Barcha maqolalar - Geokimyo va geofizika

Maqolalar soni: 51
  • Тадқиқот объектлари: Бухоро-Хива минтақасининг юра ётқизиклари.
    Ишнинг мақсади: Геологик-геофизик маълумотларни комплекс талқин қилиш услубини ишлаб чиқиш ва уни седиментацион ҳавзанинг геологик ривожланиши тўғрисидаги янги дунёкарашлар талқини ва латерал нобиржинслиликни аниклашни ўз ичига олувчи Бухоро-Хива минтақаси юра формациялари, структуралари ва ётқизиқлари кесмасини ўрганишга тадбиқ қилиш.
    Тадқиқот усули: Сейсмик тўлқинли майдонларни математик моделлаштиришни кўзда тутувчи геологик-геофизик маълумотларни комплекс талқин қилиш асосида чуқур бурғилаш, кон геофизикаси, сейсморазведка маълумотларини ўз ичига олувчи геологик-геофизик тадкиқот материалларининг тахлили.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Сейсмик тўлкинли майдонларни математик моделлаштиришни ўз ичига олувчи геологик-геофизик маълумотларни комплекс талқин килиш усулининг янги схемаси таклиф этилди. Юра комплекси кесмаси циклостратиграфик ва сейсмостратиграфик табақаланди. Ўтказилган каротаж диаграммаларининг спектрал тахлил асосида Бухоро-Хива минтақасининг юра давридаги геологик ривожланиш тарихи ўрганилди.
    Амалий аҳамияти: Ишлаб чикилган геологик-геофизик маълумотларни талқин килиш усули, ўхшаш геологик-тектоник шароитларига эга бўлган бошка нефтегазга истиқболли минтакаларнинг геологик тузилишини тафсилий ўрганишда қўлланилиши мумкин. Ажратилган зоналарнинг сейсмоформацион тавсифи ва бошқа априор ахборотларни тахлил килиш асосида антиклинал структуралар, клиноформали таналар, бар кумтошлари ва риф комплекслари каби нефт ва газ тутқичларини топишга истиқболли бўлган зоналар белгиланди.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган геологик-геофизик маълумотларни комплекс талкин килиш усули Ўзбекистон Миллий университета геология факультетида машғулотлар ўтказиш учун ўкув жараёнига тадбиқ қилинди. Углеводородларнинг туткичлари ва тўпламларини топиш максадида истикболли участкаларни ажратиш учун тафсилий сейсморазведка ишларини ўтказишга тавсиялар берилди.
    Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Ўзбекистон Республикаси нефтегаз соҳаси, геологик-разведка корхоналари, таълим соҳаси.

    Шухрат Раджабов
    1-41
    27   18
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Кейинги йигирма йил давомида кўлами тобора ортиб бораётган чора-тадбирларга қарамасдан дунёда биологик хилма-хилликнинг глобал инкирози давом этмокда. Биологик ресурсларни баркарор бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш алоҳида турлар ва экотизимларни саклаб қолишга қаратилган мақсадли тезкор ва қатъий чораларни талаб этмокда. Бунинг учун миллий ва халкаро миқёсда биологик хилма-хилликни ўрганиш ва уни тизимли равишда кузатишга қаратилган салоҳиятни янада мустаҳкамлаш, табиий экотизимларнинг функционал фаолиятини яхшилаш, уларни in-situ, биологик ва генетик ресурсларни ex-situ шароитларида саклаб қолиш борасидаги самарали маҳаллий чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш зарур1.
    Ўзбекистонда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объекларини мухофаза этиш ва ундан баркарор фойдаланиш давлат экологик сиёсатининг мухим устувор йўналишларидан бири хисобланади. Биохилма-хиллик компонентларини саклаб қолиш уларни ўрганилганлик даражаси билан чамбарчас богликдир. Айни пайтда Ўзбекистоннинг айрим худудларини флористик жихатдан ўрганилганлик ҳолати талаб даражасида эмас. “Ўзбекистон флораси”нинг охирги нашридан сўнг янги маълумотларни кайд этиш борасидаги тизимли тадқиқотлар йўлга кўйилмаган.
    Фарғона водийси табиий ландшафтларни саклаб колиш муаммосининг долзарблиги билан алоҳида ажралиб туради. Ўсимлик қопламини узок йиллар давомида ўрганилишига қарамай, водий флорасининг рўйхати мавжуд эмас. Турларнинг таркалиши ва популяцияларнинг ҳозирги ҳолати хақида маълумотлар янги тадқиқотларни талаб этади. Экотизимларнинг барқарорлигини таъминлаш флора таркибини аниқлаш, турларнинг тарқалиши, камёб ва йўқолиб бораётган популяцияларининг замонавий ҳолати тўғрисидаги илмий маълумотларга асосланади.
    Флористик тадқикотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида флоранинг алоҳида компонентларига ёки ҳаётий шаклларнинг етакчи гуруҳларига бағишланган изланишлар олиб борилмаган. Тоғли Ўрта Осиёнинг жанубий қисмидаги флораларнинг полиморф оилалар (Amaryllidaceae Liliaceae, Xanthrrhoeaceae ва бошқ.), туркумлар (Allium, Gagea, Tulipa, Eremurus, Iris ва бошк.) спектрида етакчилик килувчи ҳамда эндемизмнинг юкори фоизи билан ажралиб турадиган бир уругпаллали геофитларни тадкик этиш маҳаллий биохилма-хилликни ўрганишнинг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сон «Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикаси хайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади бир уруғпаллали геофитларнинг таксономик таркибини аниқлаш, маълумотларнинг электрон базаси ва тирик коллекциясини яратишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    Фарғона водийси флорасидаги бир уруғпаллали геофитларининг 210 тур, 25 туркум ва 9 оиладан иборат бўлган замонавий конспекта тузилган;
    илк бор 2 янги тур {Allium tatyanae F.O. Khass. & F. Karim, ва Iris austrotschatkalica Tojibaev, F. Karim. & Turgunov) топилган ва тавсифланган;
    илк бор 7 турдаги бир уруғпаллали геофитлар (Allium lutescens Vved., А. fdidentiforme Vvcd., A. petraeum Kar. & Kir., A. viridiflorum Pobcd., Eremurus altaicus (Pall.) Steven, Iris alberti Rcgel, Orchis salina Turcz.) Узбекистан флораси ҳамда Чотқол, Фарғона, Қурама тоғ тизмалари ва Мўғултоғ учун янги ўсимлик турлари аниқланган;
    геофитларнинг Фарғона водийси тоғ тизмалари, ботаник-географик районлари ва флороценотипларинг ўзига хослик даражаси аникланган;
    Фарғона водийси флорасидаги бир уруғпаллали геофит ҳаётий шаклининг турли гуруҳчалари ўртасидаги нисбатлари асосида “пиёзбош” ҳаётий шаклининг устунлик килиши аниқланган;
    Фарғона водийси геофитларининг эндемизм кўрсаткичи барча геофитларнинг 22% дан кўпроғини ташкил килиши аникланган.
    ХУЛОСА
    «Фарғона водийсининг бир уруғпаллали геофитлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Фарғона водийси флорасида 210 тур, 25 туркум ва 9 оилага мансуб бир уруғпаллали геофитлар аникланди. Уларнинг замонавий конспекта ва ГАТ-хариталар билан мустахкамланган маълумотларнинг электрон базаси тадқиқотнинг асосий назарий ва амалий ахамиятини кўрсатади.
    2. Фан учун 2 янги тур кашф этилди, Узбекистан флораси учун 7 янги тур илк бор келтирилмокда. Тадкикотлар водийни ўраб турувчи тог тизмалари, ботаник-географик районлар ва флороценотипларнинг таркиби аниқлаштириб, дифференциал бахолаш имкониятини беради.
    3. Фаргона водийси флорасидаги бир уругпаллали геофитларининг полиморф оилаларида (Amaryllidaceae, Liliaceae, Iridaceae ва Xanthorrhoeaceae) турларнинг асосий кисми жамланган (88,09%). Етакчи туркумлар таркибини Allium (85 тур), Gagea (34), Tulipa (21), Iris (20) ва Eremurus (13) ташкил этади. Ушбу туркумларнинг турларга бойлиги Фаргона водийсини Урта Осиёдаги алоҳида аҳамиятга эга бўлган ботаник ҳудуд сифатидаги мақомини кўрсатади.
    4. Турларнинг географик тарқалишининг таҳлили Ғарбийтиёншон (57 тур; 27,14%) ва Помиролой (37 тур; 17,61%) ареал синфларининг устунлик килишини ва махаллий тур ҳосил бўлиш марказлари мавжуд эканлиги кўрсатади.
    5. Фаргона водийсини ўраб турувчи тог тизмалари орасида Олой тизмаси НО тур ва 30 хос турлар (жами турларнинг 27,2%) билан устунлик килади. Чотқол (79), Қурама (79) ва Фаргона (74) тизмалари бир - бирига якин кўрсаткичлар билан кейинги ўринларни эгаллайди. Бирок улар орасида Қурама тог тизмаси хос турларининг кўплиги (18 тур; 22,7%) билан ажралиб туради ва бу холат Чоркесар районида эндемизм кўрсаткичининг юқори эканлиги билан изоҳланади.
    6. Фаргона водийсидаги флороценотиплар орасида Арчазорлар (98 тур), Эрон-турон фриганоидлари (38), Эрон-турон яримсаванналари (33) таркиби геофит турларига бойлиги билан ажралиб туриши аниқланди ва Эрон-ҳимолойолди гурухдарига яқинлиги билан ажралиб туради. Бу флороценотипларнинг таркиби Тоғли Ўрта Осиё эндемизмининг юқори кўрсаткичини намоён этади (73% гача) ва эндемизм фракциясининг шаклланишидаги катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.
    7. Таксономик, ботаник-географик ва фитоценологик таҳлил натижалари Фаргона водийсининг Allium, Gagea, Tulipa туркуми турлари учун замонавий тур ҳосил бўлиш марказларидан бири эканлигини кўрсатиб, уларнинг 68% Тоғлиўртаосиё провинциясининг автохтон элементлари хисобланади.
    8. Бир-биридан нисбатан мустақил характерга эга бўлган Ғарбий Тиёншон ва Помир-Олой турлар хилма-хиллигининг марказлари мавжудлиги аниқланди. Бу алохида тог тизмалари бўйича тор тарқалиш доирасига эга бўлган эндемизм ўчоқларининг мавжудлиги билан изоҳланади. Ҳар икки тог тизимларининг ўзига хос хусусиятлари тог тизмалари, ботаник-географик районлар ва хатто флороценотиплар таркибида хам намоён бўлади.
    9. Фаргона водийси флорасидаги бир уругпаллали геофит хаётий шаклининг турли гуруҳчалари ўртасидаги нисбатлари ўрганилди ва таҳлил натижасида «пиёзбош» гуруҳчаси «илдизпоя» гуруҳчасидан устунлик килиши аниқланди. Бу холат етакчи оилалар таркиби, тик минтақалар, тог тизмалари, ботаник-географик районлар ва хатто флороценотиплар таркибидаги ўзаро нисбатларда кузатилади.
    10. Фаргона водийси бир уруғпаллали геофитлари орасида 48 эндем ва субэндем турлар (22,85%) аниқланиб, бу эса Тоғли Ўрта Осиё бўйича энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Фаргона водийси геофитлари эндемизми Allium, Tulipa, Gagea, Iris туркумлари таркибидаги ёш ва прогрессив тузилмаларни, маҳаллий тур ҳосил бўлиш жараёни натижаларини ўзида жамлайди.

    Фарход Каримов
    1-76
    35   15
  • Тадқи^от объектлари: Олмалиқ-Ангрен маъданли ҳудудининг кумуш- ва сстгин маъданли конлари ва уларда бирга учровчи платина ва майда аралашма шаклидаги платиноидлар.
    Ишнинг мақсади: Олмалиқ-Ангрен маъданли районининг кумуш- ва олтин маъданли конларида платина мавжудлигини ўрганиш
    Тадқиқот методлари: минералогик, геокимёвий, кристалломорфоло-гик, шунингдек масс-спектрометрик, электрон-зондли, атом-адсорбцион.
    Олинган натмжалар ва уларнинг янгилиги: Ag- ва Au конлари учун бирга учровчи платиналилик аниқланган. Платина ва платиноидларнинг шакли асосан майда аралашма кўринишида. Платина ва платиноидларнинг умумий миқцори 1 дан 2,5-3 г/т ва ундан кўпроқ (ўртача 1,10 г/т.). Pd учун миқцор кўрсаткичларининг нисбатан кўп бўлиши тавсифлидир, “енгил” платиноидлар (Pd, Rh) ва платина кўпроқ учрайди. Юсуптош майдони учун авваллари номаълум бўлган нодир металли минераллашиш (Au, Pd, Rh) тури аниқланди.
    Амалий аҳамияти: Ag- ва Au конларини минералогик-геокимёвий тядкик қилиш ишлари уларнинг ноанъанавий платиналилигининг амалий ахамиятини оширади. Тадқиқот материалларидан маъданларни комплекс тарзда ишлатиш чоғида фойдали компонентларни тўлиқ ажратиб олиш технологиясини ҳамда платина ва платиноидларни олишнинг қўшимча манбаини такомиллатт ггириттпта фойдаланиш мумкин.
    Татбик этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тад^цотлар натижалари илгари маълум бўлмаган (исти^болли) нодир металли минералла-шишга оид янгиликка муаллифлик устуворлигини қайд этган ҳолда Ўзбекис-тон Республикаси Давгеолқўмига ёзма маълумот шаклида (2008 йил 26 июн, №65) тақцим этилган. Тадқи^отнинг илмий ва амалий натижалари “Шарқий Қурама”ОАЖда (фойдаланишга ьдбул қилиш тўгрисида 2009 йил 9 февралда-ги далолатнома), Тошкент кимё - технология институтининг (ТКТИ) Асл металла р аналитик кимёси ва технологияси кафедрасида (2010 йил 27 январдаги жорий қилишга оид далолатнома), “Ўзбеккўмир” ОАЖда (2009 йил 9 феврал-даги жорий қилишга оид топшириш-^абул гўилиш далолатномаси), Ўзбекистон Республикаси “Геология музейи” ДҚца (2008 йил 9 июндаги жорий дилиттт ва фойдаланишга қабул қилишга оид 4-сонли баённомадан кўчирма ва жорий қилишга оид 2009 йил 12 январдаги далолатнома) жорий гдглинган Ўзбекистон Республикаси Миллий Университети геология факультета ва Тошкент кимё -технология института лекцияларида, амалий машгулотларида муаллиф ишла-рининг бир қисмидан ва “Пиритлар типоморфизми ва кристалломорфологик таҳлили” деб номланган услубий қўлланмасидан фойдаланиб келинмоқда.
    Қўлланиш (фойдаланиш) соҳааг Фойдали компонентларни ҳамда платина ва платаноидларни қўшимча тарзда олиш технологиясини такомиллашгириш

    Эркинжон Игамбердиев
    1-23
    41   16
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Сўнгги йилларда дунёда йирик конларни шаклланишини генезисига бўлган қизикиш ортди. Россия, АҚШ, Канада, Австрия, Франция ва Австралияда табиий ресурслар, захиралар, фойдали казилмаларни казиб олиш маълумотлари бўйича ўтказилган глобал умумлаштириш деярли барна жиддий захиралар айнан гигант конларга асосланганлигидан 1 ишонарли далолат беради.
    Ўзбекистон худудида 1800 дан ортик конлар очилган, жумладан Мурунтов, Зармитан (олтин-кварцли, Жанубий Тянь-Шань) ва Катта Олмалиқ (олтин-мис-порфирли, Ўрта Тянь-Шань) каби унта гигант конлар бутун дунёга маълум. Аникланган захиралар базасида литосфера плиталари тектоникаси, чукурлик геодинамикаси ва террейн тахлили, компьютерли тахлил хамда башоратлашнинг янги усуллари - янги илмий геодинамикадан парадигма келиб чиқкан холда худуднинг маъдандорлиги ва металлогении потенциалини янгича баҳолаш имконияти тугилмокда ва бу келгусида яширин олтин-мис-порфирли конларни кейинча башоратлида килишга янги илгор ёндашув асосини ташкил этмокда.
    Марказий Осиё бурмали камари глобал тектоник структурасига кирувчи ЎртаТянь-Шаньнинг геодинамик эволюцияси жараёнида иккита геотектоник структура - Чотқол террейни ва Торгасой палеочетки денгизи аникланди. Торгасой палеочетки денгизи якин ўртада тугамайдиган металлогении потенциалга эгадир. Бугунги кунда Ўрта Тянь-Шань шаклланиши хақида кўплаб қарашлар ва геодинамик схемалар мавжуд, аммо, мис маъданланиши билан геодинамик шароитлар ўртасида аник корреляциянинг мавжудлиги масаласида ягона ечим мавжуд эмас. Минтақанинг ривожланишининг концептуал модели бўйича қарама-қарши фикрларни мавжудлиги уни янада универсаллаштириш, аниқлаштириш зарурлигини кўрсатади, чунки башоратли тузилмаларнинг сифати ва тўғрилиги унга богликдир.
    Магматизм ва у билан богланган мисли маъданлашувнинг геодинамик талкин қилиш барча турдаги башоратлаш, геологик разведка ишларининг муваффақиятлиги ошириш учун шунингдек, математик статистика ва моделлаштириш услубларини кўллагаш ва башоратлаш усулларини такомиллаштириш зарурдир.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПК-1396 сонли «Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Ўрта Тянь-Шань ривожланишининг геодинамик моделини ишлаб чиқиш ҳамда асосий геотектоник структураларининг магматизм ва маъданлашув жараёнлари билан алоқадорлигини аниклашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    илк бор Ўрта Тянь-Шань ҳудудида иккита токембрий геотектоник структуралари - Чотқол террейни ва Торғасай четки денгизига ажратилган;
    илк бор ажратилган структуралар протерозойдан кайназойгача етти геодинамик режимга учраганлиги аниқланган;
    жанубда Қозоғистон каледон орогенини ўстирган, каледон орогенези натижасида силурда туташган Торгасой четки денгизнинг акрецияланиши ва Чоткол террейнининг Қозоқ-Қирғиз микроконтинентига кечки токембрийда -протерозой континентал блокнинг амальгамация вақти аниқланган;
    илк бор Ўрта Тянь-Шань ҳудудида эндоген мис намоёндалари полихрон, полиген марказдан қочма - ярим ҳалка тектоно-магматик структураларни ривожланишига алокадор бўлганлиги, каледонидларнинг потенциал мис-порфир конлари гранитоид магматизм билан боғликлиги, варисцидалар билан эса шонкинит-сиенит-монцонитли мантия-кобиқли магматизм туфайли «Катта Олмаликнинг» барча миспорфирли конлари шакллангани асосланган.
    ХУЛОСА
    «Ўрта Тянь-Шаннинг геодинамик ҳолатлари ва мис маъданлашуви» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Ишда Чотқол террейни - бошка куруклик блоклари билан бир каторда Гондвана куруклик блоклари каторининг «экзотик» бўлаклардан бошлаб Қирғиз-Қозоғистон қичик қуруқликларидаги кечки протерозойда аккрецирланган, морфологик жихатдан ўзаро боғланган палеозой структураларигача бўлган эволюциясида еттита давр ажратилган: Чотқол террейни - Торгасой палеочетки денгизи.
    2. Чотқол террейни - Торгасой денгизи биргаликда, гарб томондан унга ғарбдан келиб қўшиладиган биринчи ва асосий Торгасой кадимги чекка денгиз бўлиб, Қурама ороллар ёйи уни Туркистон палеоокеани хавзасидан ажратиб, дагал материалларни олиб келувчи асосий манба ролини бажарган. Терриген материаллар хажми шу қадар катта бўлганки, у каледон орогенези даврида Торгасой чекка денгизи остида гранит-гнейсли қаттик кобик катламларини ҳосил килган ва бунинг кучи таъсирида уни ўраб турувчи бу минтакада кенг ривожланган, шимолдан ғарбга томон чўзилган серёрик гранитоидли интрузиялардан ташкил топган куруклик блоклари билан «пайвандланиб» континентал қобик кўринишини олган. Шундай килиб, турли ёшли континетал кобиқли гетероген блок - У рта Тянь-Шань пайдо бўлган.
    3. Ушбу блокнинг кейинги тарихи, Марказий Козоғистоннинг барча худудларини ҳамда Чотқол-Қурама минтақасини қамраб, токи Фарғона ботиқлигининг шимолий чегарасига кадар меридианал йўналишда чўзилган девон даврига хос континетал-вулканоген камарининг ривожланиши билан боғлиқлигида кузатилади. Қозоғистонда ушбу камар доирасида йирик мис-порфирли конлар ва кўплаб маъдан намоёндалари аникланган жойлар маълум. Ўзбекистон худудида ҳам бу турга фақат битта кон - Сари-Чеку кони киради. Бу ҳолат Ўзбекистон худудида ушбу вулканоген камарга нисбатан мис маъдан концентрациясининг потенциал ташувчиси сифатида қизиқишга сабаб бўлади.
    4. Қозоқ палеоконтинетида гранитоидли магматизм билан боғлиқ бўлган каледон ёшидаги мис-порфирли конлар маълум. Ўзбекистон ҳудудида бу вақтда куйидаги гранитоидли комплекслар шаклланди - Бошқизилсой,Қорақия, Қитайўлди, Қизота. Уларнинг металлогении ҳусусиятларига каледон гранитоидлари шлихларида акцессор халькопиритнинг доимо иштирок этиши таалуқли бўлиб, минтақада эртапалезой ёшидаги мисорфирли маъданлашув мавжудлиги эҳтимолини оширади.
    5. Кўрилаётган минтақада мис-порфирли конларнинг шаклланишини диссертант Узбекистан ҳудудида эрта-ўрта карбонда Трансосиё чуқур линеаменти ва у билан боғланган Ўрта Тянь-Шандаги Қумбел-Угом линеаменти тизимини ривожланиши билан боғлиқ ҳолда юзага келган постквазиплатформа шароитида мантия фаоллашуви билан боғлайди.
    6. Палеозой магматизми ривожланиши ва улар билан боғлиқ эндоген мис маданлашуви берк холдаги Торгасой палеочетки денгизи худудида магматизм ривожланишининг марказдан қочма ва жараён сўнгида уни антидромли характерга эга бўлиши билан ярим халқали вулкон-интрузияли тектоник структурани намоён қилувчи эндоген мисли маъданлашувнинг майдонли модели тузилди.
    7. Геологик маълумотларни компьютер дастурлари ва электрон хариталар базази асосида Чотқол-Қурама регионида мис маъданлашувини жойлашишининг статистик омилларини аниқлаш усули ишлаб чикилди. Усул «Плотность, DISZONE» дастурлари ва ГИС-технологияларидан иборат бўлиб, у маъданли конларни аниқлаш, тахдил килиш ва жойлашиш конуниятларини микдорий бахолаш ва башоратлашга мўлжалланган. Унда математик тахлил ва башоратлашнинг математик усуллари амалга қўлланилган. ГИС-технологиялари турли геологик, жумладан картографик маълумотларни рақамли шаклга ўтказиш учун қўлланилиб, компьютер таҳлили ва башоратлаш учун тўлақонли маълумотлар базасини тузиш имконини тугдиради.
    8. Бир вактлар айнан Чоткол террейнининг территорияси мисли маъданлашувга амалда «бўш» бўлиб туюлган изолинияларда Торғасой палеочетки денгизи территориясидаги мисли объектларнинг зичлиги акс эттирилган электрон харита тузилди. Харитада, шунингдек узок вакт фаол бўлган ер ёрикларининг шимолий-ғарбий йўналишига мос келувчи мис объектларини концентрациясининг чизиқли шакли белгиланган. Улардан бирида Олмалик мис-порфирли кони жойлашган, бошқалари Қурама туридаги мис-порфирли конларнинг геологик тузилишининг умумий эталон моделини яратиш максадида махсус геологик-геофизик ўрганилишга мухтож.
    9. Мисни чизиқли ва майдонли концентрациясини мужассамлаштириш Қурама зонасида кенг ривожланган вулқон-тектоник курилмалардаги эпитермал жараёнлар таъсирида кўпярусли маъданлашувнинг пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гояга олиб келди. Айниқса вулқон курилмаларнинг туб кисмларида маъданларнинг бой концентрацияси мавжудлиги ишонарли мисолдир, яъни чукурда маъданли ярусларнинг мавжудлигига Индонезиядаги Грасберг мис-порфирли кони мисол бўлиб хизмат килади, ундаги маъданлашувнинг вертикал кесими 1000-1200 м ни ташкил килади.

