www.sci-p.uz
II SON. 2025
515
МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАР ТИЗИМИДА УЙ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ҲАҚ
ТЎЛАНМАЙДИГАН МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ ҲИСОБ
-
КИТОБЛАРИ
PhD
Мамаджанов Аброрали
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
ORCID: 0009-0002-8979-4531
Аннотация
.
Ушбу мақолада уй хизматларини кўрсатиш бўйича ҳақ тўланмайдиган
меҳнат фаолияти, уни баҳолаш усуллари, халқаро тавсиялар ва ёндашувлар, аҳолининг
пул тўланмайдиган хизматлари таркиби, аҳолининг пул тўланмайдиган хизматлари
кузатуви, кузатув натижасида амалга оширилган ҳисоб
-
китоблар натижалари ва
уларни хорижий давлатлар билан солиштириш асосида амалга оширилган таҳлиллар
келтирилган
.
Калит сўзлар:
миллий ҳисоблар тизими, уй хизматларини кўрсатиш бўйича ҳақ
тўланмайдиган меҳнат фаолияти, ўз эҳтиёжлари учун истеъмол қиладиган товарлар
ва хизматлар, ёрдамчи ҳисоб, уй хўжаликлари
сектори, ғамхўрлик қилиш.
НЕОПЛАЧЕННЫЕ ТРУДОВЫЕ РАСЧЕТЫ ЗА ОКАЗАНИЕ БЫТОВЫХ УСЛУГ В СИСТЕМЕ
НАЦИОНАЛЬНЫХ СЧЕТОВ
PhD
Мамаджанов Аброрали
Министерство цифровых технологий Республики Узбекистан
Аннотация.
В данной статье рассмотрены неоплачиваемая домашняя работа,
методы их оценки, международные рекомендации и подходы, состав неоплачиваемых
услуг населения, мониторинг неоплачиваемых услуг населения, результаты расчетов,
произведенных в результате наблюдения и анализа, произведенного на основе их
сравнения с зарубежными странами.
Ключевые слова:
неоплачиваемая домашняя работа, товары и услуги
потребляемые для собственных нужд, вспомогательный счет, сектор домашнего
хозяйства, уход.
UNPAID LABOR SETTLEMENTS FOR THE PROVISION OF DOMESTIC SERVICES IN THE
SYSTEM OF NATIONAL ACCOUNTS
PhD
Mamadjanov Abrorali
Ministry of Digital Technologies of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
This article discusses unpaid domestic work, methods of their assessment,
international recommendations and approaches, the composition of unpaid services of the
population, monitoring of unpaid services of the population, the results of calculations made as a
result of observation and analysis made on the basis of their comparison with foreign countries.
Keywords:
unpaid domestic work, goods and services consumed for own needs, auxiliary
account, household sector, care.
UOʻK:
31:338.48(575.1)
515-525
www.sci-p.uz
II SON. 2025
516
Кириш.
Миллий ҳисоблар тизими тамойилларига кўра, уй хўжаликлари томонидан ўз
эҳтиёжлари учун истеъмол қиладиган товарлар ва хизматларнинг айрим турлари уй
хўжаликлари секторининг ишлаб чиқариш чегарасига киритилади, айримлари эса
киритилмайди.
Шунга қарамай, дунёнинг айрим давлатларида олиб борилган илмий тадқиқотлар
натижасида, кенг қамровли инклюзив фаровонликни баҳолаш учун статистик
маълумотлар тўпламини шакллантириш мақсадида уй хўжаликлари ёрдамчи ҳисобига
тегишли қиймат кўрсаткичларини қўшиш ёндашувлари мавжуд. Бунда уй хўжалиги
аъзосининг нафақат ўз истеъмоли учун, балки уй хўжаликларининг бошқа аъзолари
учун ҳам хизмат қилиши билан боғлиқ жараёнлар, аҳолининг айрим қатламларининг
бандлигини ҳисобга
олиш ва демографик жараёнларнинг оқибатлари ўрганилиши
назарда тутилади.
Ушбу йўналишда олиб борилган тадқиқотлар, уй хўжаликлари учун ёрдамчи
ҳисобларни амалга ошириш,
шахсий фойдаланиш учун хизмат кўрсатиш фаолиятини
алоҳида фаолият тури сифатида тан олиниши МҲТ
ишлаб чиқариш чегараларини
кенгайтиради, шунингдек ихтиёрдаги даромад ва жамғариш нормаси каби миллий
ҳисобларнинг анъанавий элементларини чуқурроқ тушунишга ёрдам беришини
кўрсатади.
