ВОПРОСЫ НАЛОГООБЛОЖЕНИЕ ДОХОДОВ НАСЕЛЕНИЯ

Аннотация

В данной статье рассматриваются важные аспекты налогообложения доходов населения. В статье рассматриваются научные подходы к системе налога на доходы физических лиц. Проведен анализ структуры доходов населения и влияния налогообложения. На основе проведенного анализа сформированы соответствующие выводы по налогообложению доходов физических лиц.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
433-439
16

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Абдуллаев , З. (2025). ВОПРОСЫ НАЛОГООБЛОЖЕНИЕ ДОХОДОВ НАСЕЛЕНИЯ. Передовая экономика и педагогические технологии, 2(1), 433–439. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/aept/article/view/80202
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются важные аспекты налогообложения доходов населения. В статье рассматриваются научные подходы к системе налога на доходы физических лиц. Проведен анализ структуры доходов населения и влияния налогообложения. На основе проведенного анализа сформированы соответствующие выводы по налогообложению доходов физических лиц.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

433


АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ МАСАЛАЛАРИ

DSc

, проф.

Абдуллаев Зафаржон Алижонович

Халқаро Нордик

университети

ORCID: 0000-0002-4827-1040

zafarjon1808@mail.ru

Аннотация

.

Ушбу мақолада аҳоли даромадларига солиқ солишнинг муҳим

жиҳатлари кўриб чиқилган. Мақолада жисмоний шахслар даромад солиғи тизимига оид

илмий ёндашувлар муҳокама қилинган. Аҳоли даромадлари таркиби ва солиққа

тортишнинг таъсирларини таҳлили амалга оширилган. Амалга оширилган таҳлиллар
асосида жисмоний шахслар даромадини солиққа тортиш бўйича тегишли хулосалар

шакллантирилган.

Калит сўзлар:

аҳоли даромади, иш ҳақи, мулкий даромад, трансферт, солиққа

тортиш, даромад солиғи, солиқ базаси, солиқ ставкаси,

самарали ставка.

ВОПРОСЫ НАЛОГООБЛОЖЕНИЕ ДОХОДОВ НАСЕЛЕНИЯ

DSc

, проф.

Абдуллаев Зафаржон Алижонович

Международный Университет Нордик


Аннотация

.

В

данной

статье

рассматриваются

важные

аспекты

налогообложения доходов населения.

В статье рассматриваются научные подходы к

системе налога на доходы физических лиц. Проведен анализ структуры доходов
населения и влияния налогообложения.

На основе проведенного анализа сформированы

соответствующие выводы по налогообложению доходов физических лиц.

Ключевые слова:

доход населения, заработная плата, доход от собственности,

трансферт, налогообложение, подоходный налог, налоговая база, налоговая ставка,
эффективная ставка.

ISSUES OF TAXATION OF INCOME OF THE POPULATION

DSc, prof.

Abdullaev Zafarjon Alijonovich

Nordic International University

Abstract.

This article discusses important aspects of taxation of personal income. The article

examines scientific approaches to the personal income tax system. The analysis of the population's

income structure and the impact of taxation is conducted. Based on the analysis, appropriate

conclusions are drawn on the taxation of personal income.

Keywords:

population income, wages, property income, transfer, taxation, personal income

tax, tax base, tax rate, effective rate.

UOʻK:

336.226

433-439


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

434

Кириш

.

Аҳоли даромадларининг тенгсизлиги даражасини камайтиришда ҳар қандай

иқтисодий тизимда прогрессив даромад солиғи муҳим солиқ инструменти бўлиши

мумкин деб тахмин қилинади. Ҳатто, юқори ижтимоий иқтисодиётда ҳам агарда

ишловчиларнинг барчаси давлат томонидан ёлланган бўлсада, юқори малакали
меҳнатнинг яширин нархи, албатта, ишчи кучига тўланадиган даромаддан анча юқори

бўлиши лозим. Америка ва ғарбий Европа мамлакатларида юқори ва паст даромадларга

солиқ ставкаларини қўлланиши кенг доирада ва узоқ вақт давомида муҳокама

қилинган бўлсада, бироқ, даромадни тақсимлашда қандай солиқ ставкаси муҳим
инструмент бўлишига қарамасдан иқтисодий назария деярли мавжуд эмас.

