2010-2019 yillar davrida O‘zbekiston Respublikasining kattalar aholisining ёшга bog‘liq макула degeneratsiyasi tufayli nogironlik dinamikasi

Nodira Yangieva, Feruza Mirboboyeva

Офтальмологик  касалликларни  ногиронлик  кўрсаткичларини ўрганиш  соғлиқни  сақлашнинг  кўплаб  илмий  ва  амалий  муаммоларини  ҳал қилиш учун катта аҳамиятга эга. Адабиёт маълумотларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, бизнинг минтақамизда қарилик макуляр дегенерация (ҚМД) туфайли ногиронликка чиқиш учун асослар умуман ўрганилмаган ва тадқиқотлар мавжуд эмас. Тадқиқот  мақсади.  Ўзбекистон  Республикаси  ва  Тошкент  шаҳрида  2010 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда ҚМД туфайли ногиронликнинг  ҳолати ва динамикасини ўрганиш.Натижалар. Ўзбекистонда биринчи марта умумий ва бирламчи ногиронлик кўрсаткичлари  тақдим  этилган  бўлиб,  улар  2019-йилда  100  минг  катта  ёшли аҳолига мос равишда 3,44 ва 0,61 ни ташкил этади. Тошкент шаҳрида 2019-йилда умумий  ва  бирламчи  ногиронлик  100  минг  аҳолига  мос  равишда  1,02  ва  0,43 нафарни  ташкил  этади.  2010  йилдан  2019  йилгача  бўлган  тадқиқот  даврида ногиронлик даражаси пасаймади. Комплекс ёндашув билан бир қаторда, агар бу тадбирлар ўз вақтида, босқичмабосқич ва узлуксиз амалга оширилсагина, юқори кўрсаткичларга эришиш мумкин бўлади.

113

Koʻrishlar

20

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos