www.sci-p.uz
II SON. 2025
855
ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ
ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Абилов Феруз
Самарканд вилоят ҳокимияти
Аннотация
.
Мазкур мақолада хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш орқали
камбағалликни қисқартириш масалалари алоҳида эътибор қаратилган. Ишлаб чиқариш
ва хизмат кўрсатишнинг ўсиши аҳолининг меҳнатдан топадиган даромадининг ошиб
боришига хизмат қилади. Ишлаб чиқариш
ва хизмат кўрсатиш соҳалари фаолиятининг
тўғри ва самарали ташкил этилиши инсонлар фаровонлигида, яъни турмуш даражаси
ва сифатида намоён бўлиши асосланган ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш
орқали камбағалликни қисқартириш имкониятлари таҳлиллар асосида очиб берилган.
Калит сўзлар:
камбағаллик, даромад, меҳнат, эҳтиёж, аҳоли фаровонлиги, ишчи
кучи, талаб, таклиф, инсон ресурслари, аҳоли бандлиги, аралаш иқтисодиёт.
ПУТИ ПОВЫШЕНИЯ БЛАГОСОСТОЯНИЯ НАСЕЛЕНИЯ ПУТЕМ СОКРАЩЕНИЯ
БЕДНОСТИ В СЕЛЬСКОЙ МЕСТНОСТИ
Абилов Феруз
Хокимият Самаркандской области
Аннотация
.
В данной статье основное внимание уделяется сокращению бедности
за счет развития сферы услуг. Рост производства и услуг способствует увеличению
доходов населения. Правильная и эффективная организация производственной и
сервисной сфер основывается на благосостоянии людей, т.е. качестве жизни, а
возможности сокращения бедности за счет развития сферы услуг выявляются на основе
анализа.
Ключевые слова:
бедность, доход, труд, потребность, благосостояние населения,
рабочая сила, спрос, предложение, человеческие ресурсы, занятость населения,
смешанная экономика.
WAYS TO IMPROVE THE WELL-BEING OF THE POPULATION BY
REDUCING POVERTY IN RURAL AREAS
Abilov Feruz
Samarkand regional government
Abstract.
This article focuses on poverty reduction through service sector development. The
growth of production and services contributes to the increase in income of the population. The
correct and effective organization of production and service sectors is based on the well-being of
people, i.e. quality of life, and the possibilities for reducing poverty through service sector
development are identified on the basis of analysis.
Keywords:
poverty, income, labor, need, welfare of the population, labor force, demand,
supply, human resources, employment of the population, mixed economy.
UOʻK:
338.012
855-860
www.sci-p.uz
II SON. 2025
856
Кириш
.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг туб мақсади –
инсонларнинг манфаатларини ишончли равишда ҳимоя қилиш ва меҳнатга лаёқатли
аҳолини иш билан таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш уларнинг турмуш
даражаси ва сифатини оширишдан иборатдир. Янги Ўзбекистонда инсон ресурсларини
ривожлантириш, меҳнат бозорини ислоҳ қилиш, аҳоли бандлигининг замонавий
шаклларини татбиқ этиш орқали қамбағалликни қисқартириш бўйича соҳада
кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, халқаро андозаларга жавоб берадиган
муносиб меҳнат муносабатларини кенг жорий этиш давр талабидир.
Табиийки, бундай мақсадга эришиш учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш
соҳаларини ривожлантириш орқали янги иш ўринлари барпо этилади ва аҳоли
бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартиришга эришилади.
2024 йилда иқтисодиёт тармоғининг хизмат кўсратиш соҳасида замон
талабларига жавоб берадиган, янгича маъно
-
мазмундаги ва самарали ислоҳатларни
амалга ошириш йўлида биринчи қадамларни қўйдик.
Адабиётлар шарҳи
.
