ТУРИЗМ СУҒУРТАСИДА МОЛИЯВИЙ ВА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Annotasiya

Мақола замонавий технологиялар шароитида туристларни суғурталашнинг долзарблиги ва ривожланишини таҳлил қилишга бағишланган. Суғурта соҳасида жараёнларни рақамлаштириш, суғурта маҳсулотларини шахсийлаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш, транзакциялар хавфсизлиги ва шаффофлигини ошириш учун блокчейн технологияларини жорий этиш каби асосий тенденциялар таҳлил қилинди. Бунда асосий эътибор янги технологиялар мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш, харажатларни камайтириш ва суғурта маҳсулотларини туристлар учун янада қулайроқ қилишига қаратилгандир.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Максудова , У. (2025). ТУРИЗМ СУҒУРТАСИДА МОЛИЯВИЙ ВА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ . Ilgʻor Iqtisodiyot Va Pedagogik Texnologiyalar, 2(1), 455–462. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/aept/article/view/80199
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақола замонавий технологиялар шароитида туристларни суғурталашнинг долзарблиги ва ривожланишини таҳлил қилишга бағишланган. Суғурта соҳасида жараёнларни рақамлаштириш, суғурта маҳсулотларини шахсийлаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш, транзакциялар хавфсизлиги ва шаффофлигини ошириш учун блокчейн технологияларини жорий этиш каби асосий тенденциялар таҳлил қилинди. Бунда асосий эътибор янги технологиялар мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш, харажатларни камайтириш ва суғурта маҳсулотларини туристлар учун янада қулайроқ қилишига қаратилгандир.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

455


ТУРИЗМ СУҒУРТАСИДА МОЛИЯВИЙ ВА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Максудова

Умеда

Шарифовна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0005-0268-5511

umeda.maksudova.93@mail.ru

Аннотация

.

Мақола

замонавий

технологиялар

шароитида

туристларни

суғурталашнинг долзарблиги ва ривожланишини таҳлил қилишга бағишланган. Суғурта

соҳасида жараёнларни рақамлаштириш, суғурта маҳсулотларини шахсийлаштириш

учун

сунъий интеллектдан фойдаланиш, транзакциялар хавфсизлиги ва шаффофлигини ошириш
учун блокчейн технологияларини жорий этиш каби асосий тенденциялар таҳлил қилинди.

Бунда асосий эътибор янги технологиялар мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш,

харажатларни камайтириш ва суғурта маҳсулотларини туристлар учун янада қулайроқ
қилишига қаратилгандир.

Калит сўзлар:

риск, суғурта, суғурта маҳсулотлари, туризм соҳаси, молиявий ва

рақамли технологиялар.

ПЕРСПЕКТИВЫ ПРИМЕНЕНИЯ ФИНАНСОВЫХ И ЦИФРОВЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В

ТУРИСТИЧЕСКОМ

СТРАХОВАНИИ

Максудова

Умеда

Шарифовна

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация

.

Статья посвящена анализу актуальности и развития туристического

страхования в контексте современных технологий. Были проанализированы ключевые

тенденции в страховой отрасли, такие как цифровизация процессов, использование

искусственного интеллекта для персонализации страховых продуктов, внедрение блокчейн

-

технологий для повышения безопасности и прозрачности транзакций. Основное внимание

уделяется использованию новых технологий для улучшения обслуживания клиентов,
снижения затрат и повышения удобства страховых продуктов для туристов.

Ключевые слова:

риск, страхование, страховые продукты, туристическая индустрия,

финансовые

и цифровые технологии.

PROSPECTS FOR THE APPLICATION OF FINANCIAL AND DIGITAL TECHNOLOGIES IN

TOURISM INSURANCE

Maksudova Umeda Sharifovna

Tashkent State University of Economics

Abstract..

The article analyzes the relevance and development of travel insurance in the context

of modern technologies. Key trends in the insurance industry were analyzed, such as digitalization of

processes, the use of artificial intelligence to personalize insurance products, the introduction of

blockchain technologies to improve the security and transparency of transactions. The main focus is
on the use of new technologies to improve customer service, reduce costs and increase the convenience

of insurance products for tourists.

Keywords:

risk, insurance, insurance products, tourism industry, financial and digital

technologies.

UOʻK:

368.01

455-462


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

456

Кириш.

