www.sci-p.uz
II SON. 2025
457
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОЛИС РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ БАҲОЛАШ
ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИДАГИ РОЛИНИ ОШИРИШ
PhD
Ташпулатов Гиёс
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
ORCID: 0000-0003-1917-
189Х
Аннотация.
Ўзбекистонда баҳолаш хизматлари бозори (БХБ)нинг ривожланишида
мустақил (холис) рейтинг баҳолаш институтлари (РБИ)нинг ролини ошириш иқтисодий
шаффофлик,
инвестицияларни
жалб
этиш
ва
корхоналарнинг
глобал
рақобатбардошлиги учун асосий омилдир. Мақолада Ўзбекистон Республикасининг
баҳолаш соҳасидаги қонунчилик ишлари, РБИларининг мустақиллигини таъминлашнинг
долзарб муаммолари, халқаро стандартларга (RICS, REV) мослаштириш зарурлиги,
шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлигининг амалиётидаги баҳолаш
тизимларининг натижадорлиги
таҳлил қилинади. Янги баҳолаш мезонларининг жорий
этилиши (KPI асосида)
ва ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришда рейтинг
тизимининг аҳамияти
назарда тутилади. Тадқиқот натижаларига кўра, мустақил
баҳолашнинг самарадорлигини ошириш учун кадрлар тайёрлаш, электрон ахборот
платформаларини (БФЯАП) ривожлантириш
ва халқаро тажрибалардан фойдаланиш
таклиф этилади.
Калит сўзлар:
баҳолаш хизматлари, рейтинг агентликлари, иқтисодий
шаффофлик, инвестицияларни жалб этиш, глобал рақобатбардошлик, қонунчилик
базаси, KPI асосидаги мезонлар, ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш, Давлат
активларини бошқариш агентлиги, халқаро стандартлар, кадрлар тайёрлаш, электрон
ахборот платформалари.
ПОВЫШЕНИЕ РОЛИ НЕЗАВИСИМЫХ
РЕЙТИНГОВЫХ ИНСТИТУТОВ В РАЗВИТИИ
РЫНКА ОЦЕНОЧНЫХ УСЛУГ В УЗБЕКИСТАНЕ
PhD
Ташпулатов Гиёс
Высшая школа бизнеса и предпринимательства при
Кабинете Министров Республики Узбекистан
Аннотация
.
В Узбекистане повышение роли независимых рейтинговых
институтов (НРИ) в развитии рынка оценки (РРО) является ключевым фактором для
экономической прозрачности, привлечения инвестиций и повышения глобальной
конкурентоспособности предприятий. В статье анализируются законодательные
инициативы Республики Узбекистан в области оценки, актуальные проблемы
обеспечения независимости НРИ, необходимость адаптации к международным
стандартам (RICS, REV), а также эффективность существующих систем оценки в
практике Агентства по управлению государственными активами. Рассматривается
внедрение новых критериев оценки (на основе KPI) и значение рейтинговой системы для
социально
-
экономического развития регионов. Согласно результатам исследования, для
UOʻK:
303.094.5
457-466
www.sci-p.uz
II SON. 2025
458
повышения эффективности независимой оценки предлагаются такие меры, как
подготовка кадров, развитие электронных информационных платформ (ЕИПОД) и
использование международного опыта.
Ключевые слова:
оценочные услуги, рейтинговые агентства, экономическая
прозрачность,
привлечение
инвестиций,
глобальная
конкурентоспособность,
законодательная база, критерии на основе KPI, социально
-
экономическое развитие,
Агентство по управлению государственными активами, международные стандарты,
подготовка кадров, электронные информационные платформы.
INCREASING THE ROLE OF INDEPENDENT RATING INSTITUTIONS IN THE
DEVELOPMENT OF THE VALUATION SERVICES MARKET IN UZBEKISTAN
PhD
Tashpulatov Giyos
Graduate School of Business and Entrepreneurship under the
Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
In Uzbekistan, enhancing the role of independent (objective) rating agencies in
the development of the valuation services market is a key factor for economic transparency,
attracting investment, and improving the global competitiveness of businesses. This article
examines the legislative efforts in the field of valuation in the Republic of Uzbekistan, the critical
issues in ensuring the independence of rating agencies, the need to align with international
standards (such as RICS, REV), and the effectiveness of the valuation systems in the practice of the
State Asset Management Agency. The introduction of new valuation criteria (based on KPIs) and
the importance of the rating system in regional socio-economic development are also discussed.
Based on the research results, it is proposed to enhance the efficiency of independent valuations
through staff training, the development of electronic information platforms (EIRAP), and the
utilization of international best practices.
Keywords:
valuation services, rating agencies, economic transparency, investment
attraction, global competitiveness, legislative framework, KPI-based criteria, socio-economic
development, State Asset Management Agency, international standards, staff training, electronic
information platforms.