Уй хўжаликлари ёрдамчи
ҳисобида ўз истеъмоли учун ишлаб чиқарилган
хизматлар ҳисоби ва уй хўжаликлари сектори ҳисоби маълумотларини умумлаштириш
асосида уй хўжаликларининг кенгайтирилган ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ҳамда
ихтиёрдаги даромадни шакллантириш имконияти юзага келади.
Бунда уй хўжаликларининг якуний истеъмолга харажатлари уч қисмга бўлинади:
оралиқ истеъмол, асосий воситаларни уларни чиқиб кетишини ҳисобга олган ҳолда
сотиб олиш, товарлар ва хизматларнинг якуний истеъмоли.
Адабиётлар шарҳи
.
Иқтисодий фаровонлик батафсил ифодаловчи иқтисодий ўсиш тўғрисидаги
ёндашувларда, амалдаги ЯИМ кўрсаткичига қўшимча равишда, уй хўжаликлари
томонидан ҳақ тўланмайдиган хизматларни ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш таклиф
этилади.
“Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ)
2008” услубиётида аҳолининг пул тўланмайдиган
хизматларини ҳисобга олиш бўйича муаммолар мавжудлиги сабабли, униишлаб
чиқариш чегарасига киритилмайди.
Жакес Чармеснинг
(
2019
)
таъкидлашича ўз истеъмоли учун хизматлар ишлаб
чиқариш фаолиятини қўшган ҳолда ишлаб чиқариш чегараларини кенгайтириш
шартли ҳисобланган аралаш даромад ва узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол
товарлари шаклидаги капитал хизматларнинг умумий ҳажмини ифодалайди.
“Миллий ҳисоблар тизими 2008” тавсияларига кўра, уй хўжаликларининг якуний
истеъмол харажатлари бир томондан, улар ўз истеъмоли учун ишлаб чиқарилган
маҳсулотларнинг қўшимча истеъмоли натижасида ошса, иккинчи томондан, улар
оралиқ истеъмолга ўз истеъмоли учун хизматлар ишлаб чиқариш жараёнида
фойдаланиладиган товарлар ва хизматларни ўтказиши ҳисобига ва узоқ муддатли
истеъмол товарларини асосий капиталнинг ялпи жамғарилишига ўтиши ҳисобига
камаяди
(
Система национальных счетов
, 2008).
Ғойибназаровнинг
(
2006
)
фикрича ялпи жамғариш
ихтиёрий даромадлар ва
якуний истеъмол харажатларидаги ўзгаришларга мос равишда ошади
ва асосий
капиталнинг ялпи жамғарилишига мос бўлади. Соф кредитлаш ёки соф қарздорлик
кўрсаткичлари ўзгармайди.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
517
Вақт ресурси чекланганлиги сабабли уй хўжалиги аъзолари уй хўжалигида нобозор
ишлаб чиқаришни амалга ошириш ёки пулли хизматлар кўрсатиш ҳисобига пул топиб,
зарурий маҳсулотларни сотиб олиш юзасидан қарор қабул қилиши талаб этилади.
Уй хизматлари кўрсатиш бўйича ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолияти уй
-
жойларни йиғиштириш, сақлаш, оёқ кийимни тозалаш ва ювиш, харид қилиш, уй
хўжалигини юритиш, бошқа уй хўжаликларига ёрдам кўрсатиш кабиларни ўз ичига
олади
(
Ғойибназаров
, 2006
)
.
Уй хизматларини кўрсатиш бўйича ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолияти қуйидаги
кўринишларда номоён бўлади
(
Европейская экономическая комиссия,
2017).
1-
расм.
Уй хизматларини кўрсатиш бўйича ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолияти
Бунда ўз истеъмоли учун хизматларни ишлаб чиқариш уй хўжалигида яшовчи уй
хўжалиги аъзолари томонидан ишлаб чиқарилган ва истеъмол қилинган нобозор
муносабатларга асосланган фаолиятни ўз ичига олади.
Ўз истеъмоли учун хизматлар ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш БМТ
ЕИКнинг “Уй
хизматларини кўрсатишда ҳақ
тўланмайдиган меҳнат фаолиятини баҳолаш бўйича
қўлланмаси”сида
(2017)
батафсил берилган.
Кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш бўйича олиб борган тадқиқотларимизда
уй хўжаликларининг ҳақ
тўланмайдиган фаолияти тўғрисидаги кўрсаткичлар ҳамда
МҲТнинг бошқа соҳалари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, хизматлар турлари,
баҳолашнинг самарали усуллари кўрсатиб ўтилган
(
Мамаджанов
, 2024
)
.