Бугунги дунёда туризм глобал иқтисодиётнинг муҳим қисмига айланиб бормоқда

ва турислар саёҳат билан боғлиқ турли хил рискларга дуч келмоқдалар, булар соғлиқ,

хавфсизлик ёки парвозларни бекор қилиш ҳолатлари билан боғлиқдир. Шу муносабат

билан туристларни суғурталаш ҳар қачонгидан

-

да долзарб бўлиб бормоқда. Бу мумкин

бўлган молиявий йўқотишларни минималлаштиришга ёрдам беради ва туристларни

кутилмаган вазиятлардан ҳимоя қилади. Рақамлаштириш, сунъий интеллект ва

блокчейндан фойдаланишни ўз ичига олган замонавий технологиялар суғурта

бозорини сезиларли даражада ўзгартириб, янада мослашувчан, қулай ва
шахсийлаштирилган хизматлар кўламини кенгайтириб бормоқда. Шу нуқтаи назардан,

туризм суғуртаси нафақат ҳимоя воситаси, балки бутун дунё бўйлаб саёҳатнинг турли

жиҳатларини қамраб олган туризм соҳасининг муҳим таркибий қисмига айланиб

бормоқда.

Адабиётлар шарҳи.

Туризмда суғуртанинг асосий мақсади бу инсон фаолиятининг бошқа соҳаларида

суғурта қилиш билан бир хилдир, яъни содир бўлиши моддий йўқотишларга
(зарарларга) олиб келадиган тасодифий эҳтимолий нохуш ҳодисалар содир бўлган

тақдирда юзага келиши мумкин бўлган харажатлар билан боғлиқ фуқароларнинг

мулкий манфаатларини ҳимоя қилишдир

(Зобова ва бошқалар, 2016).

Карабак ва Василченко (2017) тадқиқотларига кўра, чет элга чиқаётган

фуқароларни суғурталаш

-

бу суғуртанинг бир тури бўлиб, унинг мақсади

фуқароларнинг чет элда бўлиш даврида уларнинг ҳимоясини таъминлашдан иборат.

Бунда суғурта объекти

-

суғурталанган шахснинг соғлиғи, ўлими билан боғлиқ

муаммолар ёки харажатлари акс эттирадиган мулкий манфаатлари ҳисобланади.

Кошкимбаева ва Алтинбековлар (2022) илмий изланишларида қўйидагиларни

келтириб ўтишган, жумладан, туризм соҳасидаги суғурта туризм субъектларига

нисбатан турли объектларни ҳимоя қилишга қаратилгандир. Туризм ҳам, суғурта

фаолияти ҳам хизмат кўрсатиш соҳасига тегишлидир. Туризм рисклари туризм

хизматлар сифати ва хавфсизлигини белгилайдиган ўзига хос маънога эгадир. Шу
муносабат билан, рискларни минималлаштириш, қонунчилик нормалари ва

қоидаларини, шунингдек, сайёҳлар учун саёҳат пайтида хавфсизликни таъминлаш

бўйича бошқа чора

-

тадбирларни ўз ичига олган ҳимоя механизмларини яратиш ва

туризм компаниялари фаолиятини ҳимоя қилиш механизмларини ишлаб чиқиш
зарурдир. Бу бу нафақат анъанавий бизнес рискларига, балки хизмат кўрсатувчи

провайдерларнинг (авиаташувчилар, туроператорлар, жойлаштириш хизматлари ва

бошқалар) ноқонуний фаолияти билан боғлиқ рискларга ҳам тегишлидир.

Казнованинг (2015) фикрига кўра, туризмда суғурта деганда хавфли суғурта

турлари тушунилади. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари

-

қисқа муддатли, суғурта

ҳодисаси содир бўлишининг юқори даражадаги ноаниқлиги ва йўқотишлар ҳажми
билан

белгиланади.

Киселева ва бошқалар (2017) туризм бизнесида қўйидаги асосий риск гуруҳлари

мавжудлиги таъкидлашади:

Тадбиркорлик рисклари –

туристик хизматларни тақдим этувчи турли хил

туристик агентликлар, меҳмонхона, кўнгил очар, овқатланиш соҳаси ва бошқаларнинг
фаолияти натижасида кўзатиладиган рисклар гуруҳи;

истеъмолчи риски –

турист сифатида хизматлардан фойдаланадиган

истеъмолчилар риски;

сиёсий рисклар –

халқаро вазият, божхона режимлари, валюта тизимидаги

қарама

-

қаршилилар туфайли юзага келадиган рисклар гуруҳига ажратиб кўрсатишади.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

457

Шунингдек Абдурахмонов (2018

-

2024) ҳозирги иқтисодий шароитда суғурта

соҳаси, унинг иқтисодиётдаги роли, иқтисодий ўзгаришлар натижасида суғуртада

қўлланилаётган замонавий технологиялар, суғурта хизматлар бозорида сотилаётган

замонавий суғурта маҳсулотлари, суғурта бозорини тартибга солиш усуллари, суғурта

соҳасининг замон билан биргаликда юз бераётган трансформацияси, суғуртанинг
ривожланиш векторларини кўрсатиб ўтган.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жараёнида туризм суғуртаси, унинг туристларни ҳимоя қилишдаги ўрни

борасида хорижий ва маҳаллий олимларнинг ишлари ўрганилди ва таҳлил қилинди.