    Лола Садиқова
    1-75
    57   24
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда сано-атнинг изчил ривожланиши махсулотларни ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш билан бир каторда ишлаб чикариш жараёнининг атроф мухитга бўлган салбий таъсирини хам ортишига олиб келди. Бу ўз навбатида тадқиқотчилар олдида янги вазифаларни, жумладан саноат чиқиндиларини камайтириш, атмосфсрага чиқастган зарарли газларнинг микдорини ка-майтириш масалаларини кун тартибига қўймокда. Сўнгги эллик йил ичида углсродли бирикмаларни атмосфсрага чиқариб ташлаш 9 марта ортган. Натижада атроф-мухит ифлосланиб, глобал экологик муаммо юзага кел-мокда.
    Юзага келган муаммоларни хал қилиш ва экологик халокатнинг олди-ни олишда, глобал иссиқлашув жараснини тўхтатишда саноат чикиндилари-ни атроф-мухитга таъсирини камайтириш муҳим ахамият касб этади. Жумладан, саноат махсулотларини ишлаб чиқиш жараёнида атроф-мухитга чика-ётган газларни тозалашда самарали тозалаш воситалари ва чанг тутгичлардан фойдаланиш долзарб масала хисобланади. Чанг тутгичлар нафакат саноат газларини тозалашда, балки автомобилларнинг ички ёнув двигателларининг бир мсъёрда ишлашини таъминлаш учун хам зарур хисобланади. Ер ости бойликларини казиб олиш жараёнида кўлланиладиган транспорт воситалари юқори даражадаги чангланганлик шароитида ишлатилади. Бундай шароитда двигатель ишчи камсрасига хаво билан бирга кирган абразив чанг заррачала-ри двигатель ишчи камсрасининг юза қисмларини смирилишига сабаб бўла-ди ва двигатель кувватининг камайишига, ёнилги ва мойловчи воситаларнинг сарфини ортишига олиб кслади.
    Мамалакатимиз мустақилликга эришгач, саноатнинг кўпгина соҳа-ларида локаллаштиришга катта эътибор қаратилмокда, жумладан чанг тоза-ловчи ускуналарни республика иклим шароитига мос равишда такомил-лаштириш ва замонавий курилмаларни яратишга алоҳида аҳамият бсрил-мокда. Саноатда ишлатиладиган чанг тозаловчи воситаларнинг 80% дан ортиқ қисмини марказдан қочма куч асосида ишлайдиган чанг тутгичлар ташкил қилади. Шу сабабдан ушбу турдаги чанг тутгичларни такомиллашти-риш ва юқори самарага эга бўлган янги конструкцияларини ишлаб чиқиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
    Узбекистан Рсспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 апрсл-даги 232-1- сон «Узбекистан Рсспубликаси Табиатни муҳофаза килиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ва 2013 йил 27 майдаги ПҚ-142-сон «2013-2017 йилларда Узбекистан Рсспубликасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги Қарорлари, ҳамда маз-кур фаолиятга тегишли бошқа мсъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда бслгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даража-да хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади кўп муҳитли оқимларнинг аэродинамика назарияси асосида юқори самарали чанг тутгичлар ҳамда чанг шароитида ишловчи транспорт воситалари ва махсус тсхникаларнинг ички ёнув двига-теллари учун ҳаво тозалагичларни ишлаб чикишдан иборат.
    Тадқиқотнинг нлмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    шнекли чанг тутгичининг янги конструкцияси ишлаб чиқилган;
    автомашиналарнинг двигатсллари учун марказдан қочма куч асосида ишлайдиган ҳаво тозалагич конструкцияси ишлаб чиқилган;
    чанг тутгичдаги ҳаво оқимининг аэродинамик парамстрларини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
    аэрозолли оқимдаги мураккаб иссиқлик ва масса алмашув жараёнла-рининг математик модели кинетика назарияси асосида такомиллаштирилган;
    чанг тутгичнинг самарадорлиги ва аэродинамик қаршилигини ҳисоб-лаш усуллари такомиллаштирилган; 
    чанг тутгичининг оптимал параметрларини аниқлаш усули ишлаб чи-қилган.
    ХУЛОСА
    «Аэродинамика жараснлари асосида юкори самарали марказдан кочма чанг тутгичларни ишлаб чиқиш» мавзусидаги докторлик дисссртацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:
    1. Чанг тутгичдаги оқимнинг динамикасини ЭҲМда сонли ечиш усули билан ўрганиш натижасида, марказдан кочма куч асосида ишлайдиган чанг тутгичларда ҳосил бўладиган уюрмалар самарадорликка салбий таъсир кўрсатадиган асосий омил эканлиги аниқланди.
    2. Оқимларнинг тургунлик назарияси асосида олиб борилган тадқиқотлар илк бор чанг тутгичдаги хавони айлантириб бсрувчи мосламалар самарасини аниклаш имконини бсрди. Бу соҳадаги тадқиқотлар истикболда самарали чанг тутгичларни ва хаво тозалагичларни ишлаб чикишда мухим ахамият касб этади.
    З.Чанг тутгичларда ва ҳаво тозалагичларда ҳосил бўладиган уюрмаларни бартараф қилишга йўналтирилган тадқиқотлар махсус мосламани ишлаб чиқишга имкон бсриб, у чанг тутгичнинг самарасини 20% гача оширишга хизмат кил ад и.
    4. Икки муҳитли турбулент оқимнинг динамикаси ва массанинг тарқалиши бўйича тадқиқотлар илк бор ковушкоқлик ва диффузия коэффициснтларини аналитик равишда аниклаш имконини бсрди. Бу соҳадаги тадқиқотлар чанг тутгичнинг биринчи босқич қисмларининг ўлчамларини ҳисоблашга хизмат қилади.
    5. Чанг тутгичнинг аэродинамик қаршилиги ва самарадорлигини аниклаш усуллари ишлаб чиқилди. Олинган натижалар чанг тутгичларни ва двигатель хаво тозалагичларини лойихалашда мухим ахамият касб этади.
    6. Чанг тутгич ва двигатель ҳаво тозалагичларининг ишчи қисмларини оптималлаш усули ишлаб чикилди. Бу соҳадаги тадқикотлар ихчам, юкори самарага ва кичик аэродинамик қаршиликка эга бўлган чанг тугичларни, хамда двигатель хаво тозалагичларини ишлаб чикишга имкон яратади.

    Зафар Маликов
    1-78
    29   8
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда экин майдонларининг деградацияга учраши, чўлланиш ва боткокланиш, сув ва шамол эрозияси, шўрланиш ҳамда ифлосланиш жараёнлари туфайли минглаб гектар ерлар қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетмокда. «Дунё бўйича суғориладиган ерларнинг қарийб 40 фоизи турли даражада шўрланган, 7 млн. гектар ер майдони деградация жараёнларига учраган ва хар Йили 25 млн. гектар ер сахроларга айланмокда»1. Антропоген таъсирлар натижасида тупроқларда деградация жараёни авж олиб бораётган шароитда геокимёвий ландшафтларда кимёвий элементларнинг ҳар хил барьерларда аккумуляция ва дифференциация жараёнларини баҳолаш долзарб муаммолар қаторида туради2.
    Ўзбекистонда суғориладиган майдонлардаги деҳқончилик амалиёти, шўрланмаган тупроқлар биланбирга шўрланган ва ҳар хил чуқурликларида сув ва хаво ўтказувчанлиги ёмон бўлган тупроқларнинг кимёвий, геокимёвий хусусиятларини педогеокимёвий нуқтаи назардан тадқиқ этиш, уларда Fe, Са, Mg, Na, Ва, К, Sr, Rb каби макроэлементларни, захарли металлар ва металмасларни, яъни сурьма, мишьяк, кадмий, симоб кам ўрганилган, ўрганилмаган (Кист) литий, стронций, цезий, олтин, скандий, иттербий, лантан, самарий, калай, уран, торий ва бошқа элементларни агроландшафтларда ўсимлик-тупроқ-оналик жинс занжирида ҳамда тупрок қатламлари ва арзик-шохли, шох-арзикли катламлар занжирида тадқиқ этилиши зарур ва шу куннинг долзарб муаммолари каторидан жой олади.
    Дунёда ҳар бир индивидуал шароит учун элемент ва элементлар гурухининг типоморф гурухдари, парагенетик ҳолатлари, миграция ва аккумуляция хусусиятларини тадқик этиш, хусусан сугориладиган тупрокларда, унинг генетик горизонтлари, педогеокимёвий барьерлари хамда янги яралмаларида ўрганиш ҳозирги кунда катта назарий ва амалий ахамият касб этади.Шунингдек, элементларнинг миграция ва аккумуляциясини, ўрганилган тупроқлар учун фон микдорлари хамда тупрок-геокимёвий провинцияларни, техноген информацион банк яратиш ва бошқаларни аниқлаш мавзунинг долзарблигидан далолат беради.Педогеокимёвий шароитларда очиқ ва ёпиқ, яъни кўмилган тупрок ёки педолит тадқиқ этишда элементлар ва моддаларнинг миграцияси, аккумуляцияси, дифференциацияси долзарб хисобланади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида сугориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги карори ва Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сон «Сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг максади Марказий Фарғонада шаклланган сугориладиган шўрланган педолитли ўтлоки саз тупрокларнинг агрокимёвий, мелиоратив ва педогеокимёвий хусусиятлари ҳамда унумдорлигини аниқлашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилигикуйидагилардан иборат:
    сугориладиган ўтлоқи саз тупроқларнинг генетик қатламларида арзик-шохли, шох-арзикли қатламлар чуқурлигини саёзлашиб бориши, марказ томон кўтарилиб ер юзасига яқинлашиб бориши аниқланган;
    педолитли қатламлар ва тупрокда қатор микро- ва макроэлементлар учун фон микдори ишлаб чиқилган;
    кислородли икки томонлама барьерлар тавсифи такомиллаштирилган;
    молибденли кучсиз, ўртача, кучли аномалиялар очилган ва унга мое равишда провинциялар аникланган.
    ХУЛОСАЛАР
    Кимёвий элементларни табиий оқимини тупрокларда ва педолитли қатламларда тупроқ-геокимёвий аспектда локал ва регионал даражада кетма-кет тадқиқ этиш куйидаги илмий хулосаларга олиб келди:
    1. Кимёвий элементлар ва уларнинг окими тупрок-генетик катламларини педолитли катлам билан тупроқларни боглаб туради ва элементар ландшафт таркибида бўлади, бир пайтнинг ўзида геокимёвий ландшафт занжирини ҳосил қилади.Бу оқимлар бир бутун бўлиб, кимёвий элементлар хам ўзаро бу оқимда таъсирланади ва биогеокимёвий жараёнларни ташкил килади, бу холат ўрганилган элементлар циклини хосил килади.
    Тупрокларда, педолитли катламларда ва оналик жинсида кимёвий элементларнинг аккумуляцияси, миграция ва дифференциацияси педоген, экзоген, эндоген, техноген омилларни биргаликдаги ёки алоҳида-алоҳида таъсири натижасида юз беради.Бу оқимлар бир пайтнинг ўзида субстрат, яъни тупрок, педолит катлам, оналик жинсларга ўз таъсирини ўтказади. Кам ўрганилган, ўрганилмаган элементлар бу жараёнда фақат таркатувчилар бўлиб хисобланади.
    2. Тупрокдаги кимёвий элементлар окими уларнинг антропоген айланма харакатида жиддий роль ўйнайди. Ландшафт блокларидаги Мо, Ва, Sr ва бошқа элементлар микдори унга жиддий таъсир кўрсатади. Бу таъсир тупрок унумдорлигини пасайишида, кишлок хўжалик ўсимликларини яшаш шароитини ёмонлашувида ва бошкаларда намоён бўлади. Кимёвий элементлар хусусияти ва геокимёвий ландшафт шароитлари, уларни яъни элементларнинг миграция, аккумуляция, дифференциация даражаларини белгилайди.
    3. Педолитли тупроқларнинг тез қайта шўрланишига асосий сабаблардан бири бу - шўр ювиш жараёнида сувда эрувчи тузлар устки қатламлардан ювилиб сув-туз ўтказувчанлиги ёмон бўлган арзик-шохли, шох-арзикли катлам устида аккумуляцияланади, бу қатламлар унча чуқур эмас. Саёз педолитли барьерларга эга бўлган тупроқларга экилган буғдой май ойида бундан жиддий зарар кўрмокда, яъни сугоргандан кейин тузлар тезда 18-33 ёки 32-55 см. га тушиб боради ва суғориш тўхтагандан кейин яна 2-3 кунда тузлар юкорига ҳаракат қилиб чиқиб олади.Бу жараёнда айрим ҳолларда сульфатли шўрланган ерларда вактинча сода ҳосил бўлади ва натижада нам ҳамда озика элементлари етарли бўлишига қарамай буғдой майсаси аввалига дог шаклларида сарғайиб, кейинчалик нобуд бўлади.
    4. Арзик-шохли, шох-арзикли қатламлари тупроқларнинг маданийлашганлик даражаси ортиши билан деградациясикучаймокда, яъни қатламни бузилиш ҳолати рўй бермокда, бу ҳодиса ушбу ўринда ижобий холат хисобланади. Ушбу қатламларда ўрганилган элементларнинг (Na, Mg, К, Са, Fe, Rb, Sr, Ва, Sc, Cr, Co, Ni, As, Br, Cd, Sb, Cs, Hf, Ta, W, Au, Hg, La, Ce, Nd, Sm, Eu, Tb, Yb, Lu, Th, U) атом ядросини мураккаблашуви ва огирлашуви билан уларнинг кларк микдори камаяди.
    5. Тупроқ эритмаси каби реал эритмаларда кимёвий потенциал, яъни энергия эритмани ташкил этувчи ион концентрацияси билан эмас, балки унинг фаоллиги билан ифодаланади. Натрий катиони концентрацияси ортиши билан ион фаоллиги камаяди. Бунда тупрок эритмаси концентрацияси билан Na* катиони ўртасидаги богланиш +0,2 бўлиб, алокадорлик ўртача фаоллик билан фаоллик коэффициента ўртасидаги алокадорлик, яъни г=0,66 ни ташкил килади.
    6. Арзик-шохли, шох-арзикли катламлар сугориладиган ўтлоқи саз тупрокларнинг генетик қатламлари бўлиб, улар педолитлар дейилади.Улар ушбу тупрокларнинг шаклланиши давомида хосил бўлиб, узок вақт давомида кишлок хўжалигида фойдаланиш натижасида, яъни антропоген омиллар таъсирлари натижасида ўз хусусиятларини йўкотадилар.
    7. Элемент таркиби ва концентрация кларки, арзик-шохли катламларда аккумуляцияланиши ва дифференциациясига кўра 93-111 см., 32-55 см., 18-33 см. ларда жойлашган катламларнинг келиб чиқиши хусусиятини ўзаро якинлигидан далолат беради.
    8. Кимёвий элементларнинг ландшафт блокларида таркалиши, аккумуляцияси уларнинг муҳим тавсифий кўрсаткичларидан бўлиб, элемент ва субстратнинг қатор хосса ва хусусиятларига боғлиқ бўлади. Литосфера, тупрокда элементларнинг таркалиши уларнинг тартиб раками, зарядига, шунингдек, атом массасига боғлиқ. Атом массаси ва заряди ортиши билан уларнинг тарқоқлиги камаяди.
    9. Элементларнинг юкори микдорий провинциялари буғланувчи ва оксидланувчи, глейли барьерларга боғлиқ бўлади. Юқори микдорий провинция аккумулятив ландшафт тупрокларида кўпроқ ўз аксини топади.
    Провинция ва барьерларни хам чукур 50-100 см., саёз 30-50 см., юза 0-30 см. га ажратиш мақсадга мувофиқ. Чукур ҳолатдаги баъзи ҳолларда саёз ҳолатдаги провинцияларнинг қишлок хўжалик ва бошқа илдизи унча чукурга бормайдиган ўсимликларга таъсири сезилмайди.
    10. Ижобий провинцияларда элемент ёки уларнинг ассоциацияси тупрокда нисбатан кўп бўлади ва шу элементга муҳтож ўсимликлар гуруҳи экилганда юқори унумдорликка эришилади.
    11. Салбий провинцияга тегишли элемент ёки элементлар ассоциацияси тупрокда ўсимлик учун етарли даражадан кам бўлади бу, ҳолатни тузатиш учун қўшимча равишда тегишли микроэлемент тупроққа солинади.
    12. Кучсиз, ўртача ва юкори даражадаги молибденли провинция шўрланган, сугориладиган ўтлоқи саз тупроқларга хос бўлиб, унда Мо микдори 2-4 КК, 6-10 КК, 10-12 КК ларда мавжуд. Молибден етишмовчилиги унинг микдори тупрокда 1,5 мг/кг. гача бўлган ҳолатларда яқкол сезилади.
    13. Ушбу тупроқлар ва педолит катламлар учун макроэлементлардан Na, Mg, К, Са, Fe, Rb, Sr, Ва, микроэлементлардан Sc, Cr, Со, Ni, As, Br, Cd, Sb, Cs, Hf, Ta, W, Au, Hg, лантаноид ва радиоактив элементлардан La, Се, Nd, Sm, Eu, Tb, Yb, Lu, Th, U ва бошкалар учун олинган ўртача кийматлар фон микдорини ташкил этади.
    14. Туман кишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ва фермер хўжаликларикенгашмалари кишлок хўжалиги экинларини жойлаштиришда ўсимлик турини илдизи чуқурлигини эътиборга олиб, юза, саёз ва чукур педолит катламли тупрокларнинг ҳайдов катлами учун биомикроэлементлар билан таъминланганлик даражасидан фойдаланишлари яхши натижаларга олиб келади. Вилоят гидрогеологик-мелиоратив экспедициялари шўр ювиш ишларини амалга оширишда эса сарфланадиган сув микдорини ҳисоблашни сув ўтказмас катлам чукурлигини эътиборга олган ҳолда амалга оширишлари тавсия этилади.
    15. Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш, Ер кадастри, табиатни мухофаза килиш ва бошқа муассасалар мониторинг ишларини олиб боришларида Na, Mg, К, Са, Fe, Rb, Sr, Ва каби макроэлементлар, Sc, Cr, Со, Ni, As, Br, Cd, Sb, Cs, Hf, Ta, W, Au, Hg каби микроэлементлар хамда La, Ce, Nd, Sm, Eu, Tb, Yb, Lu, Th, U ва бошкалардан фон тариқасида фойдаланишлари мумкин.
    Элементларнинг таҳлил натижалари, геокимёвий провинциялар, геокимёвий барьерлардан олий ўкув даргохдарида тупроқ кимёси, биогеокимё ва бошқа фанларни ўқитишда фойдаланишлари тавсия этилади.

    Авазбек Турдалиев
    1-77
    59   22
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида энергия манбаларини етказиб бериш хозирги кунда иктисодиётнинг мухим тармоқларидан биридир. Ер ости қувурлари шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларида хаётни таъминловчи тизимларнинг (сув, газ ва иссиқлиқ таъминоти, канализация) асосий бўғинларига хизмат қилади ҳамда қазиб олинган нефт, газ ва бошка маҳсулотларни етказиб беришда мухим аҳамият касб этади. «БМТ нинг маълумотларига кура, қурилишга сарф қилинаётган харажатларнинг 25% дан ортиги ер ости иншоотларига тугри келади»1. Ер ости қувурларининг сейсмик мустахкам-лиги сохасига ривожланган чет эл мамлакатларида, жумладан АҚШ, Япония, Туркия, Италия, Россия, Хиндистон, Эрон ва дунёнинг бошка давлатларида алохида эътибор каратилмокда.
    Мустақиллик йилларида республикамизнинг сейсмик худудларида газ, нефт, нефткимё ва бошқа саноат корхоналари ривожланмокда, бундай худудларда ер ости иншоотларининг сейсмик мустахкамлигини таъминлаш бўйича кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилган. Бу борада, жумладан ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини (КДҲ) аналитик усуллар ёрдамида аниклаш, экспериментал тадқиқот усуллари ёрдамида грунт билан қувурнинг ўзаро таъсир кўрсаткичларини аниклаш ва бўйлама тебранишдаги ер ости кувурларининг КДҲ ни хисоблаш усулларга бағишланган қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Бу эса зилзила оқибатларини олдиндан бартараф этишда жуда мухим масалалардан хисобланади.
    Жахонда ер ости кувурларининг сейсмик мустахкамлиги масалаларига сонли усулларни тадбик этиш, хисоблаш усулларини такомиллаштириш, ер ости кувурларини сейсмик мустахкамлиги ва сифат кўрсаткичларини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада, жумладан турли грунт шароитларида ва мураккаб геометрик шакллардаги ҳаётни таъминловчи ер ости кувурларининг КДҲ ни аниклашнинг янги усулларини ишлаб чикиш, сейсмик кучларни ер ости кувурларига таъсир этиш йўналишларини хисобга олиш, ер ости кувурлари сейсмик мустахкамлигини замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиб хисоблаш усулларни ишлаб чикиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалага ошириш мухим вазифалардан бири хисобланади.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сон «Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ килиш тугрисида»ги, 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон «Фавкулотда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари ва Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 24 августдаги 242-сон «Узбекистан Республикаси Фавкулотда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва харакат килиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
    Тадқиқотнинг макса ди ер ости кувурларининг грунт билан мураккаб шароитли ўзаро таъсири сейсмодинамикасини хисоблаш услубларини ишлаб чикишдан иборат.
    Диссертация тадқиқотииииг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    ер ости қувурлари сейсмодинамикасида сонли тақрибий усулларнинг кенг қўлланилиши орқали хисоблаш услублари такомиллаштирилган;
    «қувур-грунт» тизимида чизикли ва чизиксиз ўзаро таъсирни хисобга олиб бўйлама тебранишдаги ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли хисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
    сейсмик юкланишлардаги таркалган массали мураккаб тизимли ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли хисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
    ортогонал ва ноортогонал шаклли ер ости кувурларининг ихтиёрий йўналган сейсмик юкланишлардаги кучланганлик-деформацияланганлик холатини хисоблаш услуби ишлаб чикилган.
    Хулоса
    «Ер ости кувурларининг грунт билан мураккаб шароитли ўзаро таъсири сейсмодинамикаси» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Табиий грунтларда ётқизилган ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати тадқиқотларини ўтказиш имкониятини берувчи сонли хисоблаш услублари ва дастурий мажмуалари ишлаб чиқилди. Ишлаб чикилган хисоблаш услублари турли сейсмик таъсирларда грунт шароитларини, кўмилиш чукурлигини, кувурнинг геометрияси ва чегараларини махкамланишини хисобга олган ҳолда ер ости кувурларининг сейсмик мустахкамлигини хисоблашга хизмат килади.
    2. Сейсмик юкламалар таъсирида грунт билан чизикли ва чизиқсиз ўзаро таъсирдаги ер ости кувурларининг максимал кучланиши вужудга келадиган хавфли кесимлари аникланди, хар бир аник холлар учун сонли натижалар олинди. Танланган сонли усулларда ўтказилган тахлилларни ишончлилигини исботлаш мақсадида, олинган натижалар аввалги олинган натижалар билан солиштирилди (ҚМҚ 2.01.03-96 «Зилзилавий худудларда курилиш» меъёрий хужжати бўйича ҳисобланган қийматларга нисбатан 5-10 % га фарк килади).
    3. Иҳтиёрий йўналган сейсмик юкланишлар таъсирида Г-, V-кўринишдаги қувурларнинг бўйлама ва кўндаланг тебранишларини богликлик тенгламалари келтириб чикарилди. Мураккаб шаклдаги ер ости кувурларининг бирикиш тугунларини силжишга мойиллигини хисобга олиб ер ости кувурларининг кесишган тугунларидаги юкланишлар аникланди. Бу мураккаб шаклдаги ер ости кувурларининг сейсмик мустахкамлигини аниқлашда мухим ахамият касб этади.
    4. Ҳисоблаш алгоритми ва дастурларни универсаллиги ортогонал ва ноортогонал бириккан мураккаб шаклдаги қувурларнинг КДҲ ни кенг тадкик этиш учун хизмат килади.
    5. Сейсмик юкланишнинг таъсир этиш бурчагига боғлик қатор сонли натижалар олинди. Зилзила шароитларида ортогонал ва ноортогонал шаклдаги ер ости кувурларининг мураккаб тизимини КДҲ тадқиқотларини ўтказиш схемаси яратилди.
    Утказилган назарий ва сонли-экспериментал тадқиқотлар конструкциянинг бош ўқига нисбатан ихтиёрий йўналган сейсмик юкланишларда Г-, V-кўринишдаги кувурларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолашда мухим ахамият касб этади.
    6. Бажарилган иш копмлекс масалаларни кўришдаги биринчи кадам ҳисобланиб, келажакда мураккаб шаклдаги (Т-, Г- ва V-кўринишдаги) қувурлар ҳолатини тадқикотларига кенг йўл очади. Такдим этилган усуллар ва дастурий таъминотлар сейсмик таъсирлардаги ер ости кувурлари мустахкамлигини комплекс тахлил этиш учун хизмат килади.
    7. Натижаларнинг амалий аҳамиятининг муҳимлиги бевосита масаланинг кўйилишидан келиб чиқади. Шунинг учун илмий-тадқиқот ишларида нафақат алгоритмлар ва компьютерда хисоблаш дастурлари якунланган, балки якуний амалий натижаларгача олиб борилган. Улар ҚМҚ 2.01.03-96 «Зилзилавий ҳудудларда курилиш» меъёрий хужжатининг IV «Ер ости иншоотлари ва муҳандислик тармоқлари» бўлимига қўшимчалар кўшишда муҳим ахамият касб этади.
    8. Олинган натижалар ер ости кувурларини лойиҳалашда («Мундуз» объекта, Андижон вилояти; «Орзу» объекти, Наманган вилояти) фойдаланилиб, иш сифати ва меҳнат унумдорлигини 15% гача ортишига, хисоблаш вақтини 2 марта тежалишига, ер ости кувурнинг тургунлиги ва чидамлилигини 1,2 марта захира билан таъминланишига эришилди. Амалиётга жорий этилишдан олинган иқтисодий Самара 142 млн 809 минг сўмни ташкил этган (14.04.2016 йил ва 25.05.2016 йилдаги жорий этиш далолатномалари).