Шунингдек, кўнгиллиларнинг меҳнат фаолияти бу бошқа шахсларнинг
манфаатларини кўзлаб, беғараз амалга ошириладиган ҳақ
тўланмайдиган меҳнат
фаолиятини акс эттиради.
Тадқиқот методологияси.
Мазкур мақолада маълумотлар “Миллий
ҳисоблар тизими –
2008” ҳамда
БМТ
ЕИКнинг “Уй хизматларини кўрсатишда ҳақ
тўланмайдиган меҳнат фаолиятини
баҳолаш бўйича қўлланмаси”сида белгиланган концепцияларга асосланган статистик
маълумотларни гуруҳлаш, солиштирма таҳлил, танланма кузатув усулларидан
фойдаланилди. Тадқиқот методологияси сифатида адабиётлар қиёсий таҳлили,
мантиқий ва таркибий таҳлил қилиш, гуруҳлаштириш ва қуёсий таққослаш
усулларидан фойдаланилди.
Ғамхўрлик қилиш
Уй ишлари
Кўнгиллиларнинг
меҳнат фаолияти
www.sci-p.uz
II SON. 2025
518
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Ушбу фаолиятни баҳолаш бўйича таърифлар, баҳолаш бўйича тавсия этиладиган
ёндашувлар Халқаро меҳнат ташкилотининг “Кўнгиллилар меҳнат фаолиятини ўлчаш
бўйича қўлланмаси”да
(2021)
батафсил келтирилган.
Ушбу қўлланмада келтирилган таърифларга кўра, юқорида кўрсатилган меҳнат
фаолияти шаклларининг иккаласи ҳам жуда ўхшаш хизмат гуруҳларини ўз ичига олади.
Шу сабабли уларни фарқлаш учун тегишли хизматларни қабул қилувчилар мезонига
эътибор қаратиш лозим.
Хусусан, бир хонадонда яшовчи кекса қариндошига овқат тайёрлаб бериш ўз
истеъмоли учун хизмат ишлаб чиқариш бўйича меҳнат фаолияти сифатида ҳисобга
олинса, шу вақтнинг ўзида шунга ўхшаш хизматни оила аъзоси бўлмаган бошқа уй
хўжалигида истиқомат қиладиган шахс томонидан бажарилиши кўнгиллилар меҳнат
фаолияти сифатида ҳисобга олинади. Ўз истеъмоли учун хизмат кўрсатиш болани
парваришлаш, кексаларга ғамхўрлик қилиш, овқат пишириш, пишириқлар тайёрлаш,
транспорт хизматлари, уй хўжалигини тасарруф этиш, кир ювиш ва кийимларни
таъмирлаш, харидларни амалга ошириш, уй жиҳозларини таъмирлаш, ўз уйини жорий
таъмирлаш, бошқа хизмат турлари.
Ўз истеъмоли учун хизмат кўрсатиш бўйича уй хўжаликларининг ҳақ
тўланмайдиган меҳнат фаолияти икки хил усулда баҳоланади:
-
харажатлар усули;
-
ишлаб чиқариш усули.
Харажатлар усулида иш ҳақи, капитал харажатлар ва оралиқ истеъмол каби ушбу
хизматларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган харажатлар йиғиндиси орқали
қуйидаги фоймула ёрдамида баҳоланади
(
Европейская экономическая комиссия, 2017)
:
O=CE + T
–
S + CFC + RC,
(1)
бу ерда:
O
-
ишлаб чиқариш ҳажми;
CE
-
шартли ҳисобланган иш ҳақи;
T
-
ишлаб чиқариш учун бошқа солиқлар;
S
-
ишлаб чиқариш учун бошқа субсидиялар;
CFC
-
асосий капитал истеъмоли;
RC
-
капиталдан даромад.
Ушбу ҳисоб
-
китобларни амалга ошириш учун ҳар 5 йилда бир марта танланма
статистика кузатувларини ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Ишланган соатлар учун шартли тўлов қийматини аниқлашда эквивалент бозор
хизматларини ишлаб чиқариш учун тўланадиган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлардан
фойдаланилади.
Бозор ишлаб чиқариши билан ўзаро қиёслаш мақсадида солиқлар ва субсидиялар
ҳамда ялпи аралаш даромад кўрсаткичлари бўйича шартли тузатишлар киритиш тавсия
этилади.
Ишлаб
чиқариш
усулида
ҳар
бир
тегишли
хизматларни
бозорда
айирбошланадиган ўхшаш хизматлар нархига кўпайтириш орқали қуйидаги формула
ёрдамида амалга оширилади:
CE=GVA
–
CFC
–
T + S
–
RC, (2)
бу ерда:
GVA
-
ялпи қўшилган қиймат.