Шцнингдек, соҳага рақамли ва молиявий технологияларни жорий этиш амалиётлари

таҳлил қилнди. Мақолада назарий мушоҳада, тизимли ёндашув, кузатиш,

умумлаштириш, таҳлил, синтез каби усуллар самарали қўлланилди, шунингдек
туристларни суғурта қилишни механизмларини такомиллаштириш муаммолари ва
уларнинг ечимлари борасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Туризм суғуртаси тенденциялари соҳадаги ўзгаришларни, шунингдек

туристларнинг ўзгарувчан эҳтиёжларини акс эттиради. Сўнгги йилларда туризм

соҳасида суғурта бозорига таъсир кўрсатган бир қанча асосий тенденциялар

кузатилмоқда, уларнинг айримларини тадқиқотларимиз доирасида келтириб ўтамиз.

жумладан:

Биринчидан, рақамлаштириш ва онлайн суғурта:

Кўпроқ туристлар суғуртани

онлайн сотиб олишни афзал кўришмоқда. Онлайн платформалар ва мобил иловалар

суғурта турлари ва қоидаларини тезда таққослаш ҳамда оптимал суғуртани танлаш

имкониятини яратиб бермоқда, бу эса харид жараёнини сезиларли даражада
осонлаштиради ва ундан фойдаланиш имкониятини оширади. Шунингдек, бу суғурта

компаниялари учун янги имкониятларни очиб, мижозларни онлайн тарзда жалб қилиш

имконини яратиб бермоқда.

Иккинчидан, суғурта полисларининг эгилувчанлиги:

Туристларнинг ўсиб бораётган

эҳтиёжларига жавобан, суғурта компаниялари янада эгилувчан (мослашувчан) ва

шахсийлаштирилган суғурта маҳсулотларини таклиф қила бошладилар. Туристлар

саргузаштли саёҳат, тиббий суғурта ёки узоқ масофали саёҳатни бекор бўлишидан ва

бошқалардан келиб чиққан ҳолда ҳамда ўзига хос хусусиятларига қараб суғурта
ҳимоясини танлашлари мумкин.

Учинчидан, янги рискларни ҳисобга олиш:

Бугунги туристлар пандемия, табиий

офатлар ва сиёсий беқарорлик каби янги рискларга дуч келишмоқда. Суғурта

компаниялари ушбу рискларни қоплайдиган маҳсулотларни, жумладан, форс

-

мажор

ҳолатлари туфайли саёҳатни бекор қилиш суғуртасини ёки юқумли касалликлардан
тиббий суғурталашни таклиф қила бошладилар.

Тўртинчидан, узоқ ва экстремал минтақалар учун тиббий суғурта:

тоғли ҳудудлар,

ўрмонлар ёки экотуризм каби олис ва экстремал минтақаларга саёҳат тобора

оммалашиб бормоқда. Бу хавфли фаолият ва бориш қийин бўлган жойлар, жумладан,
эвакуация ва юқори малакали тиббий ёрдам билан боғлиқ хавфларни қоплайдиган

ихтисослаштирилган суғуртага талабнинг ошишига олиб келди.

Бешинчидан, барча рисклардан суғурта ҳимоясини таклиф қилиш: Баъзи

туристлар тиббий харажатлар ва йўқолган багаждан тортиб саёҳатни бекор қилиш ва
қонуний ҳимояга қадар потенциал рискларнинг тўлиқ спектрини қамраб олувчи

суғурта полисларини талаб қилмоқдалар. Бундай ҳолат уларга саёҳат пайтида тўлиқ

хавфсизлик ва ишонч ҳиссини беради.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

458

Олтинчидан, бошқа хизматлар билан интеграция:

замонавий суғурта

компаниялари кўпинча ўз суғурта полисларини турар жойни брон қилиш, авиачипталар

ёки автомобиль ижараси каби бошқа саёҳат хизматлари билан бирлаштирмоқдалар.

Бундай ҳолат харид қилишни осонлаштиради ва саёҳатни янада қулайроқ қилишга

қаратилган кенг қамровли маҳсулотни яратишга ёрдам бермоқда.

