www.e-itt.uz
I SON. 2025
440
СУҒУРТА СОҲАСИНИНГ ТАРАҚҚИЁТИДА МАНФААТДОР ТОМОНЛАР
ВА УЛАРНИНГ СТРАТЕГИЯСИ
и.ф
.
д
.,
доц
.
Абдурахмонов
Ильёс
Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети
ORCID: 0009-0000-6534-9279
Аннотация
.
Мақолада суғурта соҳасининг ривожланишида манфаатдор
томонларнинг таъсир қилиш воситалари, уларнинг манфаатлари, компания
барқарорлигининг ички ва ташқи омилларга таъсири, ҳамда ўзгаришларга жавоб бериш
қобилияти, манфаатдор томонларнинг умумий тизими ва уларнинг қизиқиш соҳалари
ҳамда улар билан боғлиқ муаммолар таҳлил қилинган.
Калит сўзлар
:
суғурта компанияси, молиявий барқарорлик, манфаатдорлар
томонлар, стейкхолдерлар, акциядорлар, ходимлар, жамият, давлат.
ЗАИНТЕРЕСОВАННЫЕ СТОРОНЫ И ИХ СТРАТЕГИИ
РАЗВИТИЯ
СТРАХОВОГО
СЕКТОРА
д
.
э
.
н
.,
доц
.
Абдурахмонов
Ильёс
Университет цифровой
экономики
и агротехнологий
Аннотация
.
В статье
анализируются
средства
воздействия
на стейкхолдеров
в
развитии
страховой
отрасли, их интересы, влияние
внутренних
и внешних
факторов на
устойчивость
компании, а также
ее
способность
реагировать
на изменения, общая
система стейкхолдеров
и сферы их интересов, а также
проблемы, с
ними связанные.
Ключевые
слова
:
страховая
компания,
финансовая
устойчивость
,
заинтересованные стороны, стейкхолдеры, акционеры, сотрудники, общество,
государство
.
STAKEHOLDERS AND THEIR DEVELOPMENT STRATEGIES OF
THE INSURANCE SECTOR
DSc, assoc.prof.
Abdurakhmonov Ilyos
University of Digital economy and agricultural technologies
Abstract
.
The article analyzes the means of influencing stakeholders in the development of
the insurance industry, their interests, the impact of internal and external factors on the
companyʼs
sustainability, as well as its ability to respond to changes, the general system of
stakeholders and their areas of interest, as well as problems associated with them.
Keywords:
insurance company, financial sustainability, stakeholders, shareholders,
employees, society, state.
UOʻK:
368.01
440-447
www.e-itt.uz
I SON. 2025
441
Кириш.
Манфаатдор томонлар ёндашувининг моҳияти шундан иборатки, бизнес фаолияти
билан шуғулланувчи субъект фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган
манфаатдор томонларнинг манфаатлари ва талаблари кузатилган тақдирдагина
барқарор бизнес ривожланишига эришиш мумкин. Бу назария шуни кўрсатадики,
компаниялар манфаатдор томонлар билан ўзаро муносабатлар натижасида қурилган
барқарор муносабатлар, улар билан мулоқот қилиш ва бошқарув қарорларини қабул
қилишда уларнинг талабларини ҳиобгаолиш
орқали узоқ муддатда янада даромадли ва
муваффақиятли бўлиши мумкин. Шу муносабат билан замонавий муваффақиятли
компаниялар нафақат даромад олишлари, балки ходимларнинг фаровонлик
даражасини таъминлаши, атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш, бюджет ва ижтимоий соҳада
солиқ тушумларини таъминлаш, бозорларда талаб қиладиган товар ёки хизматлар
билан адолатли нархлар асосида тўлдириш билан ҳам боғлиқликда изоҳланади.
Шу билан бирга, шуни таъкидлаш керакки, бизнес
-
таҳлил коцепцияси
тез
ўзгарувчан муҳит шароитларига қаратилган бўлиб, унда манфаатдор томонлар
доирасида кенгайиши ва уларнинг манфаатлари ва талаблари турлича бўлиши мумкин.
