Ҳуқуқ нормаларини татбиқ этиш тушунчасининг мазмун-моҳияти

J Qobilov

Қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги, самарадорлиги, ушбу актларни ташкил қилувчи ҳуқуқ нор- маларни доимий ва қатъий равишда татбиқ этилишига боғлиқ. Бироқ давлат томонидан ўрнатилган ҳуқуқий нормалар уларни амалга оширишнинг мураккаб механизмларисиз тартибга солиш ролини бажара олмайди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек, «Қонун қабул қилиш - бу ишнинг ярми холос. Уларнинг ҳаётга тўла татбиқ қилинишига эришиш даркор. Бунинг учун қабул қилинган қонунларнинг кундалик турмушимизда амалга ошишини таъминловчи таъсирчан механизмини яратиш лозим» 

36

Koʻrishlar

16

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos