www.sci-p.uz
IV SON. 2025
3
ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ
ЖАЛБ ҚИЛИШНИНГ ТАШКИЛИЙ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Астанов Шерзод
Бухоро давлат университети
ORCID:
0000-0003-4956-8396
Аннотация
.
Мазкур тадқиқот Ўзбекистонда туризм соҳасини жадал
ривожлантиришда инвестицион лойиҳаларни самарали жалб этиш ва бошқаришнинг
ташкилий
-
иқтисодий механизмларини таҳлил қилиш ҳамда такомиллаштиришга
бағишланган. Туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг бой
маданий
-
тарихий мероси ва табиий ресурслари инвесторлар учун кенг имкониятлар
яратаётган бўлса
-
да, инвестиция фаоллигини таъминлашда ташкилий механизмлар,
ҳуқуқий асослар ва институционал муҳитда ҳануз муайян муаммолар мавжуд.
Тадқиқотда туризмга оид инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда тўсиқ бўлаётган
омиллар, хусусан, лойиҳа муҳандислик ҳужжатларини тайёрлашдаги мураккабликлар, ер
ажратиш жараёнидаги узоқ муддатли расмийлаштириш, молиявий кафолатларнинг
етарли эмаслиги, маҳаллий ҳокимият органлари ва хусусий сектор ўртасидаги
мувофиқлашув муаммолари атрофлича таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
туризм, инвестиция, механизм, стратегия, тадбиркорлик
фаолияти, инвестицион эҳтиёж, хорижий инвестициялар.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ОРГАНИЗАЦИОННОГО МЕХАНИЗМА ПРИВЛЕЧЕНИЯ
ИНВЕСТИЦИОННЫХ ПРОЕКТОВ В РАЗВИТИЕ ТУРИЗМА В УЗБЕКИСТАНЕ
Астанов Шерзод
Бухарский государственный университет
Аннотация
.
Данное исследование посвящено анализу и совершенствованию
организационно
-
экономических механизмов эффективного привлечения и управления
инвестиционными проектами в ускоренном развитии сферы туризма в Узбекистане.
Несмотря на то, что проводимые реформы в сфере туризма, богатое культурно
-
историческое наследие и природные ресурсы страны создают широкие возможности для
инвесторов, все еще существуют определенные проблемы в организационных
механизмах, правовых основах и институциональной среде обеспечения инвестиционной
активности.
В
исследовании
всесторонне
проанализированы
факторы,
препятствующие реализации инвестиционных проектов в сфере туризма, в частности,
сложности при подготовке проектной инженерной документации, длительное
оформление в процессе выделения земли, недостаточность финансовых гарантий,
проблемы координации между местными органами власти и частным сектором.
Ключевые
слова:
туризм,
инвестиции,
механизм,
стратегия,
предпринимательская деятельность, инвестиционная потребность, иностранные
инвестиции.
UOʻK:
330.322
3-12
www.sci-p.uz
IV SON. 2025
4
IMPROVING THE ORGANIZATIONAL MECHANISM FOR ATTRACTING INVESTMENT
PROJECTS IN THE DEVELOPMENT OF TOURISM IN UZBEKISTAN
Astanov Sherzod
Bukhara State University
Abstract.
This study is devoted to the analysis and improvement of organizational and
economic mechanisms for the effective attraction and management of investment projects in the
accelerated development of the tourism sector in Uzbekistan. Despite the fact that the reforms
being carried out in the field of tourism, the rich cultural and historical heritage and natural
resources of the country create wide opportunities for investors, there are still certain problems
in the organizational mechanisms, legal framework, and institutional environment for ensuring
investment activity. The study thoroughly analyzes the factors hindering the implementation of
investment projects related to tourism, in particular, the difficulties in preparing project
engineering documentation, long-term formalization in the process of land allocation, insufficient
financial guarantees, and the problems of coordination between local authorities and the private
sector.
Keywords:
tourism, investment, mechanism, strategy, entrepreneurial activity, investment
need, foreign investments.
Кириш.
Ўзбекистонда туризм соҳаси миллий иқтисодиётнинг энг муҳим драйверларидан
бири сифатида шаклланмоқда. 2016 йилдан кейин амалга оширилган институционал
ислоҳотлар, хусусан, виза режимининг либераллаштирилиши, туристик ҳудудларни
ривожлантириш дастурлари ва халқаро ҳамкорликнинг фаоллашуви соҳага бўлган
инвестицион қизиқишни кескин оширди. Жумладан, 2023 йил якунига келиб,
мамлакатга ташриф буюрган чет эллик туристлар сони 6,6 миллион нафарни
, 2024
йилнинг биринчи чорагида эса 1,74 миллион нафарни
ташкил этди. Бу кўрсаткичлар
2019 йилдаги пандемиягача бўлган даражаларга яқинлашмоқда.