Еттинчидан, экологик ва ижтимоий масъулият тенденцияси:

Барқарор,

экотуризмга қизиқиш ортиб бориши билан экологик тоза ва этик саёҳат суғуртасига

бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. Бу экотуризм тамойилларини қўллаб

-

қувватлайдиган, экологик муаммолар билан боғлиқ рискларни қоплайдиган
маҳсулотлар бўлиши мумкин.

Ушбу тенденциялар суғуртанинг замонавий саёҳат тажрибасининг муҳим қисмига

айланиб бораётганини кўрсатади, бу нафақат молиявий ҳимояни, балки

турли турдаги

туристлар учун янада мослашувчанлик ва шахсийлаштиришни ҳам таъминлайди.

Ривожланган мамлакатларнинг туризм суғуртаси таҳлилидан шуни кўришимиз

мумкинки, ҳозирги кунда деярли барча ривожланган мамлакатлар туристларда суғурта

полисини олишни талаб қилиб қўймоқда, айрим ҳолларда суғурта полисининг

мавжудлиги виза олиш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

1-

жадвал

Турли мамлакатларда туристларни суғурталаш турлари бўйича ўртача

суғурта тарифларининг таққослама таҳлил

Мамлакат

Суғурта тур

Суғурта тарифи

(

кунига

)

Европа

Иттифоқи

Тиббий суғурта турлари

2

–5 евро

Комплекс

суғурта турлари

5

–12 евро

Спорт

суғурта турлари

8

–15 евро

Саёҳатни бекор бўлишидан суғурта

5

8%

саёҳат нархидан

АҚШ ва Канада

Тиббий суғурта турлари

5

10

АҚШ доллари

Комплекс

суғурта турлари

10

20

АҚШ доллари

Спорт

суғурта турлари

15

30

АҚШ доллари

Саёҳатни бекор бўлишидан суғурта

7

10%

саёҳат нархидан

Япония

Тиббий суғурта турлари

4

8

евро

Комплекс

суғурта турлари

8

–15 евро

Спорт

суғурта турлари

10

–20 евро

Саёҳатни бекор бўлишидан суғурта

5

7%

саёҳат нархидан

Хитой

Тиббий суғурта турлари

3

–7 евро

Комплекс

суғурта турлари

6

–12 евро

Спорт

суғурта турлари

8

–15 евро

Саёҳатни бекор бўлишидан суғурта

5

7%

саёҳат нархидан

Тарифларга таъсир қилувчи омиллар:

Туристларнинг

ёши

Ёш туристлар (30 ёшдан кичик)

одатда

кекса (60 ёшдан ошган)

туристларга қараганда

суғурта полис

учун

сезиларли даражада камроқ

тўлайдилар

Қамров тури

Суғурта қанчалик кенг қамровли бўлса (шу жумладан, тиббий харажатлар,

саёҳатни бекор қилиш, йўқолган багаж ва ҳ.к.), унинг нархи шунчалик
юқори бўлади

Саёҳат

давридаги

фаоллик

Агар туристлар экстремал спорт турлари билан шуғулланишни
режалаштирсалар (шўнғиш, альпинизм, тоғ чанғиси ва бошқалар), суғурта

қимматроқ бўлади.

Саёҳат

давомийлиги:

Саёҳат қанча узоқ бўлса, суғурта нархи, айниқса халқаро саёҳатлар учун
шунчалик юқори бўлади.

Манба:

https://www.generalitravelinsurance.com

,

https://www.insuremytrip.com

,

https://www.worldnomads.com

https://www.generalitravelinsurance.com

,

https://www.allianztravelinsurance.com

маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

459

Туристларни суғурталаш жараёнларида молиявий ва рақамли технологиялардан

фойдаланиш ҳар иккала бозорга сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда, суғурта

хизматларининг қулайлиги ва мослашувчанлиги уларнинг шахсийлаштирилишини

оширмоқда. Бундай технологияларнинг ривожланиши суғурталанувчилар учун ҳам,

суғурта компаниялари учун ҳам янги имкониятларни очиб бермоқда. Шундан келиб
чиққан ҳолда туристларни суғурталаш соҳасида молиявий ва рақамли технологияларни

жорий этишнинг бир нечта асосий жиҳатларини кўриб чиқамиз, жумладан:

1. Рақамли платформалар ва мобил иловалар.