Умуман олганда, қайта тақсимловчи прогрессив солиққа тортиш одатда жисмоний

шахснинг даромади (аниқроғи, унинг тахминий даромади миқдорига) билан боғлиқ.

Унинг аниқ интеллект коэффициенти (I.Q.), илмий даражаси,

яшаш жойи, ёши ёки

ижтимоий мавқеи орқали жисмоний шахснинг даромад олиш потенциали тўғрисидаги
ахборотга эга бўлиш мумкин, аммо табиий равишда тахмин қилиш мумкин, энг ишончли

кўрсаткич бўлиб унинг даромади ҳисобланади. Инсонларнинг иқтисодий

кўрсаткичларини иқтисодий имкониятларининг далили сифатида ишлатиш
натижасида даромаднинг ижтимоий маржинал нафлигининг тўлиқ тенглиги маъқул

бўлмай қолади, чунки бундай натижага олиб келадиган солиқ тизими барча юзага

келиши мумкин бўлган ноқулайликларни бартараф этади (Mirrlees, 1971). Имамова

(2008) фикрича, аҳоли даромадларини тартибга солиш механизмининг объекти бўлиб,

даромадларни бирламчи тақсимлаш, фискал ва трансферт тизими орқали қайта
тақсимлаш, истеъмол орқали якуний тақсимлаш бўйича субъектлар ўртасидаги

ўзаро

муносабатлар ҳисобланади.

Жамият ривожланишининг дастлабки босқичларида солиқлар асосан фискал

функцияси кўрсатиб келинган бўлса, замонавий шароитларда солиқларнинг
функцияларини хилма

-

хилдир ва хусусан аҳоли даромадлари тенгсизлиги даражасини

камайтиришдаги муҳим инструмент сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Адабиётлар шарҳи

.

Барчага маълумки, жамиятдаги тақсимот муносабатлари аҳоли даромадларини

шакллантиришнинг асоси бўлиб, иқтисодий қонунлар билан белгиланади.

Даромадларни тақсимоти ишлаб чиқариш жараёнининг босқичлардан бири бўлиб

ҳисобланади. Аҳолининг даромадларини шакллантириш жараёнида вужудга келадиган
тақсимот

муносабатлари

бу

-

муносабатлар

субъектлари

ўртасида

мулкий

муносабатларга, иқтисодий манфаатларга асосланган ва аҳоли даромадлари

функцияларини амалга оширишга қаратилган объектив мавжуд ва етарлича барқарор

муносабатлардир (Имамова,

2008). Аҳолининг даромадлари иқтисодий категория

сифатида жамиятда уй хўжаликлари ёки шахслар ўртасида яратилган маҳсулотни
ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш, истеъмол қилиш жараёнидаги реал
иқтисодий муносабатларини акс эттиради.

Айрим иқтисодчи олимлар, аҳоли даромадларини назарий жиҳатдан одатда тўлов

қобилияти таҳлил қилинади, эмпирик тадқиқотларда пул даромадларининг миқдори
ҳисобга олинган (Atkinson, Stiglitz, 1995; Ehrenberg, Smithлар,

1996). Аксарият, иқтисодчи

олимлар аҳоли даромадлари концепциясига асосланган бўлиб, унга кўра, даромад

нафақат пул тушумларини, балки пул бўлмаган таркибий қисмини, яъни ўз томонидан

ишлаб чиқарилган маҳсулотлари, оила томонидан тўпланган мулкнинг (уй

-

жой, узоқ

муддатли истеъмолга мўжалланган предметлар, нотурар жой ва бошқа мол

-

мулкар)

жорий истеъмолини ҳам ўз ичига олади(Федченко,

2022; Ильин,

2005;

Бутова, 2006).

