Barcha maqolalar - Geologiya

Maqolalar soni: 28
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда бугунги кундаги интенсив техник тарақкиёт катта ҳажмдаги ахборотларни юқори тезликда узатиш, сақлаш ва қайта ишлашга имкон берувчи янги техник воситаларни талаб килмокда. Бу талабларни кондириш учун ишлаш тамойили анъанавийлариникидан тубдан фарк қилувчи, мутлақо янги турдаги асбоблар авлодини яратиш зарурати туғилмокда. Замонавий микроэлектрониканинг “спинтроника” деб аталувчи янги сохасида ахборотларни узатиш, қайта ишлаш ва бошқарида электроннинг заряди билан бир каторда унинг спинидан хам фойдаланилади. Спинтрониканинг фаол материал базаси сифатида бир вактнинг ўзида хам ярим ўтказгич хам ферромагнит хусусиятли материаллардан фойдаланиш керак бўлади ва бундай хусусиятга эга бўлган кўплаб магнит аралашмали яримўтказгичлар (МАЯ) ва яримўтказгичли бирикмалар синтез қилинган бўлиб, улар турли-туман электрон асбобларда муваффакият билан қўлланилмокда.
    Ҳозирги кунда дунёда ферромагнит хусусиятга эга бўлмаган кремнийни, унга магнит ионларини имплантация қилиш йўли билан киритиб, магнит киришмали ярим ўтказгичга айлантириш долзарб масалалардан бирига айланди. Бунга асосий сабаб, кўплаб бошка магнит ярим ўтказгичларга нисбатан, кремний таннархининг арзонлиги, олиниш технологиясининг мукаммаллиги ва у асосидаги планар технологиянинг яхши йўлга қўйилганлигидир. Шу нуктаи назардан кремнийни магнит хусусиятга эга аралашмалар билан легирлаш ёрдамида унда ферромагнит ҳолатни хосил килиш, магнит ва магнитотранспорт хоссаларини ўрганиш ва уларнинг шаклланиш механизмларини аниклаш яримўтказгич материал-шунослигининг муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
    Узбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси, илмий ютукларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш масалаларига алохида эътибор каратилган. Жумладан янги магнит яримўтказгичли материаллар олиш технологиясини яратиш, уларнинг электрофизик, фотоэлектрик, гальваномагнит, магнитотранспорт хамда оптик хоссаларини тадкик килишга ва амалиётда қўллашга катта эътибор қаратилмокда. Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-кувватлаш йилида олинган илмий натижаларни хозирги замон талабларига жавоб берадиган даражага олиб чиқиш алохида эътиборга сазовор, жумладан, яримўтказгичли материалларда кечаётган физик жараёнлар асосида ишлайдиган асбобларнинг янги авлодини яратиш ва уларни амалиётга татбик этиш натижасида, мавжудларидан тубдан фарқ қилувчи, арзон ва тежамкор технологияларни яратиш оркали микроэлектроника саноати махсулотларининг ракобатбардошлиги ва самарадорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга.