    Диёрбек Бекмирзаев
    1-48
    28   6
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда деҳқончилик учун ер майдонларининг камайиши ва сайёра аҳолисининг ўсиши туфайли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш биринчи даражали вазифа хисобланади. Шу сабабли, агросаноат комплексини минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ўсимликларни ўсиш ва ривожланиш стимуляторлари билан таъминлаш кишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишнинг асосий омили хисобланади. Минерал ўғитлардан тўғри фойдаланиш 50% гача кўшимча ҳосил беради. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини керакли ўғитлар билан таъминлаш устувор вазифалардан бўлиб қолмокда.
    Республикамиз мустақилликка эришгандан буен минерал ўғитлар ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантириш йўналишида илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалигини азотли, фосфорли ва калийли ўғитларга бўлган талабини тўла таъминлаш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга ошириб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада кузги шудгорлаш учун энг зарур бўлган концентрланган фосфорли ўғитлар ассортиментини кенгайтириш юзасидан бажарилган тадкиқотлар натижасида махаллий хомашёлардан олинган минерал ўғитларни (PS-Agro, аммофосфат, супрефос ва ҳ.к.) алохида таъкидлаш мумкин. Саноат ишлаб чиқаришини сифат жихатидан янги босқичга кўтариш, махаллий хомашё ресурсларини чукур қайта ишлаш асосида тайёр махсулот ишлаб чиқаришни янада жадаллаштириш, принципиал жихатдан янги махсулот ва технология турларини ўзлаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чикқан ҳолда Марказий Қизилкум фосфоритларини казиб олиш ва бойитиш, уни концентрланган фосфорли ва мураккаб ўғитларга қайта ишлаш бўйича кувватларни янада ошириш хамда Республиканинг фосфорли ўғитларга бўлган талабини тўла кондириш муҳим ўрин тутади.
    Бугунги кунда жаҳонда фосфатли оой хомашё конлари камайиб бораётганлиги сабабли ишлаб чикаришга паст навли ва юқори магнийли фосфоритларни қамраб олган ҳолда концентрланган фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш технологияларини яратишга алоҳида эътибор каратилмокда. Бу борада паст навли магнийли фосфоритлар асосидаги экстракцион фосфат кислота (ЭФК) дан фойдаланган ҳолда қўшалоқ суперфосфат технологиясини ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан хисобланади. Концентрланган фосфорли ўғитлар технологиясини яратишда катор, жумладан, куйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: мақбул хоссаларга эга бўлган концентрланган ва фаолланган фосфат кислота эритмаларини олишнинг самарадор усулларини ишлаб чиқиш; аммоний нитрат иштирокида 35-40% Р2О5 концентрациягача буглатилган магнийли фосфат кислота эритмалари билан фосфоритларни парчалашнинг мақбул технологик кўрсаткичларини аниклаш; паст навли фосфоритлардан сульфатлар ва фтордан тозаланган ЭФК ҳамда уни асосида юкори навли аммофос олиш технологиясини яратиш.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги № ПФ-4707-сонли «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги № ПФ-4947-сонли «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
    Тадқиқотнинг мақсади магнийли фосфоритлардан олинган экстракцион фосфат кислотани (ЭФК) қўшимчалардан тозалаш ва фаоллаштириш усулларини ҳамда юкори магнийли фосфоритларни ЭФКга қайта ишлаш ва иккиламчи фосфатларни фаолланган ЭФКда парчалаш йўли билан концентрланган фосфорли ва микроэлементли ўғитларга қайта ишлаш технологияларини ишлаб чикишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    биринчи марогаба курсагкичларни ўлчашнинг кенг қамровли доирасида Н3РО4-Н2О, H3PO4-MgSO4-H2O, H3PO4-MgSO4-NH4NO3-H2O ва таркибида аммоний нитрат бўлган магнийли ЭФК системаларида қайнаш ҳарорати, тўйинган буғ босими, буғ ҳосил бўлиш иссиқлиги, электр ўтказувчанлиги ва pH қиймати аникланган;
    аммоний нитрат иштирокида ЭФК концентрланган эритмалари физик-кимёвий ва реологик хоссаларининг яхшиланиши магний сульфат гидратларининг бузилиши ҳисобига содир бўлиши исботланган;
    магнийли фосфоритлар асосидаги фосфат кислотанинг аммоний нитрат иштирокида фаолланиш мумкинлиги аникланган;
    биринчи маротаба майдаланиш пайтида Қоратоғ фосфатли хомашёси компонентларининг маълум изчилликда тақсимланиши, фосфорит парчаланиш даражасига заррачалар ўлчамининг таъсири, заррачалар ўлчами ортиши билан парчаланиш даражасининг минимум орқали ўтиши аникланган ва бунда кальций сульфат майда кристалларининг йирик заррачалар сиртида куйқа қатлам ҳосил қилиш сабаблари асосланган;
    фосфат кислотани сульфат кислотали экстракциялашда фосфоритларнинг парчаланиш жараёни хамда кальций сульфат дигидрати кристалланишига магнийнинг таъсири аникланган;
    жараён боскичларини камайтириш ҳисобига кислота тозалаш жараёнини жадаллаштириш таъминланадиган ЭФК ишлаб чиқариш технологик циклида ЭФКни фтор ва сульфатлардан бир пайтнинг ўзида тозалаш ҳамда МҚ фосфоритларидан таркибида 52,0% дан кам бўлмаган Р2О5 бўлган экологик тоза махсулот - юқори навли аммофос олиш мумкинлиги аникланган;
    жараён боскичларини камайтириш ҳисобига кислота тозалаш жараёнини жадаллаштириш таъминланадиган ЭФК ишлаб чиқариш технологик циклида ЭФКни фтор ва сульфатлардан бир пайтнинг ўзида тозалаш ҳамда МҚ фосфоритларидан таркибида 52,0% дан кам бўлмаган Р2О5 бўлган экологик тоза махсулот - юқори навли аммофос олиш мумкинлиги аникланган;
    иккиламчи фосфатларни концентрланган ва аммоний нитрат билан фаолланган ЭФК ва микроэлементли ЭФКда парчалаш йўли билан концентрланган фосфорли ўғитлар ҳамда микроэлементли ўғитлар олиш технологиялари ишлаб чикилган.
    Хулоса
    Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар куйидагилар хисобланади:
    1. Н3РО4 - Н2О, Н3РО4 - MgSO4 - Н2О, Н3РО4 - MgSO4 - NH4NO3 - Н2О системаларда физик ва физик-кимёвий хоссаларни ўрганиш натижасида магнийли фосфат кислоталарни концентрлашда магний сульфат ва аммоний нитратнинг таъсир механизми аниқланди. Аммоний нитрат иштирокида фосфат кислотали эритмалардаги биринчи водород ионлари микдорининг ортиши ва pH муҳитининг камайиши кўрсатиб берилди, бу эса концентрлашда ЭФК физик-кимёвий ва реологик хоссалари ўзгариши, магний сульфат гидратларининг бузилишини тасдиқлайдиган буғ ҳосил бўлиш иссиқлигининг камайиши, тўйинган буғ босими ва электр ўтказувчанлигини ортишида ўз аксини топади.
    2. Аммоний нитрат иштирокида таркибида магний бирикмалари бўлган ЭФК ва унинг буғлатилган эритмаларининг кимёвий фаоллиги ортиши мумкинлиги аникланди. Аммоний нитрат иштирокида трикальцийфосфатнинг эрувчанлиги 99,13% га ортиши кузатилади.
    3. МҚ фосфоритларидан фосфат кислотани экстракциялаш технологик циклининг ўзида экологик тоза олий навли аммофос олиш имкониятини берадиган ЭФКни кўшимча харажатларсиз сульфатлар ва фтордан тозалаш технологияси яратилди.
    4. Фосфоритларнинг 100 мкм дан йирик заррачаларини олдиндан ажратиш йирик ўлчамдаги кальций сульфатнинг кристалланиши натижасида экстракцион бўтқа фильтрланиш хоссаси ортишини таъминлаши аниқланди.
    5. Қоратоғ фосфоритларини олдиндан 600-700°С ҳароратда термик қайта ишлаш кўпик ҳосил бўлишининг кескин камайишига, фосфорит парчаланиш жараёнининг ва кальций сульфат кристаллари ҳосил бўлишининг яхшиланишига ҳамда экстрактор унумдорлигининг ортишига олиб келиши аниқланди. Бунда фосфат кислота унуми 2,2-2,4% га ортади ва 92-93% ни ташкил этади.
    6. Қоратоғ магнийли фосфоритларини фосфат кислотал и парчалаш ҳамда кислотали ва аммонийлашган қўшалоқ суперфосфат олишнинг мақбул шароитлари ишлаб чиқилди. Парчалаш жараёнининг мақбул шароити: буғлатилган ЭФК концентрацияси 35-37% Р2О5, ЭФКни буғлатиш жараёнида қўшиладиган аммоний нитрат микдори 1,5-2,0%, фосфорит:ЭФК(100% Р2О5) масса нисбати 1:( 1,0-5-1,5), парчалаш давомийлиги 1,5-2,0 соат, фосфатли хомашёни парчалаш ҳарорати 60°С ва бўтқани қуритиш ҳарорати 105°С хисобланади. Бунда фосфатли хомашёни парчаланиш даражаси бўтқада 84-87% ни, куритилган махсулотда 98-99% ни ташкил этади.
    7. Яратилган технологиялар Олмалиқ «Ammofos-Maxam» АЖнинг ишлаб турган аммофос ишлаб чикариш жихозларида саноат ишлаб чиқариши шароитида синовдан ўтказилди ҳамда янги ўғит - супераммофосфатнинг 1000 тоннадан ортиқ микдордаги саноат тажриба намунаси ишлаб чиқарилди. Супераммофосфат ишлаб чикариш аммофосга солиштирилганда сульфат кислота солиштирма сарфини 15-20% га, аммиакни 60-80% га хамда чиқиндига чиқариб юбориладиган фосфогипсни 15-20% га камайтиришни таъминлаб беради.
    8. МҚнинг ЮКФК ва камбағал (ЮҚК, БФХ ва ЧФ) фосфоритларини микроэлементли фаолланган ЭФКда парчалаш йўли билан таркибида мис ва рух микроэлементлари тутган азотфосфоркальцийли ўғитлар олиш мақбул шароити аниқланди: фосфат кислота концентрацияси ~35% Р2О5, n=l:(1,25-s-l,5), парчалаш жараёни давомийлиги 1,5-2,0 соат, pH 2,8-3,5, куритиш харорати 100-105°С.
    9. Микроэлементлар тутган азотфосфоркальцийли ўғитлар технологияси «Ammofos-Maxam» АЖ ва «Қўкон суперфосфат заводи» АЖда саноат ишлаб чикариш шароитига мослаштирилган курилмаларда синовдан ўтказилди ва тажриба намуналари ишлаб чиқарилди.
    10. Қоратоғ фосфоритлари асосидаги қўшалоқ суперфосфат ҳамда МҚ фосфоритлари асосидаги азотфосфоркальцийли ўғитларнинг ихтисослашган муассасаларда ўтказилган агрокимёвий синовлари уларнинг юқори самарадорлилигини ва аммофосга тенглашишини кўрсатди. Ўғитлар таркибига микроэлементларнинг кириши ҳосилдорликни 13% га оширади.
    11. Техник-иктисодий ҳисоблар ЭФКни бир вақтда сульфатсизлантириш ва фторсизлантириш ҳамда АФКЎ ишлаб чиқаришнинг юқори иктисодий самарадорликка эга эканлигини кўрсатди. 100 минг тонна юқори навдаги аммофос ва АФКЎ ишлаб чиқарилганда соф фойда йилига мос ҳолда 9,4 млрд. сўм ва 27,96-30,79 млрд. сўмни ташкил этади.

    Исраилжон Шамшидинов
    1-66
    49   14
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда турли саноат тизимлари фаолияти, фойдали кизилма конларини қазиш, улардан турли соҳаларда фойдаланиш жараёнлари ва антропоген омиллар таъсирида тупрок қопламининг кимёвий ифлосланиши, уларнинг хосса-хусусиятларини ўзгариши хамда унумдорлигининг пасайиши кузатилмокда. 'Тупроқларнинг ифлосланиши турли шаклларда вужудга келиб, уларнинг деградациясига, хосилдорлигининг сифат ва микдор жиҳатдан пасайишига хамда экосистема билан боглик муаммоларни шаклланишига олиб келмокда.
    Республикамиз мустақилликка эришгач барча соҳаларда, жумладан ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳаларида илмий, амалий ишлар тизимли йўлга қўйилди хамда муайян натижаларга эришилди. Бу борада турли тупрок типлари бўйича нефть ва нефть махсулотлари билан ифлосланишнинг генетик катламлар ва масофалар бўйича фарклари исботланди, тупрок унумдорлигининг тикланиш кўрсаткичлар хамда мос коэффицентлари ишлаб чиқилди, чўл минтақаси тупроклари учун рекультивациянинг индивидуал тадбирлари ва биологик усулга асосланган технологияси яратилди. Мамлакатимизни жадал ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этишга каратилган чора-тадбирлар доирасида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, мавжуд муаммоларни замонавий биологик технологиялар асосида хал этиш, органик дехқончиликни кенг жорий этиш каби тадбирларга алохида эътибор қаратилмокда.
    Бугунги кунда жаҳонда нефть ва нефть махсулотлари билан турли даражада ифлосланган тупроқлар учун ҳудуд иқлим шароитига мое рекультивация тадбирларини яратиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Чўл минтакаси шароитида нефть ва нефть махсулотлари билан ифлосланган тупроклар рекультивацияси учун манбалар бўйича ифлосланиш ҳолатини, улардаги фарқларни ўрганиш, тупрокларнинг физик-кимёвий, агрокимёвий, микробиологик, биологик хоссаларини аниклаш, рекультивация омиллари, алгоритми, боскичларини ажратиш, тупрок хоссалари ва ифлосланиш тавсифини инобатга олган тарзда тадбирларни танлаш, рекультивация жараёнини даврлаштириш, тупрок унумдорлигининг дастлабки тикланиш кўрсаткичлари, улар учун тегишли коэффицентлар ишлаб чиқиш, тупрокларнинг хозирги ифлосланиш холатини тахдил килиш, келажакда ифлосланиш бўйича башорат килинган хаританомаларни яратиш, олинган натижалар асосида ер ресурсларидан окилона фойдаланиш тадбирларини белгилаш долзарб масалалардан ҳисобланади.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги «2016-2020 йиллар давомида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2460-сон Қарори, 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони, 2017 йил 31 майдаги «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5065-сон Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг максади Ўзбекистоннинг жанубий ҳудуди чўл минтақаси тупрокларининг нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланишини манбалар бўйича фарқларини ажратиш, биологик тозалаш усулига асосланган рекультивацияни яратишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    илк бор чўл минтақасида таркалган бир неча тупроқ типларининг нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланиш манбалари кесимида масофалар, тупрок катламлари бўйича фарқлари очиб берилган;
    нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланган чўл минтакаси тупрокларида органик ва антропоген углерод ҳамда гумус микдорининг ўзгариши аникланган;
    нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланган чўл минтақаси тупроклари учун MFD-100 Pseudomonas stutzeri, MFD-200 Pseudomonas catyophyllis, MFD-5000 Bacillus subtilis штаммлари биргаликда қўлланилган рекультивация технологияси ишлаб чиқилган;
    нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқлар рекультивациясининг индивидуал омиллари, алгоритми, босқичлари ишлаб чиқилган ҳамда рекультивация жараёнининг даврлаштирилиши яратилган;
    нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқларнинг рекультивациясидан сўнг тупрок унумдорлигининг тикланиш кўрсаткичлари ва коэффицентлари ишлаб чикилган.
    Хулосалар
    1. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудуди чўл тупроқларининг нефть ва нефть махсулотлари билан ифлосланишида нефть конлари ҳамда нефтгаз саноат тизими асосий ифлословчи манба ҳисобланиб, ифлосланиш даражаси нефть конидан узоқлашган сари камайиши, нефтгаз саноати тизимида ортиб-камайиши, тупрок қатламлари бўйича эса, ҳар икки манбада юкоридан пастга томон бир текис камайиб бориши аниқланди. Ифлосланишнинг вужудга келиши ва таркалишида нефть конида техник носозлик ва ҳалокатли ҳолатлар, нефтгаз саноати тизимида ҳароратнинг юқорилиги хамда шамолнинг тезлиги асосий омил эканлиги асосланди, ифлосланиш ҳолати нефть кони бўйича I, II, III, нефтгаз саноати бўйича II, III, ва IV минтакаларда юқори бўлади.
    2. Нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланиш натижасида тупроклар огир металлар (As, Cd, Си, Sb, Cr, Pb, Ni V) билан турли хил даражада ифлосланган. Натижалар тахдилига кўра тупроклар нефть кони атрофида асосан As, Cd, Ni, Си, Sb, V билан, нефтгаз саноати атрофида эса Cr, Pb, Ni билан ифлосланади.
    3. Урганилган барча тупроклар таркибида нефть ва нефть махсулотлари билан ифлосланиш даражасига мос равишда углерод микдори ортган, бу углерод антропоген углерод (Сан„,.) хисобланиб, тупрок гумуси билан корреляцией боғликликка эга эмас хамда тупрок унумдорлиги учун ахамиятсиздир.
    4. Нефть ва нефть махсулотлари концентрацияга (5-15%) боғлиқ ҳолатда тупроклар таркибида тадкик этилган агрегатлар (0,25; 0,5; 1; 2; 3; 5; 7; 10 мм) микдорига сезиларли даражада таъсир кўрсатиши, жумладан 0,25 мм агрегатлар микдори камайиши, 2-3 мм агрегатлар микдори ортиши исботланди.
    5. Рекультивациянинг индивидуал омиллари сифатида - ифлосланиш тавсифи (нефтнинг кимёвий таркиби ва хоссалари, ифлосланиш муддати, кучсиз, ўрта, купли ва жуда купли ифлосланиш даражалари), иқлим омили (шамол, ҳарорат), тупроқнинг кимёвий таркиби (кимёвий таркиб ва органик модда), тупрок хоссалари, тупрокнинг микробиологик кўрсаткинлари (нефть парналовни, нитрификатор, денитрификатор бактериялар, актиномицетлар ва замбуруглар), тупрокнинг биологик кўрсаткинлари (тупрок ферментлари ва нафас олиш фаоллиги) ташкил этди.
    6. Узбекистоннинг жанубий ҳудудида таркалган нўл тупроклар улун рекультивацияга тайёрлаш алгоритми, рекультивациянинг индивидуал вариантлари, босқинлари ишлаб ниқилди. Биологик тозалаш усулига асосланган рекультивация технологиясини 3 давр, 3 боскин давомида, 6 турдаги 11 та нора-тадбирлар мажмуидан ташкил топган тавсифда амалга ошириш тавсия қилинди.
    7. Тупрок қопламининг тозаланишида вақт сарфи кунсиз—»ўртана—>кунли—>жуда купли ифлосланиш даражалари, шунингдек сугориладиган сур кўнғир—»такирли—>суғориладиган ўтлоқи-аллювиал—>сур қўнғир—>суғориладиган такирли-ўтлоқи—>кумли чўл тупроқлари кетма-кетлигида ортиб борди.
    8. Чўл минтақаси суғориладиган ва суғорилмайдиган тупроқлари учун тупроқ унумдорлигининг тикланиш кўрсаткичлари (умумий микроорганизмлар микдори, фермент ва нафас олиш фаоллиги, намлиги, агрегатлар микдори, pH муҳити, гумус, органик модданинг гумификация даражаси, органик углерод, ялпи азот, ҳаракатчан фосфор ва калий, ўсимликлар уругининг унувчанлик даражаси, хажм массаси, микроэлементларнинг ҳаракатчан шакли) ва коэффицентлари ишлаб чиқилди.
    9. Тупроқларнинг нефть ва нефть махсулотлари билан ифлосланиши олдиндан башорат қилиш бўйича ишлаб чикилган хаританомаларга кўра, келажакда Сурхондарё вилоятининг жанубий, марказий, марказий-шаркий ҳудуд тупроқлари ифлосланиш ҳавфи юқори, шимолий, шимолий-гарбий ҳудудларида ифлосланиш хавфи кам, Қашқадарё вилоятининг гарбий, гарбий-жанубий, марказий худуд тупроқларининг ифлосланиш хавфи юкори, шарқий, жанубий, шимолий-шаркий худудларида ифлосланиш хавфи камлиги башорат килинди.
    10. Чўл минтакаси шароитида нефть ва нефть махсулотлари билан ифлосланган, шўрланмаган ва кучсиз шўрланган тупроклар рекультивация жараёнида MFD-100 Pseudomonas stutzeri, MFD-200 Pseudomonas caryophyllis, MFD-5000 Bacillus subtilis, ўртача шўрланган тупроқларда MFD-200 Pseudomonas caryophyllis, MFD-5000 Bacillus subtilis бактерия штаммларини 2,0x10s - 8,2x10й ҳуж/мл титрида биргаликда қўллаш тавсия этилди.
    11. Рекультивациянинг биоремедиация жараёнини фаоллаштириш учун кучсиз шўрланган, суғориладиган тақирли-ўтлоқи ва сур қўнғир тупрокларда беда (Medicago falcata L.), ўртача шўрланган суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларда қанд жўхори {Sorghum saccharatum), суғориш имконияти бўлмаган тақирли ва сур қўнғир тупроқларда ёвшан (Artemisia diffusa H.Krasch), қумли чўл тупрокларда қиркбуюрғун (Anabasis eriopoda (Scnrcnk) Benth) ўсимликларидан фойдаланиш тавсия этилди.

    Зафаржон Жаббаров
    1-55
    44   10
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё пахтачилигининг асосий йўналишлари ресурс ва энергиятежамкор технологияларни жорий қилиш ҳисобига юкори ва сифатли пахта ҳосили олишга каратилган. Чунки, дунё бўйича 30-40 фоиз ер майдонларида гумус, озиқ моддаларнинг камайиши, эрозияланиш жараёни кузатилиб, бу тупроқ унумдорлиги ва экинлар хосилдорлигининг камайишига олиб келмокда. Ушбу ҳолатларни бартараф этишда АҚШ, Германия, Австрия ва бошқа давлатларда қишлоқ хўжалик экинларини озиқлантиришда микроўғитларни қўллаш орқали эришилмокда.
    Республикамизда тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва ошириш, минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш асосида кўплаб турдаги қишлок хўжалик маҳсулотларини етиштириш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Қишлоқ хўжалигида энергиятежамкор технологияларни қўллаш, ўсимликларни макро- ва микроэлементлар билан қулай нисбатларда таъминланиши тупроқ унумдорлигини сақлаш ҳамда ҳар йили 3 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштириш имконини бермокда1. Мамлакатимизни жадал ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида агрокимё хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этишга алоҳида эътибор каратилмокда.
    Дунё пахтачилиги амалиётида (АҚШ, Миер, Исроил, Туркия, Ҳиндистон кабилар) тупрокнинг микроэлементлар билан таъминланганлигини ҳисобга олиб микроўғитларни қўллаш оркали ҳосилдорликни 14-17 фоиз ошириш имконияти яратилмокда. Бундан ташқари, турли шакллардаги микроўғитларни тупроққа қўллаш озиқ режимни мақбуллаштириши, ўсимликларнинг ташки экстремал шароитларга бардошлигини ошириши кузатилмокда. Шу жиҳатдан олганда, Республикамизнинг микроэлементлар танқис бўлган карбонатли тупроқлари шароитида юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштиришда макро- ва микроўғитларни мутаносиб нисбатларда, қулай муддат, меъёр ва усулларда кўллаш технологиясини ишлаб чиқиш агрокимё, пахтачилик соҳаларининг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 декабрдаги 03-12-7-сон «2017-2020 йилларда кишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш тизимини янада ривожлантириш, агрокимёвий хизматлар сифатини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлари Дастури» ва Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон водийси тупроқларида В, Мп, Со, Cu, Zn, Mo ларнинг ялпи ва ўзлаштирилувчан шаклларини, профил бўйлаб тарқалиш қонуниятини аниклаш, микроўғитларнинг чигит унувчанлигига таъсирини, метаболизмда кобальтнинг ролини аниклаш ва уни кўллаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    илк бор Зарафшон водийси шароитида ялпи ва ўзлаштирилувчан шаклдаги микроэлементлар микдори воҳалар ва тупроқ типларида фарқланиши, уларнинг микдори муҳит реакциясига, гранулометрик таркибига, гумусли ҳолатига, озик моддаларга боғлиқлиги (r>0,7) аниқланган;
    микроэлементларнинг чигитларни ивитишда фойдаланиладиган концентрациялари (Со, Си ва Zn - 0,01%, Mo ва В - 0,05%, Мп - 0,1%) ишлаб чиқилган;
    сульфатли ва хлорли шўрланган шароитда микроэлементларнинг чигит унувчанлигига таъсири ва ушбу фонларда фойдаланиладиган микроэлемент турлари аникланган;
    кобальтнинг ғўзага таъсири, унинг физиологик аҳамияти, ўсимлик талабининг критик ва максимал даври ҳамда озиқланиш жараёнида кобальт ва NPKhhht ўзаро таъсири аникланган;
    ғўзадан юқори ва сифатли хосил олишда кобальт микроўғитини қўллашнинг қулай меъёр, муддат ва усуллари хамда ҳосилдорликнинг ошиши ва маҳсулот сифатининг яхшиланиши аникланган.
    Хулосалар
    1. Тупроқнинг гранулометрии таркиби оғирлашиши ва муҳит реакциясининг ишқорий томонга силжиши сувда эрийдиган бор микдорини оширади. Зарафшон водийси тупроқлари ҳайдалма қатламида ялпи борнинг тарқалиши турли-туман бўлиб, эталондан бирмунча юқори, воҳалар ва тупроқ пайдо қилувчи жинсларда кенг кўламда тебранади. Самарканд, Бухоро, Қоракўл воҳалари тупроқларида сувда эрийдиган бор ҚҚМдан кам ва жуда кам таъминланган гуруҳга мансуб.
    2. Зарафшон водийси тупроқлари таркибида ялпи марганец эталон даражасида. Ўзлаштирилувчан марганец ҚҚМ даражасида, етарли ва юкори таъминланган гуруҳга киради. Узлаштирилувчан марганец ялпи микдорнинг 8,03-52,56%ини ташкил этади. Гранулометрик таркибнинг оғирлашиши, муҳит реакциясининг ишқорий томонга силжиши марганецга ижобий таъсир кўрсатади.
    3. Ялпи кобальтнинг Зарафшон водийси тупрокларида таркалиши турлича бўлиб, 3,2-13,8 мг/кг оралиғида тебранади. Тупроқлар ҳаракатчан кобальтга кўра жуда кам ва кам таъминланган гуруҳларга мансуб. Ҳаракатчан кобальтнинг аккумуляцияланиши ҳайдалма қатламда намоён бўлади. Она жинсдаги микдори кўпайиши ва гранулометрик таркибнинг оғирлашиши ҳаракатчан кобальтга ижобий таъсир этади.
    4. Зарафшон дарёси чап соҳили типик бўз, Қизилтепа тумани янгидан суғориладиган сурқўнғир ўтлоки тупроклардан ташкари барча тупрокларда ялпи мис эталондан юқори ва профил бўйлаб турлича тарқалган. Узлаштирилувчан мис янгидан суғориладиган сурқўнғир ўтлоқи тупроклардан бошқа тупрокларда ҚҚМ даражасида ва жуда кам ҳамда кам таъминланган гуруҳга киради. Она жинсдаги микдори, ялпи микдори ва pH ортиши билан ўзлаштирилувчан мис ошади, гранулометрик таркибнинг оғирлашиши, гумуснинг кўпайиши билан эса камаяди.
    5. Зарафшон водийси тупрокларида ялпи рух эталондан деярли 2,5-3 марта кўп ва тупроқ тип, типчаларида турлича. Ўзлаштирилувчан рух Самарканд воҳаси тупрокларида ҚҚМдан кам ва кам таъминланган гуруҳга мансуб. Бухоро ва Қоракўл тупрокларида эса ҚҚМ даражасида ва ўртача таъминланган гуруҳга киради. Гранулометрик таркибнинг огирлашиши ва она жинсдаги микдори ўзлаштирилувчан рухнинг кўпайишига олиб келади.
    6. Водийда таркалган тупрок тип ва типчаларида ялпи молибден эталондан 1,5-3,5 баробар кўп. Ўсимликларга ўзлаштирилувчан молибден водийдаги тупрок тип ва типчаларида ўртача таъминланган гуруҳга мансуб ва ялпи микдорининг 4,44-13,36%ини ташкил этади. Гранулометрик таркиб, ўзлаштирилувчан марганец ва она жинсдаги микдори ва тупрок муҳитига боғлиқ ҳолда ўзлаштирилувчан молибденнинг кўпайиши кузатилади.
    7. Чигитларни мис сульфат, рух сульфат ва кобальт сульфатнинг паст (0,01%) концентрацияларида, аммоний молибдат ва борат кислотанинг 0,05 ва марганец сульфатнинг 0,1%ли эритмаларида ивитиш паст харорат ва юқори намликда хам уларнинг униб чиқиш энергияси ва унувчанлиги юкори бўлишини таъминлайди.
    8. Жуда кучсиз сульфатли шўрланган шароитда марганецнинг 0,1% ва борнинг 0,05%, кучсиз ва ўртача шўрланган шароитда мис ва рухнинг 0,01%ли эритмаларидан фойдаланиш чигитларнинг сульфатли шўрланишга чидамлигини оширади. Жуда кучсиз хлорли шўрланган шароитда борнинг 0,05 ва марганецнинг 0,1%, хлор билан кучсиз ва ўртача шўрланган шароитда молибденнинг 0,05 ва кобальтнинг 0,01%ли эритмаларидан фойдаланиш чигитларнинг хлорли шўрланишга чидамлигини оширади ва унувчанлиги юқори бўлишини таъминлайди.
    9. Кобальт танқислиги аввало, мева элементлари шаклланишида намоён бўлади, танқисликнинг кучайиши билан мева элементлар шаклланиши, шона, гул ва тугунчалар сони камаяди. Ғўзанинг кобальтга критик талаби 4-5 чинбарглик фазаси хисобланса, ялпи мева тугиш даврида максимал талаб намоён бўлади.
    10. Кобальт микроўғити ғўзанинг сув буглатишини камайтириб, сув саклаш кобилиятини 0,2-6,4%га оширади ва ташки салбий омилларга бардошлигини таъминлайди.
    11. Ўсимликнинг биометрик кўрсаткичлари кобальт микроўғити билан боғлиқ. Чигитларни кобальтнинг 0,01%ли эритмасида ивитиб экиш, кобальтни шоналаш фазасида 0,4 кг/га меъёрда қўллаш ўсимликнинг қулай ўсиб-ривожланишини, ҳосил шохлари ва кўсаклари бирмунча кўп бўлишини таъминлайди.
    12. Кобальт таъсирида ўсимликда азот алмашинуви яхшиланади, азотнинг ўзлаштирилиши кучаяди, ноорганик азотли бирикмаларнинг оксилли бирикмаларга айланишида ижобий ўзгариш кузатилади. Кобальтин шоналаш фазасида 0,4 кг/га меъёрда қўллаш фосфор сакловчи органик бирикмалар синтези кучайишини таъминлайди хамда маҳсулот бирлигига фосфор сарфи камаяди.
    13. Ғўза органларида кобальт микдори барг>чигит>чанок>илдиз> поя>тола тартибида бўлиб, биомасса билан олиб чиқилиши 7,81-13,23 г/га ташкил этади. Кобальт қўллаш таъсирида ўсимлик томонидан унинг ўзлаштирилиши ошади. Биомассадаги умумий микдорига нисбатан баргда 30-35%, чигитда 19-23, чанокда 14-18, илдизда 14-17, пояда 12-14 ва толада 3-4%ни ташкил этади.
    14. Чигитларни кобальтнинг 0,01%ли эритмасида ивитиб экиш ва шоналаш фазасида 0,4 кг/га меъёрда қўллаш юқори агрономик (кўшимча ҳосил 0,23 т/га), иқтисодий (рентабеллик ошиши 4,5-6,0%) ва биоэнергетик (2,07 энергия бирлиги) самарадорликни таъминлайди.
    15. Зарафшон водийсининг бор, марганец, кобальт, мис, рух ва молибден билан жуда кам ва кам таъминланган тупроқлари шароитида ушбу микроэлементлардан турли йўналишларда: чигитларни кобальт сульфат, мис сульфат ва рух сульфатнинг 0,01%, аммоний молибдат ва борат кислотанинг 0,05 ва марганец сульфатнинг 0,1%ли эритмаларида ивитиб экиш;
    сульфатли жуда кучсиз шўрланган ерларда марганецнинг 0,1%, борнинг 0,05%, кучсиз ва ўртача шўрланган ерларда мис ва рухнинг 0,01%ли эритмаларидан фойдаланиш;
    хлорли жуда кучсиз шўрланган ерларда борнинг 0,05%, марганецнинг 0,1%, кучсиз ва ўртача шўрланган ерларда молибденнинг 0,05 ва кобальтнинг 0,01 %ли эритмаларидан фойдаланиш;
    кобальт билан кам таъминланган типик ва ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида сифатли, рақобатбардош пахта етиштиришда чигитларни кобальт сульфатнинг 0,01%ли эритмасида ивитиб экиш, ўсимликнинг шоналаш фазасида кобальтни 0,4 кг/га меъёрда кўллаш тавсия этилади.