Аҳолининг

даромадларини

шакллантириш

механизми

кўп

жиҳатдан

мамлакатдаги мавжуд иқтисодий тизим билан белгиланади ва тақсимлаш қонунлари ва


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

435

тамойиллари бутун иқтисодий муносабатлар тизимига мос келади. Аҳолининг
даромадларини шакллантириш механизми кўп жиҳатдан мамлакатдаги мавжуд

иқтисодий тизим билан белгиланади ва тақсимлаш қонунлари ва тамойиллари бутун

иқтисодий муносабатлар тизимига мос келади. Аҳолининг даромадларини тартибга

солиш механизми аҳоли даромадларини шакллантириш механизмининг бир қисми
бўлиб, бир вақтнинг ўзида бутун иқтисодиётни тартибга солиш механизмининг

таркибий қисми ҳисобланади, шунинг учун у давлат олдида турган иқтисодий ва

ижтимоий мақсадлар билан белгиланади. Шундай қилиб, аҳоли даромадларини

тартибга солиш жараёни уни амалга оширишнинг муайян механизмини талаб қилиши
изоҳланади (Такмакова, 2003).

Бугунги кунда ҳам жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш тартибини

белгилашдаги ёндашувлар муҳокамаси олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг

долзарб масалаларидан бири ҳисобланиб, солиқ қонунчилиги ва солиққа тортиш
механизмлари такомиллаштириб борилишига қарамасдан, кўпинча жисмоний шахслар
даромад солиғи бўйича самарали ставкаларни белгилаш ва ставкаларни ўзгариши жуда

ноаниқ тарзда амалга оширилади ва уларнинг даромадларига турли усулларда солиқ

солишда жисмоний шахсларнинг ҳулқ

-

атвори тўлиқ ўрганилмаган. Жисмоний

шахснинг солиққа тортиш усулининг унинг иқтисодий ҳулқ

-

атворига таъсирини

баҳолаш билан боғлиқ масалалар муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодчи олимларнинг

фикрига кўра, солиқларни ўрганишда иккита асосий жиҳатларга, солиқ солиш мақсади

ва эффектига ажратиш мумкин, Солиқ солишнинг мақсад давлат фаолиятини молиявий

қўллаб

-

қувватлашнинг якуний натижаси ҳисобланади ва бу “солиқ” каби иқтисодий

категориянинг мавжудлигини таъминлайди. Солиқинг эффекти тор маънода ҳам,

иқтисодий категория сифатида кенгроқ маънода солиққа тортиш таъсирининг

муқаррар натижасидир (Мамонова, Алеников, 2011).

Солиқларнинг мавжудлиги давлат бюджети даромадларини шакллантириш

зарурати билан боғлиқдир. Солиқларнинг асосий мақсадини амалга оширишдаги роли

камайиши биланоқ бу хўжалик институти объектив иқтисодий сабабларга кўра

тугатилади. Солиқ эффектида вазият янада мураккаблашади. Айнан шунинг учун ҳам

солиқ солишнинг ички назарияси ривожланишининг ҳозирги босқичида солиққа
тортишнинг оқибатларига алоҳида эътибор қаратиш зарур, чунки уларнинг оқибатлари

анча эҳтимолий ва аввалдан айтиб бўлмайдиган характерга эгадир. Албатта, пастроқ

даражадаги прогрессивлик билан тавсифланган солиқ солиш юқори прогрессив

солиққа

тортишга нисбатан камроқ ортиқча юкни юзага келтиради. Чунки, бошқа тенг
шароитларда маржинал солиқ ставкаси имкон қадар паст бўлиши мақсадга

мувофиқдир. Бошқа тенг шароитларда, жумладан, бюджет даромадларининг маълум

миқдори учун, солиқ солинмайдиган минимал даромад суммасини ва маржинал солиқ

ставкасини кўтариш паралел равишда амалга оширилиши лозим.

Солиқ солиш

шкаласининг максимал ставкасини белгилашда биринчидан, миллий даромадда энг
бадавлат шахслар даромадининг улушини ҳамда иккинчидан,

қайд

этилган

даромадларнинг меҳнат фаолиятини йўанилиши билан боғлиқлиги ҳисобга олиш

зарурдир, Агарда миллий даромадда бадавлат шахсларнинг улуши унчалик юқори

бўлмаса ва ушбу бадавлат шахслар аҳолининг даромадли фаолият ва бунёдкорлик
ишлари билан шуғулланувчи энг иқтисодий фаол қисмини ташкил этадиган бўлса,

юқори максимал ставкани қўлланиши мақсадга мувофиқ эмас (Майбуров,

Соколовская,

2012).