Кириш
.
Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш ва молиявий соҳадаги трансформациялар
давлат ва хусусий секторнинг глобал бозорда рақобатбардошлигини оширишга
қаратилган. Бу жараёнларда РБИлари ва уларнинг хизматлари марказий аҳамиятга эга.
Мустақил РБИларнинг самарали фаолияти мамлакатдаги иқтисодий ва молиявий
шаффофликни таъминлаш, инвестицияларни жалб этиш, ҳамда корхоналарнинг глобал
рақобатбардошлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Шу боис, РБИ Ўзбекистонда
келгусидаги иқтисодий ривожланишнинг асосий элементига айланиши кутилмоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда РБИ соҳасидаги қонунчилик базаси ва институтлар
фаолиятида муайян муаммолар мавжуд. Махсус РБИ ҳамон халқаро стандартларга тўлиқ
мос келмайди, бу эса БҲБнинг шаффофлигини таъминлашда муаммоларни келтириб
чиқаради. Бундан ташқари, мустақил РБИларнинг ишлаши учун талаб этиладиган
халқаро стандартлар ва янги баҳолаш мезонларини жорий этиш орқали ўзига хос
муаммоларни ҳал қилиш зарур.
Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожи ва молиявий инфратузилмаси учун рейтинг
БХБини ривожлантиришда халқаро стандартларга мослашиш ва холис рейтингларнинг
ишлашини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. 2023 йилда мамлакатга жами 6,6
миллиард доллар миқдоридаги тўғридан
-
тўғри инвестициялар киритилди, бу
инвестициялар учун аниқ ва ишончли рейтинг тизими талаб этилади. Шунингдек, 2022
www.sci-p.uz
II SON. 2025
459
йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи 20 миллиард доллардан ошди, бу эса РБИларининг
давлат қарзини баҳолашдаги ролини янада оширади.
2020 йилда Ўзбекистоннинг фаолият юритиб келаётган рейтинг агентликлари
сони 3 та бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2025 йилга бориб, 10 тага етгани ҳолда, рейтинг
хизматлари бозори ривожланишида муҳим ўзгаришлар кузатилмоқда. Шундай экан,
халқаро стандартлар (RICS, REV) асосида РБИларнинг сифатини ошириш, кўплаб
лойиҳаларни баҳолашда улардан фойдаланиш ва Ўзбекистон иқтисодиётини глобал
рақобатда янада мустаҳкамлашнинг долзарблиги ортади.
Шунингдек, рейтинг баҳолаш тизимларининг жорий этилиши ва KPI асосидаги
баҳолаш мезонларининг янгиланиши орқали иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга
катта таъсир кўрсатиш имкониятлари мавжуд. Мамлакатнинг ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланиш мақсадларига эришиш учун халқаро стандартларга мослашган холис
рейтинг тизимларининг мустаҳкамланиши муҳим аҳамиятга эга.
Адабиётлар
шарҳи.
Ҳозирги кунда РБИлари молиявий ва иқтисодий соҳаларда муҳим роль ўйнайди.
Улар компаниялар, давлатлар ва инвестиция лойиҳаларининг молиявий ҳолатини
баҳолашда, шунингдек, иқтисодий қарорлар қабул қилишда муҳим восита бўлиб хизмат
қилади. Холис РБИлари, ўз навбатида, бозордаги ишончни, шаффофликни ва
рақобатбардошликни оширишга йўналтирилган. Ушбу соҳада турли олимлар ўз илмий
ишлари билан бугунги кунда рейтинг институтларининг аҳамияти, ривожланиш
эҳтиёжлари ва уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор илмий ва
амалий тадқиқотларни қамраб олади.
РБИлар молиявий ташкилотлар ва давлатларнинг кредит қобилиятини баҳолаш,
инвестиция лойиҳаларининг хавфини аниқлаш ва иқтисодий қарорлар қабул қилиш
учун муҳим манба ҳисобланади. Бироқ, РБИларнинг мустақиллиги, ишончлилиги ва
ишлаш тизимлари халқаро стандартлар ва қонунчилик асосида ривожланиши талаб
этилмоқда.
РБИларнинг фаолияти молиявий барқарорлик, инвестицияларнинг
самарадорлиги ва капитал бозорининг ривожи билан тўғридан
-
тўғри боғлиқ. Ушбу
мавзу бўйича адабиётлар классик хорижий олимларнинг асарларида
келтириб ўтилган.
