда ғўзанинг мавсумий сув меъёри оддий эгат орқали суғорилганга нисбатан катор ораси кора полиэтилен плёнка ва сомон билан мулчаланган вариантларда бирмунча камайиши аникланди. Типик бўз тупрокларда катор орасини плёнка ва сомон билан мулчалаб, тупрок намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% тартибда 65-65-60% тартибга нисбатан мавсумий сув меъёри вариантлар бўйича ўртача 184 (4,2%); 160 (3,6%); ва 1066 (27,9%); 1108 м3/га (29,0%) га кам бўлди. Мавсумий сув меъёри оддий эгат оркали сугорилган вариантларга нисбатан катор ораси мулчаланган вариантларда тупрок намлиги ЧДНСга нисбатан 65-65-60% тартибда гектарига 556 м3 ёки 12,7%, 70-70-60% тартибда эса 582 м3 ёки 13,2% иқтисод қилинганини қайд этиш мумкин.
    Эгатнинг юқори қисми плёнка, пастки кисми сомон билан мулчалаб (тупроқни ҳисобий қатлами 50-50-30 см) сугорилган вариантларда мавсумий сув меъёри гектарига 2858-2835 м3 ни ташкил этиб, оддий эгат оркали сугорилган вариантларга нисбатан гектарига 1040-1005 м3 ёки 26,6-26,8%, эгатнинг юқори кисми оддий эгатдан, пастки кисмига сомон тўшалган вариантларга нисбатан эса 402-350 м3 ёки 9,3-10,0% сув тежалишини таъкидлаш лозим.
    Типик бўз тупроқларда ҳар бир эгатдан оддий эгат орқали суғорилганга нисбатан сомон тўшалган эгатга гектарига 1220 м3 ёки 25,1, плёнка тўшаб сугорилган вариантларда 1182 м3 ёки 24,3% сувни тежалишини таъкидлаш мумкин.
    7. Тупроқнинг физик буғланиши ҳар бир эгатдан сугорилган вариантларда эгат оралатиб сугорилган вариантларга нисбатан гектарига 733; 717; 680 м3 га юқори бўлди. Бу кўрсаткич оддий эгат оркали сугорилган вариантларда гектарига 1690 ва 955 м3, плёнка билан мулчаланган вариантларда гектарига 1592 ва 765 м3 ва сомон билан мулчаланган вариантларда эса гектарига 1344 ва 664 м3 га тенг бўлиши максадга мувофикдир.
    8. Тупрок ризосферасида фойдали микроорганизмлар микдорининг энг юқори кўрсаткичи ғўзанинг ўсув даврида катор орасини полиэтилен плёнка билан мулчалаб сугорилган вариантларда кузатилди ва бу кўрсаткич 85,6-207,8 млн. кое/г ни ташкил этди. Демак, кора полиэтилен ва сомон остида тупрок микроорганизмларининг ривожланиши учун кулай ҳаво, намлик, иссиклик ва озика режими яратилгани билан изохдаш мумкин.
    9. Тупрок ҳавосидаги СО2 гази концентрацияси динамикасини ўрганиш бўйича кузатувларда ғўзанинг ўсув даврида тупрокдан СО2 гази ажралишининг энг юқори кўрсаткичи катор ораси кора полиэтилен плёнка билан мулчалаб, эгат оралатиб сугорилган вариантда кузатилган бўлиб, бу кўрсаткич 0,87% об ни ташкил этди. Қатор ораси плёнка билан мулчаланиб, эгат оралатиб суғорилганда ғўза ризосферасида мақбул аэрация муҳити яратилиб, тупрокдаги тирик организмлар, ўсимликнинг илдиз тизими ва фойдали микроорганизмлар нафас олиш жадаллашуви ҳисобига СО2 гази эмиссияси ошганини таъкидлаш лозим.
    10. Тупрок намлиги ЧДНС га нисбатан 65-65-60% ва 70-70-60% тартибда сугорилган вариантларда ғўзанинг ўсиши-ривожланиши, ҳосил тўплаши бўйича энг юқори кўрсаткичга эришилган. Сентябрь ойи ҳолатига кўра, кўсаклар сони ушбу вариантларда ўртача 9,8-10,2 ва 10,3-11,0 донани ташкил этган ва кўсакларнинг очилиш даражаси мос ҳолда 45,9-50,0 ва 52,4-58,2% га тенг бўлганини қайд этиш мумкин.
    Тошкент вилоятининг типик бўз ва Сирдарё вилоятининг ўтлоқи бўз тупрокларида катор орасига кора полиэтилен плёнка тўшаб сугорилган ҳар бир эгатдан сугорилган вариантда оддий эгатдан ва сомон билан мулчаланган ҳамда эгат оралатиб сугорилган бошқа тажриба вариантларидан устун бўлгани маълум бўлди ва сентябрь ойи ҳолатига ушбу вариантларда кўсаклар сони ўртача 9,2-14,5 дона, шундан очилгани 3,6-8,0 дона ёки 39,1-55,0% га тенг бўлишини келтириш мумкин.
    11. Ғўза оддий эгат оркали сугорилганда физик бугланиш ва транспирация нисбати анъанавий амалиётда мос ҳолда 34:66 ва 30:70 ни ташкил этган, катор ораси мулчалаб сугорилганда ушбу нисбат транспирация кўрсаткичига қараб кучли ўзгарган, асосан тупрок юзаси кора полиэтилен плёнка билан тўлиқ мулчаланган вариантларда 4,4:95,6 га тенг бўлди. Ушбу вариантларда физик бугланиш оддий эгат оркали сугорилган назорат вариантларга нисбатан гектарига 1515 м3 ёки 89,6% камайганлиги билан изоҳлаш мумкин.
    12. Типик бўз тупроқларда тупрок намлиги ЧДНСга нисбатан 65-65-60% ва 70-70-60% тартибларда катор ораси кора полиэтилен плёнка ва сомон билан мулчаланган вариантлардан энг юкори пахта ҳосили олинди, қўшимча пахта хосил оддий эгат оркали сугорилган вариантга нисбатан гектарига 4,9-6,8 ва 6,1-8,1 центнерни ташкил этди. Тупрок намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% сугориш тартибида барча тажриба вариантларида юқори бўлиб, 65-65-60% тартибга нисбатан гектарига 0,6-3,5 центнер қўшимча ҳосил олинганини кайд этиш мумкин.
    Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқларида олиб борилган дала тажрибасида энг юқори пахта хосили эгатнинг юкори кисми кора полиэтилен плёнка ва пастки қисми сомон билан мулчаланган вариантларда кузатилди ва оддий эгат оркали хамда эгатни юкори кисми оддий эгатдан ва пастки кисмига сомон тўшалган вариантларга нисбатан гектаридан 4,7-6,7 центнер қўшимча пахта хосили олинганини изоҳлаб ўтиш лозим.
    Типик бўз ва ўтлоқи бўз тупроқларда ғўза катор орасига кора полиэтилен плёнка ва сомон тўшаб ҳар бир эгатдан ва эгат оралатиб сугорилганда энг юкори пахта хосили хар иккала тупрок иклим шароитида хам плёнка ва сомон билан мулчалаб хар бир эгатдан сугорилган вариантларда кузатилди ва оддий эгат оркали сугорилганга нисбатан гектарига 3,2-7,0 ва 2,2-2,5 центнер кўшимча ҳосил олинди. Тажрибада эгат оралатиб сугорилганга нисбатан хар бир эгат оркали сугорилган вариантларда гектарига 2,8-3,6 ва 2,8-3,5 центнер кўшимча пахта хосили олишга эришилди.
    13. Типик бўз тупроқларда ҳар бир эгатдан ва эгат оралатиб сугорилган вариантларда пахта ҳосилдорлиги ва рентабеллик даражаси бўйича энг юқори кўрсаткич қатор орасини кора полиэтилен плёнка билан мулчалаб сугорилган вариантларда (47,1% ва 55,8%) кузатилди. Кейинги ўринларни эса катор орасини сомон билан мулчалаб сугорилган вариантлар (42,8% ва 50,9%) хамда оддий эгат оркали сугорилган назорат вариантлари (30,4% ва 33,2%) эгаллаганини изохлаш лозим.
    Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чикаришга куйидаги тавсиялар берилди:
    14. Типик бўз ва кам шўрланган, сульфат шўрланиш типига мансуб ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида ғўзанинг ўсув даврида суғоришни қатор оралатиб, мавсумий сув меъёрини тупроқнинг ўсимлик илдиз тизими тарқалган 0-50 см ҳисобий катламида: механик таркиби ўрта ва оғир кумоқ типик бўз тупроқларда гектарига 450-500 м3; механик таркиби енгил ва ўрта кумоқ ўтлоки бўз тупроқларда эса гектарига 350-400 м3 меъёрда белгилаш мақсадга мувофикдир.
    15. Пахтачилик фермер хўжаликларида кузги буғдой хосили йиғиштириб олингандан кейин далада қолиб кетадиган сомон билан ғўза катор орасини гектарига 1,5-2,0 тонна микдорида июль ойининг биринчи ва иккинчи ўн кунлигида мулчалаб сугориш мақсадга мувофиқ бўлиб хисобланади.
    16. Ғўзанинг шоналаш, яъни 6-8 дона чинбарг ҳосил бўлган даврида катор ораси кенглиги 90 см бўлган шароитда уч гилдиракли ишлов бериш тракторининг орка гилдираги юрадиган эгатга, катор ораси 60 см кенглигида эса гилдираклар орасидаги эгатга қалинлиги 10-12 мкм, эни катор орасидан 10 см кенг бўлган кора полиэтилен плёнка билан мулчалаб сугоришни тавсия этиш мумкин.

    Акмал Шамсиев
    1-80
    47   12
  • Тадкиқот объсктлари: маиший оқава сувлар, оқава сувларни биологик тозалаш тизимлари
    Ишнинг максади: биологик тозалашнинг гидродинамик хусусиятларини аниқлаш, иккиламчи тиндиргичнинг конструкциясини такомиллаштириш ва тозалаш иншоатларини иш самарадорлигини ошириш.
    Тадқиқот мегодлари: гидравлика ва гидробиологияда кўлланиладиган усуллар
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Иккиламчи тиндиргич такомиллаштирилди.Тозаловчи иншоатларда биологик тозалашнинг гидродинамик режими учун математик модели ишлаб чиқилган ва текширилган.
    Амалий ахамияти: Олинган математик моделлар биологик тозалаш тизимларининг гидравлик параметрларини аниқлашда, иккиламчи тиндиргич биологик тозалаш самарадорлигини ошириш учун ишлатилиши мўлжалланган.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Ишнинг натижалари Қарши шахрида Осиё Тараккиёти Банки томонидан шахар тозалаш иншоатларини реконструкция қилишда фойдаланиш учун кабул қилинган.
    Кўлланиш сохаси: сув ва коммунал хўжалиги сохалари,оқава сувларни тозалаш объектлари ва табиатни мухофаза қилиш ташкилотлари.