Тадқиқот методологияси

.

Мақолада аҳоли дародларини шаклланиши ва таркиби тушунчаси ҳамда даромад

солиғи эффекти, солиқ ставкаларини қўлланишига доир илмий адабиётлар ўрганиб

чиқилган. Кўриб чиқилган илмий адабиётларга асосланган ҳолда жисмоний шахслар


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

436

даромадини солиққа тортишда солиқ ставкасини миқдорини ўрнатишда даромадлар
даражаси ва даромад олинадиган меҳнат фаолият йўналишлари кўрсаткичларидан

фойдаланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Жисмоний шахслар даромадини

пропорционал ставкада солиққа тортишда юзага келадиган турли таъсирлар, хусусан

меҳнат бозорига таъсири назарий тадқиқ қилинган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистон
аҳолисининг 2024 йилдаги даромадлари таркиби, аҳоли жон бошига тўғри келадиган

даромад миқдори ва аҳоли даромадларини ўсиш суръатини таҳлили амалга оширилган.

Жисмоний шахслар даромадига солиқ солиш масалаларини кўриб чиқишда илмий

абстракциялаш, анализ ва синтез, индукция ва дедукция, тасвирий статистика, илмий
мулоҳаза каби таҳлил усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилда аҳолининг умумий даромадлари 896,3

трлн. сўмни, истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли, ўтган йилнинг мос даврига
нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 108,1 % ни ташкил қилган.

Аҳоли жон бошига умумий даромадлар миқдори 24,1 млн. сўм бўлиб, умумий номинал

даромад 116,1 %га, умумий реал даромаднинг 105,9 %га ўсиш суръати кузатилган.

Республикада аҳоли жон бошига ойлик ўртача 2,1 млн. сўмни ташкил қилган. Аҳоли

даромадларининг асосий қисмини (умумий ҳажмнинг 42% ни) иш ҳақи ташкил қилган.

2024 йилда иш ҳақидан келган даромадлар 12,9% га ошган, бу 5,1 млн. аҳоли бандлиги

таъминлангани ва расман ишга жойлаштирилган аҳоли улуши 30%га органи билан

боғлиқдир. Аҳолининг пул ўтказмаларидан даромад 2023 йилдаги 3,1% дан 2% га

тушган. 2024 йилда нафақалар, ижтимоий ёрдам ва субсидиялар умумий даромад

ҳажмининг 18,2% ни, қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик эса 10,7% ни ташкил қилган.

Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар 2023 йилга нисбатан 1,5% га ошиб,

22,9% ни ташкил этган (

1-

расм).

1-

расм. Ўзбекистон аҳолисининг 2024 йилдаги даромадлари таркиби

Манба:

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, 2024.

Амалдаги солиқ қонунчилигида барча фаолиятдан олинган даромадлар солиққа

тортилмайди (пенсия, нафақа) ва ҳатто солиққа тортиладиган фаолиятлар бўйича

жисмоний шахсларнинг даромади (иш ҳақи, мулкий даромад, моддий наф ва бошқа


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

437

даромадлар) турли хил ставкаларда солиқларга тортилиши мумкин. Солиқ тизимида
даромадни турли ёндошувлар асосида солиққа тортиш тартибини мавжудлиги,

жисмоний шахсларнинг иқтисодий фаолиятини солиққа тортиладиган соҳалардан

солиққа тортилмайдиган соҳага ўтказишига олиб келиши мумкин.

Бўш вақтни асосий

ишдан якка тартибдаги (уй хўжалиги) хўжалик доирасидаги ишлашга ўтказиш
(масалан, шахсий томорқа хўжалигида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш)

бунга мисол бўлиб, бундай фаолиятнинг маҳсулотларига (бу шахсий эҳтиёжлар учун

маҳсулот ишлаб чиқариш омили билан ҳамда шу билан бирга, ушбу фаолиятдан олинган

даромадларни солиқ маъмурчилигидаги қийинчиликлар билан ҳам боғлиқ) солиқ
солинмайди. Шундай қилиб, биз солиққа тортишнинг иккинчи фундаментал таъсирини

солиққа тортиладиган фаолиятни солиққа тортилмайдиган фаолият турлари билан

алмаштиришда ифодаланадиган “алмаштириш эффекти”ни ажратиб кўрсатишимиз

мумкин.

