www.sci-p.uz
II SON. 2025
485
ИСЛОМ
МОЛИЯСИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ҲОЛАТИ ВА
РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Хасанов Хусан Вахабович
Ўзбекистон халқаро ислом академияси,
Ислом Тараққиёт Банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
ORCID:
0000-0003-1903-2144
Aлимова Лазиза Улуғбековна
Ўзбекистон халқаро ислом aкадемияси
Аннотация
.
Ушбу
мақолада
исломий
молиялаштириш
тизимининг
Марказий Осиё
давлатларидаги
бугунги
ҳолати,
шунингдек
,
унинг
афзалликлари
таҳлили
ва
истиқболлари
ҳақида
cўз
боради.
Мақолада
исломий
молиялаштириш
тизимини
Ўзбекистон
Республикасида
жорий
қилиш
истиқболлари
ҳам
таҳлил
қилинади.
Калит
сўзлар:
ислом
молияси,
ислом
банкчилиги,
ИҲТ,
ИТБ,
ХТРИК, исломий
дарча
.
СИТУАЦИЯ И ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ ИСЛАМСКИХ ФИНАНСОВ
В ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ
Хасанов Хусан Вахабович
Международная исламская академия Узбекистана
,
Представительство Исламского банка развития в Узбекистане
Алимова Лазиза Улугбековна
Международная исламская академия Узбекистана
Аннотация
.
Данная
статья
посвящена
рассмотрению
текущего
состояния исламских
финансов
в
странах
Центральной Азии,
а также
анализу
их
преимуществ
и
перспектив.
В
статье
также
дан
анализ
перспектив
внедрения
исламского
финансирования
в Республике
Узбекистан.
Ключевые слова:
исламские финансы, исламский банкинг,
ОИС
, ИБР
, ИКРЧС, исламские
окна.
THE SITUATION AND DEVELOPMENT PROSPECTS OF ISLAMIC FINANCE IN CENTRAL ASIA
Khasanov Khusan Vahabovich
International Islamic Academy of Uzbekistan,
Representative Office of the Islamic Development Bank in Uzbekistan
Alimova Laziza Ulugbekovna
International Islamic Academy of Uzbekistan
Abstract.
This article describes Islamic finance current statue in Central Asian countries as
well as analyses of its advantages and prospects. At the same time article provides information on
analyses of Islamic Finance introduction in the Republic of Uzbekistan.
Keywords:
Islamic finance, Islamic banking, OIC, IDB, ICD, Islamic windows.
UOʻK:
330.142
485-493
www.sci-p.uz
II SON. 2025
486
Кириш
.
Марказий
Осиё
давлатларида
анъанавий
банк
тизими
билан
бир
қаторда
муқобил
(исломий)
молиялаштириш
тизимини
ривожлантириш
бўйича
ҳам
ишлар
олиб
борилмоқда.
Хусусан, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонда ислом молияси
бўйича қонунчилик ишлаб чиқилган ва ислом банклари ҳамда исломий лизинг
компаниялари ўз фаолиятини бошлаган.
Исломий
банкинг
ҳақида
ўз
фикрларини
нуфузли
ташкилотлар
вакиллари
ҳам
айтиб
ўтишган.
Мисол
учун,
Moody’s
рейтинг
агентлигининг
ахборотига
кўра
Форс
кўрфази
ҳамкорлик
кенгаши
исломий
банклари
анъанавий
банкларга
кўра
2
йилдан
бери
даромадлироқ
ҳисобланади.
БМТ
бош
секретарининг
ёрдамчиси
“Исломий
молия
Барқарор
ривожланиш
мақсадларини
молиялаштиришда
инновацион
восита”
сарлавҳаси
остида
мақола
чоп
этган.
Шунингдек
у
исломий
молияни
ижтимоий
жавобгар
инвестиция
деб
атаган.
Ислом
молияси
–
бу
инсонларнинг,
бизнес
ва
ҳукуматларнинг
эҳтиёжларини
қондирадиган
йўлларнинг
энг
яхши
намунасидир.
Бу
маҳсулот
таклифи
ва
ижтимоий
имтиёзлар
ўртасидаги
боғлиқлик
айниқса
аниқ
бўлган
соҳадир.
Ушбу
имтиёзларнинг
энг
муҳимларидан
бири
соҳага
молиявий
интеграцияни
ошириш
учун
салоҳиятнинг
мавжудлигидир.
Шундай
экан,
мусулмон
давлатларидаги
мавжуд
исломий
молиялаштиришга
асосланган
банклар,
инвестиция
фондлари
ва
компанияларнинг
маблағларини
Ўзбекистоннинг
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланиши
ва
ҳусусий
секторни
қўллаб
-
қувватлаш
мақсадида
жалб
этиш
айни
муддаодир.