Интернет ва мобил технологияларнинг ривожланиши билан туристлар суғуртани

онлайн платформалар ва мобил иловалар орқали осонгина сотиб олмоқдалар. Ушбу

воситалар туристларга қуйидаги имкониятларни

тақдим этмоқда:

бозорда мавжуд бўлган суғурта турлари ва таклифларни солиштириш ҳамда энг

яхши суғурта шартларда суғурта харид қилишга;

веб

-

сайт ёки илова орқали оддий шаклни тўлдириш эвазига суғурта полисини

расмийлаштириш;

реал вақт режимида суғурта қопламаси, суғурта шартлари ва тарифлар ҳақида

маълумотларни олиш;

турли тўлов тизимлари, жумладан, электрон ҳамёнлар ва криптовалюталар

орқали суғурта мукофотларини тўлаш.

Жараёнларни рақамлаштириш мижозлар билан ўзаро муносабатларни сезиларли

даражада осонлаштиради ва суғуртани расмийлаштириш учун зарур бўлган вақтни
қисқартиради.

2. Сунъий интеллектдан фойдаланиш.

Мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш ва сўровларни (аризаларни) қайта

ишлаш самарадорлигини ошириш учун ҳозирги кунда сунъий интеллекдан фаол

фойдаланилмоқда. Туризм суғуртасида сунъий интеллектдан қуйидагиларни амалга
оширишга ёрдам бериши мумкин, яъни:

Рискларни баҳолаш орқали туристларга уларнинг эҳтиёжлари, қизиқишлари,

саёҳатдан мақсадлари ва молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда

маҳсулотларни таклиф қилиш;

аризаларни автоматик тарзда кўриб чиқиш ва рискларни хавфлилик даражасига

ажратиш орқали суғурта полисини ва қоидаларини шакллантириш;

мижозларнинг сўровлари ва саволларига жавоб бериш учун чат

-

ботлардан

фойдаланиш орқали туни кун уларнинг саволларига жавоб бериш хизматини йўлга

қўйишга

1.

Хавфсизлик ва шаффофлик учун блокчейн технологиялари.

Криптовалюталар орқали танилган блокчейн технологияси суғурта соҳасида ҳам

самарали қўлланилиб келинмоқда. Туризм суғуртасида блокчейн технологиялари

қуйидагиларни амалга ошириши мумкин, жумладан:

Барча транзакцияларнинг хавфсизлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бу

фирибгарликнинг олдини олишга ва мижозлар ишончини оширишга ёрдам беради

;

суғурта даъволарининг ўзгармас ва шаффоф қайд этилиши туфайли

қопламаларни текшириш ва тўлаш жараёнини соддалаштириши;

ақлли шартномалар орқали суғурта шартлари ва тўловларнинг автоматик

бажарилишини таъминлаш орқали иш юритиш харажатларини камайтириши мумкин

.

4. Шахсийлаштирилган суғурта маҳсулотлари

.

Рақамли технологиялар ёрдамида суғурта компаниялари мижозларнинг

индивидуал эҳтиёжлари ва хоҳишларини ҳисобга олган ҳолда кўпроқ мослаштирилган

таклифлар яратиши мумкин

бўлади, масалан

:


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

460

Саёҳат тури (бизнес, дам олиш, экотуризм, экстремал спорт турлари) бўйича

маълумотлардан фойдаланиш орқали муайян қамровли суғурта полисларини яратиш

имконини бериши;

Динамик нархларни шакллантириш, бу суғурта нархининг мавсумга, борадиган

жойига ва ҳатто мижознинг хатти

-

ҳаракатларига қараб ўзгаришига имкон берадиган

тарифларни шакллантириши

(масалан, хавфли ҳудудларга саёҳатлар юқори нархда

суғурта қилиниши мумкин).

5. Нарсалар интернети

(

IoT) ва маълумот йиғадиган қурилмалар

.

Нарсалар интернети (IoT), жумладан, тақиладиган, маълумот йиғадиган

қурилмалар (ақлли соатлар, фитнес билакузуклар) реал вақт режимида туристларининг

саломатлигини кузатиш учун фаол фойдаланилмоқда, масалан:

Технологиялар туристнинг жисмоний ҳолатини (масалан, юрак уриши тезлиги,

фаоллик даражаси, уйқу) кузатиши ва зарурат туғилганда суғурта компаниясига

маълумотларни узатиши мумкин.

жароҳат ёки хушидан кетиш каби фавқулодда вазиятларда тақиладиган

қурилмалар автоматик равишда тез ёрдам учун фавқулодда хизматлар ёки суғурта

компаниясига сигнал юбориши мумкин бўлади.

6. Автоматлаштириш ва катта маълумотлардан (big data) фойдаланиш.