Айнан атроф
-
муҳитдаги ўзгаришлар барча манфаатдор томонларнинг манфаатлари
мувозанатига эришиш учун хўжалик юритувчи субъект фаолиятини янги талабларга
мослаштирадиган қарорлар қабул қилишда манфаатдор томонларнинг манфаатларини
доимий равишда таҳлил қилишни талаб қилади. Шундай қилиб манфаатдор
томонларнинг манфаатлари мос келиши ёки қарама
-
қарши бўлиши мумкинлиги, бу эса
ушбу талаблар ва таъсир кучлари тизимида бизнеснинг маълум бир мувозанат
ҳолатини таъминлаш –
ўзгарувчан муҳитда манфаатлар мувозанатига эришиш ва
сақлашни доимий мониторинг қилиш зарурлиги тақозо этиб туради.
Адабиётлар шарҳи.
Стратегик ривожланишни амалга оширишда суғурта бизнесининг барча
иштирокчиларининг мақсад ва манфаатларини мувозонатлаш
керак бўлади.
Алексеева
ва Павлова (2016) тадқиқотларида қўйидагиларни таъкидлашади,
жумладан, барча манфаатдор томонлар ўз мақсад профилига эгадир, бу керакли
фаолият параметрлари мажмуасидан иборат тўпламдир. Алоҳида иштирокчилар
нафақат сезиларли даражада фарқ қиладиган, балки кўпинча бошидан қарама
-
қарши
мақсадларга эга эканлиги билан ажралиб туради. Масалан, мулкдорлар молиявий
менежмент ва ходимлар фойдани тақсимлашда тубдан фарқ қилади, андерайтинг
ва
сотиш хизматлари эса тариф сиёсати бўйича мутлақо қарама
-
қарши позицияларга эга
бўлишади ва ҳоказо. Шу билан бирга, суғурта бизнесининг барча иштирокчилари одатда
фақат иккита позицияда бир хил манфаатларга эга: компаниянинг молиявий
барқарорлиги ва рақобатбардошлилиги учун асос сифатидаги стратегик бошқарувнинг
мавжудлиги.
Рамазанованинг
(2015) фикрига кўра суғурта компанияларининг молиявий
барқарорлиги ва тўлов қобилияти суғурталанувчилар манфаатларини ҳимоя қилишда
муҳим рол ўйнайди, сабаби улар суғурта компаниясининг ишончлилигини ва потенциал
мижозлар ишончининг кўрсаткичлари бўлиб хизмат қилади. Миллионлаб одамларнинг
молиявий фаравонлиги
суғурта компаниясининг ўз зиммасига олган молиявий
мажбуриятларини ўз вақтида бажаришига боғлиқ бўлади.
Аносов
ва Саркисов
(2015) илмий тадқиқотларида
с
уғурта компанияларининг
барқарорлиги ва фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган омиллар билан бир қаторда
билвосита омиллар ҳам сезиларли даражада таъсир қўрсатади, масалан коорпоратив
бошқарувнинг умумий стратегияси ва даражаси, молиявий менежментнинг сифати,
бошқарув қарорларининг устувор йўналишлари, шу жумладан инновацион
ривожланишнинг устувор йўналишлари бўйича: мижозлар базаси, қайта суғурталаш
www.e-itt.uz
I SON. 2025
442
сиёсати, минтақавий тармоқларнинг ҳолати, ходимларнинг малакаси, бозордаги
фаолият давомийлиги, имижи ва бошқаларни келтириб ўтишади.
Кумиков
фикрига кўра, тегишли қарорлар қабул қилиш учун компания фаолияти
натижалари ўз вақтида ва адекват баҳолаш
зарурияти компаниянинг молиявий
барқарорлигини баҳолашни талаб қилади. Кўпгина олимлар ўз ишларида компания
барқарорлиги унинг ички ва ташқи омилларининг ўзгаришига жавоб бериш
қобилиятига боғлиқлигини таъкидлайдилар.