Бунинг
учун
албатта
миллий
банк
тизимига
янгича
ёндашув
билан
назар
солмоқ
лозим,
яъни
анъанавий
молиялаштириш
механизмлари
билан
бир
қаторда
шерикчиликка
асосланган
молиялаштириш
механизмларини
жорий
этиш
масаласи
тадқиқ
этилиши
муҳим
ва
долзарб
ҳисобланади.
Исломий
молиялаштириш
билан
анъанавий
молиялаштиришнинг
асосий
фарқи,
биринчиси
исломий
молиялаштириш
фойда
ва
зарарни
бўлишишга,
шунингдек
активларга
асосланган
молиялаштириш
ҳисобланади.
Қискача
айтганда,
исломий
молиялаштириш
шерикчиликка
асосланади.
Бунда
банк
мижозни
талаби
асосида
объект
қуриб
бериши,
асбоб
-
ускуналар,
товар,
хомашёлар
сотиб
олиб
бериши
ёки
уларни
ижарага
бериши
мумкин.
Молиялаштиришнинг
асосида
савдо
операциялари
ётади.
Анъанавий
банк
тизимида
эса
савдо
операцияларини
амалга
ошириш
қонунчилик
нуқтаи
назаридан
мушкул
ҳисобланади
ва
бунга
солиққа
тортиш
ва
банк
фаолиятига
тегишли
ҳуқуқий
-
меъёрий
ҳужжатлар
тўсқинлик
қилади.
Юқорида
айтилганларни
инобатга
олганда,
Ўзбекистон
Республикасида
шерикчиликка
асосланган
ёки
ахлоқий
(исломий)
молиялаштиришни
жорий
этиш
учун
шунга
мос
қонунчилик,
ҳуқуқий
-
меъёрий
асос
шакллантирилиши
лозим.
Бу
эса
ўз
навбатида
давлатимизга
қўшимча
капитал
кириб
келишини
ва
аҳолига
муқобил
молиялаштириш
механизмларини
таклиф
этиш
имконини
беради.
Адабиётлар шарҳи
.
Ислом
иқтисодиёти
ва
молиясига
бағишланган
адабиётлар
инглиз
ва
араб
тилларида
араб,
европа,
америка,
австралия,
африка
миллатига
мансуб
муаллифлар
томонидан
кўплаб
ёзилган
ва
ёзилмоқда.
Ислом
Тараққиёт
Банки
гуруҳининг
аъзоси
бўлган
Ислом
тараққиёт банки
институти
томонидан
ҳам
Ислом
молияси
ва
иқтисодиётига
бағишланган
адабиётлар
нашр
этилиши
қўллаб
келинмоқда.
Бу
соҳани
ривожига
ҳисса
қўшган
жисмоний
ва
юридик
шахслар
йилда
бир
ИТБ
мукофоти
билан
тақдирланмоқда.
Шу
пайтгача
бу
мукофотга
асосан
араб
ва
африка
давлатлари,
шунингдек
Покистон,
Малайзия
ва
Туркия
тадқиқотчилари
сазовор
бўлишган.
Рус
тилида
ёзилган
китобларни
таҳлил
қиладиган
бўлсак
уларнинг
аксарияти
2000-
www.sci-p.uz
II SON. 2025
487
йилларда
ёзилган
бўлиб,
муаллифлари
Р.И.Беккин
(
Беккин
, 2022),
Н.В.Жданов,
К.В.Кочмол,
В.В.Павлов,
А.Ю.Журавлев,
Е.Л.Шуремов,
М.А.Румянцев,
Е.А.Байдаулет
(
Байдаулет
, 2014)
ва
б.,
мақолалар
эса
бир
қатор
тадқиқотчилар
томонидан
ёритилган.
Булар
М.Калимуллина,
Р.Вахитов,
П.Трунин,
М.Каменских,
М.Муфтяхетдинова,
Б.К.Арыспаева,
Н.Ишмухаметов,
И.В.Жмуйда,
А.Салихова,
А.Болджурова,
А.Н.Козырин,
Б.Химо
ва
бошқалар.
Бундан
ташқари
рус
тилига
ислом
иқтисодиёти
ва
молияси
соҳасидаги
таниқли
олимларнинг
китоблари
ҳам
таржима
қилинган.
Мисол
учун,
Куала
Лумпур
Бизнес
мактаби
президенти
С.Хорун
ва
шу
мактабнинг
илмий
ходими
В.Нурсофизанинг
“Islamiс
Finance and Banking System. Philosophies, Principles and
Practices”,
Исломия
молия
муассасалари
учун
бухгалтерия
ва
аудит
ташкилоти
(AAOIFI)
шариат
кенгаши
раиси
Т.Усманининг
“An
introduction to Islamic
Finance”
ҳамда
шу
ташкилотнинг
шариат
стандартлари,
шунингдек
Рафик
Ал
-
Мисрининг
“Фикх
имущественных
отношений”
китоби
рус
тилига таржима
қилинган.