    Ушбу диссертация тадқиқоти Узбекистон Республикаси Президенти-нинг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар сратегияси тўғрисида» ги Фармо-нини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772 -сон «2017-2021 йилларда электротехника саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарорини хамда мазкур фаоли-ятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар-ни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади ионлар имплантацияси усули ёрдамида марганец ионлари билан легирланган, кучли компенсирланган монокристалл кремнийда ферромагнит ҳолатни ҳосил килиш, юкори спинли магнит нанокластерлардаги алмашинув ўзаро таъсирлашув табиатини аниклаш ва уларнинг ток транспортига таъсирини ўрганишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    биринчи марта марганец ионлари имплантация килинган кремнийда таркибида асосан марганец ионларидан ташкил топган нанокластерлар мавжуд бўлган, ферромагнит хоссали, кучли компенсирланган кремний олиш мумкинлиги кўрсатилган;
    марганец билан ионли легирланган, кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарида юқори спинли магнит нанокластерлар ҳосил бўлиши аниқланган;
    кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарида хона хароратида ферромагнетизмнинг мавжуд бўлиши аниқланган;
    бириничи маротаба кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарида магнит нанокластерлар билан боғлиқ бўлган мусбат магнитоқаршилик, магнит каршилик кинетикаси ва гистерезиси кузатилган;
    кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналари ВАТ ва ЛАТларини Т = 300 К ва Т = 80 К температураларда ўрганиш оркали маганец ионлари иштирокидаги бу нанокластерларнинг ўлчанган тавсифномаларга таъсири юқори температурали диффузия усули билан олинган намуналарникига Караганда сезиларли фарқ қилиши аниқланган;
    кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарида ферромагнитизмга олиб келувчи, кластерлар ичида ва кластерлараро алмашиш ўзаро таъсир модели таклиф килинган;
    Хулоса
    Ионлар имплантацияси усулида олинган кучли компенсирланган кремний намуналарининг магнит, магнитотранспорт, фотоэлектрик ва электрофизик хоссаларини тадқиқ қилиш натижалари асосида қуйидаги хулосалар килинди:
    1. Биринчилардан бўлиб, марганец ионлари имплантация килиниб кучли компенсирланган, марганец киришмалари бор бўлган ферромагнит кремний намуналарини олиш имкони борлиги кўрсатилган.
    2. Кремний монокристалли ичида марганец ионлари бор бўлган нанокластерлар структураси ўрганилиб уларнинг ўлчамлари 5-20 нм гача етиши ва бу нанокластерлар таркибида Мп2+, Мп4+ ионлари мавжуд бўлиши, бу ионларнинг кластер ичидаги билвосита алмашинув ўзаро таъсири нанокластерларнинг юқори спинга эга бўлишига сабабчи бўлиши аниқланган.
    3. Ионлар имплантацияси усули ёрдамида олинган Si<B,Mn>
    намуналарида хона хароратида 25% микдорида мусбат магнит қаршилик кузатилди. Бундан ташқари магнит каршилик
    катталигининг вактга боғлиқлиги (кинетикаси) мавжудлиги
    аниқланган ва уларга асосий сабаб заряд ташувчиларнинг марганецнинг юкори спинли магнит нанокластерларидан спинга боғлиқ сочилиши бўлиб ҳисобланади. Мусбат магнит каршиликнинг тажрибаларда кузатилган вактга богликлик кинетикаси эса марганецнинг юқори спинли магнит нанокластерлари магнит моментлари ориентациясининг иссиклик майдони томонидан тартибсизланиши ва ташки магнит майдони томонидан тартибланиши орасидаги ракобат таъсирида эканлиги кўрсатади.
    4. Биринчи бўлиб кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарида таркиби Мп ионларидан ташкил топган, алмашинув ўзаро таъсирлашуви билан богланган, юкори спинли нанокластерларнинг ток транспортига таъсир қилиши кўрсатилган.
    5. Биринчи бўлиб, кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарида хона ҳароратида ферромагнит фаза мавжудлиги аниқланди.
    6. Ионлар имплантацияси билан олинган кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналаридаги нанокластерлар Мп2+, Мп4+ ионларнинг билвосита алмашинув ўзаро таъсирлашуви билан богланганлиги, юқори спинли магнит нанокластерларининг тадқиқ килинган намуналардаги ферромагнит ҳолатга жавобгарлиги кўрсатилган.
    7. Ионлар имплантацияси ёрдамида ўтиш гуруҳи металлари билан кучли компенсирланган ҳолатгача кремнийни легирлаш унда ферромагнит ҳолатнинг пайдо бўлишига олиб келиши ва бу кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарини спин транзисторлар ёки спинтрониканинг дискрет элементлари учун янги материал сифатида тавсия килиш мумкинлиги кўрсатилди.