Бунда оралиқ истеъмол харажатлари, яъни меҳнат фаолиятида ишлатиладиган ва
бозордан сотиб олинадиган товарлар ҳамда хизматлар истеъмолини баҳолашда уй
хўжаликлари харажатлари кузатуви маълумотларидан фойдаланиш мумкин.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
519
Юқорида айтиб ўтилган халқаро қўлланмада харажатлар усулидан фойдаланиш
тавсия этилади. Шунингдек, ишлаб чиқариш усули натижалари қиёсий таҳлилларда
фойдаланилади.
Тадқиқот доирасида, халқаро тавсиялар ва ўрганилган хорижий тажрибалар
асосида Ўзбекистонда уй хизматларини кўрсатиш бўйича ҳақ тўланмайдиган меҳнат
фаолиятини баҳолаш ишлари амалга оширилди. Бунда дастлаб, ҳисоб
-
китобларда
фойдаланиш учун амалиётда мавжуд маълумотлар манбалари инвентаризация
қилинди.
Мавжуд маълумотлар манбаларини Инвентаризация натижасида уй хизматларини
кўрсатиш бўйича ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятини баҳолаш учун маълумотлар
етарли эмаслиги маълум бўлди. Тадқиқот доирасида, халқаро ташкилотлар тавсиялари
ва хорижий давлатлар тажрибалари асосида уй хизматларини кўрсатиш бўйича ҳақ
тўланмайдиган меҳнат фаолиятини баҳолаш мақсадида танланма кузатув саволномаси
ишлаб чиқилди.
Мазкур кузатув саволномаси асосида кузатув Ўзбекистон Республикаси бўйича
аниқ ва ишончли маълумотларни олиш мақсадида танланма усулда ўтказилади. Кузатув
ихтиёрийлик тамойили асосида иштирок этиши орқали ташкил этилди. Кузатув уй
хўжалиги аъзолари билан электрон анкета шаклида ўтказилди. Танланма кузатув
тўплами уй хўжаликлари бош тўпламининг бир қисми (550 киши ёки 0,00002%)ни
ташкил этди. Бунда кузатувнинг сифатли бўлишини ва тўғри натижаларни олинишини
таъминлаш мақсадида асосий эътибор қишлоқ ва шаҳарда яшовчи аҳоли ҳамда
эркаклар ва аёлларни тенг нисбатларда танлаб олишга қаратилди.
Уй хизматларини кўрсатиш бўйича ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятини
баҳолаш мақсадида ташкил этилган мазкур танланма кузатув давомида уй хўжаликлари
билан 1
-
вақт (бир марталик) “Пул тўланмайдиган меҳнати фаолиятини ўрганиш
саволномаси” бўйича сўров ўтказилади.
Сўров ўтказиш дастури қуйидаги маълумотларни ўз ичига оладиган саволларни
қамраб олган:
Ёшингиз, жинсингиз ва оиладаги мавқейингиз;
Ҳозирги кунда қандай иш фаолияти билан шуғулланасиз ва шу иш учун сиз ўртача
қанча вақт сарфлайсиз;
Қуйидаги уй ишларини бажариш учун сиз ўртача қанча вақт сарфлайсиз: овқат ва
бошқа егуликлар пишириш, уй тозалаш, кир ювиш ва кийимларни дазмоллаш, уйдаги
жиҳозларни таъмирлаш, оилада болалар ва қарияларни парваришлаш, оилага зарурий
маҳсулотларни сотиб олишга, ховли, боғ ёки хўжалик ишлари, уй хайвонларини
парваришлаш, бошқа одамларга (қўшнилар, дўстлар ёки қариндошлар) ғамхўрлик
қилиш;
Сизнингча, Ўзбекистонда пул тўланмайдиган
уй ишларида аёлларнинг улуши
қанча;
Сизнинг оилангизда пул тўланмайдиган уй ишларининг тақсимоти қандай;
Ҳар куни қуйидаги фаолиятларга қанча вақт ажратасиз.
Танланма кузатув натижаларини бош тўпламга тарқатиш дастурий маҳсулотдан
фойдаланган ҳолда амалга
оширилди.
Тадқиқот доирасида кузатув натижалари умумлаштирилди ва хорижий давлатлар
маълумотлари билан қиёсий таҳлил қилинди.