Шунингдек, тадқиқотчи Абдурахмонов
(2018-
2022) томонидан олиб борилган
таҳлилларда суғурта бозори ва соҳаларини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари
ва тенденциялари, соҳани давлат томонидан тартибга солиш амалиёти, бозорга
рақамли технологияларнинг ижобий ва салбий таъсирлари ўрганилган
.
Кўпгина манфаатдор томонлардан энг муҳим таъсирлари инвесторлар,
кредиторлар, рақобатчилар, акциядорлар, ходимлар ва жамият томонидан амалга
оширилади. Ушбу манфаатдор томонлар гуруҳларининг ҳар бири компанияга ўзига хос
манфаатдор даражасига эга ва барқарорликни баҳолашда бир қатор муаммоларга дуч
келади.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараёнида суғурта компанияларини ривожлантиришда барча
манфаатдор томонларнинг манфаатлари, самарали ривожланиш йўналишларининг
назарий ва амалий асослари ҳамда илмий адабиётлар ўрганилди, мавзуга оид эмперик
тадқиқотларга таянган ҳолда мантиқий фикрлаш, илмий мушоҳада, тизимли ёндашув
усулларидан кенг фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Суғурта компанияларида молиявий ресурсларни бошқариш биринчи навбатда
фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига эга. Бу мамлакат иқтисодиётида суғурта
соҳасининг ўзига хос ўрни билан боғлиқ. Суғурта компанияларида молиявий
бошқарувни ташкил этиш қуйидагиларга боғлиқ:
−
бошқарув қарорларини қабул қилиш соҳасидаги турли иқтисодий бозор
субъектларининг (кўриб чиқилаётган бизнеснинг манфаатдор томонлари) мотивлари
ва рағбатларини тушиниш
керак;
−
ташқи муҳит ва ундаги жараёнларни ҳисобга олган ҳолда молиявий
муаммоларни таҳлил қилиш имконини берувчи компанияларнинг молиявий
моделларини яратишдан иборат бўлиши.
Замонавий назариянинг асосини ташкил этувчиси компаниянинг мақсадлари
унинг асосий манфаатдор томонлари (гуруҳлари) манфаатларини, шу жумладан юқори
бўғин раҳбарларининг мотивлари ва рағбатларини акси эканлиги англаш зарурдир.
Ресурсларни бошқариш концепцияси ҳар бир манфаатдор томон (гуруҳ) компания
учун муҳим ресурсларнинг эгаси эканлиги ва натижада компанияга нисбатан турли
манфаатларга эга эканлиги ва унинг фаолияти тўғрисида қарор қабул қилишга таъсир
қилиш қобилиятини англатади. Ушбу манфаатдор томонлар ва гуруҳлар ўртасидаги
зиддиятлар агентлик конфликтлари дейилади.
Молиявий
бошқарув
самарадорлигини
баҳолаш
жараёнида
суғурта
компаниясининг манфаатдор томонлари ўз мақсадлари ва манфаатларига эга
бўладилар (1
-
жадвал).
www.e-itt.uz
I SON. 2025
443
1-
жадвал
Суғурта компаниясининг манфаатдор томонларнинг алоҳида
мақсад ва манфаатлари
Алоҳида
манфаатдорлар
Мақсад ва манфаатлар
Таъсисчилар
(эгалар)
Капиталнинг рентабиллиги
ва молиявий барқарорлик даражаси;
Компаниянинг молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш, компания
капиталидан оқилона фойдаланиш
Юқори бошқарув
раҳбарлари
Ҳар бир бошқарув даражаси учун компания раҳбарияти томонидан
белгиланадиган асосий молиявий кўрсаткичлар қиймати
Персонал
(ходим)
Иш берувчининг барқарорлиги ва рентабеллиги;
Компаниянинг иш ҳақи ва иш жойини сақлашни кафолатлаш қобилияти
Давлат
Турли даражадаги бюджетларга солиқ тўловларнинг ўз вақтида келиб
тушиши ва тўлиқлиги, компаниянинг мамлакат ва жамият
фаравонлигини
оширишдаги роли ва ҳиссаси, ижтимоий самарадорлик
кўрсаткичлари
Контрагентлар
Тегишли суғурта тўловлари ўз вақтида тўланиши, тўлов қобилияи
,
компаниянинг ижобий пул оқимларини яратиш қобилияти, суғурта
компаниясининг фаолиятини давом эттириш қобилияти, компанияга
берилган займ, кредитлар ва улар бўйича фоизларнинг ўз вақтида
тўланиши
Манба:
адабиётлар таҳлили асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
Манфаатдор томонлар компания фаолиятига ва унинг барқарор ривожланишига
эришиш қобилиятига таъсир қилувчи томонларни ўз ичига олади. Қоидага кўра,
манфаатдор томонлар истеъмолчилар, бизнес эгалари,
компания ходимлари,
воситачилар, касаба уюшмалари ва бошқа жамиятлардан ташкил топади. Қуйида
суғурта компанияларининг асосий манфатдор
томонларнинг эҳтиёжлари ва бизнесдан
кутилаётган натижалари келтириб ўтилган (2
-
жадвал).
2-
жадвал
Суғурта компаниясининг манфаатдор томонларининг эҳтиёжлари ва ниятлари
Истеъмолчилар
Давлат
Ходимлар
Контрагентлар
Юқори сифатли
товар ва
хизматлар
Солиқларнинг бюджетга ўз
вақтида ва тўлиқ тушиши
Иш берувчининг
барқарорлиги ва
рентабиллиги
Суғурта
тўловларини ўз
вақтида тўлаши
Юқори сифатли
хизмат кўрсатиш
Компаниянинг жамият
фаравонлиги
учун қўшган
хиссаси
Суғурта компанияси
-
нинг муносиб иш ҳақи
ва иш жойини сақлашни
кафолатлаш қобилияти
Компаниянинг
мусбат пул
оқимларини
яратиш
қобилияти
Фаолиятнинг ижтимоий
кўрсаткичлари
Манба:
адабиётлар таҳлили асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
Манфаатдор томонларнинг эҳтиёжлари ва улар натижаларининг доимий равишда
қондирилиши суғурта компанияларининг барқарор ривожланиш имкониятларини
кенгайтириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Контрагентларнинг эҳтиёжлари ва
умидларини
қондирмаслик
суғурта
компаниялари
фаолиятида
рискларни
шаклланишига, молиявий барқарорликнинг пасайишига ва иқтисодий хавфсизликнинг
беқарорлашишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, суғурта компанияларининг асосий
вазифаси ушбу эҳтиёжларни аниқлаш, улар орасидаги орасидаги устуворликни
аниқлаш ва ушбу эҳтиёжларни қондирадиган жараёнларни, механизмларни ва
воситаларни яратишдар
иборатдир. Шунингдек, манфаатдор томонларнинг
www.e-itt.uz
I SON. 2025
444
эҳтиёжлари ҳар доим ташқи (қонунчилик, рақобат, технологик ўзгаришлар ва
бошқалар) ва ички (ресурслар, компания фаолиятининг энг юқори нуқтаси, компания
имкониятлари ва бошқалар) таъсири остида ўзгариб туради, буларни ҳисобга олган
ҳолда суғурта компанияси эгилувчанлик ва мослашувчанлик асосида фаолият
юритишларини тақазо
этиб туради.
Ҳозирги вақтда суғурта соҳасида суғурта компаниялари барқарор ривожланишига
(яъни манфаатдор томонларнинг эҳтиёжларини ва бизнесдан кутилаётган
ишончларини оқлаш) тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммолар пайдо бўлмоқда. Ушбу
муаммоларни таҳлил қилиш (ҳар бир манфаатдор томон учун фарқли) уларни
даражаларига қараб минималлаштириш орқали энг яхши оптимал усулларни танлашга
қаратилган.