    Эшмурод Буриев
    1-19
    35   9
  • Тадқиқот объектлари: Ўзбекистоннинг мезозой - кайназой ётқизикларидаги сувли мажмуалар.
    Ишнинг мақсади: Ўзбекистоннинг йодли саноат сувларини шакилланиш қонуниятларини ўрганиш, гидроминерал хомашё базасини илмий асослаш, ер ости саноат сувларидан йод ажратишнинг технологии чизмасини ишлаб чиқиш.
    Тадқиқот методлари: геолого-гидрогеологик, гидрокимёвий
    тадқиқотларнинг мажмуавий тахдили, мезозой ва кайназой даврида минтақанинг ривожланиш тарихи, йодли саноат сувларининг шакилланиш қонуниятларини ўрганиш, башоратли захираларини баҳолаш, йод ажратиш технологиясини ишлаб чиқиш.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ўзбекистоннинг йодли саноат сувларини шакилланиш қонуниятлари ва тарқалиши, тузилмалараро зоналардаги чукур синклинал эгилишлардаги (Умид) ва Фаргона артезиан ҳавзасининг тоглараро ботиклигининг чекка кисмидаги (Чуст-Поп) ер ости сувларида йоднинг юқори куюкланиши аникланди. Йод ажратиш технологик чисмаси ишлаб чиқилди. Йод ажратиб олиш усули, йод олиш курилмаси ва курилманинг саноат намунаси учун патентлар олинди. Йод олишни саноат миқёсида ташкиллаштириш учун Узбекистан Республикаси Давлат Заҳиралари Қўмитасида техник — иқтисодий асослаш кондициялари ва захиралари ҳисобланди ва тасдикланди.
    Амалий ахамияти: йодли саноат сувларининг истиқболли конлари асосланди, газли ва газ конденсатли конлар ривожланган зоналарда ва чукур узилмаларда йоднинг юкори куюкланиши борлиги исботланди. Йодли саноат сувларнинг шакилланиш конуниятлари аникланди. Ер ости ва йўлдош сувлардан йод олишнинг технологик чизмаси ишлаб чиқилди. Бу конларни ўзлаштиришда иктисодий самарадорликни ва экологик хавфсизликни оширишда қўлланиши мумкин.
    Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисоднй самарадорлиги. Тадқикот натижаларидан Ўзбекистон саноат сувлари ва Ўрта Осиё минерал, термал, саноат сувлари хариталарини тузишда фойдаланилди. Ишлаб чиқилган технологик курилмалар ишлаб чиқаришга жорий килинди ва тажриба -саноат синовидан ўтди. Олинган натижалар Ўзбекистон Миллий Университета геология факултетида дарс-машғулотларни ўтказишдаги ўкув жараёнларига тадбик килинди.
    Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Ўзбекистон Республикасининг нефт-газ ва йод казиб олиш тармоклари, маориф тизими.

    Саиднасим Бакиев
    1-47
    68   41
  • Тадқиқот обьектлари: «нитрон» толаси чикиндиси, фуран бирикмалари куб қолдиқлари, Ф-1 ва Ф-2 флокулянлари, санооат окава сувлари, формалин, нитрил-акрил кислота.
    Ишнинг мақсади: нитрил-акрил кислотаси, «нитрон» толаси ишлаб чиқариш чикиндиси ва фуран бирикмалари асосида янги юкори самарали флоку-лянтлар олиш, уларни олиниш технологияларини ва саноат оқава сувларини то-залашда кўллаш усулларини ишлаб чикиш.
    Тадқиқот усули: коллоид-кимёвий, физик-кимёвий, ИК-спектроскопик ва бошка тадкиқ усуллари.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: биринчи маротаба нитрил-акрил кислотаси, фуран бирикмалари ва «нитрон» толаси чикиндиларии асосида янги юкори самарали «Ф» серияли флокулянтлар олинган. Ушбу флокулянтлар гальваника саноати окава сувларини огир металлардан тозалаш хамда сода ишлаб чиқариш саноатлари окава сувларини кальций, магний ва темир ионлари ва хархил аралашмалардан флокуляцион тозалаш жараенини жадаллаштириши аниқланган. Бу эса, ўз навбатида тозаланган окава сувни саноат учун кайта ишлатиш имкониини яратди. Маълум бўлган ПАА, К-9 и КО-1 флокулянтларига нисбатан, олинган Ф-1 ва Ф-2 флокулянтларининг самарадорлиги уларнинг функционал группалари мақсадли ўзгартирилиб ионалмашув хоссаларига эга бўлганли кўрсатилган. «Ф» серияли флокулянларининг олиниш ва кўлланиш технологиялари ишлаб чиқилган ва саноат синовлари ижибий натижалар берган.
    Амалий ахамияти: гальваника ва кимё саноати окава сувларини тозалашни таъминлайоладиган ўзига хос таркибдаги функционал группаларга эга бўлган янги самарали флокулянтлар олиш ва уларни қўллаш технологияси яратилган.
    Тадқиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Ф-1 ва Ф-2 флдокулянтларининг тажрибавий намунаси олинган ва улар окава сувларни НПО «Фотон» гальваник саноатида огир металлардан хамда Қўнғирот сода заводида кальций, магний ва темир ионлари ва хархил аралашмалардан (минерал тузлар ва ифлословчи заррачалар) тозалашда ишлатилган. Тозалашдан чиккан шлам чиқитларини курилиш материаллари композицияларида қўшилма сифатида ишлатиш имконлари кўрсатилган. «Ф» серияли флокулянларини саноат окава сувларини (НПО «Фотон», Қўнғирот сода заводи) тозалаш бўйича технологик регламент ишлаб чиқилган. Ишланмадан кутилаётган иктисодий самара 150 м3 окава сувни тозалаш учун 65 млн.сўмни ташкил этади.
    Қўллаш сохаси: кимё, машинасозлик ва бошка саноат окава сувларини тозалаш.

    Владислав Шнекаев
    1-28
    52   12
  • Тадқиқот объектлари: Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида жойлашган “Сайрам Суви” сув истеъмолчилари уюшмаси.
    Ишнинг мақсади: Хўжалик юритишнинг иқтисодий жихатларини хисобга олиб, сув танқис шароитларда қишлоқ хўжалиги экинлари ўртасида сувни оператив тақсимлаш учун иқтисодий-математик услублардан фойдаланиб сувдан фойдаланиш режасини тузиш усулини такомиллаштириш.
    Тадқиқот методлари: илмий тадқиқотлар олиб боришда қишлоқ хўжалиги экинлари хосилдорлигининг суғориш меъёрига боғликлигини хисоблашнинг назарий асослари ва услублари, математик моделлаштириш услублари, сувдан фойдаланиш режасини тузиш услублари, қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб чикаришнинг иктисодий тахлил услублари, маълумотларни статистик тахдил услублари, сув таксимоти масалаларини ечишда замонавий маълумотлар базаси ва дастурий модулларни ишлаб чиқиш услубларидан фойдаланилган.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари учун сув ресурсларининг танқис шароитларида сувдан оператив фойдаланиш мақсадида экинларнинг суғориш режимини ва иктисодий самарадорлигини хисобга олувчи сувдан фойдаланиш режасини тузишнинг аникроқ услуби ишлаб чикилди; Қишлоқ хўжалиги экинлари ўртасида сувни оператив таксимлашни моделлаштириш масалаларини ечишга мўлжалланган дастурий комплекс, алгоритм ва математик моделлар ишлаб чиқилди; Турли қишлоқ хўжалиги экинлари хосилдорлигининг сугориш меъёрига боғлиқлик даражалари ва уларнинг Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани шароитлари учун оптимал сугориш меъёрлари аниқланди.
    Амалий ахамияти: Ишлаб чикилган тадбирларнинг қўлланилиши фермер хўжаликларининг суғориладиган ерларида сувни тежаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш соҳасини ривожлантиришга ёрдам беради.
    Ишлаб чикилган услублар ва дастурий модулларнинг амалда кўлланилиши фермер хўжаликларида сувни юқори ишончлилик билан қишлоқ хўжалиги экинлари ўртасида таксимлашга ёрдам беради.
    Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадолнгн: диссертация ишлаб чикилган илмий тадқиқот натижалари “Сайрам Суви” СИУ ва у томонидан хизмат кўрсатилаётган фермер хўжаликларида 671 минг сум/га иктисодий самарадорлик билан амалда қўлланди.
    Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Сув истеъмолчилари уюшмаси, фермер ва дехқон хўжаликлари.

    Жахонгир Худайназаров
    1-23
    45   9
  • Тадқиқот объектлари: Сирдарё ўрта оқимидаги Арнасой кўллар системаси, Амударё қуйи оқимидаги Междуречье сув омбори, фитопланктон, балиқлар.
    lIuiHHiii максади: республиканинг йирик балиқчилик сув хавзаларидан бўлган Арнасой кўллар системаси (АКС) ва Междуречье сув омборини (МСО) экотизимли ёндашган холда мухим индикаторларини ўрганиш орқали хозирги экологик холатини қиёсий бахолаш ва фойдаланишнинг экологик асосларини ишлаб чиқиш, шунингдек балиқ хўжалиги учун мухим экосистема индикаторлари хақида маълумотларни мужассам этган компьютер маълумотлар базасини яратиш.
    Тадқиқот методлари: гидрокимёвий, экотоксикологик, ихтиологик, гидробиологик, геоинформацион тадқиқот усуллари.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: АКС ва МСО гидроэкосистемалари мухитининг табии ва антропоген таъсири остида физик-кимёвий хоссаларининг, фито ва зоопланктоннинг миқдор ва сифат кўрсаткичларининг мавсумий ўзгариш хусусиятлари аникланди. Овланадиган балиқлар ихтиофаунасининг биоэкологик таснифи келтирилган ва балиқ популяцияларига салбий таъсир этувчи омиллар аниқланди. Олинган маълумотлар натижаси шуни кўрсатадики ўрганилган сув хавзаларида экотоксикологик холати етарли даражада ижобий ўзгарган. Йиғилган маълумотлар асосида ArcView 3.2. системасида маълумотлар базаси яратилди.
    Амалий ахамияти: олинган илмий тадқиқот натижалари— сув хавзалари биоресурслари холати хақидаги хисоботлар тузишда, биомахсулдорлигини ошириш ва барқарор фойдаланиш чора-тадбирларини оптималлаштиришда фойдаланиш мумкин.
    Татбик этиш даражаси ва иктисоднй самарадорлиги: ишлаб чиқилган маълумотлар базаси сув хавзаларининг экогидрологик холати ва балиқчилик потенциалини бахолашда амалий фойдаланиш учун Ўзбекистон Табиатни мухофаза қилиш кўмитаси Бионазоратга, ЎзМУ биология-тупроқшунослик факультетига ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Балиқчиликни ривожлантириш марказига такдим килинган.
    Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: балиқ овлаш хўжаликлари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ва табиатни мухофаза килиш идоралари.