Туризм секторида инвестиция фаоллигининг ошиши билан бирга уни ташкил
этиш, мувофиқлаштириш ва бошқаришга оид механизмларни қайта кўриб чиқиш
зарурати юзага келмоқда. Инвестицион муҳитни яхшилаш ва лойиҳаларни тизимли
асосда амалга ошириш давлат сиёсатининг долзарб вазифасига айланди.
Мамлакатда туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудлар Самарқанд, Бухоро, Хива,
Термиз, Шаҳрисабз ва бошқа вилоятларда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда
қатор муаммолар мавжуд бўлиб, улар асосан инвестицияларни нотўғри тақсимлаш ва
бесамар кечишига сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан, туризм соҳасидаги инвестицион лойиҳаларни амалга
ошириш механизмини қайта кўриб чиқиш, яъни ташкилий механизмларни
такомиллаштириш
долзарб илмий ва амалий вазифага айланмоқда. Ҳозирда мавжуд
механизмлар асосан лойиҳаларни тасдиқлаш, ижрочини белгилаш ва маълумотнома
беришга қаратилган бўлиб, инвесторлар учун тўлиқ lifecycle лойиҳанинг барча
босқичлари ғоядан фойдаланишгача бўлган жараённи қамраб олган ёндошувлар ишлаб
чиқилмаган.
Яна бир муҳим жиҳат давлат
-
хусусий шериклик асосидаги лойиҳалар улуши ҳам
туризм соҳасида нисбатан паст. Масалан, 2023 йилда амалга оширилган 250 та йирик
туризм лойиҳасининг атиги 14,8 фоизи давлат
-
хусусий шериклик асосида ташкил
этилган, қолган қисми тўғридан
-
тўғри ёки ташаббускорлар ҳисобига амалга
оширилган. Бу ҳолат давлатнинг шериклик моделларини самарали жорий этишда
ташкилий механизмларни қайта шакллантириш зарурлигини кўрсатади.
Ҳудудлардаги туризм инфратузилмасининг ҳолати ҳам инвесторларни жалб
www.sci-p.uz
IV SON. 2025
5
қилишда муҳим омил ҳисобланади. Масалан, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида
1000
нафар туристга тўғри келадиган меҳмонхона ўринлари сони 23 тадан кам, Самарқанд ва
Тошкент шаҳрида эса бу кўрсаткич 75
-
80 тага яқин. Бундай тафовутлар ҳудудий
инвестиция сиёсатини мослаштириш ва мақсадли тарзда шакллантиришга қаратилган
ташкилий механизмларни талаб этади.
Шу билан бирга, туризмда рақамли трансформация жараёнлари секин кечмоқда.
Ҳозирда инвестицион лойиҳаларни рўйхатга олиш ва мувофиқлаштиришнинг “бир
дарча”
(one-stop-
shop) тизими тўлиқ шаклланмаган. Туризмни ривожлантириш
агентлиги томонидан таклиф этилган "TourInvest" платформаси
ҳали тўлиқ ишламайди
ва инвесторлар учун шаффофлик ва тезкорлик даражаси паст. Бу эса ташкилий
механизмларни рақамлилаштириш ва ислоҳ қилишнинг долзарблигини янада оширади.
Мавжуд ҳолат таҳлили шуни кўрсатадики, туризмга оид инвестицион лойиҳаларни
фақат тарғибот ёки инфратузилма ёрдами билан жалб этиш етарли эмас. Ташкилий
механизмларни мукаммаллаштириш, яъни институционал ислоҳотлар, ҳуқуқий
кафолатлар, лойиҳа lifecycle бошқаруви, давлат
-
хусусий шерикликнинг янги моделлари
ва рақамли платформаларни жорий этиш зарур.
Мазкур тадқиқотнинг долзарблиги, аввало, Ўзбекистонда туризм соҳасининг
иқтисодий ўсишдаги улушини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт
хизматларини кенгайтиришдаги ўрни билан боғлиқ. Жаҳон сайёҳлик ташкилоти
(UNWTO) маълумотларига кўра, туризм соҳа сифатида ЯИМда ўртача 7–10% улушга эга
бўлиши мумкин. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич ҳозирча
3,5
–
4%
атрофида. Демак, соҳага
киритиладиган инвестициялар ва уларни амалга ошириш механизмлари сифат
жиҳатдан янгиланса, мамлакат иқтисодиётидаги туризмнинг улуши икки бараваргача
ошиб кетиши мумкин.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.
Dwight (2025) хорижий сармоядорлар учун Ўзбекистонда давлат хусусий шериклик
механизмларини жорий этишда ички ва лойиҳа даражасидаги тузилмалар, хавфлар ва
уларни бошқариш стратегиялари таҳлил қилинган. Ўзбек туризм лойиҳаларида риоя
этилиши мумкин бўлган халқаро ҳолатлар қараб чиқилган.