    Акмал Санақулов
    1-59
    26   7
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Гидрогеологии тадқиқотларнинг жахон амалиётида янги шифобахш сув конларини башорат кипит вя қидируп ишпарими ямяпгя ошириш муаммоси допзярб бўпиб келмоқда. Йирик конлар бўйича гидрогеологии ва геофизии маълумотларни умумлаштириш асосида, тиббиёт аҳамиятига эга бўлган ўзига хос микрокомпонент тариибли шифобахш сувлар тўпламини ва хосил бўлишини аниқлаш бўйича геологик-кидирув ишларини олиб бориш ва башоратлаш бўйича тадкиқотлар олиб борилган.
    Мустакиллик йилларида мамлакатимизда инсон соглигини яхшилаш ва тиклаш борасида согломлаштириш мариазлари ва сихатгохдар хизмати фаолиятини янада жадаллаштириш маисадида, гидроминерал ер ости сувлар ресурсларини иўпайтириш юзасидан кенг иамровли тадбирлар амалга оширилди. Ўтган 26 йил давомида республииамизда 30 тадан зиёд турли шифобахш сув ионлари очилган ва фойдаланишга топширилган. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиккан холда ахоли ўртасида касалланиш кўрсаткичларини пасайишини ва умр узайишини таъминлаш борасида гидроминерал сувлар билан даволайдиган согломлаштириш масканлар имкониятларидан фойдаланиш алохида ахамият касб этади. Бу борада ер ости шифобахш сувларни истикболли майдонларини башоратлаш ва захираларини бахолашга йўналтирилган кенг иамровли илмий ва амалий ишларни оширишни такозо этади.
    Бугунги кунда дунё миқёсида даволовчи шифобахш сувларнинг хосил бўлиш конуниятларини ва хилма-хиллигини башоратлашнинг илмий асосланган меъзонларини ишлаб чикиш устувор йўналишлардан биридир. Бу борада, шифобахш сувларнинг хосил бўлиш шароитларини ўрганиш, сувга истикболли майдонларни, таркалиш чегараларини, тўйиниш даражаси бўйича сувли жойларни ва кўп сув берадиган бурғуларни ўрнатиш нукталарини аниқлаш масал аларига алохида эътибор каратилган. Шу билан бирга водород-сульфидли сувлар ва бошка тиббий аҳамиятга эга бўлган шифобахш сувларнинг истикболли майдонларини - катта маблаг сарфламасдан, гидрогеологии ўрганиш ва кидириш ишларисиз, нефт кидириш маисадида аввал олиб борилган геологии ва геофизик маълумотларни кайта талкин этиш асосида аниқлаш, хамда ишлаб-чикаришга жорий этиш, соха фани ва амалиётининг долзарб муаммолари хисобланади. Уларнинг ечимини топиш гидрогеология-иидирув корхоналари иктисодий самарадорлигини оширишни таъминлайди.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши натижалари муайян даражада хизмат қилади.
    Тадкикотнннг макса ди Фаргона хавзасида водород-сульфидли сувларнинг истикболли тўпламларининг хосил бўлиш хусусиятларини аниклашдан иборат.
    Тадкикотнннг илмий янгнлиги қуйидагилардан иборат:
    Фарғона хавзасида водород-сульфидли сувларни таркалиш ва хосил бўлиш хусусиятлари аникланган;
    Фаргона хавзаси дарзсимон сув ушловчи жинсларнинг гидрогеологик ва геофизикавий параметрлари ўртасидаги ўзаро богликлик аникланган;
    гидрогеологик ва геофизикавий параметрларнинг боғлиқлигини акс эттирувчи ва кидирув мезонларини белгилаш учун асос хисобланувчи водород-сульфидли сувлар конларининг физик геологик модели (ФГМ) ишлаб чиқилган;
    гидрогеофизикавий параметрлар ва гидрогеокимёвий маълумотлардан фойдаланиб, водород-сульфидли сувларнинг истикболли участкаларини аниқлаш услубияти ишлаб чикилган;
    Фаргона хавзасида (Чўнғара, Шимолий Сўх, Чимион, Полвонтош, Андижон, Хўжаобод ва Жанубий Оламушук) водород-сульфидли сувлар тарқаладиган энг истикболли майдоилар аникланган.
    Хулоса
    Тадқиқотлар асосда қуйидаги натижалар олинди:
    1. Истикболли участкаларни ажратиш учун аниқланган геофизикавий қидирув мезонлари асосида Чимион водород-сульфидли сув кони бўйича физик геологик модел (электроразведка) ишлаб чиқилган.
    2. Майдонлар бўйлаб водород-сульфидли сувларнинг тарқалиш хариталарини тузиш услубияти ишлаб чиқилган. Водород-сульфидли сувларга истикболли бўлган майдонлар: ўткир водород-сульфидли Қашкарқир (100-125 мг/л); кучсиз ва ўртача водород-сульфидли Чимион ва Қашкарқир тузилмаси туташган жой (10-50, 50-100 мг/л) тавсия этилган. Сувнинг сингдирувчанлик даражаси бўйича майдонларга ажратилган, туркистон ва бухоро-олой сувли горизонта бўйича юқори унумдорликка эга бўлган эксплуатацией кудукларнинг ўрнатилиш жойлари белгиланган.
    3. Чимион водород-сульфидли сув конининг хосил бўлишида майдонни тузилмавий-тектоник тузилишини ахамияти белгиланган. Бўйлама тектоник ва бир нечта махаллий бузилишлар, туркистон горизонтининг тепа чегараси бўйича ер ости сувлари оқимларининг йўналишлари аниклаштирилган. Ундалган кутбланиш усулида юкори, аномал кутбланиш зонаси ва водород-сульфидли сувларнинг концентрациям бўйича боғлиқлиги аникланган. Шунингдек ушбу майдонларда водород-сульфидли сувларнинг концентрациям бўйлаб тарқалиш худудлари чегараланган ва гидрокимёвий зоналлик аникланган. 
    4. Чимион тузилмасининг дарзсимон сув ушловчи жинслари учуй гидрогеологик (М, £H2S, Кф) ва геофизик (Рп, рк, угл) кўрсаткичлар ўртасидаги богликлик аникланган. Аникланган боғликликлар нафакат истикболли сувли горизонтларни аниқлаш, балки тузилмалардаги водород-сульфидли сувлар оқимининг тўпланиш жойларини аниқлаштириш, кар бир қатлам бўйича гидрогеологик кўрсаткичларни аник асослаб бериш имкониятларини хам яратди. Натижада, олинган гидрогеофизикавий ва гидрогеокимёвий маълумотлар асосида водород-сульфидли сувларнинг концентрация бўйича таркалиш контурлари, Чимион тузилмаси бўйича водород-сульфидли сувлар оқимларини тўпланиш жойлари, шунингдек Чимион ва Қашкаркир тузилмаларидаги водород-сульфидли сувларнинг хосил бўлиш шароитлари аникланган.
    5. Тасдикланган ўзига хос табиий шароитлар асосида хар бир кон бўйича водород-сульфидли сувларнинг таркалиши биринчи нефт контуригача кенгайтирилган, истикболли сувли горизонтларни аниклаш максадида гидрогеологик ва геофизикавий параметрлар ўртасидаги богликлик аникланган. Водород-сульфидли сувларга истикболли бўлган (Чимион, Шимолий Сўх, Чўнғара, Полвонтош, Андижон, Хўжаобод и Жанубий Оламушук) майдонлари аникланган, сув сингдирувчанлиги бўйича ҳудудлар ажратилган.
    6. Фаргона хавзаси нефтли конларида водород-сульфидли сувларнинг хосил бўлиш хусусиятлари аникланган: водород-сульфидни хосил бўлиши учун нефт конларидаги сувли горизонтларда сульфат таркибли катламларни ювиш жараёни хисобига оксидланиш реакцияси юзага келади, нефтли катламларда эса сульфатредуцияловчи бактериялар иштирокида водород билан тикланиш реакцияси содир бўлади; антиклинал тузилманинг бўйламали тектоник бузилишларининг мавжудлиги хисобига ер юзасидаги сувлар нефтли катламларга сингади ва бу эса сульфатредуцияланиш жараёнларини кучайтиради; Фаргона хавзасининг водород-сульфидли сувлари белгиланган геокимёвий вазият натижасида (Eh -29 - -300 мВ; pH 6,5-8,5) косил бўлади; электроразведка усули натижалари бўйича Фаргона чўкмаси жанубий канотининг хар бир антиклинал тузилмасида гидродинамик жараёнларнинг мавжудлиги тасдикланган; маҳсулдор горизонтнинг ўртача харорати 28°С дан 48°С гачани ташкил этади.
    7. Кўрсатилган ўзига хос белгилар (эвапоритли ва нефтли катламнинг мавжудлиги, кўндаланг тектоник бузилиш, махсулдор катламнинг ер устига якин ётиши (2 км. гача), нефт-газ конида тектоник бузилиш хисобига катламлар сувининг тепага кўтарилиши, хамда ер ости суви тўйиниш жойи билан нефтгаз кони орасида ёткизиклар мажмуасининг кия жойлашганлиги) Сурхондарё хавзасининг шаркий кием и да мавжуд бўлмокда. Демак, бу ерда водород-сульфидли сувларни хосил бўлиши учун имкониятлар мавжуд. Фаргона ва Сурхандарё хавзаларида водород-сульфидли сувларнинг истикболли тўпламларининг косил бўлиш хусусиятлари бир хил, бу Фаргона хавзаси бўйича олинган натижаларни яна бир бора тасдиқлайди.

    Музаффар Жўраев
    1-44
    30   10
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Геологик тадқикотларнинг жахон амалиётида янги конларни, жумладан олтин конларини башорат қилиш ва кидирув ишларини амалга ошириш муаммоси доимо долзарб бўлиб келмокда. Осиё мамлакатлари, Канада, Америка Қўшма Штатлари ва бошка давлатларнинг йирик конлари бўйича ўтказилган умумлаштирувчи тадқиқотлар, яширин маъданлашувнинг саноат аҳамиятига эга бўлган тўпламлари хосил бўлишида ва башорат килиш ва кидирув ишларинининг илмий асосланган меъзонларини ишлаб чиқишда геокимёвий ва минералогик изланишларнинг маълумотлари асосий манбалар эканлигини кўрсатди
    Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тог-кон саноатининг фаолиятини янада жадаллаштириш ва тубдан модернизация килиш юзасидан кенг камровли тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, мавжуд фойдали казилма конлари захираларини кўпайтириш мақсадида, уларнинг салоҳиятини кайта баҳолаш ва дунё бозорида талаб юқори бўлган казилма бойликларининг янги турларини жалб килиш туфайли соханинг минерал хомашё базасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқкан ҳолда маҳаллий хомашё ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва кайта ишлаш максадида фан ва геология-кидирув ишлари интеграцияси оркали, стратегик ахамиятга эга бўлган фойдали казилма бойликларининг, жумладан олтиннинг, минерал-хомашё негизини янада кўпайтириш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
    Бугунги кунда жаҳон миқёсида турли маъданларнинг моддий таркибини ўрганиш ва уларни кидириш ва башорат килишнинг илмий асосланган меъзонларини ишлаб чиқиш юзасидан максадли тадқиқотларни амалга ошириш устувор йўналишлардан бўлиб, бу борада, жумладан, маъданларни кайта ишлаш усулларини такомиллаштириш ва улардан комплекс равишда фойдаланиш, маъданлар таркибидаги фойдали компонентларнинг намоён бўлиш шаклларини аниклаш ва уларни ажратиб олишнинг ноананавий усулларини ишлаб чиқиш, олтин маъданлашувининг ҳосил бўлиш шароитларини, минералогик ва геокимёвий хусусиятларини ўрганиш масалаларига алохида эътибор қаратилмокда. Шу билан бирга кимматбахо, рангли, нодир металлар ва бошка стратегик ахамиятга эга бўлган минерал хом-ашё маъданларининг геологик, геофизик ва минералогик-геокимёвий кидириш ва бахолаш меъзонлари мажмуаларини аниклаш ва хамда ишлаб-чикаришга жорий этиш, соха фани ва амалиётининг долзарб муаммолари хисобланади ва уларнинг ечимини топиш геология-кидирув корхоналари иқтисодий самарадорлигини оширишни таъминлайди.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши натижалари муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади маъданларнинг минерал ва микроминерал таркибини ҳамда олтин, кумуш ва бошқа элементларнинг геокимёвий таркалиш хусусиятларини аниклаш, Ауминзатов ва Букантов тоғларидаги олтин, олтин-нодир металли маъданлашувининг қидирув-баҳолаш меъзонларини ажратишдан иборат.

    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор Ауминзатов ва Букантовдаги олтин-нодир металли ва олтин конлари ўзаро метасоматитлар комплекслари ва улардаги маъданлашувнинг юзага келиш вақти билан фарқ қилиши исботланган;
    Ауминзатов ва Букантовдаги олтин маъданлашувининг ҳосил бўлиш шароити кўп босқичли эканлиги ва олтин-нодир металли, олтинли маъданлар минерал ассоциациялар мажмуаси, макро- ва микроминерал таркиби, минералларнинг типоморф хусусиятлари билан фарқланиши асосланган;
    олтин-нодир металли маъданлашув учун платина ва висмут кўшимча элементлари бўлган соф олтин хослиги, олтин маъданлашувда олтиннинг асосий қисми сульфид минералларидаги дисперс шакли ва камрок қисми паст аслликдаги олтиндан иборат эканлиги аникланган;
    илк бор олтин-нодир металли маъданлашувида олтиннинг висмут, теллур ва вольфрам билан, олтинли маъданлашувда эса маргимуш, кумуш, селен ва сурма билан узвий геокимёвий богланганлиги хамда минерал парагенезисларнинг маъдан атрофида кетма-кет жойлашуви, олтин геокимёвий ассоциацияларининг ўзгаришига сабаб бўлиши аникланган;
    Ауминзатов ва Букантовдаги олтин-нодир металли ва олтинли маъданлашув учун турлича бўлган минералогик ва геокимёвий кидирув-баҳолаш меъзонлари мажмуалари аникланган ва улар асосида истикболли майдонлар ажратилган.
    Хулоса
    «Ауминзатов ва Букантов тоғларидаги олтин ва олтин-нодирметалли маъданлашувнинг минералогик-геокимёвий хусусиятари ва қидирув-баҳолаш меъзонлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Ауминзатов ва Букантов тоғлари олтинли ва олтин-нодирметалли маъданлашуви метасоматик ҳосилалари, маҳсулдор минерал ассоциациялари комплекслари, макро- ва микроминерал таркиби ва геокимёвий хусусиятлари билан фаркланиши, уларнинг турли геологик позицияларда - олтин-нодирметаллининг гранитоид интрузиялар контактида, олтинлининг эса тектоник ёрикланиш зоналарида ҳосил бўлишига боғлиқ.
    2. Олтин маъданларининг хосил бўлиши кўп босқичли: олтин-нодирметалли маъданлашув асосан олтин-нодирметалли, олтин-висмут-теллуридли ва камроқ микдорда пирит-арсенопиритли, полисульфид-теллуридли, олтин-сульфосолли ассоциациялардан; олтинли маъданлашув эса уларнинг кейинги комплексларидан иборат эканлиги кўрсатилади.
    3. Олтин-нодирметалли маъданлашув учун олтин билан висмут минералларининг узвий боғлиқлиги аникланган: постмагматик маъданлашувнинг олд босқичлари махсулотларида висмутнинг соф, сульфидли ва теллуридлари, кечки боскичларида - унинг турли сулфосоллари; олтинли маъданларда эса селенидлар, сульфоантимонидлар, хамда кумуш ва олтиннинг теллуридлари типоморф белги сифатида кўрсатилади.
    4. Олтин-нодирметалли маъданлашув учун платина ва висмут аралашмаларига эга бўлган соф олтин хос. Олтинли маъданлашувда олтиннинг асосий микдори сульфидлардаги дисперс шакли билан боглик, камроқ кисми эса юқори микдордаги мис, рух, селен, сурма элемент-аралашмалари бўлган электрум, кюстелит ва петцит каби минерал шаклида учраши хусусий хисобланади.
    5. Букантовдаги олтин-нодирметалли маъданлар ҳосил бўлиш жараёнида олтиннинг ўзига хос геокимёвий белгиси Bi, Те, W билан, Ауминзатов ва Букантовдаги олтинли маъданлашуви эса As, Ag, Se, Sb билан узвий богликлигидир. Олтин-нодирметалли конларда олтиннинг геокимёвий ассоциациялари пастдан юқорига караб Bi-Te-W = Bi-Tc-Cu-Mo-As = As-Te-Cu = Te-Ag-Sb, олтинлиники эса - As-Те = Te-Ag-Se-Sb кўринишида ўзгариши аникланган.
    6. Турли хил маъданлашув учун ўзига хос бўлган геологик, минералогик ва геокимёвий қидирув-баҳолаш меъзонлари ажратилди. Олтин-нодирметалли маъданлашув учун Bi, Те, W нинг юқори концентрацияси; нисбатан юкори пробали олтин билан висмут теллуридлари, сулфосоллари, сулфидларининг микроассоциялари; кобальтин ва герсдорфит мавжудлиги; асосий минералларда W, Мо, Pt, Pd аралашмалари; Ni/Co нисбатининг юқори (3,5-4) ва Se/Te нисбатининг паст (2) кўрсаткичлари ўзига хос кидирув белгилари бўлиб хизмат килади. Олтинли маъданлашув учун Ag, Sb, As, Se нинг юкори микдори; паст пробали олтин билан Ag, Sb, Pb селенидлари, теллуридлари, сульфосоллари ва сульфидларининг микроассоциацияси; ульманит, пентландит, олтин ва кумуш теллуридларининг қатнашиши; кўрсатилган элеметларнинг асосий минералларда аралашма шаклида учраши; Ni/Co нисбатининг паст (2) ва Se/Te нисбатининг юкори (45) кўрсаткичлари қидирув-баҳолаш меъзонлари сифатида геология-қидирув ишлари амалиётига жорий қилинди.
    7. Аникланган геологик ва минералогик-геокимёвий белгилар асосида, ҳар хил турдаги яширин маъданларга истикболли бўлган участкалар ажратилди - Шимолий-ғарбий (Саритов маъдан майдони), Жанубий Қасқиртов (Букантов), Шаркий Карабугут (Ауминзатов). Ауминзатов ва Букантов тоғлари олтинли ва олтин-нодирметалли маъданлашувининг башоратлаш-қидирув модели яратилди ва геология-кидирув ишларида қўллашга тавсия қилинди.
    8. Олинган хулосаларни Қизилкум, Нурота ва Чотқол-Қурама регионлари маълумотлари билан таккослаш натижалари, аникланган мезонлар, худудларнинг геологик тузилиши ва геокимёвий хусусиятларни эътиборга олган ҳолда, бутун Республика территориясида қўллаш мумкинлигидан далолат беради.