Катта маълумотларни таҳлил қилиш суғурта компанияларига рискларни ва

мижозларнинг хатти

-

ҳаракатларини яхшироқ тушунишга имкон беради. Катта

маълумотлардан фойдаланиш қуйидагиларга имкон беради, жумладан:

Туристлар, мамлакатлар, об

-

ҳаво шароити, эпидемиялар ва бошқа омиллар

ҳақидаги катта ҳажмдаги маълумотлар асосида рискларни моделлаш ва башорат
қилиш.

олинган

маълумотлардан

суғурта

маҳсулотларини

янада

аниқроқ

мослаштириш ва нарх сиёсатини аниқлашда самарали фойдаланиш.

Туризм суғуртасида молиявий ва рақамли технологиялардан фойдаланиш суғурта

олиш жараёнини осон, содда, тез ва қулайроқ қилади. Шу билан бирга, суғурта

компаниялари учун ушбу технологиялар самарадорликни ошириш, мижозларга хизмат

кўрсатишни яхшилаш ва рискларни камайтириш учун янги имкониятлар очиб
бермоқда. Ҳар йили суғурта соҳасида технологияларнинг ўрни тобора ортиб бормоқда,

бу эса ушбу бозорнинг янада ривожланишига хизмат қилмоқда ва унинг истеъмолчилар

учун жозибадорлигини оширмоқда

Хулоса ва таклифлар.

Замонавий шароитда туристларни суғурталаш нафақат турли хавф

-

хатарлардан

ҳимоя қилишнинг муҳим воситасига айланди, балки рақамли ва молиявий

технологияларни жорий этиш туфайли ҳам фаол ривожланиб бормоқда. Замонавий
суғурта маҳсулотлари янада мослашувчан ва қўлай бўлиб бормоқда, бунда
мижозларнинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олиш ва турли хил саёҳатлар учун

мақбул эчимларни таклиф қилиш имконини ошиб бормоқда. Рақамлаштириш, сунъий

интеллект ва блокчейн технологиялардан фойдаланиш суғурталаш жараёнини янада
қулай, мослашувчан ва хавфсиз қилади. Келгусида туризмни суғурталаш соҳасида

инновацион технологияларни қўллашни янада ривожланиб боради, бу эса хизмат

кўрсатиш сифатини ошириш ва туристлар ишончини ошиб боришига хизмат қилади.

Адабиётлар /Литература / Reference:

Abdurahmonov, I. (2020). Efficiency of organizing the activities of insurance intermediaries

in the development of insurance sector. International Finance and Accounting, 2020(1), 5.

Abdurakhmonov PhD, I. (2020). Impact of insurance services on the development of реал

sector enterprises. International Finance and Accounting, 2020(6), 7.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

461

Abdurakhmonov, I. (2020) "Prospects for applying new marketing technologies in the

insurance industry," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss. 4, Article 6. Available

at:

https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss4/6

.

Abdurakhmonov, I. (2020) "Regulation of the insurance market and implementation of

effective mechanisms of prudential control," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss.
2, Article 10. Available at:

https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss2/10

Abdurakhmonov, I. (2020). Methods and approaches to evaluating the insurance industry

efficiency. International Finance and Accounting, 2020(3), 7.

Abduraxmonov, I. (2022). Sugʻurta sohalarining shakllanish tendensiyalari.

MOLIYA VA

BANK ISHI, 8(3), 60-67.

Abduraxmonov, I., Abduraimova, M., & Abdullayeva, N. (2018). Sug ‘urta nazariyasi ва

амалиёти.

O’quv qo’llanma. Toshkent.“IQTDISOD

-MOLIYA.

Ilyas, A. (2018). Competition in the insurance market of Uzbekistan. Asian journal of

management sciences & education, 7(2), 56-61.

Ilyas, A. (2018). Insurance market analysis methods: case-study from Uzbekistan. SAARJ

Journal on Banking & Insurance Research, 7(1), 59-68.

Ilyos, A. (2019). Fair tariff policy in insurance: Theory and methods of calculation. SAARJ

Journal on Banking & Insurance Research, 8(2), 20-27.

Khurshidovich, A. I. (2021). Issues of innovative development of insurance in

Uzbekistan. International Journal of Management IT and Engineering, 11(7), 91-96.

Абдурахмонов И.Х. (2020) Ислом суғуртаси ёки такафулнинг назарий

-

иқтисодий

асослари ва амалга ошириш моделлари таҳлили. “Moliya ва bank ishi” илмий журнал. № 6

(2020). 80-87.

Абдурахмонов И.Х. (2020)

Суғурта соҳасида маркетингнинг янги технологияларини

қўллаш истиқболлари. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, 1

-

10 б.