Асьянов (2018) бу мақолада инвестициявий ҳуқуқ ва туризм ташкилотлари
ўртасидаги муносабатлар ҳар томонлама ёритилган. Инвестцияларни жорий қилишда
ҳуқуқий кафолатлар, лойиҳа муддатлари, солиқ ва бож имтиёзлари каби муҳим
масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Муаллиф инвестиция лойиҳаларида юзага
келадиган баҳс ва тортишувларни ҳал этишнинг ҳуқуқий механизмларини таҳлил
қилади.
Калыгина (2022) мақоласида Россия тажрибаси асосида инвестицияларни жалб
этиш механизмларини туризм соҳасида қўллаш йўллари, муваффақиятли лойиҳалар
мисолида кўрсатилади. Муаллифлар регионал туризм инфратузилмасини яратишда
кластерлар, инвестиция зонаси, маданий мерос объектлари атрофида сервис
инфратузилмаси ривожлантиришда ролини аниқлаб берган.
Саттарова ва бошқалар (2025) мақоласида Ўзбекистоннинг туризм секторида
инвестцияларни
жалб
қилишни
амалга
оширишда
лойиҳалар
мисолида
қўлланилишини, муҳим муаммоларни ва ишлаётган механизмларни чуқур таҳлил
қилишади. Мақсад инвестициялар жалб этиш, хизмат
сифатини ошириш ва бошқарув
жараёнларини яхшилашда ўзбек шароитига мос моделларни таклиф қилишдир.
Хабибуллаева (2024) туризм саноатида хорижий сармояларнинг ролини очиб
беради, уларнинг миллий иқтисодиётга таъсири ва ривожлантириш механизмларини
таҳлил қилади. Асар инвестицион муҳитни яратишда ташкилий ва ҳуқуқий воситаларни
кўрсатиб, туризм инфратузилмасини яхшилаш заруратини асослаб беради.
www.sci-p.uz
IV SON. 2025
6
Аюбов (2024) мақоласида Ўзбекистонда туризм кластерларини шакллантириш,
DХШ тизимидаги имкониятлар ва тартиб
-
таомилларни енгиллаштириш чоралари баён
қилинган. Автоматлаштирилган хизматлар, ҳудудий имтиёзлар ва тизимли
ёндашувларга
эътибор
қаратилган.
Мавзудаги
ташкилий
механизмларни
такомиллаштиришга доир амалий ечимлар ва ислоҳотлар таҳлилидан фойдаланиш
мумкинлигин кўрсатди.
Абдураҳимов (2024) ишда туризм соҳасида молиявий механизмлар, хусусан, давлат
грантлари, субсидиялар, кредитлар, ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш
воситалари кенг ёритилган. Шунингдек, бошқарувда шаффофликни таъминлаш
масалалари ҳам кўтарилган. Туризмдаги молиялаштириш шаклларини кўрсатиб,
лойиҳаларни амалга оширишдаги молиявий тузилмаларни тўғри танлаш учун
муҳимлигини кўрсатиб берган.
Тадқиқот методологияси.
Мазкур тадқиқот Ўзбекистонда туризм соҳасидаги инвестицион лойиҳаларни
жалб қилиш ва амалга оширишнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш
масаласига бағишланган бўлиб, тадқиқот жараёнида замонавий институционал таҳлил,
комплекс функционал ёндашув ва компаратив усуллар қўлланилди. Тадқиқотнинг
методологик асоси сифатида инвестицион муҳитни баҳолаш концепциялари, ташкилий
бошқарув тизимларига оид назарий қарашлар ва уларнинг амалиётдаги татбиқ
шакллари хизмат қилди. Хусусан, инвестицион фаолликни белгиловчи асосий
институтлар фаолияти, қарор қабул қилиш жараёнлари ва уларнинг туризм
инфратузилмасини ривожлантиришга таъсири ўрганилди.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Замонавий шароитда туризм саноати жаҳон иқтисодиётининг ривожланишига кўп
жиҳатдан таъсир кўрсатмоқда. Дунёнинг аксарият мамлакатларида давлат
бойлигининг салмоқли қисми туризм фаолиятини ташкил этишдан олинган
даромадлар ҳисобига қурилади. Иқтисодий ўсиш,
аҳолининг маданий ва моддий
даражасининг ўсиши, бўш вақтларининг кўпайиши билан боғлиқ ҳолда, туризм
дунёдаги етакчи экспорт соҳасига даъво қилмоқда. Туризм индустриясини
муваффақиятли ривожлантириш учун истеъмолчиларнинг ортиб бораётган талабига
жавоб берадиган ва мамлакатларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишига салмоқли
ҳисса қўшадиган рақобатбардош туризм индустриясини шакллантириш зарур.