     

    Маматхон Карабаев
    1-55
    43   10
  • Диссертация мавзусииинг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё бўйича қишлоқ хўжалигида деградацияга учраган майдонлар ортиб бормокда: сув эрозияси таъсирида 56 фоиз, шамол эрозияси таъсирида 28 фоиз, тупрокда озуқа моддалари миқдорининг камайиши, шўрланиш, ифлосланиш жараёнлари туфайли 12 фоиз ва зичлашиш, ботқоқлашиш, чўкиш жараёнлари таъсирида эса, 4 фоиз ерларнинг холати ёмонлашмокда1. Бундай салбий жараёнлар хамда дунёнинг 80 та мамлакатида сув танкислиги муаммоси мавжудлигидан ҳар Йили 7 млн. гектар экин майдонлари қишлоқ хўжалиги фойдаланувидан чиқиб кетиши натижасида дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси юзага келмоқда.
    Республикамизда бугунги кунда суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, тупрок унумдорлигини ошириш, сув танкислиги шароитида мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, кўшимча сув манбаларини шакллантириш бўйича кенг камровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирлар натижасида бугунги кунда: 38863 км. узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари, 52 дона мелиоратив насос станциялар, 1344 дона мелиоратив тик кудуклар таъмирланди ва тикланди. 13,2 минг га. томчилатиб, 18,0 минг га. эгатга плёнка тўшаб, 16,8 минг га. майдонда ўкариқлар ўрнига кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш усуллари жорий этилиб, бунинг натижасида 1 млн. 200 минг га. ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилди2. Узбекистан Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини янада яхшилаш, мелиоратив ва ирригация объектларнинг тармогини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор берилган. Бу борада сув танқислигини юмшатиш, коллектор-зовур сувларидан самарали фойдаланиш оркали тупрокнинг мелиоратив холатига таъсирини ўрганиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий тадкиқот ишларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади. 
    Дунё суғорма деҳкончилиги амалиётида (АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Исроил кабилар) сув танкислиги шароитида экинларни суғоришда илмий асосланган суғориш тартибларини кўллаш, кўшимча сув манбаси сифатида минерализацияси паст бўлган коллектор-зовур ҳамда чиқинди сувлардан фойдаланиш орқали дарё сувлари иқтисод килиниб, экинлардан олинаётган ҳосилни 10-15 фоизгача ошириш имконияти яратилмокда. Шу жиҳатдан, Республикамизда тобора ортиб бораётган сув танкислиги шароитида унинг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида коллектор-зовур сувларининг минерализациясини биологик усулда пасайтириб, улардан суғорма деҳқончиликда фойдаланишга бағишланган илмий изланишлар долзарб ҳисобланади.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хамда 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017 - 2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнннг мақсади Бухоро воҳаси шароитида Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (Azolla caroliniana) сув ўсимликлари ёрдамида коллектор-зовур сувларининг минерализациясини камайтириб, сифати яхшиланган зовур сувлари билан ғўзани суғориш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмин янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор Бухоро вилоятининг коллектор-зовур сувларида лаборатория шароитида Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (Azol la caroliniana) сув ўсимликларини ўсиши, ривожланиши, биомасса ҳосил қилиши аниқланган;
    Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (AzoIla caroliniana) сув ўсимликларини коллектор-зовур сувларидаги озуқа моддаларга таъсири хамда уларнинг минерализациясини камайтириш самарадорлиги аниқланган;
    минерализацияси юқори бўлган коллектор-зовурлар бўйидаги кичик ҳовузларда Кичик Ряска (Lemna minor) сув ўсимлигининг коллектор-зовур сувларида ўсиши, ривожланиши ҳамда уларнинг минерализациясига таъсири аникланган;
    минерализацияси биологик усулда пасайтирилиб, сифати яхшиланган коллектор-зовур сувлари билан ғўзанинг Бухоро-6 навини сугоришнинг ғўзани ўсиши, ривожланиши ва хосилдорлигига таъсири аникланган.
    Хулосалар
    1. Бухоро вилоятида жами суғориладиган ерлар 275,1 минг гектар бўлиб, сизот сувлари минерализацияси 1-3 г/л гача бўлган майдонлар 170,1 минг га (61,8%), минерализацияси 3-5 г/л бўлган майдонлар 96,3 минг га (35 %), минерализацияси 5-10 г/л бўлган майдонлар 8,5 минг га (3,1 %) ва минерализацияси 10 г/л дан юқори бўлган майдонлар 1,2 минг га (0,45 %) ни ташкил этади.
    2. Бухоро вилоятида бир йилда қишлоқ хўжалиги учун жами 4,1-4,3 млрд м3 сув ресурлари ишлатилади. Сугориладиган майдонлардан эса коллектор - зовур тизимлари оркали хар Йили 1,9-2,1 млрд м3 сув олиб чиқиб кетилади. Сув танқис бўлган йилларда уларнинг 61,0 % ини сугорма деҳқончиликда қайта ишлатиш, 5,23 % ини даре сувлари билан кўшиб кишлок хўжалик экинларини суғоришда фойдаланиш оркали сув танқислигининг салбий оқибатларини камайтириш мумкин.
    3. Минерализацияси 3-5 г/л бўлган зовур сувларида “Lemna minor" сув ўсимлиги лаборатория шароитида ўстирилганда энг яхши натижа кўрсатиб, улардаги хлор миқдорини 28 % гача, куруқ қолдиқ миқдорини эса 18 % гача камайтиради. Pistia stratiotes ҳамда Azolla caroliniana сув ўсимликлари етиштирилганда зовур сувларидаги хлор микдори 19 % ва 11 % га, курук қолдиқ микдори эса, 10 % ва 6 % гача камайганлиги аниқланди.
    4. “Lemna minor" сув ўсимлигини лаборатория шароитида ўстириш натижасида курук колдиқ микдори бўйича чучуклаштириш коэффициента минерализацияси 1-3 г/л бўлган зовур сувларида 1,14-1,23 ни, 3-5 г/л бўлган зовур сувларида 1,28-1,29 ни ва 5 г/л дан юқори бўлган зовур сувларида 1,07-1,12 ни ташкил этди. Хлор иони бўйича чучуклаштириш коэффициента минерализацияси: 1-3 г/л бўлган зовур сувларида 1,11-1,14 ни; 3-5 г/л бўлганда зовур сувларида 1,33-1,39 ни ва 5 г/л дан юқори бўлган зовур сувларида эса 1,08-1,10 ни ташкил этди.
    5. Лаборатория шароитида 120 соат давомида “Lemna minor” сув ўсимлигининг сув юзасини қоплаши минерализацияси 1-3 г/л бўлган зовур сувларида (вариант-1) 0,203-0,208 м2 ни ташкил қилган бўлса, минерализацияси 3-5 г/л бўлган зовур сувларида (2-вариант) 0,238-0,240 м2 га тенг бўлиб, 1-вариантга нисбатан 0,035 м2 га кўпдир. 2-вариантда “Lenina minor''’ сув ўсимлигининг массаси 238-251 граммни ташкил килиб, биринчи вариантга нисбатан 20-22 граммга огирлиги кузатилди.
    6. Дала шароитида “Lenina minor" сув ўсимлиги етиштирилган ҳовуздаги зовур сувида хлор микдори дастлаб, 0,374 г/л га тенг бўлган бўлса, тажриба охирига бориб 0,291 г/л ни ташкил килиб, 22 % га камайган бўлса, курук колдиқ микдори дастлаб 3,9 г/л га, тажриба охирида 2,8 г/л ни ташкил килиб, 28 % га камайди. “Lemna minor” сув ўсимлигини очик зовур сувида етиштирилганда зовур суви таркибидаги тузларнинг курук қолдиқ микдори бўйича чучуклаштириш коэффициента 1,29-1,39 ни, хлор иони бўйича эса 1,26-1,29 га тенг бўлди.
    7. Ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши суғориш суви сифатига боғлиқ бўлди. 1-августда даре сувига биологик тозаланган зовур суви кўшиб суғорилган 2-вариантда ғўзанинг бўйи 88,1 см ни, хосил шохлари 13,3, ҳосил элементлари 16,6 ва кўсаклар сони 6,2 донани ташкил килган бўлса, дарё сувига зовур суви қўшиб суғорилган 3-вариантда ғўзанинг бўйи, ҳосил шохлари, ҳосил элемептлари ва кўсаклар сопи 2 - вариаптга нисбатан мос равишда 0,6 см, 0,5; 1,2; 0,6 донага кам бўлди. Зовур сувининг минерализацияси биологик усулда пасайтириб, суғорилган 4-вариантда ғўзанинг бўйи 87,5 см га тенг, ҳосил шохлари 12,6 донани, ҳосил элементлари 15,8 донани ҳамда кўсаклар сони 5,6 донани ташкил килган бўлса, зовур суви билан тўғридан-тўғри сугорилган 5-вариантга нисбатан бу кўрсаткичлар мос равишда 5,1 см; 3,0; 4,4 ва 0,8 донага юқори бўлганлиги кузатилди.
    8. Бир дона кўсакдаги пахта огирлигига зовур сувлари минерализациясининг таъсири аниқланганда, уларнинг минерализацияси биологик усулда пасайтириб, ғўза сугорилган далада бир дона кўсакдаги пахта огирлиги зовур суви билан тўғридан-тўғри сугорилганга нисбатан 0,6 гр га оғир бўлиб, 5,0 гр ни ташкил қилди.
    9. Дарё сувига биологик тозаланган зовур сувини кўшиб сугорилганда (2-вариант) ўртача ҳосилдорлик 37,8 ц/га ни ташкил килиб, шартли соф фойда 840847 сўм/га га, рентабеллик даражаси 38,9 % га тенг бўлиб, дарё сувига зовур сувини тўғридан-тўғри қўшиб сугорилганга нисбатан (3-вариант) ғўзанинг ҳосилдорлиги 3,7 ц/га га, шартли соф фойда эса 250042 сўм/га, рентабеллик даражаси 11,6 % юқори бўлганлиги кузатилди.
    10. Зовур сувлари минерализациясини биологик усулда пасайтириб, ғўза сугорилганда (4-вариант) хосилдорлик 32,3 ц/га, шартли соф фойда 356592 сўмга, рентабеллик даражаси 16 % га тенг бўлиб, зовур суви билан тўғридан-тўғри сугорилган (5-вариант) га нисбатан хосилдорлик 4,2 ц/га га ва рентабеллик 16 % га юқори бўлди.
    11. Сув танқислиги купли бўлган йилларда унинг салбий окибатларини камайтириш мақсадида хамда дарё сувларининг етиб бориши қийин бўлган худудларда минераллашганлиги ўртача бўлган (3-5 г/л) зовур сувларини “Lemna minor" сув ўсимлиги ёрдамида биологик тозалаб, ғўзанинг Бухоро-6 навини сугориш натижасида унинг хосилдорлиги-32,3 ц/га бўлиб, рентабеллик даражаси-16,0 % ни ташкил этади.
    12. Минераллашганлиги ўртача бўлган (3-5г/л) зовур сувларини “Lemna minor” сув ўсимлиги ёрдамида биологик тозалаб, дарё сувига тенг равишда аралаштириб, ғўзани “Бухоро-6” навини сугориш натижасида унинг ҳосилдорлиги - 37,8 ц/га бўлиб, рентабеллик даражаси-38,9 % ни ташкил этади.
    13. Зовур сувларининг минеразациясини биологик усулда пасайтиришда фойдаланилган “Lemna minor” сув ўсимлигидан биоорганик чиқинди сифатида биогаз олиш хамда сув ўсимлиги кайта ишланиб, биоўғит олиш имконияти яратилади.

    Умид Жўраев
    1-45
    26   13
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жах,он микёсида экологик мувозанатнинг глобал равишда узгаришининг биохилма-хилликнинг асосий компонента булган хдйвонот оламига салбий таъсири йилдан-йилга усиб бормокда. Айникса, умуртцали кайвонлар гурухдарига мансуб турлар таркибининг кескин камайиши ёки йук булиб кетиш х,авфи жиддий экологик инкирозларга олиб келмокда. Шунга кура, х,озирда дунё микёсида асосий эътибор экологик тизимлар деградацияси ва унинг окибатлари натижасида умурткали хайвонлар яшаш мухити, турлар хилма-хиллигини саклашга каратилган. Бу эса умурткали хдйвонлар гурухдарини табиий ва трансформацияланган мухдтларда мухофаза килиш тамойилларини такомиллаштириш, овланадиган умурткалилар имкониятларидан иктисодиёт тармокларда самарали ва окилона фойдаланишни такозо этмокда.
    Мамлакатимиз мустакилликка эришгач табиатни мухрфаза килиш ва ундан окилона фойдаланишга катта эътибор каратилди. Мазкур йуналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида Орол худуди биохилма-хиллигини саклаш ва биоресурсларини мухофазалаш буйича муайян натижаларга эришилди. Шу билан бир каторда, бугунги кунда худуднинг антропоген трансформацияси шароитларига сезгир булган умурткали хдйвонлар ва уларни экотизимларда таркалишини аниклаш борасидаги тадкикотларга алохида эътибор каратиш кузга ташланмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегиясидаги1 «глобал иклим узгаришлари ва Орол денгизи халокатининг салбий таъсирларини юмшатиш буйича тизимли чора-тадбирлар» асосида Жанубий Оролбуйи ер усти умурткали хдйвонлари тур хилма-хиллигини инвентаризациялаш, уларни турли экотизимларга мослашиш хусусиятларини аниклаш ва кам учрайдиган хдмда йуколиб кетиш хавфи булган умурткалилар турларини саклаб колиш борасидаги илмий-тадкикот ишлари мух,им ахдмиятга эга.
    Жахонда содир булаётган экологик инкирозлар, биринчи навбатда, яшаш мухитининг антропоген трансформацияланишида намоён булмокдаки, бу аввало умурткали хайвонларнинг экотизимларда таркалиши, турлар таркиби, фаунасининг шаклланиши, табиий ва трансформацияланган мухитларга мослашувига салбий таъсир к^фсатмокда. Айникса, республикамиз ва жахон микиёсида аср экологик фожиаси саналган Орол денгизининг куриши худуддаги экотизимларнинг кескин деградацияси ва биохилма-хиллигини пасайишига олиб келди. Бу )финда, нафакат Орол буйи худуди, балки яна республикамизда хайвонот олами биохилма-хиллиги билан ажралиб турувчи Жанубий Оролбуйи худудининг антропоген трансформацияси ундаги умурткали хайвонлар сонининг кескин кискаришига, популяцияларини йуколишига, шу билан биргаликда, купгина умурткалиларни бундай шароитларга этологик ва экологик мослашув хусусиятлари намоён цилишига сабаб булди. Шу нуктаи назардан, бугунги кунда Жанубий Оролбуйи худуди умуртцалилар комплексининг турлар хилма-хиллигини киёсий инвентаризациялаш антропоген трансформация шароитларига уларнинг мослашиш жараёнларини тушунишга имкон беради. Шунга кура, худуддаги умурткалилар комплексининг экотизимларда таркалиш хусусиятларини аниклаш, судралиб юрувчилар, кушлар ва сут эмизувчилар фаунасининг холатини асослаш, уларнинг мослашув механизмларини исботлаш, хдйвонлар хилма-хиллигини мух,офазалаш чора-тадбирларини такомиллаштириш ва биоресурслардан окилона фойдаланиш йулларини ишлаб чикиш хдмда амалиётга жорий этиш долзарб илмий-амалий ахамиятга эга.
    Узбекистан Республикасининг 2016 йил 19 сентябрдаги 408-сон “Хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тугрисида”ги Узбекистан Республикаси Конунига узгартириш ва кушимчалар киритиш хдкида” ги Конуни, Вазирлар махкамасининг 2015 йил 29 августдаги 255-сон «Орол фожиаси оцибатларини юмшатиш, кайта тиклаш хамда Оролбуйи худудини ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг 2015-2018 йилларга мулжалланган комплекс Дастури тугрисида»ги царори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида”ги Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошца меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат цилади.
    Тадкикотнинг мацсади Жанубий Оролбуйи турли экотизимларидаги ер усти умуртцалилар биохилма-хиллигининг микдор ва сифат таркибини инвентаризация килиш хдмда антропоген трансформацияланган яшаш мухит шароитларига экологик мослашувини аниклашдан иборат.
    Тадкикотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    судралиб юрувчиларнинг 33, кушларнинг 317 ва сут эмизувчиларнинг 67 туридан таркиб топган Жанубий Оролбуйи умурткали хдйвонларининг замонавий тур хилма-хиллиги аникланган;
    ил к маротаба Кизил кум, Устюрт, куйи Амударё худудларидаги хдйвон гурухдарининг микдор индекси аникланган хдмда Жанубий Орол экологик инкирози яшаш мухити шароитига мослашуви исботланган;
    Узбекистонда Судочье куллар тизимида фламинго Phoenicopterus roseusHUHr уя курувчи катта колонияси ва уларнинг ривожланиш биологияси хусусиятлари аникланган;
    илк бор Орол денгизининг куриган тубида экилган саксовулзорлар орнитофаунасининг шаклланиши очиб берилган;
    Орол денгизи куришининг умурткалилар тур хилма-хиллигининг кискариши, генофонднинг кучсизланиши, оммавий хдйвон турларининг куп йиллик сон циклининг бузилишига таъсири исботланган;
    экологик инкирознинг турли даврларида Кизил кум ва Устюртдаги майда сут эмизувчиларнинг полиэстрал турларида серпуштликнинг пасайиши аниқланган.
    Хулосалар
    «Яшаш мух,итининг антропоген трансформацияси шароитида Жанубий Оролбуйи умурткали хдйвонлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси доирасида олиб борилган тадкикотлар натижалари буйича куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Жанубий Оролбуйи курукликда яшовчи умурткали хдйвонлар фаунаси 3 синф: судралиб юрувчилар, кушлар ва сут эмизувчиларга мансуб 417 турдан иборат. Улардан, судралиб юрувчилар 33 тур, кушлар - 317 ва сут эмизувчилар - 67 турни ташкил этиши аникланган.
    2. Жанубий Оролбуйи судралиб юрувчиларининг тур хилма-хиллиги 10 оила ва икки туркумга мансуб 33 турдан иборат. Маълум тур гурухлари Шимоли-гарбий Кизилкумда (26 тур), куйи Амударёда (26 тур) ва Устюрт текислигида (24 тур) учрайди. Судралиб юрувчиларнинг микдор индекси ландшафтлар буйича узаро катта фаркга эга эмас ва 0,72-0,78 оралигида узгаради, учраши эса - 72,7-78,8 % ни ташкил этиши кузатилди.
    3. Жанубий Оролбуйи кушлари фаунаси 54 оила ва 19 туркумга мансуб 317 турдан ташкил топган. Улар куйи Амударёда 295 тур, Шимоли-гарбий Кизилкумда- 156 ва Устюртда- 130 турдан иборатлиги асосланди.
    4. Учиб утувчи турларнинг (76,0%) уя курувчи (39,7%), кишловчи (22,1%) ва утрок (9,1%) кушлардан устун эканлиги характерли. Чумчуксимонлар туркуми жуда кенг таркалган - 132 тур ёки 41,6%, ржанкасимонлар - 60 (18,9%), лочинсимонлар - 31(9,8%), гозсимонлар - 28 (8,8%), турнасимонлар - 12 (3,8%), лайлаксимонлар ва каптарсимонларнинг 10 тури (3,1%) қайд этилган.
    5. Сут эмизувчиларнинг 20 оила ва 7 туркумга мансуб 67 турини руйхатга олинди. Улардан 20 дан ортик тури овчилик сохдсида мух,им ахамият касб этади. Тадкик килинаётган Жанубий Оролбуйи экотизими билан сут эмизувчиларнинг куп сонли ва оддий турлари орасида фарк сезилмайди.
    6. Сунъий экилган саксовулзорлардаги кушларнинг биохилма-хиллиги 13 оила ва 8 туркумга мансуб 34 турни ташкил этади. Бу ерда чумчуксимонлар туркуми 52,9%, лочинсимонлар - 23,5%, каптарсимонлар ва япалоккушсимонлар 5,8% дан х,аёт кечиришади. Кушларнинг куп сони кузда (179 тури) миграция даврида кайд этилган, уя куриш даврида эса бу худудни х,инд чумчуклари эгаллайди. Кушларнинг умумий сони бах,ор ва киш мавсумларда ортиши кузатилади.
    7. Судочье куллар тизимида 48 оила ва 18 туркумга мансуб кушларнинг 240 тури яшаши, улардан, 113 тури гидрофиллар, 111 - уя курувчилар, 22 -кишлаб колувчилар, 25 - утрок, 82 тури учиб утувчиларни ташкил этади. «Узбекистоннинг Кизил китоби» ва ТМХ,И Кизил руйхатига киритилган камёб ва йуколиб бораётган куш турлари 28 турни ташкил этиши исботланди.
    8. Илк бор Судочье куллар тизимида фламинголарнинг уя курганлиги, хамда 2014 йилда катта уя курувчи колониялари аникланди ва фламинго Phoenicopterus roseus нинг купайишининг биологик хусусиятлари тадкик этилди. Бу ер да 7000 га якин кушлар мавжудлиги кузатилди.
    9. Катта кумсичконнинг Кдзилкум популяцияси хдётининг турли даврларида экологик омиллар билан боглик равишда узига хос тарзда сони узгаради. Купайиш интенсивлигининг узгариши 26,2% дан (1965-1967 йй.) 16,1% га (2007-2009 йй.) пасайиши аникланди.
    10. Икдим узгариши билан боглик айрим кушлар ва сут эмизувчиларнинг тур ва гурухдари ареалининг узгариши аникланди. Улар уз уя ареалини кенгайтирувчи ва уз ареалини кискартирувчи турлардан иборатлиги курсатилди.
    11. Камёб турлар сонини кайта тиклаш ва уларни мухофаза килиш буйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чикилди, хусусан, сув-боткок кушлари - сакокуш, оккуш-шипун, фламинго, кичик ок каркара ва х,.к. учун мухофаза килинадиган худудлар, шунингдек, йирик уя колониялари мавжуд жойларда мавсумий буюртмахоналар; кулон, гепард ва сиртлонлар сонини кайта тиклаш учун Барса-Келмес, Шимолда Агиин, Шахпахти, Ассаке-Аудан, Марказда Шорджа, Жануби-шаркда Сарикамиш кули, Жануби-гарбда Шор Казахли худудларида қўриқхона ва буюртмахоналар ташкил этиш зарурати тавсия этилди.

    Муратбай Жуманов
    1-53
    35   16
  • Climate change is reshaping human mobility across the planet. Climate-related hazards such as floods, storms, and wildfires have already become major drivers of global human mobility. Policy advancements in the field of climate migration are unprecedented and critical, as they have impacts not only on a global scale but also at regional, national, and sub-national levels. These policies are especially important for countries and populations most vulnerable to climate change, particularly the least developed countries, landlocked developing countries, and small island developing states.