    Жалол Рузимуродов
    1-44
    6   3
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Шўрланган грунтларни автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва куришда фойдаланиш тобора муҳим ахамият касб этмокда. Улар Тинч, Атлантика, Хинд уммонлари ва кўплаб денгизларнинг қирғоқ бўйларида таркалган. Шўрланган грунтларда иншоотларнинг асослари сифатида Австралия, Америка қўшма штатлари, Мексика, Миер, Покистон, Ҳиндистон, Хитой, Эрон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, шунингдек, Европанинг бир катор давлатларида фойдаланиб келинмокда. Шу жихатдан хам шўрланган грунтларнинг хоссаларини ўрганиш, хусусан, улардан курилган йўл пойи кўтармасининг турғунлигини баҳолаш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.
    Жаҳонда автомобиль йўлларини лойиҳалаш, куриш ва эксплуатация қилиш жараёнларида йўл пойидаги шўрланган грунтларни мустаҳкамлик кўрсаткичларини асослаш бўйича мақсадли илмий изланишларни олиб бориш алоҳида ахамият касб этмокда. Бу борада, жумладан шўрланган грунтли йўл пойи ишчи катламининг сув-иссиклик тартиби бўйича уларнинг ҳисобий тавсифларипи асослаш учун конструктив ечим ишлаб чиқиш, мавжуд автомобиль йўллари пойидаги шўрланган грунтларнинг хоссаларини баҳолаш усулларини такомиллаштириш, бундай грунтларнинг ҳисобий тавсифларини асослаш, уларнинг хоссаларини юза-фаол моддалар билан сунъий яхшилаш усулларини такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг йўл пойи ҳисобий кўрсаткичларига таъсирини олдиндан башоратлаш бўйича мавжуд усулларни такомиллаштириш мухим вазифалардан бири хисобланади.
    Республикамизда ҳозирги кунда транспорт-коммуникация тизимларини, жумладан, автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатация килиш жараёнларида иш сифатини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «...йўл-транспорт, мухандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация килиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш,...»1 вазифаси белгилаб берилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун, жумладан, шўрланган грунтли йўл пойи ишчи катламининг сув-иссиқлик тартиби бўйича уларнинг ҳисобий тавсифларини асословчи конструктив ечим ишлаб чикиш, унта асосан кўрсаткичларни аниқлаш бўйича функционал боғликликлар ва намликни аниклаш усулларини такомиллаштириш, шўрланган грунтларнинг хоссаларини яхшилаш учун мавжуд юза-фаол моддалар асосида «Битумли эмульсия» барқарорлаштирувчи моддасини ишлаб чикиш бўйича илмий тадкиқотлар олиб бориш мухим ахамият касб этмокда. Шунингдек, йўл пойи катламларининг механик кўрсаткичларини яхшилаш асосида унинг мустахкамлигини ошириш, транспорт воситаларидан тушадиган юкламани ҳисобга олиб, янги транспорт магистралларини куриш ва уларни эксплуатация қилиш даврида қайта таъмирлаш муддатини қисқартирувчи усулларини такомиллаштириш долзарб масалалар ҳисобланади.
    "Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сон «"Узбекистан Республикаси автомобиль йўллари давлат кўмитасини ва "Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Республика йўл жамгармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори, "Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 мартдаги 166-сон «"Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат килиш Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти маълум даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади табиий ва барқарорлаштирилган шўрланган грунтли йўл пойи кўтармасининг ҳисобий тавсифларини асослаш.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    шўрланган грунтлардан иборат йўл кўтармаларининг ҳисобий кўрсаткичларини аниқлаш учун мавжуд конструктив ечимлар такомиллаштирилган;
    шўрланган грунтлардан курилган йўл пойи ишчи катламининг кўрсаткичларини унинг таркибидаги тузларнинг микдори ва турига нисбатан функционал боғликликлари аникланган;
    шўрланган грунтларнинг намлигини аниқлаш усули йўл пойи кўтармасидаги грунтларнинг мавжуд намлигини ўрганиш орқали такомиллаштирилган;
    шўрланган грунтларнинг структуравий боғлиқликлари ва хоссаларини юза-фаол модда ёрдамида яхшилаш усули мавжуд грунтларни барқарорлашти-рувчилар асосида такомиллаштирилган.