Бугунги кунда туризм соҳасини инновацион ва инвестициявий ривожлантириш
асосида халқаро ва ички туризм хизматлари бозорида рақобатбардошликка эришиш
муҳим. Бу орқали эса қисқа муддатда катта натижаларга эришиш зарурати, соҳага
инвестицияларни жалб қилиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш зарурти ҳисобланади.
Соҳанинг жозибадорлиги унга юқори потенциал инвесторларни жалб этиш,
инвестиция лойиҳалари етарли даражада тез тўланиши, бошқа тармоқларга нисбатан
инвестиция маблағларининг жуда катта миқдорда талаб қилинмаслиги каби бир қатор
хусусиятлар билан тавсифланади. Масалан, саноат ишлаб чиқариши ишлаб чиқариш
кўламига кўра катта миқдордаги инвестицияларни талаб қилади, ўзини оқлаш муддати
нисбатан узоқ, таваккалчилик даражаси туризм саноатиникидан юқори ҳисобланади.
(Кафиев, 2008).
Ташкилий
-
иқтисодий механизм, биринчи навбатда, ташкилий
-
иқтисодий
элементларни ўз ичига олади. Муайян соҳада –
туризмда инвестиция фаолиятига
нисбатан ташкилий
-
иқтисодий механизмни ҳисобга олган ҳолда, энг аввало, ушбу
фаолиятни аниқлаш зарур. Бизнинг фикримизча, туризм соҳасидаги инвестиция
фаолияти
-
бу соҳада ижобий иқтисодий ва ижтимоий натижа олишга қаратилган
капитални тўплаш, ўзгартириш, жойлаштириш, қўйиш ва улардан фойдаланиш билан
www.sci-p.uz
IV SON. 2025
7
боғлиқ ҳолда вужудга келадиган инвестиция жараёни иштирокчиларининг
муносабатларидир.
Ўзбекистонда харажатларни бошқариш концепцияси туризм соҳасида ҳали
етарлича тарқалмаган. Мақсадли бошқарув тизимини жорий қилишни бошлаган, аммо
муваффақиятсизликка учраган компаниялар бор. Уларнинг салбий тажрибасини таҳлил
қилиш мақсадли бошқарув тизимини жорий этмасликнинг қуйидаги асосий
сабабларини аниқлашга имкон берди:
-
аниқ мақсадли стандартлар ва самарадорлик мезонларининг йўқлиги;
-
мақсадли стандартлар ва туристик корхоналар эгалари ва инвесторларнинг
мақсадлари ўртасидаги номувофиқлик. Шунинг учун инвестиция фаолиятини
режалаштиришда мақсадли бошқарув тизимини жорий этишнинг асоси туризм
соҳасидаги фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда илмий
асосланган усуллар бўлиши керак.
Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш стратегиясидан келиб чиқиб,
мамлакатда халқаро туризмни ривожлантиришнинг ижобий ва салбий тенденциялари
мавжуд. Шундай қилиб, республикада туризмнинг ривожланишига қуйидагилар
тўсқинлик қилмоқда:
-
авиаташувларнинг юқори нархлари, маҳаллий ва халқаро авиакомпанияларнинг
потентциал бозорларни паст қамраб олиши;
-
виза сиёсати ва рўйхатга олиш тизими;
-
транспорт, ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасининг ёмон ривожланиши;
-
йўл бўйи инфратузилмаси объектларининг мавжуд эмаслиги, паст даражадаги
хизмат кўрсатиш;
-
соҳада малакали кадрларнинг етишмаслиги, таълим дастурларининг меҳнат
бозори талабларидан узоқлиги;
-
соҳани тартибга солишнинг етарли даражада эмаслиги (стандартларнинг
йўқлиги, солиқ имтиёзларининг йўқлиги);
-
маъмурий тўсиқлар;
-
мамлакатнинг агрессив кўп мақсадли ПР
-
стратегиясининг йўқлиги.
Қайд этилишича, давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларини (ҳаво, автомобил,
темир йўл) реконструкция қилиш ва чегарадан ўтиш жараёнини такомиллаштириш
зарур.