Тадқиқотимиз доирасида, ўтказилган танланма кузатув маълумотлари асосида
амалга оширилган ҳисоб
-
китоблар натижалари Жакуис Чармеснинг
(2019)
“Пул
тўланмайдиган фаолиятлар ва меҳнат бозори” номли китобида келтирилган дунёнинг
бир қатор давлатлари маълумотлари билан қиёсий таҳлил қилинди.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
520
2-
расм. Аёлларнинг турли тоифадаги ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятига
сарфлаган вақти, бир кунда минут
(Charmes,
2019
)
Юқоридаги расмда дунёда турли давлатларда аёлларнинг турли тоифадаги ҳақ
тўланмайдиган меҳнат фаолиятига сарфлаган вақти тўғрисида маълумотлар
келтирилган. Ушбу маълумотлардан кўриш мумкинки, Ўзбекистон дунёда аёлларнинг
ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятига сарфлаган вақти бўйича юқори ўринларда
туради. Ўзбекистонда аёллар ўртача кунига 392 минут вақтини ҳақ тўланмайдиган
меҳнат фаолиятига сарфласа,
Мексикада 423 минут, Ироқда 345 минут, Туркияда 330
минут, Беларусда 291 минут, Германияда 269 минут, АҚШда 264 минут, Францияда 234
минут сарфлайди. Бу кўрсаткичлар бевосита мамлакатдаги ишсизлик даражаси, миллий
анъаналар, диний қарашлар ва оилага бўлган муносабат билан изоҳланади.
Эътиборли жиҳати шундаки, ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятининг асосий
қисмини барча давлатларда аёллар уй хўжалигининг якуний истеъмоли учун
сарфлайди. Бундай хизматларга овқат ва бошқа егуликлар пишириш, уй тозалаш, кир
ювиш ва кийимларни дазмоллаш, оилага зарурий маҳсулотларни сотиб олиш, ховли, боғ
ёки хўжалик ишлари, уй хайвонларини парваришлаш кабилар киради. Бундай
хизматларга аёллар кунига ўртача Ироқда ўртача 300 минут вақт сарфласа,
Ўзбекистонда 271 минут, Мексикада 251 минут, Беларусда 242 минут,
Туркияда 234
минут, Германияда 227 минут, Францияда 201 минут ва АҚШда 187 минут вақт
сарфлайди.
Шу билан бирга, ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятининг яна бир салмоқли
қисмини уй хўжалиги аъзоларига ғамҳўрлик кўрсатиш ташкил этади. Бундай
хизматларга оилада болалар ва қарияларни парваришлаш хизматлари киради. Бундай
хизматларга аёллар кунига ўртача Ўзбекистонда 112 минут вақт сарфласа, Мексикада
153 минут, Ироқда ўртача 45 минут, АҚШда 42 минут, Туркияда 41 минут, Беларусда 34
минут, Францияда 31 минут ва
Германияда 27 минут вақт сарфлайди. Бу кўрсаткичлар
мамлакатдаги мавжуд анъаналар, халқларнинг болажонлиги ва қарияларга бўлган
ҳурмат билан изоҳланади. Ўзбек ҳалқи бир вақтнинг ўзида ҳам болажонлиги ҳам
қарияларга, ота
-
онага ҳурматнинг юқори даражаси билан ажралиб туради.
251
271
300
234
242
227
187
201
153
112
45
41
34
27
42
31
19
9
0
55
15
15
35
2
Мексика
Ўзбекистон
Ироқ
Туркия
Беларус
Германия
АҚШ
Франция
Жамоатчилик ишлари ва бошқа уй хўжаликларига ёрдам кўрсатиш
Уй хўжалиги аъзоларига ғамҳўрлик кўрсатиш
Уй хўжалигида ўзининг якуний истеъмоли учун
www.sci-p.uz
II SON. 2025
521
Ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятининг яна бир қисмини жамоатчилик ишлари
ва бошқа уй хўжаликларига ёрдам кўрсатиш ташкил этади. Бундай хизматларга аёллар
кунига ўртача Ўзбекистонда 9 минут вақт сарфласа, Туркияда 55 минут, АҚШда 35,
Мексикада 19 минут, Германия ва Беларусда 15 минут, Францияда 2 минут ва Ироқда 0
минут вақт сарфлайди. Ушбу рақамлардан кўриш мумкинки, ҳақ тўланмайдиган меҳнат
фаолиятига аёллар томонидан сарфланган вақт ижтимоий кўрсаткич бўлиб, мамлакат
иқтисодиётининг ривожланганлик даражаси билан бевосита боғлиқ эмас. Айрим
ҳолларда ривожланган давлатларда ушбу кўрсаткичлар юқори бўлса, айрим ҳолларда
аксинча.