    Нодирбек Муллабаев
    1-24
    54   13
  • Тадқиқот объектлари: Судочье ветланди кўллари, Айдар-Арнасой кўллар тизими, Мўйнок ва Сорбос курфазлари, Шарқий Қоратерен ва Сариқамиш (Фарғона) кўллари.
    Ишнинг мақсади: Ўзбекистоннинг хозирги кундаги инсоният хўжалик фаолияти натижасида сув билан таъминланиш шароитлари ўзгарган, пасттекисликда жойлашган кўллари зоопланктони хусусиятларини ўрганиш.
    Тадқиқот усули: сув хавзалари планктонини ўрганишда гидробиологии методлардан, сувлаги жонзотлар яшаш шароитларини ўрганишда эса физик-кимёвий анализ усулларидан фойдаланилди.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ўзбекистон кўлларида тадқикотчилар ва шахсан муаллиф томонидан аниқланган зоопланктон турларини ўз ичига олган зоопланктон инвентаризацион рўйхати тузилди, чуқурлиги турли ва минерализацияси хар хил бўлган кўлларда минерализация даражасини ортиши натижасида содир бўлган зоопланктон микдор кўрсаткичларининг динамикаси ва турларнинг мавсумий ва кўп йиллик сукцессияси аниқланди. Зоопланктон жамоасининг таркибий характеристиклари: биологик хилма-хиллик ва зичлик индекси ўрганилди.
    Амалий ахамияти: зоопланктон бўйича фаунистик ва биоценологии аспектларда кўриб чикилган материаллардан зоопланктон микдори ва таркибини башоратлаш мақсадида хамда балиқчиликда фойдаланиладиган сув хавзаларида зоопланктон тур таркибини йўналтирилган холда ўзгартиришда фойдаланиш мумкин бўлади, ва шу тариқа озука базаси ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатиш мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар Ўзбекистон табиий сув хавзаларини потенциал биологик махсулдорлигини ўрганиш ва ошириш максадида ишлаб чиқилаётган лойихаларни илмий асослашда ва тадбик қилишда фойдаланилган.
    Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: амалий гидробиология, санитар гидробиология, экологик мониторинг

    Елена Гинатуллина
    1-21
    83   22
  • Тадқиқот объекти: Чирчиқ воҳасидаги голоцен ётқизиқлари қирқимлари.
    Ишнинг мақсади: Чирчиқ воҳаси геологик кесимларини палсомагнит усулида ўрганиш оркали голоцен ётқизикларини магнитостратиграфик схемасини яратиш ва Ер магнит майдонини голоцен даври вакт-фазовий структурасини хусусиятларини аниклаш.
    Тадқиқот усули: Комплекс амалий ва лаборатория палеомагнетизм тадқиқотлари асосида бажарилган голоцен ётқизиқларини магнитостратиграфияси.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: Биринчи марта Чирчик воҳаси Континентал голоцен ётқизиклари учун магнитостратиграфик тадқиқотлар усули ёрдамида даврнинг магнит майдонини структурасини модели тузилди, ўрганилган қиркимларнинг магнитостратиграфик бўлинмалари ажратилди ва такқослаш мумкин бўлган магнитостратиграфик схемаси тузилди. Қиска муддатли огишларнинг ёши, хусусиятлари террасаларнинг ёшини аниқлашда, кенг регионал палеогеографик реконструкция ишларини амалга оширишда ҳамда палсоиқлим ва архсологик маълумотлар билан боглашда фойдаланилади.
    Амалий ахамияти: Голоцен даври геомагнит майдонини қисқа муддатли аномал ўзгаришларнинг стратиграфик ҳолатларини аниқлашдан, уларни давр ётқизиқлари учун палсомагнит репер сифатида ишлатишни ҳамда уларни геологик ва стратиграфик масалаларни хал этишдан, голоцен ётқизиқларни магнитостратиграфик бўлимларга ажратишдан ва Узбекистан ҳудудини голоцен ётқизикларини регионал стратиграфик схемасини ишлаб чикишдан ва ўзаро такқослашни амалга оширишдан иборатдир.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Олинган маълумотлар Узбекистан Рсспубликаси геология ва минерал рссурслар давлат қўмитаси ва геология факультета Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий Университета ўқув жараснига тадбиқ этилган. Олинган маьлумотлар голоцен ётқизиклари стратиграфик базаси ва коррсляциясини анча мустаҳкамлади ва натижада мухандислик геологиясидаги геологик-кидирув, гсологик-съёмка ва тадқиқот ишлари самарадорлигини оширишга ёрдам бсрди.
    Қўлланиш соҳаси: тўртламчи давр геологияси, стратиграфия,палеогеография, палеомагнетизм, палеоклиматология, археология.

    Анна Стельмах
    1-28
    49   17
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда бугунги кунда саноатни жадал ривожлантириш, экологик муаммоларни ҳал этиш, рақобатбардош ва экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни қўллаш тобора долзарб масалага айланиб бормокда. Охирги йиллар давомида янги ишланмалар оркали инновацион ёндашув асосида саноатга зарур бўлган махсулотлар ишлаб чиқариш ошмок-да. Бу технологик жараёнларда кимёвий фаол моддалар кўллаш оркали охава сувларни тозалаш учун катионит ва анионитларни яратиш, уларнинг физик-кимёвий, адсорбцион хоссаларини янада яхшилаш муҳим илмий-амалий ахамият касб этади.
    Жахонда кон-металлургия ва кимё саноатида сув ресурсларининг кўп микдорда ишлатилиши, ишлаб чикаришда экологик жихатдан асосланган, кам чикитли технологияларни жорий қилиш, табиий муҳитнинг ифлос-ланишини камайтириш тадбирлари комплексини амалга оширишни талаб этади. Металлургия, кимё ва бошка саноат сохаларида саноат сувларини тозалашда хамда баъзи металл ионларини ажратишда сорбцион хусусиятли ионалмашувчи сорбентлар ва реагентлар кенг кўлланилади.
    Республикада турли ассортиментдаги ионалмашувчи сорбентларга бўлган талабни ортиши сабабли уларни махаллий хомашё асосида ишлаб чиқишни жорий этишга алохида эътибор каратилган. Саноат оқава сувларини тозалаш муаммоси ҳамда сувларни деминераллаш нафақат атроф муҳитни муҳофаза килишни, балки импорт ўрнини босувчи ионалмашувчи сорбентлар ва реагентлар ишлаб чиқилиши оркали мамлакатимиз хомашё ва материал ресурсларидан янада самарали фойдаланилади.
    Ишлаб чиқариш корхоналарини модернизациялаш ва реконструкция-лаш, экологик тоза ва ресурсларни тежайдиган технологияларни, шу жумла-дан кайта тикланувчан энергия манбаларини татбиқ килиш оркали атроф-муҳитга таъсирни камайтириш ва табиий ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш самарадорлигини ошириш, саноат ва ичимлик сувларини юмша-тиш усулларини такомиллаштириш, эритмалардан металл ионларини ва кимёвий бирикмаларни ажратиб олиш технологияларини яратиш, юқори сорбцион хусусиятли табиий ва синтетик сорбентлардан самарали фойдаланиш, саноатда сув ресурсларидан куп маротаба фойдаланиш имкониятларини такомиллаштириш, оқава сувларини тозалаш учун реагентлар олиш техно-логиясини ишлаб чиқиш, технологик жараёнлар ва табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий вазифаларидир.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442 сон «Ўзбекистон Республикаси саноатини 2011-2015 йилларда устувор ривожлантириш ҳақида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сон «Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича харакатлар дастури тўғрисида»ги (2013-2017 йй.) Қарорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади фурфурол асосида янги самарали ионалмашувчи сорбентлар ва саноат чикиндисидан реагентлар олиш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда кимё ва металлургия саноати охава сувларини металл ионларидан тозалаш, деминераллаш жараёнларида қўллаш имкониятларини очиб беришдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қўйидагилардан иборат:
    фурфуролни бензогуанидин, дифенилгуанидин билан поликонденсация-лаб полифункционал кучсиз асосли, термокимёвий барқарор, танловчанлик хусусиятли, рангли металл ионлари билан комплекс ҳосил килиш хоссасига эга бўлган анионит - сорбентлар олинган;
    фурфуролни акрил кислотаси билан поликонденсациялаш йўли билан монофункционал, саноат эритмаларидан рангли металл ва уранил ионларини танлаб сорбциялаш хоссасига эга бўлган карбоксил катионит - сорбент олинган;
    жараённи кинетик тадқиқ килиш асосида реакциянинг тезлик констан-таси, активланиш энергияси, олинаётган сорбент хоссаларининг хароратга, бошлангич моддаларнинг концентрациясига, катализатор микдорига ва бош-ка омилларга боғликлиги аниқланган;
    импорт ўрнини босувчи ионалмашувчи сорбентларнинг асосий кимёвий ва физик-кимёвий хоссаларининг (кальций, магний, мис, никель, молибден ва бошқа ионларни сорбцияси, сорбцион сигими, монофункционаллиги, функционал гурухдарнинг диссоциацияланиш даражаси) бошлангич хомашё-ларнинг кимёвий таркиби, физик-кимёвий ва адсорбцион хоссаларига корреляцией боғлиқлиги кўрсатилган;
    фурфурол ва Қўнғирот сода заводи чиқиндиси асосида саноат оқава сувларини тозалаш ва юмшатишда хамда рангли металл ионларини ажратиш-да қўлланиладиган турли функционалли ионалмашувчи полимер сорбентлар ва кальций гидросиликат реагентини олиш технологияси ишлаб чикилган.
    ХУЛОСА
    1. Фурфуролни бензогуанидан ва дифенилгуанидин билан комплекс хосил қилиш хусусиятига эга бўлган полифункционалли кучсиз асосли анионит - сорбентлар олиш усули тавсия этилган;
    2. Фурфуролни акрил кислотаси билан поликонденсациялаш йўли билан саноат эритмаларидан рангли металлар ва уранил ионларини танлаб сорбциялаш қобилиятига эга бўлган янги монофункционал карбоксил катионит - сорбент олиш усули тавсия этилган;
    3. Фурфуролни ПЭПА ва бошқа мономерлар билан поликонденсацияси реакциясининг кинетик тадкикотлари асосида тезлик константалари ва реакциянинг активланиш энергияси ҳисобланган, сорбентлар олиш технологиясини реакция харорати, бошлангич моддалар концентрацияси, катализатор ва бошкаларга боғлиқлиги кўрсатилган;
    4. Импорт ўрнини босувчи ионалмашувчи сорбентларнинг асосий кимёвий, физик-кимёвий параметрларини (кальций, магний, мис, молибден ва бошқа ионлар сорбцияси, алмашиш сигими кўп функционаллиги, функционал группаларни диссоцияланиш даражаси) ионалмашувчи сорбентлар олишга ярокли бўлган ҳом ашёларнинг кимёвий таркиби, физик-кимёвий ва адсорбцион хоссаларига корреляцион боғлиқлиги кўрсатилган;
    5. Ишлаб чиқариш окава сувларини тозалаш учун илк бор Қўнғирот сода заводи чикиндисидан турли функционалли, хоссалари аввалдан белгиланган калций гидросиликати реагента олиш технологияси тавсия этилган.