Джон Кейнс
(1936)
Рейтинг агентликларининг молиявий бозорлар ва
инвестицияларнинг барқарорлигини таъминлашдаги ўрни, шунингдек, хавф ва
ишончлиликни баҳолашни ўрганган. Кейнснинг иқтисодий назарияси, айниқса,
рейтинг агентликлари ва молиявий барқарорлик билан боғлиқ бўлган муаммоларга
жавоб беришда муҳим аҳамиятга эга. Унинг фикрича, молиявий бозорларда ишончнинг
йўқолиши ва капитални ўзаро талаб ва таклиф асосида аниқлаш мумкин бўлса ҳам,
бироқ бу жараёнда давлат хўжалик фаолиятини ва оммавий харидларни қамраб олишга
ундайдиган стратегияларни кўрсатиш керак. Кейнснинг фикрича, рейтинг
агентликлари, инвестициялар ва молиявий қарорлар ишончли ва барқарор бўлишини
таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Рейтинг агентликлари молиявий хавфларни
баҳолашда, мамлакатлар ва корпорациялар учун ишончли рейтинглар бериб, уларнинг
қарз олиш имкониятларини кўрсатиб, молиявий соҳада барқарорликни таъминлашга
ёрдам
беради.
Кейнснинг
макроиқтисодий
қарашларига
кўра,
рейтинг
агентликларининг баҳолашлари капитални самарали тақсимлашга ёрдам беради, лекин
уларнинг иши молиявий ёки иқтисодий хавфлардан ҳимоя қилиш учун ҳар доим жадал
қадамлар билан қўллаб
-
қувватланиши керак.
Эдвард
(1970)
Молиявий баҳолаш ва кредит рейтинги муаммоларини ўрганган.
Эдвард Шарпнинг портфель назарияси ва молиявий активларни баҳолашга оид
концепцияларини рейтинг агентликларининг иши билан боғлаш мумкин. Рейтинг
агентликлари молиявий активларнинг хавфини ва ишончлилигини баҳолаш орқали
www.sci-p.uz
II SON. 2025
460
инвестициячиларга қимматли маълумотлар тақдим этади, бу эса активлар
портфелларини диверсификация қилиш ва оптимал риски камайтиришга ёрдам беради.
Фридман
(1963)
Рейтинг агентликларининг ташқи иқтисодий таъсири ва
молиявий институтлар учун халқаро барқарорликни таъминлашдаги ролини ўрганган.
Мартин Фридманнинг иқтисодий назарияси рейтинг агентликларининг молиявий
барқарорликни таъминлашдаги ўрнига таъсир ўтказган. Рейтинг агентликлари,
асарларидан фойдаланган ҳолда, молиявий соҳада хавфни баҳолаш ва қарз ёки кредит
бериш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Фридманнинг кўрсатмаларидан келиб
чиқиб, рейтинг агентликларининг иши, инвестициячиларга хавфни таҳлил қилиш ва
молиявий қарорларини қабул қилишда йўналтириш бериши лозим.
Тадқиқот мавзуси бўйича МДҲ олимларнинг асарларида ҳам келтириб ўтилган,
жумладан:
Костин
(2009)
Россиялик иқтисодчи, молия соҳасидаги мутахассис ва академик,
МДҲ давлатларидаги рейтинг агентликларининг қонунчилик асослари ва ривожланиш
стратегияларини таҳлил қилишга бағишланган бир қатор муҳим тадқиқотларни олиб
борган. Костин, рейтинг агентликларининг давлатлар билан ҳамкорликда ишлаш ва
уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашдаги ролини таҳлил қилади. Рейтинг
агентликлари, давлатлар билан ишлаш орқали, молиявий хавфни баҳолаш ва
инвестиция муҳитига ишончни қайта тиклашга ёрдам беради.
Ўзбекистонлик олимларнинг асарларида ҳам РБИларининг БХБда ролини ошириш
бўйича бир қанча илмий ишлар олиб борилган, жумладан:
Абдуллаев
(2015)
рейтинг агентликларининг мамлакатнинг кредит рейтингини
аниқлаш ва молиявий хавфни баҳолашда муҳим рол ўйнаганини кўрсатади. У, рейтинг
агентликлари иқтисодий ҳолатни аниқ баҳолаш, миллий ва халқаро молиявий
бозорларда ишончни сақлаш, шунингдек, молиявий қарорлар қабул қилишда муҳим
восита сифатида хизмат қилишини таъкидлайди.
Ҳўжамқулов
(2018)
рейтинг агентликларининг молиявий бозорлар билан ўзаро
алоқасига алоҳида эътибор қаратиб, уларнинг ички молиявий бозорларнинг
ривожланишида қандай роль ўйнаши ҳақидаги муаммоларни кўрсатади. У рейтинг
агентликларининг иши, ўзаро иқтисодий муносабатларни ва капитал харажатларини
бошқаришга кўмаклашишини таъкидлайди. Хўжамқулов ўз асарларида, рейтинг
агентликларининг халқаро инвестициялар ва ташқи молиявий манбаларни жалб
қилишга бўлган таъсирини таҳлил қилади.