Солиққа тортишнинг яна бир эффекти бир хил фаолият тури турли солиқ

ставкалари бўйича солиққа тортилганда ёки умуман солиққа тортилмаганда юзага

келади. Ушбу эффектни акс эттирувчи солиқ тўловчиларнинг ҳулқ

-

атворининг энг кенг

тарқалган варианти “яширин иқтисодиёти” деб номланган нақд пулсиз тўловлар
орқали солиқ тўлашдан бўйин товлашдир. Бу, ўз навбатида, давлатнинг молия тизими

тузилмасининг ўзгаришига ва салбий ҳолатларда мамлакатда криминоген вазиятнинг

ошишига олиб келиши мумкин. Бу эффект “молиявий эффект деб аталади.

Аҳоли даромадларининг ўсиш суръатилар ва самарали солиқ ставкаси

ўзгаришининг

ўртасидаги

боғлиқлик

таҳлил

қилинган

(2

-

расм).

Таҳлил

маълумотларидан кўриниб турибдики, амалдаги жисмоний шахслар даромад солиғи

тизими аҳоли даромадларини қайта тақсимлашда таъсири самарали деб ҳисоблаш

мумкин эмас.

2-

расм. Аҳоли даромадларининг ўсиши ва самарали солиқ ставкасининг

ўзгариши, фоизда

Манба:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва статистика агентлиги маълумотлари асосида

тайёрланган

.

Жисмоний шахс даромадидан ундириладиган жисмоний шахслар даромадидан

олинадиган солиқ (даромад солиғи), уни иқтисодий модел ёрдамида тақдим этиш

0,0

20,0

40,0

60,0

80,0

100,0

120,0

140,0

160,0

180,0

2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 2019 2020 2021 2022 2023

Бирламчи даромадларнинг ўсиш суръати
Мол-мулкдан олинган даромадларнинг ўсиш суръати
Трансфертлардан олинган даромадларнинг ўсиш суръати
Самарали солиқ ставкаси


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

438

тавсия этилган. жисмоний шахс даромад солиғи ставкаси t

w

жисмоний шахс томонидан

олинган даромадни ўзгартиради (ишлаган иш кунлари сонига қараб фарқланиши

билан). Агар wни ходимга тўланадиган солиқлар ушлангунча бўлган иш ҳақи сифатида

олинадиган бўлса, у ҳолда даромад солиғи қуйидагича ифодалаш мумкин (Мамонова,

Алеников, 2011):

𝐷 = (𝑤𝑇 + 𝑂) − 𝑡

𝑤

(𝑤𝑇 + 𝑂)

(1)

бу ерда, D

-

солиқ тўловчининг солиқдан кейинги даромади; w

-

иш ҳақи; T

-

солиқ

тўловчининг ишлаган кунлари сони; O

-

иш ҳақи шаклида олинмаган даромад; t

w

-

маълум бир шахс учун даромад солиғининг ставкаси. Шубҳасиз, (1) формуладаги

моделда солиқ солинадиган базанинг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган пропорционал

ставка бўйича ундириладиган даромад солиғи миқдори келтирилган. Барчага
маълумки, аксарият, ривожланган мамлакатларда жисмоний шахсларнинг даромад
солиғи ставкаси прогрессив ҳисобланади. Тақдим қилинган модел шахсий даромад

солиғининг мамлакат иқтисодиётига таъсирини тўлиқ ифодаламайди, чунки бу модел

стандарт солиқ чегирмалари мавжудлигини, яъни солиққа тортиладиган умумий
даромадни камайтирадиган миқдорларни эътиборсиз қолдиради. Ушбу фактни

инобатга олган ҳолда, солиқ тўловчининг даромад модели қуйидагича

тузатилади(Мамонова, Алеников, 2011):

𝐷 = (𝑤𝑇 + 𝑂) − 𝑡

𝑖

(𝑤𝑇 + 𝑂 − ∑ 𝐺) = (𝑤𝑇 + 𝑂) − 𝑡

𝑖

(𝑤𝑇 + 𝑂) − ∑ 𝐺 • 𝑡

𝑖

(2)

бу ерда, G –

солиқ чегирмаси.