    Хулоса
    «Шўрланган грунтли йўл пойи кўтармасининг ҳисобий тавсифларини асослаш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Шўрланган грунтли йўл кўтармаларининг ҳисобий кўрсаткичларини олдиндан башорат қилиш учун капилляр сувлари билан намланадиган ишчи қатламнинг ҳисобий конструктив ечим-чизмаси таклиф қилинди. Бу йўл пойини лойиҳалашга оид ишчи қатламнинг ҳисобий кўрсаткичларини белгилаш бўйича фукционал боғликликлар олиш имконини беради.
    2. Мавжуд автомобиль йўл пойи ишчи катламининг ҳисобий тавсифлари аниқланди ва улар шўрланган грунтлар таркибидаги туз микдори ва тури, зичлиги ва намлиги бўйича дифференциалланди. Бу эса йўл тўшамасининг энг қулай тузилмасини яратиш имконини беради.
    3. Дала шароитида зичланган грунтларнинг мустаҳкамлик кўрсаткичларини аниклаш учун мавжуд бир юзали портатив ускуналар такомиллаштирилди ва амалда синаб кўрилди. Бу шўрланган грунтларнинг мустаҳкамлик кўрсаткичларини тез аниклашга хизмат қилади.
    4. Тадқикотлар натижасида грунтларнинг шўрланиши бўйича амалдаги меъёрий хужжатларда келтирилган қийматларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ўзгартиришлар йўл қурилишига яроқсиз бўлган кучли шўрланган грунтларнинг 15% гача қурилишда фойдаланиш имконини берди.
    5. Шўрланган грунтларнинг физик-кимёвий ва физик-механик хоссаларини яхшилаш учун «Битумли эмульсия» юза-фаол модда ишлаб чиқилди ва «Шўрланган грунт+битумли эмульсия» тизимида шўрланган грунтли йўл кўтармасининг тузилмаси таклиф қилинди. Бу йўл пойининг мустахкамлиги ва тургунлигини ортишига, баландлигининг камайишига ва хизмат муддатининг узайишига олиб келади.
    6. Утказилган тадқиқотлар натижасида олинган илмий-ишланма ва назарий янгиликларга асосланиб, бир катор меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва ўқув адабиётларига киритилди. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши автомобиль йўллари қопламасининг таъмирлараро ҳизмат муддатини бир неча йилга узайтирди ёки 1 км йўлда ўртача 120 млн. сўм самара бериши аникланди. Жорий килиш доираси кенгайтирилса, самарадорлик янада ошади ва мамлакат иктисодиётининг муҳим муаммоси ҳал бўлади.
    Таклиф қилинган юза-фаол «Битумли эмульсия» моддаси ёрдамида барқарорлаштирилган шўрланган грунтли йўл кўтармасининг баландлиги амалдаги меъёрларга нисбатан 20% га ёки йўл тўшамасининг қалинлиги 10% га камайтирилди бу эса 1 км йўлга 45 млн. сўм самара берди.

    Рашидбек Худайкулов
    1-50
    0   0
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида кенг кузатилаётган ер ости сувларининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши муаммосини ҳал этиш тадқиқотчилар олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Нефть ва унинг маҳсулотларини қазиб олишдан то истеъмолчига етказгунча йилига ўртача 100 млн.тоннадан ортик микдордаги нефть ва нефть маҳсулотлари йўқотилиши кузатилади. Йўқотилган нефть ва унинг маҳсулотлари турли сабабларга кўра геологик мухитга етиб боради ва унинг ифлосланишига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг атроф -муҳитга, жумладан, ер ости сувларига таъсирини янада кучайтиради ва геологик муҳитнинг нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши муаммосининг ахамиятини оширади.