Абдурахмонов И.Х. (2022) Суғурта соҳасида рақамли технологияларни қўллаш

истиқболари. “Moliya ва bank ishi” илмий журнал. №1, 95

-

99 б.

Абдурахмонов И.Х. (2022) Суғурта соҳасида янги рақобат кўринишлари: назарий асос

ва иқтисодий таҳлил. “Moliya ва bank ishi” илмий журнал. №2, 145

-

150 б.

Абдурахмонов, И. (2020). Суғурта бозорини тартибга солиш ва пруденциал

назоратнинг самарали механизмларини жорий этиш,“.

Халқаро молия ва ҳисоб” илмий

электрон журнали,

2.

Абдурахмонов

,

И

. (2022).

Суғурта

соҳасида

рақамли

технологияларни

қўллаш

истиқболари

. MOLIYA

VA

BANK

ISHI, 8(1),

95

99.

Retrieved

from

https://journal.bfa.uz/index.php/bfaj/article/view/82.

Абдурахмонов, И. (2024). Суғурта бозори: замонавий ҳолат ва ривожланиш

тенденциялари.

Иқтисодий taraqqiyot ва таҳлил,

2(4), 309-319.

Абдурахмонов,

И.

(2024).

Суғурта

соҳасини

ривожлантириш

истиқболлари.

Nashrlar, 2(D), 12

15. https://doi.org/10.60078/2024-vol2-issD-pp12-15.

Абдурахмонов, И. (2024). Такафул: назарий

-

иқтисодий асослар ва амалга ошириш

механизмлари.

Иқтисодий Taraqqiyot Va Tahlil,

2(6), 298

307.

Абдурахмонов, И. Х. (2010). Ўзбекистон Республикасида жавобгарликни

суғурталашнинг амалиётини такомиллаштириш.

Автореф. дисс.... и. ф. н,

26.

Абдурахмонов, И. Х. (2018). Суғурта назарияси ва амалиёти. Ўқув

қўлланма.

Т.:“Иқтисод

-

Молия” нашриёти, 23

-24.

Абдурахмонов, И. Х. (2019). Теория и практика страхования.

Учебник/–Т.:«Иқтисод

молия, 353

-354.

Абдурахмонов

,

И

.

Х

. (2023).

Ўзбекистон Республикасида суғурта тармоқларини

ривожлантиришнинг концептуал асослари.

Автореферат дисс... и. ф. д,

78.

Абдурахмонов,

И.Х.

(2024).

Суғурта

соҳасининг

самарадорлигини

баҳолаш.

TADQIQOTLAR. UZ, 37(6), 161-167.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

462

Зобова Е.В., Яковлева Л.А., Шевяков А.Ю.

(2016)

Страхование туристских рисков в

России

.

Социально

-

экономические явления и процессы

.

Т. 11, № 5

. 17-

24 стр.

Казнова М.И.

(2015)

Направления совершенствования страхования туристических

услуг. Таврический научный обозреватель № 2 (октябрь),

29-

32 стр.

Карабак А.А

.,

Васильченко Е.И.

(2017)

Аспекты страхования туристов, выезжающих

за рубеж

.

"Экономика и социум" №4(35)

. 663-666

стр.

Киселева И.А., Симонович Н.Е., Литвинова А.В., Шаповалов Ю.А.

(2017)

Инновационные риски на рынке

туристических услуг // Вестник ВГУИТ.

Т. 79. № 4. С. 344–

349.

Кошкимбаева У.Т., Алтынбек А.Б. (2022) к вопросу о страховании в туристской

отрасли Казахстан. Journal of Economy and Business, vol 3

-1 (85), 2022. 173-

177 стр.



Bibliografik manbalar

Abdurahmonov, I. (2020). Efficiency of organizing the activities of insurance intermediaries in the development of insurance sector. International Finance and Accounting, 2020(1), 5.

Abdurakhmonov PhD, I. (2020). Impact of insurance services on the development of реал sector enterprises. International Finance and Accounting, 2020(6), 7.

Abdurakhmonov, I. (2020) "Prospects for applying new marketing technologies in the insurance industry," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss. 4, Article 6. Available at: https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss4/6.

Abdurakhmonov, I. (2020) "Regulation of the insurance market and implementation of effective mechanisms of prudential control," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss. 2, Article 10. Available at: https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss2/10

Abdurakhmonov, I. (2020). Methods and approaches to evaluating the insurance industry efficiency. International Finance and Accounting, 2020(3), 7.

Abduraxmonov, I. (2022). Sugʻurta sohalarining shakllanish tendensiyalari. MOLIYA VA BANK ISHI, 8(3), 60-67.

