Участие в преступлении, его виды и научно-теоретическая характеристика

Ш Ёкубов

Ўзбекистон Республикаси мустақилликнинг дастлабки йилларида барча соҳаларда ислоҳотлар амалга оширди. Барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ тизимида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилди. Жумла- дан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида жиноят қидирув, уюшган жиноятчилик ва коррупция, солиқ, валютага оид жиноят- ларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тузилмалари ташкил қилинди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда иштирокчиликдаги жиноят-чиликка қарши курашнинг ўзига хос миллий тизими яратилди. Ишти-рокчиликдаги жиноятчиликка қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини ташкил этувчи «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунлар қабул қилиниб, жиноят қонуни нормалари такомиллаштирилиши натижасида ишти рокчиликда содир этилган жиноятларнинг маълум даражада камайишига эришилди.

25

Просмотров

58

Загрузок

hh-index

0

Цитаты