    6. Саноат сувларини самарали тозалашнинг янги реагентли усули ишлаб чиқилган, реагент сифатида 200-600 мг/л кальций гидросиликати, 100-200 мг/л алюминий сульфат коагулянта билан қўланилганда, оқава сувни тозалаш даражаси 94-98 фоизга етиши аниқланган ва усулнинг принципиал технологик схемаси тавсия этилган.
    7. Олинган сорбентларни кимёвий, физик-кимёвий ва сорбцион хоссалари таҳлили асосида саноатда қўлланиш соҳалари аниқланган ҳамда уларни саноат сувларини тозалаш ва юмшатишда “Қўнғирод сода заводи” АЖ, “Бектемир спирт - экспериментал заводи” АЖ ва “Узметкомбинат” АЖда қўлланишига тавсия этилган.

    Шухрат Муталов
    1-82
    64   19
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Сув дунё қурғокчил ҳудудларнинг ривожланишини белгилайдиган энг асосий чекловчи ва стратегии ресурс ҳисобланади. Сув таъминоти масаласининг ечими замонамизнинг мухим ва мураккаб илмий-техник муаммосига айланиб бормокда. «...2030 йилга бориб сайёрамизда сув ресурсларининг танқислиги 40%га ортади... Бутун дунё бўйича сув истеъмоли эса 2050 йилга бориб 55%га ошади»1. Аҳоли сонининг ўсиши ва иқтисодиёт тармоқларининг жадал ривожи сув ресурслари етишмовчилигини кучайтиради. Бу айниқса барқарор ривожланиши трансчегаравий дарёлар сувининг ҳажмига боғлиқ бўлган чекланган табиий сув ресурсли ҳудудларга тегишлидир.
    Мамлакатимиз истиқлолга эришганидан сўнг сув баркарорлиги масаласига катта эътибор каратилмокда. «Сув дунё иклими ўзгаришида энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Сув билан боғлиқ табиий офатларнинг ортиб бориши ва бу масаланинг ноаниқлигича колаётганлиги сабабли бошқарувнинг услубий ва самарали механизмларини ишлаб чикиш ўта зарур»2. Сувдан оқилона фойдаланишнинг мавжуд технологиялари, биринчи галда, коммунал-маиший ва қишлоқ хўжалик, саноат учун сувни тежашни хали тўлик таъминламайди.
    Глобал иқлим ўзгариши шароитида курғоқчил ҳудудларида суғорилади-ган ерларнинг гидроэкологик ва мелиоратив-гидрологик холатини яхшилаш бўйича қишлок ва сув хўжалиги ташкилотлар томонидан амалий кўллаш учун зарур бўлган аэрация қатламларда намлик ва туз рсжимини модернизациялашган технологиялар ҳамда бошқариш усуллари, субирригация, сувни шўрсизлантириш ва тупроқ мелиорацияси, комплекс экспериментал-назарий тахдил ва асосий сув хўжалиги кўрсаткичлари асосида шўрхокликка ва ирригациион эрозияга қарши курашиш тамойилларини ўз ичига олувчи такомиллашган техник ечимларини ишлаб чиқиш зарурати тугилади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган
    ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 майдаги 259-сон «1999-2000 йилларда ирригация-мелиорация ишларини амалга ошириш тўғрисида», 2003 йил 21 июлдаги 320-сон «Сув хўжалигини бошкаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида», 2013 йил 19 мартдаги 82-сон «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакида»ги карорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга I оширишга ушбу дисссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади сув барқарорлигини таъминловчи гидроэкологик технологиялар ва мелиоратив-гидрологик усулларни такомиллаштиришдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагича:
    сизот сувларнинг олдиндан белгиланган чуқурлигида фильтрацияга қарши самарали экран пайдо килиш технологияси такомиллаштирилган;
    дарё, канал ва зовурларда сув оқимини бошкариш учун “Поғона” қурилмалар конструкциям ва ҳисоблаш формулам асосланган;
    текисликдаги гипсли тупроқларда ирригацион эрозиянинг олдини олиш билан бир вақтда тупроқ унумдорлигини оширувчи ва сувни тежовчи табиий мелиорантларни қўллашнинг хусусиятлари аниқланган;
    илк бор самарали ўғит - чили селитрам ҳосил бўлиши билан тупроқларнинг содали шўрланишини камайтирувчи кимёвий мелиорантлар таклиф этилган;
    сувларни шўрсизлантириш усули ишлаб чиқилган;
    ўсимликларнинг атмосфера ёғинлари, суғориш ва сизот сувларидан фойдаланиш самарадорлигини оширувчи табиий минераллардан фойдаланиш технологияси ишлаб чиқилган.
    ХУЛОСА
    1. Аниқ негатив гидроэкологик ва мелиоратив-гидрологик жараёнларни аниқлаш учун замонавий атамашуносликда худудий-регионал районлаштиришнинг илк тажрибаси ҳисобланувчи тарихан маъмурий чегаралар ягона табиий асос ҳисобида суғориладиган деҳқончиликда фойдаланиш сув микдори ва окова сувлар ўртасидаги ўзаро боғланиш асосида худудларни дифференциялаш зарур. Бу амалий географик районлаштиришнинг бир тури бўлиб, табиий сув хўжалиги (ТСХ) комплексларни ажратилиши билан характерланади.
    2. Ер ости сувларининг кимёвий турлари (Курнакова-Валяшко тасниф-лаши бўйича)ни тупроқларда туз тўпланиши турлари (Ковда таснифлаши бўйича) билан жуда яхши мувофик келшини ҳисобга олган ҳолда, курғоқчил ҳудудларнинг сугориладиган ерлари шароитини прогнозлаштириш учун сув ресурсларининг кимёвий таркиби метаморфизацияси назарияси фундаментал ахамиятга эга. У ҳудуднинг сув ресурсларида шакилланган ион-туз таркибини аниқлашга имкон яратади.
    3. Ҳудудларнинг замонавий чўлланиши шаклланишдан бири деб теска-ри йўналишда (гидрокарбонат турга караб йўналган) ўсиб борувчи сувлар метаморфизациясига куйидагича караш зарур: юқори ТСХРнинг юза ва сизот сувлари - ўрта ТСХР ва районостининг сизот сувлари - қуйи ТСХРнинг сизот сувлари. Бу суғоришда тупроқларнинг янги шурланишини (шўрхоқланишини) прогнозлаш учун назарий асос бўлиб хисобланади. Яйрим худудларда юқорида кўрсатилган тартибда (яқин 3-5 йил ичида) гидрокарбонатли сизот сувлар мнтақанинг жанубий ва жанубий-ғарбий йўналишда географик силжишида содали шўрланишнинг юзага келиш эҳтимоли аникланди.
    4. Ишлаб чикилган Нкрни аниқлашнинг экспериментал-назарий усули-нинг тамоиллари асосий мелиоратив-гидрологик омил - сизот сувлар минерализацияси бўйича сизот сувлар «критик интервал чуқурликда ётиши» фундаментал маънода асос хисобланади.
    5. Тупроқ қурғоқчилиги ва тупрок шўрхоклигини олдини олиш макса-дида умумий минерализациянинг 2-3 г/л чегарасида субирригация технологияларини жорий қилиш йўли билан мелиоратив, ирригацион ва даре тизими идеологиясини ўзгартириш зарур. Бинобарин, аэрация қатламида туз таркиби сифатли ўзгариши табиий ва сунъий зах кочириш асосида сугоришнинг узок ювиш режимида захарламайдиган тузларнинг окиб келишини кучайтиради. Мазкур жараённи фаоллаши, шурланишни бартараф этадиган сульфат кальций (гипс) микдорини ювилишидир.
    Бу сизот сувларни критик интервал чукурликда жойлашини ушлаб туриш йўли билан сизот сувларни бошқариш воситасида субирригацияни жорий қилиш мақсадида окимни бошқариш учун модернизациялашган курилмасини ишлаб чиқишга имкон яратди. Қурилма кесими ва погона ўртасидаги масофани аникловчи оптимал формулалар ишлаб чикилган. Қуйдаги иншоотларни суғориш ва дарё тизимларида қуллашни тавсия этилади.
    6. Коммунал-маиший хўжаликда сув муаммосини ечишнинг бирдан-бир йули саноат ва қишлоқ хўжалигда газгидрат технологиясига асосланган сувларни экологик-иқтисодий шурсизлантириш усули оркали тъминлашдир.
    7. Бир вақтнинг ўзида икки экологик-мелиоратив масалани-азотли ўғит (чили селитраси NaNCh) ҳосил бўлиш билан бирга содали шўрланишни бартараф этиш учун ишлаб чиқилган тупрокларни кимёвий мелиорант билан шўрсизлантириш усули тавсия этилди.
    8. Айрим аэрация катламларининг мелиоратив-гидрологик шароитла-рини яхшилаш мақсадида гидрогеологик дарчалар чегарасида сугориладиган худудларида минераллашган сизот сувларни сиқиб чикишини хисобига рўй берадиган тупрокларни сув босиши (ёки куриб кетиши) ва шўрланишининг олдини олувчи сизот сувларни изоляциялаш усули тавсия этилди.
    9. Физик бугланишни камайтириш ва махсулдор бугланиш (транспирациями ошириш, аэрация катламининг гидроэкологик шароитларини яхшилаш, кургокчиликка бардошлиликни ошириш, умумий биологик фаоллик, энергетик лаёқат ва тупрок унумдорлигини ошириш учуни шлаб чиқилган тупрок мелиорацияси усули таклиф этилди.
    10. Сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва уларни муҳофаза қи-лиш (интеграциялашган холда бошқариш) схемасида тўлик сув айланиши технологиясини амалга ошириш учун субирригация, шурсизлантириш ва мелиорация усуллар технологиясидан фойдаланиш зарур.
    11. Назарий ва дала тадқиқотлари натижасида текисликдаги гипсли тупроқларда ирригация эрозияси жараёнларининг қонуниятлари аникланди. Қишлоқ хўжалик экинларини экиш билан бирга ва эгри-бугриларни утказишдан олдин тупроқка табиий мелиорантлар (бирга ёки алоҳида) -тобланиб қавартирилган вермикулит ва (ёки) перлит, шунингдек, монтмориллонит, бентонит ва каолинит солинишини ўз ичига олувчи ирригация эрозиясининг камайтирувчи модернизациялашган ишлаб чиқилган усул тавсия этилди.
    12. Диссертация тадқиқоти натижаларида аникланган конуниятлар ва ишлаб чиқилган такомиллашган техник тавсиялар дунёнинг ўхшаш қур-ғоқчил ҳудудларида кўллаш тавсия этилади.