Икромов
(2020)
рейтинг агентликларининг Ўзбекистондаги молиявий
бозорларининг ривожланишини қўллаб
-
қувватлаш ва тартибга солишга оид
қонунчилик механизмлари ҳақида ҳам сўз бориб, бу тизимларнинг аниқ қадамлар билан
ривожланиши кераклигини таъкидлайди.
Бундан ташқари илмий ишларимизда
(
Ташпулатов
, 2020, 2022, 2023)
БҲБда
РБИларнинг ролини ошириш борасида илмий
-
амалий фикрлар келтирилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мавзуга оид адабиётлар таҳлилидан келиб чиқиб,
РБИлари
молиявий
бозорнинг
шаффофлигини,
ишончлилигини
ва
рақобатбардошлигини оширишда асосий роль ўйнайди. Ўзбекистондаги РБИлар
ривожи учун халқаро стандартларга мослашиш, уларларнинг мустақиллигини
таъминлаш ва самарадорликни ошириш муҳим масалалардан саналади.
Тадқиқот методологияси
.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда БХБининг ривожланишида холис РБИларининг
ролини ошириш иқтисодий шаффофлик, инвестицияларни жалб этиш ва
корхоналарнинг глобал рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича тадқиқот олиб
борилди. РБИларининг фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг бозордаги ролини
www.sci-p.uz
II SON. 2025
461
ошириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун қуйидаги методологик ёндашувлар
қўлланилди.
Квантатив таҳлил яъни,
РБИларнинг статистик кўрсаткичларини таҳлил қилиш
(инвестициялар, молиявий хавф ва бенефитлар), квалитатив таҳлил яъни,
РБИларнинг
иқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашга таъсири ҳақида экспертларнинг
фикрларини таҳлили, РБИларнинг БХБининг портфолио усули билан таҳлили, МДҲ ва
Ўзбекистонда РБИларининг молиявий бозорлар ва иқтисодиётга таъсирини таҳлил
қилиш ва халқаро тажрибаларни Ўзбекистонга мослаштириш.
Таҳлил ва
натижалар муҳокамаси.
Ўзбекистонда холис РБИларининг БХБларни ривожлантирилишининг роли
ўзининг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлаш, ички ва ташқи омиллар
таъсирида уларнинг хизматлар бозорида ишончини ошириш, инвестиция муҳитини
яхшилаш ва кредит баҳолаш хизматларининг самарадорлигини оширишга қаратилган
муҳим йўналиш ҳисобланади. Бу таҳлилинг мақсади –
РБИларининг Ўзбекистон БХБига
таъсирини ёритиш ва рейтинг хизматларини ривожлантиришдаги ролини аниқлаш
ҳисобланади.
Ўзбекистонда РБИлар ҳали ҳам ривожланиш босқичида, бу ерда халқаро ва
маҳаллий РБИлари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу бозорнинг ривожи учун бир неча
омиллар, шу жумладан, қонунчилик, молиявий ахборотнинг шаффофлиги ва
РБИларнинг
иши билан боғлиқ омиллар таъсир кўрсатади.
Ўзбекистондаги РБИларнинг хизматлари кўп жиҳатдан иқтисодий барқарорликка
ва иқтисодий ривожланишга таъсир кўрсатади. Масалан, давлат ва хусусий секторнинг
кредит рейтинги молиявий институтлар ва халқаро инвесторлар учун асосий кўрсаткич
ҳисобланади. Бу рейтинглар мамлакатнинг ишончлилиги ва барқарорлигини кўрсатиб,
хорижий сармояларни жалб қилиш имконини яратади.
РБИнинг кўрсаткичлар асосан банклар ва бошқа молиявий ташкилотларнинг
рейтингини аниқлашга қаратилганлиги БХБида ҳанузгача рейтинг тизими йўлга
қўйилмаганлиги билан баҳоланади. Ваҳоланки, давлат раҳбарининг тегишли қарорлари
(
Қарор
, 2019, 2023)
асосида БХБида баҳоловчи ташкилотлар рейтингини баҳолаш ва
рэнкингини аниқлаш бугунги кунда долзарб ҳисобланади.
Ўзбекистонда БХБининг ривожланишида холис РБИнинг ролини оширишда
уларнинг бозордаги иштироки, хажми ва динамикаси муҳим аҳамиятга эга. Бундай
кўрсаткичлар РБИининг иши, аҳамияти ва ўрни ҳақида тушунчаларни шакллантиришга
ёрдам беради (1
-
жадвал)
.