1.
Истеъмолчилар/мижозлар
. Маълумки, мижозларни сақлаб қолиш янги
мижозларни жалб қилишдан кўра бир неча баробар арзонроқдир. Мутахассисларнинг
фикрича, мижозларни сақлаб қолиш коэффициентини 5 фоизга ошириш суғурта
компанияларига фойдани 80 фоизга ошириш имконини беради. Мавжуд мижозлар
базасини сақлаб қолиш ва уни кенгайтириш асосан маҳсулот ва хизмат кўрсатишнинг
юқори сифати билан таъминланади. Ходимлар малакаси ва қобилият даражасининг
пастлиги компаниялар фаолиятига IT
-
технологияларни самарали жорий этиш орқали
суғурта бизнесини модернизация қилиш ва суғурта компанияларининг барқарор
ривожланишини таъминлашга тўсқинлик қилмоқда. Шунга кўра, суғурта компаниялари
ходимларининг шахсий, ижтимоий ва касбий малакаларини ошириш орқали
мижозларнинг содиқлигини ва уларга юқори сифатли хизмат кўрсатишга бўлган
эҳтиёжларини қондириш таъминланади. Технологик жараёнларни тизимли равишда
ўзгартириш, рақамли маконда модернизация қилиш, иқтисодий моделларнинг
прогрессивлиги шароитида суғурта бизнеси эволюциясида кадрлар малакасининг роли
қайта
-
қайта янгиланиб бориши муҳимдир. ISO 9001 талабларига мувофиқ, тижорат
компаниялара
тақдим этаётган маҳсулот (хизматлар) сифатини ошириш учун
ходимларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб боришлари талаб этилади.
Инновация ва янгиликларининг кенг жорий этилиши ва технологик самарадорлик
билан ажралиб турадиган суғурта бозори унинг иштирокчилари (ссуғурта
компаниялари ходимлари) билим ва
кўникмаларини доимий равишда янгилаб туришни
талаб қилиб қилади. Шу билан бирга, суғурта ходимларининг малакаси аҳолининг
молиявий саводхонлигига таъсир қилади. Суғурта бизнесининг ўзига хослиги ва
суғурта маҳсулотларини тушунишнинг мураккаблиги туфайли миллий ссуғурта
бозоримизда суғуртага талаб жуда паст даражада қолмоқда. Аҳолининг молиявий
саводхонлигини ошириш ниҳоятда муҳим вазифадир, чунки бу омил суғурта
компанияларининг барқарор ривожланишини таъминлашда катта рол ўйнайди. Бундан
ташқари, инновацион рақамли технологиялар билан синтезда суғурта компаниялари
ходимларининг малакасини ошириш самарасиз ходимларни аниқлаш ва улар
малакасини ошириш имкониятини беради.
2.
Персонал/ходимлар
. Инсон капиталининг сифати суғурта компанияларининг
рақобатбардошлигини, уларнинг рентабеллигини, молиявий барқарорлигини ва
ривожланиш салоҳиятини белгилайди. Беқарор, ноқўлай
ва тизимли равишда ўзгариб
турадиган муҳитда малакала
кадрлар суғурта компаниясининг барқарор
ривожланишига эришишнинг асосий воситасига айланади. Ходимларнинг эҳтиёжлари
ва умидларини қондириш асосан муносиб (инвестиция қилинган меҳнатга тенг) иш
ҳақи билан боғлиқдир. Шу билан бирга, объектив рейтинг тизими (кўпчилик суғурта
компаниясининг ходимларни бошқариш тизимларида қўлланилади) билан
кафолатланади, ҳамда унинг доирасида ходимларнинг иш ҳақи улар фаолиятининг
натижаларига мувофиқ белгиланади.
www.e-itt.uz
I SON. 2025
445
Баҳолаш тизимининг прогрессивлиги ва шаффофлигига қарамай, амалда малакани
бундай баҳолаш суғурта компаниялари ходимларининг норозилигига сабаб бўлади.