    Шуҳрат Мурадов
    1-83
    46   14
  • Диссертация мавзусииинг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё бўйича қишлоқ хўжалигида деградацияга учраган майдонлар ортиб бормокда: сув эрозияси таъсирида 56 фоиз, шамол эрозияси таъсирида 28 фоиз, тупрокда озуқа моддалари миқдорининг камайиши, шўрланиш, ифлосланиш жараёнлари туфайли 12 фоиз ва зичлашиш, ботқоқлашиш, чўкиш жараёнлари таъсирида эса, 4 фоиз ерларнинг холати ёмонлашмокда1. Бундай салбий жараёнлар хамда дунёнинг 80 та мамлакатида сув танкислиги муаммоси мавжудлигидан ҳар Йили 7 млн. гектар экин майдонлари қишлоқ хўжалиги фойдаланувидан чиқиб кетиши натижасида дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси юзага келмоқда.
    Республикамизда бугунги кунда суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, тупрок унумдорлигини ошириш, сув танкислиги шароитида мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, кўшимча сув манбаларини шакллантириш бўйича кенг камровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирлар натижасида бугунги кунда: 38863 км. узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари, 52 дона мелиоратив насос станциялар, 1344 дона мелиоратив тик кудуклар таъмирланди ва тикланди. 13,2 минг га. томчилатиб, 18,0 минг га. эгатга плёнка тўшаб, 16,8 минг га. майдонда ўкариқлар ўрнига кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш усуллари жорий этилиб, бунинг натижасида 1 млн. 200 минг га. ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилди2. Узбекистан Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини янада яхшилаш, мелиоратив ва ирригация объектларнинг тармогини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор берилган. Бу борада сув танқислигини юмшатиш, коллектор-зовур сувларидан самарали фойдаланиш оркали тупрокнинг мелиоратив холатига таъсирини ўрганиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий тадкиқот ишларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади. 
    Дунё суғорма деҳкончилиги амалиётида (АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Исроил кабилар) сув танкислиги шароитида экинларни суғоришда илмий асосланган суғориш тартибларини кўллаш, кўшимча сув манбаси сифатида минерализацияси паст бўлган коллектор-зовур ҳамда чиқинди сувлардан фойдаланиш орқали дарё сувлари иқтисод килиниб, экинлардан олинаётган ҳосилни 10-15 фоизгача ошириш имконияти яратилмокда. Шу жиҳатдан, Республикамизда тобора ортиб бораётган сув танкислиги шароитида унинг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида коллектор-зовур сувларининг минерализациясини биологик усулда пасайтириб, улардан суғорма деҳқончиликда фойдаланишга бағишланган илмий изланишлар долзарб ҳисобланади.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хамда 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017 - 2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнннг мақсади Бухоро воҳаси шароитида Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (Azolla caroliniana) сув ўсимликлари ёрдамида коллектор-зовур сувларининг минерализациясини камайтириб, сифати яхшиланган зовур сувлари билан ғўзани суғориш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмин янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор Бухоро вилоятининг коллектор-зовур сувларида лаборатория шароитида Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (Azol la caroliniana) сув ўсимликларини ўсиши, ривожланиши, биомасса ҳосил қилиши аниқланган;
    Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (AzoIla caroliniana) сув ўсимликларини коллектор-зовур сувларидаги озуқа моддаларга таъсири хамда уларнинг минерализациясини камайтириш самарадорлиги аниқланган;
    минерализацияси юқори бўлган коллектор-зовурлар бўйидаги кичик ҳовузларда Кичик Ряска (Lemna minor) сув ўсимлигининг коллектор-зовур сувларида ўсиши, ривожланиши ҳамда уларнинг минерализациясига таъсири аникланган;
    минерализацияси биологик усулда пасайтирилиб, сифати яхшиланган коллектор-зовур сувлари билан ғўзанинг Бухоро-6 навини сугоришнинг ғўзани ўсиши, ривожланиши ва хосилдорлигига таъсири аникланган.
    Хулосалар
    1. Бухоро вилоятида жами суғориладиган ерлар 275,1 минг гектар бўлиб, сизот сувлари минерализацияси 1-3 г/л гача бўлган майдонлар 170,1 минг га (61,8%), минерализацияси 3-5 г/л бўлган майдонлар 96,3 минг га (35 %), минерализацияси 5-10 г/л бўлган майдонлар 8,5 минг га (3,1 %) ва минерализацияси 10 г/л дан юқори бўлган майдонлар 1,2 минг га (0,45 %) ни ташкил этади.
    2. Бухоро вилоятида бир йилда қишлоқ хўжалиги учун жами 4,1-4,3 млрд м3 сув ресурлари ишлатилади. Сугориладиган майдонлардан эса коллектор - зовур тизимлари оркали хар Йили 1,9-2,1 млрд м3 сув олиб чиқиб кетилади. Сув танқис бўлган йилларда уларнинг 61,0 % ини сугорма деҳқончиликда қайта ишлатиш, 5,23 % ини даре сувлари билан кўшиб кишлок хўжалик экинларини суғоришда фойдаланиш оркали сув танқислигининг салбий оқибатларини камайтириш мумкин.
    3. Минерализацияси 3-5 г/л бўлган зовур сувларида “Lemna minor" сув ўсимлиги лаборатория шароитида ўстирилганда энг яхши натижа кўрсатиб, улардаги хлор миқдорини 28 % гача, куруқ қолдиқ миқдорини эса 18 % гача камайтиради. Pistia stratiotes ҳамда Azolla caroliniana сув ўсимликлари етиштирилганда зовур сувларидаги хлор микдори 19 % ва 11 % га, курук қолдиқ микдори эса, 10 % ва 6 % гача камайганлиги аниқланди.
    4. “Lemna minor" сув ўсимлигини лаборатория шароитида ўстириш натижасида курук колдиқ микдори бўйича чучуклаштириш коэффициента минерализацияси 1-3 г/л бўлган зовур сувларида 1,14-1,23 ни, 3-5 г/л бўлган зовур сувларида 1,28-1,29 ни ва 5 г/л дан юқори бўлган зовур сувларида 1,07-1,12 ни ташкил этди. Хлор иони бўйича чучуклаштириш коэффициента минерализацияси: 1-3 г/л бўлган зовур сувларида 1,11-1,14 ни; 3-5 г/л бўлганда зовур сувларида 1,33-1,39 ни ва 5 г/л дан юқори бўлган зовур сувларида эса 1,08-1,10 ни ташкил этди.
    5. Лаборатория шароитида 120 соат давомида “Lemna minor” сув ўсимлигининг сув юзасини қоплаши минерализацияси 1-3 г/л бўлган зовур сувларида (вариант-1) 0,203-0,208 м2 ни ташкил қилган бўлса, минерализацияси 3-5 г/л бўлган зовур сувларида (2-вариант) 0,238-0,240 м2 га тенг бўлиб, 1-вариантга нисбатан 0,035 м2 га кўпдир. 2-вариантда “Lenina minor''’ сув ўсимлигининг массаси 238-251 граммни ташкил килиб, биринчи вариантга нисбатан 20-22 граммга огирлиги кузатилди.
    6. Дала шароитида “Lenina minor" сув ўсимлиги етиштирилган ҳовуздаги зовур сувида хлор микдори дастлаб, 0,374 г/л га тенг бўлган бўлса, тажриба охирига бориб 0,291 г/л ни ташкил килиб, 22 % га камайган бўлса, курук колдиқ микдори дастлаб 3,9 г/л га, тажриба охирида 2,8 г/л ни ташкил килиб, 28 % га камайди. “Lemna minor” сув ўсимлигини очик зовур сувида етиштирилганда зовур суви таркибидаги тузларнинг курук қолдиқ микдори бўйича чучуклаштириш коэффициента 1,29-1,39 ни, хлор иони бўйича эса 1,26-1,29 га тенг бўлди.
    7. Ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши суғориш суви сифатига боғлиқ бўлди. 1-августда даре сувига биологик тозаланган зовур суви кўшиб суғорилган 2-вариантда ғўзанинг бўйи 88,1 см ни, хосил шохлари 13,3, ҳосил элементлари 16,6 ва кўсаклар сони 6,2 донани ташкил килган бўлса, дарё сувига зовур суви қўшиб суғорилган 3-вариантда ғўзанинг бўйи, ҳосил шохлари, ҳосил элемептлари ва кўсаклар сопи 2 - вариаптга нисбатан мос равишда 0,6 см, 0,5; 1,2; 0,6 донага кам бўлди. Зовур сувининг минерализацияси биологик усулда пасайтириб, суғорилган 4-вариантда ғўзанинг бўйи 87,5 см га тенг, ҳосил шохлари 12,6 донани, ҳосил элементлари 15,8 донани ҳамда кўсаклар сони 5,6 донани ташкил килган бўлса, зовур суви билан тўғридан-тўғри сугорилган 5-вариантга нисбатан бу кўрсаткичлар мос равишда 5,1 см; 3,0; 4,4 ва 0,8 донага юқори бўлганлиги кузатилди.
    8. Бир дона кўсакдаги пахта огирлигига зовур сувлари минерализациясининг таъсири аниқланганда, уларнинг минерализацияси биологик усулда пасайтириб, ғўза сугорилган далада бир дона кўсакдаги пахта огирлиги зовур суви билан тўғридан-тўғри сугорилганга нисбатан 0,6 гр га оғир бўлиб, 5,0 гр ни ташкил қилди.
    9. Дарё сувига биологик тозаланган зовур сувини кўшиб сугорилганда (2-вариант) ўртача ҳосилдорлик 37,8 ц/га ни ташкил килиб, шартли соф фойда 840847 сўм/га га, рентабеллик даражаси 38,9 % га тенг бўлиб, дарё сувига зовур сувини тўғридан-тўғри қўшиб сугорилганга нисбатан (3-вариант) ғўзанинг ҳосилдорлиги 3,7 ц/га га, шартли соф фойда эса 250042 сўм/га, рентабеллик даражаси 11,6 % юқори бўлганлиги кузатилди.
    10. Зовур сувлари минерализациясини биологик усулда пасайтириб, ғўза сугорилганда (4-вариант) хосилдорлик 32,3 ц/га, шартли соф фойда 356592 сўмга, рентабеллик даражаси 16 % га тенг бўлиб, зовур суви билан тўғридан-тўғри сугорилган (5-вариант) га нисбатан хосилдорлик 4,2 ц/га га ва рентабеллик 16 % га юқори бўлди.
    11. Сув танқислиги купли бўлган йилларда унинг салбий окибатларини камайтириш мақсадида хамда дарё сувларининг етиб бориши қийин бўлган худудларда минераллашганлиги ўртача бўлган (3-5 г/л) зовур сувларини “Lemna minor" сув ўсимлиги ёрдамида биологик тозалаб, ғўзанинг Бухоро-6 навини сугориш натижасида унинг хосилдорлиги-32,3 ц/га бўлиб, рентабеллик даражаси-16,0 % ни ташкил этади.
    12. Минераллашганлиги ўртача бўлган (3-5г/л) зовур сувларини “Lemna minor” сув ўсимлиги ёрдамида биологик тозалаб, дарё сувига тенг равишда аралаштириб, ғўзани “Бухоро-6” навини сугориш натижасида унинг ҳосилдорлиги - 37,8 ц/га бўлиб, рентабеллик даражаси-38,9 % ни ташкил этади.
    13. Зовур сувларининг минеразациясини биологик усулда пасайтиришда фойдаланилган “Lemna minor” сув ўсимлигидан биоорганик чиқинди сифатида биогаз олиш хамда сув ўсимлиги кайта ишланиб, биоўғит олиш имконияти яратилади.

    Умид Жўраев
    1-45
    26   13
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда риладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва сув ресурс лари дан тежамли фойдаланиш техника ва технологияларини яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу жиҳатдан, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупрокнинг унумдорлигини саклаш ва ошириш ишлари алоҳида аҳамиятга эта. Бу борада ривожланган мамлакатларда, жумладан, АҚШ, Германия, Голландия, Россия ва бошка давлатларда сувдан тежамкорона фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқиш, сув тақсимлашнинг аниқ ҳисобини олиб бориш ва экин экиладиган майдонларнинг таркибини ўзгартириб ерларнинг мелиоратив холатини яхшилашга алоҳида эътибор каратилган.
    Республикамиз мустақилликка эришгач кишлок ва сув хўжалиги соҳасида ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, фермер хўжаликларининг сугориладиган майдонларига сувни етказиб беришда каналлар ва коллектор-зовурларнинг ишлаш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Шулар билан бир каторда ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланишда замонавий ресурстежамкор сугориш техника ва технологияларини такомиллаштиришни талаб этилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «.. миллий иктисодиётнинг ракобатбардошлигини ошириш
    учун энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чикаришга ресурстежамкор технологияларни кенг жорий этиш» 1 алоҳида таъкидлаб ўтилган. Бу борада экинларнинг ресурстежамкор сугориш усуллари ва сувдан фойдаланиш режасини ишлаб чикиш ва кўллаш асосида ерларнинг унумдорлигини ошириш бўйича илмий-тадкиқот ишларини олиб бориш муҳим ахамият касб этмокда.
    Жаҳонда ер-сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш ва тупроқнинг мелиоратив холатини яхшилашга багишланган максадли илмий-тадкиқот ишлари олиб борилмокда. Бу борада, сугориладиган майдонларда кенг миқёсда эрозияга карши максадли йўналтирилган илмий-тадқикотларни амалга ошириш, ер-сув ресурсларини муҳофаза этиш техника ва технологияларини яратиш, экин экиладиган майдонларнинг таркибига тупрокни ҳимояловчи экинларни киритиш йўли билан амалиётга тадбиқ этилиши соҳадаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон «2008-2012 йиллар даврида ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-916-сон «Инновационлойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни рағбатлантириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори,
    2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти маълум даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини агробиомелиоратив усулларни қўллаш асосида яхшилаш ва сувдан тежамли фойдаланишда экинларни сугоришнинг замонавий ресурстежамкор техника ва технологияларини ишлаб чиқишдан иборат. 
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    кузги бугдой билан беда экинларини биргаликда етиштиришнинг
    сугориш техникаси ва технологияси яратилган;
    сув танкислиги шароитида ғўза экинини эгатлаб сугоришнинг ресурстежамкор техника ва технологияси ишлаб чикилган;
    сугориш каналларидаги фойдали иш коэффициентини аниқлашда нисбий сув йўқолиши формуласидаги а=-^- , % 1 км да, «А» ва «т» коэффициентлари каналларнинг мавжуд тупрок-иқлим шароитини хисоблаш
    натижасида асосланган;
    хўжалик ички каналларида сув сарфи ва ҳажмини ўлчайдиган ультратовушли маҳаллий сув ўлчаш ускунаси яратилган;
    сув танкислиги шароитида Сув истеъмолчилари уюшмаси ва фермер хўжаликларига сувни етказиб беришнинг мавжуд меъёри услуби такомиллаштирилган.
    Хулосалар
    «Суғорма дехқончиликда ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва сувдан тежамли фойдаланиш технологияларини ишлаб чикиш» мавзусидаги докторлик диссертация бўйича олиб борилган тадкикотлар асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Хорижий мамлакатлар ва Республикамизда олиб борилган илмий-тажриба ишлари натижаларига асосланган холда, шўрланган ерларда асосий экинлар таркибига тупрокни ҳимояловчи беда экинларини хам киритилиши зарур. Бу ерларнинг мелиоратив холатини яхшилайди ва унумдорлигини оширади.
    2. Ўтказилган назарий ва амалий изланишлар натижаларига кўра, кичик каналларда сув сарфини ±5% хатолик билан ўлчайдиган ускуна яратиш зарурияти аниқланди. Сув сарфини тезкор ўлчаш ускунасини таклиф этилаётган назарий ишланмаси уни учбурчакли, тўғри бурчакли, парабола ва трапеция шаклидаги каналнинг кўндаланг кесим юзасида қўллашга хизмат килади.
    3. Ғўза экинини кенг эгатлар бўйича вегетацион сугоришнинг ресурстежамкор техника ва технологиялари яратилган (№1АР 04466 ихтиро патента). Унда: 0,003 нишабликда 150 метр ёпиқ эгат узунлиги ва 0,9 метр оралигида 1,2-1,0 л/с ўзгарувчан сув сарфлари берилди ва эгатнинг узунлиги бўйича бир текисда намланиш 0,95 ни ташкил этди, эгат охирида призма сув қатлами яратилди. Натижада вегетацияда назоратга нисбатан 800 м3/га сув тежалган ва 7-8 ц/га пахта ҳосилдорлиги ошган.
    4. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш мақсадида кузги буғдой билан беда экинини биргаликда етиштиришнинг технологияси яратилган (№1АР 04825 ихтиро патента). Натижада суғориладиган майдонларнинг шўрланиш даражаси ва сизот сувлари минерализацияси даражасининг камайиши асосидабуғдой ҳосилдорлиги 2-3 ц/га ошган ва беда экинидан кук масса НО ц/га қўшимча ҳосилдорлик олиниб, хар гектардан 0,8-1 млн.сўм соф фойда олинган. 
    5. Кузги буғдой ва беда экинини биргаликда етиштиришнинг ресурстежамкор сугориш техникаси ва технологияси яратилган (№1АР 04245 ихтиро патенти). Унда: 0,0002 нишабликда йўлак узунлиги 200 м ва йўлак эни 3,6 метрда 5 л/сек ўзгарувчан сув сарфи берилиб, бир текисда намланиш 0,90 га тенг бўлган ва натижада вегетация даврида назоратга нисбатан 700-800 м3/га сувдан тежамли фойдаланиш имконияти яратилган.
    6. РК-7 хўжаликлараро канали тизимида сувдан фойдаланиш режаларини тузишда ФИКи доимо 0,81 кабул қилинмокда, лекин ўлчовлар асосида аниқландики, каналда минимал сув сарфлари даврида фойдали иш коэффициента қиймати 0,82 ва максимал бўлган даврларда 0,90 га тенг бўлиб, яъни хақиқий ўртача ФИК 0,87 ташкил этиши аникланган. РК-7 каналига карашли хўжалик ички каналлларнинг ФИК=0,71-0,86, яъни 29 - 14% сув исроф бўлиши аникланди. (DGU 01768 ЭХМ дастури гувоҳномаси).
    7. РК-7 каналининг фойдали иш коэффициентини аниқлашда мавжуд тупрок-иқлим шароитида академик А.Н.Костяковнинг сув исрофгарчилиги формуласидан фойдаланиб «А» ва «m» коэффициентлари ҳисобланди: А=3,43 m=0,5. Шундай килиб, каналдаги 50-350 л/с сув сарфларида нисбий сув сарфи йўколиши куйидагича аникланди: % 1 кмда 
    8. Жанубий Мирзачўл магистрал каналининг сув оқими хдракатини фильтрация жараёнининг математик модели ва дастури яратилди. Катта узунликдаги мураккаб морфометрияга эта ўзанларида босимсиз секин ўзгарувчан беқарор ҳаракатланаётган сув оқими ҳаракатини ифодалайдиган математик модел каналнинг эксплуатация режимлари ўзгарганда оқимни тезкор бошқариш вариантларини ҳисоблашни таъминлайди. Бу эса канал ўзанида сув оқимининг хдракатланиши жадаллигини аниқлаш ва носоз-ликлар аниқланганда тезкор ечимлар кабул қилиш имкониятини яратади.
    9. Хўжалик ички каналларда сув сарфи ва ҳажмини ўлчовчи ускуна ишлаб чикилган (DGU 03278 ЭҲМ дастури гувоҳномаси). Сув ўлчаш ускунаси Чиполетти сув ўтказгичи асосида очиқ каналларда ишлатилади. Натижада сув сарфини ультратовушли датчик асосида ўлчаши ишлаб чиқаришда қўлланишни осонлаштирди ва хатолик даражаси ±2,3% ўлчашни таъминлади.
    10. Сув истеъмолчилари уюшмаси ва фермер хўжаликларига сувни етказиб беришнинг мавжуд меъёри услуби такомиллаштирилди. Ушбу услубда ҳисоблаш формуласига илк бор Бф - фермер ерларининг балл бонитети ҳамда ушбу худуднинг n - сув билан таъминланиш даражасини ҳисобга олишлар киритилди. Бу эса ҳозирги сув танқислиги даврида сувдан тежамли фойдаланишни таъминлади.

    Анвар Шеров
    1-70
    23   4
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳондаги глобаллашув жараёнлари чуқурлашиб бораётган айни пайтда дунё миқёсида ирригация тизимини интенсив равишда ривожлантириш, сув хўжалигини самарали бошқариш ва сугориш инфраструктурасини такомиллаштириш, деҳқончиликда агротехник тадбирларни қўллаш, сугорма ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича инновацияларни татбик этиш, сув ресурсларидан тежамли ва оқилона тарзда фойдаланиш мухим ахамият касб этмокда. Таъкидлаш жоизки, аграр ва саноат ишлаб чиқариши, ижтимоий ҳаёт ривожланишининг асосини, шубхасиз, сув хўжалиги тизими ташкил этади. Зеро, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг тараққий этиши бевосита ирригация-мелиорация сохалари билан узвий богликдир.
    Бугунги кунга келиб, жаҳон миқёсида кишлоқ ва сув хўжалиги сохаларини тадкик этиш илмий марказларида сугориш тизими хамда мелиорация тарихини ўрганиш бўйича муайян даражада изланишлар олиб борилмокда. Шу билан бирга, XXI асрда Марказий Осиё ҳудуди ижтимоий-иқтисодий ҳаёт жабхаси учун хам қайд этилган тадкиқот иши мухим ахамият касб этмокда. Таъкидлаб ўтилган мавзуга алокадор бўлган тарихий вокеа-ходисаларга қиёсий-таҳлилий жихатдан бахо бериш, унинг минтақавий хусусиятларини аниқлаш, минтақа давлатлари сугориш тизимида амалга оширилган трансформация жараёнларини инобатга олган холда муаммога дойр ечимини кутаётган масалаларга эътиборни кучайтириш заруриятини хам келтириб чикармокда.