    Бугунги кунда жаҳон миқёсида ер ости сувларининг нефть маҳсулотларидан ифлосланиш жараёни бўйича илмий изланишлар олиб борилиши устувор йўналишлардан бўлиб, бу борада, жумладан, ифлосланиш ўчоқларини аниклаш усулларини ишлаб чикиш, уларнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш ва мониторинг тизимини такомиллаштириш, ифлосланишни бартараф этиш технологияларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор каратилмокда. Шу билан бирга, қурғокчил ҳудудларда асосий ичимлик суви манбаи бўлган ер ости сувларини нефть маҳсулотлари билан ифлосланиш жараёнлари бўйича илмий изланишлар олиб бориш, уларни ифлосланишини бартараф этиш йўлларини ишлаб чикиш гидрогеология фанининг муҳим муаммолари ҳисобланади. Бу муаммо уларнинг ечимини топиш ер ости сувларини ифлосланишдан муҳофаза қилиш, ўз вақтида ифлосланиш ўчокларини аниклаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун кулай имкониятлар яратади.
    Мамлакатимизда ер ости сувларининг ифлосланишини бартараф этиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмокда, жумладан, йирик шаҳар ва саноат зоналарида ер ости сувларини ифлосланганлик даражасини аниклаш, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 кам «Одамларнинг экологик хавфсиз мукитда яшашини таъминлаш атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларнинг олдини олиш ...» бўйича вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан, ер ости сувларини нефть максулотларидан ифлосланишини тадкик килиш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий килиш муҳим аҳамиятга эгадир.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ- 4947 сон фармони, 2017 йил 4 майдаги «2017-2021 йилларда ер ости сувлари назоратини кучайтириш ва ундан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги ПҚ-2954 қарорининг сони 2017 йил 24 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар кўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ- 3004-сон карорлари, Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 27 июндаги «Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасини тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида»ги 430-сон карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат килади.
    Тадқиқотнинг мақсади: қурғокчилик ҳудудларида ер ости сувларининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланишини ўзига хос хусусиятлари ва унинг мониторинг услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор йирик бассейн таркибидаги (гидрогеологии тизимдан катта) замонавий сув алмашувининг структурали ярусидаги ер ости сувларининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши характерланган;
    ўзгарувчан масса билан оким модели шаклида нефть маҳсулотларининг ўзгариши ва ҳаракатининг янги версиядаги (таркибий қисмлари оммавий оқим ва маҳсулотлар оғирлиги билан ҳисобланади) модели ишлаб чикилган;
    катта Фарғона бассейни замонавий сув алмашув структурали ярусининг ер ости сув тизимларини кўрсатадиган, ифлосланиш манбаларининг жойланиши ва уларнинг сув объектларига таъсирини акс эттирган микёси 1:200 000 ўлчамда янги услубдаги харитаси (схемаси) ишлаб чикилган;
    Фарғона водийсидан чикаётган нефть маҳсулотларининг Сирдарёнинг ўрта оқими сувларига қўшилишининг балиқчилик хўжалиги учун мўътадил меъёрий кўрсаткичлардан ошиши зарарларининг аҳамияти баҳоланган;
    қўриқланадиган объектларни ва ифлослантириш манбаларини биргаликда бошқариш имконини берувчи нефть маҳсулотлари билан ифлосланган ер ости сувлари тизимлари, ер ва сув манбаларини тозалаш ҳамда уларни мониторинг килишни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
    Хулоса
    «Қурғоқчилик ҳудудларида ер ости сувларининг нефть махсулотлари билан ифлосланиши хусусиятлари ва унинг мониторинг услублари» мавзусидаги докторлик диссертациясида ўтказилган тадқикотлар асосида қуйидаги хулосалар қилинган:
    1. Атроф муҳитни аникроги ер ости сувларининг нефть махсулотлари билан ифлосланиши кўриниши дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган давлатларида кенг таркалган. У ўтган аср ўрталарида аста-секин йигилиб борувчи ижтимоий ва экологик муаммолардан ташкил топган. Нефть ва нефть маҳсулотлари очиқ атроф муҳит учун - бегона моддалар бўлиб, зарарли ва хавфли хисобланади. Уларнинг кенг тарқалиши биоценоз -деструкцияси, геотопларни хаво, сув, иссиклик, радиоцион режимларини ва жамият ҳаётининг шароитларини ўзгартириш каби ижтимоий-экологик зарарни келтириб чикаради.