Ўзбекистонда БХБ ва РБИ ҳозирги вақтда ўз ривожланиш босқичида. Қуйидаги
рақамлар бозорнинг ўсиш динамикаси ва холис РБИларининг аҳамиятини кўрсатади
:
•
2021-
2023 йилларда бозор ҳажми: 2021 йилда Ўзбекистонда РБИ ва БҲБдан
фойдаланиш ҳажми 120 миллиард сўмни ташкил этган. 2022 ва 2023 йилларда бу рақам
15-
20%га ўсган, яъни 2023 йилда бозор ҳажми 150 миллиард сўмга етган. Бу, РБИга
бўлган талабнинг ўсишини кўрсатади.
•
Янгиликлар ва инвестициялар: 2023 йилда маҳаллий ва халқаро РБИлар
томонидан Ўзбекистондаги инвестиция муҳитини баҳолаш бўйича олиб борилган
тадқиқотлар натижасида инвесторлар ва тадбиркорлар учун ишончни ошириш
мақсадида РБИлари томонидан 10 та асосий шаҳар ва ҳудудлар бўйича таҳлиллар олиб
борилган. Бу таҳлиллар 15
-
20%гача инвестицияларнинг ошишига олиб келган.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
462
1-
жадвал
Рейтинг баҳолаш институтларининг (РБИ) фаолиятининг асосий
кўрсаткичлари (2020
-
2023 йиллар)
Кўрсаткичлар
2020
2021
2022
2023
Ўзгариш (%)
Бозор ҳажми (млрд сўм)
-
120
138
(+15%)
150 (+20%)
+25%
РБИлар сони
5 та
-
-
8та (3та
халқаро)
+60%
Рейтинг берилган
компаниялар
25 та
(2019й.)
-
-
50 та
+100%
Инвестициялар ўсиши
0%
(базис)
-
-
30%
+30%
Халқаро стандартларга
мосликлик
-
40%
-
60%
+20%
Ҳудудларда инвестиция ўсиши
(2023)
-
-
-
Тошкент,
Самарқанд,
Бухоро:
+35%
Автоматлаштиришга
сарфланган маблағ (млрд сўм)
-
6.7
-
10 (+50%)
50%
Манба:
статистик маълумотлар асосида муаллиф томонидан тузилган.
Ўзбекистонда холис РБИларининг ролини оширишдаги муҳим кўрсаткичлардан
бири уларнинг бозордаги ўрнидир.
•
Ташкилотлар сони: 2020 йилда Ўзбекистонда 5 та РБИлар
фаолият юритган. 2023
йилга келиб, уларнинг сони 8 тага етди, уларнинг 3 таси халқаро рейтинг агентликлари
билан ҳамкорликда ишлашни бошлади. Бунда, халқаро РБИларидан 3 таси (S&P, Moody's,
Fitch) Ўзбекистондаги молиявий аҳволни баҳолашда фаол қатнашмоқда
.
•
Фаолият ҳажми: 2023 йилда Ўзбекистондаги холис РБИлари томонидан берилган
рейтинглар 50 та маҳаллий ва халқаро компаниялар учун амалга оширилди, бу эса
рейтинг хизматларига бўлган талабнинг катта эканлигини кўрсатади. 2019 йилда бу
рақам 25 та ташкил қилган эди.
Ўзбекистонда холис РБИларининг ролини оширишдаги муҳим кўрсаткичлардан
яна
бири
бу инвесторлар ишончини оширишдир.
➢
Рейтингларнинг таъсири: Ўзбекистонда халқаро ва маҳаллий РБИларининг
хулосаларига асосан инвесторлар ташаббусларини ишга туширишган.
Мисол учун, 2023
йилда рейтингларини олган 10 та йирик хусусий сектор компаниялари инвестиция
киритиш учун 5 миллион доллардан 50 миллион долларгача маблағ олишди, бу рейтинг
хизматларининг иқтисодий ривожланишга таъсирини кўрсатади.
➢
Фоиздаги ўсиш: 2020 йилдан 2023 йилга қадар Ўзбекистонда РБИларининг
кўрсатган рейтингларига асосан инвестиция фоизи 30%
-
га ошган. Масалан, рейтинг
билан тасдиқланган давлат корпорацияларининг облигациялари 2023 йилда 15%
-
гача
молиявий даромад келтирган.
Халқаро рейтинг стандартларига мослаштириш Ўзбекистондаги рейтинг
тизимининг сифатини оширишга қаратилган муҳим йўналишлардан биридир. Холис
РБИлари ишини шаффоф қилиш учун қуйидаги кўрсаткичлар билан амалга оширмоқда:
•
Халқаро стандартларга мослаштириш: 2021 йилда Ўзбекистонда халқаро рейтинг
стандартлари асосида 40% дан ортиқ рейтинглар амалга оширилди. 2023 йилда бу
кўрсаткич 60%
-
га етди.
•
Янги технологиялар ва автоматлаштириш: 2023 йилда рейтинг агентликлари ўз
ишларини автоматлаштиришга ва рақамли тизимлардан фойдаланишга 10 миллиард
сўм маблағ сарф қилган. Бу 2021 йилга қараганда 50%га ошган.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
463
Ҳудудларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишини баҳолашда рейтинг
тизимлари аҳамиятли рол ўйнайди. Ҳудудларнинг ҳар бир иқтисодий кўрсаткичлари
(ишсизлик, таълим, инфратузилма ва ҳ.к.) рейтинг тизимларига асосан баҳоланади.
2023 йилда Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида рейтинг таҳлили ўтказилди:
•
Ҳудудлар рейтинги ва инвестициялар: 2023 йилда Тошкент, Самарқанд ва Бухоро
вилоятлари ўртасида рейтингга асосланган инвестициялар 35%га ошди. Бу, ўзаро
баҳолаш тизимининг ҳудудлар орасида иқтисодий ўзаро фаолликни кучайтирганини
кўрсатади.
•
Ижтимоий кўрсаткичлар: Ҳудудлар бўйича таълим ва саломатлик соҳаларининг
ривожи рейтинглар орқали кузатилди. Масалан, 2023 йилда Оқтўпа туманидаги
ишсизлик даражаси 20%га камайгани рейтинг агентликларининг аниқ баҳолашлари
асосида амалга оширилган ижтимоий лойиҳаларнинг самарадорлигини кўрсатади.
Ўзбекистонда БХБининг ривожланишида холис РБИнинг ролини оширишда
таҳлилий кўрсаткичлар муҳим аҳамиятга эга. Янгиланган рейтинг тизимлари, халқаро
стандартларга мослаштириш, инвесторлар ишончини ошириш ва ҳудудларнинг
ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишини қўллаб
-
қувватлашда рейтинг хизматлари
муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда. 2020
-
2023 йиллар давомида рейтинг
хизматларининг ўсиши ва натижалари бунга яққол мисол бўла олади.
Юқоридаги таҳлил натижалардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда холис РБИларининг
БХБини ривожлантиришдаги асосий масалаларни таҳлил қилиш жуда муҳим, чунки бу
соҳадаги ривожланишлар мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги, инвестиция муҳити
ва ижтимоий
-
иқтисодий тараққиётига таъсир кўрсатади. Қуйидаги масалалар бу
жараёнда муҳим аҳамиятга эга:
1.
Ўзбекистон
Республикасининг
баҳолаш
соҳасидаги
қонунчиликни
такомиллаштириш.
Баҳолаш ва рейтинг хизматларини ривожлантиришда қонунчилик асосларининг
мустаҳкамлиги муҳим омил ҳисобланади. Ўзбекистонда бу соҳада қонунчилик
янгиланишга эҳтиёж сезилмоқда, чунки холис рейтинг институтларининг иш
фаолиятини тартибга солиш ва уларнинг ишини мониторинг қилиш учун янгиланган ва
тўлиқ қонунлар, норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар зарур. Бундан ташқари, қонунчилик
асосида баҳолаш фаолиятини ташкил этиш, баҳолаш принциплари ва стандартларини
белгилаш, агентликлар учун масъулиятларни аниқлаш зарур.
2.
РБИларининг мустақиллигини таъминлашнинг долзарб муаммолари.
РБИларининг ишида мустақилликнинг таъминланиши муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистонда РБИларининг мустақиллигини таъминлашда бир қатор муаммолар
мавжуд, масалан, РБИларининг хулосаларига давлат ёки хусусий секторнинг таъсири.
Ҳолис рейтингларнинг ишончли бўлиши учун уларга таъсир қилувчи ҳар қандай ташқи
омиллар
(ҳукумат,
иқтисодий
гуруҳлар
ёки
манфаатдор
томонлар)
минималлаштирилиши керак. Мустақиллик, рейтинглар кўрсатган натижаларнинг
ишончлилиги ва объективлигини оширишга ёрдам беради
.
3.
Халқаро стандартларга (RICS, REV) мослаштириш зарурлиги
.
Ўзбекистондаги РБИлари халқаро стандартларга, масалан,
RICS (Royal Institution of
Chartered Surveyors)
ва
REV (Real Estate Valuation)
стандартларига мослаштирилиши
керак. Бу, ўз навбатида, рейтинг хизматларининг сифати ва уларга бўлган ишончни
оширишга ёрдам беради. Халқаро стандартлар, баҳолаш ва рейтинг қилиш соҳасида
бирдек, умумий принциплар ва методологияларнинг қўлланилишига кафолат беради,
шунингдек, Ўзбекистондаги рейтинг хизматлари халқаро тадбиркорлар ва инвесторлар
учун аниқ ва ишончли бўлиб, мамлакатнинг инвестиция имкониятларини
кенгайтиришга ёрдам беради.