    Узбекистан мустакилликка эришганидан сўнг мамлакатимиз тарихини холисона ва илмий тарзда тадқик этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, ўтмиш тарихига муносабат ҳам тубдан ўзгарди. Бир қатор тарихий мавзулар сирасида, тарихан шаклланиб келган ирригация тизими ҳамда суғорма деҳқончилик маданияти тарихини назарий-концептуал ёндашув асосида ҳаққоний ўрганишга алоҳида урғу берилмоқда. Хусусан, 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қишлок хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш бўйича устувор йўналиш-ларида «суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш»1 каби муҳим вазифалар белгиланган.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон «2017-2021 йилларда Оролбўйи минтакасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги карори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 4 августдаги ПФ-5134-сон «Узбекистан Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади 1951-1990 йиллар даврий чегарасида мавзуга оид бирламчи ва тарихий манбалар тахдили асосида Узбекистонда ирригация тизимининг ривожланиши, амалга оширилган сугориш тадбирларининг натижалари ва уларнинг оқибатларини очиб беришдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    XX аср иккинчи ярмида совет ҳокимиятининг Узбекистан ирригация тизимида амалга оширган иккиёклама сиёсати, унинг сугориш соҳасидаги деформация жараёнларига таъсири холислик тамойили асосида очиб берилган;
    суғорма деҳқончилик маданиятининг ўзига хос анъаналарига эга бўлган республиканинг совет давлати ҳукмронлиги йилларида хам ирригация ва мелиорация соҳалари учун мутахассис кадрлар тайёрлаб бериш борасида таянч маскан бўлганлиги, шунингдек, махаллий муҳандис-гидротехник-ларнинг Афгонистон, Мозамбик, Сурия каби мамлакатларда кичик сув омборлари (барражлар) куришдаги иштироки огзаки тарих (Oral history) усули ёрдамида илмий истеъмолга киритилган;
    янги ерларни ўзлаштириш ирригация ва ижтимоий ҳаёт соҳаларидаги зиддиятли ҳолатларни келтириб чиқаргани, Марказий Фаргона, Мирзачўл, Сурхон-Шеробод, Қарши, Жиззах даштларидаги қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш учун республиканинг ахоли зич худудларидан оилаларнинг кўчириб келтирилиши, унинг урбанизация жараёнлари хамда туманлар трансформациясига таъсири асослаб берилган;
    XX аср 70-80-йилларидан бошлаб ҳосилдорлик сифатига эътибор берилмасдан, сугорма майдонларнинг экстенсив тарзда ортиши ирригация-мелиорация ишларининг кенгайиши, сугориш тизими конфигурациясининг ўзгариши, суғориладиган ерларнинг яроксиз ҳолатга келиши хамда хосилдорликнинг камайишига сабаб бўлганлиги аникланган;
    суғориладиган майдонлардаги ер ости хамда сизот (грунт) сувлари сатҳини пасайтириш мақсадида дренаж, канал ҳамда насос станцияларининг барпо этилиши сувнинг табиий мувозанатини бузилишига, сув ресурс-ларининг танқислиги, экологик ҳолатнинг издан чикиши ҳамда Оролбўйи генофондига экстернал таъсири тарихий далиллар асосида исботланган.
    Хулоса
    Узбекистонда ирригация тизими ривожланиши ва унинг окибатлари тарихининг тадқиқи натижасида куйидаги хулосалар олинди:
    1. XX аср иккинчи ярмидан - 1990-йилгача бўлган даврий чегарада илк маротаба "Узбекистонда ирригация тизимининг ривожланиши билан боглик жараёнлар замонавий назарий-концептуал ёндашув асносида тахлил этилди. Тадкик этилаётган даврда республикадаги экин майдонларини мунтазам сугориш ва сув захираларини тўплаш мақсадида сугориш каналлари, насос станциялари ва сув омборларини барпо этиш масаласига эътибор қаратилди. Мазкур иншоотларнинг бунёд этилиши республика иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатиши билан бир каторда қишлоқ хўжалиги соҳасида пахта яккаҳокимлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда марказни пахта хомашёси билан мунтазам таъминлаш ишига бевосита хизмат қилди.
    2. Совет ҳукмронлиги йилларида сугориш тизимини ривожлантириш ишига тегишли мақсад боне жиддий эътибор билан қаралди. Тадкиқ этилаётган даврда суғориладиган майдонларнинг хажми экстенсив равишда қарийб икки баробарга кенгайтирилди. Бу эса ўз навбатида ортиқча маблағ ва ишчи кучини талаб қилар эди. Натижада суғориладиган майдонлардан олинадиган ҳосил микдори йилдан-йилга пасайиб, кўп ҳолларда улар яроқсиз ва ташландиқ ҳолатга келиб қолди, бу холат мазкур ерларнинг қишлоқ хўжалигидаги истеъмолдан чиқиб кетишига сабаб бўлди.
    3. Совет ҳукуматининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги пахта яккаҳокимлигига урғу берган сиёсати асрлар давомида анъанавий тарзда шаклланиб келган суғорма деҳқончилик соҳасининг барбод бўлишига олиб келди. Натижада республика суғорма ерларининг деярли 75 фоизига пахта экилди. Бу эса республика иктисодий ҳаётида кўплаб салбий иллатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Республика иқтисодиётида пахтачиликка эътибор берилиши, маҳаллий ахолининг бошка қишлоқ хўжалиги экинлари, хусусан, озука, полиз, бошоқли, мева ва сабзавотга бўлган эҳтиёжини кучайтирди.
    4. XX асрнинг 60-йилларида совет давлати республикадаги сув хўжалиги курилиш ишларига капитал маблаглар сарфлашни орттириб борди. Шу максадда соҳани тараққий эттириш учун давлат бюджетидан беш йиллик режалар асосида катта хажмдаги маблаглар ажратилди ва сарфланди. Барча ҳудудларда кенг кўламдаги капитал текислаш ва таъмирлаш, тупроқ ва темир-бетон хамда реконструкция ишлари олиб борилди. Ажратилган маблағлардан кўп ҳолларда максадли, тўлақонли равишда фойдаланилмади. Аксарият тарзда улар ҳатто ўзлаштирилмай хам қолиб кетди.
    5. Тадкик этилган даврда ирригация-мелиорация соҳалари учун ўрта махсус ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш масаласига хам тегишли эътибор каратилди. Мазкур даврда республика сув хўжалиги соҳада қатор малакали мутахассислар тайёрланди. Шу билан бирга, сув хўжалиги соҳаси идораларининг раҳбар кадрлари таркибида республика суғорма деҳқончилик анъаналаридан бехабар, унга нисбатан лоқайд шахслар хам фаолият кўрсатди. Бу кадрларнинг махаллий ва табиий шарт-шароитдан тегишли даражада маълумотга эга бўлмаганлиги ушбу тизимда катор муаммоларни келтириб чиқаришга сабаб бўлди.
    6. Совет ҳукмронлиги даврида Сув хўжалиги вазирлигининг «Главзарубежстрой» ташкилоти томонидан Ўзбекистондан бир гуруҳ ирригатор-мелиоратор мутахассислар Афганистан, Сурия, Мозамбик каби давлатларнинг сугориш ва ўзлаштириш ишлари учун сафарбар қилинди. Бу эса ўзбек халқининг асрлар давомида сугориш соҳасида етук билим, тажриба ва малака тўплагани хамда сугорма дехкончилик маданиятини яхши англаганидан далолат берарди. Шу боис ўзбек ирригаторлари, айникса, Афганистан хамда Мозамбикдаги кенг ҳажмли янги ерларни ўзлаштириш ва барраж (кичик сув омбори) куриш жараёнига яқиндан кўмак бердилар.
    7. XX асрнинг 60-70-йилларида нафакат Узбекистан, балки бутун Марказий Осиё худудида кенг кўламда кўриқ, бўз ва қаровсиз ерларни ўзлаштириш ишлари амалга оширилди. Пахта ҳосилдорлигини кўпайтириш, янги шаҳар ва туманлар барпо этиш максадида Мирзачўл, Марказий Фаргона, Сурхон-Шеробод, Қарши ва Жиззах кўриқ ерларини ўзлаштиришга катта аҳамият берилди. Янги ўзлаштирилган ерларда турар-жой ва посёлкаларнинг барпо этилиши зич ҳудудлардан кўчирилган аҳоли яшаш шароитини ўзгаришига олиб келди. Ўзлаштириш тадбирлари урбанизация жараёнларига хам таъсир кўрсатди.
    8. Ўзлаштирилган ҳудудларнинг кўплаб ҳолларда самара бермаслиги ва ҳатто зарарланишига қарамай пахта майдонлари кенгайтирилди. Экин майдонларининг гидроиншоотлар сув захиралари орқали суғорилиши ҳосилдорликни кескин камайишига сабаб бўлди. Янги ташкил этилган баъзи ҳудудларда шўрланган майдонлар ҳажми йил сайин кенгая борди.
    9. Янги ерларда пахтакор туман ва давлат хўжаликларининг ташкил килиниши натижасида марказга пахта етиштириб бериш йилдан-йилга ортиб борди. Бирок ерларга ишлов бериш ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларига тегишли даражада эътибор берилмади. Баъзи ер майдонларига мелиоратив ишлов берилиши мутлако талаб даражасида бўлмади.
    10. Совет хукмронлиги йилларида кўплаб йирик ирригация иншоотлари барпо этилди, доимий фойдаланишга топширилган мазкур йирик объектлар сувни сақлаш, тўплашга имконият яратди. Бироқ тиндирилган сув ресурсларидан пахтачиликда фойдаланилиши суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашувига ва улардан ҳосил олишнинг камайишига олиб келди. Мазкур гидроиншоотларнинг экологик окибатлари хам инобатга олинмади, улар меъёридан ортиқ равишда кўпайтирилди, натижада ўша худудларда суғорма майдонларининг зарарланиши яқкол намоён бўлди.
    12. Сув ресурсларидан фойдаланишда муайян илмий ёндашувларнинг мавжуд эмаслиги, суғоришда йўл қўйилган кўплаб қўпол хато ва камчиликлар, пахта экин майдонларининг назоратсиз суғорилиши оқибатида Орол денгизи куриши, суғорма деҳқончиликка путур етиши, алмашлаб экиш тизимининг барбод бўлиши, унумдор ерлар мелиоратив ҳолатининг ёмонлашуви, истеъмолдан чиқиши, шўрланиш даражасининг ортиб боришига олиб келди. Заҳарли кимёвий воситаларнинг назоратсиз равишда қўлланиши атроф-муҳит ва экология, сув манбалари, айниқса, аҳоли саломатлигига салбий даражада таъсир кўрсатди.