    Zulayxo Kadirova, Baxtiyor Ismoilov
    22-26
    52   14
  • Диссертация мавзусини долзарблиги ва зарурати. Геологик кидирув ишларининг жахон амалиётида эндоген маъданлашувнинг шаклланиш шароитлари ва жойлашиш қонуниятларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Австралия, Канада, Россия, Америка Қўшма Штатлари каби мамлакатларда олиб борилган тадқикотлар шуни кўрсатмокдаки, конларни геологик тадкик қилиш бўйича олинган маълумотлар, шу турдаги янги конларни топишда асосий қидириш мезонлари бўлиб хизмат килмокда.
    Бугунги кунда жаҳон микёсида маъданларнинг моддий таркиби ва геокимёвий хусусиятларини ўрганиш геологик тадқиқотларни амалга оширишнинг устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Чунки турли маъданларда фойдали компонентларнинг таркалиш хусусиятлари ва учраш шаклларини аниқлаш, уларни бойитиш ва ажратиш бўйича самарали технологик схемаларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Шунга кўра, маъданларнинг табиий турларини (МТТ) ажратиш, шаклланиш шароитларини ўрганиш, геологик-минералогик ва технологик хариталаш, маъданлашувнинг жойлашиш қонуниятларини аниклаш хамда ишлаб чиқаришга жорий этиш, соха фани ва амалиётининг долзарб масалалари ҳисобланади ва уларнинг ечими топиш геологик кидирув ишлари самарадорлигини оширишни таъминлайди ва минерал-ҳомашёдан комплекс фойдаланиш имконини беради.
    Мамлакатимиз мустакилликка эришгач геология соҳасини ривожлантириш ва минерал-хомашё базасини кенгайтириш бўйича муайян ютукларга эришилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ўндан ортик янги олтин конлар аниқланди ва уларнинг аксарият қисми ҳозирги кунда кончилик корхоналари томонидан казиб олинмокда. Шу билан биргаликда конларнинг салоҳиятини қайта бахолаш, қимматбаҳо металларнинг янги конларни излаб топишда юқори аникликдаги замонавий ўлчов асбобларини геологик тадқиқотларга қўллашга етарлича эътибор каратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «стратегик аҳамиятга эга каттиқ фойдали қазилмалар минерал-хомашё базасини янада кенгайтириш ва йўналтирилган геологик кидирув ишларини янада жадаллаштириш» бўйича вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан қимматбаҳо металл конларида маъданларнинг табиий турларини ажратиш ва моддий таркибини аниқлашга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар муҳим ҳисобланади.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида» ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ- 3004-сон «Узбекистан Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
    Тадқиқотнинг мақсади Балпантоғ ва Янги-Давон олтин маъданли конлардаги маъданларнинг табиий турларини (МТТ), уларни минералогик-геокимёвий тавсифлари, жойлашиш қонуниятларини, шаклланиш шароитларини ва маъданларнинг технологии турларини аниклашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор Балпантоғ ва Янги-Давон конларида ажратилган МТТ маълум бир кимёвий ва минерал таркиблар, элемент-аралашмаларга эгалиги ва бу Ғарбий Ўзбекистоннинг бошка конлари учун ҳам типоморф эканлиги аниқланган;
    олтин маъданлашувининг жойлашиш хусусиятлари, асосан, маъдан қамровчи жинсларнинг шаклланиш шароитлари, литологик таркиби, деформация хусусиятлари ва улар билан боғлиқ тектоник бузилишлар билан узвий боғлиқлиги исботланган;
    илк бор олтин маъданлашуви шаклланишининг геологик-структуравий шароитлари, гидротермал, метасоматик ва гиперген жараёнларнинг намоён бўлиш хусусиятларига асосан олтин маъданли конлар учун МТТ шаклланиш схемаси ишлаб чиқилган;
    маъданлар ва маъдан олди жинсларнинг жойлашиш хусусиятлари, улардаги метасоматик ўзгаришларни намоён бўлиш жадаллигини баҳолашга асосланган геологик-минералогик ва технологик хариталаш услубияти ишлаб чиқилган.
    Хулоса
    “Балпантоғ ва Янги-Давон конларида маъдан табиий турларининг шаклланиш хусусиятлари ва жойлашиш конуниятлари” мавзусидаги диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида кўйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Ўзбекистоннинг турли регионларида жойлашган Балпантог ва Янги-Давон олтин маъданли конларида унта МТТ мавжуд:!) метасоматик ўзгарган терриген, вулканоген ва карбонат жинслар; 2) кварц-томирли ва 3) оксидланган. Ҳар бир МТТ маълум бир кимёвий, минерал таркиб ва йўлдош элемент-аралашмалари билан тавсифланади.
    2. Балпантог ва Янги-Давон конларидаги минераллашувлар ҳол-ҳол, уячали-ҳол-ҳол хусусиятга эга. Соф олтин метасоматитларда, кварцда, кварцлашган жинслар реликтида, брекчиялашиш участкаларида учрайди. Олтин хамиша маъданли минераллар, пирит, халькопирит, хира маъдан ва Fe гидрооксидлари, мисни иккиламчи сульфидлари билан ассоциацияда учрайди. Кварцда арсенопирит, соф тугма олтин, халькопирит, баъзан, хира маъдан ва галенит қўшимчалари учрайди.
    3. Соф тугма олтин паст софлик даража ва нисбатан паст софлик даражадаги тоифага киритилади: Au 51,82-71,57%, Ag 27,58-46,92%; кўшимча элементлар сифатида темир - 0,5-0,7%, приборнинг сезиш даражасида ёки ундан пастроқ микдорга эга - Ni, Си, Se, Те кайд этилган.
    4. Балпантог ва Янги-Давон конлари маъдан табиий турларини такқослаш, уларнинг турли ҳудудларда жойлашишига қарамасдан ўхшашлиги ва бу Тарбий Ўзбекистон конлари учун типоморф эканлиги аниқланди. Бу эса Тарбий Ўзбекистон худудида янги конларни очилишида ўз самарасини беради.
    5. Минералогик-технологик хариталаш натижасида куйидагилар ўрнатилди: 1) Балпантог ва Янги-Давон конларида олтин маъданлашувлар асосан углеродли, кварцлашган ва пиритлашган жинслар билан боглик; 2) Балпантог кони кам сульфидли турга, Янги-Давон эса қашшок- сульфидлига мансуб; 3) Ишлаб чиқилган, маъданларни технологик турларини ажратиш билан минерал-технологик хариталаш усуллари самарали хисобланди ва олтин маъданли ва бошқа конлардаги излаш-бахолаш ишларида ундан фойдаланишга тавсия этилади.
    6. Балпантог кони дайкаларининг ёши олтин маъданлашувига яқин бўлиб, бу нафақат геологик муносабатларда, шунингдек Балпантог конида олиб борилган муфассал минералогик тадқиқот натижаларида ҳам ўз исботини топади. Шунингдек Мурунтоғ арсенопиритининг Re-Os-He изотоп усули билан ўрганишда унинг мутлок ёши 285,5±1,7 млн. йил (Morelli et al., 2007) эканлиги аниқланган. Кондаги маҳсулдор олтинли пирит-арсенопирит парагенитикминерал ассоциациянинг ёши ҳам Р| тенг. Магматик хосилалар ва арсенопирит ёшини таққослаш, уларнинг генетик боғлиқлигини кўрсатади.
    7. Арсенопирит Балпантог конидаги асосий маъданли минерал бўлиб, унинг ёриқлари бўйича соф тугма олтин шаклланган. Мурунтог кони Балпантог конидан жануброкда жойлашган бўлиб, Балпантоғдаги махсулдор олтинли пирит-арсенопирит парагенетик ассоциацияни хам Перм ёшидаги дайкалар билан генетик боғлиқлигини айтиш мумкин.
    8. У ёки бу даражадаги жадалликларда бўлган гидротермал-метасоматик ўзгаришлар ва олтин маъданли минераллашувларнинг у ёки бу даражадаги жадалликлари ўрганилган конлардаги палеозой хосилалари кесимининг барча литологик турдошларида кайд этилган.
    9. Янги-Давон кони мураккаб геологик тузулишга эга бўлиб, субкенглик бўйлаб йўналган ёриқли ва уларни диоганал холатда кесиб ўтувчи узилмали-силжишлар билан тавсифланади. Маъданли таналар айнан субкенглик бўйлаб йўналган ёриқли структуралар ва уларни диоганал холатда кесиб ўтувчи ёриқлар бўйлаб жойлашган ва мураккаб шаклга ва турли хил тарқалиш ҳолатларига эга. Бу айникса ётиш бурчакларида намоён бўлади. Маъданли таналарнинг сезиларли амплитудага эга силжиши тез-тез кузатилади.
    10. Морфологияси ва маҳсулий таркиблари бўйича маъдан таналари бири-бирига яқинлашган, кичик қалинликлардаги, тасмасимон, кўпинча линзалашган минераллашиш зоналарини такдим этади, улар жадал қайта майдаланган кварцлашган, слюдали (серицит билан) ёткизиқлардан тузилган бўлиб, алохида унча чўзилмаган стерженли кварц томирлари кузатилади.
    11. Геологик-структуравий тадкикотлар натижасида Янги-Давон конида иккита деформация плани ажратилган: 1) субмеридионал; 2) субкенглик: у билан субкенглик йўналишидаги дайкалар ва узулмали структураларда маъданли таналар боғланган. Шимоли-ғарбий йўналишдаги ёрикларда ўнг томонлама силжиш, шимоли-шаркий ёрикларда эса чап томонлама силжиш кузатилган. Деформация йўналишининг ўзгариши диоганал ер ёрикларининг (шимоли-гарбий ва шимоли-шаркий) шаклланишига олиб келган. Мазкур диоганал ер ёриклари дайкалар ва гидротермал эритмаларнинг кириб келишига замин яратган. Шундай экан, структуравий белгилар орасида олтин маъданлашуви учун субкенглик ва диоганал (шимоли-гарбий ва шимоли-шаркий) ёриқлар асосий рол ўйнаган.
    12. Маъдан табиий турларининг шаклланиши 1)аралаш таркиб эга (терриген, карбонат ва вулканоген жинслар) катламларнинг мавжудлиги; 2) магматик «ўчокдан» гидротермал эритмалар ёрдамида маъдан ташувчи ер ёрикларининг мавжудлиги; 3) қамровчи жинсларнинг гидротермал ўзгариши ва олтин сигдирувчи метасоматитларнинг шаклланиши (I МТТ); 4) ер ёриклари зонасида олтинли кварц томирларининг ривожланиши (II МТТ); 5) гипергенез зонасида оксидланган маъданларнинг ривожланиши (III МТТ) каби шароитлар ва жараёнлар кетма-кетлиги билан узвий боғлиқ ҳисобланади.

    Шамсиддин Алимов
    1-48
    26   5
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунё умумий ер майдонининг 11 фоизи ёки 14,5 млн. км квадрата ишлаб чиқаришга яроқли ерлар ҳисобланади1. Дунё бўйича қумли ер майдонлари эса АҚШда 492 минг га, Хитойда 270 минг га, Австралияда 400 минг га, Саудия Арабистонида 233 минг га, Аргентина ва Чилида 673 минг га ни ташкил этади. Асосий қумли массивлар Туркманистон, Қозоғистон, Узбекистан Республикаларида 300 минг га майдонда жойлашган. Марказий Осиёнинг қумли сахролари 38 миллион гектар ёки умумий майдонга нисбатан 38,2% ни эгаллайди2. Бугунги кунда мавжуд мелиоратив холати ёмонлашган, унумдорлиги паст бўлган кумли майдонларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш долзарб муаммо хисобланади.
    Дунё қишлоқ хўжалиги амалиётида Исроил, Миер, Хитой каби давлатларда ишлаб чиқариш самарадорлиги жуда паст бўлган кумли ерларга кўшимча озиқа бериш йўли билан пахта хосилдорлигини гектарига 32-40 центнер олиш имконияти яратилмокда. Бундан ташқари, турли агротехнологик тадбирларни кумли ва кумлокди ерларга кўллаш орқали озиқа моддалар билан бойитиш, унумдорлигини тиклаш ва оширишга каратилган инновацион технологиялар қўлланилмокда. Унумдорлиги паст, шамол эрозиясига чалинган қумликлар, кум барханлар, қум қаторларини шамол таъсиридан муҳофаза қилиш, бундай ерларда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш ва суғориш шароитида юқори сифатли пахта ва бугдой экинлари хосилдорлигини оширишда табиий ва сунъий экранларда турли ўғитларни (N, Р, К, маҳаллий ўғит-гўнг, лигнин) мутаносиб нисбатларда қулай муддат, меъёр ва усулларда қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш агротупроқшунослик ва агрофизика, пахтачилик ва дончилик сохаларининг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
    Республикамизда мустақиллик йилларида суғориладиган кумли ва қумлоқли ерлардан самарали фойдаланиш ва ерларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилашга каратилган кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида кумли ва кумоқли ерлардан, хусусан Марказий Фарғона ерларининг ҳар гектаридан кўшимча 2-3 центнер пахта хом ашёси ва 4-6 центнер буғдой ҳосили олинишига эришилди. Шу билан биргаликда, мелиоратив холати оғир бўлган кумли ва кумокли ерларнинг генезиси, уларнинг морфогенетик хосса-хусусиятларини аниклаш, эрозия жараёнларини олдини олишга каратилган мақбул агротехнологияларни ишлаб чиқиш борасидаги тадкикотларга етарлича эътибор каратилмаган. Узбекистан Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармокларини ривожлантириш, кишлоқ хўжалиги ишлаб чикариш сохасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш» муҳим стратегик вазифалардан бири килиб белгилаб берилган. Бу борада унумсиз, кийин мелиорацияланадиган кумли ерларни мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни ишлаб чикиш ва жорий этиш бўйича илмий тадқиқот ишлари муҳим аҳамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПФ-4533-сон «Ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги 4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари хамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Марказий Фарғона қумликларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва эрозиядан сақлаш технологияларини такомиллаштириш ҳамда кишлок хўжалик экинларини парваришлашнинг янги агротехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор табиий экранли кумли майдонларда жавдар ўсимлиги поясини 14-15 см қолдирилиши натижасида уларнинг агрофизикавий ва агрокимёвий хоссалари яхшиланганлиги ҳамда озиқа режими бойиганлиги исботланган;
    минерал ва органик ўғитларни энг самарали меъёрини қўлланганда дефляция таъсирида бўлган дўнг-барханли, кумли ерларда ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларнинг ҳосилдорлиги яхшиланиши аниқланган;
    табиий ва сунъий экранларни ҳосил килиш оркали кумли ерларни экологик-мелиоратив холатини яхшиловчи ва сув тежовчи технология ишлаб чиқилган;
    фермер хўжаликлари пахта майдонларида табиий экран хосил килиниши натижасида кўсакларни 3-4 кунга эрта очилиши аникланган;
    атроф муҳит экологик холатини яхшилашга каратилган тадбирлар оркали зовур ва арик чикиндиларидан фойдаланиш агротехнологияси ишлаб чиқилган.
    Хулосалар
    1. Марказий Фарғона ҳудудида жами 80 минг гектар қум-барханли ерлардан 60 минг гектари ўзлаштирилган, шундан 50 минг гектари кишлок хўжалиги амалиётида фойдаланилиб келинмокда. Мазкур ер майдонларда асосан кишлок хўжалик экинларидан пахта, бошокли, донли ва полиз экинлари етиштирилади. Мелиоратив тупроқшунослик нуқтаи назардан ушбу ерлар унумдорлиги паст, кийин мелиорацияланувчи, қўшимча озика моддаларига муҳтож ерлар хисобланади.
    2. Марказий Фарғонанинг дўнгли, барханли, кум каторлари кадимдан ўзлаштирилиб, текисланиб келинган майдонлар табиий экранли худудлар сугориладиган майдонлар ер устки катламда асосан кум, кумлок, айрим жойларда енгил кумоқлар учрайди. Тадқикотларда ўрганилган кумли майдонлар генезисига кўра устки қатламлари қумлардан, куйи катламлар эса нисбатан огир механик таркибли тупрокдан иборат. Мазкур текисланган тупроклар ер устки қатламининг қалинлиги 30 см дан 140 см гача, айрим жойларда 2-3 метргача етади.
    3. Фаргона водийсида ўзлаштирилган қумлар курук ҳамда ҳимоясиз ва шамол тезлиги 4,3-4,5 м/сек. бўлганда эрозияга чалинади. Ушбу ҳудудларда шамол эрозияси жараёнларини олдини олиш учун лойқа чўктириб, қайта ишлов бериш оркали сунъий экранлар ҳосил килиш оркали эришилди.
    4. Урганилган кумли тупроклар лойкали зовур чикиндилари (майда тупрок) билан қайта ишланиб сунъий экран ҳосил қилинганда, дастлабки йилларданоқ ҳайдов ва ҳайдов ости қатламлари (0-30 ва 30-40 см) ҳажм оғирлигига ижобий таъсир кўрсатади. Тажрибаларда назорат вариантга нисбатан гектарига 1000 тонна майда тупрок солиниб кайта ишлов берилганда 0-30 см катламида 1,43 г/см3 ни ташкил этиб, 30-40 см лик да бу кўрсаткич ўртача 1,42 г/см3 гача етади.
    5. Сунъий экран яратилганда кумларни намлиги сезиларли равишда ошади, тупрок кесмаси бўйлаб куйи катламлар томон дала нам сигими ортиб боради. Назорат вариантида намлик 0-30 см калинликда 4,3% ни, 30-40 см лик қатламида 5,8% ни ташкил этади, гектарига 1000 тонна майда тупроқ солинганда мос равишда 8,4-22,5% гача ошди.
    6. Сунъий экран ҳосил қилинганда ғўза хосилдорлиги сезиларли равишда ошади, айникса 75 см лик қалинликдаги қумли тупроқларга гектарига 1000 тонна майда тупрок солинган вариантдаги пахта ҳосилдорлиги назоратга нисбатан 17,1 ц/га ошган. Юқори пахта хосилдорлиги 50 см лик қалинликда кумли тупроқларда яратилган экранли майдонларда кайд килиниб, минерал ўғитлар меъёри N-350, Р2О5-250, К2О-125 кг/га ҳисобида бўлганда 38,8 ц/га гача етиши кузатилади. Назорат вариантида эса бу кўрсаткич 18,4 ц/га ни ташкил этади. Сунъий экранли экин майдони тупроқларига нитратли азот, харакатчан фосфор ва алмашинувчи калийларнинг мос равишда энг кўп микдорда - 200, 140 ва 100 кг/га кўлланилганда ҳамда 40 т/га гўнг ва 60 т/га ҳисобида лигнин солинганда ғўзанинг жуда яхши ўсиб ривожланиши кузатилди ва ўртача 29,8 ц/га ҳосил олишга эришилди.
    7. Текисланган табиий экранли кумликларда пахта хосилдорлигига энг яхши таъсир этувчи минерал ўғитлар меъёри - N-200, Р2С>5-140, К.2О-100 кг/га + 60 т/га лигнин ва 40 т/га гўнг қўлланилган фонларда кузатилади. Ушбу вариантда назорат вариантга нисбатан ўртача ҳосилдорлик кўрсаткичи мос равишда 2,9-5,2 ц/га ни ташкил этади. Солинган минерал ўғитлар ва лигнин ҳамда гўнгнинг оптимал меъёрлари ҳосилдорликни ошириш билан бирга толанинг технологик хусусиятларига хам ижобий таъсир кўрсатди. Демак, ушбу меъёрларни камайтириш ёки ошириш ғўза хосилдорлиги ва тола сифатига салбий таъсир кўрсатади.
    8. Тажрибалар шуни кўрсатадики, сунъий экранли 50-75 см калинликдаги тупроқларда намлик 18,3% гача етади, буғдой ва ғўза хосилдорлиги юқори бўлади. Бундай калинликдаги кумли ерларда бугдойдан юқори ҳосил олиш учун азот-160, фосфор-160, калий-80 кг/га бўлиши мақсадга мувофиқ.
    9. Табиий экранли - текисланган кумликларда деҳқончилик қилиш учуй ушбу шароитда кумнинг устида 12-14 см ли жавдар колдиғи (илдиз-анғиз қисми) билан шамол эрозиясидан муҳофаза мумкин, бунда кўчат калинлиги 170-200 дона/м2 ташкил этади. Табиий экранли 50-75 см калинликдаги кумли майдонлардан юқори ва сифатли ғўза ҳосили олиш учун гектарига 250 кг азот, 200 кг фосфор ва 170 кг калийли ўғитлардан фойдаланиш тавсия этилади.
    10. Текисланган кумликларда ғўза хосилдорлигини ошириш учун табиий экран фонида N-200 кг/га, Р2О5 -140 кг/га, К2О-Ю0 кг/га ва кузги шудгор билан 40 т/га гўнг ёки 60 т/га лигнин солиш тавсия этилади. Бунда шудгорлашда Р2О5 -100 кг/га, К2О-50 кг/га, экиш билан бирга эса N-30 кг/га, Р2С>5 -20 кг/га, 2-3 чинбаргли даврда 50 кг/га азот, шоналашда 60 кг/га, гуллашда 60 кг/га азот, 20 кг/га фосфор ва 50 кг/га калий солиш мақсадга мувофикдир.
    Н.Ғўза 2-3 чинбарг чиқарганда эгат пуштасини культиватор билан иккига бўлиб, эгат тубида ўсаётган ғўза атрофига ташлаш ва янги эгат ташкил килиш яхши натижа беради.
    12. Текисланган ўзлаштирилган кумларда кузги бугдой етиштиришда сунъий экран яратиш иқтисодий жихатдан фойда келтирмайди, шу сабабли бу агромелиоратив тадбирларни ўтказиш тавсия этилмайди.

    Саноатхон Закирова
    1-60
    33   8
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунё умумий ер майдонининг 11 фоизи ёки 14,5 млн. км квадрата ишлаб чиқаришга яроқли ерлар ҳисобланади1. Дунё бўйича кумли ер майдонлари эса АҚШда 492 минг га, Хитойда 270 минг га, Австралияда 400 минг га, Саудия Арабистонида 233 минг га, Аргентина ва Чилида 673 минг га ни ташкил этади. Асосий кумли массивлар Туркманистон, Қозоғистон, Узбекистан Республикаларида 300 минг га майдонда жойлашган. Марказий Осиёнинг кумли сахролари 38 миллион гектар ёки умумий майдонга нисбатан 38,2% ни эгаллайди2. Бугунги кунда мавжуд мелиоратив ҳолати ёмонлашган, унумдорлиги паст бўлган кумли майдонларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш долзарб муаммо ҳисобланади.
    Дунё кишлок хўжалиги амалиётида Исроил, Миер, Хитой каби давлатларда ишлаб чиқариш самарадорлиги жуда паст бўлган кумли ерларга қўшимча озиқа бериш йўли билан пахта хосилдорлигини гектарига 32-40 центнер олиш имконияти яратилмокда. Бундан ташкари, турли агротехнологик тадбирларни кумли ва кумлоқли ерларга қўллаш орқали озиқа моддалар билан бойитиш, унумдорлигини тиклаш ва оширишга қаратилган инновацион технологиялар қўлланилмоқда. Унумдорлиги паст, шамол эрозиясига чалинган қумликлар, кум барханлар, кум каторларини шамол таъсиридан муҳофаза қилиш, бундай ерларда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш ва суғориш шароитида юқори сифатли пахта ва бугдой экинлари хосилдорлигини оширишда табиий ва сунъий экранларда турли ўғитларни (N, Р, К, маҳаллий ўғит-гўнг, лигнин) мутаносиб нисбатларда кулай муддат, меъёр ва усулларда кўллаш технологиясини ишлаб чиқиш агротупрокшунослик ва агрофизика, пахтачилик ва дончилик соҳаларининг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
    Республикамизда мустақиллик йилларида суғориладиган қумли ва қумлоқли ерлардан самарали фойдаланиш ва ерларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилашга каратилган кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида қумли ва қумоқли ерлардан, хусусан Марказий Фарғона ерларининг ҳар гектаридан қўшимча 2-3 центнер пахта хом ашёси ва 4-6 центнер буғдой ҳосили олинишига эришилди. Шу билан биргаликда, мелиоратив ҳолати оғир бўлган қумли ва қумоқли ерларнинг генезиси, уларнинг морфогенетик хосса-хусусиятларини аниқлаш, эрозия жараёнларини олдини олишга қаратилган мақбул агротехнологияларни ишлаб чиқиш борасидаги тадқиқотларга етарлича эътибор қаратилмаган. Узбекистан Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармокларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш» муҳим стратегах вазифалардан бири килиб белгилаб берилган. Бу борада унумсиз, қийин мелиорацияланадиган кумли ерларни мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни ишлаб чикиш ва жорий этиш бўйича илмий тадқикот ишлари муҳим ахамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПФ-4533-сон «Ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги 4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
    Тадқиқотнинг мақсади Марказий Фарғона қумликларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва эрозиядан сақлаш технологияларини такомиллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалик экинларини парваришлашнинг янги агротехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор табиий экранли қумли майдонларда жавдар ўсимлиги поясини 14-15 см қолдирилиши натижасида уларнинг агрофизикавий ва агрокимёвий хоссалари яхшиланганлиги хамда озиқа режими бойиганлиги исботланган;
    минерал ва органик ўғитларни энг самарали меъёрини қўлланганда дефляция таъсирида бўлган дўнг-барханли, кумли ерларда ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларнинг ҳосилдорлиги яхшиланиши аниқланган;
    табиий ва сунъий экранларни ҳосил қилиш оркали кумли ерларни экологик-мелиоратив холатини яхшиловчи ва сув тежовчи технология ишлаб чиқилган;
    фермер хўжаликлари пахта майдонларида табиий экран хосил қилиниши натижасида кўсакларни 3-4 кунга эрта очилиши аниқланган;
    атроф муҳит экологик холатини яхшилашга каратилган тадбирлар оркали зовур ва ариқ чиқиндиларидан фойдаланиш агротехнологияси ишлаб чиқилган.