Буюк файласуф Афлотун давлатни табиатнинг ўзи ҳосил қилган одамлар жамоаси
деб ҳисоблаган, ва у биринчи марта аҳолини икки қисмга бўлиш муқаррарлиги ҳақида
фикр билдирди: бой ва камбағал. Бироқ, Платон илмий ташкил этилган жамият адолат
тамойилларини амалга ошириши, ижтимоий барқарорлик ва ички интизомни
таъминлаши кераклигини илгари сурди, шунингдек қамбағалликдан чиқариш бўйича
ҳаракат, инсон ҳаёти давомида фаровон яшаш учун интилиши одатий ҳол сифатида
қабул қилишган ва уни қўллаб
-
қувватлаш лозим деб ҳисоблашган
БМТ Европа Иқтисодий комиссиясининг
«
Камбағалликни ўлчаш бўйича
қўлланма
»
сида:
Камбағаллик
-
эса инсоннинг ҳаёти давомида танлов ва имкониятларга
эга бўлмаслиги, жамиятда тўлақонли иштирок этиш учун тўсиқларнинг мавжудлиги,
бундан ташқари, оиласини боқиши ва кийинтириши, таълим олиши ёки касалхонада
даволаниши, бирор соҳада фаолият юритиши ёки даромад олишга имкон берадиган
меҳнат билан таъминлаш имкониятлари етишмаслиги ҳамда кредит олиш
имкониятининг чекланганлигида намоён бўлади. Шунингдек, камбағаллик
-
бу
инсонлар, уй хўжаликлари ва жамоаларнинг ижтимоий жиҳатдан чегараланганлиги,
хавф
-
хатарлар олдида чорасизлиги ҳамда ночорлиги саналади
дейилган (2017 йил
Нью
-
Йорк, Женева).
Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги иқтисодий
тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Бош илмий ходими Бахтишод Хамидов
камбағаллик деганда инсоннинг бирламчи эҳтиёжларини (озиқ
-
овқат, кийим
-
кечак, уй
-
жой, таълим ва соғлиқни
-
сақлаш) қондиришга имкониятнинг мавжуд эмаслигини
тушунса, бошқалар –
танлов эркинлигининг етарлича эмаслиги ёки кунига 1,90
доллардан кам миқдорга кун кечиришни, учинчи томон эса –инсоннинг жамият
ижтимоий
-
иқтисодий ҳаётидаги иштирокига путур етказувчи ижтимоий, таълим ва
соғлиқни
-
сақлаш соҳасидаги тўсиқларнинг доимий доирасини тушунишади, деб
таъкидлаган.
Профессор Муҳаммедов
(2020)
фикрича “Камбағал аҳоли деганда икки тоифани
назарда тутиш мумкин, биринчи тоифа камбағал аҳоли –
бу ўз ҳаётини тузатишни
1
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations Special Issue
–
4 (2021) / ISSN 2181-
1415Candidate of Economic Sciences, Associate Professor of Namangan Institute of Engineering and Technology,
Namangan, Uzbekistan.
2
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси. Камбағалликни камайтириш учун нима қилиш керак?Ўзбекистон
Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Бош илмий
ходими Бахтишод Хамидов
https://review.uz/oz/post/ozbekistonda-kambagallik-darajasi-kambagallikni-kamaytirish-
uchun-nima-qilish-kerak
www.sci-p.uz
II SON. 2025
857
истамайдиган, истаса
-
да, бунга ҳаракат қилишга дангасалик қиладиганлар. Иккинчи
тоифаси эса маълум сабаблар туфайли шундай ҳолга келиб қолган, ишлашни
истайдиган, аммо баъзи сабаблар билан бунга имкон тополмаган инсонлардир” деб
таъкидлайди.
Профессорлар Пардаев, Пардаевларнинг
(2020)
фикрича “Камбағаллик тоифасига
кирадиган аҳолини уч гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчиси ишсизлар, тегишли малакаси
бор, аммо ўзларига муносиб иш топа олмаётган
аҳоли. Иккинчи тоифага, иш билан банд,
аммо олган ойлик маоши оиласини камбағаллик чегарасидан чиқиб кетишига етарли
бўлмайдиган шахслар. Учинчиси, ишлаш имконияти йўқ (ногиронлиги бор, меҳнатга
қобилиятсиз, боқувчиси йўқ болалар ва қариялар) аҳоли қатлами”
.
Тадқиқот методологияси
.