Афсуски
ўзбек
тилида
ёзилган
ёки
таржима
қилинган
китоблар
ва
ўқув
қўлланмаларни
қўл
билан
санаса
бўлади.
Булар
С.Хорун,
В.Нурсофизанинг
ўзбек
тилига
таржима
қилинган
“Исломий
молиялар
ва
банк
тизими.
Фалсафаси,
тамойиллари
ва
амалиёти”
китоби,
Байдаулетнинг
(2014)
“Исломий молия асослари”
ўқув
қўлланмаси,
Р.Беккиннинг
«Ислом иқтисодий модели ва замон»
китоби, Р.В.Абдуллаев томонидан
тайёрланган «Ислом иқтисодиётида савдо ва тадбиркорлик” фанидан дарслик,
Р.В.Абдуллаев, Х.В.Хасанов, З.Р.Содиқовлар томонидан чоп этилган «Ислом молияси
асослари» фанидан ўқув қўлланма, Р.В.Абдуллаев, С.М.Дусановлар томонидан чоп
этилган “Ислом иқтисодиётида молиявий муносабатлар” Тошкент ислом
университитети талабалари
учун
ўқув
қўлланма,
Набижон
ўғлининг
«Ҳалол
тижорат
сирлари»
ва
Шайх
Муҳаммад
Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ҳадис ва Ҳаёт” туркумидан
тижоратга бағишланган қисмини мисол қилиб келтирса бўлади. Юқоридаги адабиётлар
қаторига яқинда қўшилган Т.Усманининг “An introduction to Islamic Finance” китоби ҳам
бу соҳага тегишли саноқли ўзбек тилидаги илмий манбалардан бири ҳисобланади.
Шуни қайд этиш лозимки, юқоридаги китобларда ислом молияси назарий
томондан ёритилган, лекин Марказий Осиёдаги ислом молияси холати Е.Байдаулетнинг
“Ислом молияси асослари” китобининг ўзбек тилига таржима қилинган нашрида 2019
-
йилдаги холати келтирилган.
Марказий Осиёдаги ёки МОнинг алоҳида давлатларидаги холат оз сонли
муаллифлар мақолаларида ёритилган, жумладан А.Нагимова, Вольтерс, Насим Ширази,
Малик, Х.
.
Х.асановларни
(
Хасанов, 2017)
илмий мақолаларида.
Global Islamic Finance Report 2024 да еса Марказий Осиё давлатларининг ислом
молиясини жорий қилиш ҳолатлари таҳлил қилинган ва индекс бўйича даражалар
берилган (Global Islamic Finance Report, 2024).
Сагиева, Куанованинг
(2019)
тадқиқотларида еса Ислом молиясининг
Қозоғистондаги ривожланиш масалалари муҳокама қилинган (Sagiyeva&Kuanova, 2019).
Мазкур мақолада Марказий Осиёда ислом молиясининг жорий ҳолати, унинг
ривожланиш истиқболлари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари
таҳлил қилинади.
Тадқиқот
методологияси
.
Ушбу
мақолани
тайёрлашда
МДҲ
мамлакатларида
чоп
этилган
мавзуга
доир
адабиётлар,
Ислом
Тараққиёт
Банки
маълумотлар
базаси
ва
интернет
тармоғида
мавжуд
сўнгги
янгиликлар
ўрганилди
ва
тадқиқотнинг
қиёсий
таҳлил
ҳамда
илмий
абстракция
усулларидан
фойдаланилди.
Мақола
якунида
бу
соҳани
Ўзбекистонда
ривожлантириш
бўйича
таклиф ва
тавсиялар берилди.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
488
Таҳлил
ва
натижалар муҳокамаси.
Собиқ
совет
иттифоқи
давлатлари
ислом молиясини ривожланиши бўйича
анча
ортда
қолмоқда.
Марказий Осиё
давлатларида
исломий
молиялаштириш
маҳсулотларининг қўлланилиши Ислом тараққиёт банки томонидан унга аъзоликдан
бошланди
деса муболаға бўлмайди. Бу эса ўз навбатла ҳукуматга лойиҳаларни бўлиб
тўлаш орқали сотиш, ижара ва истиснаъ молиялаштириш воситаларини қўллаш,
шунингдек банкларга муробаҳа ва ижара молиялаштирш линияларини очиш орқали
амалга оширилди.