Стратегия бир қатор устувор вазифаларни тавсифлайди:
-
қулай туристик муҳитни шакллантириш;
-
Ўзбекистон туристик маҳсулотининг ички ва жаҳон бозорларида сифати ва
рақобатбардошлигини ошириш;
-
туризмнинг ижтимоий ролини, шу жумладан ижтимоий, зиёрат,
соғломлаштириш, болалар, ўсмирлар ва ёшлар туризмини ривожлантиришни амалга
ошириш ва кучайтириш;
-
соҳада бошқарув ва статистик ҳисоб тизимини такомиллаштириш;
-
туризмни ривожлантириш орқали Ўзбекистон ҳудудлари иқтисодиётининг
ўсишини ва аҳоли турмуш сифатини таъминлаш;
-
туризм соҳасида ҳар томонлама хавфсизлик ва туризм хизматларини барқарор
ривожлантириш;
-
Ўзбекистоннинг туристик маҳсулотини тарғиб қилиш.
Бундан ташқари, ушбу стратегияда туризмни ривожлантиришнинг устувор
йўналишлари санаб ўтилган:
-
ички туризмни ривожлантириш;
-
бизнес, ишбилармонлик туризмини рағбатлантириш;
-
зиёрат туризмини ривожлантириш;
www.sci-p.uz
IV SON. 2025
8
-
туристик хизматлар сифатини унификатсия қилиш, уларни халқаро
стандартларга мувофиқлаштириш;
-
қулай туристик ахборот муҳитини, шу жумладан туристик навигатсия тизимини,
йўналиш белгиларини, туристик ресурслар ва ҳудудларнинг дастурлари тўғрисидаги
маълумотларни яратиш ва ривожлантириш;
-
Ўзбекистон ҳудудлари аҳолисининг таълим ва маданий
-
маънавий салоҳиятини
шакллантиришда туризмнинг ролини кучайтириш;
-
Ўзбекистоннинг туризм маҳсулотини илгари суриш учун минтақавий кластер
ёндашуви.
Туристик корхоналардаги инвестиция фаолияти ижтимоий
-
иқтисодий натижалар
ёки фойда олиш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг соҳадаги фаолиятига барча
турдаги пул, моддий, интеллектуал ресурсларни мақсадли йўналтириш ва
мувофиқлаштириш билан боғлиқ турли
ҳуқуқий, норматив, ташкилий ва молиявий
фаолиятни ўз ичига олади ва қуйидагиларга асосланади (Салаев, 2020)
-
турли меъёрий ҳужжатлар, меъёрий қоидалар ва усуллар орқали инвестиция
фаолиятини рағбатлантириш, назорат қилиш ёки чеклашни таъминловчи умумдавлат
иқтисодий сиёсати;
-
лойиҳани режалаштириш, ташкил этиш, тартибга солиш, мувофиқлаштириш,
рағбатлантириш ва назорат қилишни замонавий усуллар тизимидан фойдаланган
ҳолда, муқобил мазмун, иш ҳажми, қиймати ва сифати, бу аниқ инвестиция
лойиҳаларини самарали амалга оширишни таъминлайди;
-
туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг инвестиция фаолияти, яъни
инвестиция портфели, айланма маблағлар шаклланишининг мониторинги ва сифатини
бошқариш билан боғлиқ фаолият.
Туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини инвестициявий қўллаб
-
қувватлашнинг ташкилий
-
иқтисодий механизми бу тадбиркорларнинг инвестиция
фаолиятини рағбатлантириш мақсадида давлат томонидан амалга ошириладиган
ташкилий тузилмалар, ҳуқуқий нормалар, иқтисодий ва бошқа чора
-
тадбирлар
мажмуидир. Тадқиқот жараёнида туризм тадбиркорлигини сармоявий қўллаб
-
қувватлаш механизмининг асосий элементлари сифатида меъёрий
-
ҳуқуқий, ташкилий,
молиявий, кадрлар, ахборот ва услубий элементлар алоҳида ўрганилди.
Норматив
-
ҳуқуқий элемент туристик тадбиркорлик фаолиятидаги инвестиция
фаолиятини тартибга солувчи мамлакат, минтақавий ва маҳаллий даражадаги
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини ўз ичига олади. Ушбу ҳужжатлар тўплами
инвестицияларни қўллаб
-
қувватлаш чораларини ва уларни тақдим этиш тартибини
белгилайди.
Инвестицион эҳтиёжларни қондиришнинг энг кўп қўлланиладиган усуллари
хорижий инвестициялардир.
Ушбу тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун
стратегик мақсад сифатида инвестицияларни жалб қилиш муҳимлигини таъкидлаш ва
туризмга инвестицияларни яхшилаш йўлларини кўрсатишдир (Алиев, 2024).
Умуман олганда, инвестиция жараёни инвесторни инвестиция объекти билан
таништиришнинг атроф
-
муҳитга хос бўлган жараёни бўлиб, инвестициялар орқали
назорат қилинадиган инвестиция даромадини олиш учун амалга оширилади (Бандурин,
1998). Туризм индустриясига инвестициялар деганда ички ва хорижда
инвестициялардан керакли даромад олиш мақсадида унга узоқ муддатли
инвестициялар шаклида молиявий ресурслардан фойдаланиш тушунилиши керак.