Abduraxmonov, I., Abduraimova, M., & Abdullayeva, N. (2018). Sug ‘urta nazariyasi ва амалиёти. O’quv qo’llanma. Toshkent.“IQTDISOD-MOLIYA.

Ilyas, A. (2018). Competition in the insurance market of Uzbekistan. Asian journal of management sciences & education, 7(2), 56-61.

Ilyas, A. (2018). Insurance market analysis methods: case-study from Uzbekistan. SAARJ Journal on Banking & Insurance Research, 7(1), 59-68.

Ilyos, A. (2019). Fair tariff policy in insurance: Theory and methods of calculation. SAARJ Journal on Banking & Insurance Research, 8(2), 20-27.

Khurshidovich, A. I. (2021). Issues of innovative development of insurance in Uzbekistan. International Journal of Management IT and Engineering, 11(7), 91-96.

Абдурахмонов И.Х. (2020) Ислом суғуртаси ёки такафулнинг назарий-иқтисодий асослари ва амалга ошириш моделлари таҳлили. “Moliya ва bank ishi” илмий журнал. № 6 (2020). 80-87.

Абдурахмонов И.Х. (2020) Суғурта соҳасида маркетингнинг янги технологияларини қўллаш истиқболлари. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, 1-10 б.

Абдурахмонов И.Х. (2022) Суғурта соҳасида рақамли технологияларни қўллаш истиқболари. “Moliya ва bank ishi” илмий журнал. №1, 95-99 б.

Абдурахмонов И.Х. (2022) Суғурта соҳасида янги рақобат кўринишлари: назарий асос ва иқтисодий таҳлил. “Moliya ва bank ishi” илмий журнал. №2, 145-150 б.

Абдурахмонов, И. (2020). Суғурта бозорини тартибга солиш ва пруденциал назоратнинг самарали механизмларини жорий этиш,“. Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали, 2.

Абдурахмонов, И. (2022). Суғурта соҳасида рақамли технологияларни қўллаш истиқболари. MOLIYA VA BANK ISHI, 8(1), 95–99. Retrieved from https://journal.bfa.uz/index.php/bfaj/article/view/82.

Абдурахмонов, И. (2024). Суғурта бозори: замонавий ҳолат ва ривожланиш тенденциялари. Иқтисодий taraqqiyot ва таҳлил, 2(4), 309-319.

Абдурахмонов, И. (2024). Суғурта соҳасини ривожлантириш истиқболлари. Nashrlar, 2(D), 12–15. https://doi.org/10.60078/2024-vol2-issD-pp12-15.

Абдурахмонов, И. (2024). Такафул: назарий-иқтисодий асослар ва амалга ошириш механизмлари. Иқтисодий Taraqqiyot Va Tahlil, 2(6), 298–307.

Абдурахмонов, И. Х. (2010). Ўзбекистон Республикасида жавобгарликни суғурталашнинг амалиётини такомиллаштириш. Автореф. дисс.... и. ф. н, 26.

Абдурахмонов, И. Х. (2018). Суғурта назарияси ва амалиёти. Ўқув қўлланма. Т.:“Иқтисод-Молия” нашриёти, 23-24.

Абдурахмонов, И. Х. (2019). Теория и практика страхования. Учебник/–Т.:«Иқтисод молия, 353-354.

Абдурахмонов, И. Х. (2023). Ўзбекистон Республикасида суғурта тармоқларини ривожлантиришнинг концептуал асослари. Автореферат дисс... и. ф. д, 78.

Абдурахмонов, И.Х. (2024). Суғурта соҳасининг самарадорлигини баҳолаш. TADQIQOTLAR. UZ, 37(6), 161-167.

Зобова Е.В., Яковлева Л.А., Шевяков А.Ю. (2016) Страхование туристских рисков в России. Социально-экономические явления и процессы. Т. 11, № 5. 17-24 стр.

Казнова М.И. (2015) Направления совершенствования страхования туристических услуг. Таврический научный обозреватель № 2 (октябрь), 29-32 стр.

Карабак А.А., Васильченко Е.И. (2017) Аспекты страхования туристов, выезжающих за рубеж. "Экономика и социум" №4(35). 663-666 стр.

Киселева И.А., Симонович Н.Е., Литвинова А.В., Шаповалов Ю.А. (2017) Инновационные риски на рынке туристических услуг // Вестник ВГУИТ. Т. 79. № 4. С. 344–349.

Кошкимбаева У.Т., Алтынбек А.Б. (2022) к вопросу о страховании в туристской отрасли Казахстан. Journal of Economy and Business, vol 3-1 (85), 2022. 173-177 стр.