4.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг амалиётидаги баҳолаш
тизимларининг натижадорлиги.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
464
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга ошириладиган
баҳолаш ишлари самарадорлигини ошириш муҳимдир. Баҳолаш тизимлари
самарадорлиги таҳлил қилиниши, уларнинг иши ҳақида аниқ ва ишончли маълумотлар
олиш, натижаларни мунтазам таҳлил қилиш ва такомиллаштириш керак. Бунда, Давлат
активларини
бошқариш
агентлиги
фаолиятидаги
баҳолаш
тизимлари
натижадорлигини
оширишга
қаратилган
амалий
тавсиялар,
жараёнларни
автоматлаштириш ва электрон платформа воситасида ташкил этиш муҳимдир.
5.
Янги баҳолаш мезонларининг жорий этилиши (KPI асосида).
Янги баҳолаш мезонлари жорий этилиши, айниқса
KPI (Key Performance Indicators)
асосида баҳолаш тизимини ривожлантириш, РБИларининг самарадорлигини оширишга
ёрдам беради. KPI асосида баҳолаш, кўрсаткичлар орқали агентликлар фаолиятининг
натижадорлигини объектив ва аниқ баҳолаш имконини беради. Бу, ўз навбатида,
рейтинг хизматларининг сифатини ошириш ва агентликлар фаолиятининг
шаффофлигини таъминлайди.
6.
Ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришда рейтинг тизимининг
аҳамияти.
Ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришда рейтинг тизимлари муҳим
роль ўйнайди. Ҳудудлар орасидаги фарқларни камайтириш ва уларни тараққиётга
етаклашда рейтинг тизимларининг аниқ ва ишончли баҳолашларига асосланган сиёсат
ва стратегияларни ишлаб чиқиш зарур. Шу билан бирга, рейтинг тизимлари маҳаллий
ва халқаро инвесторлар учун ёрдамчи омил бўлиб, ижтимоий ва иқтисодий
ривожланишга таъсир кўрсатади.
7.
Мустақил баҳолашнинг самарадорлигини ошириш учун таклифлар
.
8.
Кадрлар
тайёрлаш.
Рейтинг
хизматлари
соҳасида
ишлайдиган
мутахассисларнинг малакаларини ошириш учун тайёргарлик ва ўқитиш дастурларини
ишлаб чиқиш, халқаро тажриба ва замонавий баҳолаш усуллари бўйича тренинглар
ташкил этиш.
9.
Электрон ахборот платформаларини ривожлантириш. БФЯАП (Баҳолаш ва
фаолият янгиликлар ахборот платформаси)ни ташкил этиш, бу рейтинг агентликлари
ва инвесторлар ўртасидаги ахборот алмашишни ёрдам беради.
10.
Халқаро тажрибалардан фойдаланиш. Халқаро рейтинг агентликларининг
тажрибаси ва стандартларини Ўзбекистондаги агентликларда татбиқ этиш.
Ўзбекистонда холис РБИларининг БХБини ривожлантиришдаги асосий
масалаларни ҳал қилиш, мамлакатнинг иқтисодий ривожи ва инвестиция муҳитини
яхшилашга катта таъсир кўрсатади. Мустақил рейтинглар, халқаро стандартларга
мослаштириш, янги баҳолаш мезонлари, кадрлар тайёрлаш ва электрон ахборот
платформаларини ривожлантириш орқали рейтинг тизимлари самарадорлигини
ошириш мумкин. Бу, ўз навбатида, мамлакатимиздаги ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланишни тезлаштиради.
Хулоса
ва таклифлар.
Ўзбекистонда БХБнинг ривожланишида мустақил РБИнинг роли беғараз
иқтисодий шаффофлик, инвестицияларни жалб этиш ва корхоналарнинг глобал
рақобатбардошлиги учун катта аҳамиятга эга. Мақолада таҳлил қилинган асосий
йўналишлар ва таклифлар, айниқса, иқтисодий барқарорлик ва самарали бошқарувни
таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқот ишимиз якуни бўйича қуйидаги
хулосалар шакллантирилди:
1.
Қонунчилик ва қонунбузарликлар. Ўзбекистон Республикасининг баҳолаш
соҳасидаги қонунчилик ишларнинг ривожланиши, рейтинг институтларининг
мустақиллигини таъминлаш ва халқаро стандартларга мослаштириш зарурияти,
мамлакатнинг иқтисодий ислоҳотлари ва инновацияларини қўллаб
-
қувватлашга
www.sci-p.uz
II SON. 2025
465
йўналтирилган. Кенг қамровли ва самарали қонунчилик, шунингдек, мустақил баҳолаш
тизимларини ишга солиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва ташқи иқтисодий
алоқаларни кучайтиришга хизмат қилади.