Мазкур мақолада Янги Ўзбекистонни ривожлантириш шароитида, ҳар бир оилада
мавжуд муаммолар ўрганиш орқали қамбағаллик даражасини пасайтириш
масалаларига алоҳида урғу берилган. Камбағалликни қисқартириш масалаларини
ўрганишда белгилаш, таҳлил қилиш, синтез, тизимли таҳлил, кузатув
-
анкеталаш
усулларидан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
Жаҳон миқёсида қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли фаровонлигини ошириш муҳим
аҳамият касб этади.
Маълумотларга кўра “дунё аҳолисининг 45,3 фоизи қишлоқ
жойларда истиқомат қилади”
. Ўзбекистонда ҳам “жами аҳолининг қарийб 50,0 фоизи
қишлоқ жойларига тўғри келади”
. Маълумотларга қараганда “жаҳондаги жами қашшоқ
аҳолининг 70 фоизи ҳам айнан қишлоқ жойларда яшовчи аҳолидир”
. Бирлашган
Миллатлар Ташкилотининг 2030 йилга мўлжаллаган тараққиёт дастурида хизмат
кўрсатиш соҳаси қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш ва камбағалликка барҳам
беришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.
Иқтисодиётимизни мутлақо янги асосда ташкил этиш ва янада эркинлаштириш,
унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация ва
диверсификация қилиш бўйича қатор қонунлар, фармон ва қарорлар, пухта ўйланган
дастурлар қабул қилинди ва улар изчил амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда камбағалиликни қисқартириш йўналиши 2020 йилда давлат
сиёсати даражасига кўтарилди ва Президентимиз томонидан муваффақиятли халқаро
тажрибадан келиб чиқиб, камбағалликни қисқартиришнинг таъсирчан воситаларини
амалиётга жорий этиш, уни ҳисоблашнинг мезон ва усулларини ҳамда узоқ муддатга
мўлжалланган стратегиясини ишлаб чиқиш каби қатор вазифалар белгилаб берилди.
2020 йилнинг 23 сентябрида Президентимиз томонидан Бирлашган миллатлар
ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75
-
сессиясида қашшоқликни тугатиш ва
камбағалликка қарши курашишни Ассамблея навбатдаги сессиясининг асосий
мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал
саммитни ўтказиш таклифи берилгани фикримизга яққол мисолдир.
Ўтган 2024 йил давомида биз учун ғоят муҳим бўлган камбағалликни қисқартириш
ва янги иш ўринларини ташкил этиш
масаласи доимий эътиборимиз марказида бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Камбағалликдан
фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора
-
тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ
-330-
сон, «Камбағалликни
қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва
самарадорликни ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 4 октябрдаги ПҚ
-347-
3
https://www.eurekalert.org/pub_releases/2019-03/ifpr-2gf032219.php
4
Ўзбекистон рақамларда. Статистик тўплам
,
Тошкент, 2020 йил. 54 б
www.sci-p.uz
II SON. 2025
858
сон ҳамда «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун
молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 14 февралдаги ПҚ
-64-
сон қарорлари фикримизнинг
яққол далилидир.
Ўз
-
ўзидан аёнки, биз аҳоли бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни
қисқартиришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, бу масалага
нафақат сон, балки сифат жиҳатидан ҳам алоҳида аҳамият беришимиз зарур”
(
Мирзиёев
,
2018).
Аҳоли бандлиги –
кишиларнинг даромадини ҳосил қилувчи омилдир.
Мамлакатимизда шаклланиб бораётган аралаш иқтисодиётга хос бўлган жиҳат –
бу
камбағаллар сони ва салмоғини қисқартириб боришдир.
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг ўсиши аҳолининг меҳнатдан топадиган
даромадининг ошиб боришига хизмат қилади. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш
соҳалари фаолиятининг социал (ижтимоий) самараси –инсонлар фаровонлигида, яъни
турмуш даражаси ва сифатида намоён бўлади. Иш ўринларига эга инсонлар ижтимоий
ҳаётда ўз ўрнини топадилар, қобилият ва истеъдодларини юзага чиқара оладилар.