Инвестицияларни рағбатлантирувчи омиллар ҳар хил бўлиши мумкин:
-
туризмда сотиш ва хизматларни кўпайтириш истаги;
-
мавжуд моддий
-
техник базани янгилаш ва такомиллаштириш зарурати (масалан,
жиҳозларни такомиллаштириш, брон қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш);
www.sci-p.uz
IV SON. 2025
9
-
янги фаолият турларини ривожлантиришга интилиш (туризм саноати бозорига
янги туристик маҳсулот ёки янги хизмат тури билан кириш).
Бу омиллар ижтимоий
-
иқтисодий муаммоларни ҳал этиш учун иқтисодий базани
яратишда инвестицияларнинг муҳимлигини таъкидлайди.
Иқтисодиётга хорижий инвестициялар оқимини ошириш учун қулай сармоявий
муҳитни яратиш зарур. Инвестиция муҳити –
инвестиция таваккалчилиги даражасини
ва улардан самарали фойдаланиш имкониятини белгиловчи сиёсий, иқтисодий,
ҳуқуқий, ижтимоий, маиший, иқлимий, табиий, инфратузилмавий ва бошқа
омилларнинг йиғиндисидир (Бистров, 2008).
Ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлиги инвестиция объектини танлашда ҳал
қилувчи омил бўлиб хизмат қилади. Дарҳақиқат, бозорнинг айрим иштирокчиларининг
ресурсларга бўлган эҳтиёжларини ва улар ўртасида битим тузишда бошқаларнинг
вақтинча бўш маблағларини инвестиция қилиш имконияти ва истагини ҳисобга олган
ҳолда, инвестицион жозибадорликни асосий категория сифатида кўриб чиқиш керак.
Ғарб иқтисодий адабиётларида “инвестиция имконияти” тушунчаси ҳозирги
даврда ушбу объектга инвестиция қилиш учун қулай муҳитни (инвестиция объектига
нисбатан) тавсифлаш учун ишлатилади (Вестник, 2010).
Иқтисодий даромадни (инвестиция қилинган маблағларнинг рентабеллик
даражаси баҳоланади) ва инвестицияларнинг хавфлилигини таҳлил қилиш асосида
минтақанинг инвестицион жозибадорлигини баҳолаш.
Туризм талабининг инвестицияга таъсири, ҳар қанча инвестиция лойиҳаларининг
тайёрланиш босқичида бозор вазифаларининг ичкарисида ўрганилган бўлса ҳам
кўпинча тежамли бўлмаган омилларга боғлиқ бўлгани учун ўлчаниш ва
баҳолантирилиш ҳам қийин. Туризм бозорини яхши ўрганиш, сўров анкеталарини
қўллаш, давомли бозор назорати қилиш шартдир. Фақат, туризм секторидаги
лойиҳаларнинг ҳеч бир вақт ҳар қайси бир сектор лойиҳа каби оддий бир шаклда
буюрилиб қўлга олинмаслигини билиш керакдир. Шу сабабли ҳам секторлар орасида
муқобил инвестиция лойиҳа муҳокамасини қилиш жуда қийин. Туризм инвестицияси
лойиҳаларининг миллий иқтисодга бўлган таъсирлари юқори, ҳосил қилганлари
корхона фойдалигини бошқа секторларга қараганда жуда кам қаноатлантирувчи
бўлгани учун бу лойиҳаларнинг баҳоланишида муқобил лойиҳалар асосий ўрин
эгаллайди ва муносиб кўрилган ва лойиҳаларнинг рағбатлантириш тадбирларидан
кераклича фойдаланишлари асос қилиб олинади. Ривожланаётган мамлакатлар учун
жисмоний режалаштириш ишларининг бир бутунлик ичида юритилишида
ҳисобланмайдиган фойдалар бўлмоқда. Ҳар қандай шароитда, хусусан, бозор
иқтисодиётига ўтиш даврида туризм инфратузилмасини ривожлантиришда давлат
муҳим рол ўйнайди. Деярли барча давлатлар миллий иқтисодиётида туризм
тармоғининг аҳамиятини оширишга
ҳаракат қилишади. Чунки, туризм миллий
иқтисодиётини ривожлантиришда қуйидаги устуворликларга эга:
-
маҳаллий ишчи кучларини малакали меҳнат ва яшаш шароитлари билан
таъминлаш манбаи;
-
бозорни шакллантириш ҳамда капитал инвестицияларнинг оқиб келиш
механизми;
-
қурилиш (меҳмонхоналар, кемпинглар, мотеллар), коммуникация (уяли, теле ва
оптик алоқа), транспорт (автомобиллар, автобуслар, халқаро андозолардаги темир йўл
вагонлари, самолётлар), шунингдек хизмат кўрсатиш инфратузилмаси (авто ёқилғи
қуйиш стантсиялари) каби соҳаларга янги технологиялар ва ноу
-
хау жорий этиш
воситаси;
-
миллий халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш воситалари;
-
мамлакатда ва ҳудудда сиёсий ва ижтимоий
-
иқтисодий ҳолатни
барқарорлаштириш омиллари;
www.sci-p.uz
IV SON. 2025
10
-
тарихий ёдгорликлар ва маданий меросни асраш усуллари;
-
давлатнинг валюта даромадларини самарали ошириш воситалари.