Марказий Осиё мамлакатларида ислом молияси турли даражаларда ривожланиб
келмоқда. Масалан, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ушбу молиявий
сегментнинг истиқболларини кўриб, қонунчиликни ислом молияси талабларига
мослаштирди. Натижада тўлақонли ислом банклари, жумладан, Қозоғистондаги
A
л
-
Ҳилол банки ва Қирғизистонда “ЕкоИсламикБанк” филиали ташкил этилди.
Ислом молиясининг Марказий Осиёдаги ривожи учун Ислом тараққиёт банки ва
Евросиё тараққиёт банки билан ҳамкорликлар йўлга қўйилган.
Ислом молияси Марказий Осиё мамлакатларига янги инвестициялар, молиявий
тизимни мустаҳкамлаш, ички молиявий ресурсларни сафарбар қилиш, молиявий
маҳсулотларни диверсификация қилиш, аҳоли талабини қондириш ва 2028
-
йилга қадар
Евросиё тараққиёт банки билан воситачиликда қўшимча 2 миллиард доллар олиб
келиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистон
Ўзбекистонда ислом молияси тарихи 2003
-
йил Ислом тараққиёт банкига аъзолик
билан бошланади. Шундан буён 4,45 млрд доллар миқдордаги лойиҳаларни молиялаш
маъқулланган (Isdb.org, 2025
c).
Ўзбекистон
2003-
йилда
Ислом
Тараққиёт
Банкининг
(Lex.uz, 2017), 2004-
йилда
Ҳусусий
тармоқни
ривожлантириш
ислом
корпорациясининг
(ҲТРИК)
(Lex.uz, 2022a),
2019-
йилда Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси ва Инвестицияларни
ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси
(ИЭКСИК) тўлақонли
аъзоси
бўлди.
Ўзбекистонда
ҲТРИК
томонидан
Таиба
финанс компанияси
ташкил
этилган ва
10
дан
ортиқ
банкларга
муробаҳа,
ижара
асосида
молиялаштириш
линиялари
тақдим
этилган.
Ўзбекистоннинг
кўплаб
тижорат
банклари
ва
ҳусусий
сектор
вакиллари
томонидан
мазкур
линияларга
ва
тўғридан
-
тўғри
молиялаштиришга
катта
қизиқиш
ва
талаб
шаклланган.
Шулардан Трастбанк “Траст Муомилат” ислом дарчасини
биринчилардан 2023
-
йилнинг бошида очди ва аҳолига ижара ва муробаҳа асосида
автомобил ва уй жой олиб беришни молиялаштириш хизматларини кўрсатиб келмоқда
.
Ўзбекистон банк сектори ва ташқи савдони ривожлантириш мақсадида ислом
иқтисоди ва ислом молиявий институтларини жорий қилиш нияти ҳақида 2017
-
йилдан
буён айтиб келади.
2021-
йилда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов банкларда
ислом дарчаларини очиш режалаштирилаётганини маълум қилганди.
2022-
йилда ислом молияси бўйича нуфузли халқаро ташкилот –
Ислом молия
муассасалари учун бухгалтерия ва аудиторлик ташкилоти
(AAОИФИ) Ўзбекистон билан
ҳамкорлик ўрнатган (Aaoifi.com, 2024).
Шунингдек, ислом микромолиялаштириш йўналишида 2022
-
йил 20
-
апрел куни
“Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида” қонун қабул
қилинган бўлиб, унга кўра бу ташкилотларга ислом молияси тамойилларига асосан
ишлаш кўзда тутилган (Lex.uz, 2022
b).
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тақдим этилган
маълумотларга кўра, мамлакатимизда исломий молия жорий этилганидан кейин 10
миллиард AҚШ долларига яқин сармоя жалб этилиши ва бюджетимизга 100 миллион
AҚШ доллари миқдорида даромад келтирилиши мумкин.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
489
Ўзбекистонда амалдаги қонунчилик ва ислом қонунчилиги доирасида бир қатор
нобанк молия институтлари, жумладан, ижара маҳсулотларини тақдим этувчи лизинг
компаниялари (исломий лизинг), исломий суғурта (такафул) ташкилотлари , ҳалол
тўлов платформалари ва компаниялари фаолият юритмоқда. 2019
-
йилда
мамлакатимизда биринчи ислом суғурта компанияси “Узаро” ўз фаолиятини бошлади.
“Aпех Такофул” ҳам исломий суғурта соҳасида фаолият юритмоқда. Шунингдек, “Иман
Инвест” –
исломий молиясига асосланган инвестиция иловаси бўлиб, инвесторларга ўз
маблағларини сармоя қилиш ва кўпайтириш имконини беради (Habibjonov, 2024).