Жисмоний шахснинг бюджет чегарасини қуйидагича кўринишда Disposable Income

(DI) = Personal Income

–Personal Income Taxes ифодалаш мумкин. Яъни, жисмоний

шахснинг тасарруфидаги даромади унинг олган даромадининг ушланган даромад

солиғи миқдорига камайтирилган суммасига тенгдир. Шахсий даромад солиғи ҳозирги

шаклда (пропорционал солиқ солиш сифатида) бюджет чекловини қуйидаги шаклга

ўзгартиради(Мамонова, Алеников, 2011):

𝐷 = (𝑤𝑇 + 𝑂)(1 − 𝑡

𝑖

) = 𝜛𝑇 + 𝑄

(3)

бу ерда,

𝜛

-

даромад солиғи ушлангандан кейинги иш ҳақи кўринишидаги даромад;

Q-

солиқ тўлангандан кейинги бошқа манбалардан олинган даромадлар. Бундан

кўриниб турибдики, даромад солиғи бошқа манбалардан олинган даромадларга таъсир

ўтказади. Шундай қилиб, бюджет чеклови эгри чизиғининг пастга силжиши мавжуд

бўлиб, бу ўз навбатида ишчи кучи таклифининг ошишига олиб келади. Мамонова ва

Алениковларнинг (2011)

таъкидлашича,, бир томондан, паст даражадаги иш ҳақига

пропорционал ставкадаги даромад солиғи солиниши, ишчи кучи таклифининг
қисқаришига ёки ишчи кучи таклифининг яширин секторига ўтишига олиб келади ва

бу иқтсодиётга салбий таъсир ўтказади. Бошқа томондан эса, пропорционал даромад

солиғи юқори иш ҳақи ва бошқа даромад олувчилар сони бўйича ишчи кучи
таклифининг ошишига олиб келиши мумкин.

Умуман олганда, пропорционал даромад солиғи ўртача иш ҳақи даражаси юқори

бўлганда меҳнат таклифига ижобий ва ўртача ва кам иш ҳақи улуши юқори бўлганда

меҳнат таклифига салбий таъсир таъсир кўрсатади. Жисмоний шахслар даромадларга
пропорционал солиқ солиш меҳнат бозори ҳолатига салбий таъсир кўрсатади ва фақат

иқтисодиётдаги салбий тенденцияларни кучайтиради. Бундан ташқари, солиқлар фақат

фискал восита сифатида қаралиб, унинг асосий мақсади барча даражадаги бюджетларни

тўлдиришдан иборат бўлиб қолмоқда ва аҳоли даромадларининг таркиби турли


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

439

даромадларга таснифланган ҳолда ҳар хил ставкаларда даромад солиғига тортиш ёки
солиқ солинмайдиган даромад сифатида имтиёзларни қўлланилишидан келиб

чиқадиган турли таъсирлар илмий асосда ўрганилмаган ва оқибатлари эътиборга

олинмаган

Хулоса ва таклифлар

.

Амалдаги солиқ тизимининг турли макроиқтисодий кўрсаткичларга, шу жумладан

аҳоли даромадлари тенгсизлиги даражасини камайтиришга таъсирини ўрганишга оид

илмий тадқиқотлар кам сонли амалга оширилмоқда. Жисмоний шахсларнинг даромад
солиғи фақат фискал функциясига эътибор қилинган ҳолда давлат бюджетни

тўлдиришдан ёки айрим категория солиқ тўловчилари учун рағбатлантириш

воситасидан (қонун солиқни айланиб ўтиш) иборат бўлиб қолмоқда.

Жисмоний

шахслар даромадига солиқ солишда ҳар хил турдаги солиқларни

қўллаш натижасида юзага келадиган оқибатлар тўлиқ таҳлил қилинмаган, амалда
ҳисобга олинмаган. Бу эса, солиқ тизимини янада уйғун ва адолатли ислоҳ қилиш учун

зарур назарий ва услубий инструментлар билан таъминлаш учун солиққа тортишнинг

муҳим жиҳатларини ўрганиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Atkinson E.B., Stiglitz J. E., (1995). Lectures on the economic theory of the public sector

https://press.princeton.edu/books/hardcover/9780691166414/lectures-on-public-economics

.