3-
расм. Эркакларнинг турли тоифадаги ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятига
сарфлаган вақти, бир кунда минут
(Charmes,
2019
)
Юқоридаги расмда дунёда турли давлатларда эркакларнинг турли тоифадаги ҳақ
тўланмайдиган меҳнат фаолиятига сарфлаган вақти тўғрисида маълумотлар
келтирилган. Ушбу маълумотлардан кўриш мумкинки, Ўзбекистон дунёда экакларнинг
ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятига сарфлаган вақти бўйича юқори ўринларда
туради. Ўзбекистонда эркаклар ўртача кунига 192 минут вақтини ҳақ тўланмайдиган
меҳнат фаолиятига сарфласа,
АҚШда 168 минут, Германияда 164 минут, Беларусда 151
минут, Францияда 148 минут, Мексикада 146 минут, Туркияда 87 минут, Ироқда 56
минут вақт сарфлайди. Бу кўрсаткичлар бир томондан мамлакатдаги ишсизлик
даражаси билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан фаровонлик даражаси билан
изоҳланади.
Эътиборли жиҳати шундаки, ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятининг асосий
қисмини барча давлатларда эркааклар уй хўжалигининг якуний истеъмоли учун
сарфлайди. Бундай хизматларга оилага зарурий маҳсулотларни сотиб олиш, ховли, боғ
ёки хўжалик ишлари, уй хайвонларини парваришлаш, овқат ва бошқа егуликлар
пишириш, уй
тозалаш, кир ювиш ва кийимларни дазмоллаш кабилар киради. Бундай
хизматларга эркаклар кунига ўртача Ўзбекистонда ўртача 171 минут вақт сарфласа,
Германияда 137 минут, Францияда 130 минут, Беларусда 124 минут, АҚШда 122 минут,
Мексикада 77 минут, Ироқда 52
минут, Туркияда 45 минут вақт сарфлайди. Бу
кўрсаткичлар мамлакатдаги мавжуд ишсизлик даражаси, анъаналар, гендер тенглиги ва
171
122
137
124
130
79
45
52
11
19
10
13
14
58
5
4
10
27
17
14
4
9
37
0
Ўзбекистон
АҚШ
Германия
Беларус
Франция
Мексика
Туркия
Ироқ
Жамоатчилик ишлари ва бошқа уй хўжаликларига ёрдам кўрсатиш
Уй хўжалиги аъзоларига ғамҳўрлик кўрсатиш
Уй хўжалигида ўзининг якуний истеъмоли учун
www.sci-p.uz
II SON. 2025
522
халқларнинг дунё қараши билан изоҳланади. Мамлакатда ишсизлик даражаси юқори
бўлса, эркакларнинг кўпчилиги ховли, боғ ёки хўжалик
ишлари ҳамда уй хайвонларини
парваришлаш орқали даромад топишга харакат қилади.
Шу билан бирга, ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятининг маълум бир қисмини уй
хўжалиги аъзоларига ғамҳўрлик кўрсатиш ташкил этади. Бундай хизматларга оилада
болалар ва қарияларни парваришлаш хизматлари киради. Бундай хизматларга экаклар
кунига ўртача Ўзбекистонда 11 минут вақт сарфласа, Мексикада 58 минут, АҚШда 19
минут, Францияда 14 минут, Беларусда 13 минут, Германияда 10 минут, Туркияда 5
минут, Ироқда ўртача 4 минут вақт сарфлайди. Бу кўрсаткичлар мамлакатдаги
анъаналар, гендер тенглиги ва халқларнинг дунё қараши билан изоҳланади.
Ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятининг яна бир қисмини жамоатчилик ишлари
ва бошқа уй хўжаликларига ёрдам кўрсатиш ташкил этади. Бундай хизматларга
эркаклар кунига ўртача Ўзбекистонда 10 минут вақт сарфласа, Туркияда 37 минут,
АҚШда 27, Германия 17 минут, Беларусда 14 минут, Мексикада 9 минут, Францияда 4
минут ва Ироқда 0 минут вақт сарфлайди. Ушбу рақамлардан кўриш мумкинки, ҳақ
тўланмайдиган меҳнат фаолиятига эркаклар томонидан сарфланган вақт ижтимоий
кўрсаткич бўлиб, мамлакат иқтисодиётининг ривожланганлик даражаси билан
бевосита боғлиқ эмас.