    Олиб борилган тадқикот якунида кўлга киритилган илмий хулосалардан келиб чикқан ҳолда қуйидаги таклиф ва тавсиялар билдирилди:
    совет ҳукмронлиги йилларида Узбекистонда гидротехника иншоотларининг кўплаб курилиши, уларнинг асосан республика пахтачилик соҳасини юксалтиришга хизмат килганлиги, унинг замирида эса пахта яккаҳокимлиги сиёсати ётганини ўсиб келаётган келажак авлодга кенг тушунтириш ва уларни мазкур воқеа-ҳодисалардан чукурроқ хабардор килиш мақсадида янги дарслик ва монографиялар чоп этишни ташкил қилиш;
    сув ресурсларининг тақчиллиги тобора ортиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда Марказий Осиёдаги трансчегаравий дарёлар сувларидан оқилона фойдаланиш, мавжуд йирик гидроиншоотларнинг техник холати самарадорлигини яхшилаш, хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг атроф-мухит хамда аҳоли хаётига салбий таъсирини камайтиришга йўналтирилган беш томонлама шартномалар тузиш ва уларни амалда қўллаш;
    сув ҳаёт манбаи эканини эътиборда тутиб, бугунги кунда унинг захираларидан оқилона ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш хамда томчилатиб сугориш усулини барча минтақа мамлакатларининг қишлоқ хўжалиги соҳасига жорий этиш максадида нуфузли халқаро ташкилотлар ташаббуси остида ўзаро келишувлар ишлаб чиқиш ва имзолаш;
    ичимлик суви танқислигининг олдини олиш ва у билан боғлиқ бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш хамда бартараф этиш бўйича Марказий Осиё Сув хўжалиги комиссиясини (МОСХК) ташкил килиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш.

    Ойбек Комилов
    1-66
    42   5
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни самарали бошкариш усулларини такомиллаштириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу жиҳатдан сув ресурсларидан окилона фойдаланиш, уларни туғри тақсимлаш ва узлуксиз етказиб бериш усулларини такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бу борада кўпгина хорижий мамлакатларда, жумладан Исроил, Россия, АҚШ, Хитой ва бошқа давлатларда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни самарали бошкариш, туғри тақсимлаш ва сув объектларининг, жумладан гидротехник иншоотларнинг самарали ва хавфсиз ишлашини таъминлашга алоҳида эътибор каратилган.
    Жаҳонда кўл ва сув омборларнинг сув ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уларни самарали бошкариш усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-тадқикот ишлари олиб борилмокда. Бу борада, жумладан сув ресурсларини бошкариш ва таксимлаш усулларини, сув хавзалари ва сув омборларнинг узлуксиз ва хавфсиз ишлаш усулларини такомиллаштиришга каратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
    Ҳозирги кунда республикамизда турли ҳил тежамкор технологияларни қўллаш йўли билан сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув хўжалиги объектларининг хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлашга алоҳида эътибор каратилмокда. Ушбу йўналишда, жумладан сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сув ресурсларидан оқилана фойдаланиш ва уларни самарали бошкариш усулларини такомиллаштиришни амалга ошириш зарур ҳисобланади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «....ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармокларини ривожлантириш»1 таъкидлаб ўтилган. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан сув хўжалиги объектларининг хавфсиз ва ишончли ишлаш усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий тадқиқот ишларни олиб бориш муҳим аҳамият касб этмокда.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон 2017-2021 йилларда «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги Фармони, 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида ерларнинг мелиоратив холатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан окилона фойдаланиш буйича чора тадбирлар» туғрисидаги Қарори, Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 320-сон «Сув хўжалигини бошқаришни ташкил қилишни такомиллаштириш» ва 2013 йил 19 мартдаги 82-сон «Узбекистан Республикасида сувни ишлатиш ва истъемол килиш тартиби низомини тасдиқлаш туғрисида» ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятига тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хўжжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти маълум даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Амударё дельтасидаги сув ресурсларидан окилана фойдаланиш ва самарали бошкариш усулларини такомиллаштиришдан иборатдир.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    Тахиатош гидроузели орқали Амударё дельтасига сув чиқариш режимини аниқлаш усуллари Амударёнинг сув билан таъминланиш даражаси асосида ишлаб чиқилган;
    Амударё дельтасида сув ресурсларини самарали бошкариш усуллари ва дельта комплексининг гидравлик кўрсаткичлари асосида сув ресурсларини бошкариш гидрологик модели такомиллаштирилган;
    Амударё дельтасидаги сув ҳавзаларининг аҳоли ва халқ хўжалиги учун муҳимлиги асосида уларга сув етказиб бериш тартиби ишлаб чикилган;
    Амударё дельтасида сув ҳавзаларидан фойдаланиш устуворлиги мавжуд сув ресурсларнинг хажми ва сифати асосида ишлаб чикилган.
    Хулосалар
    “Амударё дельтасида сув ресурсларини самарали бошкариш усулларини такомиллаштириш” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Амударё дельта комплексининг гидравлик кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган сув ресурсларини самарали бошкариш усуллари ва сув ресурсларини бошкариш гидрологик модели натижалари асосида:
    - биринчи босқичда юқорида кўрсатилган учта сув хавзалари дамбаларининг бугунги кунги ахволи, каналлар ва гидротехник иншоатларнинг сув ўтказувчанлик кобилияти ҳисобга олган холда, улар фақат 619,0 млн. м3 га тенг сув хажмини ўз ичига сигдириш имконига эгалиги, Саманбой гидропости орқали ўтган ортиқча дарё суви эса денгизнинг куриб кетган тагига ташланмокдагилиги аникланди;
    - иккинчи боскичда ушбу сув хавзалари дамбаларида ва Главмясо и Маринкинузяк каналларида курилиш ва реконструкция килиш ишлари тугагандан кейин, яъни лойихавий кўрсаткичларга етказилганда, сув хавзаларининг ўз ичига сувни сигдира олиш кобилиятини 1169,5 млн. м3 га ошириш мумкинлиги аникланди. Натижада дельтадаги сув хавзаларда ўз ичига 550,0 млн. м3 га тенг кушимча сув хажмини саклаб колиш имконини беради;
    2. Сув ресурсларини бошқариш гидрологик модель натижаларига кўра, серсув йиллари (201 Ой.) Междуречие сув омборига Саманбой гидропости орқали келиб тушадиган 16817 млн. м3 хажмга тенг умумий сув хажмидан (бугланиш, ёгин-сочин микдори, шимилиш ва узанда сув йўкотилиши кўрсаткичларни ҳисобга олган холда) фойдали сув хажми қиймати 619,0 млн. м3 ни, ортиқча кайтмас сув хажми киймати 12102,2 млн. м3 ни (Междуречие сув омборининг шимолий дамбасини очиш ва сувни денгизнинг қуриб кетган тагига окизиш) ташкил қилганлиги аниқланди. Натижада сув ҳавзаларидаги сув хажми кийматини кўпайтиришга имкон беради.
    3. Ҳисоб-китобларга кўра, белгилаб олинган тадбирлар амалга оширилгандан кейин (дамба ва каналлар реконструкцияси) сув хавзаларнинг (Междуречие, Рибачье и Муйноқ) ўз ичига максимал сигдириш хажми 879,3 млн. м3 га ташкил килганлиги аниқланди. Натижада минтақадаги яшовчи аҳоли узлуксиз равишда ичимлик ва хўжалик учун зарур чучук сув билан таъминланишига имкон яратилади.
    4. Дельтанинг Чап ва Ўнг қирғоқ зоналардаги коллектор сувлари (минераллашуви литрга 6 граммгача бўлган КК-3, КС-1 и ККС коллекторлари) билан озикланувчи сув хавзалари сувларнинг минерализацияси йил сайин ошиб бориши, сув сифати ёмонлашиши ва унумдорлиги эса пасайиб бориши кўп йиллик маълумотлар асосида тахдили килинди ва бу сув ҳавзалардаги кўрсаткичларни тиклаш мақсадида даврий равишда, асосан новегетация даврида дарё ва каналлардан чучук сув билан таъминлаш лозимлиги аникланди. Натижада уларнинг келгусида бундан буен самарали ўзлаштирилишига имкон яратди.
    5. Тадкиқотчи томонидан сув ресурслари бошқарув тизимини ва эксплуатациясини такомиллаштириш ва дельтанинг табиий ва ижтимоий-иктисодий имкониятларини тиклаш функцияларини ўз ичига олувчи янги ташкилот тузиш таклиф килинган. Ҳозирги кунда дельтада фаолият олиб борётган хар бир соха бевосита ўз ишлари билан шугулланади ва улар хар ҳил вазирлик ва муассасаларга буйсинади. Шундай қилиб, табиий-хўжалик комплексни бошқарувчи ягона тизим мавжуд эмас ва улар орасида боғликлик йўқ, ва бу охир-окибатта табиий ресурслардан номувофик фойдаланилишига ва камайишига олиб келмокда. Натижада мазкур ташкилот дельтадаги табиий-хўжалик комплексни бошқарувчи ягона тизим сифатида сув ресурсларини самарали бошқариш имконини очиб беради.
    6. Амударё дарёси дельтасини бундан буён ўзлаштиришнинг устуворлиги асосида районлаштирилди, ҳар сув ҳавзасининг мухимлигини асосида уларга сув бериш навбати ишлаб чиқилди, шунингдек сув хавзаларнинг бугунги ва келгусидаги самарадорлиги баҳоланиб, улар асосида унта зонага тақсимланди:
    - дельтанинг Амударё буйи зонаси (Междуречие, Рибачие и Муйноқ сув ҳавзалари) сув бундан буён ўзлаштиришга устувор зонаси сифатида бахоланди.
    - дельтанинг Ўнг қирғоқ зонаси (Жилтирбас, Каратен сув ҳавзалари) чучук дарё суви берилмаса истикболсиз зона деб ҳисобланади.
    коллектор сувлари билан озикланувчи деотанинг Чап қирғоқ зонаси хам (Судочье, Агушпа, Каратерен кўллар тизими), чучук дарё суви берилмаса истикболсиз зоналар ҳисобланади.
    7. Хулоса қилиб айтганда, Амударё буйи зонасида (Междуречие, Рибачие и Муйноқ сув хавзалари) сув ҳавзаларда келажакда яхши холатни сақлаб қолиш имкониятга эга, колган коллектор сувларидан озикланувчи сув ҳавзаларида йил сайин сувнинг сифати ёмонлашмокда ва улар яқин 15-20 йилларда дарё суви билан таъминланмаса ўзининг халк-хўжалик аҳамиятини йўқотиши мумкин. Шуларни ҳисобга олиб, кўриб чиқилаётган сув бериш навбати, шунингдек Амударё дельта комплексининг гидравлик кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган сув ресурсларини бошқариш усуллари ушбу сув ҳавзаларнинг керакли хажм ва сифат даражасидаги сув билан узлуксиз таъминланишига имкон яратади.

    Сагит Қурбанбаев
    1-45
    18   2