Реанимация ва интенсив терапияда инфузион терапия асоратлари

M.B Khaidarov, Ixtiyor Mamatkulov, N.Z. Zokirova, Mamur Tolipov

Инфузион­ терапия­ асоратлари­ таҳлил­ қилинди.­ Носпецифик­ асоратлар­ ичида­ алоҳида технологик,­ техник,­гиперволемик, гипоосмотик­ ва­ бошқалар ­аниқланди.­Технологик ­асоратлар­инфузион ­препаратлар­ ишлаб­ чиқариш­ технологиясининг­ бузилиши,­ уларнинг­ физик-кимёвий­ хусусиятлари­ (эритмани гипертониклиги,­рН­қийматини­пастлиги),­инфузия­ ўтказиш ­учун­ мосламалар ­материали­ва­ қурилмалари­ (катетерлар,­игналар,­филтрлар,­тизимлар­ва­б.)­билан­боғлиқ. ­Техник­асоратлар ­венага ­тушиб­ олишни­ танлаш­ ёки­ амалга­ оширишда,­ инфузия­ жараёнида­ ва­ узоқ­ вақт­ давомида­ ўрнатилган­ қон­ томир катетерларига­ парвариш­ қилишда­ техник­хатолар­ билан­ боғлиқ.­ Гиперволемик­ асоратлар­ қон­ томирга­ суюқликни­ тез­ ёки­ортиқ ча­киритилиши­ натижасидир.­ Аллергик­асоратлар­ инфузион ­эритмаларнинг­ ҳар­
қандай­ таркибий­ қисмига­ индивидуал­ юқори­ сезувчанлик­ билан­ боғлиқ.­ Инфузион терапиянинг­ ўзига­ хос­ асоратлари­ инфузион­ дорилар­ ёки­ алоҳида­ дори­ гуруҳларининг­ физик-кимёвий­ ва­ фармакологик­ хусусиятлари­ҳамда ­эритма­ таркибига­ хос аллергик ­жавоб­билан­боғлиқ.

249

Koʻrishlar

21

Yuklashlar

hh-index

6

Iqtibos