Бирламчи очиқ бурчакли глаукома билан оғриган беморларда антиҳипертензив дори терапиясининг самарадорлигини ўрганиш

N Yangieva, D Tuychiboeva

Олдинги  камера  бурчаги  хусусиятларига  боғлиқ  ҳолда  очиқ  бурчакли  глаукомани медикаментоз даволашнинг оптимал усулини танлаш. Бирламчи  очик  бурчакли  глаукома  мавжуд  беморларда  ўтказилган  гониоскопия маълумотларидан  келиб  чиққан  ҳолда,  касалликнинг  бошланғич  боскичида  дори  воситалари  билан монотерапия  ёки  улар  комбинацияси  кўринишида  дарҳол  даволаш  усулини  белгилаш  ва  унинг оқибатини  башоратлаш  керак.  Агар  олдинги  камера  бурчаги  (окб)  очик  ёки  кучсиз  пигмент ацияланган  ёки  пигментацияланмаган  бўлса,  қорачиқ  илдизи  суботрофияси  кўзга  ташланса,  унда траватан билан даволаш кўпрок самаралидир. Агарда окб очиқ бўлса ва эндо- ва экзопигментация намоён  бўлган  ҳолда  эса,  дуотрав  кўпрок  самарали  таъсир  этади.  Окб  “тумшуқсимон”  кўринишда бўлса, икки препарат - фотил-форте ва траватан комбинацияси билан даволашнинг самараси юкори бўлади. Окб пигментацияси купли намоён бўлган ҳолатда қўшимча даволаш усули сифатида диождли лтп даволаш усули самаралироқ бўлади.

242

Koʻrishlar

18

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos