Академия МВД

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси

100197, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Интизор, 68.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 сентябрдаги 447-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Академиясини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги олий ва ўрта махсус мактаблари негизида Ички ишлар вазирлиги Академияси ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим шаклида (бундан буён Академия) ўқиш муддати 3 йил бўлиб, битирувчиларга магистр даражасига тенглаштирилган олий маълумот (юрист малакаси) ҳамда “лейтенант” махсус унвони берилади.

  • Ko'rsatilgan yildan o'tgan yillar 2024
    inLibrary
    Google Scholar

    Тўпламдаги мақола ва тезисларда хотин-кизларнинг қуқуқларини таъминлаш ва оилавий зўравонликни олдини олиш, юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича имкониятлар хамда хукуки|и кафолатларнинг яратилиши, мазкур сохада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишлари, шунингдек, ушбу йўналишдаги миллий ва халқаро тажрибанинг долзарб муаммоларига доир масал алар ёритилган.