Аралаш иқтисодиёт шароитида иш билан бандликнинг тавсифи кишиларнинг
мулкий мақомига боғлиқ бўлади, мулкдорлар, яъни капитал эгалари тадбиркорлик
билан банд бўлсалар, меҳнат аҳли ёлланиб ишлайди. Ёлланиб ишлаётган инсонлар
ишлаб чиқариш воситаларига эга эмаслиги сабабли, ўз жисмоний ҳамда ақлий
қувватларини сотишади. Демак, ҳозирги замон иқтисодий муносабатларда
инсонларнинг жисмоний ҳамда ақлий қувватлари товар шаклида бўлади. Улар меҳнат
бозорида олди
-
сотди объекти ҳисобланади.
Инсонларнинг иш билан бандлик даражасини меҳнат бозоридаги талаб
белгилайди. Бироқ бу бозордаги муносабатлар давлат томонидан тартибга солиб
турилади.
Ҳозирги замон иқтисодиётида ишчи кучига талаб билан таклиф ўртасидаги энг
самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, ишчи кучининг баҳоси, меҳнат шароити,
ишчи (ходим)нинг у ёки бу ижтимоий муаммоларини ҳал қилиши, ижтимоий
-
меҳнат
низоларини тартибга солиш хусусида иш берувчи билан ходим ўртасидаги
муносабатларни тартибга солиш кабилар долзарб масалалар сирасига киради.
Юқорида кўрсатиб ўтилган тадбирларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда
камбағалликни қисқартириш билан биргаликда иқтисодиётини юксалтиришдаги
ҳиссаларини янада оширишда, уларнинг миллий мафкура ҳамда умумхалқ
манфаатларининг фаол курашчисига айланишида муҳим омил вазифасини бажаради.
Шунингдек, қишлоқ жойларда камбағалликни қисқартириш ва унинг олдини олиш учун
бир қатор самарали чора
-
тадбирлар амалга оширилмоқда. Қуйида ушбу
йўналишлардаги асосий стратегиялар ва амалий тадбирларни амалга ошириш муҳим
ҳисобланади
(1-
расм
).
www.sci-p.uz
II SON. 2025
859
1-
расм. Қишлоқ жойларда камбағалликни қисқартириш ва унинг
олдини олиш чора
-
тадбирлари
Қишлоқ жойларда камбағалликни қисқартириш ҳамда доимий истиқомад
қилаётган аҳоли фаровонлигини ошириш мамлакатимизнинг асосий вазифасидир.
Чунки, қишлоқ жойларда яшаётган доимий аҳоли сони Республика доимий аҳоли сонига
нисбатан деярли 50 фоизини ташкил этмоқда. Бу эса мамлакатнинг ижтимоий –
иқтисодий ривожланишида қишлоқ жойлари муҳим ўринга эга эканлигидан далолат
беради.
1-
жадвал
Ўзбекистон Республикаси 2010
-
2024 йилларда доимий аҳоли сони тўғрисида
маълумот
( минг киши)
Йиллар
Ўзбекистон Республикаси
Самарқанд вилояти
Жами
шундан:
қишлоқ
Жами
шундан:
қишлоқ
сони
улуши
сони
Улуши
2010
28 001,4
13 575,5
48,4
3119,0
1958,6
62,7
2011
29 123,4
14 226,0
48,8
3270,8
2068,2
63,2
2012
29 555,4
14 412,2
48,7
3326,2
2025,0
60,8
2013
29 993,5
14 623,4
48,7
3380,9
2068,2
61,1
2014
30 492,8
14 937,6
48,9
3445,6
2120,8
61,5
2015
31 022,5
15 274,5
49,2
3514,8
2177,8
61,9
2016
31 575,3
15 611,4
49,4
3583,9
2228,6
62,1
2017
32 120,5
15 869,7
49,4
3651,7
2278,9
62,4
2018
32 656,7
16 124,0
49,3
3720,1
2329,3
62,6
2019
33 255,5
16 448,8
49,4
3798,9
2384,2
62,7
2020
33905,2
16 761,1
49,4
3877,4
2439,1
62,9
2021
34 558,9
17 048,5
49,3
3 947,7
2 489,0
63,0
2022
35 271,3
17 335,6
49,2
4 031,3
2 548,2
63,2
2023
36 024,9
17 654,0
49,0
4 118,2
2 605,2
63,3
2024
36 799,8
18 028,7
49,0
4 208,5
2 665,6
63,3
6
stat.uz Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика Қўмитасининг маълумотлари
Қишлоқ жойларда камбағалликни қисқартириш ва
унинг олдини олиш чора
-
тадбирлари
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя
тизимини кучайтириш
Таълим ва касбий тайёргарликни
кучайтириш
Молиявий хизматларга киришни
осонлаштириш
Инфратузилмани яхшилаш ва
ижтимоий хизматларга киришни
кенгайтириш