    Саноатхон Закирова
    1-60
    30   6
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда қишлок хўжалигини келгусидаги ривожи тупроққа ишлов беришнинг янги технологияларини жорий этиш, техник экинларнинг юқори хосилдор навларини яратиш, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, дефолиантлар ва бошқа препаратлар ишлатилишини қамраб оладиган комплекс чора-тадбирларни қўлланилиши хисобига хосилдорлик ва унинг сифатини ошириш билан боғликдир. Шунинг учун кейинги йилларда пахтачилик учун дефолиантлар, уруғларга дастлабки ишлов бериш препаратларининг янги, юқори самарадор, хавфсиз турларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Кўпчилик янги дефолиантлар ва уруғларга дастлабки ишлов бериш препаратлари магний хлорат ва хлоридларининг қўлланилишига асослангандир.
    Бугунги кунда жаҳонда мавжуд кўлларнинг шўрсувли тўйинган эритмалари, денгиз сувлари, табиий ташландиқлар тарзидаги хомашё манбаларини ишлаб чикаришга камраб олиш оркали тоза тузлар ва магний оксид олиш технологияларини яратишга алохида эътибор каратилмокда. Бу борада Караумбет ва Борсакелмас кўли рапаларидан (рапа - кўп компонентли тузларнинг сувли эритмаси) магний хлорид олиш технологиясини ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан хисобланади. Кўллар рапаларини кайта ишлаш технологиясини яратишда қатор, жумладан, куйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: рапада мавжуд кўшимчалардан тозаланган, магний хлориднинг тўйинган эритмаларини олишнинг самарадор усулларини яратиш, бишофит олиш технологиясини ишлаб чиқиш кабилар илмий-амалий ахамиятга эга бўлиб, долзарб масалалардан ҳисобланади.
    Республиками'? мустакилликка эришганидан буен кимё саноатида ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш, инновацион технологияларни жорий қилиш, экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотлар, жумладан дефолиантлар, уруғларга дастлабки ишлов бериш препаратлари ҳажми ва ассортиментини кўпайтириш бўйича муайян ютуқларга эришилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар асосида кам зарарли дефолиантлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кишлоқ хўжалигида уларни қўлланилиши борасида мухим натижалар олинди. Шу билан биргаликда, магнийли хомашёларнинг янги конларини ўзлаштириш ҳамда уларни саноат микёсида ишлаб чиқаришга етарли эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришга каратилган Ҳаракатлар стратериясининг учинчи йўналишида «саноатни юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, махаллий хом-ашё ресурсларини чуқур кайта ишлаш асосида юқори кўшимча кийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш»га каратилган мухим вазифалар белгиланган. Бу борада, жумладан магнийли хомашёларнинг янги конларини ўзлаштириш ҳамда уларни саноат микёсида ишлаб чикаришига жалб қилиш, Республиками керакли кимёвий маҳсулотлар билан таъминлаш муҳим ўрин эгаллайди.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги № ПФ-4707-сонли «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги № ПФ-4947-сонли «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ва 2017 йил 23 августдаги № ПҚ-3236-сонли «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Караумбет ва Борсакелмас кўли рапаларини «Кўнғирод сода заводи» УК чиқиндиси - дистиллер суюклиги билан сульфатсизлантирувчи реагент сифатида ишлатган ҳолда бишофит ишлаб чиқаришнинг макбул технологиясини ишлаб чикишдан иборат.
    Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    биринчи маротаба бир пайтнинг ўзида сода ишлаб чикариш чиқиндиси -дистиллер суюклигини утилизациялаш йўли билан Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини магний хлоридга комплекс қайта ишлаш усули ишлаб чикилган;
    рапалар кимёвий таркиби ва хоссаларига об-хавонинг таъсири аниқланган;
    технологик омилларни рапаларни сульфатсизлантириш, реологик хоссалари ва таркибига таъсири аниқланган;
    сульфатсизлантирилган рапаларни колдик сульфат ва кальцийдан тозалаш жараёнини самарадорлигини ошириш техник ечимлари ишлаб чиқилган;
    Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини қўшимча кимёвий чўктирилган гипс, кальций карбонат, галит олиш билан магний хлоридга кайта ишлашнинг комплекс ва самарадор технологияси яратилган.
    Хулоса
    Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар қуйидагилар ҳисобланади:
    1. Караумбет ва Борсакелмас кўли рапаларининг кимёвий таркиби, шунингдек айрим физик хоссаларини ўрганиш орқали тузли таркибининг бир-биридан кескин фаркланиши, бунда Борсакелмас кўли рапасига нисбатан Караумбет кўли рапасида туз микдори 1,2 мартадан ортиқ кўп бўлиши аниқланди. Эритма тузли таркибининг кескин фарк килганда хам уларнинг физик хоссалари кам фаркланади.
    Борсакелмас кўли рапасининг зичлиги 1,190 дан 1,221 гача, Караумбет кўли рапасининг зичлиги эса 1,240 дан 1,290 г/см3 гача, Борсакелмас кўли рапаси учун қовушкоклик 1,40 дан 1,187 гача, Караумбет кўли рапаси учун қовушқоқлик 3,07 дан 4,87 сПз гача ўзгаради, pH муҳити эса 6,3 дан 7,0 гача ўзгаради.
    2. Илк маротоба NaCl-FLO, ИазБОд-НзО системаси ва 2Na+, Mg27/2CI’, SO4-H2O тўртламчи сувли системасининг таҳлилига асосан галитнинг ёзги чўкиши ва мирабалитнинг кишки чўкиши назарий асосланди. Олинган экспериментал ва илмий маълумотлар ҳудуднинг табиий климатик шароитида кўллар рапаларида концентрланиш жараёнлари содир бўлиши хамда шарт-шароитларини асослаб беришни таъминлайди. Караумбет кўли рапаларини табиий буғлатиш йўли билан 22% гача натрий хлоридни ажратиб олиш мумкинлиги ва бунда магний оксид микдори 4,59% дан 9,45% гача, 3,46% дан сульфатлар микдори 4,25% гача ортиши кўрсатиб берилди. Кальций оксид микдори 0,11 дан 0,08% гача камаяди. Борсакелмас кўли рапаларининг таркиби хам бойийди ва таркибидаги магний хлорид микдори 17,33% га натрий сульфат микдори эса 8,72% га етади. Қишки чўкиш рапалардан мирабилитнинг ажралишини ва бу эса ИазБОдмикдорини 0,13-0,53% гача камайишини ва ёзги табиий чўкишдан сўнг эса рапа таркибидаги магний хлоридни 19,69 - 23,31 % гача ошишига олиб келади.
    3. Саноат ишлаб чиқариши шароитида Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини концентрлаш жараёнлари тадкик килинди ва рапаларни буғлатишни икки боскичда ўтказиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб ўтилди. Рапани биринчи босқичда 1,34-1,40 г/см3 зичликкача буғлатиш, натрий хлорид ажратилгандан сўнг суюқ фазани иккинчи боскичда 1,34-1,35 г/см3 зичликкача буғлатиш керак. Бунда натрий хлориднинг концентрацияси биринчи босқич буғлатишдан сўнг 15-16% ни, иккинчи босқичдан сўнг эса 19,0-19,5% ни ташкил этади.
    4. Сода ишлаб чикариш чикиндиси - дистиллер суюқлигидан фойдаланган ҳолда Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини сульфатсизлантириш жараёнлари ўрганилди. Технологии жараённинг оптимал меъёри аниқланди: дистиллер суюклиги меъёри - 100-102%, жараён ҳарорати - 20-30° С, жараён давомийлиги - 20-30 минутни ташкил этади. Бунда рапанинг сульфатсизланиш даражаси ва суюқ фазадаги қолдиқ кальций ионлари микдори мос ҳолда 88-91% ва 0,14-0,21% ни ташкил килади. Ҳосил бўладиган суспензия етарли даражада яхши ажралади (чўкиш тезлиги 0,5-0,9 м/соат ни ташкил этади). 30 минутдан сўнг суспензияни тиниш даражаси 92,88% га етади. Қуюқ чўкма бўйича кальций сульфат чўкмасини фильтрлаш тезлиги 781 кг/м2 с ни ташкил этади.
    5. Караумбет ва Борсакелмас кўллари қисман сульфатсизлантирилган рапаларини колдик сульфатлар ва кальций микдоридан барий хлорид ва натрий карбонат билан қўшимча тозалаш тадқиқ қилинди. Жараёнда иштирок этувчи реагентлар нисбатининг чегараси аниқланди. Натрий карбонатнинг макбул меъёри 100-105% ҳисобланиши кўрсатиб берилди. Бунда кальций ионларининг чўкиш даражаси 59,4-60,5% ни ташкил этади. Барий хлориднинг макбул (оптимал) меъёри 95-98% хисобланади. Бунда рападаги сульфатлар микдори 0,001% дан ошмайди.
    6. Олдиндан тозаланган магний ва натрий хлоридлари эритмаларини буғлатиш жараёнини ўрганиш орқали таркибида 43,10-46,92 % магний хлорид бўлган суюкланма олиш мумкинлиги кўрсатиб берилди. Бунинг учун буглатишни икки боскичда амалга ошириг максадга мувофикдир. Биринчи боскичда 45,6% гача сув буглатилади ва таркибида 24,01 % гача магний хлорид ва 8,01% гача натрий хлорид бўлган эритма олинади. Суюк фаза зичлиги бунда 1,250 г/см3 дан 1,422 г/см3 гача ортади. Биринчи босқич буғлатишдан ва натрий хлорид ажратилгандан сўнг иккинчи боскич буглатишда колган сувнинг 55,2% микдори бугланади. Олинган суюкланма таркибида 0,09-0,25% натрий хлорид, 0,03-0,05% кальций хлорид, 0,03% гача магний сульфат бўлади. Натрий хлорид чўкмаси яхши фильтрланади. Фильтрланиш тезлиги чўкма бўйича С:Қ нисбатига ва фильтрдаги чўкма катлами қалинлигига боғлиқ ҳолда биринчи боскичда 3823-5663 кг/м2 с ни ва иккинчи боскичда 1807-3064 кг/м2 с ни ташкил этади.
    7. Лаборатория ва модел курилмалардаги тажриба ишлари асосида бишофит олиш технологик схемаси ишлаб чиқилди, моддий баланси тузилди, ишлаб чиқаришнинг технологик регламенти, йиллик қуввати 15 минг т бўлган ишлаб чиқариш курилмасини лойихалаш учун дастлабки маълумотлар тайёрланди. Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини кайта ишлаш бўйича амалий тадқиқотлар натижалари бишофит ишлаб чиқариш технологиясини синашга асос бўлиб хизмат килди, бу эса синов ишлари «Fargonaazot» АЖда тажриба намуналари ишлаб чикариш билан мувоффақиятли ўтказилди.
    8. Бишофит ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги бўйича дастлабки техник-иктисодий ҳисоблар амалга оширилди, бу Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларидан бишофит ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлилигини кўрсатди. Маҳсулот таннархи 737,78 минг сўмни, улгуржи нархи эса 1106,66 минг сўмни ташкил этади. Йилига 15 минг тонна бишофит ишлаб чиқарилганда иқтисодий самарадорлик 5,533 млрд, сўмни ташкил этади ва йилига 8,25 млн. доллар иқтисод қилинади. Ундан ташқари кўшимча махсулотлар натрий хлориди, кимёвий чуктирилган гипс ва мелни сотишдан хам иктисодий самарадорлик олинади ва қўшимча ишчи ўринлари яратилади.

    Рустамбек Тожиев
    1-49
    27   13
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда суғориладиган ерларнинг унумдорлигини ошириш ва сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш техника ва технологияларини яратиш муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Шу жиҳатдан тупроқ-грунт намланиш соҳасидаги намликни бошкариш механизмларини такомиллаштириш алоҳида аҳамиятга эта. Бу борада кўпгина мамлакатларда, жумладан Канада, Нидерландия, АҚШ, Россия, Япония, Хитой ва бошқа давлатларда илмий-амалий ишлар амалга оширилган. Бирок арид муҳитга эта бўлган бизнинг минтақамизда сувни етказиб бериш тизимларида суғориш манбасидан олинадиган солиштирма сув ҳажмига нисбатан 1 га сугориш майдонида самарасиз ишлатилиши: магистрал каналларда ўртача 15% ва хўжаликлараро каналларда 19%, хўжалик ички тармоқларида эса 29% ини ташкил этиши кузатилган.
    Жаҳонда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда тупроқ намлигидан ҳамда чучук сув линзаларидаги сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада, жумладан ирригация каналлари таъсири зонасида шаклланадиган чучук сув линзаларининг фазовий чегараларини аниқлаш, бошқариш ва уларни қишлоқ хўжалиги экинларини сугоришда тупрок намланиш зонасида намлик холатини ўзгариш динамикаси усулларини ишлаб чикишга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш мухим вазифалардан бири ҳисобланади.
    Ҳозирги кунда республикамизда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланишда замонавий ресурс тежамкор суғориш техника ва технологияларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилмокда. Ушбу йўналишда, жумладан сув хўжалигидаги ва мелиорация соҳадаги мавжуд илмий-техника муаммоларини ҳал этиш имкониятини яратадиган гидравлик усулларни такомиллаштириш зарур. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Републикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «...суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, ирригация ва мелиорация объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурс тежайдиган замонавий
    агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юкори бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш...»1 вазифаси таъкидлаб ўтилган. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан сув ресурсларининг танқислиги даврида, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ва озиклантириш мақсадида чучук сув линзалари сув ресурсларидан фойдаланишнинг гидравлик усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-тадқикот ишларини олиб бориш муҳим ахамият касб этмокда.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти маълум даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг максади қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун ирригация каналлари таъсир зонасидаги чучук сув линзаларидан фойдаланишнинг гидродинамик моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
    Тадқиқотнинг ил мин янгилиги қуйидагилардан иборат:
    суғориш канали таъсир зонасида чучук сув линзалари чегараларини горизонтал ва вертикал ўқ бўйлаб ўзгариши динамикасини характерловчи гидравлик модел комплекс ўзгарувчилар функцияси усуллари асосида такомиллаштирилган;
    гетероген аралашманинг (намлик, минерал ва органик моддалар) конвектив кўчиш усуллари асосида аэрация зонасининг юкори катламларида сув-минерал-органик аралашманинг уч ўлчовли муҳитдаги миграциясини ифодаловчи гидродинамик модели ишлаб чикилган;
    ер усти ва сизот сувлари ўртасидаги гидравлик боғлиқлик шартлари ҳамда бошкарув назариясининг элементларини қўллаш асосида чучук сув линзалари ҳолатини ўзгаришини ифодаловчи гидравлик модели ишлаб чиқилган;
    конвектив кўчиш усуллари ҳамда бошкарув назариясининг элементларини қўллаш асосида тупроқ намланиш зонасида намлик ҳолати ўзгаришини бошкаришнинг гидродинамик модели ишлаб чикилган.
    Хулосалар
    “Қишлок хўжалиги экинларини суғоришда тупроқ намлигининг ўзгариш динамикасини аниқлаш усуллари” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Ўтказилган таҳлиллар, экспериментал ва назарий тадкиқотлар натижалари, назарий жиҳатдан қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда тупроқ намлигидан фойдаланишнинг самарали усуллари ишлаб чиқилмаганлиги тўғрисида хулоса қилишга асос яратилди.
    2. Сизот сувлари сатҳининг ўзгаришининг турли шароитларида ирригация каналларидаги сув окимининг гидравлик элементлари, сизот сувлари ҳамда тупрокдаги намлик ўртасидаги боғликликнинг гидродинамик хусусиятларини тадкиқ килиш максадида дала ва лаборатория тадқиқотларини бажариш имкониятини берди.
    3. Қашкадарё дарёси ҳамда Оби-Ҳаёт хўжаликлараро иррригация канали таъсир зонасидаги тадкиқот ҳудудида тупроқ-грунт намланиш зонасидаги намликни бошкариш имкониятини яратадиган гидравлик модел ишлаб чикиш мақсадида тадкикот ҳудудида сизот сувлари сатҳининг ўзгариши динамикаси тадқиқ қилинишига имконият яратилди. 
    4. Суғориш суви, атмосфера ёғинлари ва ирригация каналидан фильтрацияланаётган сув ҳисобига сизот сувлари сатҳининг ўзгариши натижасида аэрация зонасининг юқори қатламларида сув-минерал-органик моддаларнинг ностационар кўчишини ифодаловчи уч ўлчовли гидравлик модел ишлаб чиқилди. Сув-минерал-органик моддалар концентрациясининг ўсимлик илдизи тизимига етиб келиш вақтини аниқлаш бўйича гидравлик ифода олишга имконият яратилди.
    5. Ирригация каналларида сув сатҳи ўзгариши ҳамда ирригация канали таъсир зонасидаги ҳудудларда тупрок-грунт намланиш зонаси ҳолатини ўзгариши ўртасидаги боғликликнинг гидравлик моделлари ишлаб чикилган. Дала ва лаборатория тадкиқотлари натижалари ушбу гидравлик моделларнинг сонли ечимини олиш имкониятини берди.
    6. Суғориш канали таъсир зонасида чучук сув линзалари чегараларини горизонтал ва вертикал ўқ бўйлаб ўзгариши динамикасини характерловчи гидравлик тенгламани ишлаб чиқиш имконияти яратилди.
    7. Ер усти ва сизот сувлари ўртасидаги гидравлик боғликлик қонуниятлари ҳамда бошқарув назариясининг элементларини кўллаш асосида ирригация каналидаги тўсувчи иншоот затвори ҳолатини бошқариш оркали чучук сув линзаларидаги сув ресурсларидан қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга жалб қилишнинг гидравлик модели ишлаб чиқилди. Тадқиқот объектининг параметрлари асосида унинг сонли ечимларини олиш имконияти яратилди.

    Навруз Муродов
    1-44
    28   12
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда бугунги кундаги интенсив техник тарақкиёт катта ҳажмдаги ахборотларни юқори тезликда узатиш, сақлаш ва қайта ишлашга имкон берувчи янги техник воситаларни талаб килмокда. Бу талабларни кондириш учун ишлаш тамойили анъанавийлариникидан тубдан фарк қилувчи, мутлақо янги турдаги асбоблар авлодини яратиш зарурати туғилмокда. Замонавий микроэлектрониканинг “спинтроника” деб аталувчи янги сохасида ахборотларни узатиш, қайта ишлаш ва бошқарида электроннинг заряди билан бир каторда унинг спинидан хам фойдаланилади. Спинтрониканинг фаол материал базаси сифатида бир вактнинг ўзида хам ярим ўтказгич хам ферромагнит хусусиятли материаллардан фойдаланиш керак бўлади ва бундай хусусиятга эга бўлган кўплаб магнит аралашмали яримўтказгичлар (МАЯ) ва яримўтказгичли бирикмалар синтез қилинган бўлиб, улар турли-туман электрон асбобларда муваффакият билан қўлланилмокда.
    Ҳозирги кунда дунёда ферромагнит хусусиятга эга бўлмаган кремнийни, унга магнит ионларини имплантация қилиш йўли билан киритиб, магнит киришмали ярим ўтказгичга айлантириш долзарб масалалардан бирига айланди. Бунга асосий сабаб, кўплаб бошка магнит ярим ўтказгичларга нисбатан, кремний таннархининг арзонлиги, олиниш технологиясининг мукаммаллиги ва у асосидаги планар технологиянинг яхши йўлга қўйилганлигидир. Шу нуктаи назардан кремнийни магнит хусусиятга эга аралашмалар билан легирлаш ёрдамида унда ферромагнит ҳолатни хосил килиш, магнит ва магнитотранспорт хоссаларини ўрганиш ва уларнинг шаклланиш механизмларини аниклаш яримўтказгич материал-шунослигининг муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
    Узбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси, илмий ютукларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш масалаларига алохида эътибор каратилган. Жумладан янги магнит яримўтказгичли материаллар олиш технологиясини яратиш, уларнинг электрофизик, фотоэлектрик, гальваномагнит, магнитотранспорт хамда оптик хоссаларини тадкик килишга ва амалиётда қўллашга катта эътибор қаратилмокда. Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-кувватлаш йилида олинган илмий натижаларни хозирги замон талабларига жавоб берадиган даражага олиб чиқиш алохида эътиборга сазовор, жумладан, яримўтказгичли материалларда кечаётган физик жараёнлар асосида ишлайдиган асбобларнинг янги авлодини яратиш ва уларни амалиётга татбик этиш натижасида, мавжудларидан тубдан фарқ қилувчи, арзон ва тежамкор технологияларни яратиш оркали микроэлектроника саноати махсулотларининг ракобатбардошлиги ва самарадорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга.
    Ушбу диссертация тадқиқоти Узбекистон Республикаси Президенти-нинг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар сратегияси тўғрисида» ги Фармо-нини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772 -сон «2017-2021 йилларда электротехника саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарорини хамда мазкур фаоли-ятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар-ни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади ионлар имплантацияси усули ёрдамида марганец ионлари билан легирланган, кучли компенсирланган монокристалл кремнийда ферромагнит ҳолатни ҳосил килиш, юкори спинли магнит нанокластерлардаги алмашинув ўзаро таъсирлашув табиатини аниклаш ва уларнинг ток транспортига таъсирини ўрганишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    биринчи марта марганец ионлари имплантация килинган кремнийда таркибида асосан марганец ионларидан ташкил топган нанокластерлар мавжуд бўлган, ферромагнит хоссали, кучли компенсирланган кремний олиш мумкинлиги кўрсатилган;
    марганец билан ионли легирланган, кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарида юқори спинли магнит нанокластерлар ҳосил бўлиши аниқланган;
    кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарида хона хароратида ферромагнетизмнинг мавжуд бўлиши аниқланган;
    бириничи маротаба кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарида магнит нанокластерлар билан боғлиқ бўлган мусбат магнитоқаршилик, магнит каршилик кинетикаси ва гистерезиси кузатилган;
    кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналари ВАТ ва ЛАТларини Т = 300 К ва Т = 80 К температураларда ўрганиш оркали маганец ионлари иштирокидаги бу нанокластерларнинг ўлчанган тавсифномаларга таъсири юқори температурали диффузия усули билан олинган намуналарникига Караганда сезиларли фарқ қилиши аниқланган;
    кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарида ферромагнитизмга олиб келувчи, кластерлар ичида ва кластерлараро алмашиш ўзаро таъсир модели таклиф килинган;
    Хулоса
    Ионлар имплантацияси усулида олинган кучли компенсирланган кремний намуналарининг магнит, магнитотранспорт, фотоэлектрик ва электрофизик хоссаларини тадқиқ қилиш натижалари асосида қуйидаги хулосалар килинди:
    1. Биринчилардан бўлиб, марганец ионлари имплантация килиниб кучли компенсирланган, марганец киришмалари бор бўлган ферромагнит кремний намуналарини олиш имкони борлиги кўрсатилган.
    2. Кремний монокристалли ичида марганец ионлари бор бўлган нанокластерлар структураси ўрганилиб уларнинг ўлчамлари 5-20 нм гача етиши ва бу нанокластерлар таркибида Мп2+, Мп4+ ионлари мавжуд бўлиши, бу ионларнинг кластер ичидаги билвосита алмашинув ўзаро таъсири нанокластерларнинг юқори спинга эга бўлишига сабабчи бўлиши аниқланган.
    3. Ионлар имплантацияси усули ёрдамида олинган Si<B,Mn>
    намуналарида хона хароратида 25% микдорида мусбат магнит қаршилик кузатилди. Бундан ташқари магнит каршилик
    катталигининг вактга боғлиқлиги (кинетикаси) мавжудлиги
    аниқланган ва уларга асосий сабаб заряд ташувчиларнинг марганецнинг юкори спинли магнит нанокластерларидан спинга боғлиқ сочилиши бўлиб ҳисобланади. Мусбат магнит каршиликнинг тажрибаларда кузатилган вактга богликлик кинетикаси эса марганецнинг юқори спинли магнит нанокластерлари магнит моментлари ориентациясининг иссиклик майдони томонидан тартибсизланиши ва ташки магнит майдони томонидан тартибланиши орасидаги ракобат таъсирида эканлиги кўрсатади.
    4. Биринчи бўлиб кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарида таркиби Мп ионларидан ташкил топган, алмашинув ўзаро таъсирлашуви билан богланган, юкори спинли нанокластерларнинг ток транспортига таъсир қилиши кўрсатилган.
    5. Биринчи бўлиб, кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарида хона ҳароратида ферромагнит фаза мавжудлиги аниқланди.
    6. Ионлар имплантацияси билан олинган кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналаридаги нанокластерлар Мп2+, Мп4+ ионларнинг билвосита алмашинув ўзаро таъсирлашуви билан богланганлиги, юқори спинли магнит нанокластерларининг тадқиқ килинган намуналардаги ферромагнит ҳолатга жавобгарлиги кўрсатилган.
    7. Ионлар имплантацияси ёрдамида ўтиш гуруҳи металлари билан кучли компенсирланган ҳолатгача кремнийни легирлаш унда ферромагнит ҳолатнинг пайдо бўлишига олиб келиши ва бу кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарини спин транзисторлар ёки спинтрониканинг дискрет элементлари учун янги материал сифатида тавсия килиш мумкинлиги кўрсатилди.

    Жалол Рузимуродов
    1-44
    6   3
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Дунёда йилдан йилга давлатларни мотор ёқилғиларига, минерал ва сурков мойларига, парафинга, асфальтенга, нафтен кислоталарига, углеводородли эритувчилар ва бошкаларга бўлган иктисодий эҳтиёжини кондириш учун нефт қазиб олиш ва уни кайта ишлашга бўлган талаб ортиб бормокда. Бунда казиб олинган нефтлар таркибида парафин, катронлар, асфальтенлар ва бошка углеводородли бирикмалар мавжудлиги сабабли юкори ковушкокликка эга бўлади. Бундай нефтлар паст окувчан бўлганлиги учун уларни ишлаб чиқариш корхоналарида кувурлар оркали қайта ишлашга узатишда муаммолар вужудга келмокда. Бу муаммони ечиш максадида огир нефтларни ковушқоқлигини самарали камайтирувчиларни яратиш бўйича изланишлар олиб борилмокда.
    Бугунги кунда жахонда огир нефтларни қовушқоқлигини камайтирадиган турли хилдаги қўндирмалар ва эритувчилардан кенг миқёсда фойдаланиб келинмокда. Нефтларнинг кувурларда ташишни осонлаштирувчи, яъни ковушқоқлигини камайтирувчи моддалар ишлаб чиқаришда қатор жумладан, куйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: махаллий нефтларни кимёвий таркибини ва коллоид-кимёвий хоссаларини, уларнинг ковушқоқлигига таъсирини аниқлаш; юкори парафинли ва катронли нефтлар қовушкоқлигини камайтириш учун яратилган СФМ лар асосида самарали композициялар ишлаб-чиқиш; махаллий огир нефтларни ковушкоклиги камайтиришда ва оқувчанлигини оширишда электромагнит кучлар таъсирини аниқлаш.
    Ҳозирги пайтда республикамизда нефт махсулотларини қувурлар орқали ташишда сирт-фаол моддалардан, электро-физик ва бошка усулларни қўллаш борасида илмий ва амалий натижаларга эришилди. Махаллий хомашёлар асосида сирт-фаол моддалар ишлаб чиқиш ва уларни оғир нефтларни қовушқоқлигини камайтириш, шунингдек экспорт килинадиган кўндирмаларни ишлатишни камайтириш борасида мухим натижалар олинган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида учинчи йўналишида «юкори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида юкори қўшимча кийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги боскичга ўтказиш оркали саноатни янада модернизация ва диверсификация килиш»' вазифалари белгилаб берилган. Бу борада, иккиламчи хомашёлардан яратилган нефт қовушкоклигини камайтирувчи импорт ўрнини босувчи моддалар ишлаб чикаришга йўналтирилган илмий тадкиқотлар мухим ахамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707 сонли «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора тадбирлар дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сонли «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ва 2017 йил 23 августдаги № ПҚ-3236-сонли «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги Қарорлари, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади пахта фосфатид концентрата ва соапстоки асосида оғир нефтларни қовушқоқлигини камайтирувчи моддалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш, ҳамда улар ва электр магнит ишлови ёрдамида нефтларни қувурлар орқали узатишда қўллашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    маҳаллий оғир нефтларнинг юкори қовушқоқлиги ва паст оқувчанликларини таъминловчи кимёвий таркиби ва ўзига хос коллоид-кимёвий хоссалари аниқланган;
    маҳаллий Джарқўрғон, Мингбулоқ ва бошқа конлар оғир нефтларнинг реологик хоссаларини эътиборга олиб, улардан олинадиган нефтлар аралашмасининг сифат кўрсаткичлари аникланган;
    пахта фосфатид концентрати ва соапстоки асосида оғир нефтларни ковушқоқлигини камайтирувчи СФМлар олиш усуллари яратилган;
    олинган моддалар асосида оғир нефтларнинг қовушқоқлигини камайтирувчи самарали композициялар яратилган;
    таклиф этилган композициялар юқорипарафинли нефтларда депрессив фаолликни ҳосил қилиши, қийин суюқланувчан парафинларни қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтказиши натижасида янги нефтли дисперс тизим ҳосил қилиши ва у анча паст ҳароратда қотиши исботланган;
    маҳаллий оғир нефтларнинг қовушқоқлигини камайтиришда ва уларнинг окувчанлигини оширишда ЭМИнинг (магнит майдони 1000-2500 эрстед кучланишда) ижобий таъсири исботланган;
    яратилган композициялар ва ЭМИни биргаликда қўллаш орқали оғир нефтни қовушқоқлигини камайтиришнинг комбинацион усули ва унинг муқобил технологии шароитлари ишлаб чикилган.
    Хулоса
    1. Маҳаллий оғир нефтларни кимёвий таркиби коллоид-кимёвий ва реологик хусусиятларини эътиборга олган холда уларни классификациялаш принциплари ишлаб чикилган.
    2. Нефт аралашмаларини олишда қовушқоқлик ва оқувчанлик кўрсаткичлари бўйича математик асослари ишлаб чиқилган.
    3. Махалий оғир нефтларнинг реологик кўрсатгичларини камайтиришга электромагнит ишловининг (ЭМИ) таъсири аниқланган ва ушбу холат нефтли дисперсиялардаги кластер ассоциятлар ва парафин кристалларини парчаланиши хисобига содир бўлиши исботланган.
    4. Илк бор оғир нефтлар қовушқоқлигини техник пахта фосфатид концентранти (СФМ-1) ёрдамида камайтириш имконияти аникланган.
    5. Юқори қатронли нефтлар қовушкоклигини пахта соапстоки (СФМ-2) ёрдамида камайтириши аниқланган.
    6. Пахта соапстоки ёғ кислоталарининг спирта асосида оксиэтилланган СФМ-3 ва сулъфатланган СФМ-4 синтез килиниб, улар иштирокида оғир нефтларни қовушкоклигини камайтириш ва окувчанлигини ошириш имконияти аникланган.
    7. Юқори катронли Жарқурғон оғир нефтлари қовушкоклигини камайтиришда СФМК-4, СФМК-10, СФМК-12 лар юкори самара бериши аниқланган.
    8. Яратилган СФМК ва ЭМИ ёрдамида оғир нефтлар қовушқоқлигини камайтири қувурлар орқали узатишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган ва қуйидаги муқобил технологик шарт-шароитлари аниқланган; қўшиладиган СФМ микдори (Xi)- нефт массасига нисбатан 0,05%; электромагнит майдонининг кучланганлиги (Хг)-2500 эрстед; нефтнинг харорати (Хз)-40°С;фазаларни аралаштириш тезлиги (Хд) - 150 айл/мин.
    9. Махаллий огир нефтлар ковушкоклигини камайтиришнинг комбинацией усулини саноат-тажрибасида кўллаш оркали йилига 52,0 млн. сўм иктисодий самара олинган.

