Сув, озиқ маҳсулотлари таркибидаги минерал моддалар ва қўшимча киритилаётган минерал препаратлар тишларнинг чиқиш ва шаклланиш даврида организмга сўрилаётган минерал ионлар миқдорини оптимал ҳолатини таъминласа, унда тишлар ўз вақтида чиқиб эмальнинг тўкис етилиб шаклланиши тўғри амалга ошади. Тишларнинг бирламчи минерализацияси (оҳакла-шуви) даврида сув ва озиқ маҳсулотлар таркибидаги минерал моддалар ва оқсил маҳсулотлар эмаль тўқимаси матриксини, яъни органик асосини, ҳужайравий архитектоникасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан биргаликда ривожланаётган организмда, айниқса пубертат даврда эндокрин безлар гормонлари паратгормон ва кальцитонин, СТГ, ТТГ, минералкортикоидлар ҳам суякланиш, тишлар эмали ва дентининиг оҳакланиш жараёнларида муҳим ўрин тутади.