Бундай ҳолда тенгсизликни тенглаштириш ёки адолатлилигини таъминлаш мақсадида
қўйидагилардан фойдаланиш мумкин бўлади:
-
иш ҳақи фондидан қўшимча тўловларни белгилаш (кўрсаткичлар, бошқарув,
лойиҳада иштирок этиш, асосий самарадорлик кўрсаткичларига этиш учун тўловлар);
-
баҳолаш тизимини суғурта компаниясининг ҳар бир ходими учун асосий фаолият
кўрсаткичлари тўплами бўлган KPI кўрсаткичлари тизими билан тўлдириш. KPI
бонуслар миқдорига сезиларли таъсир кўрсатади, бу ходимларнинг компания
фаолиятидаги индивидуал ҳиссасини аниқлаш имконияти билан белгиланади.
3.
Давлат.
Бу давлат ва ҳукумат томомнидан
суғурта компанияларининг тўғри ва
шаффоф фаолият кўрсатишлари учун ўрнатиладиган меъёрий
-
ҳуқуқий асосларни
қамраб олади. Давлат суғурта компаниялари томонидан бажарилиши лозим бўлган
меъёрларни киритишга ҳақли, бу орқали у суғурта маҳсулотларининг сифати,
қамровлигини, жамият ва иқтисодиёт ривожланишини таъмингашга
эришиши
мумкинлиги билан тавсифланади.
Юқоридаги таҳлилларни тизимлаштириш мақсадида суғурта компанияларининг
барқарор ривожланишини таъминлашнинг асосий жиҳатларини акс эттирувчи
жадвални (3
-
жадвал) шаклантирамиз.
3-
жадвал
Суғурта компанияларининг барқарор ривожланишини таъминлашнинг
асосий муаммолари
Манфаатдор
томонлар
Истеъмолчилар
Персонал/
ходимлар
Давлат
Ташқи
омиллар
Аҳоли тўлов
қобилиятининг
пасайиши. Суғурта
маданиятининг паст
даражаси
-
Суғурта компания
-
ларининг молиявий
барқарорлиги ва тўлов
қобилиятига нисбатан
қатьий
тартибга
солувчи талабларни
жорий этиш
Ички омиллар
Мижозларга
йўналтирилмаган
фаолият. Малаканинг
паст даражаси
Моддий
рағбатлантиришнинг
самарасиз тизими.
Тартибга солишнинг
янги талабларига
жавоб бермаслик
Рисклар
Суғурта ишончнинг паст
даражаси.
Молиявий
барқарорликнинг издан
чиқиши
Суғурта
компаниялари
фаолиятини
модернизация
қилишни чеклаш
Суғурталанувчилар
олдида имижнинг
тушиб кетиши
Имкониятлар
Суғурта
компанияларининг
рақобатбардошлиги,
рентабиллиги, молиявий
барқарорлиги ва
ривожланиш
салоҳиятининг ошириш
Мижозларга хизмат
кўрсатиш сифатини
ошириш.
Инновацион бизнес
воситалари ва
инновацион суғурта
маҳсулотларини
жорий этиш
имконияти
Бизнес юритиш
соҳасида янги
имкониятлар.
Суғурта соҳаси
барқарорлигини
мустаҳкамлаш
Манба:
адабиётлар таҳлили асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
www.e-itt.uz
I SON. 2025
446
Компаниянинг барқарор ривожланиши унинг манфаатдор томонларнинг
(мижозлар, давлат, жамият, воситачилар ва бошқалар) эҳтиёжлари ва хоҳишларини
қондириш қобилияти билан таъминланади. Барқарор ривожланишга эришиш учун
асосий риск ва имкониятлар билан боғлиқ суғурта компанияларининг манфаатдор
томонлари исътемолчилар, ходимлар ва давлат. Тадқиқот давомида биз томонимиздан
суғурта компанияларининг барқарор ривожланишини таъминлашнинг қуйидаги
муаммолари аниқланди: ходимларнинг савияси ва малакасининг паст даражаси,
ходимларни моддий рағбатлантиришнинг қониқарсиз тизими, молиявий барқарорлик
ва тўлов қобилиятининг янги норматив талабларига жавоб бермаслик риски.