    Акрамжон Набиев
    1-50
    9   1
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Шўрланган грунтларни автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва куришда фойдаланиш тобора муҳим ахамият касб этмокда. Улар Тинч, Атлантика, Хинд уммонлари ва кўплаб денгизларнинг қирғоқ бўйларида таркалган. Шўрланган грунтларда иншоотларнинг асослари сифатида Австралия, Америка қўшма штатлари, Мексика, Миер, Покистон, Ҳиндистон, Хитой, Эрон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, шунингдек, Европанинг бир катор давлатларида фойдаланиб келинмокда. Шу жихатдан хам шўрланган грунтларнинг хоссаларини ўрганиш, хусусан, улардан курилган йўл пойи кўтармасининг турғунлигини баҳолаш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.
    Жаҳонда автомобиль йўлларини лойиҳалаш, куриш ва эксплуатация қилиш жараёнларида йўл пойидаги шўрланган грунтларни мустаҳкамлик кўрсаткичларини асослаш бўйича мақсадли илмий изланишларни олиб бориш алоҳида ахамият касб этмокда. Бу борада, жумладан шўрланган грунтли йўл пойи ишчи катламининг сув-иссиклик тартиби бўйича уларнинг ҳисобий тавсифларипи асослаш учун конструктив ечим ишлаб чиқиш, мавжуд автомобиль йўллари пойидаги шўрланган грунтларнинг хоссаларини баҳолаш усулларини такомиллаштириш, бундай грунтларнинг ҳисобий тавсифларини асослаш, уларнинг хоссаларини юза-фаол моддалар билан сунъий яхшилаш усулларини такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг йўл пойи ҳисобий кўрсаткичларига таъсирини олдиндан башоратлаш бўйича мавжуд усулларни такомиллаштириш мухим вазифалардан бири хисобланади.
    Республикамизда ҳозирги кунда транспорт-коммуникация тизимларини, жумладан, автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатация килиш жараёнларида иш сифатини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «...йўл-транспорт, мухандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация килиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш,...»1 вазифаси белгилаб берилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун, жумладан, шўрланган грунтли йўл пойи ишчи катламининг сув-иссиқлик тартиби бўйича уларнинг ҳисобий тавсифларини асословчи конструктив ечим ишлаб чикиш, унта асосан кўрсаткичларни аниқлаш бўйича функционал боғликликлар ва намликни аниклаш усулларини такомиллаштириш, шўрланган грунтларнинг хоссаларини яхшилаш учун мавжуд юза-фаол моддалар асосида «Битумли эмульсия» барқарорлаштирувчи моддасини ишлаб чикиш бўйича илмий тадкиқотлар олиб бориш мухим ахамият касб этмокда. Шунингдек, йўл пойи катламларининг механик кўрсаткичларини яхшилаш асосида унинг мустахкамлигини ошириш, транспорт воситаларидан тушадиган юкламани ҳисобга олиб, янги транспорт магистралларини куриш ва уларни эксплуатация қилиш даврида қайта таъмирлаш муддатини қисқартирувчи усулларини такомиллаштириш долзарб масалалар ҳисобланади.
    "Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сон «"Узбекистан Республикаси автомобиль йўллари давлат кўмитасини ва "Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Республика йўл жамгармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори, "Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 мартдаги 166-сон «"Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат килиш Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти маълум даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади табиий ва барқарорлаштирилган шўрланган грунтли йўл пойи кўтармасининг ҳисобий тавсифларини асослаш.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    шўрланган грунтлардан иборат йўл кўтармаларининг ҳисобий кўрсаткичларини аниқлаш учун мавжуд конструктив ечимлар такомиллаштирилган;
    шўрланган грунтлардан курилган йўл пойи ишчи катламининг кўрсаткичларини унинг таркибидаги тузларнинг микдори ва турига нисбатан функционал боғликликлари аникланган;
    шўрланган грунтларнинг намлигини аниқлаш усули йўл пойи кўтармасидаги грунтларнинг мавжуд намлигини ўрганиш орқали такомиллаштирилган;
    шўрланган грунтларнинг структуравий боғлиқликлари ва хоссаларини юза-фаол модда ёрдамида яхшилаш усули мавжуд грунтларни барқарорлашти-рувчилар асосида такомиллаштирилган.
    Хулоса
    «Шўрланган грунтли йўл пойи кўтармасининг ҳисобий тавсифларини асослаш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Шўрланган грунтли йўл кўтармаларининг ҳисобий кўрсаткичларини олдиндан башорат қилиш учун капилляр сувлари билан намланадиган ишчи қатламнинг ҳисобий конструктив ечим-чизмаси таклиф қилинди. Бу йўл пойини лойиҳалашга оид ишчи қатламнинг ҳисобий кўрсаткичларини белгилаш бўйича фукционал боғликликлар олиш имконини беради.
    2. Мавжуд автомобиль йўл пойи ишчи катламининг ҳисобий тавсифлари аниқланди ва улар шўрланган грунтлар таркибидаги туз микдори ва тури, зичлиги ва намлиги бўйича дифференциалланди. Бу эса йўл тўшамасининг энг қулай тузилмасини яратиш имконини беради.
    3. Дала шароитида зичланган грунтларнинг мустаҳкамлик кўрсаткичларини аниклаш учун мавжуд бир юзали портатив ускуналар такомиллаштирилди ва амалда синаб кўрилди. Бу шўрланган грунтларнинг мустаҳкамлик кўрсаткичларини тез аниклашга хизмат қилади.
    4. Тадқикотлар натижасида грунтларнинг шўрланиши бўйича амалдаги меъёрий хужжатларда келтирилган қийматларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ўзгартиришлар йўл қурилишига яроқсиз бўлган кучли шўрланган грунтларнинг 15% гача қурилишда фойдаланиш имконини берди.
    5. Шўрланган грунтларнинг физик-кимёвий ва физик-механик хоссаларини яхшилаш учун «Битумли эмульсия» юза-фаол модда ишлаб чиқилди ва «Шўрланган грунт+битумли эмульсия» тизимида шўрланган грунтли йўл кўтармасининг тузилмаси таклиф қилинди. Бу йўл пойининг мустахкамлиги ва тургунлигини ортишига, баландлигининг камайишига ва хизмат муддатининг узайишига олиб келади.
    6. Утказилган тадқиқотлар натижасида олинган илмий-ишланма ва назарий янгиликларга асосланиб, бир катор меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва ўқув адабиётларига киритилди. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши автомобиль йўллари қопламасининг таъмирлараро ҳизмат муддатини бир неча йилга узайтирди ёки 1 км йўлда ўртача 120 млн. сўм самара бериши аникланди. Жорий килиш доираси кенгайтирилса, самарадорлик янада ошади ва мамлакат иктисодиётининг муҳим муаммоси ҳал бўлади.
    Таклиф қилинган юза-фаол «Битумли эмульсия» моддаси ёрдамида барқарорлаштирилган шўрланган грунтли йўл кўтармасининг баландлиги амалдаги меъёрларга нисбатан 20% га ёки йўл тўшамасининг қалинлиги 10% га камайтирилди бу эса 1 км йўлга 45 млн. сўм самара берди.

    Рашидбек Худайкулов
    1-50
    0   0
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида кенг кузатилаётган ер ости сувларининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши муаммосини ҳал этиш тадқиқотчилар олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Нефть ва унинг маҳсулотларини қазиб олишдан то истеъмолчига етказгунча йилига ўртача 100 млн.тоннадан ортик микдордаги нефть ва нефть маҳсулотлари йўқотилиши кузатилади. Йўқотилган нефть ва унинг маҳсулотлари турли сабабларга кўра геологик мухитга етиб боради ва унинг ифлосланишига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг атроф -муҳитга, жумладан, ер ости сувларига таъсирини янада кучайтиради ва геологик муҳитнинг нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши муаммосининг ахамиятини оширади.
    Бугунги кунда жаҳон миқёсида ер ости сувларининг нефть маҳсулотларидан ифлосланиш жараёни бўйича илмий изланишлар олиб борилиши устувор йўналишлардан бўлиб, бу борада, жумладан, ифлосланиш ўчоқларини аниклаш усулларини ишлаб чикиш, уларнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш ва мониторинг тизимини такомиллаштириш, ифлосланишни бартараф этиш технологияларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор каратилмокда. Шу билан бирга, қурғокчил ҳудудларда асосий ичимлик суви манбаи бўлган ер ости сувларини нефть маҳсулотлари билан ифлосланиш жараёнлари бўйича илмий изланишлар олиб бориш, уларни ифлосланишини бартараф этиш йўлларини ишлаб чикиш гидрогеология фанининг муҳим муаммолари ҳисобланади. Бу муаммо уларнинг ечимини топиш ер ости сувларини ифлосланишдан муҳофаза қилиш, ўз вақтида ифлосланиш ўчокларини аниклаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун кулай имкониятлар яратади.
    Мамлакатимизда ер ости сувларининг ифлосланишини бартараф этиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмокда, жумладан, йирик шаҳар ва саноат зоналарида ер ости сувларини ифлосланганлик даражасини аниклаш, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 кам «Одамларнинг экологик хавфсиз мукитда яшашини таъминлаш атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларнинг олдини олиш ...» бўйича вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан, ер ости сувларини нефть максулотларидан ифлосланишини тадкик килиш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий килиш муҳим аҳамиятга эгадир.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ- 4947 сон фармони, 2017 йил 4 майдаги «2017-2021 йилларда ер ости сувлари назоратини кучайтириш ва ундан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги ПҚ-2954 қарорининг сони 2017 йил 24 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар кўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ- 3004-сон карорлари, Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 27 июндаги «Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасини тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида»ги 430-сон карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат килади.
    Тадқиқотнинг мақсади: қурғокчилик ҳудудларида ер ости сувларининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланишини ўзига хос хусусиятлари ва унинг мониторинг услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор йирик бассейн таркибидаги (гидрогеологии тизимдан катта) замонавий сув алмашувининг структурали ярусидаги ер ости сувларининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши характерланган;
    ўзгарувчан масса билан оким модели шаклида нефть маҳсулотларининг ўзгариши ва ҳаракатининг янги версиядаги (таркибий қисмлари оммавий оқим ва маҳсулотлар оғирлиги билан ҳисобланади) модели ишлаб чикилган;
    катта Фарғона бассейни замонавий сув алмашув структурали ярусининг ер ости сув тизимларини кўрсатадиган, ифлосланиш манбаларининг жойланиши ва уларнинг сув объектларига таъсирини акс эттирган микёси 1:200 000 ўлчамда янги услубдаги харитаси (схемаси) ишлаб чикилган;
    Фарғона водийсидан чикаётган нефть маҳсулотларининг Сирдарёнинг ўрта оқими сувларига қўшилишининг балиқчилик хўжалиги учун мўътадил меъёрий кўрсаткичлардан ошиши зарарларининг аҳамияти баҳоланган;
    қўриқланадиган объектларни ва ифлослантириш манбаларини биргаликда бошқариш имконини берувчи нефть маҳсулотлари билан ифлосланган ер ости сувлари тизимлари, ер ва сув манбаларини тозалаш ҳамда уларни мониторинг килишни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
    Хулоса
    «Қурғоқчилик ҳудудларида ер ости сувларининг нефть махсулотлари билан ифлосланиши хусусиятлари ва унинг мониторинг услублари» мавзусидаги докторлик диссертациясида ўтказилган тадқикотлар асосида қуйидаги хулосалар қилинган:
    1. Атроф муҳитни аникроги ер ости сувларининг нефть махсулотлари билан ифлосланиши кўриниши дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган давлатларида кенг таркалган. У ўтган аср ўрталарида аста-секин йигилиб борувчи ижтимоий ва экологик муаммолардан ташкил топган. Нефть ва нефть маҳсулотлари очиқ атроф муҳит учун - бегона моддалар бўлиб, зарарли ва хавфли хисобланади. Уларнинг кенг тарқалиши биоценоз -деструкцияси, геотопларни хаво, сув, иссиклик, радиоцион режимларини ва жамият ҳаётининг шароитларини ўзгартириш каби ижтимоий-экологик зарарни келтириб чикаради.
    2. Геотопларнинг сувли бирикмалари -ер усти ва ости сувлари нефть махсулотлари билан ифлосланиши окибатида кимёвий таркиби сезиларли даражада ўзгаради ва сувли тог жинсларининг физик хусусиятларини ўзгаради. Бу ўзгаришлар нефть махсулотлари хар бир тўпланиши учун ўзига хос тарзда, турли хил фазовий-вақт оралиғида гомологларнинг ажралишлари натижасида рўй беради.
    3. Нефть махсулотлари миграцияси ва трансформацияси табиати уларни оқимда аралашган масса ҳақидаги тассавурларида етарлича тўлиқ ўз ифодасини топган. Бу кўринишда (моделда) нефть махсулотлари суюк фракцияси градиент йўналишида сув оқимида бирга окади (фильтрланади), огир ва газ фракциялари окимдан (ер юзасида чўкиб, парли бўшликда сўрилиб ёки буғланиб) ёки эриш ва ишқорсизланиш ҳисобидан унга қўшилади.
    4. Ер ости сувлари нефть махсулотларининг суюк, эриган ва сув-эмульсияли компонентларининг трансформация ва ҳаракат муҳити ҳисобланади (сувли қатлам - тоғ жинслари хусусиятлари муҳитини хисобга олган ҳолда), сув окими ва йўналиши нефть маҳсулотларини ўз ҳаракати қамровига олади. Нефть махсулотларини огир фракциялари ер ости сувлари тизимлари ғовак бўшлиқларида жойлашади, енгил фракциялари - ғовак бўшликда газсимон холатда учиб кетади ёки ғовакликларда йиғилади. Оғир фракциялар парчаланиш натижасида сув оқимининг парли бўшлигига қўшилади ёки учиб кетади (тўпланишдан ажралади). Шундай қилиб нефть махсулотлари ва ер ости сувлари ягона оқимида оким базисига кадар бир-бирига кўшилиб кетади. Нефть махсулотларининг миграция ва трансформациясини бундай кўриниши унинг базасини ташкил килади, жараён понарамасининг бошка элементлари асосли ёки катламли, такомиллаштирилган ёки тушинтирилган. Нефть махсулотларининг масса алмашинувини бу кўриниши маҳаллий даражада ҳосил бўлган оқимларга мосдир.
    5. Маҳаллий, субминтакавий, минтакавий даражада ҳосил бўлган оқимлар бирлашганда масса алмашинуви мураккаблашади ва ер усти сувлари ёки сувли катламлардаги сизилиш тўсиклари ва узилишлар (ойналар) чегарасида тизимланади. Бундай чегаралар Фарғона бассейни замонавий сув алмашинув структурали яруси тизими, ер ости сувлари карта-схемаларини токсонларини ажратишга асос бўлди. Ушбу карта сувли тизимни геологик тузилиши хусусиятлари ва жойлашиш баландлигига мос равишда 4 поясга ажратиш имкониятини яратди.
    6. Бундан ташкари, ажратилган поясларда радиал оқувчи дарёлар сектариал шаклга, магистрал каналлар эса, ўз навбатида трапеция шаклга мосдир. Ушбу турдаги трапецияларда грунт сувлари массивлари гуруҳи таркалган бўлиб, суғориладиган майдонларда улар суғориш хариталарига қадар кичик массивларга бўлинади. Қияликлар сувлари оқимининг бундай қайта хосил бўлиши ер юзасида тўпланган нефть махсулотларининг «суюлтириш»га ёрдам беради ва уларнинг эриган ёки осилиб колган шакллари яқин орадаги сув қабул қилиш иншоотигача етказади ва ундан кейин ариқ-зовурлар ёки сел сувлари таркибида дарёларга кўшилади. Коллектор-дренаж тармоғи шунингдек, нефть махсулотлари билан ифлосланган ер ости сувларини ўзига тортади. Шундай қилиб, кайта шаклланган қиялик ва коллектор-дренаж окимлари нефть маҳсулотлари билан ифлосланиш жараёнини ва уларни дарёга тушишини тезлаштиради. Юқорида келтирилганлар замонавий сув алмашинув ҳусусиятлари митақавий даражада ҳосил бўлган объектлар, жумладан Фаргона бассейнига хам мосдир.
    7. Сув алмашинуви асосан грунт ва қатламлараро сувларга алоқадор бўлиб, ер ости сувларининг энг фаол катлами сугориш ва дренаж шароитидаги грунт сувларининг юқори қисмидир. Бу ерда сув алмашинуви даври пикоцикллар (кунлар ва гидрогеологик мавсумнинг давомийлиги) билан хисобланади. Қатламлараро (босимли) сувлар юзасига етиб борилганда сув алмашинуви даври ошади, нефть махсулотлари харакат тезлиги эса бир йилда 200-300 метрдан ошмаслиги аниқланди. Қатламлардаги ер ости сувлари учун алмашинув даври бир мунча узоқрокдир ва у геологик давр вакти билан ўлчанади (наноцикллар, геосекундлар ва бошкалар)..
    8. Махаллий сув тизимлари вақт ва тартибига кўра ўзаро бирикиб минтакавий сув тизимларини ташкил этади. Вақт бу аснода чукурлик бўйича «қаватлараро» кўринишга эга бўлиб, тез рўй берадиган холат сизот сувлари ва тупрокнинг юқори кисмида юзага келади. Ушбу сабаб атроф мухитнинг ва ер ости сувларининг нефть махсулотлари билан ифлосланиши кенг майдонларда тарқалиб минтакавий даражага эга бўлишини кўрсатади.
    9. Атроф муҳитнинг нефть махсулотлари билан ифлосланишини митақавий кўриниши худудлар ва сув хавзалари бўйлаб турли хил таркалиши билан тавсифланади. Фарғона хавзаси ҳолатида нефть махсулотлари билан ифлосланиш неотектонид поясининг шимолий - шарқий, шаркий ва жанубий худудларда, шунингдек марказий кисмида таркалган. Сизот сувларининг фаол қатламини нефть махсулотлари билан ифлосланиш даражаси кенг кўламда ўзгаради. У юқори даражадан (меъёрдан бир неча баробар ортик) меъёр даражасигача ва меъёр даражасидан кам. Энг юқори кўрсаткич 15км2 майдонларда кузатилди (ФНҚИЗ), меъёрдагиси 10-30 гектар (АЁҚШ), меъёрдан ками ифлосланиш манбалари атрофидаги худудни эгаллайди.
    10. Очиқ сув ҳавзаларининг нефть махсулотлари билан ифлосланиши юкори даражадан меъёрий даражагача ўзгаради. Фарғона водийсидан чиқиб кетаётган нефть махсулотлари Сирдарёнинг ўрта оқимигача етиб борган ҳолатлари кузатилди. Фарғона ҳудуди Сирдарё бассейнининг нефть махсулотлари билан ифлосланиш манбаси хисобланади, унда Фарғона водийсидан чиқаётган нефть махсулотларининг Сирдарёнинг ўрта окими сувларига кўшилишининг балиқчилик хўжалиги учун мўътадил меъёрий кўрсаткичлардан ошиши зарарларининг ахамияти бахоланган.
    11. Юқорида келтирилган услубий кўрсатмалар нефть махсулотлари билан ифлосланишни қискартириш ва атроф муҳитни согломлаштириш бўйича тавсияларни кайта шакллантириб уларни Ўзбекистон Республикаси табиий шароитига мослаштириш гояси ишлаб чикилган.
    12. Ушбу кўрсатмалар геологик мухитнинг нефть махсулотлари билан ифлосланиш мониторингини ўзаги хисобланиб, у нафақат объект маълумотларини тахлил этишга, балки ифлосланиш манбааси ва объект холатини назорат килиш бўйича керакли карорлар ишлаб чиқишга асос бўлади.
    13. Буларнинг барчаси Фаргона бассейни ер ости сув тизимининг ва унга узвий боглик атроф мухитнинг нефть махсулотлари билан ифлосланиши ифодасининг илмий кўринишидир.

    Ботиржон Абдуллаев
    1-57
    0   0
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон амалиётида олтин-кумуш конлари вулканизм, асосан субвулканик, эксплозив ва дайка ҳосилалари билан парагенетик боғланган эди. Дайкалар бўйича олинган илмий тадкиқот натижалар бир катор геология, петрология ва маъданлашувни масалаларини ечишга имконият яратиб беради. Шунинг билан биргаликда асл металлар конларининг ҳосил бўлишидаги плутоник дайкаларини аҳамиятини аниқлаш асосий меъзонлардан биридир. Петрологик тадқикотларнинг ҳозирги замон услубияти фундаментал йўналишдаги плутоник дайкаларни маъданлашув шаклланишидаги аҳамиятини чукурроқ асослашни талаб этмокда.
    Бугунги кунда дунё микёсида дайкаларни ўрганиш магматик формацияларни ёши бўйича ажратишда маъданлашувнинг интрузиялар билан боғлиқлигини ва эндоген конларнинг жойлашувидаги қонуниятларни аниклашда айниқса муҳим. Дайкаларни ва улардаги ксенолитларни тадқиқ қилиш орқали турли таркибдаги дастлабки магма суюқлигининг ҳосил бўлиш вақти ва жойи; маъданли моддаларнинг манбалари ва йирик конларга тўпланиш геологик муҳитни; юкори мантия, пастки ва устки қобиқ таркиби, турли сатҳларининг тузилиши тўғрисида моддий далиллар олиш мумкин. Майда интрузиялар, дайка қамбарлари ва металлар тўпланишининг литосфера чуқурлик тузилиши билан ўзаро алоқадорлиги масалаларини ечиш ҳозирги давр фундаментал геологик тадкиқотларнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолмокда.
    Мамлакатимизда минерал ҳомашёлар билан узликсиз таъминлашга йўналтирилган илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ва олинган аниқ ва кенг камровли натижаларни амалиётга жорий этиш бўйича муайян ишлар олиб борилди. Жумладан, маъданли казилмалар билан бир каторда минерал ҳомашёларини бошқа самарали фойдаланишга, уларнинг захираларини кўпайтиришга ва қўллаш соҳаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида1 «Ижтимоий-иктисодий ривожланишни жадаллаштириш, халқнинг турмуш даражаси ва даромадларини ошириш учун ҳар бир худуднинг табиий, минерал-хомашё, ... салохиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш» бўйича вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан, Қизилолмасой олтин-кумуш маъданли майдони плутоник дайкаларини петрологик хусусиятларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси» ПФ-4947-сон, 2017 йил 24 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ- 3004-сон Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат килади.
    Тадқиқотнинг мақсади Чотқол тизмаси жанубий-ғарбий тармоқларидаги Қизилолмасой маъдан даласи плутоник дайка ҳосилаларини геологик-петрографик, петрокимёвий ва геокимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
    илк бор Қизилолмасой маъдан даласи олтин-кумуш конларида лампрофирлар (камптонитлар, одинитлар, керсантитлар) ассоциацияси аникланган;
    биринчи бор Қизилолмасой маъдан даласи плутоник дайка ҳосилаларининг геологик-петрографик, петрокимёвий ва геокимёвий хусусиятлари аниқланган;
    Қизилолмасой маъдан даласини лампрофир магматизмини маъдандорлигининг петрологик-геокимёвий меъзонлари ишлаб чиқилган;
    плутоник дайкаларнинг олтин-кумуш маъданлашувини чуқурликга башорат қилишнинг индикатори эканлиги аниқланган.
    Хулоса
    1. Қизилолмасой маъдан даласи олтин-кумуш конларида биринчи марта олтин-кумушли маъданлашувнинг биринчи бор лампрофир дайкалари (камптонитлар, одинитлар, керсантитлар) билан боғлиқлик аникланган ва геологик-қидирув ишлари амалиётида қўллаш тавсия этилган.
    2. Биринчи бор Қизилолмасой маъдан даласи лампрофир дайкаларининг геологик-петрографик, петрокимёвий ва геокимёвий хусусиятлари белгиланди. Уларнинг олтин-кумушли ва унта йўлдош нодир металли (W, Mo, Sn, As, Bi, Se, Те) ва нодир-ерметалли маъданлашувга потенциал маъдондорлиги меъзонлари тавсия қилинган.
    3. Қизилолмасой маъдан даласидаги маълум конларда камптонитлар, одинитлар, керсантитлардан иборат бўлган лампрофир магматизминининг геокимёвий ихтисослашувини такқослаш шуни кўрсатадики, лампрофир дайкаларининг шаклланишида энг кечки, эҳтимол анчагина чукурликдаги маъдан-магматик тизим муайян аҳамиятга эга бўлган. Дайка жинсларининг барча туркумларида кларк микдоридан юқори бўлган элементлар мавжудлиги намоён бўлди. Бу Ва, V, W, Mo, Re, Zr, Yb, Ag, Au, Cd, As, Se, Те, Sb, Bi, Pd ва U. Уларнинг кўпчилиги Чотқол-Қурама минтақаси Қизилолмасой маъдан даласида олтин-маргимуш, олтин-теллур ва олтин-кумушли ҳамда олтин-пиритли, олтин-полисульфидли ва олтин-теллурли минерал туркумлари формациялар учун маъдан ҳосил килувчи ва индикаторлар саналади.
    Мантия перидотитли ва базальтли магмаларида селеннинг типик элемент эканлигини, унинг чуқурлик магматизм жараёнларининг индикаторлигини ҳамда дайкаларнинг барча туркумлари жинсларида - олтин, кумуш, индикатор металлоид ва металлоген элементлар кларк микдорининг ортиқлигини ҳисобга олган ҳолда, Қизилолмасой маъдан даласи олтин-кумуш конлари шаклланишида плюмли ишқорли базальтоид магматизми алохида рол ўйнаган.
    4. Чукурлик мантия манбаси ва уларнинг маъдан-магматик тизими метамагматик табиати ҳақида хулоса чикаришга имкон берувчи плутоник дайкаларнинг петрологик белгилари илмий асосланган ва амалиётга жорий этишга тавсия килинди.

    Феруза Каримова
    1-49
    0   0