4-
расм. Аёллар ва эркакларнинг ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятига
сарфлаган вақти улуши, жамига нисбатан фоизда
(Charmes,
2019
)
Юқоридаги расмда дунёда турли давлатларда аёллар ва эркакларнинг ҳақ
тўланмайдиган меҳнат фаолиятига сарфлаган вақти улуши тўғрисида маълумотлар
келтирилган. Ушбу маълумотлардан кўриш мумкинки, дунёда барча давлатларда ҳақ
тўланмайдиган меҳнат фаолиятига аёллар кўпроқ вақт сарфлашар экан. Ўзбекистон
дунёда ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятига сарфлаган вақт бўйича аёлларнинг
улуши юқори давлатлар сафига киради. Ўзбекистонда ҳақ тўланмайдиган меҳнат
фаолиятига сарфлаган вақт бўйича аёлларнинг улуши 67,1 % бўлса, Ироқда 86 %,
Туркияда 79,1 %, Мексикада 74,3 %, Беларусда 65,8 %, Германияда 62,1 %, Францияда
61,3 %, АҚШда 61,1 % ни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар мамлакатдаги мавжуд
ишсизлик даражаси, анъаналар, гендер тенглиги ва халқларнинг дунё қараши билан
86,0
79,1
74,3
67,1
65,8
62,1
61,3
61,1
14,0
20,9
25,7
32,9
34,2
37,9
38,7
38,9
0,0
20,0
40,0
60,0
80,0
100,0
120,0
Ироқ
Туркия
Мексика
Ўзбекистон
Беларус
Германия
Франция
АҚШ
эркаклар
аёллар
www.sci-p.uz
II SON. 2025
523
изоҳланади. Гендер тенглиги юқори даража бўлган давлатларда ўзаро нисбат
яқинлашади. АҚШ, Франция ва Германиядаги ҳолат бунга яққол мисол бўла олади.
аёл
эркак
аёл
эркак
аёл
эркак
аёл
эркак
Ўзбекистон
Ироқ
Туркия
Беларус
5-
расм. Аёллар ва эркакларнинг ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятига
сарфлаган вақти, бир кунда минут
(Charmes,
2019
)
Тадқиқот доирасида турли тоифадаги ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятига
сарфлаган вақт бўйича давлатларни 2 гуруҳларга ажратдик. Биринчи гуруҳда Туркия,
Беларус, Ўзбекистон ва Ироқда турли тоифадаги ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятига
аёллар ва эркакларнинг сарфлаган вақтлари бўйича қиёсий
маълумотларни келтирдик
(6-
расм).
аёл
эркак
аёл
эркак
аёл
эркак
аёл
эркак
Мексика
Германия
АҚШ
Франция
6-
расм. Аёллар ва эркакларнинг ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолиятига
сарфлаган вақти, бир кунда минут
(Charmes,
2019
)
Иккинчи гуруҳда Мексика, Германия, АҚШ ва Францияда турли тоифадаги ҳақ
тўланмайдиган меҳнат фаолиятига аёллар ва эркакларнинг сарфлаган вақтлари бўйича
қиёсий
маълумотларни келтирдик (
6-
расм). Ушбу гуруҳ давлатларида аҳоли ҳақ
271
171
300
52
234
45
242,0
124,0
112
11
45
4
41
5
34,0
13,0
9
10
55
37
15
14
0
50
100
150
200
250
300
350
400
450
Жамоатчилик ишлари ва бошқа уй хўжаликларига ёрдам кўрсатиш
Уй хўжалиги аъзоларига ғамҳўрлик кўрсатиш
Уй хўжалигида ўзининг якуний истеъмоли учун
251
79
227
137
187
122
201
130
153
58
27
10
42
19
31
14
19
9
0
15
17
0
35
27
0
2
4
0
50
100
150
200
250
300
350
400
450
Жамоатчилик ишлари ва бошқа уй хўжаликларига ёрдам кўрсатиш
Уй хўжалиги аъзоларига ғамҳўрлик кўрсатиш
Уй хўжалигида ўзининг якуний истеъмоли учун
www.sci-p.uz
II SON. 2025
524
тўланмайдиган меҳнат фаолиятининг жамоатчилик ишлари ва бошқа уй хўжаликларига
хизмат кўрсатишга сарфлаган фақтлари биринчи гуруҳга нисбатан кўпроқни ташкил
этади.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, қамров нуқтаи назаридан, вақт сарфи
тўғрисидаги маълумотлар қуйидагича бўлади:
-
тўлиқ қамровли, яъни шахснинг маълум вақт ёки вақт оралиғида шуғулланиши
мумкин бўлган барча фаолият турлари қайд этилади (масалан, 12 соат давомида,
ҳафтанинг бир суткаси ёки 7 куни);
-
танланма, аниқ вақт оралиғида танланма фаолият ёки бир неча фаолият турлари
учун сарфланган вақт қайд этилади.