Хулоса ва таклифлар.
Иқтисодий ўзгарувчанлик шароитида фаолият юритувчи суғурта компаниялари
муваффақиятли фаолият юритишлари ва рақобатбардош устунликларни мустаҳкамлаш
мақсадида ўз фаолияти самарадорлигини оширишга интиладилар. Манфаатдор
томонларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда суғурта компаниялари фаолияти
самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонларининг оқилона тизимини
шакллантириш муваффақиятининг асосий омилларидан биридир.
Суғурта компаниялари фаолиятининг самарали таҳлилий воситаларини ташкил
этишнинг асосий тамойилларини қўллаш орқали улар манфаатдор томонларнинг
бугунги тез ўзгариб бораётган молиявий муҳитда янада барқарор ва давомий бўлишига
имкон беради.
Шундай қилиб, ташқи ва ички омилларнинг доимий мониторинги суғурта
компаниясининг иқтисодий барқарорлигини, молиявий фаравонлигини
ва умуман
унинг жозибадорлигини сақлашнинг объектив эҳтиёжидир.
Адабиётлар/Литература
/Reference:
Abdurahmonov, I. (2020). Efficiency of organizing the activities of insurance intermediaries
in the development of insurance sector. International Finance and Accounting, 2020(1), 5.
Abdurakhmonov PhD, I. (2020). Impact of insurance services on the development of real
sector enterprises. International Finance and Accounting, 2020(6), 7.
Abdurakhmonov, I. (2020) "Prospects for applying new marketing technologies in the
insurance industry," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss. 4, Article 6. Available
at:
https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss4/6
Abdurakhmonov, I. (2020) "Regulation of the insurance market and implementation of
effective mechanisms of prudential control," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss.
2, Article 10. Available at:
https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss2/10
Abdurakhmonov, I. (2020). Methods and approaches to evaluating the insurance industry
efficiency. International Finance and Accounting, 2020(3), 7.
Abduraxmonov, I. (2022). Sugʻurta sohalarining shakllanish tendensiyalari.
MOLIYA VA
BANK ISHI, 8(3), 60-67.
Abduraxmonov, I., Abduraimova, M., & Abdullayeva, N. (2018). Sug
‘urta nazariyasi va
amaliyoti.
Oʻquv qoʻllanma. Toshkent.“
IQTDISOD-MOLIYA.
Ilyas, A. (2018). Competition in the insurance market of Uzbekistan. Asian journal of
management sciences & education, 7(2), 56-61.
Ilyas, A. (2018). Insurance market analysis methods: case-study from Uzbekistan. SAARJ
Journal on Banking & Insurance Research, 7(1), 59-68.
Ilyos, A. (2019). Fair tariff policy in insurance: Theory and methods of calculation. SAARJ
Journal on Banking & Insurance Research, 8(2), 20-27.
Khurshidovich, A. I. (2021). Issues of innovative development of insurance in
Uzbekistan. International Journal of Management IT and Engineering, 11(7), 91-96.
www.e-itt.uz
I SON. 2025
447
Абдурахмонов
И.Х. (2020) Ислом суғуртаси ёки такафулнинг
назарий
-
иқтисодий
асослари ва амалга ошириш моделлари таҳлили. “Moliya va bank ishi” илмий журнал. № 6
(2020). 80-87.
Абдурахмонов
И.Х. (2020) Суғурта соҳасида маркетингнинг янги технологияларини
қўллаш истиқболлари. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, 1
-
10 б.
Абдурахмонов
И.Х. (2022) Суғурта соҳасида рақамли технологияларни қўллаш
истиқболари. “Moliya va bank ishi” илмий журнал. №1, 95
-
99 б.