Сукук ва вақф қонунчилигини ишлаб чиқиш бўйича ИТБдан техник кўмак
ажратилган ва биринчи йўналиш бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилган ва
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўриб чиқиш учун киритилган. Вақф йўналишида
қонунчиликни ишлаб чиқадиган консультант
компанияни танлаш жараёни кетмоқда.
Ўзбекистонда ислом молияси соҳасига доир қонунчилик Марказий Осиёдаги
қўшни давлатларга нисбатан (Туркманистонни хисобга олмаганда) деярли
ривожланмаган, гарчи мамлакатимиз бу соҳани ривожлантиришда катта салоҳиятга
ега. Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорлар томонидан исломий молияга талаб катта
бўлса
-
да, қонунчилик ва меъёрий
-
ҳуқуқий базанинг йўқлиги, солиқ ва бошқарув
инфратузилмасининг йўқлиги, шунингдек, исломий молиялаштириш билан боғлиқ
молиявий саводхонликнинг пастлиги ислом банкларининг пайдо бўлишига тўсқинлик
қилмоқда (Habibjonov, 2024).
Шундай бўсада, ислом молияси мамлакатда юқори потенсиалга ега янги соҳа
ҳисобланади. Бу соҳага бўлган аҳолининг қизиқиши ҳам борган сари ортиб бормоқда.
Қирғизистон
Қирғзистон 199
3-
йил нойабр ойида Ислом тараққиёт банкига аъзо бўлган. Ўтган
давр мобайнида 559 миллион долларлик лойиҳалар молиялаштирилган (Isdb.org.,
2025a).
Қирғизистонда ҳам бир қатор исломий молия ва банк хизматлари йўлга қўйилган.
Баҳрайннинг Aл Барака Банк Груп ташкилоти Бишкекда жойлашган БТA Банк билан
ҳамкорликни йўлга қўйган (muslim.uz, 2018).
Қирғизистон Республикасида ислом тамойиллари асосида молиялаштириш 2006
-
йил
12
-
июлда
Қирғизистон
Республикаси
Президентининг
“Қирғизистон
Республикасида ислом молиялаштириш тамойилларини жорий этиш бўйича пилот
лойиҳа тўғрисида”ги фармони имзоланганидан кейин ўз ривожланишини бошлади.
2006-
йилнинг
май
ойида
Ислом
Тараққиёт
банки,
Қирғизистон
Республикаси
ҳукумати
ва
“ЕкоИсламикБанк”
ўртасида
ҳамкорлик
тўғрисидаги
меморандум
имзоланди.
Ушбу
меморандум
“ЕкоИсламикБанк”
фаолиятида
молиялаштиришнинг
исломий
усулларини
татбиқ
этишга
йўл
очди. Aмалда ЕкоИсламикБанк ислом молияси
соҳасида илк лойиҳа бўлди.
2009-
йилда
Қирғизистон
қонунчилигида
муҳим
ўзгаришлар
рўй
берди.
Хусусан,
“Банк
ва
банк
фаолияти
тўғрисидаги
Қирғизистон
Республикасининг
қонунига
қўшимчалар
киритиш
тўғрисида”,
“Қирғизистон
Республикаси
Миллий
банк
тўғрисидаги
Қирғизистон
Республикасининг
қонунига
қўшимча
ва
ўзгаришлар
киритиш
тўғрисида”ги
қонунлари
ва
бошқалар
қабул
қилинди.
Мазкур
тузатишлар
исломий
ва
“исломий
дарча”га
эга
бўлган
анъанавий
банкларда
молиялаштиришнинг
исломий
усулларини
қўллаш
учун
имкониятлар
яратди.
Қирғизистон
ҳукумати
“Исломий
тамойиллар
бўйича
суғурталаш(такофул)ни
ташкил
этиш
қоидалари”
ва
“Исломий
молиялаштириш
бўйича
чиқариладиган
қимматли
қоғоз(сукук)лар
тўғрисида”ги
қоидаларни
тасдиқлади.
Нобанк
молия
-
кредит
ташкилотларини
ислом
тамойиллари
бўйича
молиялаштириш активларининг улуши нобанк молия
-
кредит ташкилотлари сектори
активларининг 6 фоизини, ислом тамойиллари бўйича молиялаштириш портфелининг
www.sci-p.uz
II SON. 2025
490
умумий қиймати еса тахминан Қирғизистон Республикасидаги микрокредит
ташкилотлари умумий портфелининг 3,7 фоизини ташкил этади (Habibjonov, 2024).
Global Islamic Finance Report 2024га кўра ислом молияси бўйича индексда
Қирғизистон 2023
-
йилда 38
-
ўринни, 2024
-
йилда 5 ўринга юқорига кўтарилиб 33
-
ўринни егаллаган (Global Islamic Finance Report, 2024).