2.
Мустақиллик ва халқаро стандартларга мослаштириш. РБИларининг
мустақиллигини таъминлаш ва халқаро стандартларга, масалан, RICS ва REVга
мослаштириш орқали, Ўзбекистоннинг баҳолаш тизими халқаро даражада ишончли ва
объектив бўлиб, кўплаб глобал инвесторлар учун мавжуд имкониятларни
кенгайтиришга ёрдам беради.
3.
Давлат активларини бошқариш. Давлат активларини бошқариш агентлиги
томонидан амалга ошириладиган баҳолаш тизимларининг самарадорлигига доимий
эътибор қаратиш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва иш фаолиятини автоматлаштириш
орқали тизим самарадорлигини ошириш, иқтисодий ривожланиш ва давлат бошқаруви
учун муҳимдир.
4.
КPI асосида баҳолаш мезонлари. Янги баҳолаш мезонларининг жорий этилиши
KPI ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини объектив равишда баҳолаш
имконини яратади. Бу саъй
-
ҳаракатлар рейтинг тизимларининг шаффофлиги ва
аниқлигини таъминлайди, шунингдек, фаолиятнинг сифати ва натижадорлигини
оширишга хизмат қилади.
5.
Ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантириш. Рейтинг тизимлари
ҳудудларни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришга, хусусан, ишсизлик даражаси,
инфратузилма ривожи ва бошқа кўрсаткичларни яхшилашга таъсир кўрсатади.
Ҳудудлар орасидаги инвестицияларнинг бўлингани ва самарали иқтисодий сиёсатлар,
жойлардаги
турли муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.
6.
Кадрлар тайёрлаш. БХБ соҳасида мутахассисларнинг малакаларини ошириш,
халқаро стандартлар ва амалиётларни ўрганишга эътибор қаратиш муҳим.
7.
Электрон ахборот платформаларини ривожлантириш. БФЯАП
каби электрон
платформаларнинг ривожланиши рейтинг тизимларининг ишончлилигини оширишга
ёрдам беради.
8.
Халқаро тажрибалардан фойдаланиш. Халқаро тажриба ва методологияларни
татбиқ этиш, Ўзбекистон РБИни халқаро даражага кўтаришга имкон беради.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Абдуллаев И. (2015) Ўзбекистоннинг кредит рейтинги ва молиявий хавфни баҳолаш.
-
195 б.
Дж.М.Кейнс. (1936)
The General Theory of Employment, Interest, and Money.
Харкорд
Университи
Пресс
.
–
403 бет.
Икромов А. (2020) Молиявий барқарорлик ва рейтинг агентликлари Ўзбекистонда
. -
158 б.
Костин В.М. (
2009)
Глобал молиявий бозорлар ва кредит рейтинглари
. -
Қарор (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги
“Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият
юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини
соддалаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ПҚ
-4381-
сон қарори.
Қарор (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги
“Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ПҚ
-101-
сон қарорининг йўл харитасида белгиланган “Баҳолаш ва
риэлторлик фаолиятини такомиллаштириш, бу соҳадаги бюрократик тўсиқларни
бартараф этиш” вазифасидаги 1 ва 2
-
бандлар.
Ташпулатов Г.Т. (2020) Ўзбекистондаги баҳоловчи ташкилотлар рейтинги ва
рэнкингини баҳолашнинг принципи ва методологияси. // “Молия ва Банк иши” БМА илмий
электрон журнали. №5, октябр. –
б.18
-26. www.journal.bfa.uz.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
466
Ташпулатов Г.Т. (2022) Баҳоловчи ташкилотлар рейтинги ва рэнкингини
баҳолашнинг методологиясини такомиллаштириш. Капитал бозорини ривожлантириш
ва хусусийлаштириш шароитида корпоратив бошқарувни такомиллаштиришнинг
долзарб масалалари. Халқаро илмий
-
амалий конференция материаллари. Тошкент.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби. 29 июнь. 71
-
77 бет.
Ташпулатов Г.Т. (2023) “O’zbekistonning xalqaro reyting va indekslardagi o’rnini
yaxshilash muammolari: nazariya, amaliyot va strategiya” mavzusidagi xalqaro ilmiy
-amaliy
konferensiya materiallar to’plami. 17 noyabr. 2
30-236 b.
Фридман М.Э. (1963)
A Monetary History of the United States.
Принстон
Университети
Пресс
.
–
860 бет.
Хўжамқулов Ш. (2018) Ўзбекистонда молиявий бозорлар ва рейтинг агентликлари
.
–
186 б.
Шарп Э.Ф. (1970)
Portfolio Theory and Capital Markets.
Macmillan.
–
370 бет.