Вақт сарфи статистикаси асосий ёки бош фаолиятни, иккинчи даражали ёки бир
марталик фаолият турларини қамраб олиши мумкин.
Ҳар қандай фаолият учун характерли белгиларга қуйидагилар киради:
-
жой (фаолият содир бўлаётган жой);
-
ушбу фаолиятни амалга оширишда бошқа шасларнинг иштироки (“ким билан”);
-
манфаатдор шахс ёки ташкилот, ушбу фаолият кимнингдир манфаатини кўзлаб
амалга оширилади;
-
рағбатлантириш (бажарилган фаолият учун мукофот олинганми, бошқача
айтганда, ушбу меҳнатга ҳақ тўланган ёки тўланмаган).
Ҳар қандай фаолият учун сарфланган вақт концепцияси фаолиятнинг
давомийлиги ва фаолиятда ҳодисаларнинг сони каби икки жиҳатга эга.
Муайян даврдаги фаолиятнинг давомийлиги ушбу фаолиятга сарфланган умумий
вақт деб аталади.
Ҳодиса деганда ҳеч қандай ўзгаришсиз (йиғилаётган маълумотлар) ҳар қандай
фаолиятнинг амалга оширилиши тушунилади, ҳодисалар сони ва частотаси эса ҳар
қандай фаолият ҳодисасининг давомийлиги тушунилади.
Масалан, шахс кун давомида давомийлиги ҳар хил бўлган овқат тановвул
қилишнинг уч ҳодисасида иштирок этиши мумкин (10 дақиқа давом этадиган қисқа
нонушта, 55 дақиқа давом этадиган бизнес тушлик ва 25
дақиқа давом этадиган
оилавий кечки таом).
Вақт сарфи тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилишнинг баъзи турлари учун
вақтнинг ўтиши ва кетма
-
кетлиги каби хусусиятлар муҳим аҳамият касб этади.
Вақтнинг ўтиши ушбу фаолиятнинг амалга оширилиши вақтини (сутка, ҳафта ёки
йил), вақтнинг кетма
-
кетлиги эса аввалги ва кейинги фаолиятлари ўртасидаги ўзаро
алоқадорликни англатади.
Вақт сарфи тўғрисидаги статистик маълумотлар базаси одатда “ўртача кун” ёки
“ўртача ҳафта” учун барча фаолият турларига сарфланган вақт сифатида келтирилади.
Бундай ўртача ёки “намунавий” кун ва ҳафтани танлаш учун, нафақат мумкин бўлган
барча фаолият турларини қамраб оладиган тўлиқ маълумотларга эга бўлиш, балки дам
олиш кунлари ва ҳафтанинг оддий кунлари ўртасидаги фарқни ҳисобга олиш, махсус
байрамлар, йил фаслларига, туман ёки ҳудудларга боғлиқ бўлган фаолиятларнинг
ўзгариши таъсирини ҳам ҳисобга олиш керак.
Адабиётлар/Литература/Ref
erence:
Jacques Charmes (2019), The Unpaid Care Work and the Labour Market. An analysis of time
use data based on the latest World Compilation of Time-use Surveys, Switzerland. /
http://www.hdr.undp.org/en/content/time-use-across-world-findings-worldcompilation-time-
www.sci-p.uz
II SON. 2025
525
Ғойибназаров
Б.К. (2006) Ўзбекистон Республикасида миллий ҳисоблар тизимини
ишлаб чиқишнинг илмий
–
методологик асослари (статистик аспект), Иқтисод
фанлари доктори диссертация. –Т.: –
209 б.
Европейская
комиссия,
Международный
валютный
фонд,
Организация
экономического сотрудничества и развития,
Организация Объединенных Наций и
Всемирный банк (2012), “Система национальных счетов 2008”.
Европейская экономическая комиссия Организации объединенных наций,
Руководство по стоимостной оценке неоплачиваемой трудовой деятельности по
оказанию домашних услуг (2017), Нью
-
Йорк и Женева,
Қонун
(2021)
Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика” тўғрисидаги
Қонуни, 01.08.2021 й. ЎРҚ
-707-
сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021
й., 03/21/707/0780
-
сон.
Мамаджанов А. (2024) “Кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш мезонлари”, Янги
Ўзбекистон газетаси, 24 апрель, 78
-
сон.
Международная организация труда (2021), Руководство по измерению
волонтерской работы.