Ҳозирда Қирғизистонда 5 та банк ислом тамойилларига мос хизматлар тақдим
этади (Nbkr.kg, 2025). Нагимовага
(2022) кўра Кирғизистонда шариатга мувофиқ
сармоялар
1990-
2020 йилларда 0,8 млрд. долларни ташкил этди, шундан 0,3 млрд.дан
ортиғи Ислом тараққиёт банкига тегишли.
Ислом молияси муассасалари Кирғизистон
бозорига кизиқиш билан қарашмоқда, бу эса давлатда ислом молиясининг ўсишида
истиқболлар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Қозоғистон
Қозоғистонда ислом молиясига биринчи уриниш сифатида 1990
-
йил Қозоғистон
ССР Министрлар Кенгаши Саудия Арабистонидаги шериклар билан халқаро лойиҳа
сифатида “Ал
-
барака Қозоғистон банки”ни ташкил этиш бўйича қарор қабул қилишини
мисол қилиб келтирса бўлади. Банк ўз фаолиятини 1991
-
йил бошлади ва бошидан Совет
Иттифоқини парчаланиш давридаги оғир йилларни ўтказди. 1997
-
йил Каспи Банк
сифатида анъанавий банк тизимига ўтказилди
(Nagimova, 2023).
Қозоғистон Ислом тараққиёт банкига 1995
-
йил аъзо бўлган бўлиб, шу пайтгача 1,7
млрд. доллар миқдоридаги лойиҳалар маъқулланган
(Isdb.org, 2025b
). 6 миллиард AҚШ
долларига тенг активлари билан Қозоғистон Марказий Осиёда ислом молияси бўйича
йетакчилик қилмоқда (Global Islamic Finance Report, 2024).
2009-
йилда “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ислом
банкларини ташкил этиш ва фаолияти ҳамда ислом молиялаштиришни ташкил этиш
тўғрисидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
2012-
йилда Қозоғистон Миллий банки 2020
-
йилгача ислом молиясини ривожлантириш
бўйича йўл харитасини ишлаб чиқди ва тасдиқлади (Habib
jonov, 2024).
2010-
йилда Aбу
-
Дабининг янги ташкил этилган “Aл Ҳилол” банки икки президент
ўртасидаги махсус ҳимоя шартномаси асосида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўз
филиалини очди.
7 йилдан сўнг анъанавий банкдан исломий банкка трансформация қилинган
иккинчи Ислом банки Заман банк 2017
-
йил август ойида лицензия олди
(Sagiyeva&Kuanova, 2019).
2021-
йил 1
-
август ҳолатига уларнинг жами активлари банк сектори жами
активларининг қарийб 0,25 фоизини ташкил этди. Ислом банкларининг умумий кредит
портфели мамлакатдаги барча банк кредитларининг 0,24 фоизини ташкил этди. Шунга
қарамай, сегмент ўсишда давом этмоқда: сўнгги уч йилда мамлакатда ислом банклари
активларининг ўртача йиллик ўсиши 30,3 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга,
Қозоғистон банк тизимида бу даврда ўртача ўсиш 11
-
12 фоизни ташкил этди.
Қозоғистон 2023
-
йилги Глобал Исломий Молия Ҳисоботида Исломий молия
мамлакатлари индексида 22
-
ўринни егаллаган. 2024
-
йилда еса 31
-
ўринга тушиб қолган
(Global Islamic Finance Report, 2024). Чунки тайёр ҳуқуқий базага қарамай, сўнгги йиллар
ичида исломий молия Қозоғистон молия секторининг бирорта сегменти –
банклар,
лизинг, капитал бозорларининг муҳим қисмига айлангани йўқ. Мутахассислар
Қозоғистонда исломий молия сектори ривожланмаганлигининг бир қанча сабабларини
қайд этишади. Масалан, узоқ муддатли маблағларнинг мавжуд манбаларининг
йетишмаслиги асосий муаммо ҳисобланади. Қозоғистон кичик молиявий бозор бўлиб,
одатда йирик хорижий ўйинчиларни жалб қилмайди (Habibjonov, 2024).
2012-
йилда Қозоғистон ривожланиш банки биринчи марта 240 млн. Малазия
рингитига тенг сукук Ал муробаҳа малайзия фонд биржасида жойлаштирди. Унинг 62%
малайзия инвесторлари орасида, 38% эса Қозоғистон бозорида тақсимланди. 2023
-
www.sci-p.uz
II SON. 2025
491
йилда Ҳусусий
тармоқни
ривожлантириш
ислом
корпорацияси(ҲТРИК) 2 млрд. танга
миқдорида биринчи миллий валютадаги сукукни Қозоғистон фонд бозорида
жойлаштирди. Сукукдан тушадиган пул “Лизинг груп” АК фаолиятини молиялаштириш
учун ишлатилади
(Shirazi, 2022).