Абдурахмонов
И.Х. (2022) Суғурта соҳасида янги рақобат кўринишлари: назарий асос
ва иқтисодий таҳлил. “Moliya va bank ishi” илмий журнал. №2, 145
-
150 б.
Абдурахмонов, И. (2020). Суғурта бозорини тартибга солиш ва пруденциал
назоратнинг самарали механизмларини жорий этиш,“.
Халқаро молия ва ҳисоб” илмий
электрон журнали,
2, 1-8.
Абдурахмонов
,
И
. (2022).
Суғурта
соҳасида
рақамли
технологияларни
қўллаш
истиқболари
. MOLIYA
VA
BANK
ISHI, 8(1),
95
–
99.
Retrieved
from
https://journal.bfa.uz/index.php/bfaj/article/view/82.
Абдурахмонов,
И.
(2023).
Совершенствование
практики
страхования
ответственности
в
Республике
Узбекистан.
Каталог авторефератов,
1(1), 1
–
20.
извлечено
от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/
article/view/41252.
Абдурахмонов,
И.
(2024).
НЕИЗВЕСТНЫЕ
НАМ
РИСКИ
ЦИФРОВОЙ
ЭКОНОМИКИ.
Экономическое
развитие
и анализ,
2(7), 230
–
239.
извлечено
от
https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48792.
Абдурахмонов, И. (2024). Страховой
рынок: современное
состояние
и тенденции
развитие
.
Экономическое
развитие
и
анализ,
2(4),
309
–
319.
извлечено
от
https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48500.
Абдурахмонов,
И.
(2024).
Суғурта
соҳасини
ривожлантириш
истиқболлари.
Nashrlar, 2(D), 12
–
15.
https://doi.org/10.60078/2024-vol2-issD-pp12-15
Абдурахмонов
,
И
. (2024).
ТАКАФУЛ: ТЕОРЕТИКО
-
ЭКОНОМИЧЕСКИЕ
ОСНОВЫ И
МЕХАНИЗМЫ РЕАЛИЗАЦИИ
.
Экономическое
развитие
и анализ, 2(6), 298–
307.
извлечено
от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/
article/view/48728.
Абдурахмонов, И. Х. (2018). Суғурта назарияси ва амалиёти. Ўқув
қўлланма.
Т.:“Иқтисод
-
Молия” нашриёти, 23
-24.
Абдурахмонов, И. Х. (2019). Теория и практика страхования
.
Учебник
/
–Т.:«Иқтисод
молия, 353
-354.
Абдурахмонов
,
И
.
Х
. (2023).
Ўзбекистон Республикасида суғурта тармоқларини
ривожлантиришнинг концептуал асослари.
Автореферат дисс... и. ф
.
д
, 78.
Абдурахмонов,
И.Х.
(2024).
Суғурта
соҳасининг
самарадорлигини
баҳолаш.
TADQIQOTLAR. UZ, 37(6), 161-167.
Алексеева
О.Л., Павлова М.С. (2016)
Оценка
результативности
управления
финансами
страховой
компании
с
позиции
ключевых стейкхолдеров
.
Вестник
Российского
университета
кооперации. № 1(23)
–
с
. 4-7.
Аносов
А
.
В
.,
Саркисов
С
.
Э
. (2015)
Проблемы адаптации
моделей
рейтинговой
оценки
страховых организаций
при
управлении
рисками
инновационно
ориентированного
развития
.
. 2015
№1,
—
с
. 82-92.
Кумыков А.Е.
(2018)
Особенности
анализа
финансовой
устойчивости
организации
внутренними
заинтересованными сторонами
//
Вестник
Евразийской
науки
, 201
8 №2
,
том 10, стр
1-9.
Рамазанова
Д.И.
(2015)
Оценка
финансовой
устойчивости
страховой
компании
.
Вестник
Дагестанского
государственного
технического
университета
.
Технические
науки. №1 (36),
–
с
. 131-135.