Ehrenberg R. J., Smith R.S. (1996) Modern labor economics: theory and state policy: per. from

English. / R J. Ehrenberg,. - M .: Publishing House of Moscow. un-ta, - 777 p.

Group,

S.S.

and

Group,

S.S.

(2024).

[online]

Cerr.uz.

Available

at:

https://www.cer.uz/uzc/post/publication

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.

Mirrlees J. A., (1971). An Exploration in the Theory of Optimum Income Taxation. The Review

of Economic Studies, Review of Economic Studies Ltd, vol. 38(2), pages 175-208.

Бутова Л.М., (2006). Благосостояние населения и механизм его регулирования.

https://cyberleninka.ru/article/n/blagosostoyanie-naseleniya-i-mehanizm-ego-regulirovaniya.

Ильин А.Е., (2005). Формирование и регулирование доходов работников сельского

хозяйства.

https://www.dissercat.com/content/formirovanie-dokhodov-rabotnikov-selskogo-

.

Имамова Е.В., (2008) Сущность механизма формирования доходов населения.

https://cyberleninka.ru/article/n/suschnost-mehanizma-formirovaniya-dohodov-naseleniya

.

Майбуров И.А., Соколовская А.М., (2012). Некоторые постулаты оптимального

налогообложения труда. https://elibrary.

ru/download/elibrary.

Мамонова И. В., Алеников А. С., (2011). Влияние подоходного пропорционального

налогообложения на предложение труда.

https://cyberleninka

.

Такмакова Е.В., (2003). Доходы сельского населения в условиях становления

рыночной экономики

https://www.dissercat.com/content/dokhody-selskogo-naseleniya-v-

usloviyakh-stanovleniya-rynochnoi-ekonomiki

.

Федченко А.А., (2002) Регулирование доходов работников в условиях становления

рынка труда.

http://m.dissforall.com/_catalog/t11/_science/58/483716.html

.

Библиографические ссылки

Atkinson E.B., Stiglitz J. E., (1995). Lectures on the economic theory of the public sector https://press.princeton.edu/books/hardcover/9780691166414/lectures-on-public-economics.

Ehrenberg R. J., Smith R.S. (1996) Modern labor economics: theory and state policy: per. from English. / R J. Ehrenberg,. - M .: Publishing House of Moscow. un-ta, - 777 p.

Group, S.S. and Group, S.S. (2024). [online] Cerr.uz. Available at: https://www.cer.uz/uzc/post/publication Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.

Mirrlees J. A., (1971). An Exploration in the Theory of Optimum Income Taxation. The Review of Economic Studies, Review of Economic Studies Ltd, vol. 38(2), pages 175-208.

Бутова Л.М., (2006). Благосостояние населения и механизм его регулирования. https://cyberleninka.ru/article/n/blagosostoyanie-naseleniya-i-mehanizm-ego-regulirovaniya.

Ильин А.Е., (2005). Формирование и регулирование доходов работников сельского хозяйства. https://www.dissercat.com/content/formirovanie-dokhodov-rabotnikov-selskogo-.

Имамова Е.В., (2008) Сущность механизма формирования доходов населения. https://cyberleninka.ru/article/n/suschnost-mehanizma-formirovaniya-dohodov-naseleniya.

Майбуров И.А., Соколовская А.М., (2012). Некоторые постулаты оптимального налогообложения труда. https://elibrary.ru/download/elibrary.

Мамонова И. В., Алеников А. С., (2011). Влияние подоходного пропорционального налогообложения на предложение труда. https://cyberleninka.

Такмакова Е.В., (2003). Доходы сельского населения в условиях становления рыночной экономики https://www.dissercat.com/content/dokhody-selskogo-naseleniya-v-usloviyakh-stanovleniya-rynochnoi-ekonomiki.

Федченко А.А., (2002) Регулирование доходов работников в условиях становления рынка труда. http://m.dissforall.com/_catalog/t11/_science/58/483716.html.