Сўровномага кўра, Қозоғистонда ислом депозитларига 6,3 миллиард AҚШ доллари,
ислом ипотека бозорида 4,5 миллиард доллар, ислом автомобилларини
молиялаштириш 2,4 миллиард доллар миқдорида қондирилмаган талаб мавжуд (Islamic
Finance Country report for Kazakhstan, 2024). Кўриниб турибдики, Қозоғистоннинг чакана
сегментида исломий молиявий маҳсулотларга бўлган чанқоқликни (талабни)
қондиришнинг ижобий оқибатлари жуда катта бўлиб, иқтисодиётни диверсификация
қилишга сезиларли ҳисса қўшади. Бу 2025
-
йилгача бўлган даврда Миллий ривожланиш
режасида, яъни янги ишлаб чиқаришларни шакллантириш ва хизмат кўрсатиш
соҳаларини ривожлантириш бўйича белгиланган режаларга мос тушади (Islamic Finance
Country report for Kazakhstan, 2024).
Тожикистон
Тожикистонда
ҳам
исломий
молияни
ривожлантириш
босқичма
-
босқич
амалга
оширилмоқда.
Биринчи
қадам
сифатида
Тожикистонда
2014-
йилда
“Исломий
банк
фаолияти
тўғрисида”ги
қонун
қабул
қилинди
ва
хозирда Тожикистон
расмийлари
Ислом
Тараққиёт
Банки
ёрдамида
қонун
ости
ҳужжатларига
ҳам
тегишли
ўзгартиришлар
киритиш
борасида
иш
олиб
борилди.
Тожикистон 1996
-
йилда Ислом тараққиёт банкига аъзо бўлган бўлиб, 766 млн
долларлик лойиҳалар шу пайтгача амалга оширилган .
2019-
йил июл ойида Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи
Ҳусусий
тармоқни
ривожлантириш
ислом
корпорацияси
(ҲТРИК)
кўмагида
“Соҳибкорбанк”
Тожикистондаги биринчи ислом банкига айлантирилди ва номи “Тавҳидбанк”ка
ўзгартирилди.Тавхидбанкдан ташқари Тожикистонда яна 2 та ислом дарчаси, яъни
“Ҳумо” ва “Имон Интернейшнл”, фаолият олиб боряпти. “Сандиқ” МДТ ҳам
ислом молия
хизматларини рўйҳатдан ўтказиш жараёнида.
Шунингдек, 2022
-
йилнинг 1
-
январидан Тожикистонда янги солиқ кодекси жорий
этилди, у Мурабаҳа битими бўйича товарларни сотиб олиш ва сотишда ислом банклари
учун икки томонлама солиққа тортилишни бекор қилади (Habibjonov, 20
24).
2023-
йил Тожикистондаги “Aлиф Банк” ОAЖ трансформацияси давом этган ҳолда
минтақадаги ислом банки фаолияти учун муваффақиятли йил бўлди.
Тожикистон Global Islamic Finance Index дa 2023
-
йил 43
-
ўрин, 2024
-
йил 39
-
ўринни
қайд этган
(Global Islamic Finance Report, 2024).
Туркманистон
Туркманистон 1994
-
йилда Ислом тараққиёт банкига аъзо бўлган бўлиб, шу
давргача 1.2 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилган. Aммо Туркманистонда
ислом молиясига оид қонунчиликда ўзгаришлар ёки бирор ислом молия хизматларини
тақдим этувчи ташкилотлар кузатилмаяпти.
Хулоса ва таклифлар
.
Марказий Осиё давлатларида ислом молияси тобора ривожланиб бормоқда.
Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби мамлакатлар ушбу молиявий
тизимни ўз иқтисодиётларига интеграция қилишга ҳаракат қилмоқда. Исломий
банклар, такафул (исломий суғурта), сукук (исломий облигациялар) каби воситалар
жорий этилмоқда.
Aммо ривожланиш жараёнида қатор муаммолар мавжуд. Жумладан, молиявий
саводхонликнинг пастлиги, малакали кадрлар йетишмовчилиги, иқтисодий
тизимларнинг кичиклиги ва ҳуқуқий тартибга солишдаги тўсқинликлар ислом
www.sci-p.uz
II SON. 2025
492
молиясининг кенг ривожланишига ҳалақит бермоқда. Шунга қарамай, аҳоли орасида
исломий молиявий хизматларга бўлган талаб ортиб бормоқда.
Келажакда ислом молиясининг янада ривожланиши учун қонунчилик базасини
такомиллаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ва халқаро молиявий
институтлар билан ҳамкорликни кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади. Шу орқали
Марказий Осиё мамлакатлари ислом молияси бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаши
мумкин.