    2. Геотопларнинг сувли бирикмалари -ер усти ва ости сувлари нефть махсулотлари билан ифлосланиши окибатида кимёвий таркиби сезиларли даражада ўзгаради ва сувли тог жинсларининг физик хусусиятларини ўзгаради. Бу ўзгаришлар нефть махсулотлари хар бир тўпланиши учун ўзига хос тарзда, турли хил фазовий-вақт оралиғида гомологларнинг ажралишлари натижасида рўй беради.
    3. Нефть махсулотлари миграцияси ва трансформацияси табиати уларни оқимда аралашган масса ҳақидаги тассавурларида етарлича тўлиқ ўз ифодасини топган. Бу кўринишда (моделда) нефть махсулотлари суюк фракцияси градиент йўналишида сув оқимида бирга окади (фильтрланади), огир ва газ фракциялари окимдан (ер юзасида чўкиб, парли бўшликда сўрилиб ёки буғланиб) ёки эриш ва ишқорсизланиш ҳисобидан унга қўшилади.
    4. Ер ости сувлари нефть махсулотларининг суюк, эриган ва сув-эмульсияли компонентларининг трансформация ва ҳаракат муҳити ҳисобланади (сувли қатлам - тоғ жинслари хусусиятлари муҳитини хисобга олган ҳолда), сув окими ва йўналиши нефть маҳсулотларини ўз ҳаракати қамровига олади. Нефть махсулотларини огир фракциялари ер ости сувлари тизимлари ғовак бўшлиқларида жойлашади, енгил фракциялари - ғовак бўшликда газсимон холатда учиб кетади ёки ғовакликларда йиғилади. Оғир фракциялар парчаланиш натижасида сув оқимининг парли бўшлигига қўшилади ёки учиб кетади (тўпланишдан ажралади). Шундай қилиб нефть махсулотлари ва ер ости сувлари ягона оқимида оким базисига кадар бир-бирига кўшилиб кетади. Нефть махсулотларининг миграция ва трансформациясини бундай кўриниши унинг базасини ташкил килади, жараён понарамасининг бошка элементлари асосли ёки катламли, такомиллаштирилган ёки тушинтирилган. Нефть махсулотларининг масса алмашинувини бу кўриниши маҳаллий даражада ҳосил бўлган оқимларга мосдир.
    5. Маҳаллий, субминтакавий, минтакавий даражада ҳосил бўлган оқимлар бирлашганда масса алмашинуви мураккаблашади ва ер усти сувлари ёки сувли катламлардаги сизилиш тўсиклари ва узилишлар (ойналар) чегарасида тизимланади. Бундай чегаралар Фарғона бассейни замонавий сув алмашинув структурали яруси тизими, ер ости сувлари карта-схемаларини токсонларини ажратишга асос бўлди. Ушбу карта сувли тизимни геологик тузилиши хусусиятлари ва жойлашиш баландлигига мос равишда 4 поясга ажратиш имкониятини яратди.
    6. Бундан ташкари, ажратилган поясларда радиал оқувчи дарёлар сектариал шаклга, магистрал каналлар эса, ўз навбатида трапеция шаклга мосдир. Ушбу турдаги трапецияларда грунт сувлари массивлари гуруҳи таркалган бўлиб, суғориладиган майдонларда улар суғориш хариталарига қадар кичик массивларга бўлинади. Қияликлар сувлари оқимининг бундай қайта хосил бўлиши ер юзасида тўпланган нефть махсулотларининг «суюлтириш»га ёрдам беради ва уларнинг эриган ёки осилиб колган шакллари яқин орадаги сув қабул қилиш иншоотигача етказади ва ундан кейин ариқ-зовурлар ёки сел сувлари таркибида дарёларга кўшилади. Коллектор-дренаж тармоғи шунингдек, нефть махсулотлари билан ифлосланган ер ости сувларини ўзига тортади. Шундай қилиб, кайта шаклланган қиялик ва коллектор-дренаж окимлари нефть маҳсулотлари билан ифлосланиш жараёнини ва уларни дарёга тушишини тезлаштиради. Юқорида келтирилганлар замонавий сув алмашинув ҳусусиятлари митақавий даражада ҳосил бўлган объектлар, жумладан Фаргона бассейнига хам мосдир.