Умуман олганда, давлат туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун унинг
ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини яратади, бу соҳа учун кадрлар тайёрлашни йўлга
қўяди, виза тизимини соддалаштиради, туристик маҳсулотлар ва анъанавий
товарларни ишлаб чиқаришни ривожлантиради.
Сайёҳлик хизматлари бозори инфратузилмасини замон талаблари асосида
ривожлантириш ва инвестициялар ҳажмини ошириш, уларнинг самарадорлигини
ошириш мамлакатимизда иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият
касб этмоқда. Шу боис, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “...2021
-
йилда туризмни
ривожлантириш борасида изчил ислоҳотлар давом эттирилади. Хусусан, зиёрат ва ички
туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади” (Халқ сўзи, 2020).
Шу муносабат билан туризмнинг инвестиция имкониятларидан мақсадли ва
самарали фойдаланиш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш, хизмат кўрсатиш
ресурслари самарадорлигини ошириш, зарур хизматларни давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш механизмидан самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича
илмий
-
тадқиқот ишларини янада кенгайтириш мақсадга мувофиқдир. Туризмни
ривожлантириш учун шарт
-
шароитлар, туристик ахборот
-
логистика марказларини
ташкил этишнинг услубий асосларини такомиллаштириш, туризм субъектлари
фаолиятини баҳолаш усулларини рағбатлантириш ва инвестиция жозибадорлигини
ошириш лозим.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, халқаро муносабатларда муҳим услубий
тушунча туризм хизматлари бозоридаги инвестиция муҳити бўлиб, унинг таркибий
қисмлари инвестицион салоҳият, инвестиция таваккалчилиги, инвестиция
жозибадорлиги ва инвестицион фаолликдир. Туристик йўналишнинг инвестиция
муҳити йиллар давомида шаклланган, асосий капиталга инвестициялар ҳажмини
(ҳажми ва меъёрини) белгиловчи ижтимоий
-
иқтисодий, экологик, сиёсий ва бошқа
шарт
-
шароитлар билан белгиланиши мумкин. Туристик хизматлар бозорини
ривожлантиришдаги инвестицион муҳит икки компонентдан иборат: туристик
йўналишнинг инвестицион жозибадорлиги ва инвестиция фаолияти. Туристик
йўналишнинг инвестицион жозибадорлиги минтақа иқтисодиётига жалб этилиши
мумкин бўлган капитал қўйилмалар миқдоридир
(edu.dvgups.ru).
Туризм хизматлари бозорини ривожлантиришда инвестицион жозибадорликни
ошириш механизмининг асосий элементлари қуйидагилардан иборат: солиқ
имтиёзлари орқали инновацион фаол сайёҳлик агентликларини рағбатлантириш;
иқтисодий
муносабатларни
тизимли
амалга
ошириш;
туризмга
давлат
инвестицияларини самарали бошқариш учун шарт
-
шароитлар яратиш; амортизатсция
ажратмаларининг тартибини такомиллаштириш.
Потенциал инвесторлар одатда турли таҳлилий, тадқиқот компаниялари ва
агентликларининг маълумотларини ўрганиш орқали мамлакатдаги инвестицион
жозибадорликни кузатиб борадилар. Улар орасида Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш”
рейтинги жуда машҳур.
Рейтинг кўрсаткичлари бизнес муҳитининг ривожланиш даражасини,
мамлакатларда
бизнес
юритиш
учун
зарур
шарт
-
шароитларни
яратиш,
инвестицияларни жалб қилиш жараёнларини рағбатлантиришни акс эттиради.
Ишбилармонлик муҳитининг юқори рейтинги мамлакатимизда иқтисодиётни
ривожлантириш учун энг қулай шароитлар яратилганини англатади.
www.sci-p.uz
IV SON. 2025
11
Хулоса ва таклифлар.