Глобаллашув ва жаҳонда кетаётган инновацион ўзгаришлардан орта қолмаслик
мақсадида Ўзбекистон Ҳукумати ислом молиясини ривожлантириш бўйича йул
харитасини ишлаб чиқиши тавсия этилади. Ушбу йўл харитаси мавжуд қонунчиликни
(банк фаолияти, солиқ, қимматли қоғозларга доир қонунчиликка қўшимча ва
ўзгартиришлар киритиш) такомиллаштириш, тарғибот ишларини олиб бориш, исломий
молия инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни ва давлат секторини
ривожлантириш, исломий молия
хизматлари бозорини ривожлантириш, илмий
-
ўқув
ишларини олиб бориш ва инвесторлар билан ишлашни ўз ичига олиши лозим. Шу билан
бирга ҳар бир бажариладиган тадбир бўйича масъул идора ва муддат белгиланиши
мақсадга мувофиқдир.
Юқорида
санаб
ўтилган
вазифакларни
амалга
ошириш
учун
Ислом
тараққиёт
банки институтининг
грант
маблағлари
ва
маслаҳат
хизматларидан
фойдаланса
бўлади.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Aaoifi.com. (2024). Accounting and Auditing Organization for Islamic Financial Institutions.
[online] Available at:
https://aaoifi.com/announcement/aaoifi-successfully-concludes-the-20th-
aaoifi-annual-shariah-boards-conference-in-bahrain-2/?lang=en
Global Islamic Finance Report 2024. (2024). Cambridge Institute of Islamic Finance London:
United Kingdom. 63-p. 246 p.
Habibjonov U. (2024). The introduction of islamic finance in Central Asia and role in
the economy. Nordic_Press 1 (0001), 72.
Isdb.org. (2025a). Kyrgyz Republic. [online] Available at:
[Accessed 4 Apr. 2025].
Isdb.org.
(2025b).
Republic
of
Kazakhstan.
[online]
Available
at:
https://www.isdb.org/republic-of-kazakhstan
Isdb.org.
(2025c).
Republic
of
Uzbekistan.
[online]
Available
at:
https://www.isdb.org/uzbekistan
Islamic Finance Country report for Kazakhstan. A Collaboration between IsDB, AIFC, CSQ,
IsDBI. September 2024. 40-p. 60 p.
Lex.uz. (2017). 371-
сон 27.08.2003.
Ўзбекистон Республикасининг Ислом тараққиёт
банкига аъзолиги тўғрисида. [online] Available at:
Apr. 2025].
Lex.uz. (2022a). 596-
сон 21.12.
2004.
Ўзбекистон Республикасининг хусусий секторни
ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясига аъзолиги тўғрисида.
[online] Available at:
Lex.uz.
(2022b).
O‘RQ
-765-
сон
20.04.2022.
Nobank
kredit
tashkilotlari
va
mikromoliyalashtirish faoliyati to‘g‘risida. [online] Available at:
muslim.uz
(2018). Ислом молия тизими Марказий Осиёда ривожланмоқда.
[online]
Muslim.uz. Available at:
http://old.muslim.uz/index.php/rus/maqolalar/item/11077
Apr. 2025].
www.sci-p.uz
II SON. 2025
493
Nagimova, A.Z. (2022) Islamic Finance in the Post-Soviet Central Asia and Transcaucasia:
The Evidence from Kyrgyzstan. Journal of Islamic accounting and business research. 13.8. 1197
–
1215.
Nagimova, A.Z. (2023) Islamic Finance in Kazakhstan: The View of Experts. Journal of Islamic
accounting and business research.
Nbkr.kg. (2025). National Bank of the Kyrgyz Republic. [online] Available at:
https://www.nbkr.kg/index1.jsp?item=80&lang=ENG
Sagiyeva R. K., Kuanova L. A. (2019) Analysis of Islamic Finance development in Kazakhstan:
overview and prospects.
Экономика
:
стратегия
и
практика, № 3 (14), 39
-48.
Shirazi, N.S. (2022).
“The Experience and the Prospects of Islamic Finance in Kazakhstan.”
Qualitative research in financial markets. 14.3. 461
–
482.
Байдаулет
Е.А. (2014).
Основы
этических
(исламских)
финансов,
учебное
пособие,
Павлодар.
Беккин Р. (2022). Исламская экономическая модель и современность.
Litres.
Хасанов, Х.В. (2017)
.
Аҳлоқий (исломий) молиялаштириш тизими –
инновацион
молиялаштириш востиаси сифатида (Ўзбекистон ва МДҲ мисолида). Иқтисодиёт ва
инновацион технологиялар. № 5.