    7. Сув алмашинуви асосан грунт ва қатламлараро сувларга алоқадор бўлиб, ер ости сувларининг энг фаол катлами сугориш ва дренаж шароитидаги грунт сувларининг юқори қисмидир. Бу ерда сув алмашинуви даври пикоцикллар (кунлар ва гидрогеологик мавсумнинг давомийлиги) билан хисобланади. Қатламлараро (босимли) сувлар юзасига етиб борилганда сув алмашинуви даври ошади, нефть махсулотлари харакат тезлиги эса бир йилда 200-300 метрдан ошмаслиги аниқланди. Қатламлардаги ер ости сувлари учун алмашинув даври бир мунча узоқрокдир ва у геологик давр вакти билан ўлчанади (наноцикллар, геосекундлар ва бошкалар)..
    8. Махаллий сув тизимлари вақт ва тартибига кўра ўзаро бирикиб минтакавий сув тизимларини ташкил этади. Вақт бу аснода чукурлик бўйича «қаватлараро» кўринишга эга бўлиб, тез рўй берадиган холат сизот сувлари ва тупрокнинг юқори кисмида юзага келади. Ушбу сабаб атроф мухитнинг ва ер ости сувларининг нефть махсулотлари билан ифлосланиши кенг майдонларда тарқалиб минтакавий даражага эга бўлишини кўрсатади.
    9. Атроф муҳитнинг нефть махсулотлари билан ифлосланишини митақавий кўриниши худудлар ва сув хавзалари бўйлаб турли хил таркалиши билан тавсифланади. Фарғона хавзаси ҳолатида нефть махсулотлари билан ифлосланиш неотектонид поясининг шимолий - шарқий, шаркий ва жанубий худудларда, шунингдек марказий кисмида таркалган. Сизот сувларининг фаол қатламини нефть махсулотлари билан ифлосланиш даражаси кенг кўламда ўзгаради. У юқори даражадан (меъёрдан бир неча баробар ортик) меъёр даражасигача ва меъёр даражасидан кам. Энг юқори кўрсаткич 15км2 майдонларда кузатилди (ФНҚИЗ), меъёрдагиси 10-30 гектар (АЁҚШ), меъёрдан ками ифлосланиш манбалари атрофидаги худудни эгаллайди.
    10. Очиқ сув ҳавзаларининг нефть махсулотлари билан ифлосланиши юкори даражадан меъёрий даражагача ўзгаради. Фарғона водийсидан чиқиб кетаётган нефть махсулотлари Сирдарёнинг ўрта оқимигача етиб борган ҳолатлари кузатилди. Фарғона ҳудуди Сирдарё бассейнининг нефть махсулотлари билан ифлосланиш манбаси хисобланади, унда Фарғона водийсидан чиқаётган нефть махсулотларининг Сирдарёнинг ўрта окими сувларига кўшилишининг балиқчилик хўжалиги учун мўътадил меъёрий кўрсаткичлардан ошиши зарарларининг ахамияти бахоланган.
    11. Юқорида келтирилган услубий кўрсатмалар нефть махсулотлари билан ифлосланишни қискартириш ва атроф муҳитни согломлаштириш бўйича тавсияларни кайта шакллантириб уларни Ўзбекистон Республикаси табиий шароитига мослаштириш гояси ишлаб чикилган.
    12. Ушбу кўрсатмалар геологик мухитнинг нефть махсулотлари билан ифлосланиш мониторингини ўзаги хисобланиб, у нафақат объект маълумотларини тахлил этишга, балки ифлосланиш манбааси ва объект холатини назорат килиш бўйича керакли карорлар ишлаб чиқишга асос бўлади.
    13. Буларнинг барчаси Фаргона бассейни ер ости сув тизимининг ва унга узвий боглик атроф мухитнинг нефть махсулотлари билан ифлосланиши ифодасининг илмий кўринишидир.

    Ботиржон Абдуллаев
    1-57
    0   0