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш
ва агробизнесни қўллаб
-
қувватлаш
Давлат ва халқаро ташкилотлар билан
ҳамкорлик
www.sci-p.uz
II SON. 2025
860
Юқоридаги 1
-
жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Самарқанд вилояти
аҳолисининг 50 фоиздан кўпроқ қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилади. Қишлоқ
жойларида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ҳамда камбағалликни
қисқартириш
биринчи навбатда, ушбу соҳани бугунги ҳолати ва муносиб ривожланиш
тенденцияларини чуқур таҳлил қилишни, ушбу соҳада мавжуд бўлган муаммоларни
аниқлашни ва уларнинг ечимларини излаб топишни, мамлакатнинг мавжуд ички ресурс
ва имкониятларни белгилашни, келажакда қишлоқ жойларида замонавий талаб асосида
янги хизмат турларини аниқлашни ва улардан унумли фойдаланишни тақозо этади.
Хулоса ва таклифлар.
Юқоридаги фикрлардан хулоса қилиб, қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш
соҳасининг ҳолати, реал содир бўлаётган ижтимоий
-
иқтисодий кўрсаткичларнинг
миқдор ва сифат ўзгаришини акс эттирувчи рақамлар ушбу соҳанинг ривожланиш
даражасини билдиради. Ҳозирги кунда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш,
агросервис хизматлари турларини қўллаб
-
қувватлаш муҳим аҳамият касб этади.
Камбағалликни қисқартириш масалалари турли мақсадли дастурлар орқали амалга
оширилади, аҳоли ва хусусий секторнинг тегишли манфаатдор
томонларига мақсадли
инвестицияларни қўллаб
-
қувватлаш ҳамда молиявий заҳираларни яхшилаш орқали
қишлоқ жойларида хизматлар товар ва маҳсулотларнинг қўшимча қиймат занжирининг
ошишига олиб келади. Бу эса қишлоқ аҳолисининг иш билан бандлик даражасига
ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга камбағалликни қисқаришига сабаб бўлади.
Адабиётлар
/
Литература/Reference:
Ricardo, David (1817) On the Principles of Political Economy and Taxation. Piero Sraffa
(Ed.) Works and Correspondence of David Ricardo, Volume I, Cambridge University Press,
1951, p. 135.
Муҳаммедов М. (2020) 1,9 АҚШ долларидан кам маблағга кун кечираётганлар
//“Zarafshon” газетаси. 2020 йил 23 июнь. 68 сон. 2
-
бет.
Абдураҳмонов Қ.Х., Холмўминов Ш.Р. (2004) “Меҳнат иқтисодиёти ва
социологияси”. Ўқув қўлланма –Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Адабиёт
жамғармаси нашриёти.
Мирзиёев Ш.М. (2018) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. –Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 8
-
11 бетлар.
Мирзиёев Ш.М. (2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг
2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. “Халқ сўзи” газетаси, 2020
йил 25 январь, № 19 (7521)
.
Пардаев М.Қ., Пардаев О. (2020) Камбағалликни баҳолаш ва уни камайтириш
йўллари. Рисола. Самарқанд.
Статистик тўплам (2020) Ўзбекистон рақамларда. Тошкент,
-
54 б
.
Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётни
ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид Давлат сиёсатини тубдан
янгилаш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-5975-
сон. 26.03.2020 йил. (Decree (2020)
No. PD-5975 of the President of the Republic of Uzbekistan "On measures to radically update
the state policy on economic development and poverty reduction." 26.03.2020.).
Ҳамидов Б. (2020) Ўзбекистонда камбағаллик даражаси. Камбағалликни
камайтириш учун нима қилиш керак? (Hamidov B. (2020) "Poverty rate in Uzbekistan.
What should be done to reduce poverty?") review.uz/oz/au1 09.06.2020 15:13 780.