Ҳудудларда туристик хизматлар бозорини ривожлантиришда инвестиция
муҳитини батафсил баҳолаш натижасида хорижий инвесторларни жалб этиш янги иш
ўринлари яратилишига ва туристик маҳсулотларнинг сотилишига олиб келади, бу эса
ўз навбатида молиявий фойдани оширади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда туризм соҳасини тубдан ислоҳ қилиш жараёни давом
этмоқда, унинг асосий мақсади туризмни миллий иқтисодиётнинг стратегик тармоғига
айлантириш, туристик хизматларни ривожлантиришга инвестицияларни жалб этиш,
диверсификацияни таъминлаш ва туризмнинг иқтисодий ривожланишига эришишдан
иборат. Мавжуд вазият таҳлили шуни кўрсатадики, туризмнинг асосий
кўрсаткичларида ижобий тенденция мавжуд. 2018 йилда туризмнинг ялпи ички
маҳсулотдаги улуши 2017 йилга нисбатан 31 фоизга ошиб, 10415,6 миллиард сўмни
ташкил этди. Бу рақамлар соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини кўрсатади.
Ҳукумат 2022
-
2025 йилларда туризм саноатининг мамлакат иқтисодиётидаги улушини
5 фоизга етказишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган туб ўзгаришлар натижасида 2007
-
2018 йилларда туризм соҳасига давлат харажатлари 15 баробар ошиб, 58,8 миллиард
сўмни ташкил этди. 2018 йилда туризм соҳасига йўналтирилган капитал қўйилмалар
ҳажми 1808,2 млрд. сўмни ташкил этди, бу 2007 йилга нисбатан 13 баробар кўпдир.
Бугунги кунда транспорт ва туризм инфратузилмаси, жумладан, ахборот
технологиялари, кадрлар тайёрлаш ва минтақавий маркетинг ҳам сармояга муҳтож.
Жаҳон савдо ташкилоти маълумотларига кўра, капитал қўйилмаларни кўпайтириш
минтақага туристларни бошқа мақсадларда жалб қилиш учун мўлжалланмаган
ҳудудлар учун жуда муҳим, самарали ва фойдали стратегия бўлиши мумкин.
Адабиётлар / Литература /
Literature:
Abdurahimov S. N. (2024). Turizm sohasini moliyalashtirish
publication/378985441_Turizm_sohasi_korxonalarini_moliyalashtirish
Alıyev I.H., Allakhverdieva L.A.
(2024). Institute of Economics of the National Academy of
Sciences of Azerbaijan, Baku, Investments as a driver for development of tourism industry of
Azerbaijan.
Ayubov I., Nuridinov B. (2024). Mamlakatimiz turizmini rivojlantirishda investitsiyalarni
jalb qilish bo‘yicha o‘tkazilayotgan islohotlarning o‘rni yashil
-iqtisodiyot-taraqqiyot.uz
(DOI:10.5281/zenodo.15273068)
Dwight, L. (2025). Uzbekistan and Public Private Partnerships: Country Lessons, Republic of
Uzbekistan. IMF Selected Issues Paper No. 2025/087.
edu.dvgups.ru. Electronic resource: http://edu.dvgups.ru/metdoc/cgu/sots_kult.htm
Khabibullaeva Z. D. (2024). O’zbekiston turizm sanoatini xorijiy investitsiyalar orqali
rivojlantirish https://maqola.reandpub.uz/18235
Salaev S., Ollanazarov B. (2020). Turistik xizmatlar sohasida investitsion faollikni
oshirishning ustuvor yo‘nalishlari: monografiya. –Urganch: “Quvonchbek
-
Mashhura” MChJ
nashriyoti.
–
188 b.
Sattarova, Z. & Baxronov, S. (2025). The Role of Public Private Partnerships in Tourism
Development in Uzbekistan. International Bulletin of Engineering and Technology, 5(6), 23
–
27.
Xalq so‘zi
(2020) Message of the President of the Republic of Uzbekistan Oliy Majlis.
December 29, / Newspaper. From December 30.
Асьянов
Ш.М. (2018). “Инвестиционное законодательство и государственно
-
частное партнерство…”
https://www.zakon.kz/
www.sci-p.uz
IV SON. 2025
12
Бандурин А.В., Чуб. Б.А.
(1998).
Инвестиционная стратегия
корпорации
на
региональном уровне. –
М.: Наука и экономика. – 132 с.
Быстров О.Ф.
(2008).
Управление инвестиционной деятельностью в регионах
Российской Федерации: Монография / О.Ф. Быстров, В.Я. Поздняков, В.М. Прудников и др. –
М.: ИНФРА
-
М, – 358 с.
Вестник
(2010)
Омского университета. Серия «Экономика».. № 4. С. 145–
153.
Калыгина Е.В. Голодная К.В., (2022). “Государственно
-
частное партнерство как
механизм развития сферы туризма”
Кафиев Ю., Сидоров В. (2008). Время частных инвесторов пришло // Рынок ценных
бумаг. № 6. С. 109.
